uk
Feedback
imom_adham Rasmiy kanali

imom_adham Rasmiy kanali

Відкрити в Telegram
2 384
Підписники
-124 години
-107 днів
-4130 день
Архів дописів
ЖУМА КУНИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ     Жума – ҳар бир дақиқаси Аллоҳнинг марҳаматига тўла бўлган кундир. Бу кунда биз мусулмонлар бир-биримизни табриклаймиз, байрамдек ўтказамиз. Саловат айтишни кўпайтирамиз. Ижобат соатни излаймиз.       🕌🕌Бинобарин, жума куни: Дуолар ижобат бўлади.      Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида: “Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради”, дедилар (Бухорий, Муслим). 🕌🕌Салавотлар Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га кўрсатилади.      Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сизлар учун энг хайрли кун – жума кунидир. Шундай экан бу куни менга кўп салавотлар айтинглар, чунки бу кунги салавотлар менга кўрсатилади”, деб айтганлар (Абу Довуд). 🕌🕌Қадамлар остидан нурлар чиқади.     Ибн Умар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар. 🕌🕌Масжид сари ташланган ҳар бир қадам нафл рўза ва ибодат қилганга тенглаштирилади.     Авс ибн Авс (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга яёв борса, жума хутбасини чалғимасдан эшитса ва намоз ўқиса, масжидга сари босиб ўтган ҳар бир қадами учун бир йиллик (нафл) рўза ва (нафл) тунги намознинг ажри берилади”, дедилар. 🕌🕌 Гуноҳлар мағфират этилади.     Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки ғусл қилиб, покиза кийим кийса ва мушк билан хушбўйланса, масжидга шошмасдан борса ва имом маърузасини бўлмасдан эшитса ва намоз ўқиса у киши уйга ўтган жумадан бери қилган гуноҳларидан фориғ бўлган ҳолда қайтади”, дедилар.     Бошқа бир ҳадисда эса, “Кимки жума намозидан сўнг, оёғини алмаштирмасдан туриб қуйидаги сураларни 7 мартадан ўқиса: Фотиҳа, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини, Аллоҳ субҳанаҳу ва Таоло унинг аввалги ва охирги гуноҳларини кечиради ва уни мукофотлайди, деганлар. 🕌🕌 Масжидга барвақт борган туя қурбонлик қилган ажрига ноил бўлади.     Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким жума куни ғусл қилиб, масжидга эрта борса, битта туя сўйгандек бўлади. Ким иккинчи вақтда борса, худди битта сигир сўйгандек, ким учинчи вақтда борса, худди битта шохдор қўчқор сўйгандек, ким тўртинчи вақтда борса, худди битта товуқ сўйгандек, ким бешинчи вақтда борса, худди бир тухум атагандек бўлади. Имом (минбарга) чиққанда эса фаришталар хутбани эшитишга ҳозир бўладилар”, дедилар (Абу Довуд, Ибн Можа).             Ушбу ҳадислар жума кунининг фазилати ва савоби ҳақида бир эслатмадир. Барчамиз бу куннинг улуғ фазилатларидан тўлиқ баҳраманд бўлайлик. Яқинларимизга ҳам улашайлик! 👇👇👇👇👇👇👇👇 @imom_adham

Ассалому алайкум. Яхши инсонларнинг ҳолатлари ўзгариб кетса ҳам, уларнинг сифатлари ўзгармас экан. Саховатли инсон камбағал бўлиб қолса ҳам,  саховатли бўлиб қолаверар, мулойим, кечиримли инсон зулм кўрса ҳам, кечиримли, Аллоҳ севган инсон бўлса, номард одамлар тўдаланиб қаршилик қилсалар хам хокисор бўлиб қолаверар эканлар. Баъзи юзлар борки, уларнинг ғазабли ҳолатлари ҳам гўзал кўринар, ва  баъзи юзлар борки, уларнинг таббассумлари ҳам шубҳа уйғотувчи бўлар экан. Гўзаллик қалбларнинг қаъридан чиқади-ки,  бунга юз кўринишларининг алоқаси йўқ экан. Хазрати инсон,  СИЗ айнан қалб қаъридан гўзаллик тарата оладиган , гўзал хулқлилар сардорисиз. Жуманинг хайри ва баракоти сизга бўлсин.... @imom_adham 👈👈👈👈👈👈

Жума айёмингиз муборак бўлсин. @imom_adham👈👈
Жума айёмингиз муборак бўлсин. @imom_adham👈👈

Жума айёмингиз муборак бўлсин. @imom_adham👈👈
Жума айёмингиз муборак бўлсин. @imom_adham👈👈

#Жума Жумъа куни тўрт нарса ёдингизда бўлсин! 1⃣ - Аллоҳнинг энг суюкли бандаси, Пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтишни унутманг: (Аллоҳумма соллий ва саллим аъла Саййидина Муҳаммад) 2⃣ - Шундай сура борки, сизни нурга буркайди. У - Каҳф сураси. Ўқиб қўйишни унутманг 3⃣ - Бу кунда бир вақт борки, дуо қилишингиз учун сизга мунтазир. Уни зое қилманг! Ўзингизга қўшиб, мусулмонларнинг ҳаққига ҳам дуо қилишни унутманг! 4⃣ - Шунақа дўстларингиз борки, сизнинг унга билдирмасдан дуо қилишингизни кутади. Қалбдан қилинган дуоларингизда уларни унутманг! каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇 @imom_adham👈👈

ЖУМА КУНИНИНГ ОДОБЛАРИ: 1) Ғусл қилиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Жума куни ғусл қилиш ҳар бир балоғатга етган кишининг бурчидир” (Бухорий (879) ривояти); 2) Покланиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким жума куни ғусл қилса, қўлидан келганича покланса, сочини ёғласа, уйидаги атирдан сепса, сўнг масжидга бориб, одамлар елкасидан ҳатлаб ўтмаса, сўнг қўлидан келганича нафл ўқиса, сўнг имом хутба қилаётганида жим туриб тингласа, албатта Аллоҳ таоло унинг келаси жумагача бўлган гуноҳларини кечиради” (Бухорий (883) ривояти). Бу ҳадисда ғусл қилиш билан бирга покланиш ҳам зикр қилинди. Бундан келиб чиқадики, ҳадисдаги покланишдан мақсад фақат ғусл қилиш эмас, балки покланишга сабаб бўладиган бошқа ишларни ҳам қилиш экан. Шунга биноан, жума куни аврат ва қўлтиқ тукларини тозалаш, тирноқларни олиш ҳамда мўйлабни қисқартириш жума кунининг одобларидан саналади. Баъзилар покланиш ниятида жума куни соқолини ҳам қиртишлаб олади. Бу жуда ҳам катта хато. Чунки соқолни қиртишлаб олиш ҳаромдир. Шунингдек, оғзи, оёғи ёки қўлтиғи ҳидланадиган кишилар доимо, айниқса, жума куни имкон қадар шу ишнинг олдини олишга ҳаракат қилишлари, қўланса ҳидларни кеткизадиган замонавий воситалардан фойдаланишлари мақсадга мувофиқдир; 3) Атир сепиш: жумага борганда одамларга турли хил ёқимсиз ҳидлар билан озор бермаслик учун атир сепиш шу куннинг суннатларидан саналади; 4) Энг чиройли кийимларни кийиш ва сочни ёғлаш: мусулмон киши жума намозига борганда қалбини поклаш билан бир қаторда ташқи кўриниши ҳам гўзал бўлиши лозим. Шунинг учун жума намозига боришдан олдин энг чиройли кийимларингизни кийишингиз ва агар сочингиз узун бўлса, соч учун ишлатиладиган махсус крем, гел ва ёғлар ёрдамида сочингизни тартибга келтириб олишингиз ҳам суннатдир; 5) Мисвок ишлатиш ёхуд тишни ювиш: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар умматимга машаққат бўлмаганида, мен уларни ҳар намоздан олдин мисвок ишлатишга буюрган бўлардим” – деганлар (Бухорий (887) ривояти); 6) Юқоридаги ҳадисда айтилган савобга эришиш учун масжидга боргандан сўнг одамлар елкасидан ҳатлаб ўтмаслик кераклиги айтиб ўтилди. Чунки бу иш ўтирганларга азият беради ва уларда сизга нисбатан нафрат уйғотади. Ҳолбуки мусулмон кишига азият бериш ҳаромдир; 7) Каҳф сурасини ўқиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса келаси жумагача ундан нур таралиб туради” (Байҳақий “Сунанул кубро”да (5996) ривоят қилган, бу ҳадисни шайх Албоний роҳимаҳуллоҳ саҳиҳ деган); 8) Кўп дуо қилиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Жума куни шундай бир вақт борки, мусулмон киши шу вақтда намоз ўқиб, Аллоҳдан дуо-илтижо қилиб сўраса, албатта Аллоҳ унга сўраган нарсасини беради” – деганлар ва қўллари билан бу вақтнинг жуда ҳам қисқалигига ишора қилганлар (Муслим (1926) ривояти). Бироқ ҳадисда бу вақт қачон экани аниқ айтилмаган. Шу вақтга тўғри келиб қолиш ниятида жума куни вақтингизни ҳеч ҳам бекорчи нарсаларга сарфламай, доим дуода бўлишингиз мақсадга мувофиқ бўлади; 9) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга имкон қадар кўп саловат айтиш: бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Менга жума куни кўп салавот айтинглар. Чунки менга ҳар жума умматимнинг менга айтган салавоти рўбару қилинади. Ким менга кўп салавот айтган бўлса, (қиёматда) менга энг яқинлардан бўлади” – деганлар (Байҳақий “Сунанул кубро”да (5791) ривоят қилган); 10) Бошқа кунлар қолиб, фақат жума куни рўза тутмаслик: бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ҳеч ким фақат жума куни рўза тутмасин. Бироқ жумага қўшиб бир кун олдин ёки бир кун кейин рўза тутса бўлаверади” (Бухорий ривояти).

Ассалому алайкум! Жума куни барчамизга хайрли ва барокатли бўлсин... каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇 @imom_adham
Ассалому алайкум! Жума куни барчамизга хайрли ва барокатли бўлсин... каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇 @imom_adham👈👈

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу! Бaъзан фурсат топиб эслолмасам ҳам, Юрак тўлиб тошганда дардлашмасам ҳам. Баъ
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу! Бaъзан фурсат топиб эслолмасам ҳам, Юрак тўлиб тошганда дардлашмасам ҳам. Баъзида дардингиз ололмасам ҳам, Унутманг қадрдонларим юрагимдасиз! Саййудул айём Жума муборак бўлсин сизни хамиша Аллоҳ асрасин !! Биринчи бўлиб табриклаб қўйинг Шу улуғ кунда Аллоҳ розилиги учун мени ҳаққимга дуо қилинг! ••┄┄┄❅┄┄┄•• Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇👇👇👇👇👇👇👇👇 @imom_adham

#Солиҳлар_ахлоқи... Солиҳ салафларимизнинг хулқларидан бири - дунёга муҳаббат ва шаҳват кўзи билан эмас, балки ибрат назари б
#Солиҳлар_ахлоқи... Солиҳ салафларимизнинг хулқларидан бири - дунёга муҳаббат ва шаҳват кўзи билан эмас, балки ибрат назари билан қараш бўлган. Ҳотам Асомга: "Биз қачон ибрат эгалари бўламиз?", дейишганда, "Дунёдаги ҳамма нарсанинг оқибати харобга кетаётганини ва эгаси туроб (тупроқ)га кираётганини кўра олсангиз!", дея жавоб қилдилар. Умар ибн Абдулазизнинг хотинлари Фотима бундай деганлар: "Умар баъзилар айтганидек заҳарланмадилар ҳам, ўлдирилмадилар ҳам. Балки Аллоҳдан қўрқиш ва дўзахдан хавф қилаверишдан вафот этдилар". Яҳё ибн Муоз айтардилар: "Дунёга назаринг ибрат бўлсин, ҳаракатинг зарурат бўлсин ва уни рад этишинг ихтиёр бўлсин!". (Яъни унга ибрат билан қара, зарурат бўлганда ҳаракат қил ва ихтиёрий равишда уни рад эт). Ҳотам Асом айтардилар: "Кимнинг уйидан ўлик чиқсаю, бундан ибрат олмаса, унга илм ҳам, ҳикмат ҳам ва мавъиза ҳам кор этмайди". @Tahmid_uz

#Ҳадис Табароний Анас розияллоҳу анҳунинг ҳадисларидан мухтасар келтиради: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Ж
#Ҳадис Табароний Анас розияллоҳу анҳунинг ҳадисларидан мухтасар келтиради: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Жаннатга кирган эдим, олтиндан бўлган қасрни кўрдим ва: "Бу кимга?" деб сўрадим. "Умар ибн Хаттобга", дейишди". Доримий ривоят қилади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Ким "Қул ҳуваллоҳу аҳад"ни ўн марта ўқиса, унинг учун жаннатда бир қаср бино қилинади. Ким уни йигирма марта ўқиса, иккита қаср, ким ўттиз марта ўқиса, учта қаср бино қилинади", дедилар. Шунда Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: "Ундай бўлса, қасрларимизни кўпайтириб олайлик", дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳ янада кўпайтириб бергувчи зотдир", - дедилар. Имом Термизий ривояти. •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг: 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube

#Дуо 🤲 Кимки ушбу зикрни эрталаб ва кечки пайт уч мартадан ўқиса, унга ҳеч бир нарса зиён келтирмас. اللهُمَّ بِكَ أَصْبَحْن
#Дуо 🤲 Кимки ушбу зикрни эрталаб ва кечки пайт уч мартадан ўқиса, унга ҳеч бир нарса зиён келтирмас. اللهُمَّ بِكَ أَصْبَحْنَا وَبِكَ أَمْسَيْنَا وَبِكَ نَحْيَا وَبِكَ نَمُوتُ وَإِلَيْكَ النُّشُورُ 📖 Ўқилиши: «Аллоҳумма бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа ва бика наҳйаа ва бика намууту ва илайкан нушуур.» 🔖 Маъноси: "Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз. Ва Сенга қайтажакмиз." •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг: 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube

Бугунги кундаги беш камчилик: 1. Илм ўрганамизу, амалга шошилмаймиз, 2. Аллоҳнинг неъматларини дуода сўраймизу, у неъматларни
Бугунги кундаги беш камчилик:   1. Илм ўрганамизу, амалга шошилмаймиз,   2. Аллоҳнинг неъматларини дуода сўраймизу, у неъматларнинг шукрини адо этмаймиз,   3. Гуноҳга ботамизу, истиғфор айтмаймиз,   4. Ўликларимизни дафн этамизу, ибрат олмаймиз,   5. Ёру-дўстлар, улуғларнинг насиҳатини тинглаймизу, аммо эргашмаймиз. ©Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг: 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube

#ЧИВИН ВА ФИЛ... Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ айтади:  Айтадиларки, "Важиҳ" куняси соҳиби бўлмиш Абу Бакр Наҳвий раҳимаҳуллоҳ ҳеч ҳам ғазабланмас эди. Бир жамоат бир кимса билан агар у  шайх Наҳвийни ғазаблантира олса унга мунча мукофот оласан, деб гаров ўйнашди ва у кимса келиб шайхдан арабий бир масалани сўради. Аллома унга жавоб берди. Шунда у: - Эй шайх, хато қилдингиз, деди Аллома бошқа иборалар билан жавоб берди. У бўлса:  - Ёлғон гапирдингиз. Менимча наҳв эсингиздан чиқибди шекилли, деди. Аллома унга: - Менимча сенга айтаётганларимга тушунмаябсан шекилли, деди. У бўлса: - Шундай. Лекин сиз жавобда хато қилаябсизда, деди. Шайх: - Унда ўзинг бу ҳақида билганингни айт, биз ҳам манфаат топайлик, деди. У кимса эса шайхга жуда қўпол гапира бошлади. Шунда шайх Наҳвий табассум қилиб кулди-да: - Агар гаров ўйнаган бўлсанг, ютдинг. Сенинг мисолинг худди чивинга ўхшайди. Чивин филнинг устига қўниб, бир муддатдан сўнг учмоқчи бўлаётганида: "Эй фил, мен учмоқчиман маҳкам тур, қимирлаб кетма тағин, деди. Фил эса унга жавобан: "Эй сен, сен учадиган бўлсанг қимирлаш у ёқда турсин, сени устимга қўнганингни ҳам сезганим йўқ, деди. "Ал-бидая ван-ниҳая". #Ҳаётда бу каби воқеъалар жуда кўп учраган. Айниқса ҳозирги техника ривожланган даврда кўплаб учрайди. Фейсбук ёки бошқа воситаларда ўн, йигирма йиллаб илм ўқиганлар билан ҳатто арабий тилни ўқий олмайдиганлар тортишгани, ҳақорат қилгани, ҳатто сўкканини кўриб қолинади. Бунақанги жоҳил, қўпол инсонлар ҳамма даврларда бўлишган. Набий соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламнинг чакмонлари ортидан қаттиқ тортиб, "Эй Муҳаммад", дейдиганлар бўлган. (Бухорий). #Аллоҳ ҳолатимизни ислоҳ этсин. @imom_adham👈👈👈👈👈👈👈👈

РИЗҚ КУЧ БИЛАН КЕЛМАЙДИ Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтади: «Ризқимни мендан ўзга ҳеч ким олмаслигини билганимдан сўнг хотиржам
РИЗҚ КУЧ БИЛАН КЕЛМАЙДИ Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтади: «Ризқимни мендан ўзга ҳеч ким олмаслигини билганимдан сўнг хотиржам бўлдим!». Имом Шофиъий роҳимаҳуллоҳ айтади: «Ким агар ризқ куч билан келади деб ўйласа билсинки, чумчуқ бургут бор жойда ҳеч нарса ея олмас эди». Шайх Шаъровий роҳимаҳуллоҳ айтади: «Сеники бўлган нарса заиф бўлсанг-да сенга келади. Сеники бўлмаган нарсага кучли бўлсанг-да эриша олмайсан!». •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг: 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ! 🗓 Бугун Душанба 06 Июл, 2026 мелодий 21 Муҳаррам, 1448 ҳижрий Аллоҳ таоло буг
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ! 🗓  Бугун Душанба 06 Июл, 2026 мелодий 21 Муҳаррам, 1448 ҳижрий Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!      •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! @Yorilgan_masjidi👈

#ҚАЛБИ СИНГАНЛАРГА...     Уҳуд кунида Қатода ибн Нуъмон розиёллоҳу анҳу битта кўзини қўлида кўтариб Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ундан сўрадилар: - Бу нима эй Қатода? Қатода деди: - Кўраётганингиз эй Аллоҳнинг Расули!   Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам: - Агар истасанг сабр қил, жаннат сеники бўлади. Агар истамасанг кўзингни жойига қайтариб Аллоҳга дуо қиламан, олдингидек бўлади! Қатода деди: - Эй Аллоҳнинг Расули! Аллоҳга қасамки, жаннат энг буюк мукофотдир. Аммо мен аёлларни яхши кўраман. Мени "ғилай" деб истамай қўйишларидан қўрқаман. Кўзимни жойига қайтариб менга жаннатни ҳам сўраб беринг!    Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: - Шундай қиламан эй Қатода!    Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам Қатоданинг қўлидан кўзини олиб жойига қўйдилар!    #Бундан шу фикр чиқадики, мўъмин балога эмас, унга қилган сабрига мукофот олади!    #Кишининг фақирликни, йўқсилликни, беморликни ёмон кўриши унинг фитратида бор. Савоб умидида бу нарсаларни Аллоҳдан сўрайдиганлар топилмайди.    #Биз доимо Аллоҳдан офият сўраймиз. Аммо бошимизга бало тушса сабр қиламиз, савоб умид қиламиз, одоб доирасида турамиз!   #Биз энди Аллоҳнинг қазо ва қадари олдидамиз... @imom_adham👈👈👈👈👈👈👈👈