fa
Feedback

فریب کلاهبرداران را نخورید! تل‌متریو این کانال‌ها را شناسایی و برچسب‌گذاری می‌کند 👉 برای مشاهده برچسب، اشتراک تهیه کنید

platforma.uz

platforma.uz

رفتن به کانال در Telegram

Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда! @platformauzb Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin

نمایش بیشتر

📈 تحلیل کانال تلگرام platforma.uz

کانال platforma.uz (@platformauzb) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 41 002 مشترک است و جایگاه 6 280 را در دسته اخبار و رسانه‌ها و رتبه 1 870 را در منطقه أوزبكستان دارد.

📊 شاخص‌های مخاطب و پویایی

از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 41 002 مشترک جذب کرده است.

بر اساس آخرین داده‌ها در تاریخ 23 نوامبر, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر -1 810 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر -68 بوده و همچنان دسترسی گسترده‌ای حفظ شده است.

  • وضعیت تأیید: تأیید نشده
  • نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 29.18% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 23.33% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب می‌کند.
  • دسترسی پست‌ها: هر پست به طور میانگین 11 970 بازدید دریافت می‌کند. در اولین روز معمولاً 9 570 بازدید جمع‌آوری می‌شود.
  • واکنش‌ها و تعامل: مخاطبان به‌طور فعال حمایت می‌کنند؛ میانگین واکنش به هر پست 0 است.

📝 توضیح و سیاست محتوایی

نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاه‌های شخصی توصیف می‌کند:
“Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда! @platformauzb Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin Админга ёзиш: @uzbplatforma_admi...”

به لطف به‌روزرسانی‌های پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 24 نوامبر, 2026)، کانال همواره به‌روز و دارای دسترسی بالاست. تحلیل‌ها نشان می‌دهد مخاطبان به‌طور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته اخبار و رسانه‌ها تبدیل کرده‌اند.

41 002
مشترکین
-6824 ساعت
-4317 روز
-1 81030 روز
آرشیو پست ها
Давлетов Мурод Рустамович Урганч шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди. М.Давлетов тайинловга қадар Инвестициялар, саноат ва са
Давлетов Мурод Рустамович Урганч шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди. М.Давлетов тайинловга қадар Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг ҳудудларни ривожлантириш департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган. @platformauzb
24 نوامبر, 00:49

Ипотека кредитлари бўйича субсидияларга ариза қабул қилиш 25 ноябрда бошланади Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ипотека кредитлари бўйича субсидияларга аризалар 2026 йил 25 ноябрь куни соат 10:00 дан қабул қилина бошлашини маълум қилди. Аризалар илгари берилган хабарномаларнинг амал қилиш муддатида фойдаланилмай қолган қисми ҳисобидан қабул қилинади. Асосий талаблар: ➖ ижтимоий мезонлар бўйича баҳолашда 30 ва ундан юқори балл тўплаш; ➖ кредит тарихи дастурда иштирок этувчи камида битта тижорат банкининг ички талабларига мос бўлиши; ➖ ариза берувчи ва унинг турмуш ўртоғи номида республика бўйлаб мулк ҳуқуқидаги турар жой бўлмаслиги; ➖ ўртача ойлик даромад белгиланган ижтимоий мезонлар доирасида бўлиши. Ариза Давлат хизматлари марказлари, myGov иловаси ёки my.gov.uz портали орқали топширилади. Ҳарбий тузилмалар ходимлари бевосита Давлат хизматлари марказига мурожаат қилади. ❗️Ариза топшириш даврида OneID тизимида иштирок этувчи банкларга кредит тарихидан фойдаланишга рухсат берилган ва кредит тарихини олишга чеклов ўрнатилмаган бўлиши керак. Акс ҳолда кредит тарихини ўрганиш имконияти чекланади ва ариза рад этилади. @platformauzb
23 نوامبر, 23:57

Каримов Ўткирбек Октамбаевич Қўшкўпир тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бунгача Хоразм вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи ўр
Каримов Ўткирбек Октамбаевич Қўшкўпир тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бунгача Хоразм вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари бўлган. @platformauzb
23 نوامبر, 09:47

Repost from platformauzb_live
Иссиқхоналар учун экологик экспертиза аслида қанча туради? Ижтимоий тармоқларда иссиқхона хўжаликлари учун экологик экспертиза тўлови 9 миллион сўмдан қарийб 38 миллион сўмга ошгани ҳақида хабарлар тарқалди. Хўш, амалдаги тартибда бу хизмат учун қанча тўлов белгиланган? Давлат экологик экспертизаси марказининг расмий муносабатига кўра, газ, кўмир ва бошқа ёқилғида ишлайдиган иситиш тизимига эга, III тоифага кирувчи иссиқхоналар учун экологик экспертиза тўлови 2 миллион 860 минг сўмни ташкил этади. Маълум бўлишича, тадбиркорлар билан ўтказилган очиқ мулоқотда қозон ва фильтрларни сертификатлаш, лаборатория текширувлари ҳамда экологик экспертиза харажатлари ўзаро адаштирилган. Аслида қозонларни сертификатлаш ва лаборатория таҳлиллари давлат экологик экспертизаси хизматларига кирмайди. Шу сабабли улар учун сарфланадиган маблағларни экологик экспертиза тўлови сифатида кўрсатиш нотўғри. Шунингдек, очиқ мулоқотдан кейин масъуллар билан ўтказилган муҳокамада лаборатория таҳлиллари нархини ҳар бир тадбиркор учун 1 миллион сўмдан оширмасликка келишилгани билдирилди. Хулоса қилиб айтганда, 38 миллион сўм экологик экспертизанинг расмий тарифи эмас. Мазкур хизмат учун тўлов Вазирлар Маҳкамасининг 234-сон қарори асосида белгиланган бўлиб, уни my.gov.uz орқали амалга ошириш мумкин. @platformauzb
23 نوامبر, 07:13

Жуманов Жаҳонгир Сабиталиевич Олтиариқ тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бунгача Фарғона вилояти камбағалликни қисқартириш
Жуманов Жаҳонгир Сабиталиевич Олтиариқ тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бунгача Фарғона вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган. @Platformauzb
23 نوامبر, 06:38

Отабек Тўлқинович Аманов Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. О.Аманов бунга қадар
Отабек Тўлқинович Аманов Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. О.Аманов бунга қадар Атом энергияси агентлигининг АЭС қурилиши дирекцияси директори ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. @platformauzb
23 نوامبر, 01:18

Бегмурод Мирякубович Акбаров Мирзаобод тумани ҳокими этиб тайинланди. @platformauzb
Бегмурод Мирякубович Акбаров Мирзаобод тумани ҳокими этиб тайинланди. @platformauzb
23 نوامبر, 01:13

Ҳамроев Ғайратжон Султоновични Нишон тумани ҳокими лавозимига тайинланди. @platformauzb
Ҳамроев Ғайратжон Султоновични Нишон тумани ҳокими лавозимига тайинланди. @platformauzb
22 نوامبر, 23:59

Алифбо ўзгариши қўлдаги нақд пулни алмаштиришни талаб қилмайди,  — Марказий банк. @platformauz
22 نوامبر, 23:51

Абдумалик Абдусалимович Назиров энергетика вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунга қадар «Ўзбекистон мил
Абдумалик Абдусалимович Назиров энергетика вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунга қадар «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
22 نوامبر, 23:48

Анча йиллар аввал депутатларимизга жиддий эътироз билдирилганди. Мана, орадан йиллар ўтди, ҳамма соҳа ўзгарди, фақат парламентдан ташқари... Ҳар беш йилда борлиги эсимизга тушадиган парламентни бюджетдан "боқиш" солиқ тўловчиларга жуда қимматга тушмоқда. Қозоғистон каби бир палатали парламентга ўтиш вақти келмадимикан? @platformauzb
22 نوامبر, 23:14

Тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан Мамадаминов Умид Маҳмудович Ўзбекистон Республикаси Энер
Тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан Мамадаминов Умид Маҳмудович Ўзбекистон Республикаси Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги директори лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.
22 نوامبر, 23:12

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги “Ғишткўприк” чегара божхона пости 25 ноябрь куни ишга тушар экан. Фуқароларни ўтказиш жараёни ўша куни соат 16:00дан бошланар экан. Мазкур пост 2025 йил февраль ойида таъмирлаш учун ёпилган эди. @platformauzb
22 نوامبر, 09:19

Ўзбекистонда илк бор зиёлилар кенгаши йиғилади: 500 делегат, 7 шўъба, мингга яқин таклиф 23–24 ноябрь кунлари Тошкентдаги Исл
Ўзбекистонда илк бор зиёлилар кенгаши йиғилади: 500 делегат, 7 шўъба, мингга яқин таклиф 23–24 ноябрь кунлари Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказида “Ўзбекистон зиёлилари кенгаши”нинг илк йиғилиши ўтади. Мустақил Ўзбекистон тарихида бундай кенгаш биринчи марта тузилмоқда. Кимлар қатнашади: жами 500 нафар делегат, шундан 210 нафари ҳудудлардан сайланган; етакчи олимлар ва академиклар, педагоглар, шифокорлар, ижодкорлар, ёш олимлар, инноваторлар ва тадбиркорлар. Нима муҳокама қилинади: ялпи мажлис ва еттита шўъбада миллий тараққиётнинг ғоявий, маънавий, илмий, иқтисодий ва ижтимоий асослари. Қандай тайёрланилди: 10–14 ноябрь кунлари ҳудудларда ўтган мулоқотларда 2 мингдан ортиқ зиёли 3 мингдан ортиқ фикр ва мингга яқин таклиф билдирди. Йиғилиш якунида улар умумлаштирилиб, ижро бўйича вазифалар белгиланади. Ташаббуснинг маъноси – зиёлилар фикрини давлат ва жамият ҳаётидаги қарорларга яқинлаштириш. @platformauzb
22 نوامبر, 08:27

+5
Қашқадарё тоғлари оппоқ қорга бурканди @platformauzb
22 نوامبر, 06:55

Газлаштирилмаган ҳудудларда ноябрь ойи учун электр энергияси тўловлари 350 кВт·соатлик базавий меъёр асосида ҳисобланади. Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, иситиш мавсумида табиий газ билан таъминланмаган ёки газ етказиб бериш имконияти чекланган ҳудудлардаги хонадонлар учун электр энергиясининг базавий меъёри 200 кВт·соатдан 350 кВт·соатга оширилди. Ушбу хонадонлар 350 кВт·соатгача электр энергияси учун 1 кВт·соатга 650 сўмдан тўлайди. Янги тартиб 1 ноябрдан амал қилади. Имтиёздан фойдаланиш учун ариза ёки қўшимча ҳужжат талаб этилмайди — у тасдиқланган рўйхат асосида автоматик қўлланилади. Рўйхатларни шакллантириш ва биллинг тизимига киритиш ишлари 25 ноябрга қадар якунланади. Масалан, ой давомида 300 кВт·соат электр энергияси истеъмол қилган хонадон аввалги меъёр бўйича 220 минг сўм ўрнига янги тартиб асосида 195 минг сўм тўлайди. Энергетика вазирлиги @platformauzb
21 نوامبر, 08:09

Қурилиш ташкилотлари рейтингини ошириш бўйича бепул AI маслаҳатчи ишлай бошлади Shaffofaxarid.uz электрон платформасида қурилиш ва лойиҳа ташкилотлари учун СИ асосидаги маслаҳат хизмати ишга туширилди. Хизмат корхоналарга ўз рейтингини ошириш имкониятларини баҳолаш ва мақсадли баллга эришиш бўйича тавсиялар олиш имконини беради. Фойдаланувчи тизимга эришмоқчи бўлган баллини киритади. AI маслаҳатчи эса корхонанинг мавжуд кўрсаткичларини таҳлил қилиб, натижани яхшилаш бўйича тавсиялар тақдим этади. Шунингдек, рейтинг баллини фақат техника воситалари ҳисобига ошириш истаги ҳам алоҳида кўрсатилиши мумкин. Бундай ҳолатда маслаҳатчи айнан техника йўналиши бўйича тавсиялар беради. Хизмат барча фойдаланувчилар учун бепул тақдим этилади. @platformauzb
21 نوامبر, 07:29

Энди янги турар жойни исталган блогер ёки санъаткор реклама қилиши таъқиқланади Кўп ҳолларда фуқаро янги уй ҳақида фақат рекламадан билади. Қурувчи ким, ер кимники, рухсатнома борми, уй қачон топширилиши ҳақида билиш учун ишончли манба бўлмаган. ⚡️Натижада баъзи обектлар кейинчалик «муаммоли»га айланиб, қурилиш тўхтайди, муддат чўзилади, фуқаро эса на уйсиз ва пулсиз қолади. Батафсил роликда @platformauzb
21 نوامبر, 06:58

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Венгриянинг ОТП Банк ўртасида “Ипотека-банк” АТИБни хусусийлаштиришнинг якуний босқичи доирасида банкнинг 17,5 фоизлик давлат улушини сотиш бўйича келишувга эришилди. 2022 йилда томонлар ўртасида “Ипотека-банк” АТИБни хусусийлаштириш тўғрисида олди-сотди шартнома имзоланган бўлиб, ушбу хусусийлаштириш иккита босқичда амалга оширилиши ва иккинчи транзакциянинг нархи бевосита банкнинг кўрсаткичларига боғланишига келишилган. Ўтган тўрт йил давомида банкнинг молиявий кўрсаткичлари ҳамда республикамизнинг иқтисодий шароитлари сезиларли даражада ижобий ўзгарганлиги сабабли, шартноманинг айрим шартлари қайта кўриб чиқилиши юзасидан қўшимча битим имзоланди ва “Ипотека-банк”ни хусусийлаштиришнинг иккинчи босқичини қисқа муддатда якунлашга келишилди. @platformauzb
21 نوامبر, 05:56

Муддатли ҳарбий хизматни намунали ўтаган айрим аскарлар олий ҳарбий таълим муассасаларига тест синовларисиз қабул қилинади Ҳукуматнинг тегишли қарорига киритилган ўзгартиришларга кўра (ҚММБ: 09/26/629/1145-сон, 19.11.2026 й.), Президентнинг 2026 йил 7 апрелдаги ПҚ–134-сон қарори ижроси доирасида муддатли ҳарбий хизматчилар учун янги имтиёз тартиби белгиланди. Унга кўра, муддатли ҳарбий хизматни намунали ўтаган, республика ва халқаро спорт мусобақалари ёки фан олимпиадаларида 1-ўринни қўлга киритган ҳарбий хизматчилар орасидан масъул вазирлик ва идораларга ажратилган йиллик квота доирасида саралаб олинган номзодлар қуйидаги олий таълим муассасаларига тест синовларисиз, тўғридан-тўғри ўқишга қабул қилинади: • Амир Темур номидаги ДХХ академиясига — ДХХ тизимида хизмат ўтаган, дастлабки саралаб олиш ва махсус касбий танлаш тадбирларидан муваффақиятли ўтган номзодлар; • Жамоат хавфсизлиги университетига — Миллий гвардия тизимида хизмат ўтаган ва дастлабки саралаб олишдан ўтган номзодлар; • Олий ҳарбий таълим муассасаларига (ОҲТМ) — масъул вазирликлар тизимида хизмат ўтаган, ҳарбий-профессионал йўналтириш ва дастлабки саралаб олиш натижаларига кўра тавсия этилган номзодлар. Мазкур имтиёзли квоталар Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг умумий сонига мутаносиб равишда тақсимланади. @platformauzb
21 نوامبر, 05:42