uk
Feedback
Segment.uz

Segment.uz

Відкрити в Telegram

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

Показати більше

📈 Аналітичний огляд Telegram-каналу Segment.uz

Канал Segment.uz (@segmentuz) у мовному сегменті Узбецька є активним учасником. На даний момент спільнота об'єднує 70 734 підписників, посідаючи 3 709 місце в категорії Новини і ЗМІ та 989 місце у регіоні Узбекистан.

📊 Показники аудиторії та динаміка

З моменту свого створення невідомо, проект продемонстрував стрімке зростання, зібравши аудиторію у 70 734 підписників.

За останніми даними від 27 червня, 2026, канал демонструє стабільну активність. Хоча за останні 30 днів спостерігається зміна кількості учасників на -140, а за останні 24 години на -45, загальне охоплення залишається високим.

  • Статус верифікації: Не верифікований
  • Рівень залученості (ER): Середній показник залученості аудиторії становить 18.16%. Протягом перших 24 годин після публікації контент зазвичай збирає 13.61% реакцій від загальної кількості підписників.
  • Охоплення публікацій: В середньому кожен допис отримує 12 849 переглядів. Протягом першої доби публікація в середньому набирає 9 631 переглядів.
  • Реакції та взаємодія: Аудиторія активно підтримує контент: середня кількість реакцій на один пост – 0.

📝 Опис та контентна політика

Автор описує ресурс як майданчик для висловлення суб'єктивної думки:
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

Завдяки високій частоті оновлень (останні дані отримано 28 червня, 2026), канал підтримує актуальність та високий рівень охоплення публікацій. Аналітика показує, що аудиторія активно взаємодіє з контентом, що робить його важливою точкою впливу в категорії Новини і ЗМІ.

70 734
Підписники
-4524 години
+337 днів
-14030 день
Архів дописів
Эндиликда Шоҳимардон қишлоғи ёки Сўх туманига дам олишга борувчилар чегара постларидан куннинг исталган вақтида ўтишлари мумкин. Фарғона вилояти божхона бошқармасининг «Фарғона» чегара божхона пости, ушбу постнинг Шохимардон қишлоғига кириш қисмида жойлашган «Оқ-Қия» божхона пункти ҳамда «Сўх» чегара божхона пости 24 соатлик иш режимига ўтди. Бунга қадар ушбу божхона масканлари соат 06-00 дан 22-00 га қадар хизмат олиб борилган. Ушбу тартиб жорий йилнинг 1 октябрига қадар амал қилади. Telegram | Instagram | Facebook

Ўзбекистон миллий терма жамоасини жаҳон чемпионатига кузатиш тадбири муносабати билан, 22 май куни соат 16:00 дан 21:00 гача
+1
Ўзбекистон миллий терма жамоасини жаҳон чемпионатига кузатиш тадбири муносабати билан, 22 май куни соат 16:00 дан 21:00 гача Тошкентнинг айрим кўчаларида транспорт ҳаракати вақти-вақти билан чекланади. ⛔️ Ҳаракат чекланиши мумкин бўлган йўналишлар: Чўпонота кўчаси: Чилонзор кўчасидан Қатортол кўчасигача. Чилонзор кўчаси: КХАЙдан Чўпонота кўчасигача. Бунёдкор 2-даражали йўли: КХАЙдан Чўпонота кўчасигача. Себзор ва Бунёдкор кўчалари: Нурафшон кўчасидан Ислом Каримов кўчаси орқали Иккинчи Қатортол кўчасигача. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Президент қарори: 2026 йил 1 августдан туман фермерлари кенгашлари ҳузуридаги Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари томонидан бошлиғи ёшлар бўлган янги ташкил этилган фермер хўжаликларига аъзолик бадаллари тўланганлиги ҳамда пахта ва ғалла етиштиришидан қатъи назар 2 йил давомида бепул хизмат кўрсатилади. 2026 йил 1 июлдан ёшлар ташкил этган тадбиркорларни муҳандислик-коммуникация тармоқларига (электр энергияси, ичимлик суви ва оқова сув тармоғи) улаш билан боғлиқ давлат хизматлари харажатларининг кўпи билан БҲМнинг 10 бараваригача бўлган қисми қоплаб берилади. Telegram | Instagram | Facebook

Repost from N/a
🚀 Magfi endi O‘zbekistonda! Telegram kanalingiz orqali reklama olishni boshlang! 📣 Magfi ilovasini yuklab oling, kanalingiz
🚀 Magfi endi O‘zbekistonda! Telegram kanalingiz orqali reklama olishni boshlang! 📣 Magfi ilovasini yuklab oling, kanalingizni ulang va brendlar bilan daromad toping. 💰 🔗 Ilovani yuklab oling → #reklama · Magfi Ads

❗️2026 йил 1 июлдан муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган ҳамда олий таълим ташкилотларида ўқиш истагини билдирган ёшларга хорижий тил ва фан сертификати харажатларини “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш амалиёти йўлга қўйилади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️2026 йил 1 июндан бошлаб Юқори Чирчиқ, Қибрай, Янгийўл, Зангиота ва Тошкент туманларида атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш мақсадида кўмир, мазут ва атмосферага зарарли ёқилғилардан фойдаланишни назарда тутувчи янги иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказишга рухсат берилмайди. Telegram | Instagram | Facebook

Paystep — onlayn mikroqarz Pul kerak bo‘lganda — shartlari oldindan aniq Paystep orqali: ✅ 30 000 000 so‘mgacha ✅ 1 oydan 12
Paystep — onlayn mikroqarz Pul kerak bo‘lganda — shartlari oldindan aniq Paystep orqali: ✅ 30 000 000 so‘mgacha ✅ 1 oydan 12 oygacha ✅ Istalgan bank kartasiga ✅ Karta ochmasdan ✅ To‘liq onlayn Batafsil #reklama 16+ paystep.uz

Муборак Қурбон ҳайитининг биринчи куни 27 май – чоршанба кунига тўғри келади. Дам олиш кунлари: 🔹 Қурбон ҳайитнинг биринчи куни (27 май) ишланмайдиган байрам куни; 🔹 иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун 2026 йилнинг 28 май – пайшанба, 29 май – жума кунлари; 🔹 олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 30 май – шанба куни. Telegram | Instagram | Facebook

BRB Корпоратив университети лойиҳаси тақдим этилди “Бизнесни ривожлантириш банки” ва СКОЛКОВО Москва бошқарув мактаби BRB Кор
+6
BRB Корпоратив университети лойиҳаси тақдим этилди “Бизнесни ривожлантириш банки” ва СКОЛКОВО Москва бошқарув мактаби BRB Корпоратив университетини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик эълон қилди. Янги тузилма миллий ривожланиш институти сифатида тадбиркорлик субъектлари учун инновацион таълим платформаси бўлиши кутилмоқда. Дастурлар рақамли трансформация, сунъий интеллект ва Lean менежмент каби йўналишларни қамраб олади. Лойиҳа доирасида бизнесни масштаблаштириш, маркетинг, экспорт ва e-commerce соҳаларида ўқув курслари ташкил этилади. Startup Hub орқали янги бизнес ғоялар қўллаб-қувватланиб, хотин-қизлар тадбиркорлигига алоҳида эътибор қаратилади. Университет банкнинг ички экспертизасини кучайтириш билан бирга, мижозларнинг бошқарув сифатини яхшилашга хизмат қилади. Таълим жараёнлари ҳудудлардаги реал бизнес вазифаларидан келиб чиққан ҳолда йўлга қўйилиши режалаштирилган. Батафсил

Кредитларнинг ўртача фоиз ставкалари Марказий банк томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, жорий йил 18 май ҳолатига банклар томонидан ажратилаётган кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкалари қуйидагича шаклланган: ▪️ жисмоний шахсларга ажратилаётган кредитлар бўйича: • микроқарзлар – 29,1% • автокредитлар – 22,0% • ипотека кредитлари – 22,6% ▪️ юридик шахсаларга ажратилаётган кредитлар бўйича: • асосий воситалар хариди учун – 22,6% • айланма маблағларни тўлдириш учун – 23,1%. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Эндиликда кўп квартирали уйларнинг кириш йўлаклари ва зинапоялари ҳафтада 1 марта тозаланиши керак
Уйларда шовқин даражаси белгиланган санитария меъёрларидан ошмаслиги шарт.
Уйлар (зинапоялар, лифтлар, чиқинди камераси, чиқиндиларни тўплаш мосламалари ертўлалари ва бошқалар), туташ ҳудудлар заруратга кўра, бошқариш органи томонидан дератизацияланиши, дезинсекция ва дезинфекцияланади. Уйларнинг ертўла қисмидаги қувурларда авария ҳолати юзага келиши натижасида сув ёки оқова сув тўпланиб қолса бошқариш органи 24 соат мобайнида ертўладаги сув ва оқова массаларини чиқариб юбориши лозим. Ҳафтада 1 марта кўп квартирали уйларнинг лифт хоналарини тозаланади ҳамда лифт ускуналари доимий техник мониторинг қилинади. Қуйидагилар тақиқланади:ёнғин хавфини келтириб чиқарувчи ускуналарни балконлар ва лоджияларга ўрнатиш; ➖балконларда оғир буюмларни сақлаш; ➖балконлар ва лоджияларнинг фасад (ташқи) қисмларида кир, кийим-кечак, гилам ва бошқаларни осиб қўйиш (ички қисми бундан мустасно); уй ҳайвонларини умумий фойдаланишдаги жойларда, зинапояларда, чердакларда, ертўлаларда, шунингдек умумий фойдаланишдаги ошхоналарда, балконларда ва лоджияларда сақлаш; ➖кириш йўлакларининг зинапоя майдонларида ва зинапояларнинг остида ёнувчи материалларни сақлаш; ➖умумий иссиқлик параметрларига таъсир кўрсатувчи қайта режалаштириш (реконструкция) ишларини амалга ошириш, қўшимча иситиш юзаларига (иситилмайдиган юзалар) иссиқлик ускуналарини ўрнатиш, шунингдек, умумий мулк таркибига кирувчи иссиқлик тизимларига ўзгартириш киритиш. ➖автотранспорт воситаларини кўп квартирали уйлар ва унга туташ ер участкаларидаги газонлар усти, хиёбонлар, болалар майдончалари, тротуарларга, кириш йўлаклари қаршисига қўйиш тақиқланади. Telegram | Instagram | Facebook

Repost from N/a
🚀 Magfi endi O‘zbekistonda! Telegram kanalingiz orqali reklama olishni boshlang! 📣 Magfi ilovasini yuklab oling, kanalingiz
🚀 Magfi endi O‘zbekistonda! Telegram kanalingiz orqali reklama olishni boshlang! 📣 Magfi ilovasini yuklab oling, kanalingizni ulang va brendlar bilan daromad toping. 💰 🔗 Uygulamayı indir → #reklama · Magfi Ads

Laktidiar kapsulalari Laktidiar kapsulalari ichak mikroflorasini muvozanatga keltirishga yordam beradi: • zararli bakteriyalarni kamaytiradi • hazmni yaxshilaydi • immunitetni qo‘llab-quvvatlaydi Har kuni yengillikni his qiling Sotib olish #reklama pharmaclick.uz

❗️Президент фармонига кўра: 2026 йил 1 августдан “trade-in” дастури доирасида эскирган автотранспортларни топширган жисмоний ва юридик шахсларга янги транспорт воситаларини харид қилиш учун автокредит фоизининг бир қисми қоплаб берилади. 2026 йил якунига қадар “Экологик транспорт” тизими доирасида Тошкент шаҳрининг ҳудуди “қизил”, “сариқ” ва “яшил” зоналарига ажратиб чиқилиши таъминланади. Telegram | Instagram | Facebook

Қирғизистонлик сайёҳ Ўзбекистондаги сайёҳлик муҳитидан ҳайратланди. У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Тошкент аэропортидаги гавжумлик акс этган видеони жойлаб, шундай деб изоҳ қолдирди: “Ўзбекистонда туристик мавсум қизғин паллада. Аэропортда қанча одамлигини қаранг! Туризм мамлакатда айнан шундай ишлаши керак!Telegram | Instagram | Facebook

❗️Тошкент метросида йўлкира тўлаш тизими ўзгаради Президент қарорига кўра, метрополитен учун мутлақо янги тариф тизими жорий этилади. Эндиликда йўловчилар босиб ўтган масофа ёки бекатлар сонига қараб ҳақ тўлаши мумкин бўлади. Шунингдек, айрим аҳоли қатламлари учун имтиёзлар сақланади. Метрода кунлик, ҳафталик ва ойлик абонементлар тизимини ҳам йўлга қўйиш режалаштирилган. Янги тизимни 2027 йил 1 январдан бошлаб ишга тушириш кўзда тутилган. Тегишли таклифларни Транспорт вазирлиги, Тошкент ҳокимлиги ва “Тошкент метрополитени” ишлаб чиқади. Telegram | Instagram | Facebook

2027 йилдан 1 январдан аввалги йилнинг 1 июль ҳолатига кетма-кет келадиган охирги 12 ойлик давр бўйича тўланган солиқлар, йиғимлар ва давлат божи, шунингдек, солиқ бўлмаган тўловлари ҳажми БҲМнинг 500 минг бараваридан ортиқ корхоналар ва тижорат банклари ўта йирик солиқ тўловчилар деб эътироф этилади. Telegram | Instagram | Facebook

Қорақалпоғистон ва Хоразмда берилган харид чеклари асосида ютуқли ўйинлар ташкил этилади Ҳукумат қарори билан 1 июлдан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразмдаги савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида амалга оширилган харидлар бўйича назорат-касса техникаси орқали берилган чеклар асосида ютуқли ўйинлар ўтказилади. Харид чекларини “Солиқ” иловаси орқали рўйхатдан ўтказган ҳар бир шахс ютуқли ўйин иштирокчисига айланади. Ютуқли ўйин ҳар ойда “Солиқ” иловасидаги “Ютуқли ўйинлар” платформаси орқали ўтказилади. Танлов 1 ой давомида иштирокчилар томонидан рўйхатдан ўтказилган харид чеклари жамланмаси доирасида ўтказилиб, ғолиблар инсон омилисиз харид чекини тасодифий танлаб олиш асосида аниқланади. Ҳар бир ютуқли ўйин ғолибига бош соврин сифатида автомашина тақдим этилади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️ Солиқ тўловчиларга кўрсатиладиган хизматлар сифати яхшиланади
Бу бўйича Президент Фармони (ПФ–95-сон, 19.05.2026 й.) қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2026 йил 1 июлдан: ➖ текширувдан олдинги таҳлил доирасида аниқланган тафовутлар бўйича аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи ёки асословчи ҳужжатларни тақдим этиш мажбурияти бекор қилинади; ➖ солиқ хавфи ўрта бўлган солиқ тўловчиларга аниқланган хавфлар тўғрисида хабарнома юбориш тизими жорий этилади. Бунда аниқланган камчиликлар 1 ой ичида бартараф этилган тақдирда, солиқ текширувлари ўтказилмайди; ➖ янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектларига уларнинг ихтиёрига кўра дастлабки 6 ой давомида солиқ ва молиявий ҳисоботларни юбориш хизмати “Soliq-servis” АЖ томонидан бепул амалга оширилади. 2026 йил 1 августдан солиқ органларининг мижозларга йўналтирилганлик индекси жорий этилади. Бунда солиқ тўловчилар томонидан: ▪️ солиқ хизматларидан фойдаланиш имконияти ва қулайлиги, шунингдек, солиқ органлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифатини; ▪️ солиқ мажбуриятларини бажариш учун сарфланадиган вақт ҳамда солиқ органларининг солиқ тўловчилар билан ўзаро ҳамкорлиги даражасини баҳолаш имконияти яратилади. Telegram | Instagram | Facebook

2026 йил 1 майдан алимент тўловларини ундириш тизими самарадорлигини ошириш мақсадида алимент бўйича қарздорлик мавжуд бўлганда қарздорлик тўлиқ бартараф этилгунига қадар алоҳида йирик битимларни амалга ошириш, айрим турдаги молия-кредит ва давлат хизматларидан фойдаланишни чеклаш тартиби жорий этилади — Президент фармони Telegram | Instagram | Facebook