2 312
订阅者
无数据24 小时
-137 天
-4330 天
帖子存档
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!
Чоршанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги кун сизга ва оилангизга хотиржамлик, қут-барака ва чексиз қувонч олиб келсин. Бошлаган барча эзгу ишларингиз хайрли ва унумли бўлсин.
Кунингиз юқори кайфият, куч-ғайрат ва муваффақиятларга тўлиб-тошсин!
Тонгингиз хайрли ўтсин!
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@imom_adham👈👈👈👈👈👈
Худди тана аъзо касал бўлганидек ҚАЛБ ҳам касалликка чалинади. Унинг шифоси тавбадир...
Худди ойна занглагани каби ҚАЛБ ҳам занглайди. Унинг жилоси зикрдир...
Худди тана аъзо яланғоч бўлгани каби ҚАЛБ ҳам яланғоч бўлади. Унинг зийнати тақводир...
Худди тана аъзоси оч бўлганидек ҚАЛБ ҳам оч қолиб, чанқайди. Унинг таоми ва ичимлиги маърифат, таваккул, муҳаббат ва Аллоҳга буткул қайтишдир.
©️ Мавлоно Румий
@Yorilgan_masjidi👈👈
🌺АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ 🌺
Янги кун, янги саҳифа демакдир.
Саҳифамиз Аллоҳ рози бўладиган, Унга ёқадиган амаллар ила қоралансин.
Ҳар бир ишингизда хайр бўлиб, баракасин ҳис этиш насиб этсин.
Кунингиз хайрли ўтсин.🤲
Агар сиз ҳаётингизда қувонишга сабаб бўладиган нарса қолмади десангиз адашасиз. Тонгни қаршилаганингизни ўзиёқ хурсанд бўлишга арзигулик сабабдир, қолганига эса ўзингиз эришинг.
Дунёда яхшилик қилаверинг ким нима қилса ўша қайтади ишонинг.
@imom_adham👈👈👈👈👈👈
#УЧРАШУВ ҲАВЗ БЎЙИДА...
632 йил 15 мартда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам Ҳажжатул вадоъдан қайтиб келдилар. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам умрлари тугаб қолганини англаган эдилар. Шунинг учун васият қилиб қолишлари лозим эди. Ҳажжатул вадоъда Раҳмат тоғига чиқиб ҳарфларга нуқта қўйдилар. Жуда ажойиб хутба бўлди. Нега ажойиб бўлмасин, ахир гапираётган зот фасоҳатли инсонларнинг саййиди-ку! У кишига жавомиъул калим берилган-ку ахир!
#Шу билан бирга хутба оғриқли ҳам бўлди. Бир минг тўрт юз йилдан ошибдики, унинг оғриғи ҳамон давом этмоқда. Набиййимиз ва саййидимизнинг қабрга қўйилишларидан ортиқ оғриқ борми дунёда?!
“Албатта қонингиз, обрўйингиз ва молингиз бир-бирингизга худди мана шу кунингизнинг ҳурмати каби, мана шу ойингиз ҳурмати каби, мана шу шаҳрингиз ҳурмати каби сизга ҳаромдир. Етказдимми? Эй Аллоҳим гувоҳ бўл!”.
#Эй Аллоҳнинг Расули! Албатта етказдингиз. Омонат бизга етиб келди. Биз унга оз амал қилдик. Бизнинг орамизда шунақанги кишилар пайдо бўлдики, сиз уларни шафоат қилмоқчи бўлганингизда Аллоҳ сизга: “Сендан кейин буларнинг нима қилганини билмайсан-да!”, дейиши мумкин эҳтимол!
“Жоҳилият даврининг ҳар турли рибоси бекор қилинди. Илк бекор қилганим амаким Аббос ибн Абдулмуттолибнинг фоизидир. Жоҳилият давридаги барча қон даъволари бекор қилинди.Бекор қилганим илк қон даъвоси Омир ибн Робиъа ибн Ҳорис ибн Абдулмуттолибнинг даъвосидир!”.
#Қандай ҳам буюксиз эй АллоҳнингРасули! Доимо ўзингиздан бошлайсиз. Инсонлар бошига нима келса қариндошларингиз бошига ҳам шу келади. Олдинроқ айтган эдингиз: “Агар Муҳаммаднинг қизи Фотима ўғирлик қилса унинг қўлини кесган бўлар эдим!”. Албатта Фотима розиёллоҳу анҳо ўғирилик қилмайди. Аммо сиз бизга дин ва шариат барча нарсадан устун эканлигини ўргатдингиз. Гарчи қалбингизда энг суюкли бўлсада, инсонлар шариат олдида тенглигини бизга англатдингиз!
“Хотинларнинг ҳақларига риоя этинг. Улар билан шафқат, меҳр асосида муомалада бўлинг!”.
#Эй Аллоҳнинг Расули! Қандай меҳрибонсиз, қандай ҳам шафқатлисиз! Аёлларнинг бизга мулк эмас, масъулият эканлигини билдирдингиз!
#Жаброил алайҳис салом “Бугун сизга дингизни мукаммал қилдим, неъматимни том қилдим, сизга исломни дин деб рози бўлдим”, оятини олиб келганда Абу Бакр розиёллоҳу анҳу йиғлади. У мукаммалликдан кейин нуқсон етишини билар эди. Яқинда дўстидан ажралишини англаган эди!
#Эй Аллоҳнинг Расули! Биз гувоҳлик берамизки, сиз рисолатни етказдингиз, омонатни адо қилдингиз, учрашув жойимиз ҳавз бўйидадир иншааллоҳ!
#Сизга салом ва саловотларимиз бўлсин Эй Аллоҳнинг расули...
@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!
🗓 Бугун Душанба
24 Август, 2026 мелодий
11 Рабиул аввал, 1448 ҳижрий
Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!
Душанба тонги муборак бўлсин!
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈
Тарбия
📜 Ҳаётимда менга энг қаттиқ таъсир қилган насиҳатни отамдан эшитганман: «Эй болагинам, Қуръонни худди сенга нозил қилингандек ўқи".
Муҳаммад Иқбол.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
✅Яқинларингизга ҳам улашинг:
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️
https://t.me/+rPKm9rdCHC9iYjg5
https://t.me/+rPKm9rdCHC9iYjg5
РАББИМ МЕНДАН СЎРАГАЙДУР!
Халифа Сулаймон ибн Абдумалик вафот этди. Унинг жанозасини ўқиб бўлишгач, Умар ибн Абдулазиз ғамнок ҳолда уйига қайтди. Бу ҳолни кўриб унинг мавлоси:
– Нечук ғамноксиз? – деб сўради. Умар ибн Абдулазиз жавоб берди:
– Қандоқ ҳам ғамга чўкмай? Ҳолбуки, бутун умматнинг ҳақини адо этиш масъулиятини ўз зиммамга олишга рози бўлган бўлсам!
Сўнг йиғлаб юборган эди, аёли кириб йиғининг сабабини сўради.
– Мен бу умматнинг барча ишлари учун раҳ бар бўлдим. Менинг тасарруфимдаги қишлоғу шаҳарлардаги барча фақирлар, очлар, хаста беморлар, чорасиз қарздорлар, ўксик етимлар, бева қолган туллар, жабрдийда мазлумлар, ғариблар, асирлар, мункиллаган қариялар, камбағал аёлмандлар ва шу кабилар ҳақида тафаккур қилиб билдимки, Аллоҳ таоло қиёмат кунда мендан улар ҳақида албатта сўрагайдур! Шунга йиғламоқдаман, – жавоб берди Умар ибн Абдулазиз.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!
🗓 Бугун Шанба
22 Август, 2026 мелодий
09 Рабиул аввал, 1448 ҳижрий
Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!
Шанба тонги муборак бўлсин!
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈
ЖУМА КУНИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ
Жума – ҳар бир дақиқаси Аллоҳнинг марҳаматига тўла бўлган кундир. Бу кунда биз мусулмонлар бир-биримизни табриклаймиз, байрамдек ўтказамиз. Саловат айтишни кўпайтирамиз. Ижобат соатни излаймиз.
🕌🕌Бинобарин, жума куни:
Дуолар ижобат бўлади.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида: “Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради”, дедилар (Бухорий, Муслим).
🕌🕌Салавотлар Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га кўрсатилади.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сизлар учун энг хайрли кун – жума кунидир. Шундай экан бу куни менга кўп салавотлар айтинглар, чунки бу кунги салавотлар менга кўрсатилади”, деб айтганлар (Абу Довуд).
🕌🕌Қадамлар остидан нурлар чиқади.
Ибн Умар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар.
🕌🕌Масжид сари ташланган ҳар бир қадам нафл рўза ва ибодат қилганга тенглаштирилади.
Авс ибн Авс (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга яёв борса, жума хутбасини чалғимасдан эшитса ва намоз ўқиса, масжидга сари босиб ўтган ҳар бир қадами учун бир йиллик (нафл) рўза ва (нафл) тунги намознинг ажри берилади”, дедилар.
🕌🕌 Гуноҳлар мағфират этилади.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки ғусл қилиб, покиза кийим кийса ва мушк билан хушбўйланса, масжидга шошмасдан борса ва имом маърузасини бўлмасдан эшитса ва намоз ўқиса у киши уйга ўтган жумадан бери қилган гуноҳларидан фориғ бўлган ҳолда қайтади”, дедилар.
Бошқа бир ҳадисда эса, “Кимки жума намозидан сўнг, оёғини алмаштирмасдан туриб қуйидаги сураларни 7 мартадан ўқиса: Фотиҳа, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини, Аллоҳ субҳанаҳу ва Таоло унинг аввалги ва охирги гуноҳларини кечиради ва уни мукофотлайди, деганлар.
🕌🕌 Масжидга барвақт борган туя қурбонлик қилган ажрига ноил бўлади.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким жума куни ғусл қилиб, масжидга эрта борса, битта туя сўйгандек бўлади. Ким иккинчи вақтда борса, худди битта сигир сўйгандек, ким учинчи вақтда борса, худди битта шохдор қўчқор сўйгандек, ким тўртинчи вақтда борса, худди битта товуқ сўйгандек, ким бешинчи вақтда борса, худди бир тухум атагандек бўлади. Имом (минбарга) чиққанда эса фаришталар хутбани эшитишга ҳозир бўладилар”, дедилар (Абу Довуд, Ибн Можа).
Ушбу ҳадислар жума кунининг фазилати ва савоби ҳақида бир эслатмадир. Барчамиз бу куннинг улуғ фазилатларидан тўлиқ баҳраманд бўлайлик.
Яқинларимизга ҳам улашайлик!
👇👇👇👇👇👇👇👇
@imom_adham
Ассалому алайкум. Яхши инсонларнинг ҳолатлари ўзгариб кетса ҳам, уларнинг сифатлари ўзгармас экан. Саховатли инсон камбағал бўлиб қолса ҳам, саховатли бўлиб қолаверар, мулойим, кечиримли инсон зулм кўрса ҳам, кечиримли, Аллоҳ севган инсон бўлса, номард одамлар тўдаланиб қаршилик қилсалар хам хокисор бўлиб қолаверар эканлар. Баъзи юзлар борки, уларнинг ғазабли ҳолатлари ҳам гўзал кўринар, ва баъзи юзлар борки, уларнинг таббассумлари ҳам шубҳа уйғотувчи бўлар экан. Гўзаллик қалбларнинг қаъридан чиқади-ки, бунга юз кўринишларининг алоқаси йўқ экан. Хазрати инсон, СИЗ айнан қалб қаъридан гўзаллик тарата оладиган , гўзал хулқлилар сардорисиз. Жуманинг хайри ва баракоти сизга бўлсин....
@imom_adham 👈👈👈👈👈👈
#Жума
Жумъа куни тўрт нарса ёдингизда бўлсин!
1⃣ - Аллоҳнинг энг суюкли бандаси, Пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтишни унутманг:
(Аллоҳумма соллий ва саллим аъла Саййидина Муҳаммад)
2⃣ - Шундай сура борки, сизни нурга буркайди. У - Каҳф сураси. Ўқиб қўйишни унутманг
3⃣ - Бу кунда бир вақт борки, дуо қилишингиз учун сизга мунтазир. Уни зое қилманг! Ўзингизга қўшиб, мусулмонларнинг ҳаққига ҳам дуо қилишни унутманг!
4⃣ - Шунақа дўстларингиз борки, сизнинг унга билдирмасдан дуо қилишингизни кутади. Қалбдан қилинган дуоларингизда уларни унутманг!
каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇
@imom_adham👈👈
ЖУМА КУНИНИНГ ОДОБЛАРИ:
1) Ғусл қилиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Жума куни ғусл қилиш ҳар бир балоғатга етган кишининг бурчидир” (Бухорий (879) ривояти);
2) Покланиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким жума куни ғусл қилса, қўлидан келганича покланса, сочини ёғласа, уйидаги атирдан сепса, сўнг масжидга бориб, одамлар елкасидан ҳатлаб ўтмаса, сўнг қўлидан келганича нафл ўқиса, сўнг имом хутба қилаётганида жим туриб тингласа, албатта Аллоҳ таоло унинг келаси жумагача бўлган гуноҳларини кечиради” (Бухорий (883) ривояти). Бу ҳадисда ғусл қилиш билан бирга покланиш ҳам зикр қилинди. Бундан келиб чиқадики, ҳадисдаги покланишдан мақсад фақат ғусл қилиш эмас, балки покланишга сабаб бўладиган бошқа ишларни ҳам қилиш экан. Шунга биноан, жума куни аврат ва қўлтиқ тукларини тозалаш, тирноқларни олиш ҳамда мўйлабни қисқартириш жума кунининг одобларидан саналади. Баъзилар покланиш ниятида жума куни соқолини ҳам қиртишлаб олади. Бу жуда ҳам катта хато. Чунки соқолни қиртишлаб олиш ҳаромдир. Шунингдек, оғзи, оёғи ёки қўлтиғи ҳидланадиган кишилар доимо, айниқса, жума куни имкон қадар шу ишнинг олдини олишга ҳаракат қилишлари, қўланса ҳидларни кеткизадиган замонавий воситалардан фойдаланишлари мақсадга мувофиқдир;
3) Атир сепиш: жумага борганда одамларга турли хил ёқимсиз ҳидлар билан озор бермаслик учун атир сепиш шу куннинг суннатларидан саналади;
4) Энг чиройли кийимларни кийиш ва сочни ёғлаш: мусулмон киши жума намозига борганда қалбини поклаш билан бир қаторда ташқи кўриниши ҳам гўзал бўлиши лозим. Шунинг учун жума намозига боришдан олдин энг чиройли кийимларингизни кийишингиз ва агар сочингиз узун бўлса, соч учун ишлатиладиган махсус крем, гел ва ёғлар ёрдамида сочингизни тартибга келтириб олишингиз ҳам суннатдир;
5) Мисвок ишлатиш ёхуд тишни ювиш: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар умматимга машаққат бўлмаганида, мен уларни ҳар намоздан олдин мисвок ишлатишга буюрган бўлардим” – деганлар (Бухорий (887) ривояти);
6) Юқоридаги ҳадисда айтилган савобга эришиш учун масжидга боргандан сўнг одамлар елкасидан ҳатлаб ўтмаслик кераклиги айтиб ўтилди. Чунки бу иш ўтирганларга азият беради ва уларда сизга нисбатан нафрат уйғотади. Ҳолбуки мусулмон кишига азият бериш ҳаромдир;
7) Каҳф сурасини ўқиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса келаси жумагача ундан нур таралиб туради” (Байҳақий “Сунанул кубро”да (5996) ривоят қилган, бу ҳадисни шайх Албоний роҳимаҳуллоҳ саҳиҳ деган);
8) Кўп дуо қилиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Жума куни шундай бир вақт борки, мусулмон киши шу вақтда намоз ўқиб, Аллоҳдан дуо-илтижо қилиб сўраса, албатта Аллоҳ унга сўраган нарсасини беради” – деганлар ва қўллари билан бу вақтнинг жуда ҳам қисқалигига ишора қилганлар (Муслим (1926) ривояти). Бироқ ҳадисда бу вақт қачон экани аниқ айтилмаган. Шу вақтга тўғри келиб қолиш ниятида жума куни вақтингизни ҳеч ҳам бекорчи нарсаларга сарфламай, доим дуода бўлишингиз мақсадга мувофиқ бўлади;
9) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга имкон қадар кўп саловат айтиш: бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Менга жума куни кўп салавот айтинглар. Чунки менга ҳар жума умматимнинг менга айтган салавоти рўбару қилинади. Ким менга кўп салавот айтган бўлса, (қиёматда) менга энг яқинлардан бўлади” – деганлар (Байҳақий “Сунанул кубро”да (5791) ривоят қилган);
10) Бошқа кунлар қолиб, фақат жума куни рўза тутмаслик: бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ҳеч ким фақат жума куни рўза тутмасин. Бироқ жумага қўшиб бир кун олдин ёки бир кун кейин рўза тутса бўлаверади”
(Бухорий ривояти).
Ассалому алайкум!
Жума куни барчамизга хайрли ва барокатли бўлсин...
каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇
@imom_adham👈👈
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!
Бaъзан фурсат топиб эслолмасам ҳам,
Юрак тўлиб тошганда дардлашмасам ҳам.
Баъзида дардингиз ололмасам ҳам,
Унутманг қадрдонларим юрагимдасиз!
Саййудул айём Жума муборак бўлсин сизни хамиша Аллоҳ асрасин !!
Биринчи бўлиб табриклаб қўйинг
Шу улуғ кунда Аллоҳ розилиги учун мени ҳаққимга дуо қилинг!
••┄┄┄❅┄┄┄•• Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@imom_adham
#машҳур_қорилар #гўзал_тиловат
🎙 Шайх Юсуф Акбар томонидан гўзал тиловат эшитиб роҳатланинг!
Иброҳим сураси
🔗 t.me/tartil_uz – диний-маърифий канал!
#Машҳур_қорилар
Шайх Аҳмад Ал- Бишир томонидан гўзал тиловат.
••┄┄┄❅┄┄┄••
Кўнгилга яқин олганларингизга ҳам улашинг
https://t.me/tartil_uz
Мисли кўрилмаган мулк ва подшоҳлик сўраш дуоси.
Бу Сулаймон алайҳиссаломнинг энг машҳур дуоларидан бири бўлиб, Сод сурасининг 35-оятида келган. У зот Аллоҳдан ўзидан кейин ҳеч кимга берилмайдиган бир куч ва салтанат сўраганлар:
رَبِّ اغْفِرْ لِي وَهَبْ لِي مُلْكًا لَّا يَنبَغِي لِأَحَدٍ مِّن بَعْدِي ۖ إِنَّكَ أَنتَ الْوَهَّابُ «Роббиғфир лии ваҳаб лии мулкан лаа йанбағии ли-аҳадим-мим баъдии, иннака анта-Ваҳҳооб». Маъноси: «Роббим, мени мағфират қилгин ва менга ўзимдан кейин бирор кишига муяссар бўлмайдиган мулкни ҳадя эт. Албатта, Сенгина кўплаб ҳадяларни берувчисан».Аллоҳ таоло бу дуони ижобат қилиб, у зотга шамолларни, жинларни бўйсундириб қўйган ва қушларнинг тилини ўргатган. @tartil_uz
#Таржима #Мутолаа
Одам ўзини жин ва инсон шайтонларидан ҳамда ҳавойи нафсидан ҳимоя қиладиган энг яхши қўрғон бу Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Китобидир.
Ким ўз қалбида Аллоҳнинг муҳаббатини ўрнатмоқчи бўлса Аллоҳнинг Китобини ўқиш билан шуғуллансин.
Ким ўз қалбида Аллоҳнинг қўрқинчини ўрнатишни хоҳласа Аллоҳнинг Китобини тиловат қилишни ўзига мажбурият қилиб олсин.
Ким Аллоҳни кўп зикр қилувчилардан бўлишни хоҳласа Аллоҳ азза ва жалланинг Китобини тиловат қилиш вазифасини ўз зиммасига олсин.
Шайҳ Рамазон Бутий ҳикматлари
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@tartil_uz