Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
Kanalga Telegram’da o‘tish
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Ko'proq ko'rsatish2 677
Obunachilar
+224 soatlar
+77 kun
+4530 kun
Postlar arxiv
Меърож кечаси қачон?
Исро нима дегани?
“Исро” (الإسراء) Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни кечанинг бир бўлагида Маккадаги Масжидул Ҳаромдан Қуддусдаги Масжидул Ақсога сайр қилдиришидир.
Меърож нима дегани?
“Меърож” (المعراج) эса, Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Қуддуси шарифдан юқорига, яъни, Ўзининг Ҳузурига кўтаришидир.
Исро ва меърож кечаси қачон бўлган?
Исро ва Меърож ҳодисаси юз бергани ҳақида Ислом умматида мутлақо ихтилоф йўқ. Бу ҳақда Қуръони каримда: «(Ўз) бандаси (Муҳаммад)ни, унга мўъжизаларимиздан кўрсатиш учун (Маккадаги) Масжидул Ҳаромдан (Қудсдаги) Биз атрофини баракотли қилган Масжидул Ақсога тунда сайр қилдирган Зотга тасбеҳ айтилур. Дарҳақиқат, У эшитувчи ва кўрувчидир» (Исро сураси, 1-оят), дейилган.
Аммо қачон содир бўлгани ҳақида турлича қарашлар бор. Аллома Муборакфурий раҳимаҳуллоҳ “Ар-Раҳийқул махтум” китобида “Исро ва Меърож” воқеаси қачон содир бўлгани тўғрисида айтилган қуйидаги олти хил қарашни келтирган:
1. Исро Аллоҳ таоло у зотни нубувватга мушарраф этган йили бўлган.
2. Пайғамбар бўлганларидан беш йил кейин бўлган.
3. Нубувватнинг ўнинчи йили ражаб ойининг 27-кечасида бўлган.
4. Ҳижратдан ўн олти ой олдин нубувватнинг 12-йили рамазон ойида бўлган.
5. Ҳижратдан бир йилу икки ой олдин нубувватнинг 13-йилида муҳаррам ойида бўлган.
6. Ҳижратдан бир йил олдин нубувватнинг 13-йилида робиъул аввал ойида бўлган.
Бу кечанинг ҳикматлари кўп. Улардан бири –
Исро ҳодисаси Ислом даъватининг энг оғир ва машаққатли даврида содир бўлди. Бу вақтда мушриклар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кучли тазйиқ ўтказишарди. Уларнинг зулмидан ҳимоя қилувчи Абу Толиб, Хадийжа бинти Хувайлид онамиз ҳам вафот этганди.
Шундай қийин ва маҳзунли бир дамда Исро ва Меърож кечаси содир бўлди. Бу нарса у зотдаги ғам-ташвишни кетказиш, даъват йўлида собитқадам бўлиш, қалбга сурур бағишлаш учун тасалли бериш эди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам осмонга қандай қилиб кўтарилдилар?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Менга Буроқ келтирилди. У эшакдан баландроқ, хачирдан эса пастроқ ҳайвон бўлиб, югурганда туёғини кўзи етган жойга ташлаб сакрар эди. Унга миниб бир лаҳзада Байтул Муқаддасга етдим. Масжидга кириб, икки ракат намоз ўқиб чиқдим. Менга Жаброил бир идишда шароб, иккинчи идишда сут келтириб тутди. Мен сутни олган эдим, Жаброил: “(Соф) фитратни танладингиз”, деди. Кейин биз осмонга кўтарилдик...” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Набий алайҳиссалом самода қайси пайғамбарлар билан учрашдилар?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “...Биринчи осмонда мен Одам алайҳиссалом билан кўришдим.
Иккинчи осмонда Исо ва Яҳё алайҳимассалом билан учрашдим.
Учинчи осмонда Юсуф алайҳиссаломни кўрдим.
Тўртинчи осмонда Идрис алайҳиссаломни,
бешинчисида Ҳорун алайҳиссаломни,
олтинчисида эса Мусо алайҳиссаломни зиёрат қилиб, дуоларини олдим.
Еттинчи осмонда Иброҳим алайҳиссаломни Байтул Маъмурга суяниб турганларини кўрдим”.
“Байтул Маъмур”дан “Сидратул мунтаҳо”га
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Байтул Маъмурга ҳар куни етмиш минг фаришта кириб, зиёрат қиладиб кетар экан. Сўнг “Сидратул мунтаҳо” дарахти ёнига келдим. Аллоҳнинг амри билан бу дарахт шундай гўзал ҳолга келган эди, уни таърифлашдан инсон тили ожиз эди”.
5 маҳал намозда 50 маҳал намознинг савоби бор...
Набий алайҳиссалом: “Аллоҳ шу ерда менинг умматимга эллик вақт намозни фарз қилди. Мен Мусо алайҳиссаломнинг ёнига тушдим ва умматимга буюрилган фарз амални айтдим.
Мусо алайҳиссалом: “Умматингиз бу амални бажаролмайди, Аллоҳдан енгиллатишини сўранг”, деб қайтарди. Мен Мусо алайҳиссалом билан Аллоҳ ўртасида бир неча марта қатнадим, ниҳоят Аллоҳ: “Эй Муҳаммад, сизнинг умматингиз учун ҳар кеча-кундузда беш вақт намозни фарз қилдим ва уни эллик вақт ўрнида қабул қиламан”, деб марҳамат қилди.
Мусо алайҳиссалом яна мени қайтарди. Мен энди Аллоҳдан ҳаё қиламан, деб беш вақт намознинг фарзлигига рози бўлдим”.
Бу кеча яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нималар берилди?
#muftiy_minbari
Уларга баланд овозда гапирманг
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким бомдод ва аср намозларини адо этса, жаннатга киради", дедилар
Муттафақун алайҳ.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 15-ЯНВАР 1447 - ҲИЖРИЙ РАЖАБ ОЙИНИНГ
26-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 06:24
⏱️БОМДОД - 06:50 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 07:44
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 15:45
⏱️ШОМ - 17:24
⏱️ХУФТОН - 18:55
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
🕋🕋🕋🕋
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
@fitratuz
Repost from Muslim/podcast.uz
#Muslim_podcast
📱🗣CHATGPT ORQАLI TАLOQQА OID FАTVOLАRGА JАVOBLАR OLINMOQDА, BU SHАRIАTIMIZ SHАRTLАRIGА QАNCHАLIK TOʼGʼRI KELАDI❓
🎙 Ekspert: Saidjamol domla Masayitov – Oʼzbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi katta ilmiy xodimi, islomshunoslik fanlari bo‘yicha falsafa doktori (PhD)
🎞 Toʼliq👉FULL HD: @muslim_podcast_uz
🎞 Toʼliq👉FULL HD: @Muslimuz
🥺Telegram 🛍Instagram
🤪Facebook 😍YouTube
📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ЗАМ СУРАДА АДАШИШ
САВОЛ: Мен намозда фотиҳадан кейин зам сура ўқиётиб, адашиб кетдим. Кейин бошқа сурани ўқидим. Шу ҳолатда саҳв саждаси вожиб бўладими? Бу ҳолатда қандай йўл тутиш керак?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу ҳолатда саҳв саждаси вожиб бўлмайди. Чунки сиз зам сура қилгансиз. Намозда фотиҳадан кейин бирор сура ёки камида уч оятни зам сура сифатида қироат қилиш вожиб амал саналади. Шунга кўра зам сура қилиш ёдидан кўтарилган бўлса, намозининг охирида саҳв саждаси қилади. Агар зам сурани қасдан тарк қилган бўлса, у ҳолда намозни қайтадан ўқийди. Агар бирор сурадан камида уч оят ўқиганидан кейин адашиб қолса ёки ёдига келмай қолса ёки қироат қилишдан тутилиб қолса, у ҳолда рукуга кетаверади. Яъни, бошқа сурага ўтмайди. Чунки бундай қилиш макруҳ саналади. Аммо уч оятдан кам ўқиганидан кейин ёдига келмай қолса, у ҳолда бошқа сурадан ёки мазкур суранинг бошқа жойидан камида уч оят зам сура қилади. Лекин саҳв саждаси вожиб бўлмайди ("Шарҳи мунятул-мусоллий" китоби асосида). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
O‘zbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari tashkil etilganining 34 yilligi va Vatan himoyachilari kuni munosabati bilan bayram tabrigi
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Юрт тинчлиги йўлида сидқидилдан хизмат қилаётган барча ҳарбийлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва фидойи юрт посбонларига чуқур миннатдорлик билдирамиз.
Сизларнинг жасоратингиз ва садоқатингиз — барчамиз учун ибрат.
Аллоҳ таоло ҳар бирингизни асраб-авайласин.
Ватанга садоқат — иймондан!
14-январь - "Ватан ҳимоячилари куни" муборак бўлсин!
#muftiy_minbari@muslimuzportal
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Repost from Muslim.uz
Юрт тинчлиги йўлида сидқидилдан хизмат қилаётган барча ҳарбийлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва фидойи юрт посбонларига чуқур миннатдорлик билдирамиз.
Сизларнинг жасоратингиз ва садоқатингиз — барчамиз учун ибрат.
Аллоҳ таоло ҳар бирингизни асраб-авайласин.
Ватанга садоқат — иймондан!
14-январь - "Ватан ҳимоячилари куни" муборак бўлсин!
#muftiy_minbari@muslimuzportal
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 14-ЯНВАР 1447 - ҲИЖРИЙ РАЖАБ ОЙИНИНГ
25-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 06:24
⏱️БОМДОД - 06:50 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 07:44
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 15:45
⏱️ШОМ - 17:23
⏱️ХУФТОН - 18:55
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
🕋🕋🕋🕋
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади
Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!
@fitratuz
Вақт ўғрилари билан танишинг
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
“Вақт ўғирлари” — бу инсоннинг вақтини беҳуда сарфлайдиган омилларни ифодаловчи тушунча. Вақтни ўғирловчи омиллар қуйидагилардан иборат:
1. Мобил телефон, телеканаллар, интернет ва кўнгилочар дастурлар.
2. Кечиктириш ва баҳона қилиш — энг машҳур ва энг зарарли одатлардан бири.
3. Мажбуран бир ишга киришиш
4. Руҳий кўтаринкиликнинг йўқлиги (истак, мотивация етишмаслиги).
5. Қўрқув.
6. Ишларнинг аҳамиятини фарқлай олмаслик.
7. Диққaтнинг тарқоқлиги.
8. “Йўқ” деёлмаслик — кўп вазифаларни қабул қилиб, вақтни бошқара олмай қолиш.
9. Кутилмаган чалғитувчилар — телефон қўнғироғи, фавқулодда ҳолатлар, тўсатдан келган дўст ваҳоказо.
10. Бир ишни такрор-такрор бошлаш — бирор ишни қилаётганингизда чалғиб бошқа ишга ўтиб кетиш ва яна аввалги ишга қайтиш.
11. Режанинг йўқлиги ёки ишларни нотўғри режалаштириш.
12. Тартибсизлик.
13. Самарасиз йиғилишлар.
14. Кутиш (биров билан учрашув белгилаганингизда ёки бир ишни бажаришини келишганингизда вақтида битирмай кечиктириши).
15. Ҳаддан ташқари кўп қоғозлар ва тартибсиз ҳужжатлар — бу иш столини ва диққатни эгаллаб олиб, вазифаларни мураккаблаштиради.
Доктор Мустафо Фиқийнинг
“Вақтни бошқариш” китобидан
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ТАВОФДА ИЗТИБОЪ ҚИЛИШ ҲАҚИДА
САВОЛ: Умра зиёратига борганда тавофни изтибоъ қилган ҳолда қилиш суннат, деб эшитдим. Шу ҳақида батафсил тушунча берсангиз.
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, умра тавофини, шунингдек ортидан Сафо ва Марва орасида саъй қилиш вожиб бўлган ҳар қандай тавофларни қилишда зиёратчи тавофга киришишидан бироз олдин изтибоъ қилади. Изтибоъ деб эҳром ридоси (устки қисми)нинг бир томонини ўнг елка остидан ўтказиб, қолган томонини чап елка устига ташлаб олишга айтилади. Шунда ўнг елка очиқ бўлади. Бу эркалар учун суннат, аёлларга эмас. Тавофнинг барча айланасида изтибоъ қилиш суннат амал ҳисобланади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
+9
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🗣 Имом-хатиблар фаолиятини такомиллаштириш бўйича семинар ўтказилди...Семинарда шаҳар ва туман бош имом-хатиблари ҳамда ҳожилар иштирок этиб, имом-хатиблар фаолияти самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди. Даставвал иштирокчилар ўзларига бириктирилган хонадонларга ташриф буюриб, аҳоли билан мулоқот қилди ҳамда маънавий ва моддий ёрдамлар кўрсатди. Шунингдек, бириктирилган масжидларда пешин намози адо этилиб, жамоатга маърифий суҳбатлар ўтказилди... ➡️ Батафсил
🗣 «Умра плюс» зиёрат туризми дастури орқали сайёҳлар оқими оширилади...2026 йил 15 январдан: Малайзия ва Индонезияда Дастур бўйича кучайтирилган тарғибот кампанияси амалга оширилади; туроператор (турагент)лар томонидан Миллий туризм ягона платформаси орқали Дастур бўйича шакллантирилган туристик дастурининг онлайн сотуви йўлга қўйилади... ➡️ Батафсил
🗣 Мордовия Республикаси муфтийси билан учрашув ўтказилди...12 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков Россия Федерациясининг Мордовия Республикаси муфтийси Раиль ҳазрат Асаиновни қабул қилди. Самимий руҳда ўтган учрашувда Ҳомиджон домла мартабали меҳмонга Диний идора фаолияти, кейинги пайтларда йўлга қўйилган Фатво маркази фаолияти, бўлимлар, нашриёт, ҳазрати Имом даҳасида жойлашган тарихий ва замонавий обидалар ҳақида сўзлаб берди.... ➡️ Батафсил
🗣 Хожа Бухорий мадрасасига смарт доскалар топширилди...2026 йил 10 январь куни Хожа Бухорий ўрта махсус ислом таълим муассасасида таълим сифатини оширишга қаратилган навбатдаги амалий ташаббус амалга оширилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан муассасага 15 дона смарт доска, шунингдек, вилоят ҳокимлиги томонидан замонавий телевизорлар тақдим этилди... ➡️ Батафсил
🗣 Ёш имомлар билан очиқ мулоқот: тажриба, масъулият ва келгуси режалар...2024–2025 ўқув йилида диний таълим муассасаларини муваффақиятли тамомлаб, вилоятимиз масжидларида хизмат вазифасига тайинланган соҳа ходимлари билан учрашув бўлиб ўтди. Мазкур тадбир ёш имомлар ва имом-ноибларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларга маънавий-маърифий йўналишда зарур тавсиялар бериш мақсадида ташкил этилди... ➡️ Батафсил #yangiliklar ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 😄 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#Ҳадис
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Банда бошқа бир банданинг айбини шу дунёда беркитар экан, Аллоҳ қиёмат куни унинг айбини беркитади", дедилар.
Имом Муслим ривояти.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Ўзбекистонда тақиқланган манба ва контентларнинг янгиланган рўйхати эълон қилинди
Олий суд томонидан 2026 йил 10 январь ҳолатига кўра экстремизм ва терроризм ғояларини тарғиб қилувчи деб топилган тақиқланган манба ва контентлар рўйхати янгиланди.
Мазкур материаллар:
➖ экстремистик ғояларни тарқатиш;
➖ зўравонлик ва терроризмни оқлаш;
➖ конституциявий тузумга тажовуз қилиш аломатларини ўз ичига олган деб баҳоланган.
Қонунчиликка мувофиқ, ушбу манбаларни тарқатиш, сақлаш ёки тарғиб қилиш маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 13-ЯНВАР 1447 - ҲИЖРИЙ РАЖАБ ОЙИНИНГ
24-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 06:24
⏱️БОМДОД - 06:50 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 07:46
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 15:45
⏱️ШОМ - 17:22
⏱️ХУФТОН - 18:55
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
🕋🕋🕋🕋
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
@fitratuz
