Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
Відкрити в Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Показати більше2 605
Підписники
-124 години
+117 днів
+2630 день
Архів дописів
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». (Табароний ривоят қилган)⏺ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади. 🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД
📿 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)#ЖУМА #tabrik MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook
Ғафлатда қолманг! Дуо қабул бўладиган вақт ва ҳолатлар
1. Саҳарда дуо қилиш. Аллоҳ таоло: “Саҳарларда улар (Аллоҳдан) мағфират сўрар эдилар”, деб марҳамат қилган (Зориёт сураси, 18-оят).
Саҳар вақтида қалб соф, ихлосли ва чалғитадиган нарсалардан холи бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Аллоҳ таоло ҳар кеча, кечанинг охирги учдан бири қолганида “Ким менга дуо қилади, Мен унга ижобат қилай, ким Мендан сўрайди, Мен унга (сўраган нарсасини) берай, ким Мендан кечирим сўрайди, Мен уни кечирай”, дейди» (Имом Буҳорий, Имом Муслим ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил алайҳиссаломдан: “Кечанинг дуо қилиш учун мақбул ва дуолар тез ижобат бўладиган энг афзал вақти қайси?” деб сўрадилар. Шунда Жаброил алайҳиссалом: “Саҳар вақтидан бошқа пайтларда Аршнинг ларзага келганини кўрмадим”, дедилар (Доктор Ваҳба Зуҳайлий раҳимаҳуллоҳ. Тафсирул Мунир).
2. Азон ва иқоматдан кейин дуо қилиш. Набий алайҳиссалом: “Азон ва иқомат орасидаги дуо рад қилинмайди”, дедилар (Имом Абу Довуд, Имом Термизий ривояти)
3. Ифторлик ва саҳарликда дуо қилиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Рўзадорнинг дуоси қайтарилмайди” (Имом Термизий, Имом Ибн Можа ривояти), деганлар.
4. Қалблар “эриган” вақтда дуо қилиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қалблар юмшаган вақтда дуо қилиб қолинглар, чунки у раҳматдир!” дедилар.
5. Фақат мусибат етганда эмас, балки, тинч-осуда вақтда ҳам дуо қилиш. Агар банда кенгчилик вақтида Аллоҳни зикр қилса, Аллоҳ уни торчилик вақтида зикр қилади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимни шиддатлар пайтида Аллоҳ уни истижобат қилиши масрур қилса, оройиш пайтида дуони кўпайтирсин”, дедилар.
6. Саждада дуо қилиш. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бундай деганларини ривоят қилади: “Банда Роббисига энг яқин бўладиган ҳолати сажда қилган вақтидир. Бас, шу вақтда дуони кўпайтиринг” (Имом Муслим ривояти).
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Мен руку ёки сажда қилган вақтимда Қуръон ўқишдан қайтарилдим. Рукуда Роббни улуғлангиз, саждада эса дуони кўпайтиринг, у вақт дуоларингиз ижобат бўлишга яқин вақтдир” (Имом Муслим ривояти).
7. Ҳар намоздан сўнг дуо қилиш. Абу Умома розияллоҳу анҳу: “Ё Расулуллоҳ, қайси дуо кўпроқ қабул бўлади?”, деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кечанинг охиридаги ва фарз намозлар ортидаги лаҳзаларда”, дедилар (Имом Термизий ривояти).
Мужоҳид (раҳматуллоҳи алайҳи) айтади:
“Намоз энг яхши вақтга белгиланган. Шунинг учун намозлардан сўнг дуо қилишни унутманг”.8. Ёмғир ёққанда дуо қилиш. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Сафлар Аллоҳ йўлида жипслашганида, ёмғир ёққанда, фарз намозлари адо этиладиган вақтларда осмон эшиклари очилади. Бу пайтларда дуо қилишни ғанимат билинг”. 9. Жума туни ва кундузи дуо қилиш. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни ҳақида бундай дедилар: “Унда бир соат борки, унга тик туриб намоз ўқиётган мусулмон банда Аллоҳдан бирон нарсани тилаб тўғри келиб қолса, Аллоҳ унга бу тилагини беради” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти). 10. Сафарда дуо қилиш. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Учта дуо, шубҳасиз, ижобатдир: мазлумнинг дуоси, мусофирнинг дуоси ва отанинг боласига қилган дуоси”, дедилар (Имом Термизий, Имом Абу Довуд ривояти). Даврон НУРМУҲАММАД ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️ https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
+9
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ@muslimuzportal
🗣Бухорода халқаро анжуман бўлиб ўтди...Халқаро илмий йиғинда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков нуфузли олимларни юртимизга ташрифлари билан қутлаб, ушбу анжуман Баҳоуддин Нақшбанд илмий меросини чуқур ўрганиш ва тасаввуф илмлари ривожига қўшган ҳиссасини тарғиб этишда яна бир босқич бўлишини эътироф этди... ➡️ Батафсил
🗣Имом Термизий ислом институти ўқитувчиси тақдирланди...Имом Термизий номидаги ислом институти ўқитувчиси Ҳошимжон домла Низомиддинов юксак эътироф — “Олий таълим аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди... ➡️ Батафсил
🗣muslim.uz сайтининг рус тилидаги саҳифасини ҳам кузатиб боришингизни тавсия қиламиз!📝Научно-практическая конференция была насыщена передовым опытом и новыми подходами 📝Международная научная конференция 📝Муфтий начал свой визит в Андижан с учебного заведения 📝Вышитый Коран представлен в Эр-Рияде 📝Фильм «Бисмиллах»: кинематографический инструмент для идеологии 📝Профессор Кюршад Зорлу: Проведение Генеральной конференции ЮНЕСКО в Самарканде – гордость для всего тюркского мира 📝Узбекистан – почетный гость на международной книжной ярмарке в Эр-Рияде #yangiliklar ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️ https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ЭШИК ВА ДЕВОРЛАРГА ПАРДА ИЛИШ
САВОЛ: Эшик ва деворларга парда илиш мумкин эмасми? Шундай мазмунда ҳадис бор деб эшитдим.
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эшикка парда тутиш мумкин. Ҳадиси шарифда Оиша онамиз розияллоҳу анҳо эшикка илган пардани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йиртиб ташлаганларининг сабаби бу пардада қанотли отларнинг тасвири бор эди. Демак, пардада жонли нарсанинг сурати бўлмаса, уни илиш жоиз. Аммо деворга бирор сабабсиз, ёки заруратсиз парда илиб қўйиш танзиҳий макруҳ саналади. Бирор бир сабаб туфайли шунга мажбур бўлса, илиш мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис
Абу Ҳурайра ва Абу Саид розияллоҳу анҳумолардан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир қавм ўтириб Аллоҳни зикр қилса, уларни фаришталар ўраб олишади ва раҳмат қоплайди. Устиларига хотиржамлик тушади. Аллоҳ уларни Ўзининг ҳузуридагилар (яъни, фаришталар) билан эслайди», дедилар.
Имом Муслим ривояти.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 9-ОКТЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 17-РОБИУС СОНИ АВВАЛ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 05:08
⏱️БОМДОД - 05:55 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 06:27
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 16:20
⏱️ШОМ - 17:57
⏱️ХУФТОН - 19:30
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
@fitratuz
#Bosh_imom_minbari
ЗОЛИМ УХЛАШИ МУМКИН, МАЗЛУМ УХЛАМАЙДИ
Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
@Doniyor_domla_uz
https://t.me/+Pcr4a5gVZhQyODZi
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
CHATGPT ДАН ДИНИЙ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ ОЛИШ
САВОЛ: Chatgpt (сунъий интеллект) орқали диний саволларимизга жавоб олсак бўладими, шу жавобларга амал қилсак бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу жоиз эмас. Тўғри, Chatgpt платформаси айрим соҳаларда инсонларга фойда бермоқда. Аммо диний саволларга тўғри жавоб беришга ожизлик қилади. Чунки у ҳам инсон омили томонидан ишлаб чиқилган бир маҳсулот. Қолаверса, баъзан саволларга тахминий жавоблар, ҳатто бу масала фалон китобда бор деб, арабий иборалар ҳам бериши мумкин. Лекин у келтирган иборалар на у айтган китобда ва на бошқа фиқҳий манбаларда учрамайди. Шу боис шаръий масалаларга аҳли илм, мутахассисларга мурожаат қилиш орқали ечим топиш даркор. Аллоҳ таоло ояти каримада шундай марҳамат қилган:
فَاسْأَلُوا أَهْلَ الذِّكْرِ إِنْ كُنْتُمْ لَا تَعْلَمُونَ
“Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлидан сўрангиз!” (Анбиё сураси, 7-оят). Мусулмон одам бирор нарсани билмай қолса, уни биладиган кишидан, ўша соҳанинг «зикр аҳли»дан ўрганиши лозим бўлади. Шундай экан, эътиқод ва дину-диёнатга тегишли нарсаларни ҳам шу соҳанинг билимдонларидан сўраш талаб этилади. Буюк тобеий Ибн Сирин роҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
إن هذا العلم دين فانظروا عمن تأخذون دينكم. رواه مسلم
“Албатта, бу илм диндир. Бас, динингизни кимдан олаётганингизга қаранглар” (Имом Муслим ривояти).
Мазкур иборанинг шарҳида Мулла Али Қори раҳимаҳуллоҳ бундай деганлар:
“Бу илм” сўзидан мурод Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умматга олиб келган Қуръони карим ва ҳадиси шарифдан иборат бўлган таълимотдир. Уни ишончли ва адолатли зотлардан олмоқдамисиз ёки йўқ, шунга назар солинглар, яъни қаердан, кимдан илм олаётгангизни аниқ билинглар”. (“Мирқотул мафотиҳ” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео
#шафақ
📹 Қизил шафақ неча даражада йўқолади?
🎙 Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси👨💻 Тўлиқ ҳолда кўриш: ✅ Улашинг: @diniysavollar
ҚОРАМОЛ ЗАКОТИ
#закот
❓1849-САВОЛ: 40 та ёки ундан зиёд қорамоли бўлган одам закот берадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу саволнинг жавоби қорамолларнинг боқилиш шакли ва мақсадига қараб фарқли бўлади. Агар уларнинг сони ўттизтадан ошса ва йилнинг аксар қисмида яйлов ва далаларда ўтласа, улардан битта бир ёшга тўлиб, иккинчи ёшга ўтган эркак ёки урғочи бузоқ закотга берилади. Агар шу турдаги қорамоллар сони 40 тадан 59 тагача бўлса, улардан бир дона икки ёшга тўлиб, учинчи ёшга ўтган новвос (буқача) ёки ғунажин закотга берилади. Агар қорамоллар сони олтмиштага етса, иккита бир ёшли бузоқ, етмиштага етса, битта бир ёшли билан яна бир дона икки ёшли қорамол закотга берилади. Бундан зиёд бўлса, шу шаклда давом этиб кетаверилади.
Агар мазкур қорамоллар тижорат ниятида сотиб олинган бўлса, ададининг аҳамияти йўқ, балки қийматига қаралади. Агар қиймати закот нисобига етса, умумий қийматининг қирқдан бири закот сифатида берилади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Видео
#намоз
📹 Қазо намозига такбир айтиладими?
🎙 Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси👨💻 Тўлиқ ҳолда кўриш: ✅ Улашинг: @diniysavollar
#muftiy_minbari
Муфтий ҳазратлари Андижон сафарини илм масканидан бошладилар
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
#muftiy_minbari
Ерни обод қилайлик
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 8-ОКТЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 16-РОБИУС СОНИ АВВАЛ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 05:07
⏱️БОМДОД - 05:55 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 06:26
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 16:20
⏱️ШОМ - 17:58
⏱️ХУФТОН - 19:30
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
@fitratuz
Табиатни асрашда мусулмоннинг 6 вазифаси
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
1. Ерни ифлос қилманг
“Ерни (Аллоҳ хайрли ишларга) яроқли қилиб қўйгандан кейин (унда) бузғунчилик қилманг!” (Аъроф сураси, 56-оят).
2. Аллоҳ покликни яхши кўради
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Аллоҳ покизадир – покизаликни севади”.
3. Ахлат ташламанг!
Набий алайҳиссалом: “Учта жойга: сув ўзанларига, серқатнов йўлларга ҳамда соя-салқин ерларга ахлат ташлаб, лаънатга қолишдан қўрқинглар”, деганлар.
4. Аллоҳ кечириб юборади
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир одам йўлда юриб кетаётиб тиканли бир шохни кўриб, уни олиб ташлади. Шунда Аллоҳ уни тақдирлади ва мағфират қилди”, дедилар.
5. Бу ҳам – садақа
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Йўлдан азият берувчи нарсани олиб ташлашингиз ҳам – садақадир”, деганлар.
6. Қанча мева бўлса шунча савоб
Набий алайҳиссалом: “Ким бир ўсимлик экса ва мева берса, Аллоҳ таоло унинг меваси ададича (савоб) беради”, дедилар.
Даврон НУРМУҲАММАД
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Вже доступно! Дослідження Telegram за 2025 — головні інсайти року 
