es
Feedback
imom_adham Rasmiy kanali

imom_adham Rasmiy kanali

Ir al canal en Telegram
2 257
Suscriptores
-624 horas
-157 días
-5130 días
Archivo de publicaciones
#БИР ОЯТ.. وَاصْبِرْ عَلَىٰ مَا أَصَابَكَ ۖ إِنَّ ذَٰلِكَ مِنْ عَزْمِ الْأُمُورِ Луқмон сураси 17-оят Яъни, "Ўзингга етган мусибатга сабр қил. Албатта, булар азм этилажак ишлардандир!".    #Биз бу дунёда Аллоҳнинг қадарига мувофиқ юрамиз. Сизга етиши керак бўлган касалликдан қутилишнинг имкони йўқ аслида.    #Яқинингиз бошига тушиши керак бўлган ўлим қанча уринсангиз ҳам барибир тушади.    #Йўқотишингиз керак бўлган мансаб агар ҳар куни эрталаб мудирингизнинг поябзалини дастрўмолингиз билан артиб тозаласангиз ҳам барибир йўқолади.       #Набиййимиз саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг қалбларни юпатишларига қаранг:    "Билгинки, сенга тегиши керак бўлган нарса сени хато қилмайди. Сени хато қилиб ўтиб кетган нарса сенга тегмайди!".    #Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтади:    "Агар биз фақатгина яхши кўрадиган нарсаларимиз ила ажрланаверсак ажримиз оз бўлиб қолар эди. Аллоҳ сахийдир. Бандасига ажрни кўпайтириш учун уни ёқтирмайдиган нарсаларига мубтало қилиб туради... @imom_adham👈👈👈👈👈👈👈

#СЕНИ МАҒФИРАТ ҚИЛДИМ...    Бир куни Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга Роббиларидан ҳадиси қудсийни ҳикоя қилиб бердилар:    “Бир банда гуноҳ қилди. Сўнгра: “Эй Роббим! Гуноҳимни мағфират қил!”, деди. Аллоҳ таоло деди: “Бандам гуноҳ қилди, сўнгра гуноҳларни мағфират қиладиган ёки гуноҳ билан тутадиган Роббиси борлигини билди!”.    Ҳалиги банда яна гуноҳ қилди. Сўнгра яна: “Эй Роббим! Гуноҳимни мағфират қил!”, деди. Аллоҳ таоло деди: “Бандам гуноҳ қилди, сўнгра гуноҳларни мағфират қиладиган ёки гуноҳ билан тутадиган Роббиси борлигини билди. Эй бандам! Истаганингни қил, сени мағфират қилдим!”.    #Бу ҳадисдан биз заиф бандаларнинг Аллоҳга нақадар журъатли эканлигимизни англаб ажабланасан киши. Аллоҳ таоло нақадар ҳалим!    Нақадар ажойиб дин бу. Нақадар буюк Роббимиз бор!    Бандаси гуноҳ қилаяпти. Аллоҳ таоло жазолашга қодир бўлсада, бандасига муҳлат бераяпти. Банда истиғфор айтиб келганида уни мағфират қилаяпти. Бандаси яна гуноҳ қилганида унга яна муҳлат бераяпти. Истиғфор айтиб келганида яна уни мағфират қилаяпти!    #Бу ҳадис гуноҳга тарғиб қилиш учун айтилмаган. Эҳтимол банда гуноҳ устида вафот қилиб тавбага умри етмай қолар. Бу ҳадис минг марта гуноҳ қилганда ҳам тавба қилишга тарғиб қилиш учун айтилган. Аллоҳ таоло гуноҳларни мағфират қиладиган Зот бўлгани учун ҳам ўзини Ғаффор деб атаган.    Банда Аллоҳнинг назари олдида одоб сақлаши лозим. Аммо бизлар маъсум эмасмиз. Истиқоматда туришга ҳаракат қилайлик. Агар шайтон ғолиб келиб гуноҳ қилиб қўйсак бизни мағфират қилиш учун қайтишимизни кутиб турадиган Роббимиз борлигини ёддан чиқармайлик!    #Банданинг Аллоҳга нисбатан одоби ҳақида қизиқ бир ҳикоя бор. Ибн Қудома роҳимаҳуллоҳ ўзининг “Таввобийн” китобида Бишр Ҳофий роҳимаҳуллоҳнинг тавбаси ҳақида гапириб шундай дейди:    “У тавба қилишидан олдинроқ уйида дўстлари билан хамр ичиб, ашула айтиб хурсандчилик қилиб ўтиришган эди. Уларнинг овози, хамрнинг ҳиди кўчага ҳам чиқиб турар эди. Уларнинг олдидан бир солиҳ киши ўтиб қолди ва эшикни тақиллатди. Эшикни очиш учун бир жория чиқди. Солиҳ инсон сўради: -Бу уйнинг соҳиби озодми ёки қулми? -Озод! -Тўғри айтдинг. Агар қул бўлганида қуллик одобида турган бўлар эди!    Бишр Ҳофий уларнинг суҳбатини эшитиб турган эди. Дарҳол ялангоёқ ҳолида эшикка югурди. Солиҳ инсон кетиб қолган эди. Бишр жориясидан сўради: -Эшикда ким билан гаплашдинг? Жория бўлган воқеани айтиб берди. Бишр деди: -У киши қайси томонга кетди? Жория у кетган томонга ишора қилди. Бишр Ҳофий унинг изидан ялангоёқ югуриб унга етиб олди ва деди: -Эшикни олдида жория билан сен гаплашдингми? -Ҳа! -Менга унга айтган гапларингни такрорла! -Сен озод экансан. Агар қул бўлганингда қуллик одобида турган бўлар эдинг, хамр ичиш, ашула айтиш ва маишатингни ташлар эдинг!    Бишр унинг сўзини эшитиб сажда қилди ва деди: -Мен қулман! Сўнгра тавба қилди. Ўша кундан бошлаб буюк табаъа тобиъин Бишр Ҳофий(ялангоёқ)га айланди! @imom_adham👈👈👈👈👈👈

Пайғамбар ўгити! Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Эй Расулуллоҳ, сизга энг маҳбуброқ киши ким?” – деб сўралди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Инсонларга манфаатлироқ киши”, – деб жавоб бердилар. “Эй Расулуллоҳ, қайси амал афзал?” – дейилди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўминлар қалбига хурсандчилик киритиш”, – дедилар. “Эй Расулуллоҳ, мўминнинг шодлиги нима?” – дейишди. У зот: “Очларни тўйдириш, машаққатларни аритиш, қарзларни адо этиш. Ким мазлум биродарини қўллаб юрса, бир ой рўза тутган ёки эътикоф ўтирганнинг ажрини олади. Ким мазлумга ёрдам қўлини чўзса, қадамлар тойиладиган кунда Аллоҳ таоло унинг қадамини мустаҳкам қилиб қўяди. Ким ғазабини тийса, Аллоҳ таоло унинг камчиликларини беркитади. Сирка асални бузгани каби ёмон хулқ ҳам инсонни бузади”, – дедилар. (Муҳаммад ибн Феруз Асқалоний ривояти) Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг. @imom_adham👈👈👈👈👈👈👈👈

Сийратни ўрганамиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир неча исмлари бор. У зот алайҳиссолату вассалом шундай деганлар: 👉«Мен Муҳаммадман. Мен Аҳмадман. Мен Моҳийман, Ал- лоҳ мен билан куфрни ўчиради. Мен Ҳоширман, одамлар оёқарим остида тўпланади. Мен Оқибман, менинг ортим- дан набий келмайди». Бошқа бир ривоятда «Мен Муқаффийман, Тавба пайғамбариман, Раҳмат пайғамбариман», дейилган. «Саҳиҳи Муслим»да «Малҳама пайғамбариман», дейилган. Аллоҳ таоло у зотни Ўзининг азиз Китобида башир (башоратчи), назир (огоҳлантирувчи), сирожун-мунир (нурли чироқ), роуф, роҳим, роҳматан лил оламин (оламларга раҳмат), Муҳаммад, Аҳмад, Тоҳа, Ёсин, муззаммил, муддассир, абд деб атаган. Абд исми У Зот таолонинг ушбу оятидан олинган: «Бандасини кечаси Масжидул-Ҳаромдан атрофини ба- ракали қилганимиз Масжидул-Ақсога мўъжизаларимиз- ни кўрсатиш учун сайр қилдирган Зот покдир. У Зт эшит- гувчи, кўриб тургувчидир» (Исро сураси, 1-оят). Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ушбу оятда у зотни Абдуллоҳ (Ал- лоҳнинг бандаси) деб тилга олган: «Аллоҳнинг бандаси Унга ибодат қилиб турганида улар унинг атрофида отнинг ёлидек тўпланиб, босиб юборай дейишди» (Жин сураси, 19-оят). Мадҳи улуғ бўлган Зот ушбу қавлида у зотни огоҳлантирувчи деб атаган: «Мен очиқ-ойдин огоҳлантирувчиман», дегин» (Ҳижр сураси, 89-оят). Қуйидаги оятда исмлари муқаддас Зот Ўзининг Расулини музаккир (эслатувчи) деб атаган: «Эслатгин, чунки сен эслатувчисан, холос» (Ғошия сураси, 21-оят). Бундан бошқа исмлар ҳам зикр қилинган бўлиб, уларнинг аксари сифатлардир. 📚 Фатҳуддин Абулфатҳ Яъмурийнинг «Нурул-уйуун» китобидан Одинахон Муҳаммад Содиқ таржимаси @imom_adham👈👈👈👈👈👈👈

Сийратни ўрганамиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир неча исмла
Сийратни ўрганамиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир неча исмлари бор. У зот алайҳиссолату вассалом шундай деганлар: 👉«Мен Муҳаммадман. Мен Аҳмадман. Мен Моҳийман, Ал- лоҳ мен билан куфрни ўчиради. Мен Ҳоширман, одамлар оёқарим остида тўпланади. Мен Оқибман, менинг ортим- дан набий келмайди». Бошқа бир ривоятда «Мен Муқаффийман, Тавба пайғамбариман, Раҳмат пайғамбариман», дейилган. «Саҳиҳи Муслим»да «Малҳама пайғамбариман», дейилган. Аллоҳ таоло у зотни Ўзининг азиз Китобида башир (башоратчи), назир (огоҳлантирувчи), сирожун-мунир (нурли чироқ), роуф, роҳим, роҳматан лил оламин (оламларга раҳмат), Муҳаммад, Аҳмад, Тоҳа, Ёсин, муззаммил, муддассир, абд деб атаган. Абд исми У Зот таолонинг ушбу оятидан олинган: «Бандасини кечаси Масжидул-Ҳаромдан атрофини ба- ракали қилганимиз Масжидул-Ақсога мўъжизаларимиз- ни кўрсатиш учун сайр қилдирган Зот покдир. У Зт эшит- гувчи, кўриб тургувчидир» (Исро сураси, 1-оят). Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ушбу оятда у зотни Абдуллоҳ (Ал- лоҳнинг бандаси) деб тилга олган: «Аллоҳнинг бандаси Унга ибодат қилиб турганида улар унинг атрофида отнинг ёлидек тўпланиб, босиб юборай дейишди» (Жин сураси, 19-оят). Мадҳи улуғ бўлган Зот ушбу қавлида у зотни огоҳлантирувчи деб атаган: «Мен очиқ-ойдин огоҳлантирувчиман», дегин» (Ҳижр сураси, 89-оят). Қуйидаги оятда исмлари муқаддас Зот Ўзининг Расулини музаккир (эслатувчи) деб атаган: «Эслатгин, чунки сен эслатувчисан, холос» (Ғошия сураси, 21-оят). Бундан бошқа исмлар ҳам зикр қилинган бўлиб, уларнинг аксари сифатлардир. 📚 Фатҳуддин Абулфатҳ Яъмурийнинг «Нурул-уйуун» китобидан Одинахон Муҳаммад Содиқ таржимаси ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! @Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.

🌹 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Албатта, Аллоҳ таоло, Унинг фаришталари, осмонлару ер аҳли, инидаги чумо
🌹 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Албатта, Аллоҳ таоло, Унинг фаришталари, осмонлару ер аҳли, инидаги чумоли, ҳаттоки, денгиздаги балиқ ҳам одамларга яхшиликни таълим берувчига салавот айтадилар” (Имом Термизий ривояти). ✍ Одилхон қори Юнусхон ўғли. ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! @Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.

ЖУМА КУНИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ     Жума – ҳар бир дақиқаси Аллоҳнинг марҳаматига тўла бўлган кундир. Бу кунда биз мусулмонлар бир-биримизни табриклаймиз, байрамдек ўтказамиз. Саловат айтишни кўпайтирамиз. Ижобат соатни излаймиз.       🕌🕌Бинобарин, жума куни: Дуолар ижобат бўлади.      Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида: “Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради”, дедилар (Бухорий, Муслим). 🕌🕌Салавотлар Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га кўрсатилади.      Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сизлар учун энг хайрли кун – жума кунидир. Шундай экан бу куни менга кўп салавотлар айтинглар, чунки бу кунги салавотлар менга кўрсатилади”, деб айтганлар (Абу Довуд). 🕌🕌Қадамлар остидан нурлар чиқади.     Ибн Умар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар. 🕌🕌Масжид сари ташланган ҳар бир қадам нафл рўза ва ибодат қилганга тенглаштирилади.     Авс ибн Авс (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга яёв борса, жума хутбасини чалғимасдан эшитса ва намоз ўқиса, масжидга сари босиб ўтган ҳар бир қадами учун бир йиллик (нафл) рўза ва (нафл) тунги намознинг ажри берилади”, дедилар. 🕌🕌 Гуноҳлар мағфират этилади.     Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки ғусл қилиб, покиза кийим кийса ва мушк билан хушбўйланса, масжидга шошмасдан борса ва имом маърузасини бўлмасдан эшитса ва намоз ўқиса у киши уйга ўтган жумадан бери қилган гуноҳларидан фориғ бўлган ҳолда қайтади”, дедилар.     Бошқа бир ҳадисда эса, “Кимки жума намозидан сўнг, оёғини алмаштирмасдан туриб қуйидаги сураларни 7 мартадан ўқиса: Фотиҳа, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини, Аллоҳ субҳанаҳу ва Таоло унинг аввалги ва охирги гуноҳларини кечиради ва уни мукофотлайди, деганлар. 🕌🕌 Масжидга барвақт борган туя қурбонлик қилган ажрига ноил бўлади.     Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким жума куни ғусл қилиб, масжидга эрта борса, битта туя сўйгандек бўлади. Ким иккинчи вақтда борса, худди битта сигир сўйгандек, ким учинчи вақтда борса, худди битта шохдор қўчқор сўйгандек, ким тўртинчи вақтда борса, худди битта товуқ сўйгандек, ким бешинчи вақтда борса, худди бир тухум атагандек бўлади. Имом (минбарга) чиққанда эса фаришталар хутбани эшитишга ҳозир бўладилар”, дедилар (Абу Довуд, Ибн Можа).             Ушбу ҳадислар жума кунининг фазилати ва савоби ҳақида бир эслатмадир. Барчамиз бу куннинг улуғ фазилатларидан тўлиқ баҳраманд бўлайлик. Яқинларимизга ҳам улашайлик! 👇👇👇👇👇👇👇👇 @imom_adham

Ассалому алайкум. Яхши инсонларнинг ҳолатлари ўзгариб кетса ҳам, уларнинг сифатлари ўзгармас экан. Саховатли инсон камбағал бўлиб қолса ҳам,  саховатли бўлиб қолаверар, мулойим, кечиримли инсон зулм кўрса ҳам, кечиримли, Аллоҳ севган инсон бўлса, номард одамлар тўдаланиб қаршилик қилсалар хам хокисор бўлиб қолаверар эканлар. Баъзи юзлар борки, уларнинг ғазабли ҳолатлари ҳам гўзал кўринар, ва  баъзи юзлар борки, уларнинг таббассумлари ҳам шубҳа уйғотувчи бўлар экан. Гўзаллик қалбларнинг қаъридан чиқади-ки,  бунга юз кўринишларининг алоқаси йўқ экан. Хазрати инсон,  СИЗ айнан қалб қаъридан гўзаллик тарата оладиган , гўзал хулқлилар сардорисиз. Жуманинг хайри ва баракоти сизга бўлсин.... @imom_adham 👈👈👈👈👈👈

Жума айёмингиз муборак бўлсин. @imom_adham👈👈
Жума айёмингиз муборак бўлсин. @imom_adham👈👈

Жума айёмингиз муборак бўлсин. @imom_adham👈👈
Жума айёмингиз муборак бўлсин. @imom_adham👈👈

#Жума Жумъа куни тўрт нарса ёдингизда бўлсин! 1⃣ - Аллоҳнинг энг суюкли бандаси, Пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтишни унутманг: (Аллоҳумма соллий ва саллим аъла Саййидина Муҳаммад) 2⃣ - Шундай сура борки, сизни нурга буркайди. У - Каҳф сураси. Ўқиб қўйишни унутманг 3⃣ - Бу кунда бир вақт борки, дуо қилишингиз учун сизга мунтазир. Уни зое қилманг! Ўзингизга қўшиб, мусулмонларнинг ҳаққига ҳам дуо қилишни унутманг! 4⃣ - Шунақа дўстларингиз борки, сизнинг унга билдирмасдан дуо қилишингизни кутади. Қалбдан қилинган дуоларингизда уларни унутманг! каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇 @imom_adham👈👈

ЖУМА КУНИНИНГ ОДОБЛАРИ: 1) Ғусл қилиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Жума куни ғусл қилиш ҳар бир балоғатга етган кишининг бурчидир” (Бухорий (879) ривояти); 2) Покланиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким жума куни ғусл қилса, қўлидан келганича покланса, сочини ёғласа, уйидаги атирдан сепса, сўнг масжидга бориб, одамлар елкасидан ҳатлаб ўтмаса, сўнг қўлидан келганича нафл ўқиса, сўнг имом хутба қилаётганида жим туриб тингласа, албатта Аллоҳ таоло унинг келаси жумагача бўлган гуноҳларини кечиради” (Бухорий (883) ривояти). Бу ҳадисда ғусл қилиш билан бирга покланиш ҳам зикр қилинди. Бундан келиб чиқадики, ҳадисдаги покланишдан мақсад фақат ғусл қилиш эмас, балки покланишга сабаб бўладиган бошқа ишларни ҳам қилиш экан. Шунга биноан, жума куни аврат ва қўлтиқ тукларини тозалаш, тирноқларни олиш ҳамда мўйлабни қисқартириш жума кунининг одобларидан саналади. Баъзилар покланиш ниятида жума куни соқолини ҳам қиртишлаб олади. Бу жуда ҳам катта хато. Чунки соқолни қиртишлаб олиш ҳаромдир. Шунингдек, оғзи, оёғи ёки қўлтиғи ҳидланадиган кишилар доимо, айниқса, жума куни имкон қадар шу ишнинг олдини олишга ҳаракат қилишлари, қўланса ҳидларни кеткизадиган замонавий воситалардан фойдаланишлари мақсадга мувофиқдир; 3) Атир сепиш: жумага борганда одамларга турли хил ёқимсиз ҳидлар билан озор бермаслик учун атир сепиш шу куннинг суннатларидан саналади; 4) Энг чиройли кийимларни кийиш ва сочни ёғлаш: мусулмон киши жума намозига борганда қалбини поклаш билан бир қаторда ташқи кўриниши ҳам гўзал бўлиши лозим. Шунинг учун жума намозига боришдан олдин энг чиройли кийимларингизни кийишингиз ва агар сочингиз узун бўлса, соч учун ишлатиладиган махсус крем, гел ва ёғлар ёрдамида сочингизни тартибга келтириб олишингиз ҳам суннатдир; 5) Мисвок ишлатиш ёхуд тишни ювиш: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар умматимга машаққат бўлмаганида, мен уларни ҳар намоздан олдин мисвок ишлатишга буюрган бўлардим” – деганлар (Бухорий (887) ривояти); 6) Юқоридаги ҳадисда айтилган савобга эришиш учун масжидга боргандан сўнг одамлар елкасидан ҳатлаб ўтмаслик кераклиги айтиб ўтилди. Чунки бу иш ўтирганларга азият беради ва уларда сизга нисбатан нафрат уйғотади. Ҳолбуки мусулмон кишига азият бериш ҳаромдир; 7) Каҳф сурасини ўқиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса келаси жумагача ундан нур таралиб туради” (Байҳақий “Сунанул кубро”да (5996) ривоят қилган, бу ҳадисни шайх Албоний роҳимаҳуллоҳ саҳиҳ деган); 8) Кўп дуо қилиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Жума куни шундай бир вақт борки, мусулмон киши шу вақтда намоз ўқиб, Аллоҳдан дуо-илтижо қилиб сўраса, албатта Аллоҳ унга сўраган нарсасини беради” – деганлар ва қўллари билан бу вақтнинг жуда ҳам қисқалигига ишора қилганлар (Муслим (1926) ривояти). Бироқ ҳадисда бу вақт қачон экани аниқ айтилмаган. Шу вақтга тўғри келиб қолиш ниятида жума куни вақтингизни ҳеч ҳам бекорчи нарсаларга сарфламай, доим дуода бўлишингиз мақсадга мувофиқ бўлади; 9) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга имкон қадар кўп саловат айтиш: бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Менга жума куни кўп салавот айтинглар. Чунки менга ҳар жума умматимнинг менга айтган салавоти рўбару қилинади. Ким менга кўп салавот айтган бўлса, (қиёматда) менга энг яқинлардан бўлади” – деганлар (Байҳақий “Сунанул кубро”да (5791) ривоят қилган); 10) Бошқа кунлар қолиб, фақат жума куни рўза тутмаслик: бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ҳеч ким фақат жума куни рўза тутмасин. Бироқ жумага қўшиб бир кун олдин ёки бир кун кейин рўза тутса бўлаверади” (Бухорий ривояти).

Ассалому алайкум! Жума куни барчамизга хайрли ва барокатли бўлсин... каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇 @imom_adham
Ассалому алайкум! Жума куни барчамизга хайрли ва барокатли бўлсин... каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇 @imom_adham👈👈

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу! Бaъзан фурсат топиб эслолмасам ҳам, Юрак тўлиб тошганда дардлашмасам ҳам. Баъ
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу! Бaъзан фурсат топиб эслолмасам ҳам, Юрак тўлиб тошганда дардлашмасам ҳам. Баъзида дардингиз ололмасам ҳам, Унутманг қадрдонларим юрагимдасиз! Саййудул айём Жума муборак бўлсин сизни хамиша Аллоҳ асрасин !! Биринчи бўлиб табриклаб қўйинг Шу улуғ кунда Аллоҳ розилиги учун мени ҳаққимга дуо қилинг! ••┄┄┄❅┄┄┄•• Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇👇👇👇👇👇👇👇👇 @imom_adham

Ношукрлик қилган бўлса ҳам, дўстдан узилма. Шукр қилаётган бўлса-да, душманга суянма. Изоҳ. Ҳар бир кишининг ўзига хос бармоқ излари бўлгани каби инсон табиати ҳам бири-бириникидан фарқланади. Албатта бу фарқ табиий асосдаги ҳар хиллик билан чегараланмасдан, муҳит тарбияси каби ташқи омиллар таъсирида янада чуқурлашади. Натижада ҳар бир инсон гўё алоҳида олам сифатида шаклланади, табиийки, бу оламнинг иқлими, тартиб-қоидалари бошқаникига ҳамиша ҳам тўғри келавермайди. Лекин шундай мураккаб шароитда ҳам инсон зоти табиати, қарашлари, майли ўзига яқин одамларни умр бўйи излайди, минг машаққатлар билан уларга йўлиқади. «Ғоз ба ғоз, кабутар ба кабутар» деганларидек, бир-бирини битта сўз билан тушунадиган инсонлар табиий равишда яқинлашиб, дўст тутинишади, муносабатлари самимий ва давомли бўлади. Тўғри, баъзида шундай дўстлар ўртасида ҳам тушунмовчилик рўй бериб, орага бироз совуқчилик тушиши мумкин. Саломингизга яхши алик олмагандир, қилган яхшилигингизга тузук миннатдорчилик билдирмагандир ва ҳоказо. Буларга жавобан сиз ҳам дўстингизга айни муносабатда бўлсангиз, кўп машаққатлар орқали эришилган дўстлик деган неъматга сиз ҳам дўстингиз каби ношукрлик қилган бўласиз. Оқибатда ора очилиб, Оллоҳ ато этган улуғ неъматдан маҳрум бўлиб қолиш ҳеч гап эмас. Балки шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтгандир: «Ўзаро ёмон кўришманг, ҳасад этманг, бирингиз бошқангизга қарши тадбир қилманг. Эй Оллоҳнинг бандалари, биродар бўлинг! Ўз биродари билан уч кечадан ортиқ аразлашиш мусулмон инсонга ҳалол эмас» Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривояти. Демак, соғлом эътиқод асосига қурилган дўстлик риштасини узиши мумкин ҳар кандай сабаб дўстлик деган бебаҳо неъматга нисбатан ношукрлик саналади. Албатта, бунинг акси душманингиз саломингизга чиройли алик олиб, сиздан миннатдор эканини ҳақли ўринда изҳор қилаётган бўлса-да, унинг бу шукрига алданиб қолманг. Билингки, то у билан ақидада фарқланар экансиз, гўзал либослар билан бурканган муносабатларнинг асли адоватдан иборат бўлиб қолаверади. “Унвонул баён”дан @imom_adham👈👈👈👈👈👈👈👈

#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Насабларингиздан силаи раҳм қилади
#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Насабларингиздан силаи раҳм қиладиган нарсангизни таълим олинг. Чунки силаи раҳм аҳлнинг муҳаббатидир, молу мулкнинг кўплигидир ва умрнинг зиёдалигидир», - дедилар». Имом Термизий, Аҳмад ва ал-Ҳокимлар ривоят қилишган. Шарҳ: Силаи раҳм-қариндогалик алоқаларини яхшилаш кишига бу дунёнинг ўзида ҳам бир қанча фойдаларни беради. Улардан бу ҳадиси шарифда саналгани қуйидагилардир: 1. Аҳлнинг муҳаббати. ▫️ Ким аҳлининг муҳаббатига сазовор бўлмоқчи бўлса, силаи раҳм қилсин. 2. Молу мулкнинг кўплиги. ▫️ Ким кўп молу мулкка сазовор бўлмоқчи бўлса, силаи раҳм қилсин. 3. Умрнинг зиёдалиги. ▫️ Ким умрининг зиёдалигига сазовор бўлмоқчи бўлса, силаи раҳм қилсин. «Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан. •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг: 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube

#Бисмиллаҳ 🌿Ассалааму алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ🍃 Яна бир азиз ва гўзал тонг муборак бўлсин... 🍀Ушбу тонг нафасидан баҳра олаётган барча- барчангизга бошлаётган кун ва бугунги эзгу-ишларингизга хайру барака тилаймиз. 🍀Яхши инсонларни беғубор тонг нашидаси билан сийлаган Аллоҳга беҳиссоб шукрона айтамиз. 🍀 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин! 🍀Яқинларингиз ичра азиз бўлиб юришингизни тилаймиз. 🌦Хайрли тонг...🍁 ✅ Албатта яқинларингизга хам юборинг @Halovatuz

#БИР ОЯТ... ( وَقَالَتِ امْرَأَتُ فِرْعَوْنَ قُرَّتُ عَيْنٍ لِّي وَلَكَ ۖ لَا تَقْتُلُوهُ عَسَىٰ أَن يَنفَعَنَا أَوْ نَتَّخِذَهُ وَلَدًا وَهُمْ لَا يَشْعُرُونَ ) Ал-Қосос сураси 9-оят   Яъни, "Фиръавннинг хотини: "(Бу бола) мен учун ҳам, сен учун ҳам кўз қувончидир. Уни ўлдирманглар. Шоядки, у бизга фойда берса ёки уни бола қилиб олсак", деди. Ҳолбуки, улар сезмадилар!".    #Юқоридаги гапни Фиръавннинг хотини Осиё онамиз дарёда оқиб келган гўдак бўлмиш Мусо алайҳис саломни тутиб олиб эри Фиръавнга айтган.    #Фиръавн хотинига: "Майли сен учун шундай бўлақолсин.  Менинг эса унга эҳтиёжим йўқ!", деди.    #Набиййимиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳодисани шарҳлаб шундай дейдилар:    "Агар Фиръавн ҳам Осиё айтган гапни айтиб иқрор қилганида Аллоҳ уни ҳидоят қилиши мумкин эди. Аммо Аллоҳ уни бундан маҳрум қилди!".     #Қадар тилга ҳам боғлиқ. Ҳаётда оптимист бўлишга ҳаракат қилиш керак. Ана шунда яхшиликларни кўраверасиз.    #Бир мансабга ўтирганда ич-ичингиздан "бу мансаб менга бахтсизлик келтиради" десангиз ўшандай бўлиши мумкин.     #Бир аёлга уйланганда ич-ичингиздан "бу никоҳ менга яхшилик келтирмайди" десангиз айтганингиздек бўлиши мумкин.    #Гумонни яхши қилинг, сўзларингизни тузатинг.    #Кишининг бошига бало тилидан келиши ҳам мумкин... @Yorilgan_masjidi👈👈#БИР ОЯТ... ( وَقَالَتِ امْرَأَتُ فِرْعَوْنَ قُرَّتُ عَيْنٍ لِّي وَلَكَ ۖ لَا تَقْتُلُوهُ عَسَىٰ أَن يَنفَعَنَا أَوْ نَتَّخِذَهُ وَلَدًا وَهُمْ لَا يَشْعُرُونَ ) Ал-Қосос сураси 9-оят   Яъни, "Фиръавннинг хотини: "(Бу бола) мен учун ҳам, сен учун ҳам кўз қувончидир. Уни ўлдирманглар. Шоядки, у бизга фойда берса ёки уни бола қилиб олсак", деди. Ҳолбуки, улар сезмадилар!".    #Юқоридаги гапни Фиръавннинг хотини Осиё онамиз дарёда оқиб келган гўдак бўлмиш Мусо алайҳис саломни тутиб олиб эри Фиръавнга айтган.    #Фиръавн хотинига: "Майли сен учун шундай бўлақолсин.  Менинг эса унга эҳтиёжим йўқ!", деди.    #Набиййимиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳодисани шарҳлаб шундай дейдилар:    "Агар Фиръавн ҳам Осиё айтган гапни айтиб иқрор қилганида Аллоҳ уни ҳидоят қилиши мумкин эди. Аммо Аллоҳ уни бундан маҳрум қилди!".     #Қадар тилга ҳам боғлиқ. Ҳаётда оптимист бўлишга ҳаракат қилиш керак. Ана шунда яхшиликларни кўраверасиз.    #Бир мансабга ўтирганда ич-ичингиздан "бу мансаб менга бахтсизлик келтиради" десангиз ўшандай бўлиши мумкин.     #Бир аёлга уйланганда ич-ичингиздан "бу никоҳ менга яхшилик келтирмайди" десангиз айтганингиздек бўлиши мумкин.    #Гумонни яхши қилинг, сўзларингизни тузатинг.    #Кишининг бошига бало тилидан келиши ҳам мумкин... @imom_adham👈👈👈👈👈👈👈

#Ҳадис Ихлос сурасининг фазилати. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳо
#Ҳадис Ихлос сурасининг фазилати. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига: «Бирортангиз бир кечада Қуръоннинг учдан бирини ўқишга ожизлик қиладими?» дедилар. Бу уларга қийин туюлди ва: «Қай биримиз буни қила олардик, эй Аллоҳнинг Расули?» дейишди. У зот: «Аллоҳул вааҳидус сомад – Қуръоннинг учдан биридир», - дедилар». Имом Бухорий ривоят қилган. Изоҳ: «Аллоҳул вааҳидус сомад» – Ихлос сурасига ишора. Ушбу калималар билан бошланган сура, яъни Ихлос сураси мазмунан Қуръони Каримнинг учдан бирига тенг. ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг: 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube

ОНА ДУОСИ – ҚЎРҒОН Мусо алайҳиссалом қавми билан бирга Ватан ҳимоясига  тайёргарлик кўраётган эдилар. Ҳар бир киши ўз қурол-аслаҳасини тайёрлаб, совутини кийиб, жангга чиқиши шарт эди. Бир пайт у кишининг назарига бир ёш йигит тушди. Бу йигитнинг на совути, на қуроли бор эди. Мусо алайҳиссалом бу ҳолни кўриб, ҳайрон бўлиб ундан сўрадилар: – Эй йигит, нега сен бошқалар каби қуролланмадинг? Совут киймадинг? Нега жангга бундай чиқяпсан? Йигит жавоб берди: – Эй Аллоҳнинг расули! Менинг биргина қуролим бор, у ҳам  бўлса, онамнинг дуосидир. Онам менга ҳар доим дуо қилади: "Эй Парвардигорим! Ўғлимни ҳар қандай офат ва балодан сақла. Уни ўз ҳимоянгда асра!” Шунинг учун мен Аллоҳнинг каломи ва онамнинг дуоси билан жангга чиқдим, деб жавоб берди. Мусо алайҳиссалом бу гапни эшитиб, Аллоҳ таолодан ваҳий келишини кутди. Шу заҳоти ваҳий келди: “Эй Мусо! У йигит ҳақиқатан Менинг муҳофазамда. Унга ҳеч қандай офат етмайди. Чунки у онасининг рози қилган ва дуоси олган”. Орадан бир неча йил ўтиб, яна Ватан ҳимоясига отланганлар орасида ҳалиги йигит ҳам бор эди. Олдингилардан фарқли равишда у совут кийган ва қуролланиб олган эди. Буни кўриб Мусо алайҳиссалом сўради: – Сен совут киймас, қурол олмас эдинг-ку. Не бўлди: совут кийиб олибсан? Йигит жавоб берди: – Онам вафот этди. Энди мени дуо қиладиган, Аллоҳга омонат топширадиган инсон йўқ, шу боис совут кийиб, қуролланиб олдим. Дўстларингизга ҳам улашинг! @imom_adham👈👈👈👈👈👈👈