uk
Feedback
Таълим касаба уюшмаси

Таълим касаба уюшмаси

Відкрити в Telegram

Тошкент вилояти таълим ва фан тизимидаги касаба уюшма аъзолари учун ҳуқуқий, услубий тавсия ва маслаҳатлар.

Показати більше
4 575
Підписники
-124 години
+197 днів
-1830 день

Триває завантаження даних...

Хмара тегів
Немає даних
Виникли проблеми? Будь ласка, оновіть сторінку або зверніться до нашого support-менеджера.
Вхідні та вихідні згадування
---
---
---
---
---
---
Залучення підписників
липень '26
липень '26
+76
в 4 каналах
червень '26
+50
в 6 каналах
Get PRO
травень '26
+59
в 9 каналах
Get PRO
квітень '26
+52
в 4 каналах
Get PRO
березень '26
+85
в 4 каналах
Get PRO
лютий '26
+97
в 3 каналах
Get PRO
січень '26
+230
в 4 каналах
Get PRO
грудень '25
+133
в 4 каналах
Get PRO
листопад '25
+118
в 3 каналах
Get PRO
жовтень '25
+118
в 4 каналах
Get PRO
вересень '25
+223
в 5 каналах
Get PRO
серпень '25
+232
в 4 каналах
Get PRO
липень '25
+114
в 3 каналах
Get PRO
червень '25
+67
в 2 каналах
Get PRO
травень '25
+75
в 2 каналах
Get PRO
квітень '25
+57
в 4 каналах
Get PRO
березень '25
+129
в 8 каналах
Get PRO
лютий '25
+266
в 8 каналах
Get PRO
січень '25
+114
в 3 каналах
Get PRO
грудень '24
+132
в 7 каналах
Get PRO
листопад '24
+123
в 1 каналах
Get PRO
жовтень '24
+320
в 14 каналах
Get PRO
вересень '24
+248
в 5 каналах
Get PRO
серпень '24
+245
в 7 каналах
Get PRO
липень '24
+252
в 5 каналах
Get PRO
червень '24
+107
в 3 каналах
Get PRO
травень '24
+147
в 6 каналах
Get PRO
квітень '24
+119
в 3 каналах
Get PRO
березень '24
+173
в 4 каналах
Get PRO
лютий '24
+178
в 7 каналах
Get PRO
січень '24
+307
в 7 каналах
Get PRO
грудень '23
+190
в 9 каналах
Get PRO
листопад '23
+180
в 9 каналах
Get PRO
жовтень '23
+178
в 3 каналах
Get PRO
вересень '23
+176
в 0 каналах
Get PRO
серпень '23
+190
в 0 каналах
Get PRO
липень '23
+161
в 0 каналах
Get PRO
червень '23
+128
в 0 каналах
Get PRO
травень '23
+383
в 0 каналах
Get PRO
квітень '23
+122
в 0 каналах
Get PRO
березень '23
+95
в 0 каналах
Get PRO
лютий '23
+239
в 0 каналах
Get PRO
січень '23
+281
в 0 каналах
Get PRO
грудень '22
+267
в 0 каналах
Get PRO
листопад '22
+198
в 0 каналах
Get PRO
жовтень '22
+245
в 0 каналах
Get PRO
вересень '22
+395
в 0 каналах
Get PRO
серпень '22
+317
в 0 каналах
Get PRO
липень '22
+236
в 0 каналах
Get PRO
червень '22
+196
в 0 каналах
Get PRO
травень '22
+358
в 0 каналах
Get PRO
квітень '22
+266
в 0 каналах
Get PRO
березень '22
+265
в 0 каналах
Get PRO
лютий '22
+187
в 0 каналах
Get PRO
січень '22
+268
в 0 каналах
Get PRO
грудень '21
+185
в 0 каналах
Get PRO
листопад '21
+215
в 0 каналах
Get PRO
жовтень '21
+100
в 0 каналах
Get PRO
вересень '21
+168
в 0 каналах
Get PRO
серпень '21
+225
в 0 каналах
Get PRO
липень '21
+134
в 0 каналах
Get PRO
червень '21
+158
в 0 каналах
Get PRO
травень '21
+132
в 0 каналах
Get PRO
квітень '21
+126
в 0 каналах
Get PRO
березень '21
+129
в 0 каналах
Get PRO
лютий '21
+157
в 0 каналах
Get PRO
січень '21
+393
в 0 каналах
Get PRO
грудень '20
+1 701
в 0 каналах
Дата
Залучення підписників
Згадування
Канали
26 липня0
25 липня+4
24 липня+1
23 липня+5
22 липня+7
21 липня+21
20 липня+1
19 липня0
18 липня+1
17 липня0
16 липня+5
15 липня+1
14 липня0
13 липня+3
12 липня0
11 липня0
10 липня+1
09 липня+3
08 липня+3
07 липня+6
06 липня+2
05 липня+3
04 липня+7
03 липня+1
02 липня+1
01 липня0
Дописи каналу
Давлат ташкилотларида техник ходимлар штат бирликлари қисқартирилмоқда 🔹Вазирлар Маҳккамасининг 20.07.2026 йилги 393-сон қарори билан 24.07.2025 йилги 465-сон қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. ❗️Ушбу ўзгартиришлар билан давлат ташкилотларида: ✅ электромонтёр, чилангар-сантехник, лифт бўйича техник, кассир, рухсатномалар бюроси навбатчиси (2027 йил 1 январдан) ва компьютер техникасига техник хизмат кўрсатиш техник штат бирликлари қисқартирилмоқда (аутсорсингга ўтказилади); ✅ туман ҳокими ва ўринбосарлари учун раҳбар котиби штат бирлиги жорий этилмоқда; ✅ Бошқарув ходимларига нисбатан ёрдамчи ходимлар сонининг мутаносиблигини ҳисоблаш меъёрларини қўллашда ҳайдовчи, раҳбар котиби, қоровул, фаррош ва ўт ёқувчи штат бирликлари ҳисобга олинмайди. 💰Дарвоқе, 393-сон қарори билан амалга оширилаётган ўзгартиришларга кўра, Давлат архиви ходимларининг иш ҳақи ҳам оширилмоқда. Дўстингизга улашинг👇 @Mehnat_huquqi_va_psixologiyasi

2
Соатбай ишловчилар меҳнат таътили берилиши ва таътил учун ҳақ тўланиши керак ♦️Амалиётда соатбай ишловчиларга (айниқса таълим муассасаларида) меҳнат таътили ва таътил пули беришмайди, меҳнат шартномаси бекор қилинганда фойдаланмаган меҳнат таътили учун компенсация тўламасликка ҳаракат қилишади. Бу Меҳнат кодексига зид бўлиб, соатбайларга ҳам таътили бериши (56 календарь кун) ва таътил пулини ҳам бериш керак. 🔹Чунки, Меҳнат кодексининг 216-моддасида барча ходимлар, шу жумладан ўриндошлик асосида ишлайдиган ходимлар ҳар йилги меҳнат таътилига чиқиш ҳуқуқига эга эканлиги ва 233-моддасида меҳнат таътилида бўлган вақти учун ходимга ўртача иш ҳақининг сақланиши кафолатланган ҳамда 234-моддада меҳнат шартномаси бекор қилинганда барча фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун пулли компенсация тўланиши белгиланган (истиснолар йўқ). ♦️Айримлар таътил пулини тўламасликка асос қилиб кўрсатаётган, янги МКдан олдин қабул қилинган Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларининг (рўйхат рақами 3157, 2019 йил 22 апрель) 3-бандида соатбай ҳақ тўлаш миқдори таркибига меҳнат таътили ҳақи киритилганлиги кўрсатилган бўлиб, ушбу банд МКнинг 233, 234 ва 257-моддаларига зид. МК юқори кучга эгалиги сабабли, Меҳнат кодекси талаблари қўлланилади. 🔹Агар меҳнат шартномаси бекор қилинган соатбай ўқитувчилар фойдаланмаган меҳнат таътили учун пулли компенсацияни ундириш учун судга мурожаат қилсалар, суд томонидан қаноатлантирилади. Агар пулли компенсацияга МКнинг 333-моддасида белгиланган кечиктирилган давр учун яна пулли компенсация ҳисобланса анчагина пул бўлиши мумкин. 🔹Шу сабабли, таълим муассасалари раҳбарлари ушбу қоидага эътибор қаратишлари ва соатбай ўқитувчиларни меҳнат ҳуқуқини таъминлаши керак. Директорларга ва соатбай ўқитувчиларга жўнатиб қўйинг. @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
922
3
“1 сентябрь — Мустақиллик куни” байрами муносабати билан неча кун дам олиш бўлади? 🔹Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.12.2025 йилги ПФ-257-сон Фармонига асосан “31 август” қўшимча дам олиш куни ҳисобланади. Шу сабабли: ❗️5 иш куни ишловчилар 4 кун дам олади: 29 август (шанба) дам олиш куни; 30 август (якшанба) дам олиш куни; 31 август (душанба) қўшимча дам олиш куни; 1 сентябрь (сешанба) байрам; ❗️6 иш кунида ишловчилар 3 кун дам олади: 30 август (якшанба) дам олиш куни; 31 август (душанба) қўшимча дам олиш куни; 1 сентябрь (сешанба) байрам. ♦️Меҳнат кодексининг 209-моддасига кўра дам олиш кунлари, шу жумладан қўшимча дам олиш кунлари ва байрам кунлари ходимларга ишга жалб этиш тақиқланади (Меҳнат кодексида кўрсатилган ҳолатлар мустасно). 🔹Сменали ишда ишловчилар учун дам олиш кунлари иш жадвалида белгиланади, байрам куни ишлаганлиги учун 2 ҳисса ҳақ тўланади. Кўпчилик 6 иш кунида (душанба-шанба) ишлаётганлар савол беради “Нима учун биз байрамда кам дам оламиз, ахир шундоқ ҳам ҳафтада 6 кун ишлаётган бўлсак?” деган маънода. Бу савол жавоб: Чунки 5 иш кунида ишловчилар ҳар куни кўпроқ ишлайди, яъни 8 соат, 6 иш кунида ишловчилар эса кунлик камроқ ишлайди, яъни 7 ёки 6 соат. @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
4 085
4
Болам 2 ёш бўлганда ишга қайтсам бўладими? @Yurist_Xizmati 5688-савол: Мен мактабда кутубхона мудираси булиб ишлайман. Хозирда бола парвариши таьтилидаман фарзандимни 2025 йил 4 январда дунёга келтирганман. Хозир фарзандим 1 ёшу 6 ойлик. Мактабимиз ички кисми регантруксага тушганлиги сабабли мени сентябрдан ишга кайтиб хонангни тугрила дейишяпти. Мени урнимдаги уриндошим. Директор еса 2 ёшда чикмасангиз 3 ёшгача бола парвариши учун ариза ёзишингиз керак дейишяпти. Мен 2.5 ёш килиб чиксам буладими ЮРИСТ ЖАВОБИ: Йўқ, директорнинг "албатта бола 2 ёшга тўлганда ишга чиқишингиз керак" деган талаби қонунчиликка мос эмас. Меҳнат кодексининг 405-моддасига кўра: •  аёлнинг хоҳишига кўра боласи 2 ёшга тўлгунига қадар бола парваришлаш таътили берилади ва бу давр учун нафақа тўланади; •  шунингдек, аёлнинг хоҳишига кўра боласи 3 ёшга тўлгунига қадар иш ҳақи сақланмаган ҳолда қўшимча таътил берилади. Демак, бола 2 ёшга тўлгандан кейин ишга чиқиш ҳам, 3 ёшгача таътилда қолиш ҳам, 2,5 ёшида ишга қайтиш ҳам ходимнинг ўз ихтиёрига боғлиқ. Бундан ташқари, Меҳнат кодексининг 239-моддасига кўра, ижтимоий таътил олиш учун қонунда назарда тутилган асос мавжуд бўлса, иш берувчи бундай таътилни бериши шарт. Ижтимоий таътил даврида эса ходимнинг аввалги иш жойи (лавозими) сақланиб қолади. Сизнинг ҳолатингизда: •  фарзандингиз ҳозир 1 ёш 6 ойлик; •  агар хоҳласангиз, бола 2 ёшга тўлгунга қадар нафақа тўланадиган таътилда бўласиз; •  ундан кейин ҳам 3 ёшга тўлгунга қадар иш ҳақи сақланмайдиган бола парваришлаш таътилини олишингиз мумкин; •  агар истасангиз, 2,5 ёшида ёки 3 ёшга тўлмасдан исталган вақтда ишга қайтишингиз мумкин. Шунинг учун сизни сентябрдан мажбуран ишга чақириш ёки "албатта 2 ёшга тўлганда чиқишингиз шарт" дейиш қонунчиликка мос келмайди. Агар сиз 2 ёшдан кейин ҳам таътилда қолмоқчи бўлсангиз, болангиз 2 ёшга тўлишидан олдин иш берувчига бола 3 ёшга тўлгунга қадар иш ҳақи сақланмаган ҳолда бола парваришлаш таътили беришни сўраб ариза топширишингиз кифоя. Шундан сўнг сиз хоҳлаган вақтда, масалан 2,5 ёшида, ишга қайтиш ҳуқуқига эгасиз. @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
771
5
#Кадровик Меҳнат низоларида исботлаш 100 фоиз иш берувчининг зиммасида бўлади. Ҳар қандай ҳолатда иш берувчи хатти-ҳаракатларининг қонунийлигини исботлаши шарт. Меҳнат кодексида 8 та ҳолатда исботлаш деган сўз келтирилган, уларнинг 7 таси айни иш берувчининг ҳолатни исботлашига қаратилган. Судлар меҳнат низоларини кўришда айни шу жиҳатларга эътибор қаратиши лозим. Якка тартибдаги меҳнат низоларини кўриб чиқиш чоғида муддатли меҳнат шартномасини тузишнинг асослилигини исботлаш вазифаси иш берувчининг зиммасига юклатилади. МК 111-модда 9-қ Низоларни кўриб чиқиш чоғида ишга қабул қилишни рад этишнинг қонунийлигини исботлаш вазифаси иш берувчининг зиммасига юклатилади. МК 120-модда 2-қ Меҳнат низоси юзага келган тақдирда, ходимнинг иш берувчи билан бошқа жойга кўчиб ўтишни рад этганлигини исботлаш вазифаси иш берувчининг зиммасига юклатилади. 146-модда 7-қ Меҳнат низоларини кўриб чиқиш чоғида ходимни ишдан четлаштиришнинг қонунийлигини исботлаш вазифаси иш берувчининг зиммасига, ходим ваколатли давлат органларининг талабига кўра ишдан четлаштирилган ҳолларда эса ходимни ишдан четлаштириш тўғрисида қарор қабул қилган тегишли давлат органининг зиммасига юклатилади. МК154-модда 2-қ Низоларни кўриб чиқиш чоғида меҳнат шартномаси бекор қилинишининг қонунийлигини исботлаш вазифаси иш берувчининг зиммасига юклатилади. 174-модда 8-қ Якка тартибдаги меҳнатга доир низо юзага келган тақдирда, икки ёшга тўлмаган бола парваришини амалга ошираётган ходимни бошқа ишга ўтказиш мумкин эмаслигини исботлаш вазифаси иш берувчининг зиммасига юклатилади. 395-модда 3-қ Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
606
6
Стаж бўлмаса ҳам пенсияга чиқиш мумкинми? @Yurist_Xizmati 5687-савол: Assalomu alaykum. Opam 1970 yil 7- yanvarda tug’ilganlar. hamshira bo’lib 4 yil ishlagani trudovoyda topildi, yana 1-2 yil ishlaganlari chiqmayapti. 2 ta farzandlatiga tug’ruq ta’tilida o’tirganlar. Yanvardan beri pensiya to’g’irlay olmay yuribdilar. Sabesdagilar endi 60 yoshdan chiqasiz deyapti ekan. Geppatit C  kasalluk bo’yicha ham 5 ta vipiskalari bor. 6 yildan beri shu kasallik bilan kurashadilar. lekin Serroz emas. Hech bo’lmasa qarilik pensiyasiga chiqsalar bo’ladimi? Iltimos aniq javob bering. U qonunni bu moddani o’qing demang. Sabesga qatnab opam charchab ketdilar ЮРИСТ ЖАВОБИ: Сиз ёзган ҳолатда опангизнинг пенсияга чиқиш имконияти бутунлай йўқ дегани эмас. Бу ерда энг муҳим масала иш стажини тўғри аниқлаш ва тасдиқлаш ҳисобланади. “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддасига кўра, аёллар 55 ёшга тўлганда ва камида 20 йил иш стажига эга бўлса ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади. Агар 20 йил тўлиқ стаж бўлмаса ҳам, Қонуннинг 8-моддасига кўра камида 7 йил иш стажи мавжуд бўлса, мавжуд стажга мутаносиб равишда пенсия тайинланиши мумкин. Шу сабабли опангизнинг барча стажлари тўлиқ йиғилиши жуда муҳим. Қонуннинг 37-моддасига кўра иш стажига: •  расмий ишлаган даврлар; •  ижтимоий суғурта бадаллари тўланган даврлар; •  бола 3 ёшга тўлгунча бола парваришлаш таътилида бўлган вақтлар ҳам қўшилади. Бунда бола парваришлаш таътили жами кўпи билан 6 йилгача стажга қўшилади. Демак, опангизнинг 2 нафар фарзанди учун туғруқ ва бола парвариши даврлари ҳам стаж сифатида ҳисобланиши мумкин. Агар меҳнат дафтарчасида айрим йиллар чиқмаётган бўлса, қуйидаги ҳужжатлар орқали стажни тасдиқлаш мумкин : •  архив маълумотномалари; •  буйруқ нусхалари; •  иш ҳақи ведомостлари; •  касалхона ёки поликлиника ҳужжатлари; •  солиқ ёки пенсия жамғармаси маълумотлари; •  гувоҳларнинг кўрсатмалари. Шунинг учун аввало ишлаган ташкилотлар архивига ва давлат архивига ёзма мурожаат қилиш тавсия этилади. Сиз ёзган гепатит C касаллиги масаласига келсак, бу касалликнинг ўзи автоматик равишда ногиронлик ёки имтиёзли пенсия асосини бермайди. Агар касаллик оғир даражага ўтиб, меҳнат қобилиятига жиддий таъсир қилган бўлса, ТИEК орқали ногиронлик масаласи кўриб чиқилиши мумкин. Лекин сиз ёзган ҳолатда сирроз бўлмагани учун айнан шу асос билан пенсия тайинланиши қийинроқ Агар зарур стаж етмаса, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сон қарори асосида ёшга доир нафақа олиш имконияти мавжуд. Ушбу Низомга кўра аёллар 60 ёшга етганда ва пенсия учун етарли стаж бўлмаса ҳам ёшга доир нафақа тайинланиши мумкин. Лекин ҳозир опангиз 1970 йилда туғилган бўлса, у киши аллақачон 55 ёшдан ошган. Демак, аввало барча иш стажларини йиғиб, мутаносиб пенсия тайинлаш масаласини охиригача кўриб чиқиш керак. Чунки ҳатто 7 йил стаж бўлса ҳам пенсия олиш имконияти бор. Фақат “стаж етмайди” деган оғзаки жавоб билан чекланиб қолмаслик керак. Пенсия рад этилса, ёзма рад жавоби олиниб, юқори турувчи орган ёки судга шикоят қилиш ҳам мумкин. @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
425
7
Ихтисослаштирилган мактаб ўқитувчилари 5 йил олдин пенсияга чиқа оладими? @Yurist_Xizmati 5685-савол: Мактабда укитувчиман. 17 йил умумтаьлим мактабда, 2011 йилдан аклий ривожланишида нуксони булган болалар учун ихтисослаштирилган мактабда (15йил, узлуксиз, ставкада) укитувчи булиб ишлаб келяпман. Умумий Иш стажим 33 йил 7 ой, 15 йиллик имтиезли Иш стажим Билан 5 йил аввал пенсияга имтиезли пенсияга чикиш га хаклиманми? Имтиезли пенсияга чикиш учун 20 йил Иш стажи талаб килинадику. ЮРИСТ ЖАВОБИ: Ҳурматли фуқаро, агар сиз ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактабда ўқитувчи лавозимида ишлаётган бўлсангиз, сизга нисбатан имтиёзли пенсия қоидалари қўлланилиши мумкин. "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 9-моддасига кўра, айрим тоифадаги ходимлар Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган рўйхатлар асосида умумий пенсия ёшидан 5 йил олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга. Мазкур рўйхат Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 10-октабрдаги 637-сон қарори билан тасдиқланган бўлиб, 3-сонли рўйхатнинг 3-1918-позициясига қуйидагилар киритилган: ➖ Жисмоний ёки ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим ташкилотлари (мактаблар, мактаб-интернатлар), санаторий типидаги ихтисослаштирилган таълим ташкилотлари (мактаб-интернатлар), имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган таълим ташкилотлари, "Меҳрибонлик уйлари" ва ҳарбий академик лицейлардаги ўқитувчилар. Шу сабабли, агар сизнинг лавозимингиз ва ишлаган муассасангиз айнан ушбу рўйхатга мос келса, умумий пенсия ёшидан 5 йил олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқига эгасиз. Сиз ёзган маълумотларга кўра: ▪️умумий иш стажингиз — 33 йил 7 ой; ▪️2011-йилдан буён ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайсиз. Демак, агар пенсия органи томонидан сизнинг лавозимингиз ва иш жойингиз 637-сон қарорнинг 3-сонли рўйхати 3-1918-позициясига мос деб топилса, 5 йил олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқингиз мавжуд. Агар Пенсия жамғармаси ушбу имтиёзни қўллашни рад этса, рад этишнинг ҳуқуқий асосини ёзма равишда талаб қилишингиз ва зарур бўлса юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишингиз мумкин @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
578
8
#Кадровик Меҳнат шартномасини томонларнинг келишувига кўра бекор қилишда эътибор қаратилиши керак бўлган ҳолатлар. (Амалий қўлланма) Ходимни ишдан бўшатишда энг мустаҳкам ишдан бўшатиш МКнинг 157-моддаси, яъни томонларнинг ўзаро келишувига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш деб айтилади. Сабаби бу тарзда меҳнат шартномаси бекор қилинганда, иш берувчи томонидан хатоликларга йўл қўйилмаса, ходимнинг ишга тикланиши қийин бўлади. Иш берувчи томонидан меҳнат шартномасини МКнинг 157-моддаси билан бекор қилинганда нималарга эътибор қаратиш керак? I. Ёзма келишув тузишни унутманг. МКнинг 157-моддаси талабларига кўра, меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилиш меҳнат шартномасига доир қўшимча келишув билан ёзма шаклда расмийлаштирилади, унда меҳнат шартномаси бекор қилинадиган сана, қўшимча келишув тузилган сана ва тарафларнинг реквизитлари кўрсатилиши шарт. (Тарафларнинг реквизитлари учун МКнинг 107-моддасига қаранг) Иш берувчилар томонидан биринчи навбатда қилинадиган хатолардан бири айни шу қоидага риоя қилмаслик. Ёзма келишув қоидасига риоя қилмаслик ходимнинг суд орқали ишга тикланишининг асосий сабабларидан бири бўлади. II. Ходимдан ариза талаб қилманг. Талаб қилсангиз ҳам мазмуни аниқ бўлсин. МКнинг 157-моддаси билан меҳнат шартномаси бекор қилинаётганда иш берувчилар ходимдан ариза ёздириб олишади ва бу аризанинг мазмуни "мен билан ўз хоҳишига кўра меҳнат шартномасини бекор қилишингизни сўрайман"- деган мазмунда бўлади. Бу мутлақо нотўғри сабаби ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш МКнинг 161-моддаси билан тартибга солинади. Агар бу ҳолатда иш берувчи ходимдан ариза ёздирса ҳам аризанинг мазмуни меҳнат шартномасини тарафлар келишувига кўра бекор қилинишини сўраши мақсадга мувофиқ. Акс ҳолда, бундай ҳаракатлар иш берувчи билан меҳнат муносабатлари ходимнинг ташаббусига кўра, яъни МКнинг 160-моддаси бўйича бекор қилинган деб тан олиниши мумкин. III. Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга ҳужжатларни беришни унутманг. МК 171-моддасига кўра, иш берувчи меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ходимга унинг меҳнат дафтарчасини ёхуд электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирмани, шунингдек меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқнинг кўчирма нусхасини бериши шарт. Иш берувчи ходимнинг ёзма аризасига кўра унга иш билан боғлиқ ҳужжатларнинг тегишли равишда тасдиқланган кўчирма нусхаларини ҳам бериши шарт. IV. Ходим билан тўлиқ ҳисоб-китобларни амалга оширинг. Бу нима дегани? МК 172-моддасига кўра, иш берувчи томонидан ходимга тегишли бўлган барча суммаларни тўлаш ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда амалга оширилади. Бунда сиз ходимнинг охиригача олинмаган иш ҳақини, ходим томонидан фойдаланилмаган барча асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсацияларни, агар меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида бошқа тўловларни тўлаш назарда тутилган бўлса, ушбу тўловларни тўлаб беришингиз лозим. Юқоридаги талабларни амалга ошириш орқали сиз меҳнат шартномасини бекор қилишнинг тартибини тўғри ва қонуний амалга оширишингиз мумкин. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
442
9
❗️Давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти вақтинча тўхталган даврда ходимларга ойлик иш ҳақи тўловлари ҳисобланиши ҳамда болалар таъминоти учун ота-оналар бадали тўлови ундирилиши юзасидан КЎРСАТМА ХАТ. Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
1 260
10
#Кадровик Ишдан бўшаш аризасини қайтариб олиш масаласи. Бизга қизиқ кейс келиб қолди. Биласизми, ходим ўз хоҳиши билан меҳнат шартномасини бекор қилишни сўраб ариза билан мурожаат қилганда. Иш берувчини 14 кун олдин огоҳлантириши керак. Ва ходимда шундай ҳуқуқ бўладики шу огоҳлантириш муддатида исталган вақтда аризасини қайтариб олиши мумкин. Бизнинг кейсда ходим огоҳлантириш муддатининг охирги куни ариза ёзиб, аризани почта орқали юбормоқда. Почтадан ариза иш берувчига 4 кунда етиб келмоқда, иш берувчи бу вақтда ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиб бўлмоқда. Ходим судга бериш арафасида. Келинг ҳуқуқий таҳлилларга эътиборимизни қаратайлик. Меҳнат кодекси 160-моддасининг 6-қисмида аниқ қилиб ёзилган: Ходим аризасини қайтариб олишни хоҳласа, буни огоҳлантириш муддати мобайнида, оғохлантиришнинг сўнги куни иш вақти тугашига қадар амалга ошириши мумкин. Бу нормадан кўриниб турибдики, вақтини ўтказиб юбормаслик муҳим. Агар ходим ўз фикрини ўзгартирса, у бу ҳақдаги билдирувини иш вақти тугашидан олдин иш берувчига етказиши шарт. Фуқаролик кодекси 148-моддаси эса умумий қоида сифатида, почтага топширилган кунни ҳисобга олади. Аммо бу модда 2-қисмида таъкидлайди: Агар мурожаат муайян ташкилотда амалга оширилиши шарт бўлса (бизнинг ҳолатда — иш берувчида), у ҳолда ташкилотнинг иш соати тугашига қадар етказилиши лозим. Масалан, Шерали исмли ходим 1 июн куни ишдан бўшашни хоҳлаб, ариза ёзди. Огоҳлантириш муддати тугаган куни, 15 июнда у “мен қолмоқчиман” деб хат тайёрлади ва шу куни соат 11:00 да почтага топширди. Аммо бу хат иш берувчига 17 июнда етиб борди. Иш берувчи эса 15 июн куни унинг шартномасини бекор қилди. Бу ерда иш берувчи қонунга амал қилган, чунки қайтариб олиш хабари иш вақти тугашига қадар етиб келмаган. Бу ерда ходиалар учун иккита хулоса келиб чиқади. Биринчиси, ходим аризани бекор қилишни хоҳласа, буни иш вақти тугашидан олдин ва иш берувчига етказилган ҳолда амалга ошириши шарт. Иккинчиси, почта орқали юборишда кечикиш эҳтимоли бор, шунинг учун шахсан тақдим этиш ёки электрон алоқадан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Вақтинчалик шубҳалар ёки иш жойидаги тушунмовчиликлар туфайли ариза бериб, кейин афсус қилиш ҳолатлари амалиётда тез-тез учрайди. Шу боис, ҳар бир қадамни ҳуқуқий жиҳатдан пухта баҳолаб, ўз вақтида ва расмий усулда амалга ошириш керак. Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
422
11
#Кадровик ИНТИЗОМИЙ ЖАЗО ҚЎЛЛАНГАНДА ХОДИМГА УСТАМА ТЎЛАНМАСЛИГИ НОҚОНУНИЙ АМАЛИЁТ Аксарият ташкилот ва корхоналарда (мен билган юқори даражадаги вазирлик идораларда ҳам) ходимга интизомий жазо қўлланса, унга бериладиган барча мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалардан маҳрум қилишади. ❗️ БУ МЕҲНАТ КОДЕКСИНИНГ 299-МОДДАСИГА ЗИД Келинг бир таҳлил қилиб ўтамиз. Меҳнат кодексининг 299-моддасига асосан Ишдаги ютуқлар учун ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилиши мумкин. Рағбатлантириш турлари, уларни қўллаш тартиби жамоа келишувларида, жамоа шартномасида, ички меҳнат тартиби қоидалари ҳамда меҳнат тўғрисидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ва меҳнат шартномасида белгиланади. Ўзига нисбатан интизом ҳақидаги уставлар ва низомларнинг амал қилиши татбиқ этиладиган ходимларга нисбатан рағбатлантириш турлари, уларни қўллаш тартиби интизом тўғрисидаги тегишли уставлар ва низомларда белгиланади. Шу ўринда қизиқ савол туғилади. Рағбатлантиришга нима кирадию нима кирмайди? Мазкур модданинг 4-қисмида Иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган бошқа тўловлар рағбатлантириш турлари жумласига кирмайди деб белгиланган.  Интизомий жазонинг амал қилиш муддати ичида интизомий жавобгарликка тортилган ходимларга меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган мукофотларни тўлаш тўғрисидаги масала мукофотлаш ҳақидаги тегишли низомларда ҳал қилинади дейилган. Қандай тўловлар рағбатлантириш тўлови ҳисобланади унда? деган ўринли савол туғилиши табиий. Модданинг 5-қисмига асосан Интизомий жазонинг амал қилиш муддати ичида ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари, шу жумладан меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига кирмайдиган ва меҳнат натижаларига асосланмаган мукофотлар ҳам (байрамлар, шу жумладан касб байрамлари, юбилейлар муносабати билан ва ҳоказолар) қўлланилмайди.  Яъни таҳлил якунида шундай хулоса қилиш мумкинки, ходим интизомий жазо олган даврида унга Иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган бошқа тўловлар тўланиши керак. Аммо байрамлар, шу жумладан касб байрамлари, юбилейлар муносабати билан тўланадиган тўловлар тўланиши мумкин эмас. Саволингизни: @yuristgamurojaat  қолдиринг @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
389
12
#Кадровик Қисқартиришга тушган ходимнинг икки ойлик огоҳлантириш даврини пуллик компенсацияга алмаштиришда ходимнинг розилиги шарт эмас. Меҳнат кодексининг 165-моддаси Меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тўғрисида огоҳлантириш тартибини белгилайди мазкур моддада иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномаси бекор қилинаётганда тули хил огоҳлантириш муддатлари келтирилган масалан, технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгаришига, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқаришига боғлиқ бўлган ташкилот ходимларининг сони ёки штати ўзгарганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим 2 ой олдин огоҳлантирилиши ёки меҳнат шартномаси ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги туфайли бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги муносабати билан бекор қилинганда камида икки ҳафта олдин огоҳлантирилиши кераклиги белгиланган. Эски таҳрирдаги меҳнат кодексида агар иш берувчи мазкур огоҳлантириш муддатини пуллик компенсацияга алмаштирмоқчи бўлса, унда ходим билан келишиши лозим эди бироқ, амалдаги меҳнат кодексида бунинг акси. МК 165-моддаси 3-қисмига кўра Иш берувчи ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ходимни огоҳлантириш муддатларини огоҳлантириш муддатининг давомийлигига мувофиқ келадиган пулли компенсация билан алмаштиришга ҳақлидир. Ҳодимга огоҳлантириш муддатига мутаносиб пулли компенсация тўлаш иш берувчини қонунчиликда назарда тутилган бошқа тўловларни амалга ошириш мажбуриятидан, шунингдек ўзга тўловларни, агар улар меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ёки меҳнат шартномасида назарда тутилган бўлса, амалга оширишдан озод этмайди. Яъни иш берувчи пулли компенсация билан алмаштиришга ҳақлидир деб айтилмоқда бундан англашиладики бу ерда огоҳлантириш муддатини пуллик компенсацияга алмаштиришда ходим билан келишмай иш берувчининг ўзи буйруқ билан расмийлаштирган ҳолда амалга ошириши мумкин. Ҳодимнинг розилиги ёки у билан келишиш талаб қилинмайди. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
447
13
Аномал иссиқ сабаб вақтинча ёпилган боғчалардаги ходимларга қанча иш ҳақи тўланади? Бугунги аномал иссиқ сабабли болажонларни ўйлаб кўплаб боғчалар вақтинчалик ёпилмоқда. Асосан, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги давлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятида бу вазиятни кузатяпмиз. Боғчалар вақтинча ёпилиши, асосан боғчалардаги бекор туриб қолган ходимлар учун, тарбиячи-педагоглар учун яхшигина ташвиш туғдиради. “Ойлигимиз нима бўлар экан” деган ҳақли савол бўлади уларда. Меҳнат кодексининг 266-моддасига асосан: ➖иш берувчининг айби билан бекор туриб қолинган вақт учун (иқтисодий, технологик, техник ёки ташкилий сабабларга кўра ишни вақтинча тўхтатиб туриш) ходимнинг ўртача иш ҳақи миқдорида ҳақ тўланади. ➖иш берувчига ва ходимга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра бекор туриб қолинган вақт учун бекор туриб қолинган вақтга мутаносиб равишда ҳисобланган тариф ставкасининг (маошининг) камида учдан икки қисми миқдорида ҳақ тўланади. Кўриб турибсизки, ходимларга ҳақ тўланиши аниқ. Лекин, МК 266-моддасининг биринчи қисми бўйича тўланадими, ёки иккинчи қисми бўйича? ▪️Агар аномал иссиқ сабаб боғчаларнинг вақтинчалик тўхтатилиши иш берувчиларнинг айби билан (масалан, салқинлантириш, совутиш тизимларига ўхшаш шароитлар яратилмаганлиги сабабли) юзага келган бўлса, ходимларга иш ҳақи тўлиқ тўланиши керак. ▪️Агар, ҳар икки тарафга ҳам боғлиқ бўлмаган ҳолат деб баҳоланса (масалан, болаларни боғчага олиб келиш ва олиб кетиш жараёнидаги жазирама хавфига боғланса, бунда иш берувчининг айби бўлмайди), лавозим окладининг учдан икки қисми миқдорида тўланади. Тушунаётган бўлсангиз, иккинчи вариантда ходимларнинг иш ҳақи миқдорида кескин камайиш бўлади. Бу ерда боғчаларнинг вақтинчалик ёпилишига оид ҳақиқий сабабларни (иш берувчиларнинг айби ёки айбисизлигини) аниқлаш жуда муҳим. Менимча, бу масалада Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигидан расмий муносабат бўлса яхши бўлар эди. Манба Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
718
14
#Савол_беринг_жавоб_берамиз Аввалги йилларда фойдаланилмаган таътилдан фойдалансам бўладими? Бухгалтер бунинг мумкин эмаслигини айтмоқда. Assalomu alaykum men 2021 yildan beri texnikumda ishlayman. Menga 2021-2022 yil uchun mehnat taʼtili berilmagan 2023  yilda iyunda mehnat taʼtiliga chiqqanman soʻng 2024 yil iyun oyida dekret taʼtiliga chiqqanman 2025 yil dekabr oyidan ishga chiqdim hozirgi kungacha texnikumda ishlamoqdaman. Bugalterimizdan qolib ketgan yillar uchun mehnat taʼtili beriladimi deb soʻrasam yoʻq agarda ishdan bo'shasangiz keyin olinmagan taʼtil uchun kompensatsiya toʻlanadi dedilar. Aytingchi shu toʻgʻrimi? Ассалому алайкум. Бухгалтерингизнинг жавоби қисман тўғри, бироқ унда сизни меҳнат таътилларидан асли ҳолида (дам олиш кунлари сифатида) фойдаланиш ҳуқуқингизни чеклайдиган нотўғри талқин мавжуд. Ҳолатни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси асосида таҳлил қиламиз. Меҳнат кодексининг 230-моддасига асосан, ҳар йилги меҳнат таътили ҳар йили, ушбу таътил берилаётган иш йили тугагунига қадар берилиши керак . Ишлаб чиқариш зарурияти туфайли жорий йилда таътилни тўлиқ бериш имкони бўлмаган алоҳида ҳоллардагина, ходимнинг розилиги билан таътилнинг ўн тўрт календарь кундан ортиқ бўлган қисми кейинги иш йилига кўчирилиши мумкин . Сизга 2021-2022 йиллар учун умуман таътил берилмаганлиги иш берувчи томонидан қонунчиликнинг қўпол равишда бузилиши ҳисобланади, чунки Кодекснинг 214-моддасига кўра, иш берувчи ходимларга қонунчиликда кафолатланган таътилларни беришга ва уларнинг давомийлигини таъминлашга мажбурдир. Бухгалтернинг ишлаб турган даврингизда фойдаланилмаган таътил учун пулли компенсация тўланмаслиги ҳақидаги гапи эса қонуний асосга эга. Меҳнат кодексининг 234-моддаси тўртинчи қисмида қатъий белгиланганки, ҳар йилги узайтирилган асосий меҳнат таътилларидан фақат асли ҳолида фойдаланилади ҳамда меҳнат даврида уларни пулли компенсация билан алмаштиришга йўл қўйилмайди . Техникум ходими (педагог) сифатида сизнинг таътилингиз узайтирилган таътил тоифасига киргани сабабли, ишлаб турган вақтингизда бу кунлар учун пулли компенсация ололмайсиз. Бироқ, бу сиздаги аввалги йиллар учун таътил олиш ҳуқуқи йўқолди ёки куйиб кетди дегани эмас. Қонунчиликда фойдаланилмай қолган таътил кунларининг ўз-ўзидан бекор бўлиши ҳақида ҳеч қандай норма йўқ. Сиз ушбу йиғилиб қолган таътил кунларидан асли ҳолида, яъни ишдан озод этилган ҳолда дам олиш кунлари сифатида фойдаланишни талаб қилишга тўла ҳақлисиз ва иш берувчи сизни ўтган йиллар учун ҳақ тўланадиган меҳнат таътилига чиқаришга мажбур. Агар сиз ўтган йилларнинг таътилидан дам олиш вақти сифатида фойдаланмасангиз, у ҳолда Меҳнат кодексининг 234-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, меҳнат шартномаси бекор қилинганда (ишдан бўшаганингизда) сизга барча фойдаланилмаган ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари учун пулли компенсация тўлиқ тўлаб берилади. Хулоса қилиб айтганда, бухгалтер ишлаб турган вақтингизда фойдаланилмаган кунларни пулга чақиб бера олмаслигини тўғри айтган. Аммо сиз ўша қолиб кетган таътилларни пул сифатида эмас, балки амалдаги дам олиш кунлари сифатида олишни сўраб ариза ёзишингиз мумкин ва маъмурият бу талабни қондириши шарт. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
2 554
15
Сентабр ойида ишга кирган Педагогларнинг таътил пулини тўғри ҳисоблаш бўйича тушунтириш. Шу масалада қайта тушунтириш бермасам бўлмайди, бирқанча мурожаатлар келмоқда. Масалани амалдаги Меҳнат кодекси ва ВМнинг 263-сон қарорига асосан буни кўриб чиқамиз. Сентябрда ишга кирган ходим ёзги таътилгача тўлиқ 12 ой ишламайди. МКнинг 223 ва 224-моддаларига кўра, бундай ҳолатда таътил давомийлиги ишлаб берилган вақтга мутаносиб ҳисобланади. Нимага эътибор бериш керак? МКнинг 224-моддасига асосан, ишланган кунлар 15 календарь кунга тенг ёки кўп бўлса — тўлиқ бир ой деб яхлитланади, 15 кундан кам бўлса ҳисобга олинмайди МК 224-моддасига кўра, мутаносиб кунни топиш учун таътилнинг тўлиқ миқдори (ўқитувчилар учун 56 кун) 12 ойга бўлиниб, чиққан сон тўлиқ ишланган ойлар сонига кўпайтирилади. Каср сон 0,5 ва ундан юқори бўлса, бир кун деб яхлитланади. МК 233-моддаси ва 263-сон қарор иловаси изоҳига асосан, таътил давомийлиги календарь кунларда берилса-да, таътил пулини тўлашда якшанба ва байрам кунлари инобатга олинмайди. Масалан, Ўқитувчи 3 сентябрдан 30 июнгача ишлади дейлик. Стажи 9 ой-у 27 кун. 27 кун 15 дан катта бўлгани учун 10 ой деб яхлитланади. Таътил куни, 56 кун ÷ 12 ой × 10 ой = 46,6 кун. Яхлитланганда 47 календарь кун таътил берилади. Тўловга келсак, 47 кун ичида тахминан 7 та якшанба тўғри келади. 47 - 7 = 40 иш куни учун ўртача кунлик маош асосида таътил пули тўланади. Бухгалтерлар стажни ҳисоблашда кунларни тўлиқ ойга яхлитлашни унутмаслиги (МК 224-модда) ҳамда таътил пулини ҳисоблашда якшанбаларни чегириши (МК 233-модда, 263-сон қарор) қонун талабидир. Изоҳ: Сентабрда ишга кириб июнь ойининг бошида таътилга чиққан ходимнинг таътили сал бошқача ҳисобланади.  Сентябрдан 5 июнгача ишлаган ўқитувчининг ҳисоб-китоби: Стаж, 5 кун яхлитланмайди (15 кундан кам), 9 ой олинади. Таътил куни эса, 56 ÷ 12 × 9 = 42 календарь кун бўлади. Тўловда  42 кундан 6 та якшанба айирилади = 36 иш куни. Кунлик маош 36 кунга кўпайтирилади. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
2 079
16
🚨 Жамоа келишуви рўйхатдан ўтмагунча кучга кирмайдими? Кўпчилик шу ерда адашади! Амалиётда баъзан жамоа келишуви Давлат меҳнат инспекциясида рўйхатдан ўтмагунча амал қилмайди, деган фикрлар учрайди. Бироқ Меҳнат кодексининг 88-моддаси бу масалага аниқлик киритган. Қонунга кўра, тарафлар томонидан имзоланган жамоа келишуви ва унинг иловалари етти кун ичида ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссия томонидан жамоа келишуви тарафларига ҳамда хабардор қилиш тартибида рўйхатга олиш учун Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Давлат меҳнат инспекциясига юборилади. ❗️Энг муҳим қоида шуки, жамоа келишувининг кучга кириши уни хабардор қилиш тартибида рўйхатга олинганлигига боғлиқ эмас. Демак, рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқий кучга киришнинг шарти эмас. Шу билан бирга, Давлат меҳнат инспекцияси жамоа келишувини ўрганиш жараёнида ходимларнинг ҳуқуқий ҳолатини меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ёки бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга нисбатан ёмонлаштирувчи шартларни аниқласа, бу ҳақда тарафларни хабардор қилади, ушбу қонунбузилишларни бартараф этиш чораларини кўради ва қонунчиликда назарда тутилган таъсир чораларини қўллайди. Шунинг учун жамоа келишувини расмийлаштиришда энг муҳими — уни қонун талабларига мувофиқ тайёрлашдир. Чунки рўйхатдан ўтказиш тартиби келишувга ҳуқуқий куч бериш учун эмас, балки унинг қонунчиликка мувофиқлигини таъминлаш механизмларидан бири ҳисобланади. ®mehnat_qonunchiligi @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
1 343
17
🚨 Жамоа келишуви қандай тузилади? Меҳнат кодекси 7 та муҳим қоидани белгилаган Кўпчилик жамоа келишуви бир кунда тайёрланади ва имзоланади, деб ўйлайди. Аслида эса уни тузишнинг аниқ қонуний тартиби мавжуд. Меҳнат кодексининг 87-моддасига кўра, жамоа келишуви лойиҳаси аввало жамоавий музокаралар жараёнида ишлаб чиқилади. Зарурат бўлса, лойиҳа жамоатчилик экспертизасидан ўтказиш учун тегишли касаба уюшмалари бирлашмаларига ҳам тақдим этилиши мумкин. Агар жамоа келишувини амалга ошириш бюджет маблағларини талаб этса, бундай келишув ёки унга киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар тегишли молия йили учун бюджет лойиҳаси тайёрланишидан олдин келишиб олиниши лозим. Жамоа келишувини ишлаб чиқиш тартиби ва муддатларини ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссия белгилайди. Шунингдек, комиссия жамоавий музокаралар бошлангани ҳақида оммавий ахборот воситалари орқали жамоатчиликни хабардор қилиши шарт. Қонун иш берувчиларнинг ҳам иштирок этиш имкониятини кафолатлайди. Агар иш берувчи музокараларни олиб бораётган иш берувчилар бирлашмаси аъзоси бўлмаса ҳам, белгиланган тартибда ушбу музокараларга қўшилиш ҳуқуқига эга. Агар жамоа келишуви лойиҳасининг айрим қоидалари бўйича келишувга эришилмаса, бу музокараларни тўхтатиш учун асос бўлмайди. Қонунга кўра, умумий келишилган шартлар имзоланади, келишилмаган масалалар эса алоҳида ихтилофлар баённомасида қайд этилади. Бу жараён одатда уч ой ичида, бош жамоа келишуви бўйича эса олти ой ичида якунланиши керак. Кейинчалик ҳал этилмаган масалалар бўйича музокаралар давом эттирилиши ёки улар жамоавий меҳнат низоларини ҳал қилиш тартибида кўриб чиқилиши мумкин. Энг муҳими, жамоа келишуви фақат тарафларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзолангандан кейингина ҳуқуқий кучга эга бўлади. ®mehnat_qonunchiligi @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
1 012
18
Вазир жамғармаси устамаси таътил пулини ҳисоблашда инобатга олиниши шартми? Амалиётда кўп учрайдиган баҳсли масалалардан бири — Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан ҳар ой тўланадиган устамалар меҳнат таътили учун ўртача иш ҳақини ҳисоблашда инобатга олинадими? Менинг фикримча, ҳа, инобатга олиниши керак. Сабаби, Меҳнат кодексининг 233-моддасига мувофиқ, ҳар йилги меҳнат таътили даврида ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланади. Кодекснинг 257-моддаси эса ўртача иш ҳақини ҳисоблашда ходимга меҳнат муносабатлари доирасида ҳақиқатда тўланган, солиқ солинадиган барча тўловлар инобатга олинишини белгилайди. Вазир жамғармаси ҳисобидан тўланадиган устама ҳам: - ҳар ой тўланади; - меҳнат фаолияти билан боғлиқ; - жисмоний шахслар даромад солиғи ушланадиган тўлов ҳисобланади; - иш берувчи орқали расмий тарзда амалга оширилади. Демак, у ходимнинг меҳнат даромадининг бир қисми ҳисобланади. Шунинг учун ушбу устамани ўртача иш ҳақини ҳисоблашдан чиқариб ташлаш Меҳнат кодексининг мазмунига мос келмайди. Суд амалиёти ва ваколатли органларнинг ҳуқуқий тушунтиришлари ҳам айнан шу ёндашувни қўллаб-қувватламоқда. Хулоса: агар педагог ходимга вазир жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама тўланган бўлса, меҳнат таътили учун ўртача иш ҳақини ҳисоблашда ушбу устама ҳам инобатга олиниши лозим. Акс ҳолда, ходим қайта ҳисоб-китоб қилишни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлиши мумкин. ®mehnat_qonunchiligi — @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
861
19
🚨 Иш ташлаган ходимни ишдан бўшатиб юборса бўладими? Кўпчиликнинг хаёлида айнан шу савол. Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексига кўра, қонуний тартибда ташкил этилган иш ташлашда қатнашган ходимга нисбатан интизомий жазо қўллаш ёки уни ишдан бўшатиш мумкин эмас. Яъни, қонун талабларига риоя қилинган ҳолда ўтказилган иш ташлашда иштирок этишнинг ўзи ходим учун салбий оқибат туғдирмаслиги керак. Аммо битта муҳим жиҳат бор. Агар суд иш ташлашни ноқонуний деб топса ёки қонунда белгиланган тартиб бузилса, унда иштирокчилар ва ташкилотчилар қонунчиликда назарда тутилган жавобгарликка тортилиши мумкин. ❗️Демак, янги қонун ходимларга иш ташлаш ҳуқуқини берди. Лекин бу ҳуқуқ фақат қонун белгилаган тартибда амалга оширилганда ҳимоя қилинади. P.S. Бу норма иш берувчилар учун ҳам муҳим сигнал. Энди қонуний иш ташлашда қатнашган ходимни «ишга чиқмади» деган важ билан ишдан бўшатиш ёки жазолашнинг ўзи қонун бузилишига олиб келиши мумкин. @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
715
20
⚖️ Энди иш ташлашнинг ҳам қонуний тартиби бор! 2026 йил 11 июнда қабул қилинган ЎРҚ–1150-сон Қонун билан Меҳнат кодексига муҳим ўзгартишлар киритилди. Энди яраштириш таомиллари орқали жамоавий меҳнат низосини ҳал қилишнинг иложи бўлмаса, меҳнат жамоаси белгиланган тартибда иш ташлаш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. Қонунга кўра: 🔹 Иш ташлашда қатнашиш ихтиёрий. Ҳеч ким қатнашишга ёки қатнашмасликка мажбур қилиниши мумкин эмас. 🔹 Иш ташлаш тўғрисидаги қарор ташкилот ходимлари умумий йиғилишида иштирок этганларнинг 50 фоизидан кўпроғи овоз берган тақдирда қабул қилинади. 🔹 Бундай қарор иш ташлаш бошланишидан камида 1 ой олдин қабул қилиниши шарт. 🔹 Касаба уюшмаси қўмитаси қарор қабул қилинганидан кейин 1 иш куни ичида иш берувчини ёзма равишда хабардор қилиши лозим. 🔹 Иш берувчи эса хабарномани олгач, 1 иш куни ичида жамоавий меҳнат низоларини тартибга солиш бўйича давлат органларини ёзма равишда огоҳлантириши шарт. ❗️Демак, иш ташлаш энди шунчаки ишга чиқмаслик эмас, балки қонун билан белгиланган аниқ тартиб ва босқичларга эга ҳуқуқий жараён ҳисобланади. 📌 Мазкур қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
843