Segment.uz
前往频道在 Telegram
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz
显示更多📈 Telegram 频道 Segment.uz 的分析概览
频道 Segment.uz (@segmentuz) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 70 749 名订阅者,在 新闻与媒体 类别中位列第 3 705,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 989 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 70 749 名订阅者。
根据 27 六月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -140,过去 24 小时变化为 -45,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 18.16%。内容发布后 24 小时内通常能获得 13.61% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 12 849 次浏览,首日通常累积 9 631 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 0。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси
Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
📲 https://segment.uz”
凭借高频更新(最新数据采集于 28 六月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 新闻与媒体 类别中的关键影响点。
70 749
订阅者
-4524 小时
+337 天
-14030 天
帖子存档
70 706
Эндиликда Шоҳимардон қишлоғи ёки Сўх туманига дам олишга борувчилар чегара постларидан куннинг исталган вақтида ўтишлари мумкин.
Фарғона вилояти божхона бошқармасининг «Фарғона» чегара божхона пости, ушбу постнинг Шохимардон қишлоғига кириш қисмида жойлашган «Оқ-Қия» божхона пункти ҳамда «Сўх» чегара божхона пости 24 соатлик иш режимига ўтди.
Бунга қадар ушбу божхона масканлари соат 06-00 дан 22-00 га қадар хизмат олиб борилган.
Ушбу тартиб жорий йилнинг 1 октябрига қадар амал қилади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 706
+1
Ўзбекистон миллий терма жамоасини жаҳон чемпионатига кузатиш тадбири муносабати билан, 22 май куни соат 16:00 дан 21:00 гача Тошкентнинг айрим кўчаларида транспорт ҳаракати вақти-вақти билан чекланади.
⛔️ Ҳаракат чекланиши мумкин бўлган йўналишлар:
Чўпонота кўчаси: Чилонзор кўчасидан Қатортол кўчасигача.
Чилонзор кўчаси: КХАЙдан Чўпонота кўчасигача.
Бунёдкор 2-даражали йўли: КХАЙдан Чўпонота кўчасигача.
Себзор ва Бунёдкор кўчалари: Нурафшон кўчасидан Ислом Каримов кўчаси орқали Иккинчи Қатортол кўчасигача.
Telegram | Instagram | Facebook
70 706
❗️Президент қарори:
2026 йил 1 августдан туман фермерлари кенгашлари ҳузуридаги Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари томонидан бошлиғи ёшлар бўлган янги ташкил этилган фермер хўжаликларига аъзолик бадаллари тўланганлиги ҳамда пахта ва ғалла етиштиришидан қатъи назар 2 йил давомида бепул хизмат кўрсатилади.
2026 йил 1 июлдан ёшлар ташкил этган тадбиркорларни муҳандислик-коммуникация тармоқларига (электр энергияси, ичимлик суви ва оқова сув тармоғи) улаш билан боғлиқ давлат хизматлари харажатларининг кўпи билан БҲМнинг 10 бараваригача бўлган қисми қоплаб берилади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 706
Repost from N/a
🚀 Magfi endi O‘zbekistonda!
Telegram kanalingiz orqali reklama olishni boshlang! 📣 Magfi ilovasini yuklab oling, kanalingizni ulang va brendlar bilan daromad toping. 💰
🔗 Ilovani yuklab oling →
#reklama · Magfi Ads
70 706
❗️2026 йил 1 июлдан муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган ҳамда олий таълим ташкилотларида ўқиш истагини билдирган ёшларга хорижий тил ва фан сертификати харажатларини “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш амалиёти йўлга қўйилади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 706
❗️2026 йил 1 июндан бошлаб Юқори Чирчиқ, Қибрай, Янгийўл, Зангиота ва Тошкент туманларида атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш мақсадида кўмир, мазут ва атмосферага зарарли ёқилғилардан фойдаланишни назарда тутувчи янги иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказишга рухсат берилмайди.
Telegram | Instagram | Facebook
70 706
Paystep — onlayn mikroqarz
Pul kerak bo‘lganda — shartlari oldindan aniq
Paystep orqali:
✅ 30 000 000 so‘mgacha
✅ 1 oydan 12 oygacha
✅ Istalgan bank kartasiga
✅ Karta ochmasdan
✅ To‘liq onlayn
Batafsil
#reklama 16+
paystep.uz
70 706
Муборак Қурбон ҳайитининг биринчи куни 27 май – чоршанба кунига тўғри келади.
Дам олиш кунлари:
🔹 Қурбон ҳайитнинг биринчи куни (27 май) ишланмайдиган байрам куни;
🔹 иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун 2026 йилнинг 28 май – пайшанба, 29 май – жума кунлари;
🔹 олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 30 май – шанба куни.
Telegram | Instagram | Facebook
70 706
+6
BRB Корпоратив университети лойиҳаси тақдим этилди
“Бизнесни ривожлантириш банки” ва СКОЛКОВО Москва бошқарув мактаби BRB Корпоратив университетини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик эълон қилди. Янги тузилма миллий ривожланиш институти сифатида тадбиркорлик субъектлари учун инновацион таълим платформаси бўлиши кутилмоқда. Дастурлар рақамли трансформация, сунъий интеллект ва Lean менежмент каби йўналишларни қамраб олади.
Лойиҳа доирасида бизнесни масштаблаштириш, маркетинг, экспорт ва e-commerce соҳаларида ўқув курслари ташкил этилади. Startup Hub орқали янги бизнес ғоялар қўллаб-қувватланиб, хотин-қизлар тадбиркорлигига алоҳида эътибор қаратилади. Университет банкнинг ички экспертизасини кучайтириш билан бирга, мижозларнинг бошқарув сифатини яхшилашга хизмат қилади. Таълим жараёнлари ҳудудлардаги реал бизнес вазифаларидан келиб чиққан ҳолда йўлга қўйилиши режалаштирилган.
Батафсил
70 706
Кредитларнинг ўртача фоиз ставкалари
Марказий банк томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, жорий йил 18 май ҳолатига банклар томонидан ажратилаётган кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкалари қуйидагича шаклланган:
▪️ жисмоний шахсларга ажратилаётган кредитлар бўйича:
• микроқарзлар – 29,1%
• автокредитлар – 22,0%
• ипотека кредитлари – 22,6%
▪️ юридик шахсаларга ажратилаётган кредитлар бўйича:
• асосий воситалар хариди учун – 22,6%
• айланма маблағларни тўлдириш учун – 23,1%.
Telegram | Instagram | Facebook
70 706
❗️Эндиликда кўп квартирали уйларнинг кириш йўлаклари ва зинапоялари ҳафтада 1 марта тозаланиши керак
Уйларда шовқин даражаси белгиланган санитария меъёрларидан ошмаслиги шарт.Уйлар (зинапоялар, лифтлар, чиқинди камераси, чиқиндиларни тўплаш мосламалари ертўлалари ва бошқалар), туташ ҳудудлар заруратга кўра, бошқариш органи томонидан дератизацияланиши, дезинсекция ва дезинфекцияланади. Уйларнинг ертўла қисмидаги қувурларда авария ҳолати юзага келиши натижасида сув ёки оқова сув тўпланиб қолса бошқариш органи 24 соат мобайнида ертўладаги сув ва оқова массаларини чиқариб юбориши лозим. Ҳафтада 1 марта кўп квартирали уйларнинг лифт хоналарини тозаланади ҳамда лифт ускуналари доимий техник мониторинг қилинади. Қуйидагилар тақиқланади: ➖ёнғин хавфини келтириб чиқарувчи ускуналарни балконлар ва лоджияларга ўрнатиш; ➖балконларда оғир буюмларни сақлаш; ➖балконлар ва лоджияларнинг фасад (ташқи) қисмларида кир, кийим-кечак, гилам ва бошқаларни осиб қўйиш (ички қисми бундан мустасно); ➖уй ҳайвонларини умумий фойдаланишдаги жойларда, зинапояларда, чердакларда, ертўлаларда, шунингдек умумий фойдаланишдаги ошхоналарда, балконларда ва лоджияларда сақлаш; ➖кириш йўлакларининг зинапоя майдонларида ва зинапояларнинг остида ёнувчи материалларни сақлаш; ➖умумий иссиқлик параметрларига таъсир кўрсатувчи қайта режалаштириш (реконструкция) ишларини амалга ошириш, қўшимча иситиш юзаларига (иситилмайдиган юзалар) иссиқлик ускуналарини ўрнатиш, шунингдек, умумий мулк таркибига кирувчи иссиқлик тизимларига ўзгартириш киритиш. ➖автотранспорт воситаларини кўп квартирали уйлар ва унга туташ ер участкаларидаги газонлар усти, хиёбонлар, болалар майдончалари, тротуарларга, кириш йўлаклари қаршисига қўйиш тақиқланади. Telegram | Instagram | Facebook
70 706
Repost from N/a
🚀 Magfi endi O‘zbekistonda!
Telegram kanalingiz orqali reklama olishni boshlang! 📣 Magfi ilovasini yuklab oling, kanalingizni ulang va brendlar bilan daromad toping. 💰
🔗 Uygulamayı indir →
#reklama · Magfi Ads
70 706
Laktidiar kapsulalari
Laktidiar kapsulalari ichak mikroflorasini muvozanatga keltirishga yordam beradi:
• zararli bakteriyalarni kamaytiradi
• hazmni yaxshilaydi
• immunitetni qo‘llab-quvvatlaydi
Har kuni yengillikni his qiling
Sotib olish
#reklama
pharmaclick.uz
70 706
❗️Президент фармонига кўра:
2026 йил 1 августдан “trade-in” дастури доирасида эскирган автотранспортларни топширган жисмоний ва юридик шахсларга янги транспорт воситаларини харид қилиш учун автокредит фоизининг бир қисми қоплаб берилади.
2026 йил якунига қадар “Экологик транспорт” тизими доирасида Тошкент шаҳрининг ҳудуди “қизил”, “сариқ” ва “яшил” зоналарига ажратиб чиқилиши таъминланади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 706
Қирғизистонлик сайёҳ Ўзбекистондаги сайёҳлик муҳитидан ҳайратланди.
У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Тошкент аэропортидаги гавжумлик акс этган видеони жойлаб, шундай деб изоҳ қолдирди:
“Ўзбекистонда туристик мавсум қизғин паллада. Аэропортда қанча одамлигини қаранг! Туризм мамлакатда айнан шундай ишлаши керак!”
Telegram | Instagram | Facebook
70 706
❗️Тошкент метросида йўлкира тўлаш тизими ўзгаради
Президент қарорига кўра, метрополитен учун мутлақо янги тариф тизими жорий этилади. Эндиликда йўловчилар босиб ўтган масофа ёки бекатлар сонига қараб ҳақ тўлаши мумкин бўлади.
Шунингдек, айрим аҳоли қатламлари учун имтиёзлар сақланади. Метрода кунлик, ҳафталик ва ойлик абонементлар тизимини ҳам йўлга қўйиш режалаштирилган.
Янги тизимни 2027 йил 1 январдан бошлаб ишга тушириш кўзда тутилган. Тегишли таклифларни Транспорт вазирлиги, Тошкент ҳокимлиги ва “Тошкент метрополитени” ишлаб чиқади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 706
2027 йилдан 1 январдан аввалги йилнинг 1 июль ҳолатига кетма-кет келадиган охирги 12 ойлик давр бўйича тўланган солиқлар, йиғимлар ва давлат божи, шунингдек, солиқ бўлмаган тўловлари ҳажми БҲМнинг 500 минг бараваридан ортиқ корхоналар ва тижорат банклари ўта йирик солиқ тўловчилар деб эътироф этилади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 706
Қорақалпоғистон ва Хоразмда берилган харид чеклари асосида ютуқли ўйинлар ташкил этилади
Ҳукумат қарори билан 1 июлдан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразмдаги савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида амалга оширилган харидлар бўйича назорат-касса техникаси орқали берилган чеклар асосида ютуқли ўйинлар ўтказилади.
Харид чекларини “Солиқ” иловаси орқали рўйхатдан ўтказган ҳар бир шахс ютуқли ўйин иштирокчисига айланади.
Ютуқли ўйин ҳар ойда “Солиқ” иловасидаги “Ютуқли ўйинлар” платформаси орқали ўтказилади.
Танлов 1 ой давомида иштирокчилар томонидан рўйхатдан ўтказилган харид чеклари жамланмаси доирасида ўтказилиб, ғолиблар инсон омилисиз харид чекини тасодифий танлаб олиш асосида аниқланади.
Ҳар бир ютуқли ўйин ғолибига бош соврин сифатида автомашина тақдим этилади.
Telegram | Instagram | Facebook
70 706
❗️ Солиқ тўловчиларга кўрсатиладиган хизматлар сифати яхшиланади
Бу бўйича Президент Фармони (ПФ–95-сон, 19.05.2026 й.) қабул қилинди.Фармонга кўра, 2026 йил 1 июлдан: ➖ текширувдан олдинги таҳлил доирасида аниқланган тафовутлар бўйича аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи ёки асословчи ҳужжатларни тақдим этиш мажбурияти бекор қилинади; ➖ солиқ хавфи ўрта бўлган солиқ тўловчиларга аниқланган хавфлар тўғрисида хабарнома юбориш тизими жорий этилади. Бунда аниқланган камчиликлар 1 ой ичида бартараф этилган тақдирда, солиқ текширувлари ўтказилмайди; ➖ янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектларига уларнинг ихтиёрига кўра дастлабки 6 ой давомида солиқ ва молиявий ҳисоботларни юбориш хизмати “Soliq-servis” АЖ томонидан бепул амалга оширилади. 2026 йил 1 августдан солиқ органларининг мижозларга йўналтирилганлик индекси жорий этилади. Бунда солиқ тўловчилар томонидан: ▪️ солиқ хизматларидан фойдаланиш имконияти ва қулайлиги, шунингдек, солиқ органлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифатини; ▪️ солиқ мажбуриятларини бажариш учун сарфланадиган вақт ҳамда солиқ органларининг солиқ тўловчилар билан ўзаро ҳамкорлиги даражасини баҳолаш имконияти яратилади. Telegram | Instagram | Facebook
70 706
2026 йил 1 майдан алимент тўловларини ундириш тизими самарадорлигини ошириш мақсадида алимент бўйича қарздорлик мавжуд бўлганда қарздорлик тўлиқ бартараф этилгунига қадар алоҳида йирик битимларни амалга ошириш, айрим турдаги молия-кредит ва давлат хизматларидан фойдаланишни чеклаш тартиби жорий этилади — Президент фармони
Telegram | Instagram | Facebook
现已上线!2025 年 Telegram 研究 — 年度关键洞察 
