cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Фарғона вилояти ҳокимлиги

Фарғона вилояти ҳокимлиги канали Веб-сайт: fergana.uz Facebook: facebook.com/fvhokimligi Youtube: youtube.com/Fargonaviloyatihokimligi Инстаграм: www.instagram.com/fviloyatihokimligi Фуқаролар мурожаати учун: t.me/fvhmurojaat_bot

Більше
Рекламні дописи
14 115
Підписники
-924 години
-337 днів
-21630 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

“Нефтчи” сафарда “Бунёдкор”ни йирик ҳисобда мағлуб этди! Футбол бўйича 2024 йилги Ўзбекистон Суперлигаси ўнинчи турида “Нефтчи” жамоамиз футболчилари Тошкентда “Бунёдкор” меҳмони бўлиб, 3-0 ҳисобида йирик ғалаба қозондилар. Учрашувда ҳисобни 24-дақиқада Эффионг Нсунгуси очди. 31-дақиқада Ҳусаин Норчаевнинг жарима майдончасига кирмасдан берган кучли зарбаси Нсунгусига тегиб дарвоза тўридан жой олди. 90-дақиқада рақиб дарвозабони билан якка якка чиққан Ҳусаин Норчаев хотиржамлик билан тўпни дарвозага йўллаб, “Нефтчи”нинг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади! Мавсумдаги тўққизинчи учрашувида (жамоамиз ҳисобидан битта қолдирилган ўйин бор) бешинчи ғалабага эришган “Нефтчи” 17 очко жамғариб, Суперлигада пешқадамликка қайтди. Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
Показати все...
“Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал”: Олтиариқда Анвар Обиджон хотирасига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди Олтиариқ туманидаги маданият марказида Ўзбекистон халқ шоири, болалар адабиётининг забардаст вакили Анвар Обиджон хотирасига бағишланган “Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал” деб номланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда кенг жамоатчилик вакиллари, ижодкорлар, ёшлар ҳамда шоирнинг оила аъзолари иштирок этди. Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383845 Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
Показати все...
Риштонда “Кулоллар сайли” старт олди Риштон туманидаги "Халқаро кулолчилик маркази"да “Кулоллар сайли” миллий кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-савдосининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Фарғона вилояти ҳокимлиги, Туризм қўмитаси ва Республика "Ҳунарманд" уюшмаси билан ҳамкорликда 1-5 июнь кунлари ташкил этилаётган тадбирга Республикамиз вилоятлари ва Қорақалпоғистон кулолчилик мактабларининг вакиллари бўлган уста кулоллар, шунингдек, Россия ва Тожикистондан ҳунармандлар жалб этилди. Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383844 Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
Показати все...
Фарғонада кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган “Нурли маскан” мактаб-интернатининг янги биноси фойдаланишга топширилди 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида Фарғона шаҳрида жойлашган кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган “Нурли маскан” мактаб-интернатининг янги биноси тантанали тадбир билан фойдаланишга топширилди. Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари, таълим соҳаси мутасаддилари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар. Шаҳарнинг Бешбола МФЙ ҳудудида жойлашган ушбу муассаса биносининг қурилиши учун 13,2 млрд. сўм маблағ сарфланди. Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383843 Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
Показати все...
Фарғонада Корзинка супермаркетлар тармоғининг иккинчи супермаркети иш бошлади Бугун Фарғона шаҳри марказидаги собиқ Марказий универмаг қайта таъмирланиб, замонавий, йирик савдо ва хизмат кўрсатиш маркази сифатида аҳолига хизмат кўрсатишни бошлади. Мазкур мажмуанинг тантанали очилиш тадбирида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари, Корзинка супермаркетлар тармоғининг бош директори Акмал Асадов, жамоатчилик вакиллари қатнашдилар. Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383842 Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
Показати все...
Перейти до архіву дописів