uz
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Kanalga Telegram’da o‘tish

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Ko'proq ko'rsatish

📈 Telegram kanali 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 analitikasi

📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) O'zbek til segmentidagi kanali faol ishtirokchi. Hozirda hamjamiyat 21 155 obunachidan iborat bo'lib, Din & Maʼnaviyat toifasida 3 758-o'rinni va O'zbekiston mintaqasida 3 828-o'rinni egallagan.

📊 Auditoriya ko‘rsatkichlari va dinamika

невідомо sanasidan buyon loyiha tez o‘sib, 21 155 obunachiga ega bo‘ldi.

20 Iyun, 2026 dagi oxirgi ma’lumotlarga ko‘ra kanal barqaror faollikka ega. Oxirgi 30 kunda obunachilar soni -406 ga, so‘nggi 24 soatda esa -11 ga o‘zgardi va umumiy qamrov yuqori darajada qolmoqda.

  • Tasdiqlash holati: Tasdiqlanmagan
  • Jalb etish (ER): Auditoriya o‘rtacha 12.62% darajada jalb etiladi. Nashrdan keyingi dastlabki 24 soatda kontent odatda umumiy obunachilar sonining 8.74% ini tashkil etuvchi reaksiyalarni to‘playdi.
  • Post qamrovi: Har bir post o‘rtacha 2 671 marta ko‘riladi; birinchi sutkada odatda 1 850 ta ko‘rish yig‘iladi.
  • Reaksiyalar va o‘zaro ta’sir: Auditoriya faol: har bir postga o‘rtacha 18 ta reaksiya keladi.

📝 Tavsif va kontent siyosati

Muallif resursni shaxsiy fikrni ifoda etish maydoni sifatida ta’riflaydi:
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Yuqori yangilanish chastotasi (oxirgi ma’lumot 22 Iyun, 2026 da olingan) sababli kanal doimo dolzarb va katta qamrovli bo‘lib qoladi. Analitika auditoriya kontent bilan faol hamkorlik qilishini, uni Din & Maʼnaviyat toifasidagi muhim ta’sir nuqtasiga aylantirishini ko‘rsatadi.

21 155
Obunachilar
-1124 soatlar
-1437 kunlar
-40630 kunlar
Postlar arxiv
Repost from Hikoyalar (G&M)
Ота-онаси ҳар ёзда ўғлини бувисиникига олиб боришарди. Бир куни бола анча улғайгач, уларга деди: — Мен энди катта бўлдим. Нега менга ҳали ҳам кичик боладек қарайсизлар? Бувимникига ўзим ҳам бора оламан! Бироз тортишувдан кейин ота-онаси рози бўлишди. Мана, вокзалда туришибди. Ота-онаси уни кузатиб қўймоқда, охирги маслаҳатларини бермоқда. Аммо ўғил эса қайта-қайта: — Биламан, биламан, бу гапларни юз марта айтгансизлар! — деб жавоб қайтарарди. Шунда отаси унга қараб деди: — Ўғлим, йўлда ўзингни ёмон ҳис қилиб қолсанг ёки қўрқиб кетсанг, мана буни ол, — деди-да, чўнтагига бир нарсани солиб қўйди. Поезд йўлга тушди. Бола вагонда ўтириб, деразадан ташқарига тикилиб кетарди. Атрофида эса бегона одамлар: кимдир кириб келади, кимдир чиқиб кетади, кимдир туртиб ўтади. Провдник унга танбеҳ берди, яна бир йўловчи ҳам норози бўлиб қараб қўйди. Аста-секин боланинг кўнгли ғаш тортди. Юраги сиқила бошлади. Ҳар дақиқа ўзини ёлғиз ва ночор ҳис қилаётган эди. Ниҳоят, қўрқув унинг қалбини қамраб олди. У бурчакка қисилиб ўтирди. Кўзларига ёш келди. Шунда отаси чўнтагига солиб қўйган нарса ёдига тушди. Титроқ қўллари билан қоғозчани чиқариб, очди. Унда шундай ёзилган эди: «Ўғлим, мен охирги вагондаман...» Ҳаётда фарзандларимизни мустақил қўйиб юборишни, уларга ишонишни билишимиз керак. Аммо улар учун ҳар доим «охирги вагонда» бўлишимиз, яъни зарур пайтда суяна оладиган таянч бўлиб қолишимиз лозим. Тирик эканмиз, фарзандларимиз учун яқин инсон бўлиб қолайлик... ©️ Сарвар Раҳимий

«ГИРГИТТОН БУВИ»НИНГ ЯПОН НЕВАРАСИ Ҳали мактабга қатнамасдим. Куз палласи томоғимга «тепки» келиб, бўйним шишиб кетди. Ойим «иримини қилиш» учун «Гиргиттон буви»никига олиб чиқди. Дунёда «Гиргиттон буви»дан мулойим, ундан меҳрибон одам бўлмаса керак. Ҳамма билан «бувинг гиргиттон» деб айланиб-ўргилиб кўришади... Бувининг ҳовлисига кирсак, этакдаги девор тагида аллақанча ёнғоқ думалаб ётибди. Кечаси шамолда тўкилган бўлса керак. Югуриб бориб, тера бошладим. Бир маҳал айвон томондан «Гиргиттон буви»нинг овози келди: Ҳай, ҳай, гиргиттон, тегма, ёнғоққа! — Шундай деб илдам келди-да, қўлимдаги ёнғоқларни олиб, пастак девор оша нарёққа улоқтира бошлади. Сўнг хазон орасида ётган бошқа ёнғоқларни ҳам энкайиб терганча, девор ортига ташлади. Бувининг бундай «қизғанчиқ»лигига ҳайрон бўлиб туриб қолдим. Ниҳоят тўкилган ёнғоқлар қолмаганига ишонч ҳосил қилгач, қўлимдан етаклади. «Юрақол, гиргиттон, санга бошқа ёнғоқ бераман!» Шундай деб, пастак бостирмага олиб кирди-да, саватда уйилиб ётган ёнғоқлардан ҳовучлаб олиб, дўппимни тўлдириб берди... Сўнг тушунтирди: Деворнинг нарёғида қўшнининг ҳам ёнғоғи бор. Сен терган ёнғоқ қўшнининг дарахтидан тўкилган бўлиши мумкин. Бировнинг ҳақини ўзидан сўрамасдан олса, гуноҳ бўлади, гиргиттон! Бу гапларни унутиб юборган эдим-ку, орадан кўп йиллар ўтиб тағин ёдимга тушди. Япониядан бир гуруҳ мартабали меҳмонлар ташриф буюришди. Улар орасида Япония парламенти раҳбарларидан бири ҳам бор эди. Шу кишига ҳамроҳ бўлиб Самарқандга бордик. Меҳмон икковимиз ва таржимон бир машинада кетяпмиз. Самарқанд қишлоқ туманида бораётиб, яшнаб ётган боғ олдидан ўтдик. Йўл чети кета-кетгунча шафтолизор. Зарғалдоқ шафтолилар Ғарқ пишган. Ҳар бири кичикроқ чойнакдек келади. Меҳмон ниманидир завқланиб гапирди. Таржимон меҳмон жаноблари бу боғ кимники эканини сўраётганларини айтди. Япония, Корея, Хитой сингари мамлакатларда шафтолига айрича ихлос қўйишларини эслаб, ҳайдовчидан машинани тўхтатишни сўрадим. Йўл четидаги ариқчадан ҳатлаб ўтиб, қўлимга сиққанча шафтоли узиб олдим. Буни қарангки, нарироқда темир қувурдан сув оқиб турган экан. Шафтолиларни чайиб, олиб келдим. Меҳмонга узатдим. Меҳмон одоб билан жилмайди, аммо қатъиян бош чайқади. ўз тилида ҳаяжонланиб, бир нима деди. «Мумкинмас» деяптилар, — деди тилмоч таржима қилиб. — Ташвишланманг, жаноб, — дедим тушунтириб. — Бояги сув ифлос эмас, водопровод кранининг суви. Бу туман тўлиқ водопроводлашган. Бемалол еяверинг, мана, ўзим бошлаб бера қолай. Меҳмон тақин бош чайқади. Таржимонга бир нималарни куйманиб тушунтирди. Мумкин эмас! — деди таржимон меҳмоннинг гапини сўзма-сўз ағдариб. — Жаноб шафтолининг эгасига ҳақ тўламадилар. Шунча мевани сўроқсиз олиб чиқдилар. Мумкинмас. Биз ўтиб бораётган жой менга бегона эмаслигини, бу ерга кўп келганимни, туманнинг ҳокими — мэри яқин танишим эканини айтдим. Барибир, гапларим ишончсиз чиқаётганга ўхшаётганини ўзим ҳам сезиб турардим... ...Кўз ўнгимда икки букланганча ёнғоқ териб, пастак девордан қўшниникига улоқтираётган «Гиргиттон буви» пайдо бўлиб қолгандек эди... ...Шунда дунёдаги баъни инсоннинг Худо яратганига, улар орасида феъ-атвори, инсоф-виждони бир-бирига жуда ўхшашлари оз эмаслигига яна бир карра иймон келтирдим... Ўткир Ҳошимов

0️⃣5️⃣🔣0️⃣6️⃣🔣2️⃣0️⃣2️⃣6️⃣ ☀️ АССАЛОМУ АЛАЙКУМ БУГУНГИ бошланган кунингиз Ҳайрли ва  файзли  кун бўлсин!!! 🌸💢 БУГУН 💢💢💢💢💢💢💢 ШАНБА куни 🕊 🌹 Бугунги кун        🌹ризқингизга              🌹  барака                  🌹  кўпдан                     🌹  кўп                        🌹 омад                         🌹 бахт                      🌹 уйингизга                  🌹  тинчлик             🌹 тотувлик      🌹  соғлик 🌹  олиб келсин. Яқинларга Улашинг.. 🌸 Каналимизга обуна бўлинг👇💖

🌛🌸ХАЙРЛИ ТУН🌸🌛 ⭐️Сиз дунёга кераксиз! ⭐️Ҳар бир инсон дунёдаги энг муҳим вазифани бажаради. Ҳар бирингизнинг такрорланмас ўрнингиз бор! ⭐️Шундай экан, бетакрор инсонсиз! Ўзлигингиз билан атрофга севги, меҳр улашишда давом этинг! 🌙Хайрли тун яхши одамлар. 🛌 Яқинларга Улашинг.. 🌸 Каналимизга обуна бўлинг👇💖

#У‌ткинчи_дунё #No_110 —Сен.. Каромат эшикни очгач, Розияни кўриб тепа сочи тикка бўлди. —Қани ўғлингиз? Розия мадорсиз гапирди. —Ўғлимни тинч қўй деганмидим? Нега яна ортидан юрибсан? Каромат, Розияни қўлидан тортиб дарвоза ичкарисига олиб кириб, деворга тиради. —Қандай тинч қўяман? Қорнимда набирангизни кўтариб юрган бўлсам. Розия йиғлаб юборди. —Нима? Набира? Кечадан орттириб, мени ўғлимни бўйнига илиб қўймоқчимисан? —Кўчадан эмас, ўғлингиздан орттирганман. Розия бақириб гапирди. —Тез йўқол. Овозинг чиқмасин, эртага Сардорни тўйи агар бирорта машмаша чиқарсанг, сени соғ қўймайман. Каромат, Мунирани бўйнидан ушлади. —Нима мени оилам бузилди, энди ўғлингиз тинч яшашига қўйиб беришим керакми? Розия аччиқ йиғлади. —Ўғлимни бўйнига осилган ўзинг. Ўғлим онаси ўпмаганини оляпти. —Ўғлингизни қаматиб юбораман, мени қорнимда ўшани боласи, хеч нима қила олмайди. Қўйиб юборинг мени. Розия Кароматни силтаб ташлади. —Бу ерда нима бўляпти? Уй ичидан Сардор чиқиб келди. —Нега? Нега мени ташлаб кетдингиз? Розия югуриб бориб, Сардорни қучоқлаб олди. —Вой без бет. Мени турибди хам демадия? Каромат, Розияга қаради. —Нега келдинг? Сардор, Розияни ўзидан узоқлаштирди. —Эрим, эрим хаммасини билиб қолди... Розия хонграб йиғлаб гапирди —Мен сенга айтгандим, ўзинг нима дединг? Қаердан билди? —Халигии... Розия бироз ўйланиб туриб. —Мен хомиладор эканман —Нима? Сардор ғалати ахволга тушди —Ха, эрим хам акам хам уйдан хайдаб юборди. —Палакат қизсанда ўзи.. Сардор бошини ушлади. —Тез болани олдирасан. —Хеч қачон, бу сизни болангиз. Розия қорнини силади. —Қандай исбот қиласан? —Керак бўлса, ДНК қилдираман. Розия дадил гапирди. —Нима истайсан биздан? Пулми, уйми? Каромат ўртага қўшилди. —Хеч нима, туғиб олгунимча дадасини олдида бўлишни. —Мен сенга нима деяпман? Эртага келин келади, Сардорга эса хотин Каромат асабийлашди —Хеч қиси йўқ. Бирор узоқроқ қариндошим деб айтасиз, тўй ўтгунча муаммо хал. 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#У‌ткинчи_дунё #No_109 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Хонадан чиқ, қилар ишни қилибсан. Энди йиғлаб нима қиласан, хонамни хам хорам оёғингни изи билан тўлдирдинг. Доктор жирканиб қаради. —Сизни нима ишингиз бор? Сиз аралашманг бировни хаётига... Розия аламини доктордан олди. —Қилар ишни қилиб, яна бақирадия беномус... Розия югуриб ташқарига чиқиб кетди. Кечгача кўча айланди, Сардорга тинмай қўнғироқ қилди лекин кўтармади. Шомдан кейин секин уйга етиб борган Розия, эшик олдидаги тез ёрдам машинасини кўриб юраги ўйнаб, уй ичига югурди. —Нега келдинг... Эшик олдига етганда, Собир тўхтатди. —Акажон, мени кечиринг. Мен ёшлик қилдим. Розия Собирни оёғига йиқилди. —Кўзимга кўринма, онам сени деб ўлим билан олишиб ётибди. Собир Розияни қўлидан судраб кўчага олиб чиқиб қўйди. —Ака, эшикни очинг .... Розия эшикни таққиллатиб бақирди. Розия секин атрофга қаради, бир иккита қўшнилар мўралашни бошлашди. Розия ўзини ўнглаб, ўрнидан турди. Йўлда кетаркан, тинмай Сардорга қўнғироқ қиларди. Розияни рақамини чўрнилаб қўйди Сардор. —Энди нима қиламан? Қаерга бораман? Тун қоронғусида Розия ой шуъласида кўзларида ёш билан кетарди, юриб юриб Сардорни уйига етиб борди. 💫💫💫💫 —Ўзи тоза жонга теккан эди, қайтанга қутулганимга шукур қиляпман. Садоқат, нозланди. —Хар холда сени деб, уйини сотиб келганди. Хеч йўқ уйига жўнатиб юборсанг бўларди. Биратўла сотиб юбординга бояқушни? —Бояқуш эмиш. У хам яхши одам эмас, ўз оиласини онасини ва синглиларини билмаган, менга вафо қилармиди? Садоқат энса қотирди. —Кўр, кўрни қоронғуда топган эканда? Эркак хунук тиржайди. —Нима мен ёмонманми? Садоқат қиқирлаб кулди. —Йўқ, сен фариштасан. Сендан яхшиси йўқ. —Муслимдан яна озроқ фойдаланишим керак эди-ю, майли. Затто мўмайгина пул олдим. —Ўзи уни нима қилишар экан? —Ботирни душманлари, биласану поччаси жуда бой. —Ботирга Муслим керак эмас деб қўрқаман. —Буниси мени қизиқтирмайди, мен тезроқ бу ердан кетишим керак. Муслимни қўлига тушсам, соғ қўймаслиги анниқ. 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#У‌ткинчи_дунё #No_110 —Сен.. Каромат эшикни очгач, Розияни кўриб тепа сочи тикка бўлди. —Қани ўғлингиз? Розия мадорсиз гапирди. —Ўғлимни тинч қўй деганмидим? Нега яна ортидан юрибсан? Каромат, Розияни қўлидан тортиб дарвоза ичкарисига олиб кириб, деворга тиради. —Қандай тинч қўяман? Қорнимда набирангизни кўтариб юрган бўлсам. Розия йиғлаб юборди. —Нима? Набира? Кечадан орттириб, мени ўғлимни бўйнига илиб қўймоқчимисан? —Кўчадан эмас, ўғлингиздан орттирганман. Розия бақириб гапирди. —Тез йўқол. Овозинг чиқмасин, эртага Сардорни тўйи агар бирорта машмаша чиқарсанг, сени соғ қўймайман. Каромат, Мунирани бўйнидан ушлади. —Нима мени оилам бузилди, энди ўғлингиз тинч яшашига қўйиб беришим керакми? Розия аччиқ йиғлади. —Ўғлимни бўйнига осилган ўзинг. Ўғлим онаси ўпмаганини оляпти. —Ўғлингизни қаматиб юбораман, мени қорнимда ўшани боласи, хеч нима қила олмайди. Қўйиб юборинг мени. Розия Кароматни силтаб ташлади. —Бу ерда нима бўляпти? Уй ичидан Сардор чиқиб келди. —Нега? Нега мени ташлаб кетдингиз? Розия югуриб бориб, Сардорни қучоқлаб олди. —Вой без бет. Мени турибди хам демадия? Каромат, Розияга қаради. —Нега келдинг? Сардор, Розияни ўзидан узоқлаштирди. —Эрим, эрим хаммасини билиб қолди... Розия хонграб йиғлаб гапирди —Мен сенга айтгандим, ўзинг нима дединг? Қаердан билди? —Халигии... Розия бироз ўйланиб туриб. —Мен хомиладор эканман —Нима? Сардор ғалати ахволга тушди —Ха, эрим хам акам хам уйдан хайдаб юборди. —Палакат қизсанда ўзи.. Сардор бошини ушлади. —Тез болани олдирасан. —Хеч қачон, бу сизни болангиз. Розия қорнини силади. —Қандай исбот қиласан? —Керак бўлса, ДНК қилдираман. Розия дадил гапирди. —Нима истайсан биздан? Пулми, уйми? Каромат ўртага қўшилди. —Хеч нима, туғиб олгунимча дадасини олдида бўлишни. —Мен сенга нима деяпман? Эртага келин келади, Сардорга эса хотин Каромат асабийлашди —Хеч қиси йўқ. Бирор узоқроқ қариндошим деб айтасиз, тўй ўтгунча муаммо хал.

#У‌ткинчи_дунё #No_109 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Хонадан чиқ, қилар ишни қилибсан. Энди йиғлаб нима қиласан, хонамни хам хорам оёғингни изи билан тўлдирдинг. Доктор жирканиб қаради. —Сизни нима ишингиз бор? Сиз аралашманг бировни хаётига... Розия аламини доктордан олди. —Қилар ишни қилиб, яна бақирадия беномус... Розия югуриб ташқарига чиқиб кетди. Кечгача кўча айланди, Сардорга тинмай қўнғироқ қилди лекин кўтармади. Шомдан кейин секин уйга етиб борган Розия, эшик олдидаги тез ёрдам машинасини кўриб юраги ўйнаб, уй ичига югурди. —Нега келдинг... Эшик олдига етганда, Собир тўхтатди. —Акажон, мени кечиринг. Мен ёшлик қилдим. Розия Собирни оёғига йиқилди. —Кўзимга кўринма, онам сени деб ўлим билан олишиб ётибди. Собир Розияни қўлидан судраб кўчага олиб чиқиб қўйди. —Ака, эшикни очинг .... Розия эшикни таққиллатиб бақирди. Розия секин атрофга қаради, бир иккита қўшнилар мўралашни бошлашди. Розия ўзини ўнглаб, ўрнидан турди. Йўлда кетаркан, тинмай Сардорга қўнғироқ қиларди. Розияни рақамини чўрнилаб қўйди Сардор. —Энди нима қиламан? Қаерга бораман? Тун қоронғусида Розия ой шуъласида кўзларида ёш билан кетарди, юриб юриб Сардорни уйига етиб борди. 💫💫💫💫 —Ўзи тоза жонга теккан эди, қайтанга қутулганимга шукур қиляпман. Садоқат, нозланди. —Хар холда сени деб, уйини сотиб келганди. Хеч йўқ уйига жўнатиб юборсанг бўларди. Биратўла сотиб юбординга бояқушни? —Бояқуш эмиш. У хам яхши одам эмас, ўз оиласини онасини ва синглиларини билмаган, менга вафо қилармиди? Садоқат энса қотирди. —Кўр, кўрни қоронғуда топган эканда? Эркак хунук тиржайди. —Нима мен ёмонманми? Садоқат қиқирлаб кулди. —Йўқ, сен фариштасан. Сендан яхшиси йўқ. —Муслимдан яна озроқ фойдаланишим керак эди-ю, майли. Затто мўмайгина пул олдим. —Ўзи уни нима қилишар экан? —Ботирни душманлари, биласану поччаси жуда бой. —Ботирга Муслим керак эмас деб қўрқаман. —Буниси мени қизиқтирмайди, мен тезроқ бу ердан кетишим керак. Муслимни қўлига тушсам, соғ қўймаслиги анниқ.

📌🔴БУ ЯНГИ КОМПАНИЯ 🔴📌   👆БУ ЖУДАЯМ КУП ИМКОНЯАТЛАР БЕРАДИ🫴🏻💸💰   🙋🏻‍♀АЗИЗ АЙОЛЛАР ВА КИЗЛАР СИЗЛАРГА ХАМ УЗ БИЗНЕСИМНИ ТАКЛИФ КИЛАМАН ❌FABERLIK EMAS⛔️ ❌AVON EMAS⛔️ ❌APLGO EMAS⛔️ ❌NL EMAS⛔️ ❌EWA HAM EMAS⛔️ BU AYNAN MARKETINGDAN CHARCHAGANLAR UCHUN UCHUN BU SETIVOY MARKETING EMAS. 📊DAROMAD ESA KUNLIK 100$-200$ DAN VA 1000$ GACHA OYLIK OLASIZ🤑 🚀BUNDAN TASHQARI HAR LAVOZIMGA KOʻTARILGANIZDA QOʻSHIMCHA PUL MUKOFOTLARI VA  AJOYIB SOVGʻALAR 🎁🎁🎁 SIZNI KUTMOQ TEZ SHOSHILING 👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻 https://telegram.me/joinchat/-H5wEeZZ1-o4ZGRi

OʻTKINCHI DUNYO MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑 📚 Ibratli Hikoyalar
OʻTKINCHI DUNYO MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Repost from Hikoyalar (G&M)
«ГИРГИТТОН БУВИ»НИНГ ЯПОН НЕВАРАСИ Ҳали мактабга қатнамасдим. Куз палласи томоғимга «тепки» келиб, бўйним шишиб кетди. Ойим «иримини қилиш» учун «Гиргиттон буви»никига олиб чиқди. Дунёда «Гиргиттон буви»дан мулойим, ундан меҳрибон одам бўлмаса керак. Ҳамма билан «бувинг гиргиттон» деб айланиб-ўргилиб кўришади... Бувининг ҳовлисига кирсак, этакдаги девор тагида аллақанча ёнғоқ думалаб ётибди. Кечаси шамолда тўкилган бўлса керак. Югуриб бориб, тера бошладим. Бир маҳал айвон томондан «Гиргиттон буви»нинг овози келди: Ҳай, ҳай, гиргиттон, тегма, ёнғоққа! — Шундай деб илдам келди-да, қўлимдаги ёнғоқларни олиб, пастак девор оша нарёққа улоқтира бошлади. Сўнг хазон орасида ётган бошқа ёнғоқларни ҳам энкайиб терганча, девор ортига ташлади. Бувининг бундай «қизғанчиқ»лигига ҳайрон бўлиб туриб қолдим. Ниҳоят тўкилган ёнғоқлар қолмаганига ишонч ҳосил қилгач, қўлимдан етаклади. «Юрақол, гиргиттон, санга бошқа ёнғоқ бераман!» Шундай деб, пастак бостирмага олиб кирди-да, саватда уйилиб ётган ёнғоқлардан ҳовучлаб олиб, дўппимни тўлдириб берди... Сўнг тушунтирди: Деворнинг нарёғида қўшнининг ҳам ёнғоғи бор. Сен терган ёнғоқ қўшнининг дарахтидан тўкилган бўлиши мумкин. Бировнинг ҳақини ўзидан сўрамасдан олса, гуноҳ бўлади, гиргиттон! Бу гапларни унутиб юборган эдим-ку, орадан кўп йиллар ўтиб тағин ёдимга тушди. Япониядан бир гуруҳ мартабали меҳмонлар ташриф буюришди. Улар орасида Япония парламенти раҳбарларидан бири ҳам бор эди. Шу кишига ҳамроҳ бўлиб Самарқандга бордик. Меҳмон икковимиз ва таржимон бир машинада кетяпмиз. Самарқанд қишлоқ туманида бораётиб, яшнаб ётган боғ олдидан ўтдик. Йўл чети кета-кетгунча шафтолизор. Зарғалдоқ шафтолилар Ғарқ пишган. Ҳар бири кичикроқ чойнакдек келади. Меҳмон ниманидир завқланиб гапирди. Таржимон меҳмон жаноблари бу боғ кимники эканини сўраётганларини айтди. Япония, Корея, Хитой сингари мамлакатларда шафтолига айрича ихлос қўйишларини эслаб, ҳайдовчидан машинани тўхтатишни сўрадим. Йўл четидаги ариқчадан ҳатлаб ўтиб, қўлимга сиққанча шафтоли узиб олдим. Буни қарангки, нарироқда темир қувурдан сув оқиб турган экан. Шафтолиларни чайиб, олиб келдим. Меҳмонга узатдим. Меҳмон одоб билан жилмайди, аммо қатъиян бош чайқади. ўз тилида ҳаяжонланиб, бир нима деди. «Мумкинмас» деяптилар, — деди тилмоч таржима қилиб. — Ташвишланманг, жаноб, — дедим тушунтириб. — Бояги сув ифлос эмас, водопровод кранининг суви. Бу туман тўлиқ водопроводлашган. Бемалол еяверинг, мана, ўзим бошлаб бера қолай. Меҳмон тақин бош чайқади. Таржимонга бир нималарни куйманиб тушунтирди. Мумкин эмас! — деди таржимон меҳмоннинг гапини сўзма-сўз ағдариб. — Жаноб шафтолининг эгасига ҳақ тўламадилар. Шунча мевани сўроқсиз олиб чиқдилар. Мумкинмас. Биз ўтиб бораётган жой менга бегона эмаслигини, бу ерга кўп келганимни, туманнинг ҳокими — мэри яқин танишим эканини айтдим. Барибир, гапларим ишончсиз чиқаётганга ўхшаётганини ўзим ҳам сезиб турардим... ...Кўз ўнгимда икки букланганча ёнғоқ териб, пастак девордан қўшниникига улоқтираётган «Гиргиттон буви» пайдо бўлиб қолгандек эди... ...Шунда дунёдаги баъни инсоннинг Худо яратганига, улар орасида феъ-атвори, инсоф-виждони бир-бирига жуда ўхшашлари оз эмаслигига яна бир карра иймон келтирдим... Ўткир Ҳошимов

​​Тилагимиз Топганингиз ҳалол бўлсин, Меҳнатингиз камол бўлсин! Кўпайтирсин бойлигингиз, Доллар бўлсин ойлигингиз! Ишингиз дил нақши бўлсин, Ишхонангиз яхши бўлсин! Битмаган ҳеч иш қолмасин, Пласт. карта бўш қолмасин! Мажлиси кам бўлсин, дейман, Икки кун дам бўлсин, дейман! Таътилларда сайр қилинг, Ортган пулга хайр қилинг! Қолманг дўстим имондан ҳеч, Жума куни номоздан кеч! Қалб меҳнатга қодир бўлсин, Бошлиғингиз одил бўлсин! Ўрин йўқдир ҳеч ташвишга, Машинада боринг ишга! Ҳалол бўлсин ризқ ошингиз, Кечикмасин маошингиз! Қайси касбда бўлманг дўстим Жамоага бўлинг устун! Ҳурматингиз тоғ-ча бўлсин, Ёвларингиз зоғча бўлсин! Қани дўстим ишдир бугун, Ишларингиз "беш"дир бугун! Бўлиб доим ҳамроҳимиз, Қўллаб турсин Аллоҳимиз! Ўлмасбек Самарқандий. Яқинларга Улашинг.. 🌸 Каналимизга обуна бўлинг👇💖

Қабринг тупроғи қуриган куни уйланаман 😢 Бир аёл эрини роса яхши кўраркан, аммо оғир бетоб бўлибдию, вафоти аниқ бўлиб қолиб
Қабринг тупроғи қуриган куни уйланаман 😢 Бир аёл эрини роса яхши кўраркан, аммо оғир бетоб бўлибдию, вафоти аниқ бўлиб қолибди. 😢 Бир кун эрига: "Мен вафот этсам, қачон уйланасиз?" деган саволни берибди. 😔 Шунда эри ҳазиллашиб: "Қабрингни тупроғи қуриган куни уйланаман, хотин" дебди. Кун келиб аёли вафот этибди. Эри уни тез-тез зиёрат қилишга борарди. Лекин нимагадир ҳар борганида қабр атрофи тупроғи нам бўларкан. Бундан таажжубга тушган эр, буни сабабини билмоқчи бўлибди ва ўша қабристондан кетмай, бир четда кузатишга аҳд қилибди. Орадан кўп ўтмай, бўлган ишдан шокка тушиб қолибди. Эркак кузатиб турган вақт...... 😱

Сен ҳаммага кераксан Ривоят қилишларича чекка қишлоқлардан бирида бир қиз ёлғиз яшар экан. У ҳар доим ғамгин ва маҳзун ҳолатда юрар, ҳеч бир нарсадан хурсанд бўлмас экан. Бир куни йўлда кетаётиб, шох – шаббалар орасидан чиқолмай қийналаётган капалакка дуч келибди. Капалак қанча шох шаббалар орасидан чиқишга ҳаракат қилса, шунчалик қанотларига зарар берар экан. Шунда қиз капалакни эҳтиёткорлик билан у ердан чиқариб қўйибди. Шунда капалак , пари қизга айланиб қолибди. Қиздан миннатдор  бўлиб тилак тила дебди. Қиз кўзлари ёшланиб бахтли бўлишни хоҳлайман дебди. Шунда пари қиз қизнинг қулоғи остига келиб бир гапни шивирлаб айтибди. Ўша воқеадан кейин қизни ҳеч ким хафа ҳолатда кўрмас, доим ҳаётдан мамнун ҳолда учратар экан. Қиз кексайиб жон бераётганда одамлар ундан ўшанда пари қиз унга қандай гап айтганини сўрабди. Ўша куни пари қиз ҳаётдан ҳеч бир маъно тополмаётганда қизга қарата «сен ҳаммага  кераксан» деган экан.
💌 Энг яқин инсонларингизга юборинг!

U TUGʻILGAN KUNI NISHONLAYOTGAN EDI.... Do‘stlar, kulgi, tort… Ammo oradan bir necha soat o‘tib — 😢hammasi fojia bilan tugadi. Eng baxtli kun bo‘lishi kerak edi… Ammo u kun — uning oxirgisi bo‘ldi. 😨 Bitta qaror… va hammasi tugadi. ❗ Haqiqat siz o‘ylagandan ham dahshatli… 👉 To‘liq hikoya shu yerda 👇

Ушбу воқеани ўқиб йиғладим ва сизларга ҳам илиндим. Бутун танаси шолга чалинган даъватчилардан бири айтади: «Мен аҳволи меникидан кўра оғирроқ бирон кимса бўлмаса керак, деб ўйлардим. Чунки бошимдан бошқа барча аъзоларим фалаж эди. Кунларнинг бирида устозларимдан бири:"Юр мен билан, сенга сенданда ёмонроқ аҳволдаги бир кишини кўрсатаман", деди. У билан бордим. Мен каби шал одамни кўрсатди. Лекин у мендан ҳам оғирроқ аҳволда эди. Чунки у шоллигидан ташқари эшитмас ва гапиролмасди. -Тасаввур қилинг-а, умуман қимирламайди, эшитмайди ва гапирмайди! Шу шол одам билан инсонни йиғлатадиган, мудҳиш бир воқеа содир бўлипти; Бир куни аҳллари унинг олдига кирса, унинг кийими қон экан. У эса жим йиғлаб ётарди. Қарашса, икки бармоғи кесилган. - Ажабо, нима бўлди бунга? Қандай қилиб бармоғи кесилади?!! - Билишсаки, унинг бармоқларини сичқон еган. У эса эшитмайди, ҳаракатлана олмайди, бировни ёрдамга ҳам чақиролмайди. Сичқон кириб, бемалол унинг бармоқларини еб битиради. У эса аламдан кўз ёш тўкиб, бармоқларига тикилгунча жим ётаверади!!! -Сенчи?!! -Сенинг бармоқларинг соппа-соғ!! -Сенинг оёқларинг соппа-соғ!! -Сен гапира оласан!! -Сен эшита оласан!! -Барча неъмат бор сенда!!" Лаа илааҳа иллаллоҳ Мен бу рисолани ўқир эканман, чуқур нафас олдимда Роббимга ҳамд айтдим - АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!! Сиздачи, сизда қандай муаммо бор?

Ушбу воқеани ўқиб йиғладим ва сизларга ҳам илиндим. Бутун танаси шолга чалинган даъватчилардан бири айтади: «Мен аҳволи меникидан кўра оғирроқ бирон кимса бўлмаса керак, деб ўйлардим. Чунки бошимдан бошқа барча аъзоларим фалаж эди. Кунларнинг бирида устозларимдан бири:"Юр мен билан, сенга сенданда ёмонроқ аҳволдаги бир кишини кўрсатаман", деди. У билан бордим. Мен каби шал одамни кўрсатди. Лекин у мендан ҳам оғирроқ аҳволда эди. Чунки у шоллигидан ташқари эшитмас ва гапиролмасди. -Тасаввур қилинг-а, умуман қимирламайди, эшитмайди ва гапирмайди! Шу шол одам билан инсонни йиғлатадиган, мудҳиш бир воқеа содир бўлипти; Бир куни аҳллари унинг олдига кирса, унинг кийими қон экан. У эса жим йиғлаб ётарди. Қарашса, икки бармоғи кесилган. - Ажабо, нима бўлди бунга? Қандай қилиб бармоғи кесилади?!! - Билишсаки, унинг бармоқларини сичқон еган. У эса эшитмайди, ҳаракатлана олмайди, бировни ёрдамга ҳам чақиролмайди. Сичқон кириб, бемалол унинг бармоқларини еб битиради. У эса аламдан кўз ёш тўкиб, бармоқларига тикилгунча жим ётаверади!!! -Сенчи?!! -Сенинг бармоқларинг соппа-соғ!! -Сенинг оёқларинг соппа-соғ!! -Сен гапира оласан!! -Сен эшита оласан!! -Барча неъмат бор сенда!!" Лаа илааҳа иллаллоҳ Мен бу рисолани ўқир эканман, чуқур нафас олдимда Роббимга ҳамд айтдим - АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!! Сиздачи, сизда қандай муаммо бор?

💘Erkak yuragining kaliti sizning qo‘lingizda bo‘lishini istaysizmi? Yoki har kecha uni o‘ziga maftun qilishni o‘rganmoqchimisiz? 💃Unda Sheyxa Sevimli Ayollar kanaliga marhamat! Bu yerda siz ayollikni chinakam organasiz: 💋Erkakka aytiladigan nafis va yoqimli iboralar 🔥Uning ehtirosini uyg‘otish usullari 👑Ayol sifatida bog’lash sirlari 📲Kanalga hoziroq qo‘shiling:

​​Комил уйига махзун қайтди. — Ҳа, кетса кетар, хотин зотига қурт тушибдими, ўзим сани қўша-қўша бола туғиб берадиганига уйлантириб қўяман, — деди онаси. Шомда она-бола ва чақалоқ Жиззахдаги холасиникига кириб боришди. Хола деганлари аслида она томондан узоқроқ қариндош эди. — Вой, қадамларингга ҳасанот, — хурсанд бўлди уй эгаси, — қаердан қуёш чиқди? Бу набирангми? Исми нима? Она ҳайрон қизига қаради. Нафиса озгина каловланиб: — Ҳаёт... Исми Ҳаёт, — деди. — Ўзим ўргилай, Ҳаётжон, катта йигит бўлгин. Холанинг икки ўғил ва икки қизи бўлиб, кичик ўғли ва келини билан яшар, қизлари турмуш қуриб кетган, катта ўғли эса алоҳида ҳовли олиб чиқиб кетганди. Хола жиянининг кўзидаги маъюсликни сезган бўлса-да, майли, бир куни ўзи очилиб қолар деб индамади. Улар уч-тўрт кун меҳмон бўлганларидан кейин воқеани аста мезбонга тушунтиришди. — Ҳа, бечора қиз, анча қийналибди. Шу ерда яшайверинглар, жойимиз катта, ҳовлининг этагидаги мана бу уй бўш ётувди. Сизлар келиб тўлдирдинглар. Адашмасам, қизим, ҳамширалик дипломинг бор. Қишлоққа эса ҳамшира керак. Эртага ўзим сени қишлоғимиздаги “медпункт”га жойлаштириб келаман. Тез орада Нафиса ишга кирди. Онаси эса боланинг атрофида парвона эди. Ҳаётбек ҳам тетапоя қилиб, ширин тиллари билан ая, буви сўзларини гапира бошлади. Нафиса ҳар гал ўғли уни ая деганида лўппи юзларидан ўпиб-ўпиб, бағрига босарди. Дарвоқе, гўдакни қандай топгани, фарзандликка олмоқчи эканини айтиб, идораларга учрашгач, ниҳоят, у боланинг қонуний жиҳатдан ҳам онасига айланди. Комил эса Нафиса кетгандан кейин анча одамови бўлиб юрди. Онасининг қистови билан у яна уйланди. Кунлар, ойлар ўтса ҳамки, унинг кўнгли хотининга илимади. Ўзини таҳқирлангандек сезган аёл кўч-кўронини йиғиштириб кетиб қолди. Комил хотинининг йўқлигини пайқамади ҳам. Соч-соқоли ўсиб, худди мажнун қиёфасига кириб қолган йигит аламини ичкиликдан олди. — Болам бунақада ўзингни хароб қиласан-ку, — деди онаизор ўғлининг рангпар юзига қараб. — Нима қил дейсиз, ойи, нима қилай?! Гулдек хотиним бор эди. Чиқиштирмадингиз! Сабр қилсак, фарзанд берар, дедим, кўнмадингиз, фарзанд асраб олайлик ҳам дедим, яна кўнмадингиз. Бечорани жувонмарг қилдингиз... — Бўлди, ўғлим, энди тушундим. Сенинг бахтинг Нафиса экан… Қанийди вақтни орқага қайтара олсам... — Ойижон, кеч, жуда кеч. Мен сой бўйида унинг рўмолини топганимда бир умрга йўқотдим деб ўйлагандим. Бахтимга тирик экан. Лекин… шунча вақтдан бери хабар олмадим, ахтариб бормадим… — Ўғлим, ҳалиям кўнглинг бор экан, юр, бирга борамиз. Кечирим сўрайман ундан. - Йўқ, ойижон, уни ўзим олиб келаман. Эшитишмча, қайта турмуш қурмабди, асраб олган фарзанди билан яшаркан… Комил Жиззах тамон йўл олди. Улар яшайдиган қишлоққа етиб, эндигина одамлардан суриштираётганда, сим тортилган ҳовлида кирларни чаяётган Нафисани, атрофида чуғурлаб нимадир деяётган икки-уч ёшлардаги болакайни кўрди. Комил ҳовлига қадам қўйди. Нафиса унга қарадию қотиб қолди. Бола ҳам зийраккина экан. Ойисининг ва нотаниш кишининг кўзларидаги маъноларни уққандек, ширин тиллари билан: Дадам келдими? — деб сўради. Ойисидан жавоб бўлмагач, Комилга қараб юрди. — Сиз кимсиз? Комил болани кўтариб олди. Нафиса ҳам эри томон аста юрди. Орадан бир йил ўтиб, уларнинг хонадонида чақалоқ йиғлади. Комилнинг иккинчи хотини қайта турмуш қуриб, бошқа оиладан бахтини топди. Комил ва Нафисанинг эса пешонасига кўша қариш ёзилган эканми, улар барибир битта оила бўлдилар, бахт юз ўгирмади. тамом .

📝БИЗ БАРИБИР БАХТЛИ БЎЛАМИЗ!.. Ярим тун. Нафиса эрига ёзган хатини ёстиғи устига қўйди-ю, ҳеч ким сезиб қолмасин деб оёқяланг чиқиб кетди. У ҳаммасидан тўйган эди. Ваҳоланки, кечаги кунгача у «биз барибир бахтли бўламиз», дерди. Энди эса биргина чора — ҳаёт билан видолашиш деб ўйлмоқда эди. Шунда эри бошқа турмуш қуради, эҳтимол, фарзандли ҳам бўлар… Қамишзордан ўтиб, сой томон юра бошлади. Юраги борган сари қаттиқ дукилларди. — Гуноҳимни ўзинг кечир!.. У шундай деб сой четига яқинлашганда, чақалоқ овозидан жимиб қолди, «менга эшитилаяптими ёки...» Овоз келган томон шошилди. Қўлларини қамишлар тилиб ташласа-да, буни сезмасди. Ниҳоят бола ётган ерга келди-ю, чақалоқни кўтариб олди. — Бечора болагина-я, сени ким бу ерга ташлаб кетди?! Кимга ортиқча бўлиб қолдинг? Бугун ҳаётимдан умидимни узгандим, мени ҳаётга қайтардинг… Йўргакни очиб кўрди, ўғил бола экан. Болани қучганча қишлоқдаги онасининг уйига борди. Ўғиллари шаҳарда ишлаб қолиб, каттагина ҳовлида ёлғиз яшайдиган она, қизини бу аҳволда кўриб ҳайратланди. — Қизим, тинчликми? Қўлингдаги бола кимники? Нафиса ҳеч бир сўз айтолмай йиғлаб юборди. Майли, қизим, мавриди келса ўзинг тушунтирарсан. Ҳозир болага қарайлик. Кечқурун сут соғиб қўювдим… Она шўрлик, сутни қайнаган сув билан аралаштириб қайната бошлади. Сўнг бир амаллаб сутни қошиқчада чақалоққа бериб, қорнини тўйдиришди. Гўдак ниҳоят ухлаб қолди. — Болам, юрагимни сиқмай тўғрисини айт, болани қаердан олдинг? Ойижон, гулдек боласини биров қамишзорга ташлаб кетган экан. Энди у менинг болам. — Қамишзорда нима қилиб юргандинг? Нафиса қайнонасининг маломатларию эрининг олдида виждони қийналаётганини, ҳаётдан тўйганини — ҳаммасини сўзлаб берди. Она ҳам йиғлади. Сал бўлмаса, қизи жонига қасд қилиши мумкин экан-а! Эҳ, Яратганнинг мўъжизасини! Бечора қизи етти йилдан буён тирноққа зор эди. Қаратмаган дўхтири, табиби қолмади. Қайнонаси эса ҳар гапининг бирида ўғлини онаси ўпмаган қизга уйлантиришини таъкидлашдан тоймайди. Куёви барака топсин, шунча йил хотинига сабр, бардош тилаб, ўзи ҳам сабр қилиб кутаётганди. Навбатдаги қайнонасининг дашноми Нафисага оғир ботди. — Сен ўғлимни иссиқ-совуқ қилиб олгансан. Бўлмаса, туғмас хотинни етти йилдан бери ушлаб турадими! Сен туфайли бечора болам зурриёдсиз ўтиб кетяпти. Ҳаҳ, шунча жавобини бер, бу туғмас хотинингни десам, кўнмайди. Жодуинг кучли экан. Бу гаплар Нафисанинг жон-жонидан ўтиб кетди. Ахир эри унга севиб уйланган, жавобимни беринг деса, сендан бошқаси керакмас, дейди. Яхшиси, ҳаётидан бутунлай кетаман. Шундагина эри балки тақдирга тан бериб, бошқасига уйланар. Хат ёзди: “Комил ака, мени қидирманг. Сиз бу хатни ўқиётганингизда бу оламда бўлмайман. Ўлигимни сойдан топишади, мендан рози бўлинг. Қанча тиламайлик, биз бахтли бўладиганга ўхшамадик, Комил ака… Онангиз топган қизга уйланинг. Худо насиб қилиб, фарзандлар атрофингизда чуғурлашиб юради ҳали…” Комил хатни бир нафасда ўқиди. — Йўқ, йўқ, бўлиши мумкин эмас! Нафис… Нафиса, нима қилиб қўйдинг?! У сой тамон югуриб кетди. Қамишга илиниб қолган хотинининг рўмолини олиб, юзига босиб йиғлади. Нафиса уни ташлаб кетиши мукин эмас. Комил анча вақт шу ерда ўтирди. Мактаб даврида Нафисанинг қандай чиройли қиз бўлганини, битирув оқшоми унга биринчи маротаба севги изҳор қилганини эслади. — Ойи, куёвингиз қидириб келмасидан аввал кетайлик. — Ахир қаерга ҳам борамиз, болам? — Жиззахдаги холамникига кетамиз. Ҳовлилари жуда ҳам катта, бизга ҳам жой топилади. Мен ишга кираман. Кейин уй олиб, алоҳида чиқамиз. Комил Нафисаларникига келганда, улар алақачон йўлга чиқишганди. Эшик тақиллатганини кўрган қўшни аёл чиқиб келди. — Нафисахон онаси билан Жиззахга кетди. Сизга хат ҳам қолдириб кетувди, ҳозир. Ҳайрият, тирик экан, енгил тин олди Комил. Хатни шошиб ўқиди-ю, ҳафсаласи пир бўлди. “Комил ака, — деб ёзилганди хатда, — мен ҳаётингиздан бутунлай кетмоқчи эдим, лекин бахтли тасодиф ҳаётга қайтарди. Энди излаб овора бўлманг. Онангизнинг ҳам айтганларини қилинг. Бахтли бўлинг”.