cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

СЎХ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

СЎХ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ РАСМИЙ КАНАЛИ Веб-сайт - https://soh.uz/ Facebook - https://www.facebook.com/suxtumaniaoka Youtube - https://www.youtube.com/c/SuxAnvar Инстаграм - https://www.instagram.com/suxanvar/ Мурожаатлар - @soh_murojaat_bot

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
2 261
المشتركون
-524 ساعات
-757 أيام
-46530 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Хотира ва қадрлаш куни арафасида вилоятимиздаги Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчиларининг ҳолидан хабар олиниб, уларга Президент табриги ва совғалари топширилмоқда Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 7 майдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармони асосида вилоятимизда ҳам 11 нафар Иккинчи жаҳон уруши фахрийларининг ҳолидан хабар олиниб, уларга Президентимизнинг байрам табриги, 20 миллион сўмдан пул мукофотлари, совғалар топширилмоқда. Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, генерал-майор Ойбек Саидов, вилоят Мудофаа ва Хавфсизлик тизимлари раҳбарлари, вилоят секторлари раҳбарлари ва жамоатчилик вакиллари биргаликда Иккинчи жаҳон урушида эришилган буюк ғалабанинг 79 йиллиги муносабати билан Фарғона шаҳрида яшовчи Татьяна Усманова, Фарғона туманида яшовчи Турсунбек ота Исанбеков ҳамда Тошлоқ туманида яшовчи Одилжон ота Зокиров хонадонларида бўлишиб, фахрийларни ва уларнинг оила аъзоларини байрам билан табрикладилар, Давлатимиз раҳбарининг табриги ўқиб эшиттирилиб, пул мукофотлари, совғалар топширилди. Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383781 Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
إظهار الكل...
1
💥Фарғона вилоятида аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот қанчани ташкил этди?
🏢2024-йилнинг январь-март ойлари якунларига кўра, Фарғона вилоятида аҳоли жон бошига ҳисобланган ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 3 204,5 минг сўмни ташкил этди. 📊Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,9 % га ўсди. ***********************
💥Farg‘ona viloyatida aholi jon boshiga yalpi hududiy mahsulot qanchani tashkil etdi?
🏢2024- yilning yanvar-mart oylari yakunlariga ko‘ra, Farg‘ona viloyatida aholi jon boshiga hisoblangan yalpi hududiy mahsulot hajmi 3 204,5 ming so‘mni tashkil etdi. 📊O‘tgan yilning mos davriga nisbatan 3,9 % ga o‘sdi.
إظهار الكل...
“Шараф ленталари” улашилди
Сўх тумани Сариканда маҳалласида “Аждодларни хотирлаш ва кексаларни эъзозлаш” шиори шиори остида “Шараф лента”си тарғибот акцияси ўтказилди. Маҳалла ёшлар етакчиси Хайитбой Хасанов бошчилигида волонтёрлар томонидан аҳоли гавжум жойлар, фронт ортида меҳнат қилган фахрийларга “Шараф лента”лари улашилди. Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
إظهار الكل...
Фуқаролар қабули – халқ билан очиқ мулоқот
Халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида туман ҳокими биринчи ўринбосари Илҳомжон Тожибоев бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Сўх тумани Халқ қабулхонасида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди. Унда ҳоким ўринбосарлари ҳамда тумандаги идора ва ташкилот раҳбарлари ҳам иштирок этишди. Қабулда 10 нафар фуқаролар қатнашиб, ўз муаммолари юзасидан мурожаат этдилар ва қилинган мурожаатлардан 6 таси ижобий ҳал этилди. Қабул жараёнида ҳар бир фуқаро мурожаати тингланиб, ижроси мутасадди раҳбарлар томонидан назоратга олинди ҳамда мурожаатларнинг ижобий ечими юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди. Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
إظهار الكل...
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига байрам табриги — Праздничное поздравление Президента Шавката Мирзиёева народу Узбекистана Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
إظهار الكل...
Туманимизда пилла парваришига киришилди
Анъанага мувофиқ 1-сектор ҳудудидаги Соҳибкор маҳалласида жойлашган “Озод” ширкат хўжалиги инкубаториясидан 2024-йилнинг биринчи ҳосили – ипак қурти мазкур ҳудуд пиллакорларига тарқатиб берилди. Энг асосийси ҳар бир пиллакорга 200 минг сўмдан аванс пули ҳам тарқатиб берилди. Туман ҳокими ўринбосари Муслиммбек Мавлонбековнингг сўзларига кўра, Сўхда 2024 йил пилла ҳосили учун жами 681 қутти ипак қурти парвариш қилинади ва пиллакорларга 41 тонна пилла хом ашёси топшириш режаси белгилаб берилган. Пилла мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш ва мавсумни самарали охирига етказиш мақсадида “Нурли тонг” пиллачилик кластер корхонаси ва фермер хўжаликлари ҳамда ижарачилар ўртасида контрактация шартномаси тузилди. Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
إظهار الكل...
9-май Хотира ва қадрлаш куни
Ҳар йили Хотира ва қадрлаш байрами арафасида турли акция ва тадбирлар ўтказилади. Ровон маҳалла фуқаролар йиғини мутасаддилари бугун байрам арафасида маҳалланинг аҳоли гавжум жойларида нуроний отахон ва онахонларимизни Хотира ва қадрлаш ҳамда Буюк Ғалабанинг 79 йиллиги муносабати бидан табриклаб, кўчаларда ва бевосита фронт орти қатнашувчилари хонадонларига кириб бориб, уларга шараф ленталари тақдилар. Маҳалла ёшлар етакчиси Тасвиржон Бобоевнинг сўзларига кўра, нуронийларимиз ушбу улуғ кунларга етказганлиги учун Яаратганга шукроналар айтиб, давлатимиз тинчлигини тилаб дуолар қилишди. Бундай байрам акциялари ҳар бир инсон кўнглида ғурур ва ифтихор ҳисларини уйғотади. Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
إظهار الكل...
Ўқишга кириш учун минимал ўтиш балини 2 босқичда ошириб, соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, бизнес ва бошқарув йўналишлари учун – 94,5 балл, бошқа йўналишлар учун – 75,6 балл этиб белгиланиши кутилмоқда (амалда барча йўналишлар учун – 56,7 балл).
إظهار الكل...
Олий таълим муассасаларида таълим гранти асосида таҳсил олган талабаларнинг ўқишни тугатгандан сўнг 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади.
إظهار الكل...
Президент Шавкат Мирзиёев Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий клиник госпиталига бориб, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олди. — Президент Шавкат Мирзиёев посетил Центральный военный клинический госпиталь Министерства обороны, где навестил участников Второй мировой войны. #Mirziyoyev #uchrashuv #Xotiravaqadrlashkuni #faxriylar Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
إظهار الكل...
أرشيف المشاركات