Xojagon.Uz
الذهاب إلى القناة على Telegram
ХОЖАГОН ДАРГОҲИГА МАРҲАБО! Бисмиллаҳир-Роҳманир-Роҳийм. (Беҳад меҳрибон ва бенияҳоят раҳмли Аллоҳ исми билан.) Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин. Севикли Пайғамбаримиз ҳазрати Муҳаммад Мустафога сўнгсиз салоту саломлар бўлсин.
إظهار المزيد2 990
المشتركون
-824 ساعات
-577 أيام
-91930 أيام
جاري تحميل البيانات...
القنوات المماثلة
سحابة العلامات
لا توجد بيانات
هل تواجه مشاكل؟ يرجى تحديث الصفحة أو الاتصال بمدير الدعم الخاص بنا.
الإشارات الواردة والصادرة
---
---
---
---
---
---
جذب المشتركين
أغسطس '26
أغسطس '26
+15
في 15 قنوات
يوليو '26
+14
في 21 قنوات
Get PRO
يونيو '26
+4 077
في 23 قنوات
Get PRO
مايو '26
+947
في 30 قنوات
Get PRO
أبريل '26
+23
في 17 قنوات
Get PRO
مارس '260
في 20 قنوات
Get PRO
فبراير '260
في 34 قنوات
Get PRO
يناير '260
في 24 قنوات
Get PRO
ديسمبر '250
في 37 قنوات
Get PRO
نوفمبر '250
في 17 قنوات
Get PRO
أكتوبر '250
في 6 قنوات
Get PRO
سبتمبر '250
في 2 قنوات
Get PRO
أغسطس '250
في 3 قنوات
Get PRO
يوليو '250
في 2 قنوات
Get PRO
يونيو '250
في 1 قنوات
Get PRO
مايو '250
في 3 قنوات
Get PRO
أبريل '250
في 1 قنوات
Get PRO
مارس '250
في 1 قنوات
Get PRO
فبراير '250
في 2 قنوات
Get PRO
يناير '250
في 1 قنوات
Get PRO
ديسمبر '24
+6
في 2 قنوات
Get PRO
نوفمبر '24
+8
في 4 قنوات
Get PRO
أكتوبر '24
+9
في 2 قنوات
Get PRO
سبتمبر '24
+14
في 5 قنوات
Get PRO
أغسطس '24
+23
في 7 قنوات
Get PRO
يوليو '24
+31
في 1 قنوات
Get PRO
يونيو '24
+24
في 2 قنوات
Get PRO
مايو '24
+33
في 4 قنوات
Get PRO
أبريل '24
+25
في 6 قنوات
Get PRO
مارس '24
+27
في 4 قنوات
Get PRO
فبراير '24
+34
في 17 قنوات
Get PRO
يناير '24
+70
في 22 قنوات
Get PRO
ديسمبر '23
+70
في 23 قنوات
Get PRO
نوفمبر '23
+41
في 21 قنوات
Get PRO
أكتوبر '23
+52
في 29 قنوات
Get PRO
سبتمبر '23
+68
في 0 قنوات
Get PRO
أغسطس '23
+52
في 0 قنوات
Get PRO
يوليو '23
+67
في 0 قنوات
Get PRO
يونيو '23
+68
في 0 قنوات
Get PRO
مايو '23
+57
في 0 قنوات
Get PRO
أبريل '23
+47
في 0 قنوات
Get PRO
مارس '23
+72
في 0 قنوات
Get PRO
فبراير '23
+68
في 0 قنوات
Get PRO
يناير '23
+54
في 0 قنوات
Get PRO
ديسمبر '22
+53
في 0 قنوات
Get PRO
نوفمبر '22
+34
في 0 قنوات
Get PRO
أكتوبر '22
+56
في 0 قنوات
Get PRO
سبتمبر '22
+60
في 0 قنوات
Get PRO
أغسطس '22
+67
في 0 قنوات
Get PRO
يوليو '22
+48
في 0 قنوات
Get PRO
يونيو '22
+50
في 0 قنوات
Get PRO
مايو '22
+59
في 0 قنوات
Get PRO
أبريل '22
+54
في 0 قنوات
Get PRO
مارس '22
+11
في 0 قنوات
Get PRO
فبراير '22
+15
في 0 قنوات
Get PRO
يناير '22
+20
في 0 قنوات
Get PRO
ديسمبر '21
+10
في 0 قنوات
Get PRO
نوفمبر '21
+13
في 0 قنوات
Get PRO
أكتوبر '21
+10
في 0 قنوات
Get PRO
سبتمبر '21
+22
في 0 قنوات
Get PRO
أغسطس '21
+10
في 0 قنوات
Get PRO
يوليو '21
+4
في 0 قنوات
Get PRO
يونيو '210
في 0 قنوات
Get PRO
مايو '21
+31 188
في 0 قنوات
Get PRO
أبريل '21
+1 147
في 0 قنوات
Get PRO
مارس '21
+71
في 0 قنوات
Get PRO
فبراير '21
+54
في 0 قنوات
Get PRO
يناير '21
+74
في 0 قنوات
Get PRO
ديسمبر '20
+780
في 0 قنوات
| التاريخ | نمو المشتركين | الإشارات | القنوات | |
| 26 أغسطس | +1 | |||
| 25 أغسطس | +1 | |||
| 24 أغسطس | +2 | |||
| 23 أغسطس | 0 | |||
| 22 أغسطس | 0 | |||
| 21 أغسطس | 0 | |||
| 20 أغسطس | +1 | |||
| 19 أغسطس | 0 | |||
| 18 أغسطس | 0 | |||
| 17 أغسطس | +1 | |||
| 16 أغسطس | 0 | |||
| 15 أغسطس | 0 | |||
| 14 أغسطس | +2 | |||
| 13 أغسطس | +2 | |||
| 12 أغسطس | 0 | |||
| 11 أغسطس | 0 | |||
| 10 أغسطس | +2 | |||
| 09 أغسطس | 0 | |||
| 08 أغسطس | 0 | |||
| 07 أغسطس | 0 | |||
| 06 أغسطس | 0 | |||
| 05 أغسطس | 0 | |||
| 04 أغسطس | +1 | |||
| 03 أغسطس | 0 | |||
| 02 أغسطس | 0 | |||
| 01 أغسطس | +2 |
منشورات القناة
#маснавийхонлик
"Отабек устоз" деб кимларга айтилади?Устоз Мирзо Кенжабек шарҳи. •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈• @m_kenjabek | @xojagon_uz
| 2 | * * *
РАСУЛУЛЛОҲ
(Соллаллоҳу алайҳи ва саллам)
✍️Мирзо Кенжабек.
🎙Муҳаммад Маъруф ўқиди.
@m_kenjabek| @xojagon_uz
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈• | 460 |
| 3 | * * *
РАСУЛУЛЛОҲ
(Соллаллоҳу алайҳи ва саллам)
•┈❁✿❁┈•
Мўъминларга Аллоҳ улуғ лутф айлади –
Бизга буюк неъмат бўлган Расулуллоҳ!
Ҳар бир феъли олам учун ўрнак бўлган,
Ҳар бир сўзи ҳикмат бўлган Расулуллоҳ!..
Туфайлидан мавжуд бўлди еру осмон,
Ҳазрат Одам тупроқ ичра экан пинҳон (2),
Ҳақ наздида Расул эрди ул меҳрибон,
Коинотга мақсад бўлган Расулуллоҳ!
Одам Ато жаннатни тарк этди нечун? –
Шундоқ Набий бу дунёга келмоғи-чун!..
Ҳар пайғамбар орзу қилиб ўтган бутун,
Энг муборак хилқат бўлган Расулуллоҳ!
Одам Ато, Нуҳ, Иброҳим замонида,
Мусо, Ийсо Китобида – Ҳақ ёнида,
Ўтган барча пайғамбарлар лисонида
Васфи олий хислат бўлган Расулуллоҳ!
Ислом нури – ҳайбат, шукуҳ, маҳобатдур,
Бирга бўлмоқ шарти фақат – муҳаббатдур,
Қуръон ичра азиз номи Муҳаммаддур,
Инжил ичра Аҳмад бўлган Расулуллоҳ!.. (1)
Қайда Аллоҳ номи бўлса, номи пайваст,
Аллоҳ бир деб, ким у зотни Расул демас –
У кимсанинг иймони ҳеч иймон эмас,
Иймон учун ҳужжат бўлган Расулуллоҳ!
Барча набий мўъжизаси ўтди, фақат
Ул Ҳазратнинг мўъжизаси яшнар абад,
Яъни, Қуръон нури боргай то қиёмат,
Нури – кетмас давлат бўлган Расулуллоҳ!
Жоҳил қавм тошлар отиб қувганда ҳам,
Юртдан кетиб, дили ғамга тўлганда ҳам,
Сўнгги нафас – ҳатто ўлим келганда ҳам,
Қайғулари уммат бўлган Расулуллоҳ!
Ҳар набийга битта қавм бўлди уммат,
Ул Жанобга тобеъ бутун инсоният (3),
Олам ичра дини топди абадият,
Инсу жинга нусрат бўлган Расулуллоҳ!
Ер юзидан қувиб куфру жаҳолатни,
Кўрсатдингиз халққа мангу саодатни,
Бас, мукаммал етказдингиз рисолатни,
Бор ҳаёти даъват бўлган Расулуллоҳ!
Зиёратга келганда кўп умматингиз,
Равзангизга бир ит келди, урмадингиз –
Ул даргоҳдан мен итни ҳам қувмадингиз,
Махлуқотга шафқат бўлган Расулуллоҳ!
Расулуллоҳ! Сизга салот, сизга салом!
Бутун олам нурингиздан яшнар мудом,
То қиёмат гўзал васфи бўлмас тамом,
Оламларга раҳмат бўлган Расулуллоҳ!..
Мирзо Кенжабек
ИЗОҲ.
(Шеърдаги баъзи сатрлар изоҳи.)
(1) “Инжил ичра Аҳмад бўлган Расулуллоҳ!..”. Қуръони каримнинг Сафф сураси, 6-оятида келган Аҳмад номи ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг гўзал исмларидан биридир. Йуҳанно Инжилида (16:7) Фараклит деб келган бу ном туркийга «Тасаллий берувчи» деб таржима қилинган...
(2) “Ҳазрат Одам тупроқ ичра экан пинҳон...”. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Арбод ибн Сориййа (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қиладилар; жаноб Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ҳазрати Одам ҳали лойга (тупроққа) қоришиб ётган вақтда мен Аллоҳнинг ҳузурида пайғамбарларнинг хотами (сўнггиси, муҳри, якунловчиси) эдим”.
(3) “Ул Жанобга тобеъ бутун инсоният...”. Сабаъ сураси, 28-оятининг маъноси: “(Эй Расулим!) Биз сизни бутун инсониятга фақат хушхабар берувчи ва огоҳлантирувчи (пайғамбар) қилиб юбордик. Лекин инсонларнинг кўплари (буни) билмаслар”.
...Шунингдек, барча ўтган пайғамбарлар ўз қавмларига юборилганлар.
Фақат ҳазрати Муҳаммад (соллалоҳу алайҳи ва саллам) бутун инсониятга – бутун оламларга юборилганлар.
Расулуллоҳ (соллалоҳу алайҳи ва саллам)нинг ўз ифодалари бундай:
«(Олдинги) пайғамбарлар фақат ўз қавмига юборилди, мен эса бутун инсониятга юборилдим» (“Саҳиҳи Бухорий”).
@m_kenjabek| @xojagon_uz
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈• | 861 |
| 4 | * * *
Суратда (чапдан ўнгга): машҳур миришкор боғбон Носирхон Эшон Бобо ТЎРАҚУЛОВ (раҳматуллоҳи алайҳ), адиб Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК, машҳур табиб ва табобат китоблари муаллифи Ҳожи Менгназар РУСТАМ ЎҒЛИ (раҳматуллоҳи алайҳ), имом хатиб Ҳожи Алишер Домла ЁҚУБОВ.
2007 йил, 11-октябрь, "Сариосиё" газетаси таҳририяти.
@m_kenjabek| @xojagon_uz
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈• | 747 |
| 5 | * * *
Устоз Мирзо Кенжабек "САРИОСИЁ" газетасини варақламоқдалар.
2007 йил, 11-октябрь, "Сариосиё" газетаси таҳририяти.
@m_kenjabek| @xojagon_uz
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈• | 686 |
| 6 | * * *
ҲАЗРАТИ УТБА ИБН ҒУЛОМ
қуддиса сирруҳу зикри
•┈❁✿❁┈•
Ул жамол сўзони, ул висол қурбони, ул вафо уммони, ул сафо кони, ул хожаи айём — Утба ибнул Ғулом, рахматуллоҳи алайҳ, кўнгил аҳлидан эди. Унинг ажиб равиши бор эди. У ҳамма тилларда мақталган зот бўлиб, Ҳасан Басрий ҳазратларининг шогирди эди.
Бир куни Дажла қирғоғида бораётиб, оёғини сувга босди-да, сув устида юриб, дарёдан ўтиб кетди. Ҳасан соҳилда таажубда қолди.
– Ё Утба! Бу мартабани не билан топдинг? - деди.
Утба овоз бериб:
– Ё Устоз! Ўттиз йилдирки, сиз Ҳақнинг буюрганларини тутасиз, мен эса Унинг севганларини тутгайман! – деди.
Бу эса таслим ва ризога ишоратдир.
Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё" асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈• | 2 |
| 7 | * * *
АБУ ИЙСО МУҲАММАД
ТЕРМИЗИЙ
(раҳматуллоҳи алайҳ)
•┈❁✿❁┈•
«Аш-ШАМОИЛ
Ал-МУҲАММАДИЙ» асаридан
* * *
Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва
салламнинг муборак шакл-шамойиллари,
гўзал одобу ахлоқлари
(давоми)
7. Ҳазрати Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумо айтдилар: «Мен ўзимнинг тоғам Ҳинд ибн Аби Ҳоладан жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларида савол қилдим; ул зот Жанобнинг муборак васфларини ҳаммадан зиёда равшан ва яхши баён қилар эдилар. Мен хоҳлар эдимки, тоғам менга Пайғамбарнинг олий сифатларидан бир оз баён қилсалар ва уни мен ёд қилиб олсам.
Тоғам дедилар: «Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақиқатда ўзлари ниҳоятда улуғ бир зот бўлиб, халқ назарида ҳам ниҳоятда улуғ, ҳурматли зот эдилар. Муқаддас чеҳралари ўн тўрт кечалик ой каби дурахшон (порлоқ) эди. Ўрта қадлик инсондан узунроқ ва ниҳоятда узун бўйлик одамдан пастроқ эдилар. Бошлари катта, сочлари озроқ буралган эди.
Агар сочлари ўзича осонлик билан очилса, фарқ очур эдилар, агар тароқ ва бошқа нарсага зарурат тушадиган бўлса, фарқларини очмай қўйиб қўяр эдилар. Сочларини зиёда ўстирсалар, қулоқлари юмшоғидан тушиб турар эди. Муборак ранглари ялтираб турган оқ эди.
Пешоналари кенг ва очиқ эди. Қошлари эгилган бўлиб, ингичка ва қалин эди, бир-биридан алоҳида бўлиб, қўшилмаган эди. Икки қошлари ўртасида бир томирлари бор эдики, ғазаблари келганда ҳаракатга келиб кўринар эди. Муборак бурунлари бироз баланд ва қирралик эди ва унда бир қисм порлоқ нур турар эдики, шундан яхши диққат қилиб кўрмаган одам бурунларини катта ва баланд деб гумон қилар эди.
Муборак соқоллари катта ва қалин эди, муборак икки ёноқлари на озғин ва на сергўшт эди, балки ниҳоятда марғуб эди. Маъсум оғизлари мўътадил ҳолда кенг эди (зотан, фасоҳатли ва балоғатли инсонларнинг оғизлари шундай бўлади).
Муборак тишлари майда ва ялтираб турган эди. Олдинги тишлари бир-биридан алоҳида (ажралган) кўринар эди. Муборак сийналаридан киндикларига қадар нозик мўйдан бир чизиқ тортилган эди. Муборак бўйинлари шундоқ ярашган, чиройли эдики, гўё оқ мармар тошдан ёки ождан (фил суягидан) тарашланган ҳайкалнинг бўйни каби эди, оқлиқда кумуш каби соф эди.
Баданларининг аъзолари ҳаммаси бир-бирига муносиб яратилган, дилкаш эди. Ўрта даражада гўштлик эди, гўштлари осилиб турган эмас эди. Қоринлари ва сийналари текис ва баробар эди. Кўкраклари кенг эди. Икки елкаларининг ўртаси узоқ эди. Бўғимлари йўғон эди.
Либосдан ташқари турган аъзолари нурлик, ниҳоятда дурафшон кўринар эди. (Бундан маълум бўладики, либос ичида сақланиб турган аъзолари нақадар нурлик бўлган экан.) Сийналари ва киндиклари ўртасида чизиқ каби чўзилган бир мўй тушган эди. Шу мақомдан бошқа, икки кўкраклари ва қоринлари мўйдан холи эди. Лекин икки билаклари ва икки елкаларида ҳамда сийналарининг юқори қисмларида мўй бор эди. Икки билаклари узун эди, кафтлари кушода-очиқ, икки кафтлари ва икки қадамлари гўштлик эди. Қўллари ва оёқларининг бармоқлари мўътадил ҳолда узун эди.
Қадамлари силлиқ эдики, унда сув тўхтамас эди. Қачон юрсалар, қувват билан қадам кўтарар эдилар. Олдиларига эгилиброқ юрар эдилар ва оҳиста қадам қўяр эдилар.
Юришлари тез бўлиб, кенг қадам қўяр эдилар. Қачон юрсалар, бир баландликдан тушиб тургандек юрар эдилар ва бир тарафга бурилсалар, бутун қоматлари билан бурилар эдилар. Назарлари тубанга қараган бўлар эди. Осмондан кўра кўпроқ ерга боқар эдилар. Кўпинча кўз қирраси билан боқар эдилар. Саҳобаларини ўзларидан илгари юргизиб, ўзлари орқаларидан юрар эдилар. Ҳар кимга йўлиқсалар, ундан илгари салом берар эдилар».
Нашрга тайёрловчи:
Мирзо Кенжабек
@m_kenjabek| @xojagon_uz
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈• | 712 |
| 8 | * * *
ҲАЗРАТИ МИР АЛИШЕР НАВОИЙ
•┈❁✿❁┈•
«МАГАР РАСУЛ
АЛАЙҲИССАЛОМ
ҚИЛДИ ҲАДИС...»
* * *
«Ҳадис» радифли
биринчи ғазал шарҳи
(давоми)
6. Зиҳи такаллуми
мўъжизнизомким – келгач,
Араб фасиҳларига
ҳаром қилди ҳадис.
Қандай гўзалки, назмларни ва жоҳилият даври қонун-қоидаларини ожиз қолдирувчи мўъжизий калом келгач, бу ҳадис араб фасиҳларига, яъни фасоҳат билан сўзларни равон тизувчи донгдор араб шоирларига сўз айтмоқни ҳаром қилди, манъ этди, бекор қилди!
Қуръон келгач, ҳадис келгач, Илоҳий ҳақиқат келгач, услубият, фасоҳат ва зарофат жиҳатидан ҳам, маъно ва мазмун жиҳатидан ҳам араб шоирлари ожиз қолди, барбод бўлди.
Ҳазрати Пайғамбаримиздан бундай ҳадиси шариф ворид бўлган: «Шоирлар сўзи ичида энг ростроғи шоир Лабиднинг сўзидирким, ушбудир:
«Аллоҳнинг зикридан бошқа ҳамма сўзлар ботилдир».
Бу ҳадис Имоми Муслим китобларида баён қилинган, ҳазрати Имом Ғаззолий ҳам «Иҳёу ъулумид-дин» китобида келтирганлар.
Араб шоирлари ўртасида кучли мушоиралар, сўз мусобақалари бўлиб турар, ғолиб топилган шеър Каъба деворига осиб қўйилар эди. Қуръондаги энг қисқа сура «Кавсар» нозил бўлгач, уни Каъбатуллоҳ деворига осиб қўйишди. Уни ўқиган энг донгдор араб шоири қасамёд қилиб, «Валлоҳ, бу башарнинг (яъни, инсоннинг) сўзи эмас!» деб ёзиб кетган.
Қуръонда 47 та сура нозил бўлганда, арабнинг фасиҳ сўз усталарии мусобақага чақириб, Қуъонга ўхшаш бир нарса ижод қилишни таклиф этди. Иккинчи босқичда Қуръон улардан 10 та сура келтиришни, учинчи босқичда битта сура келтиришни талаб қилди. Уларнинг ҳаммаси ожиз қолдилар.
Шунингдек, ҳадиси шарифлар ҳам мазмун-моҳият, фасоҳат ва бадиият жиҳатидан, ҳикматга конлиги билан араб фасиҳларини ожиз қолдирди.
(давоми бор)
Мирзо Кенжабек
(“Навоий муҳаббати”
китобидан)
@m_kenjabek| @xojagon_uz
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈• | 727 |
| 9 | * * *
«ҚУШ ТИЛИ ҲАҚДАН БИР ИЛТИФОТ ЭРУР...»
•┈❁✿❁┈•
Ҳаёт сир-синоат, ихтилот эрур,
Қуш тили Ҳақдан бир илтифот эрур.
Ҳазрати Муҳаммад қуш ва ҳайвонлар,
Тоғу тошлар тилин билган зот эрур!
Мирзо Кенжабек
@m_kenjabek| @xojagon_uz
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈• | 185 |
| 10 | * * *
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
БУГУН:
Чоршанба.
Ҳижрий 1448 йил.
Робиъул-аввал ойининг 13-куни.
Милодий 2026 йил
26-август.
ОЛАМЛАРГА РАҲМАТ ҚИЛИБ ЮБОРИЛГАН ЗОТ,
КОИНОТНИНГ САЙЙИДИ –
СЕВИКЛИ ПАЙҒАМБАРИМИЗ
ҲАЗРАТИ МУҲАММАД МУСТАФО
(соллаллоҳу алайҳи ва саллам)
ТУҒИЛГАН ОЙ МУБОРАК БЎЛСИН!..
Ё Раббимиз! Ушбу кунни бизлар учун ва бутун дунё инсонлари учун хайрли қил!
Юртимизга ва дунёга доимий тинчликни ато эт!
@m_kenjabek| @xojagon_uz
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈• | 916 |
| 11 | * * *
АБУ ИЙСО МУҲАММАД
ТЕРМИЗИЙ
(раҳматуллоҳи алайҳ)
«Аш-ШАМОИЛ
Ал-МУҲАММАДИЙЯ» асаридан
•┈❁✿❁┈•
Ҳазрати Имом Муслим “Саҳиҳ”ларидан:
125 (2354). Муҳаммад ибн Жубайр ибн Мутъим отасидан нақл қиладилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Менинг бир қанча исмларим бордир: мен Муҳаммадман, Аҳмадман, мен Моҳийманки, Аллоҳ таоло мен орқали (ер юзидан) куфрни маҳв қилур, мен Ҳоширманки, Аллоҳ инсонларни менинг оёқларимда тўплагайдир, мен Оқибманки, ўзидан кейин ҳеч бир пайғамбар йўқдир». Дарҳақиқат, Аллоҳ ул зотни Рауф ва Раҳийм деб номлагандир”.
“Сунани Термизий”дан. Ҳазрати Абдуллоҳ ибн Аббосдан (розияллоҳу анҳумо) ривоят қилинди:
“...Огоҳ бўлинглар! Фахр эмасдир – мен Ҳабибуллоҳман (Аллоҳнинг энг севимли бандасиман)!
Фахр эмасдир – мен қиёмат куни ҳамд байроғини кўтаргувчиман!
Фахр эмасдир – мен қиёмат куни биринчи шафоат сўрагувчиман ва биринчи шафоат қилгувчиман!
Фахр эмасдир – мен жаннатнинг ҳалқаларини биринчи тебратгувчиман! Аллоҳ менинг учун у (жаннат)ни очур ҳамда мени ва мен билан бирга бўлган мўъминларнинг фақирларини унга киритур.
Фахр эмасдир – мен аввалгиларнинг ва охиргиларнинг энг мукаррамидирман!” (“Ҳадис ва ҳаёт”, 2661-ҳадис).
Бу сўзларда ҳеч бир муболаға ва фахрланиш йўқ. Булар бор ҳақиқатлардир. Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яралмишларнинг энг яхшиси, башарнинг энг афзали, пайғамбарларнинг энг устунидирлар. Шундай фазилатларга эга бўлган Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умматлари эса аввалгию охирги умматларнинг энг афзалидир.
Баски, жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни имкон қадар тўғри ва яхши таниш, умматлик вазифамизни шунга кўра бажариш биз мўъмин-мусулмонларнинг бурчимиздир.
Нашрга тайёрловчи:
Устоз Мирзо Кенжабек
@m_kenjabek| @xojagon_uz
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈• | 3 699 |
| 12 | * * *
ХУШ КЕЛДИНГИЗ
•┈❁✿❁┈•
ҲАЗРАТИ ЙЎЛДОШХОЖА
ХИЛВАТИЙ
“МАРҲАБО”ЛАРИ
* * *
Бу фано дайр ичра, эй нури Худо, хуш келдингиз,
Мабдаи нури ҳаё, кони сафо, хуш келдингиз.
Шуълаи шамъи рисолат, партави хуршиди қурб,
Ахтари буржи нубувват, Аҳмадо, хуш келдингиз!
Лайлат-ул-меърожда қилмоқ учун сизга Буроқ,
Қудсийларнинг дийдасига тўтиё, хуш келдингиз.
Кишвари иззат аро маснаднишину подшоҳ,
Шаҳсувори боргоҳи Кибриё, хуш келдингиз.
Бадри тобони сипеҳру олами анвори Ҳақ,
Чархи сафват авжида шамс-уз-зуҳо, хуш келдингиз.
Машъали шоми замину шамъи фонуси фалак,
Яъни, меҳри анвари арзу само, хуш келдингиз.
Буржи дарёи шафоъат, жўши баҳри марҳамат,
Маъдани шафқатда лаъли пурбаҳо, хуш келдингиз.
Пешвои кулли халқу раҳнамои жузъу кулл,
Муқтадои мурсалину анбиё, хуш келдингиз.
Саййиди авлоди Одам, хотами пайғамбарон,
Подшоҳи барчаи халқи Худо, хуш келдингиз.
Хилватийдек рўсияҳларни шафоъат қилғали,
Рўзи маҳшар даштида, ё Мустафо, хуш келдингиз!..
@m_kenjabek| @xojagon_uz
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈• | 3 581 |
| 13 | 🎙Устоз Мирзо Кенжабек
•┈❁✿❁┈•
ҲАЗРАТИ МИР АЛИШЕР НАВОИЙ МАРҲАБОЛАРИ:
Ё НАБИЙ, РУҲИЙ ФИДОКА,
АҲЛАН ВА САҲЛАН,
МАРҲАБО
Ё Набий, жоним сизга фидо бўлсин!
Хуш келибсиз, гўзал келибсиз, марҳабо!..
* * *
Бедилинг – хайли русул,
сенсен аларға дилрабо,
Ё Набий, руҳий фидока,
аҳлан ва саҳлан марҳабо.
Гоҳ давлатлиқ бошингдин
кетмайин чатри саҳоб,
Гаҳ фалакрав маркабингға
етмайин пайки сабо.
Шоми васлинг топмағанға
субҳи содиқ ҳар саҳар,
Панжайи хуршид ила
пироҳанин айлар қабо.
Туфроғ ўлмиш, мен қўяй деб
остонбўсунгға юз,
Ҳолима раҳм айлабон
қилма бу ранжимни ҳабо.
Шери гардун ул кишига
бўйни боғлиғ бўлғай ит –
Ким, эшигинг итларин
топқай ўзига ақрабо.
Бўлмағай эрди муяссар
«Хамса», яъни панж ганж,
Қилмаса эрди мадад
ҳолимға беш Оли Або.
Эй Навоий, чорайи
дардингни қилғай, улки бор
Ҳам Расулу ҳам Амин,
ҳам Мустафо, ҳам Мужтабо.
@m_kenjabek| @xojagon_uz
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈• | 271 |
| 14 | * * *
Ё НАБИЙ, РУҲИЙ ФИДОКА,
АҲЛАН ВА САҲЛАН,
МАРҲАБО
Ё Набий, жоним сизга фидо бўлсин!
Хуш келибсиз, гўзал келибсиз, марҳабо!..
Мир Алишер Навоий
@m_kenjabek| @xojagon_uz
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈• | 1 513 |
| 15 | * * *
«ОЛАМЛАРГА РАҲМАТ БЎЛГАН РАСУЛУЛЛОҲ!..»
•┈❁✿❁┈•
Расулуллоҳ! Сизга салот, сизга салом!
Бутун олам нурингиздан яшнар мудом,
То қиёмат гўзал васфи бўлмас тамом,
Оламларга раҳмат бўлган Расулуллоҳ!..
Мирзо Кенжабек
@m_kenjabek| @xojagon_uz
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈• | 289 |
| 16 | * * *
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
БУГУН:
Сешанба.
Ҳижрий 1448 йил.
Робиъул-аввал ойининг 12-куни.
Милодий 2026 йил
25-август.
ОЛАМЛАРГА РАҲМАТ ҚИЛИБ ЮБОРИЛГАН ЗОТ,
КОИНОТНИНГ САЙЙИДИ –
СЕВИКЛИ ПАЙҒАМБАРИМИЗ
ҲАЗРАТИ МУҲАММАД МУСТАФО
(соллаллоҳу алайҳи ва саллам)
ТУҒИЛГАН ОЙ МУБОРАК БЎЛСИН!..
Ё Раббимиз! Ушбу кунни бизлар учун ва бутун дунё инсонлари учун хайрли қил!
Юртимизга ва дунёга доимий тинчликни ато эт!
@m_kenjabek| @xojagon_uz
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈• | 1 886 |
| 17 | #маснавийхонлик
Ҳазрати Умар (р.а.) қандай "Форуқ" бўлди?
Устоз Мирзо Кенжабек шарҳи.
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
@m_kenjabek | @xojagon_uz | 356 |
| 18 | * * *
«МАЙСАЛАР, БОЛАЛИК ТОМИНДАН КЕТМА...»
•┈❁✿❁┈•
Майсалар, болалик томиндан кетма,
Даштлар, дил тонгию шоминдан кетма.
Азиз дашту далам, эй пок кенглигим,
Мен сендан кетганман, сен мендан кетма!..
Мирзо Кенжабек
@m_kenjabek| @xojagon_uz
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈• | 1 887 |
| 19 | * * *
«КЎРСАТДИНГИЗ ХАЛҚҚА МАНГУ САОДАТНИ...»
•┈❁✿❁┈•
Ер юзидан қувиб куфру жаҳолатни,
Кўрсатдингиз халққа мангу саодатни,
Бас, мукаммал етказдингиз рисолатни,
Бор ҳаёти даъват бўлган Расулуллоҳ!..
Мирзо Кенжабек
@m_kenjabek| @xojagon_uz
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈• | 1 819 |
| 20 | * * *
«АШ-ШАМОИЛ АЛ-МУҲАММАДИЯ» асаридан
•┈❁✿❁┈•
Ҳазрати Абу Ийсо Муҳаммад ибн
Ийсо ибн Сарва ат-Термизий
(раҳматуллоҳи алайҳ) айтадилар.
Юксак хулқ билан сўзлашлари
224. Ҳазрат Оиша розийаллоҳу анҳо айтдилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари сизларнинг сўзларингиз каби пайдар-пай, тез-тез бўлмас эди. Балки соф-соф, ҳар жумлалари бир-биридан алоҳида ва равшан бўлар эди. Мажлисларида бор одам сўзларини тушуниб, ёд ҳам қилиб олар эди».
Устоз Мирзо Кенжабекнинг
“Буюк Термизийлар” китобидан
@m_kenjabek| @xojagon_uz
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈• | 2 036 |
