Xojagon.Uz
Відкрити в Telegram
ХОЖАГОН ДАРГОҲИГА МАРҲАБО! Бисмиллаҳир-Роҳманир-Роҳийм. (Беҳад меҳрибон ва бенияҳоят раҳмли Аллоҳ исми билан.) Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин. Севикли Пайғамбаримиз ҳазрати Муҳаммад Мустафога сўнгсиз салоту саломлар бўлсин.
Показати більше2 795
Підписники
-824 години
-797 днів
-47030 днів
Триває завантаження даних...
Схожі канали
Хмара тегів
Немає даних
Виникли проблеми? Будь ласка, оновіть сторінку або зверніться до нашого support-менеджера.
Вхідні та вихідні згадування
---
---
---
---
---
---
Залучення підписників
вересень '26
вересень '26
+4
в 9 каналах
серпень '26
+21
в 19 каналах
Get PRO
липень '26
+14
в 21 каналах
Get PRO
червень '26
+4 077
в 24 каналах
Get PRO
травень '26
+947
в 31 каналах
Get PRO
квітень '26
+23
в 17 каналах
Get PRO
березень '260
в 21 каналах
Get PRO
лютий '260
в 34 каналах
Get PRO
січень '260
в 25 каналах
Get PRO
грудень '250
в 37 каналах
Get PRO
листопад '250
в 17 каналах
Get PRO
жовтень '250
в 7 каналах
Get PRO
вересень '250
в 2 каналах
Get PRO
серпень '250
в 3 каналах
Get PRO
липень '250
в 2 каналах
Get PRO
червень '250
в 1 каналах
Get PRO
травень '250
в 3 каналах
Get PRO
квітень '250
в 1 каналах
Get PRO
березень '250
в 1 каналах
Get PRO
лютий '250
в 2 каналах
Get PRO
січень '250
в 1 каналах
Get PRO
грудень '24
+6
в 2 каналах
Get PRO
листопад '24
+8
в 4 каналах
Get PRO
жовтень '24
+9
в 2 каналах
Get PRO
вересень '24
+14
в 5 каналах
Get PRO
серпень '24
+23
в 7 каналах
Get PRO
липень '24
+31
в 1 каналах
Get PRO
червень '24
+24
в 2 каналах
Get PRO
травень '24
+33
в 4 каналах
Get PRO
квітень '24
+25
в 6 каналах
Get PRO
березень '24
+27
в 4 каналах
Get PRO
лютий '24
+34
в 17 каналах
Get PRO
січень '24
+70
в 22 каналах
Get PRO
грудень '23
+70
в 23 каналах
Get PRO
листопад '23
+41
в 21 каналах
Get PRO
жовтень '23
+52
в 29 каналах
Get PRO
вересень '23
+68
в 0 каналах
Get PRO
серпень '23
+52
в 0 каналах
Get PRO
липень '23
+67
в 0 каналах
Get PRO
червень '23
+68
в 0 каналах
Get PRO
травень '23
+57
в 0 каналах
Get PRO
квітень '23
+47
в 0 каналах
Get PRO
березень '23
+72
в 0 каналах
Get PRO
лютий '23
+68
в 0 каналах
Get PRO
січень '23
+54
в 0 каналах
Get PRO
грудень '22
+53
в 0 каналах
Get PRO
листопад '22
+34
в 0 каналах
Get PRO
жовтень '22
+56
в 0 каналах
Get PRO
вересень '22
+60
в 0 каналах
Get PRO
серпень '22
+67
в 0 каналах
Get PRO
липень '22
+48
в 0 каналах
Get PRO
червень '22
+50
в 0 каналах
Get PRO
травень '22
+59
в 0 каналах
Get PRO
квітень '22
+54
в 0 каналах
Get PRO
березень '22
+11
в 0 каналах
Get PRO
лютий '22
+15
в 0 каналах
Get PRO
січень '22
+20
в 0 каналах
Get PRO
грудень '21
+10
в 0 каналах
Get PRO
листопад '21
+13
в 0 каналах
Get PRO
жовтень '21
+10
в 0 каналах
Get PRO
вересень '21
+22
в 0 каналах
Get PRO
серпень '21
+10
в 0 каналах
Get PRO
липень '21
+4
в 0 каналах
Get PRO
червень '210
в 0 каналах
Get PRO
травень '21
+31 188
в 0 каналах
Get PRO
квітень '21
+1 147
в 0 каналах
Get PRO
березень '21
+71
в 0 каналах
Get PRO
лютий '21
+54
в 0 каналах
Get PRO
січень '21
+74
в 0 каналах
Get PRO
грудень '20
+780
в 0 каналах
| Дата | Залучення підписників | Згадування | Канали | |
| 09 вересня | 0 | |||
| 08 вересня | 0 | |||
| 07 вересня | 0 | |||
| 06 вересня | +1 | |||
| 05 вересня | +1 | |||
| 04 вересня | +1 | |||
| 03 вересня | +1 | |||
| 02 вересня | 0 | |||
| 01 вересня | 0 |
Дописи каналу
* * *
МЕН ДАРАХТМАН, ОНАЖОН
Мен дарахтман, онам-эй,
Юрак ёлғиз япроғим.
Тошлар текса, танамнинг
Зирқирайди чапроғи.
О, мен нечук дарахтман!
Йилнинг ёзу қишида –
Яшайверар қип-қизил
Барг танамнинг ичида.
Уни ҳеч ким ололмас,
Ўзга рангга бўёлмас,
Гўзаллар ҳам китобнинг
Қатларига қўёлмас.
Ўт ёниб осмонимда,
Қор босса ҳам жаҳонни,
Сен кўравер жонимда
Гуллаб турган хазонни.
Унинг асл ҳолини
На дўст билгай, на ғаним.
Танҳо, сирли бу япроқ
Сеникидир, Ватаним.
Оғир, оғир, беомон,
Танамнинг сал чапроғи.
Мен дарахтман, онажон,
Юрак ёлғиз япроғим...
1986
Мирзо Кенжабек
@m_kenjabek| @xojagon_uz
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
| 2 | * * *
«ЭЙ ДЎСТ, БЎЛАЙ ДЕСАНГ КУЛФАТДАН ЙИРОҚ...»
•┈❁✿❁┈•
Эй дўст, бўлай десанг кулфатдан йироқ,
Ғофилдан йироқ бўл, ғафлатдан йироқ!
Аллоҳдан қўрқувдир ҳикматнинг боши,
Ҳақдан қўрқмаган зот – ҳикматдан йироқ!..
Мирзо Кенжабек
@m_kenjabek| @xojagon_uz
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈• | 126 |
| 3 | * * *
АБУ ИЙСО МУҲАММАД
АТ-ТЕРМИЗИЙ
(раҳматуллоҳи алайҳ)
Аш-ШАМОИЛ
Ал-МУҲАММАДИЙЯ
•┈❁✿❁┈•
ҲАДЯ ҲАҚИДА
343. Ҳазрати Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинди:
«Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадяни қабул қилар эдилар ва унга мукофот ҳам берар эдилар. Мукофотлари олган ҳадяларидан яхшироқ бир нарса бўлар эди».
Изоҳ. Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий (раҳимаҳуллоҳ) "Бўстонул-орифийн" китобининг «Ҳадя олиш ва бериш" бобида айтадилар:
«Билгилки, агар бир инсон сенга ҳадя берса ва у золим бўлмаса, моли ҳалол бўлса, афзал иш ҳадяни олишинг ва унга берганидан ҳам яхшироқ нарсани совға қилишингдир. Агар совға беришга ожиз бўлсанг, унинг ҳаққига дуо қил ва яхши сўз билан мукофотла.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки инсонларга шукр қилмаса (яъни, неъматни қадрлаб, миннатдор бўлмаса) Аллоҳга шукр қилмайди» деганлар.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумо айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким сизларга бирор бир қадрли нарса ҳадя қилса, унга ҳам жавоб тариқасида мукофотланглар, агар беришга ҳеч нарса топа олмасангиз, мукофотлаганингизни билдириб, ҳаққига дуо қилинг» дедилар».
Таржимон ва нашрга тайёрловчи:
Устоз Мирзо Кенжабек
@m_kenjabek| @xojagon_uz
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈• | 102 |
| 4 | * * *
«РАББИМ! ЕР-ОСМОНЛАР ДЕР БИЗГА ТАНБИҲ...»
•┈❁✿❁┈•
Раббим! Ер-осмонлар дер бизга танбиҳ:
Зикрсиз қалб мисли – ўликка ташбиҳ.
Сени бир Илоҳ деб, пок, муназзаҳ деб
Мавжудот, махлуқот айтадир тасбиҳ!..
Жумъа, 1; Исро, 44; Нур, 41.
Мирзо Кенжабек
@m_kenjabek| @xojagon_uz
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈• | 115 |
| 5 | * * *
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
БУГУН:
Чоршанба.
Ҳижрий 1448 йил.
Робиъул-аввал ойининг 27-куни.
Милодий 2026 йил
9-сентябрь.
ОЛАМЛАРГА РАҲМАТ ҚИЛИБ ЮБОРИЛГАН ЗОТ,
КОИНОТНИНГ САЙЙИДИ –
СЕВИКЛИ ПАЙҒАМБАРИМИЗ
ҲАЗРАТИ МУҲАММАД МУСТАФО
(соллаллоҳу алайҳи ва саллам)
ТУҒИЛГАН ОЙ МУБОРАК БЎЛСИН!..
Ё Раббимиз! Ушбу кунни бизлар учун ва бутун дунё инсонлари учун хайрли қил!
Юртимизга ва дунёга доимий тинчликни ато эт!
@m_kenjabek| @xojagon_uz
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈• | 217 |
| 6 | https://www.youtube.com/live/VVaFBUy5TGo?si=-R2X4WinXnszwdVa | 170 |
| 7 | ✨ «МАСНАВИЙХОНЛИК ДАРСЛАРИ»НИНГ 48-СУҲБАТИГА МАРҲАБО
❤️ Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратларининг «Маснавийи маънавий» асарини тушунишга ва ҳаётимизга татбиқ этишга қаратилган «Маснавийхонлик дарслари»нинг 48-дастури «Hilol-Nashr» нашриётининг суҳбатгоҳида 8 сентябрь куни бўлиб ўтади.
Суҳбатга Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК ташриф буюрадилар.
Марҳамат, навбатдаги илм мажлисига ташриф буюринг. 😊
🗓 08.09.2026 | 14:00
📍 «Hilol Nashr» нашриёти
@hilolnashr
@m_kenjabek| @xojagon_uz
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈• | 2 007 |
| 8 | * * *
«ИЙМОН ДАЪВО ҚИЛСАНГ, ҲАЁГА ЁР БЎЛ...»
•┈❁✿❁┈•
Ҳақиқат жарчиси ғамда, хундадир,
Бу дунё – сен бошинг қўйган кундадир!
Иймон даъво қилсанг, ҳаёга ёр бўл,
Ҳаё қайда бўлса, иймон ундадир!..
Мирзо Кенжабек
@m_kenjabek| @xojagon_uz
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈• | 179 |
| 9 | * * *
ҲАСАД ҲАҚИДА
•┈❁✿❁┈•
Ҳазрати Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Олов ўтинни еб битиргани каби ҳасад ҳам мўъминнинг ҳасанотини еб битиради».
Ҳасадгўй Аллоҳнинг раҳматидан узоқдир. У маҳрум ҳолда тонг оттиради ва кун боттиради.
Ҳасадчи улуғ бўлолмайди.
Ҳасадчи инкор қилувчидир, чунки у якка Аллоҳнинг қазои қадарига рози бўлмаётир.
Ҳасадчи мушрикдир, унга мушрикларнинг гуноҳи бор, чунки у ўз Яратган Эгасининг берганига мункир бўлаётир.
Ҳасадчи ғамгин бўлиб яшайди ва ғамгин ҳолда ўлади. Ҳасадчи фақирдир ва Аллоҳнинг наздида ҳақирдир – хордир.
Ҳасадчининг аломати икки нарсадир: агар унинг олдида бўлсанг, сени ўзингга мақтайди, агар йўқ бўлсанг, сени ғийбат қилади.
Ҳасадчи куфрони неъмат қилувчидир ва қиёмат куни уқубатга олинади...
Шайх Аҳмад Ғаззолий,
"Баҳрул-маҳабба" ("Муҳаббат денгизи"") асаридан.
Араб тилидан Устоз Мирзо Кенжабек ва Устоз Абдулмажид Исҳоқ таржимаси.
@m_kenjabek| @xojagon_uz
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈• | 178 |
| 10 | * * *
АБУ ИЙСО МУҲАММАД
АТ-ТЕРМИЗИЙ
(раҳматуллоҳи алайҳ)
Аш-ШАМОИЛ
Ал-МУҲАММАДИЙЯ
•┈❁✿❁┈•
49-БОБ
Бу бобда жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва салламнинг ҳаёлари ҳақида баён қилинади
344. Ҳазрати Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳу айтдилар: «Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам пардада ўтирган қиз боладан зиёда ҳаёлик эдилар...»
Таржимон ва нашрга тайёрловчи:
Устоз Мирзо Кенжабек
@m_kenjabek| @xojagon_uz
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈• | 126 |
| 11 | * * *
«ҲАЁ ҚИЛ МАЛАКДАН, ҲАҚДАН, ИНСОНДАН...»
•┈❁✿❁┈•
Ҳаё қил малакдан, Ҳақдан, инсондан,
Омон чиқ то дунё деган зиндондан.
Агар уялмасанг, билганингни қил,
Ҳаё иймондандир, ҳаё иймондан!..
Мирзо Кенжабек
@m_kenjabek| @xojagon_uz
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈• | 190 |
| 12 | * * *
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
БУГУН:
Сешанба.
Ҳижрий 1448 йил.
Робиъул-аввал ойининг 26-куни.
Милодий 2026 йил
8-сентябрь.
ОЛАМЛАРГА РАҲМАТ ҚИЛИБ ЮБОРИЛГАН ЗОТ,
КОИНОТНИНГ САЙЙИДИ –
СЕВИКЛИ ПАЙҒАМБАРИМИЗ
ҲАЗРАТИ МУҲАММАД МУСТАФО
(соллаллоҳу алайҳи ва саллам)
ТУҒИЛГАН ОЙ МУБОРАК БЎЛСИН!..
Ё Раббимиз! Ушбу кунни бизлар учун ва бутун дунё инсонлари учун хайрли қил!
Юртимизга ва дунёга доимий тинчликни ато эт!
@m_kenjabek| @xojagon_uz
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈• | 385 |
| 13 | * * *
ҒАНИМАТ
•┈❁✿❁┈•
Эй дўст! Ғаниматдур ўтлиғ ёшлигинг,
Бундай буюк давлат, шижоъат қайда?
Сездирмай кексалик ёқангни тутса,
Гуркираган азму жасорат қайда?..
✍️Мирзо Кенжабек,
🎙Нодирабегим Ҳусайн қизи.
@m_kenjabek| @xojagon_uz
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
..... | 333 |
| 14 | * * *
ҲАЗРАТИ УВАЙС ҚАРАНИЙ
қуддиса сирруҳу ҳикматлари
•┈❁✿❁┈•
Сен қалбингга қулоқ сол», яъни: «Сенинг ишинг қалбингни Ҳақ ҳузурида ҳозир тутмоқдир, токи Ундан бошқаси дилингга йўл топмасин!»
* * *
Мен юксакликни қидирдим, уни тавозуъда топдим; раисликни қидирдим, уни халқ насиҳатида топдим; мурувватни қидирдим, уни сидқ, ростлик, тўғриликда топдим; фахрни қидирдим, уни фақрда топдим, нисбатни - устунликни қидирдим, уни тақвода топдим; шарафни қидирдим, уни қаноатда топдим; роҳатни қидирдим, уни зуҳдда топдим.
* * *
«Илоҳо! Бу муборак хирқани суюкли Пайғамбаринг мен ожиз бандангга бериб юборибдилар. Ҳазрати Расулуллоҳниннг бутун умматини мағфират қилмагунингча, бу муборак хирқани киймайман!»
* * *
Шайх Фаридуддин Аттор раҳматуллоҳи алайҳ
сўзлари:
“Гарчи Увайс зоҳирда Расул алайҳиссалоту вассалом ҳазратларини кўрмаган бўлса-да, аммо у зотдан парвариш топар эди. У нубувватдан тарбият топар ва ҳақиқат билан ҳамнафас яшар эди. Бу эса кўп улуғ ва олий мақомдир. Бу мақомга кимни етказгай ва бу давлат кимга юз очгай?!
«Бу Аллоҳнинг фазлидурким, уни Ўзи хоҳлаган (бандалари)га берур» (Моида сураси, 54-оят).
“ҲИКМАТ ХАЗИНАСИ” китобидан.
Мусанниф Устоз Мирзо Кенжабек.
@m_kenjabek| @xojagon_uz
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈• | 182 |
| 15 | * * *
ШАМОЛЛАР ҲАҚИДА
•┈❁✿❁┈•
Жаноб Пайғамбар солаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Аллоҳ таолонинг бир шабодаси бор, у саҳар вақтларида эсади ва саҳархезларнинг зикрларини ва истиғфорларини Аллоҳ талога элтади. Уни "ошиқлар элчиси" дейилади».
Шамоллар ҳар хил бўлади:
🍃дўстлик шамоли,
🍃қурбат (яқинлик) шамоли,
🍃тавфиқ шамоли,
🍃инобат шамоли,
🍃нидо шамоли,
🍃васл шамоли,
🍃фаҳм шамоли.
🍂Улфат (дўстлик) шамоли муҳиблар учун,
🍂қурбат шамоли мужоҳидлар учун,
🍂тавфиқ шамоли обидлар учун,
🍂инобат шамоли тавба қилувчилар учун,
🍂нидо шамоли зокирлар учун,
🍂васл шамоли орифлар учун,
🍂фаҳм шамоли олимлар учун.
Шайх Аҳмад Ғаззолий,
"Баҳрул-маҳабба" ("Муҳаббат денгизи"") асаридан.
Араб тилидан Устоз Мирзо Кенжабек ва Устоз Абдулмажид Исҳоқ таржимаси.
@m_kenjabek| @xojagon_uz
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈• | 264 |
| 16 | * * *
«РАББИМ! ШАФҚАТИНГГА СИҒИНДИМ ТАҒИН...»
•┈❁✿❁┈•
Раббим! Шафқатингга сиғиндим тағин,
Билурсан, нафс ишин, ҳолин, равнақин.
Биз феълан узоқмиз Сендан, Сен эса
Бизга жон томирдан яқинсан, яқин!..
Қоф, 16.
Мирзо Кенжабек
@m_kenjabek| @xojagon_uz
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈• | 183 |
| 17 | * * *
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
БУГУН:
Душанба.
Ҳижрий 1448 йил.
Робиъул-аввал ойининг 25-куни.
Милодий 2026 йил
7-сентябрь.
ОЛАМЛАРГА РАҲМАТ ҚИЛИБ ЮБОРИЛГАН ЗОТ,
КОИНОТНИНГ САЙЙИДИ –
СЕВИКЛИ ПАЙҒАМБАРИМИЗ
ҲАЗРАТИ МУҲАММАД МУСТАФО
(соллаллоҳу алайҳи ва саллам)
ТУҒИЛГАН ОЙ МУБОРАК БЎЛСИН!..
Ё Раббимиз! Ушбу кунни бизлар учун ва бутун дунё инсонлари учун хайрли қил!
Юртимизга ва дунёга доимий тинчликни ато эт!
@m_kenjabek| @xojagon_uz
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈• | 359 |
| 18 | ✨ «МАСНАВИЙХОНЛИК ДАРСЛАРИ»НИНГ 48-СУҲБАТИГА МАРҲАБО
❤️ Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратларининг «Маснавийи маънавий» асарини тушунишга ва ҳаётимизга татбиқ этишга қаратилган «Маснавийхонлик дарслари»нинг 48-дастури «Hilol-Nashr» нашриётининг суҳбатгоҳида 8 сентябрь куни бўлиб ўтади.
Суҳбатга Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК ташриф буюрадилар.
Марҳамат, навбатдаги илм мажлисига ташриф буюринг. 😊
🗓 08.09.2026 | 14:00
📍 «Hilol Nashr» нашриёти
@hilolnashr
@m_kenjabek| @xojagon_uz
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈• | 220 |
| 19 | * * *
ҒАНИМАТ
("Нубувват насимлари" туркумидан)
Эй дўст! Ғаниматдур ўтлиғ ёшлигинг,
Бундай буюк давлат, шижоъат қайда?
Сездирмай кексалик ёқангни тутса,
Гуркираган азму жасорат қайда?
Эй дўст! Ғаниматдур соғлик, ҳушёрлик,
Ҳали келмай туриб инжиқ беморлик,
Мажбурий дўст бўлса сенга бедорлик,
Юрганинг ул соғу саломат – қайда?
Эй дўст! Ғаниматдур бўш вақт – фароғат,
Машғуллик ёқангни тутса, надомат!
Эркин бир нафасга топмай ҳаловат,
Хотири жамлигу фароғат қайда?
Эй дўст! Ғаниматдур бойлик – сарватинг,
Бир кун қўлдан кетса молу давлатинг,
Муҳтожлар қадрига етса фикратинг,
Давлатинг йўғида саховат қайда?
Эй дўст! Ғаниматдур тириклик, ҳаёт,
Рухсат сўрамасдан келганда мамот,
Ҳайҳот, имконларинг, фурсатинг барбод,
Қайтиши бўлмаган саодат қайда?
Мирзо, сўзинг бўлур на зар ва на сим,
Нубувват боғидан етмаса насим,
Жавомиъул-Калим сўзидан сўзим –
Набий мақолидек зарофат қайда!
2009
Мирзо Кенжабек
@m_kenjabek| @xojagon_uz
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈• | 181 |
| 20 | * * *
АБУ ИЙСО МУҲАММАД
АТ-ТЕРМИЗИЙ
(раҳматуллоҳи алайҳ)
Аш-ШАМОИЛ
Ал-МУҲАММАДИЙЯ
•┈❁✿❁┈•
33-БОБ
Бу бобда жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қандай хулқ билан сўзлашлари ҳақида баён қилинади
* * *
217. Ҳазрати Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумо айтдилар: «Мен ўз тоғам Ҳинд ибн Абу Ҳола розияллоҳу анҳудан:
«Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қандоқ сўз қилар эдилар, менга баён қилинг?» деб сўрадим.
Тоғам бобомнинг васфларини кўп қилар эдилар. Дедилар: «Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам доим охират ғами билан машғул эдилар. Ҳамиша уммат фикрида бўлар эдилар. Шунинг учун Жанобда ором ва роҳат деган нарса бўлмас эди.
Аксари, хомуш юрар эдилар. Ҳожати йўқ сўзларни сўзламас эдилар.
Сўзларини Аллоҳ номи билан бошлаб, Аллоҳ номи билан тамом қилар эдилар. Лабларининг учи билан сўзлаб қўя қолмас эдилар. Сўзласалар, бутун оғизлари билан сўз қилар эдилар. Сўзларининг лафзлари оз, маънолари кўп бўлар эди.
Сўзлари бир- биридан ажралган бўлар эди. Унда на ҳожатдан зиёда алфоз ва на камчилик бўлар эди.
Ўзлари тез мижоз эмас ва бошқани хор қиладиган зот эмас эдилар. Неъмат қанчалик ҳақир (оз ва кичик) бўлсин, уни ҳурмат қилар эдилар, уни ёмон демас эдилар. Мисол учун, бир таомни на мазаммат қилиб айблар ва на мадҳ қилар эдилар.
Дунё ёки дунёвий нарсалар учун ҳаргиз ғазаблари келмас эди. Яъни, дунёни ҳеч бир нарса фаҳм қилмас эдилар, балки қачон бир киши ҳақдан тажовуз қилса (ҳақиқат чегарасидан чиқса), у ҳолда ғазабларини ҳеч бир нарса боса олмас эди. Ўзлари учун бир кишидан хафа ҳам бўлмас эдилар.
Қачон бир тарафга ишора қилмоқчи бўлсалар, бармоқлари билан эмас, балки бутун кафтлари билан ишора қилар эдилар.
Қачон бир нарсадан таажжуб қилсалар, кафтларининг орқасини кўрсатар эдилар, қачон сўз қилсалар, гоҳо-гоҳо кафтларини қимирлатар эдилар. Гоҳо ўнг кафтларини чап бош бармоқларига урар эдилар.
Қачон ғазаблари келса, юзларини ўгирар ва беилтифотлик кўрсатар эдилар ёки афв этар эдилар. Қачон хуш бўлсалар, ҳаёдан муборак кўзларини юмган кўринар эдилар.
Аксари, кулишлари беовоз табассум эди. Кулсалар, муборак тишларининг доналари дур каби оқ ва нурлик кўринар эди».
(Соллаллоҳу алайҳи ва саллам.)
Таржимон ва нашрга тайёрловчи:
Устоз Мирзо Кенжабек
@m_kenjabek| @xojagon_uz
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈• | 236 |
