cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Segment.uz

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz

Більше
Рекламні дописи
52 167
Підписники
+8024 години
+167 днів
+1 19330 днів
Час активного постингу

Триває завантаження даних...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Аналітика публікацій
ДописиПерегляди
Поширення
Динаміка переглядів
01
2024 йил 1 июлдан бошлаб йўл бўйида жойлашган мактаблар олдида, камида тўрт тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида, йўл-транспорт ҳодисалари ўчоқларида, темир-йўл кесишмаларида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари босқичма-босқич ўрнатилади – Ҳукумат қарори Telegram | Instagram | Facebook
8458Loading...
02
UZTELECOMdan chiroyli raqamlar uchun qaynoq chegirmalar: 31 avgustgacha 80% gacha!😎 Bu yozda UZTELECOM “Qaynoq chegirmalar” aksiyasini boshlaydi! 80% gacha chegirma 💸 bilan premium toifadagi oltin raqamlarga ega bo‘ling! 🔹 Qanday ulanish mumkin: - Onlayn ariza berish uchun veb-saytimizga tashrif buyuring. - Yoki eng yaqin UZTELECOM ofisiga borib, chiroyli raqamni tanlang va maxsus narxda premium aloqadan bahramand bo‘ling. ⏰Shoshiling! Aksiya 31-avgustgacha amal qiladi! Batafsil UZTELECOM – doimo Sizga yaqin bo‘lgan operator. MyUZTELECOM | Telegram | Facebook | Instagram | Website
3 1349Loading...
03
Сардор Шукуруллаев Жиззах вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар Солиқ қўмитаси ҳузуридаги “Солиқ-сервис” ДУК директорининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган. Telegram | Instagram | Facebook
7 39585Loading...
04
❗️Қурбон ҳайити байрамида кетма-кет 4 кун дам олинади 2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанбага тўғри келиши муносабати билан юртимизда 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади. Байрамда ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олади: 15 июнь, шанба — 5 кунликлар учун дам олиш, 6 кунликлар учун иш куни; 16 июнь, якшанба — Қурбон ҳайити; 17 июнь, душанба — барча учун дам олиш куни (Меҳнат кодексининг 208-моддасига биноан байрам якшанбага тўғри келса, дам олиш куни душанбага кўчирилади); 18 июнь, сешанба — барча учун қўшимча дам олиш куни (Президентнинг 22.12.2023 йилдаги ПФ-213-сонли фармонига асосан). Telegram | Instagram | Facebook
25 274979Loading...
05
Шавкат Мирзиёев “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Қарорга кўра, 2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанбага тўғри келиши муносабати билан юртимизда 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади. Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади, 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, масъул вазирлик ва идораларга муборак Қурбон ҳайитини халқимизнинг миллий анъана ва урф-одатларига уйғун ҳолда ўтказиш учун тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш, юртдошларимиз учун муборак Қурбон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратиш топширилди. Telegram | Instagram | Facebook
31 725873Loading...
06
❗️Мазут ва кўмир икки йилга бождан озод қилинади. Кўмир импорти учун уч йил муддатга револьвер кредитлар берилади. Президент томонидан мутасаддилар ва ҳокимлар олдига яқин муддатда аҳоли ва ижтимоий соҳа учун 1 миллион 200 минг тонна, йил якунигача яна шунча кўмир етказиб бериш, 1 октябргача 600 минг тонна кўмир ва 350 минг тонна мазут захирасини яратиш вазифаси қўйилди. Telegram | Instagram | Facebook
14 33451Loading...
07
Шавкат Мирзиёев раислигида энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Унда бундан буён илғор тажриба асосида соҳа ва тармоқларда энергия самарадорликни баҳолаш бўйича янгича тизим амал қилиши белгиланди. Бунда: ➖ йилига камида 4 миллион киловатт электр ёки 375 минг куб метр газ сарфлайдиган йирик истеъмолчилар ҳар уч йилда энергия аудитидан ўтади; ➖ Энергоинспекция ҳар йили йирик истеъмолчилар рўйхатини эълон қилиб боради; ➖ аудитдан ўтмаган корхоналарга газ ва электр оширилган тарифда етказилади. Мутасаддиларга йил якунигача янги тизим билан боғлиқ техник регламент ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш топширилди. Telegram | Instagram | Facebook
14 50021Loading...
08
❗️Электромобилни хонадонда қувватлашда арзон тариф қўлланади Эндиликда электромобилни хонадонда қувватлашни рағбатлантирадиган тунги тариф жорий қилинади. Қувватлаш ускунасига ҳисоблагич ўрнатган аҳолига тунги вақтда қувватлаганлик учун арзон тариф қўлланади. Шунингдек, кўчалар, кўп қаватли уйлар атрофида 22 киловаттгача, хонадонда 7 киловаттгача зарядлаш станцияси ўрнатиш мумкин бўлади. Давлат ташкилотлари, савдо маркази, меҳмонхона ва дам олиш масканлари автотураргоҳида қувватлаш станцияси ўрнатилади. Telegram | Instagram | Facebook
14 32988Loading...
09
Бугун Шавкат Мирзиёев раислигида энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда энергетика соҳаси объектлари куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади. Telegram | Instagram | Facebook
14 19821Loading...
10
“Марказий Осиёда ҳаёт қандайлигини кўришга қарор қилдим” — Дуров, “Telegram” асосчиси Павел Дуров бу йил ёзни Марказий Осиёда ўтказишга қарор қилганини ёзди. “Дубайда ҳаво исиб бормоқда ва менинг дўстларим Франциянинг жануби каби ажойиб жойларга кетишмоқда. Франция фуқароси сифатида мен у ерни энг яхши дам олиш маскани эканлигига қўшиламан. “Telegram” бош директори сифатида мен таътилларни қабул қилмайман. Бунинг ўрнига ғайриоддий жойларда фойдаланувчиларимиз билан учрашишда давом этаман. Бу ёзда мен Марказий Осиёда ҳаёт қандайлигини кўриш, одамлар “Telegram”дан қандай фойдаланиши ва уларнинг рақамли эҳтиёжларини ўрганишга қарор қилдим. Ўзимнинг кашфиётларим ҳақида сизни каналимда хабардор қилиб тураман”, — деган у ўзининг каналида. Telegram | Instagram | Facebook
14 63729Loading...
11
1-синфга қабул 20 июндан бошланади Регламентга мувофиқ, 1-синфга қабул жараёнлари 2 босқичда амалга оширилади: 1-босқич: 20 июндан 31 июлгача микро-ҳудуд доирасида; 2-босқич: 1 августдан 15 августгача микро-ҳудуддан ташқарида. 1-синфга қабул жараёнлари ушбу туман (шаҳарларда) электрон шаклда давлат хизматлари орқали амалга оширилади. Бунда ота-оналар 20 июндан бошлаб my.maktab.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, ариза топширишлари мумкин. Давлат хизматлари кўрсатилмайдиган ҳудудларда 1-синфга қабул қилинган ўқувчилар вазирлик электрон тизими (adm.maktab.uz)га киритилади. ❗️Эслатма: «Таълим тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, болалар 7 ёшга тўладиган йилда мактабга қабул қилинади. Яъни бу йил 1-синфга 2017 йилнинг 31 декабрига қадар туғилган болалар қабул қилинади. Telegram | Instagram | Facebook
28 073484Loading...
12
Меҳнат миграциясидан қайтганларни ишга қабул қилган иш берувчиларга субсидия тўланади — Президент фармони Меҳнат миграциясидан қайтган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга ҳар бир ишга олинган ходим учун 12 ой давомида ойига 500 минг сўмдан субсидия тўланади (бундан бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар мустасно). Бунда: ➖ субсидия 2024 йил 1 июндан 2026 йил 1 январга қадар ишга қабул қилинган шахсларга нисбатан тўланади; ➖ меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахс билан тузилган ва Ягона миллий меҳнат тизимида рўйхатдан ўтказилган меҳнат шартномаси субсидия тўлаш учун асос бўлиб ҳисобланади; ➖ меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар деб хорижда 3 ва ундан ортиқ ой мобайнида меҳнат фаолияти билан шуғулланиб, яшаш манзилига қайтиб келганлигига бир йилдан кўп вақт бўлмаган шахслар тушунилади. Telegram | Instagram | Facebook
32 758163Loading...
13
“Биз бугун тарғиботни анъанавийдан замонавий усулга ўзгартирмоқчимиз” — Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳудудларда соҳага оид ўрганишлар олиб бормоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад – жойлардаги маънавий-маърифий ишларнинг жорий ҳолати ўрганиш, режаларини тузишдан иборат. 2024 йилнинг май ойида Марказ ишчи гуруҳи Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб қайтди. “Бундан кейинги фаолиятимизни тизимлаштириш, анъанавийдан замонавий тарғибот усулларига ўтиш борасидаги лойиҳаларимизни кўриб чиқдик. Бу каби учрашувлар барча ҳудудлар бўйлаб давом этади” – дейди Марказ раҳбари Отабек Ҳасанов. Telegram | Instagram | Facebook
20 27516Loading...
14
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Шохрух Гуламов ҳамда Акрам Алиев инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосарлари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Telegram | Instagram | Facebook
17 37426Loading...
15
“Сиёсий-маърифат соати” — янги форматда! Давлат хизматчилари учун мўлжалланган сиёсий-маърифий соатларда бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида сўз боради. Бугунги сиёсий-маърифат соатида: ➖ Ўзбекистон ва жаҳон янгиликлари; ➖ Давлат фуқаролик хизматчиларида креатив фикрлаш кўникмаларини шакллантириш; ➖ “Газеталар шарҳи” рукнида давлат ва жамоат арбобларининг долзарб мавзудаги мақолалари анонси билан танишасиз; ➖ “Устоз” рукнида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Женисбек Пиязовнинг устоз-муаллимлар ҳақидаги мулоҳазалари билан ўртоқлашган; ➖ Ўзбекистон маҳаллаларининг энг сўнгги янгиликларидан хабардор бўласиз; ➖ Жаҳон адабиёти дурдонаси — Тадеуш Доленго-Мостовичнинг “Табиб” асари мутолаасига чорланади. Мазкур лойиҳа — Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси томонидан тақдим этилмоқда. ▪️ Тўлиқ кўриш Telegram | Instagram | Facebook
20 08424Loading...
16
“Барқарор ва узоқ муддатли тинчликка эришиш учун мустақил ва озод Фаластин давлати ташкил этилиши шарт” — Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Туркия президентлари Анқарадаги музокаралар якунида ОАВ учун баёнот билан чиқди. Унда Шавкат Мирзиёев Ғазода кечаётган фожиаларга алоҳида тўхталди. Президент Ғазо секторида 8 ойдан бери қонли уруш давом этаётгани, натижада 40 мингга яқин аҳоли, хусусан аёллар ва болалар ҳалок бўлаётганини чуқур изтироб билан қайд этиб, яқинларини йўқотганларга ҳамдардлик билдирди. “Демократия ва инсон ҳуқуқларини кенг тарғиб қилган ва уларнинг ҳимоясида турган етакчи, ривожланган давлатлар бу қотилликларга, бу ваҳшийликларга кўз юммоқда. Албатта, зўравонликни тўлиқ тўхтатиш ва тинчлик жараёнини бошлаш керак. Ғазо фожиаси ҳанузгача ҳал қилинмаган Исроил–Фаластин зиддиятининг аянчли оқибатларидир. Барқарор ва узоқ муддатли тинчликка эришиш учун, албатта, мустақил ва озод Фаластин давлати ташкил этилиши шарт. Аслида Фаластин муаммоси бутун Яқин Шарқ муаммосидир”, – деди Шавкат Мирзиёев. Telegram | Instagram | Facebook
19 19120Loading...
17
❓Қурбон ҳайити байрамида неча кун дам олинади? Ҳозирча Қурбон ҳайити куни, яъни ҳижрий тақвим бўйича зулҳижжа ойининг ўнинчи санаси, жорий йилда 16 июнь ёки 17 июнга тўғри келиши кутилмоқда. Агар шундай бўлса, унда Ўзбекистонда олти кунликлар 3 кун, беш кунликлар 4 кун дам олишади. Қайси кунга тўғри келишининг аҳамияти йўқ. Ҳайит 16 июнга тўғри келса, дам олиш кунлари қуйидагича бўлади: 15 июнь, шанба — 5 кунликлар учун дам олиш, 6 кунликлар учун иш куни; 16 июнь, якшанба — Қурбон ҳайити; 17 июнь, душанба — барча учун дам олиш куни (Меҳнат кодексининг 208-моддасига биноан байрам якшанбага тўғри келса, дам олиш куни душанбага кўчирилади); 18 июнь, сешанба — барча учун қўшимча дам олиш куни (Президентнинг 22.12.2023-йилдаги ПФ-213-сонли фармонига асосан). Telegram | Instagram | Facebook
47 8291 004Loading...
18
2024 йил 1 июндан: “Маҳалла еттилиги” тавсияси асосида Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга ипотека кредитларини ажратиш амалиёти жорий этилади. Бунда: ➖ипотека кредитлари 120 миллион сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун ажратилади; ➖ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади. Telegram | Instagram | Facebook
26 862471Loading...
19
❗️ Бугун Пекин шаҳрида “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон" темир йўли қурилиши бўйича стратегик лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги битимни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев тадбир иштирокчиларига видеомурожаат йўллади. Битимнинг имзоланиш маросими муносабати билан Хитой раиси Си Цзиньпин ва Қирғизистон президенти Садир Жапаров ҳам ўз мурожаатларини йўллади. — Мазкур темир йўл Хитойни минтақамиз билан боғловчи энг қисқа қуруқлик йўлига айланади. Келгусида ушбу йўл бизнинг мамлакатларимизга истиқболли Трансафғон йўлаги орқали Жанубий Осиё ва Яқин Шарқ давлатларининг кенг бозорларига чиқиш имконини беради, – деди Ш.Мирзиёев. Telegram | Instagram | Facebook
19 97422Loading...
20
Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоған раислигида Ўзбекистон-Туркия олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида саноат кооперациясини кучайтириш, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва биргаликда учинчи давлатлар бозорларига чиқиш муҳимлиги таъкидланди. Шунингдек, имтиёзли савдо тўғрисидаги битим доирасида божхона тарифларини пасайтириш, Истанбул шаҳрида Ўзбекистон савдо ваколатхонасини очиш зарурлиги қайд этилди. Қишлоқ ва сув хўжалиги, соғлиқни сақлашни рақамлаштириш ва тиббиёт кластерларини ташкил этиш соҳаларида Туркиянинг илғор тажрибаси ва давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий этишга талаб борлигига эътибор қаратилди. Telegram | Instagram | Facebook
16 23615Loading...
21
1 июлдан бошлаб Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги ходимларнинг лавозим маоши оширилади Президент фармонига мувофиқ: ➖ Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходимларининг лавозим маошини белгилашда тариф коэффициентлари оширилган миқдорда; ➖ 2025 йилдан бошлаб кўп йиллик меҳнати учун рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда лавозим маошига белгиланган коэффициентларда ҳар ойлик устамалар қўлланади. Telegram | Instagram | Facebook
15 204174Loading...
22
🍇🍇🍇🍇 Uzum Marketda qaynoq chegirmalar 🤩 Bir kunda yetkazib berish va 40% gacha chegirma bilan foydali narxlarda elektronikaga buyurtma bering. Nasiya esa yanada arzonlashdi – hozir xarid qiling, keyinroq to‘lang ⚡️
13 6309Loading...
23
Энди фоизсиз таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқийдиган хотин-қизларга берилади Президентнинг Фармони (27.05.2024 йилдаги ПФ-82-сон) билан 2022 йил 18 июлдаги ПҚ-323-сонли қарорга ўзгартириш киритилди. Унга кўра, эндиликда фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган хотин-қизларга имтиёзли фоизсиз таълим кредити берилади. ❓Кредит кимларга берилади? ➖ Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасалари талабаларига (давлат, хусусий ва хорижий ОТМлар филиаллари); ➖ ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқувчиларига (техникум, касб-ҳунар коллежи ва ҳ.к.). ❓Қайси таълим шаклига берилади? ➖ Кундузги; ➖ Сиртқи; ➖ Кечки. Масофавий таълимга берилмайди. ❓14 фоизда берилар экан-ку, нега фоизсиз дейиляпти? ➖ Тўғри, таълим кредити аслида 14 фоизлик ставкада берилади. Аммо бу фоиз қисмини хотин-қизлар тўламайди, давлат тўлаб беради. ❓Тўлаш қачондан бошланади? ➖ Таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб (яъни олти ой ўтиб) 7 йил давомида қайтарилади. ❓Қандай ҳужжатлар керак? ➖ банкка ариза; ➖ шахсни тасдиқловчи ҳужжат; ➖ таълим муассасаси билан тўлов-контракт шартномаси; ➖ талабанинг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари ва бошқа учинчи шахс биргаликда қарз олувчи сифатида таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат. ❗️“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг хотин-қизларига ажратиладиган таълим кредитлари учун гаров ва кафилликлар талаб этилмайди. Telegram | Instagram | Facebook
63 771737Loading...
24
❗️Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестри тасдиқланади — Президент қарори “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонун ижросини самарали ташкил этиш бўйича Президент қарорига кўра: ➖ давлат фуқаролик хизмати татбиқ этиладиган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхати ҳамда Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестри тасдиқланади. Бу бўйича 2024 йил 1 июлга қадар Президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади. Telegram | Instagram | Facebook
15 45669Loading...
25
❗️ Давлат ташкилотлари ходимларининг манфаатлар тўқнашуви бўйича билимлари тест синовидан ўтказилади — Президент қарори “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонун ижросини самарали ташкил этиш бўйича Президент қарори (ПҚ-210-сон, 05.06.2024 й.)га кўра: ➖ 1 ой муддатда давлат органлари ва ташкилотларининг ходимлари ўртасида манфаатлар тўқнашуви бўйича билим ва кўникмаларни баҳолаш учун онлайн тест синовлари ўтказилади; ➖ 3 ой муддатда давлат органларида манфаатлар тўқнашувини ҳолатларини аниқлаш, уларни бартараф этиш ҳамда олдини олиш юзасидан ходимлар учун ўқув тренинг машғулотлари ташкил этилади. Масъул ташкилотлар — Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ва Аксилкоррупция агентлиги. Telegram | Instagram | Facebook
16 479117Loading...
26
❗️Манфаатлар тўқнашуви ҳақида хабар берган шахсларга жариманинг 50 фоизи миқдорида мукофот пули берилади “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонун ижросини самарали ташкил этиш бўйича Президент қарори (ПҚ-210-сон, 05.06.2024 й.) қабул қилинди. Қарор билан Бош вазир раҳбарлигида Республика идоралараро комиссияси тузилди. Республика комиссияси: ➖ 1 июлга қадар Қонун татбиқ этиладиган давлат органлари ва ташкилотларининг аниқ рўйхатини шакллантиради; ➖ Қонун кучга киргунга қадар иш гуруҳлар тузган ҳолда давлат органлари ва ташкилотларида ўрганишлар ташкил этади; ➖ Қонун кучга киргандан кейин ҳар чоракда давлат органлари ва ташкилотларда қонунбузилиш ҳолатларини таҳлил қилиб боради; ➖ ҳар ярим йилда давлат органларининг биринчи раҳбарлари иштирокида Қонун ижросини танқидий муҳокама қилиб боради. Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари фаолиятида манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари бўйича тегишли далилларни илова қилган ҳолда уларни аниқлашда фаол иштирок этган шахсларга ундирилган жариманинг 50 фоизи миқдорида мукофот пули берилади. Қарорга кўра, 1 октябрга қадар манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги хабарнома ва эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларациянинг намунавий шакллари тасдиқланади. Қонун билан ўрнатилган тартибларни самарали жорий этиш давлат органларининг биринчи раҳбарлари зиммасига юклатилади. Telegram | Instagram | Facebook
16 031116Loading...
27
❗️Абитуриентлар диққатига! 2024-2025 ўқув йили учун my.uzbmb.uz сайтида рўйхатдан ўтиш жараёнида қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим: ➖ абитуриентлар 5 июндан 25 июнга қадар (25 июнь куни ҳам) тест синови топшириш учун рўйхатдан ўтади. Бунда абитуриентлар фақат тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, таълим тили ва тест топшириш ҳудудини танлайди холос; ➖ агар кириш имтиҳонлари таркибида касбий (ижодий) имтиҳон бўлса, ушбу имтиҳонни топширадиган давлат олий таълим муассасасини танлайди. Бунда айнан ўзи кирмоқчи бўлган ОТМда ижодий имтиҳон топшириш шарт эмас. Масалан, кимдир Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникация университетига кирмоқчи бўлса, унда ижодий имтиҳонни исталган ҳудудда, айтайлик Бухоро ёки Андижонда топширса ҳам бўлади; ➖ тест топшириш ҳудуди қисмида Сўх ва Денов тумани ҳам бор. Яъни Сўх туманидагилар Фарғона шаҳрига, Денов ҳамда унинг атрофидаги туманлар Термиз шаҳрига келиши шарт эмас; ➖ аввалги йилларда битирганлар тестга кириш учун 170 минг сўм миқдорида тўлов қилиши лозим. Тўловни 25 июнгача бўлиб тўлаш ҳам мумкин, ундан кечикса, тестга киритилмайди; ➖ фикри ўзгариб қолган абитуриент 25 июнгача қайта ариза топширса ҳам бўлади. 25 июндан кейин аризани ўзгартиришга рухсат берилмайди; Имтиҳонлар июль–август ойларида ўтказилади. ❗️ОТМларда қандай йўналишлар борлиги ва ҳар бирининг ўтиш баллари билан @mandat_javobbot орқали танишиш мумкин. Telegram | Instagram | Facebook
40 404659Loading...
28
❗️Давлат органига ёки бошқа ташкилотга ишга қабул қилинаётган номзод, шунингдек бошқа ишга ўтказилган ходим эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги белгиланган шаклдаги декларацияни тўлдириши ва тақдим этиши керак — Қонун Telegram | Instagram | Facebook
15 57573Loading...
29
❗️Ходим мавжуд манфаатлар тўқнашуви ўзига маълум бўлганда раҳбарига ёки махсус бўлинмага хабар бериши шарт Қонунга кўра, давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими қуйидаги ҳолларда мавжуд манфаатлар тўқнашуви ўзига маълум бўлиб қолган пайтдан эътиборан 1 иш куни ичида мавжуд манфаатлар тўқнашуви ҳақидаги белгиланган шаклдаги хабарномани тўлдириши ва ўзининг бевосита раҳбарига (ташкилот раҳбарига – юқори турувчи раҳбарга) ёки махсус бўлинмага тақдим этиши шарт, агар: 1️⃣ Яқин қариндошлари бевосита ходимнинг бўйсунувидаги ишга қабул қилинган бўлса (давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг сиёсий гуруҳига кирувчи лавозимга ишга қабул қилинган ҳоллар бундан мустасно) ёки ходимнинг ишига фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида ўзига алоқадор шахслар жалб этилган бўлса; 2️⃣ У ўзига алоқадор шахсларга тааллуқли масалалар бўйича қарорлар қабул қилишда иштирок этаётган бўлса; 3️⃣ Яқин қариндоши текширув ўтказилаётган объектда (юридик шахсда) текширув йўналиши бўйича масъул мансабдор шахс сифатида ишлаётган бўлса ёки мазкур текширув объекти (юридик шахс) унга алоқадор шахс бўлса; 4️⃣ Бошқа ҳар қандай мавжуд манфаатлар тўқнашуви ўзига маълум бўлиб қолса. ▪️ Қонуннинг тўлиқ матни Telegram | Instagram | Facebook
16 56796Loading...
30
❗️Одоб-ахлоқ комиссияси мавжуд ёки эҳтимолий манфаатлар тўқнашувлари тўғрисида хулоса қабул қилади Қонунга мувофиқ, манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш ва аниқлашда иштирок этадиган ходимларга ишониб топширилган ёхуд уларга касбий, хизмат ёки меҳнат мажбуриятларини бажариши муносабати билан маълум бўлиб қолган шахсларнинг шахсга доир маълумотларини ошкор этишга йўл қўйилмайди. Давлат органларининг ёки бошқа ташкилотларнинг одоб-ахлоқ комиссияси мавжуд ёки эҳтимолий манфаатлар тўқнашувлари тўғрисида ҳар ярим йилда хулоса қабул қилади ҳамда уларни тартибга солиш бўйича кўрилган чораларнинг етарлилигини (тўғрилигини) кўриб чиқади. Давлат органларининг ёки бошқа ташкилотларнинг одоб-ахлоқ комиссияси аниқланган манфаатлар тўқнашуви ҳолларини махсус бўлинма билан биргаликда таҳлил қилади ва давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходимлари ўртасида тушунтириш ишларини олиб боради. Манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолда қабул қилинган қарорлар ёки тузилган битимлар суд тартибида ҳақиқий эмас деб топилади. ▪️ Қонуннинг тўлиқ матни Telegram | Instagram | Facebook
14 40382Loading...
31
❗️Одоб-ахлоқ комиссияси мавжуд ёки эҳтимолий манфаатлар тўқнашувлари тўғрисида хулоса қабул қилади Қонунга мувофиқ, манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш ва аниқлашда иштирок этадиган ходимларга ишониб топширилган ёхуд уларга касбий, хизмат ёки меҳнат мажбуриятларини бажариши муносабати билан маълум бўлиб қолган шахсларнинг шахсга доир маълумотларини ошкор этишга йўл қўйилмайди. Давлат органларининг ёки бошқа ташкилотларнинг одоб-ахлоқ комиссияси мавжуд ёки эҳтимолий манфаатлар тўқнашувлари тўғрисида ҳар ярим йилда хулоса қабул қилади ҳамда уларни тартибга солиш бўйича кўрилган чораларнинг етарлилигини (тўғрилигини) кўриб чиқади. ⚠️ Давлат органларининг ёки бошқа ташкилотларнинг одоб-ахлоқ комиссияси аниқланган манфаатлар тўқнашуви ҳолларини махсус бўлинма билан биргаликда таҳлил қилади ва давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходимлари ўртасида тушунтириш ишларини олиб боради. Манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолда қабул қилинган қарорлар ёки тузилган битимлар суд тартибида ҳақиқий эмас деб топилади. ▪️ Қонуннинг тўлиқ матни Telegram | Instagram | Facebook
10Loading...
32
❗️Одоб-ахлоқ комиссияси мавжуд ёки эҳтимолий манфаатлар тўқнашувлари тўғрисида хулоса қабул қилади Қонунга мувофиқ, манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш ва аниқлашда иштирок этадиган ходимларга ишониб топширилган ёхуд уларга касбий, хизмат ёки меҳнат мажбуриятларини бажариши муносабати билан маълум бўлиб қолган шахсларнинг шахсга доир маълумотларини ошкор этишга йўл қўйилмайди. Давлат органларининг ёки бошқа ташкилотларнинг одоб-ахлоқ комиссияси мавжуд ёки эҳтимолий манфаатлар тўқнашувлари тўғрисида ҳар ярим йилда хулоса қабул қилади ҳамда уларни тартибга солиш бўйича кўрилган чораларнинг етарлилигини (тўғрилигини) кўриб чиқади. ⚠️ Давлат органларининг ёки бошқа ташкилотларнинг одоб-ахлоқ комиссияси аниқланган манфаатлар тўқнашуви ҳолларини махсус бўлинма билан биргаликда таҳлил қилади ва давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходимлари ўртасида тушунтириш ишларини олиб боради. Манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолда қабул қилинган қарорлар ёки тузилган битимлар суд тартибида ҳақиқий эмас деб топилади. ▪️ Қонунинг тўлиқ матни Telegram | Instagram | Facebook
621Loading...
33
Эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларацияда қандай маълумотлар бўлиши белгиланди ❗️ Қонунга кўра, манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги ахборотни ошкор этиш давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими томонидан мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабарнома ҳамда эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисида декларация тақдим этиш орқали амалга оширилади. Эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларацияда қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши керак: ▪️давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимининг лавозими ҳамда унинг фамилияси, исми, отасининг исми, шунингдек унинг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами; ▪️давлат органи ёки бошқа ташкилот ходими яқин қариндошларининг фамилияси, исми ва отасининг исми, уларнинг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (мавжуд бўлган тақдирда), шунингдек иш жойи ва лавозими; ▪️давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими ёки унинг яқин қариндошлари акциядор бўлган акциядорлик жамиятининг расмий номи ва унинг солиқ тўловчининг идентификация рақами; ▪️давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимининг яқин қариндоши муассис (иштирокчи), бошқарув органи аъзоси бўлган юридик шахснинг расмий номи, шунингдек унинг солиқ тўловчининг идентификация рақами. Telegram | Instagram | Facebook
13 41282Loading...
34
❗️Президент томонидан “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонун имзоланди Қонун давлат органларига ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, давлат муассасаларига, давлат унитар корхоналарига, давлат мақсадли жамғармаларига, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз миқдорда ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларига нисбатан татбиқ этилади. Қонунда давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими, манфаатлар тўқнашуви, манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича махсус бўлинма, шахсий манфаатдорлик, яқин қариндошлар каби асосий тушунчалар киритилди. Қуйидаги шахслар давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходимига алоқадор шахслар деб эътироф этилади: ➖ давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимининг яқин қариндошлари; ➖ давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими ва (ёки) унинг яқин қариндошлари қайси юридик шахснинг устав фонди (устав капитали) акцияларига ёки улушларига эгалик қилса, ўша юридик шахс; ➖ давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими ёхуд унинг яқин қариндошлари қайси юридик шахсда бошқарув органининг раҳбари ёки аъзоси бўлса, ўша юридик шахс. ➖ Қонунга кўра, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир. Давлат органи ёки бошқа ташкилот ходими томонидан қонун талабларига риоя этилиши устидан назорат ушбу давлат органида ёки бошқа ташкилотда тузилган одоб-ахлоқ комиссияси томонидан амалга оширилади. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради. Telegram | Instagram | Facebook
14 461116Loading...
2024 йил 1 июлдан бошлаб йўл бўйида жойлашган мактаблар олдида, камида тўрт тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида, йўл-транспорт ҳодисалари ўчоқларида, темир-йўл кесишмаларида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари босқичма-босқич ўрнатилади – Ҳукумат қарори Telegram | Instagram | Facebook
Показати все...
🔥 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
UZTELECOMdan chiroyli raqamlar uchun qaynoq chegirmalar: 31 avgustgacha 80% gacha!😎 Bu yozda UZTELECOM “Qaynoq chegirmalar” aksiyasini boshlaydi! 80% gacha chegirma 💸 bilan premium toifadagi oltin raqamlarga ega bo‘ling! 🔹 Qanday ulanish mumkin: - Onlayn ariza berish uchun veb-saytimizga tashrif buyuring. - Yoki eng yaqin UZTELECOM ofisiga borib, chiroyli raqamni tanlang va maxsus narxda premium aloqadan bahramand bo‘ling. ⏰Shoshiling! Aksiya 31-avgustgacha amal qiladi! Batafsil UZTELECOM – doimo Sizga yaqin bo‘lgan operator. MyUZTELECOM | Telegram | Facebook | Instagram | Website
Показати все...
👍 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Сардор Шукуруллаев Жиззах вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар Солиқ қўмитаси ҳузуридаги “Солиқ-сервис” ДУК директорининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган. Telegram | Instagram | Facebook
Показати все...
👍 19 4🕊 1
❗️Қурбон ҳайити байрамида кетма-кет 4 кун дам олинади 2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанбага тўғри келиши муносабати билан юртимизда 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади. Байрамда ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олади: 15 июнь, шанба — 5 кунликлар учун дам олиш, 6 кунликлар учун иш куни; 16 июнь, якшанба — Қурбон ҳайити; 17 июнь, душанба — барча учун дам олиш куни (Меҳнат кодексининг 208-моддасига биноан байрам якшанбага тўғри келса, дам олиш куни душанбага кўчирилади); 18 июнь, сешанба — барча учун қўшимча дам олиш куни (Президентнинг 22.12.2023 йилдаги ПФ-213-сонли фармонига асосан). Telegram | Instagram | Facebook
Показати все...
👍 55😍 5 2❤‍🔥 1
Шавкат Мирзиёев “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Қарорга кўра, 2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанбага тўғри келиши муносабати билан юртимизда 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади. Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади, 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, масъул вазирлик ва идораларга муборак Қурбон ҳайитини халқимизнинг миллий анъана ва урф-одатларига уйғун ҳолда ўтказиш учун тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш, юртдошларимиз учун муборак Қурбон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратиш топширилди. Telegram | Instagram | Facebook
Показати все...
👍 28 2👏 2🔥 1🥰 1
❗️Мазут ва кўмир икки йилга бождан озод қилинади. Кўмир импорти учун уч йил муддатга револьвер кредитлар берилади. Президент томонидан мутасаддилар ва ҳокимлар олдига яқин муддатда аҳоли ва ижтимоий соҳа учун 1 миллион 200 минг тонна, йил якунигача яна шунча кўмир етказиб бериш, 1 октябргача 600 минг тонна кўмир ва 350 минг тонна мазут захирасини яратиш вазифаси қўйилди. Telegram | Instagram | Facebook
Показати все...
👍 15😢 8🔥 2🤩 2
Шавкат Мирзиёев раислигида энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Унда бундан буён илғор тажриба асосида соҳа ва тармоқларда энергия самарадорликни баҳолаш бўйича янгича тизим амал қилиши белгиланди. Бунда: ➖ йилига камида 4 миллион киловатт электр ёки 375 минг куб метр газ сарфлайдиган йирик истеъмолчилар ҳар уч йилда энергия аудитидан ўтади; ➖ Энергоинспекция ҳар йили йирик истеъмолчилар рўйхатини эълон қилиб боради; ➖ аудитдан ўтмаган корхоналарга газ ва электр оширилган тарифда етказилади. Мутасаддиларга йил якунигача янги тизим билан боғлиқ техник регламент ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш топширилди. Telegram | Instagram | Facebook
Показати все...
👍 19😱 6 1
❗️Электромобилни хонадонда қувватлашда арзон тариф қўлланади Эндиликда электромобилни хонадонда қувватлашни рағбатлантирадиган тунги тариф жорий қилинади. Қувватлаш ускунасига ҳисоблагич ўрнатган аҳолига тунги вақтда қувватлаганлик учун арзон тариф қўлланади. Шунингдек, кўчалар, кўп қаватли уйлар атрофида 22 киловаттгача, хонадонда 7 киловаттгача зарядлаш станцияси ўрнатиш мумкин бўлади. Давлат ташкилотлари, савдо маркази, меҳмонхона ва дам олиш масканлари автотураргоҳида қувватлаш станцияси ўрнатилади. Telegram | Instagram | Facebook
Показати все...
👍 17😢 6🔥 1
Бугун Шавкат Мирзиёев раислигида энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда энергетика соҳаси объектлари куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади. Telegram | Instagram | Facebook
Показати все...
👍 12
“Марказий Осиёда ҳаёт қандайлигини кўришга қарор қилдим” Дуров, Telegram асосчиси Павел Дуров бу йил ёзни Марказий Осиёда ўтказишга қарор қилганини ёзди. “Дубайда ҳаво исиб бормоқда ва менинг дўстларим Франциянинг жануби каби ажойиб жойларга кетишмоқда. Франция фуқароси сифатида мен у ерни энг яхши дам олиш маскани эканлигига қўшиламан. “Telegram” бош директори сифатида мен таътилларни қабул қилмайман. Бунинг ўрнига ғайриоддий жойларда фойдаланувчиларимиз билан учрашишда давом этаман. Бу ёзда мен Марказий Осиёда ҳаёт қандайлигини кўриш, одамлар “Telegram”дан қандай фойдаланиши ва уларнинг рақамли эҳтиёжларини ўрганишга қарор қилдим. Ўзимнинг кашфиётларим ҳақида сизни каналимда хабардор қилиб тураман”, — деган у ўзининг каналида. Telegram | Instagram | Facebook
Показати все...
👍 48👏 6 2❤‍🔥 1🔥 1