cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

СЎХ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

СЎХ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ РАСМИЙ КАНАЛИ Веб-сайт - https://soh.uz/ Facebook - https://www.facebook.com/suxtumaniaoka Youtube - https://www.youtube.com/c/SuxAnvar Инстаграм - https://www.instagram.com/suxanvar/ Мурожаатлар - @soh_murojaat_bot

Більше
Рекламні дописи
1 948
Підписники
+324 години
+257 днів
+14330 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Расман: Тул чегара назорат-ўтказиш пунктида жойлашган “Дўстлик” кўприги фойдаланишга топширилди “Қўшничилик минг йилчилик” дейди доно халқимиз. Айтиш лозимки, Ўзбекистон ва Қирғизистон республикалари ўртасидаги мустҳкам дўстлик ва ҳамкорлик муносабатлари бугунги кунда янги босқичга кўтарилган. Икки қўшни ва қардош халқ Президентлари – Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаровларнинг кучли сиёсий иродалари туфайли бу ҳамкорлик кундан кунга тобора ривожланиб бормоқда. Хабарингиз бор, Сўх-Риштон йўналшидаги Тул чегара назорат-ўтказиш пунктида жойлашган “Дўстлик” кўпригида носозлик юзага келганлиги боис, салкам икки ой давомида мазкур кўприк тўли реконструция қилинди. Бугун икки қардош халқ вакиллари иштирокида мазкур кўприк расман фойдаланишга топширилди. Очилиш маросимида Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, Баткен вилояти губернатори Абдикарим Алимбаев, расмий вакиллар, икки қардош халқнинг ёшлари ва нуронийлари иштирок этдилар. Тадбирда сўз олган икки вилоят раҳбарлари ўрнатилган мустаҳкам ҳамкорлик ва тобора ривожланаётган ҳамдўстлик муносабатлари икки халқнинг эртанги порлоқ келажагига қаратилганлигини алоҳида таъкидладилар. Ўзаро қўни-қўшничилик мунсобатлари янада мустаҳкамланишига ишонч билдирилди. Тадбир давомида икки қардош халқ нуронйилари томонидан кўприкнинг рамзий лентаси қируқилди. Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ва Баткен вилояти губернатори Абдикарим Алимбаев икки халқ вакилари билан саимий суҳбатлашди. Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 🇺🇿https://t.me/suxliklars 🌍Веб сайт|💬Facebook|✅Telegram| 📹Youtube | 📸 Instagram
Показати все...

02:15
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Ўзбек миллий матбуоти тарихи қандай кечган? Интернет босма матбуотни "йўқ" қилдими? Замонавий медианинг долзарб муаммолари нимада акс этади? АОКА "Маҳорат мактаби" лойиҳаси меҳмони профессор Мухтор Худойқулов билан суҳбатда юқоридаги ва бошқа масалалар юзасидан мулоҳазалар билан танишамиз. 📽 Батафсил ушбу ҳаволада томоша қилинг. 〰️〰️〰️〰️〰️ ⚡️ Маълумот учун: "Маҳорат мактаби" дастурининг кейинги меҳмони Республика "Оила" илмий-амалий маркази ходими, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Фарида Абдураҳимова билан миллий журналистикамизда хотин-қизларнинг роли ҳақида суҳбатлашамиз. Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Показати все...
anons_tg.mp45.29 MB
👍 1
Сўх туманида ҳам давлат ОТМларига кириш имтиҳонлари давом этмоқда Республикамиздаги анклав бўлган ҳудуд – Сўх тумани битирувчиларига бу йили ҳам олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини топширилишида катта имконият яратиб берилди. Республика бўйича ташкил этилган тест топшириш биносининг биттаси бизнинг Сўх туманимизда жойлашган. Тест жараёнлари туманимизнинг “Суғдиёна” спорт мажмуасида бўлиб ўтмоқда. Тест синовлари мазкур мажмуада 2 сменада ўтказилади. Имтиҳонларнинг учинчи куни тизимли давом этяпти. Туманимизда абитуриентлар учун учун яратиб берилган шароитлар билан танишган Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов бу бўйича ўз фикрларин баён этди ва имтиҳон жараёнларини кузатиш учун келган ота-оналар билан ҳам суҳбатлади. 4 кун давом этади. Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Показати все...
👍 3
#live Туманимизда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов бошчилигида ишчи гуруҳ дастлаб "Суғдиёна" спорт мажмуасида ташкил этилган ткст имтиҳонлари топшириш масканида бўлди. Тест жараёнига дахлдор бўлган мутасаддилар билан суҳбатлашди. Шунингдек, ота-оналарга яратиб берилган шароитларни ҳам кўздан кечирди. Фарзандларининг имтиҳон топшириш жараёнини кузатиш учун келган фуқаролар билан самимий суҳбат қилган вазир ўринбосарига ота-оналар вакиллари яратиб берилган шароитлар учун миннатдорчилик изҳор этдилар. Ташриф давом этмоқда.
Показати все...
Маҳалла аҳлини эзгу мақсадлар сари бирлаштирган маънавий-маърифий тадбир Ҳушёр маҳалла фуқаролар йиғинида “Эзгулик шиоримиз, маърифат қуролимиз!” шиори остида бўлиб ўтган маънавий-маърифий тадбирда мазкур ҳудудда жойлашган маҳаллаларнинг аҳолиси, ёшлар ва нуронийлар иштирок этдилар. Тадбирда қатнашган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, туман ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари Қосимжон Раҳимбердиевлар сўзга чиқиб, барча тадбир иштирокчиларига самимий тилакларни баён этдилар. Тадбир жараёнида “Беш ташаббус олимпиадаси” Республика босқичининг енгил атлетика йўналишида ғолибликни қўлга киритган 4 нафар ҳушёрлик ёш спортчилар – Шерали Қурбоналиев, Билолиддин Фаттоев, Рашоджон Жумабоев ва Жаҳонгир Тошмамадовларга туман ҳокимлиги ташаккурномалари ва қимматбаҳо совғалари тақдим этилди. “Келажак бунёдкори” медали соҳиби, Сариканда маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Ҳайитбой Ҳасанов ҳам сўзга чиқиб, давлатимиз раҳбари томонидан ёшларга берилаётган эътибор хусусида гапирди. Ёш санъаткорларнинг дилтортар наволари мазкур тадбир барча иштирокчиларга кўтаринки кайфият бахш этди. Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Показати все...
👍 1
Перейти до архіву дописів
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.