cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Имом Бутий ҳикматлари

Имом Бутий раҳматуллоҳи алайҳи ҳикматлари

Більше
Рекламні дописи
4 557
Підписники
-124 години
-37 днів
-630 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

02:28
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#Раддия «Шафоат ҳақиқатда бор нарса» Имом Бутий ✍️🎤Абдуллоҳ Ғуломов. https://t.me/imombutiyrahimahulloh
Показати все...
83_YouTube.mp43.39 MB
7🥰 1😢 1
04:42
Відео недоступнеДивитись в Telegram
«Мазҳабга эргашиш машруъдир» Имом Бутий https://t.me/imombutiyrahimahulloh
Показати все...
MAZHABGA_ERGASHISH_BID'ATMI_МАЗҲАБГА_ЭРГАШИШ_БИДЪАТМИ_.mp412.99 MB
7👍 4
Ҳожилар! Ислом оламининг муаммоларини ҳал қилиш калитлари ана ўшалар қўллари билан ҳал бўлиши умид қилинади. Ўз йўли ва мақсадини тартибга солиб Аллоҳнинг уйига йўл олган биродаримга айтаман. Ҳой дўстим, агар сен Аллоҳнинг муқаддас уйига етиб борганингни билсанг ва уни кўриб роҳат қилсанг ҳамда Аллоҳнинг уйини тавоф қилувчилар билан бирга тавоф қилаётганингни билсанг, тасаввур қилгин-ки сен, Аллоҳ азза ва жалла зиммангга омонат қилиб қўйган қимматбаҳо қадрият атрофида тавоф қилаябсан... Бу тошлар атрофида тавоф қилар экансан тасаввур қилгин-ки, сен еру осмонни тутиб тургувчи Зотга хокисорлик билан юзланиб тавоф қилаябсан. Сен бу тошлар атрофида тавоф қилар экансан Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам сенинг тавофингни қилаётган вақтда айтган ушбу сўзларини эсга ол: «Аллоҳим! Сенга ҳақиқатда рост лаббай. Аллоҳим! Бандалик, қуллик ила Сенга лабба»". Ииом Бутий Абдуллоҳ Ғуломов. https://t.me/imombutiyrahimahulloh
Показати все...
👍 16😢 9🥰 6 3
Кириш визаларини қора бозордан сотиб оладиганлар.. Аллоҳнинг муқаддас уйига бориш йўлларини пора бериш орқали очилишига эришган кишилар.. Буларнинг турлари жуда кўп. Ана шулар ушбу ишлари сабабли оғир гуноҳни елкаларига юклаб қайтадилар. Имом Бутий. ✍️Абдуллоҳ Ғуломов. https://t.me/imombutiyrahimahulloh
Показати все...
😢 21👍 17👎 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Агар сен учун кўкрагингни мултазамга* ёнма-ён бирлаштириш имкони берилиб, ўнг ва чап қўлингни мултазамга чўзганингда тасаввур қилгинки, Аллоҳ таоло сендан қабул қилишини сўраябсан... Тилингни қимирлатиб ўзинг, қариндошларинг ҳамда инсонлар орасидаги ва ислом оламидаги дўстларинг учун Аллоҳ таолога дуо қил. Аллоҳ субханаҳу ва таолодан уларнинг мушкулларини тезроқ ечишини ва мана шу кунларда уларга марҳаматлари орқали намоён бўладиган кенг саҳоватини сўра. Имом Бутий. ___ * Мултазам - ҳажарул асвад билан каъбанинг эшиги орасидаги жой бўлиб узунлиги тўрт зиродир. (Таҳминан икки метр). Абдуллоҳ Ғуломов. https://t.me/imombutiyrahimahulloh
Показати все...
👍 21😢 10 5
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Дўстим! Агар сен Аллоҳнинг муқаддас уйига етиб борганингни билсанг ва уни кўриб роҳат қилсанг ҳамда Аллоҳни уйини тавоф қилувчилар билан бирга тавоф қилаётганингни билсанг, тасаввур қилгин-ки сен, Аллоҳ азза ва жалла зиммангга омонат қилиб қўйган қимматбаҳо қадрият атрофида тавоф қилаябсан... Сен бу тошлар атрофида тавоф қилар экансан Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам сенинг тавофингни қилаётган вақтда айтган ушбу сўзни эсга ол: «Аллоҳим! Сенга ҳақиқатда рост лаббай. Аллоҳим! Бандалик, қуллик ила Сенга лаббай». Имом Бутий
Показати все...
👍 13😢 7 2
Мабрур ҳаждаги муҳим нарса кимнингдир эхром кийимини кийиши, тавоф қилувчилар билан қўшилиб улар тавоф қилаётганларидек ҳаракат қилиши ва тили билан "лаббайка, лаббайка" дейишигина эмас. Кўп одамлар зоҳирида (ташқаридан қараганда) Аллоҳнинг уйини ҳаж қилиш учун йўл оладилар. Лекин уларнинг қалбида ўрнашган мақсад, бандалик ва ибодат маъносидан жуда ҳам узоқда бўлади. Бас энди улар Аллоҳнинг мезонида ҳожилар саналадими? Имом Бутий. Абдуллоҳ Ғуломов. https://t.me/imombutiyrahimahulloh
Показати все...
👍 11😢 7
02:55
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#Ҳаж_2024 «Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг қабрлари олдида дуо қилиш одоби» Имом Бутий Абдуллоҳ Ғуломов. 👇👇 https://t.me/imombutiyrahimahulloh
Показати все...
IMG_9640.MOV8.97 MB
👍 10😢 2
00:46
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#Ҳаж_2024 Мана бир неча кундан кейин ҳаж мавсуми авжига чиқади, Димашқ масжидларининг учдан бири имомларидан, хатиб ва мударрисларидан бўшаб қолади. Ҳа, шундай. Бу маълум нарса. Сиз уларни қидириб уларнинг ўрнига кимнидир, балки муаззинини қўйиб кетганини кўрасиз, дарслар ҳам тўхтаб қолади. Ҳаж мавсумида масжидларнинг учдан бири ушбу ишни бошидан ўтказиб қийналиб келади. Энди ушбу ҳаж Аллоҳ учун бўлдими? Йўқ, ундай эмас. Имом Бутийнинг 278-Ҳикамул Атоия шархи силсиласидан қирқиб олинган видео суҳбатдан Ғуломов Абдуллоҳ таржимаси.👇 https://t.me/imombutiyrahimahullo
Показати все...
IMG_8340.MOV3.74 MB
👍 13😢 7 1
Аллоҳга қасамки, саодат айрим одамлар ўйлайдиган ва ортидан югуриб еладиган ялтир-юлтир нарсалардагина эмас. Бу нарсалар ҳам саодат, лекин инсон бу нарсаларнинг ортидан тилини осилтириб югураверса ўз нафсини сароб олдида кўради. Имом Бутий Абдуллоҳ Ғуломов.
Показати все...
👍 36😢 12 5