ar
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

الذهاب إلى القناة على Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

إظهار المزيد
2 675
المشتركون
-224 ساعات
+177 أيام
+4730 أيام
أرشيف المشاركات
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР МУҲАББАТЛИ ВА КЎП ТУҒАДИГАН АЁЛГА УЙЛАНИШ ҲАДИСИ САВОЛ: Бир китобда “Эрига муҳаббат қиладиган ва кўп туғадиган аёлга уйланинглар. Мен бошқа умматларга сизларнинг кўплигингиз билан фахр қиламан”, деган ҳадисни ўқиб қолдим. Шуни кенгроқ тушунтириб берсангиз. Қизнинг бундай сифатда экани қандай аниқланади? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, дарҳақиқат шу маънода ҳадис келган. Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: “Эй Аллоҳнинг Расули! Бир чиройли ва мартабали аёл топдим. Аммо туғмас экан. Унга уйланаверайми?” деди. “Йўқ”, дедилар. Кейин у зотга иккинчи марта келди. Яна қайтардилар. Сўнгра учинчи марта келганида: “Эрига муҳаббат қиладиган ва кўп туғадиган аёлга уйланинглар. Мен бошқа умматларга сизларнинг кўплигингиз билан фахр қиламан”, дедилар”. (Имом Абу Довуд, Насаий ривоят қилганлар). Мазкур ҳадиси шарифни шарҳлаган уламолар қуйидагиларни айтганлар: “Олмоқчи бўлган келиннинг бу каби сифатлари унга яқин қариндош аёлларнинг ҳолини ўрганиш билан билинади. Унга яқин қариндош аёллар одатда эрига муҳаббат қиладиган, кўп туғадиган бўлсалар, уларнинг зотида бўлган қизлар ҳам кўпинча ўша сифатларга эга бўладилар. Чунки инсоннинг табиати кейинги авлодга ҳам ўтади”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Muslim_podcast  📱🗣INTERNET TАRMOQLАRIDА NOTIQLIK BILАN TАNILGАN SHАXSLАRDАN ILHOMLАNIB, ULАRNING FIKRLАRINI FАTVO DEB QАBUL QILISH TOʼGʼRIMI❓ 🎙 Ekspert: Saidjamol domla MasayitovOʼzbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi katta ilmiy xodimi, islomshunoslik fanlari bo‘yicha falsafa doktori (PhD) 🎞 Toʼliq👉FULL HD: @muslim_podcast_uz 🎞 Toʼliq👉FULL HD: @Muslimuz @FITRATUZ

Паспорт - намуна.docx1.14 MB

#Ҳадис Набий алайҳиссалом шундай дея марҳамат қилганлар: “Ким иффатли бўлиш ҳаракатида бўлса, Аллоҳ унинг иффатини сақлайди.
#Ҳадис Набий алайҳиссалом шундай дея марҳамат қилганлар: “Ким иффатли бўлиш ҳаракатида бўлса, Аллоҳ унинг иффатини сақлайди. Ким одамларга сарғайиб юришдан қутулиш ҳаракатида бўлса, Аллоҳ таоло уни беҳожат қилиб қўяди. Ким сабрли бўлишга уринса, Аллоҳ таоло уни сабрли бандалардан қилади”. Имом Бухорий ривояти. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 20-ЯНВАР 1447 - ҲИЖР
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 20-ЯНВАР 1447 - ҲИЖРИЙ РАЖАБ ОЙИНИНГ 21-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 06:24 ⏱️БОМДОД - 06:50 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 07:46 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 15:40 ⏱️ШОМ - 17:19 ⏱️ХУФТОН - 18:50 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

🕋🕋🕋🕋 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла бити
🕋🕋🕋🕋 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин! @fitratuz

#Juma_2026_09_01 🕌Toshkent viloyati Piskent tuman "Piskent" jome masjidi https://www.instagram.com/reel/DTSfldegraY/?igsh=MXZpc3o5a252dHl3Yg== https://t.me/diyonatli

#Ҳадис Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сен бирор нарсани Аллоҳдан тақво қилиб тарк қилсанг, Аллоҳ таоло сенга унда
#Ҳадис Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сен бирор нарсани Аллоҳдан тақво қилиб тарк қилсанг, Аллоҳ таоло сенга ундан-да яхшироғини ато қилади” дедилар. Имом Аҳмад ривояти. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сен бирор нарсани Аллоҳдан тақво қилиб тарк қилсанг, Аллоҳ таоло сенга унда
#Ҳадис Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сен бирор нарсани Аллоҳдан тақво қилиб тарк қилсанг, Аллоҳ таоло сенга ундан-да яхшироғини ато қилади” дедилар. Имом Аҳмад ривояти. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ҚУЁШ ПАНЕЛЛАРИ ОРҚАЛИ ДАРОМАД КЎРСА, САДАҚА БЕРАДИМИ? САВОЛ: Қуёш панелидан давлатга энергия сотиб фойда олиш
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ҚУЁШ ПАНЕЛЛАРИ ОРҚАЛИ ДАРОМАД КЎРСА, САДАҚА БЕРАДИМИ? САВОЛ: Қуёш панелидан давлатга энергия сотиб фойда олишни ушрга ўхшашлик жойи борми, олинган даромаддан ўндан бирини садақа қилиш лозим бўладими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу ушрга ўхшамайди. Чунки ушр ердан ўсадиган ўсимликларнинг закотидир. Электр энергия эса ердан ўсиб чиққан ўсимлик эмас. Бирор киши қуёш панелларидан давлатга электр энергия сотиб бойиб кетса, ёки ўша маблағи бошқа бойликлари билан қўшиб ҳисоблаганида, закот нисобига етса, закот беради. Яъни тижорат молларидан бериладиган жами молнинг қирқдан бири (1/40)ни камбағалларга закот сифатида бериши фарз бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 9-ЯНВАР 1447 - ҲИЖРИ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 9-ЯНВАР 1447 - ҲИЖРИЙ РАЖАБ ОЙИНИНГ 20-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 06:24 ⏱️БОМДОД - 06:50 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 07:46 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 15:40 ⏱️ШОМ - 17:18 ⏱️ХУФТОН - 18:50 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». (Табароний ривоят қилган)
Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади. 🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД
📿 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)
#ЖУМА #tabrik MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LINGVA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook

#Muslim_podcast  📱🗣ONLАYN FАTVO BERISH QАNCHАLIK TOʼGʼRI❓ 🎙 Ekspert: Saidjamol domla MasayitovOʼzbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi katta ilmiy xodimi, islomshunoslik fanlari bo‘yicha falsafa doktori (PhD) 🎞 Toʼliq👉FULL HD: @muslim_podcast_uz @Fitratuz

Repost from Muslim.uz
#xushxabar #muftiy 📢 ХУШХАБАР: МУФТИЙ ҲАЗРАТ ПОДШОҲ САЛМОН НОМИДАГИ ҲАДИС АКАДЕМИЯСИГА АЪЗО БЎЛДИЛАР 🗣Ўзбекистон мусулмонла
#xushxabar #muftiy 📢 ХУШХАБАР: МУФТИЙ ҲАЗРАТ ПОДШОҲ САЛМОН НОМИДАГИ ҲАДИС АКАДЕМИЯСИГА АЪЗО БЎЛДИЛАР
🗣Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 2026 йил 5 январь куни Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд номидаги Ҳадиси шариф академияси Илмий Кенгашига аъзо бўлдилар.
🟢Бу қувончли воқеа Янги Ўзбекистонда давлатимиз Раҳбари ташаббуслари билан амалга оширилаётган диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларнинг халқаро даражадаги юксак эътирофи бўлиб, Муфтий ҳазратларининг дин ривожи, уммат саодати ва халқлар ҳамжиҳатлиги йўлидаги хизматларига берилган юксак баҳодир. 🌙 Зеро, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Доримий каби йирик ҳадис илми олимлари – буюк муҳаддислар заминидаги уламонинг Ислом оламидаги энг нуфузли муассаса ҳисобланган Ҳадиси шариф академияси аъзолигига қабул қилиниши ҳақли эътирофдир. Юртимизда амалга оширилаётган хайрли ишлар натижасида, келгусида яна бухорийлар, термизийлар етишиб чиқади, инша Аллоҳ.
😄Ушбу халқаро академия Муфтий ҳазратлари аъзо бўлган олтинчи халқаро ташкилот бўлиб, бундан аввал Абу Даби тинчлик форуми (БАА, 2023 й.), Халқаро мусулмон уламолари кенгаши (Қатар, 2023 й.), Мусулмон донишмандлар кенгаши (БАА, 2024 й.), Исломий фиқҳ академияси (Саудия Арабистони, 2024 й.) ва Ислом олами уюшмаси (Саудия Арабистони, 2024 й.) аъзолигига қабул қилинган эдилар.
ℹ️ Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, академия ҳадисларни жамлаш, таснифлаш, тадқиқ этиш, нашр қилиш ва мазкур йўналишларда ўқув дастурлари ва кадрлар тайёрлаш, анжуманлар, мусобақалар ўтказиш, замонавий технологиялардан фойдаланиш, халқаро ҳамкорлик қилишга эътибор қаратади. Шунингдек, ташкилот динда чуқур кетиш, мутаассиблик кабилардан қайтарaди ва мўътадилликка тарғиб этади.
📍 Академия 2017 йилда Подшоҳ Салмон фармони билан ташкил этилган бўлиб, қароргоҳи Мадина шаҳрида жойлашган. Мазкур академия ва унинг ҳузуридаги Илмий Кенгашга Саудия Арабистони йирик Уламолар Ҳайъати аъзоси Шайх Муҳаммад ибн Ҳасан Оли Шайх раҳбарлик қилади.
Қайд этиш керакки, Муфтий ҳазратларининг ушбу нуфузли ташкилотга аъзо бўлишлари Аллоҳ таолонинг иродаси билан 35 йилдан зиёд вақт мобайнида Ислом дини маърифатини кенг ёйиш ва мўмин-мусулмонлар эҳтиёжини таъминлашдаги меҳнатлари самарасидир. Фаолиятларига оид батафсил маълумот билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.
🤲 Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларига Ҳадиси шариф академиясидаги фаолиятларида Аллоҳ таолодан куч-қувват ва муваффақиятлар тилаймиз.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 😄 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

🕋🕋🕋🕋 #КУН_ОЯТИ أَلَا لِلَّهِ ٱلدِّينُ ٱلۡخَالِصُۚ وَٱلَّذِينَ ٱتَّخَذُواْ مِن دُونِهِۦٓ أَوۡلِيَآءَ مَا نَعۡبُدُهُمۡ إِل
🕋🕋🕋🕋 #КУН_ОЯТИ أَلَا لِلَّهِ ٱلدِّينُ ٱلۡخَالِصُۚ وَٱلَّذِينَ ٱتَّخَذُواْ مِن دُونِهِۦٓ أَوۡلِيَآءَ مَا نَعۡبُدُهُمۡ إِلَّا لِيُقَرِّبُونَآ إِلَى ٱللَّهِ زُلۡفَىٰٓ إِنَّ ٱللَّهَ يَحۡكُمُ بَيۡنَهُمۡ فِي مَا هُمۡ فِيهِ يَخۡتَلِفُونَۗ إِنَّ ٱللَّهَ لَا يَهۡدِي مَنۡ هُوَ كَٰذِبٞ كَفَّارٞ Огоҳ бўлингким, холис дин Аллоҳникидир. Ундан ўзга авлиё-дўстлар тутганлар: «Биз уларга фақат бизларни Аллоҳга жуда ҳам яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз», (дерлар). Албатта, У зот улар орасида ихтилоф этаётган нарсалар бўйича ҳукм қилур. Албатта, Аллоҳ ёлғончи ва кофир кимсаларни ҳидоят қилмас. Зумар сураси 3 оят Мушриклар Аллоҳ таолонинг яратувчи зот эканини, осмонлару ерни яратганини тан олар эди. Аммо ўша холиқнинг тавҳидини, якка Ўзигина ибодатга сазовор эканини тан олмасди. Ибодатда унга турли бут ва санамларни шерик қилар эди. Улар ўзларича афсона тўқиб, фаришталар Аллоҳнинг қизлари, деб сафсата сотишарди. Фаришталарга турли ҳайкаллар ясаб ўшаларга сиғинишарди. Биз малоикаларга ибодат қилиш зарурлигидан эмас, улар бизни шафоат этиб, Аллоҳга жуда ҳам яқинлаштиришлари учун сиғинамиз, дейишарди. Бу ишлари эса, ботил иш эди. Аллоҳнинг тавҳидига хилоф эди. Куфр ва ширк эди. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: https://t.me/diyonatli

«Сиз Ўзбекистон тарихини биласизми?» дея номланган заковат ўйинига старт берилди Тошкент вилоятида фаолият юритаётган имом-ха
+1
«Сиз Ўзбекистон тарихини биласизми?» дея номланган заковат ўйинига старт берилди Тошкент вилоятида фаолият юритаётган имом-хатиблар ва имом ноиблар ўртасида бўлиб ўтадиган «Сиз Ўзбекистон тарихини биласизми?» муобақасига старт берилди. Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️ https://t.me/diyonatli

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ВИТРНИНГ РАКАТЛАРИДА ШАК ҚИЛИШ САВОЛ: Намозхон витр намозининг иккинчи ёки учинчи ракатими, деб иккиланса, қа
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ВИТРНИНГ РАКАТЛАРИДА ШАК ҚИЛИШ САВОЛ: Намозхон витр намозининг иккинчи ёки учинчи ракатими, деб иккиланса, қандай йўл тутади? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Витр намозини ўқиётган намозхон нечанчи ракатни ўқиётгани борасида иккиланиб қолса, гумони ғолиб келганини олади. Агар гумони бир томонга ғолиб келмаса, у ҳолда ракатнинг озини олади. Яъни иккинчи ракатми ёки учинчи ракатми деб иккиланса, иккинчи ракат деб ҳисоблайди. Шу ракат учинчи ракат бўлиш эҳтимоли борлиги учун қунут дуосини ўқийди ва қаъдада ўтиради. Кейин учинчи ракатга туриб, унда ҳам қунут дуосини ўқийди. Чунки қунут дуоси охирги ракатда ўқилиши лозим. Намоз охирида эса саждаи саҳв қилади. ("Ал-Важиз фил-фатово", "Ал-Баҳрур-роиқ" китоблари асосида тайёрланди). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/diyonatli

#muftiy_minbari Дўзаxдан парда 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари https://t.me/diyonatli

#Ҳадис Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг сўзларидир: “Ким Аллоҳ учун тавозели бўлар экан, Аллоҳ унинг қадрини кўтармай қўймайди”. И
#Ҳадис Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг сўзларидир: “Ким Аллоҳ учун тавозели бўлар экан, Аллоҳ унинг қадрини кўтармай қўймайди”. Имом Муслим ривояти. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/diyonatli