Sputnik Uzbekistan | Янгиликлар
Відкрити в Telegram
🚩 Channel was restricted by Telegram
Показати більше5 930
Підписники
+524 години
-217 днів
-21630 день
Архів дописів
🚩 🇦🇲 ЕОИИ Россиянинг арман маҳсулотларига қўйган чекловлари туфайли "фалаж ҳолатга тушган"— Пашинян
Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг айтишича, Россия бозорига арман маҳсулотларини етказиб беришга қўйилган чекловлар ЕОИИ фаолиятини издан чиқарган.
У бу масалани 6 август куни бўлиб ўтадиган Ҳукуматлараро кенгаш йиғилишида муҳокама қилиш ниятида эканини билдирди.
Пашиняннинг сўзларига кўра, агар муаммо ҳал этилмаса, Арманистон бу ҳолатга мослаша олади, аммо ЕОИИ учун бунинг оқибатлари анча оғир бўлади.
✅Обуна бўлинг👉 @Sputnikuzbek
📱🐻 Телефонга берилиб кетган сайёҳ ортидан келган айиқни ҳам пайқамади
Воқеани кўрган ҳайдовчилардан бири вазият хавфли тус олаётганини сезиб, автомобилини олдинга ҳайдаб ҳайвонни четга сурган ва сайёҳни огоҳлантирган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳат олмаган.
✅Обуна бўлинг👉 @Sputnikuzbek
🇺🇿 🇰🇬 Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзолади
Шунингдек, давлат раҳбарлари ҳузурида икки мамлакат ўртасидаги қатор муҳим ҳужжатлар алмашилди. Улар орасида:
▪️давлат чегарасининг айрим участкалари тўғрисидаги шартнома; ▪️“Чашма” булоғидан биргаликда фойдаланиш ҳақидаги битим; ▪️давлат ижтимоий суғуртаси ва пенсия таъминоти бўйича битим; ▪️олий таълим соҳасида кредитларни ўзаро тан олиш тўғрисидаги битим; ▪️давлат чегарасидаги ўтказиш пунктлари ҳақидаги ҳукуматлараро битимга ўзгартишлар киритиш бўйича баённома; ▪️фуқароларнинг ўзаро келиб-кетишига оид ҳукуматлараро битимга баённома; ▪️Иссиқкўл вилоятидаги курорт-рекреация объектлари тўғрисидаги битимга баённома; ▪️Тон туманида жойлашган "Бўстон" пансионати бўйича шартнома ва бошқа ҳужжатлар.✅Обуна бўлинг👉 @Sputnikuzbek
"Қирғизистонга халқини севадиган ҳақиқий раҳбар келганини англадим”
Шавкат Мирзиёев Садир Жапаров билан учрашувда унинг фаолиятига юқори баҳо берди.
Давлат раҳбари сўнгги йилларда икки мамлакат ўртасидаги муҳим қарорлар ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатлик руҳида қабул қилинганини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, сиёсий ирода мавжуд бўлса, энг мураккаб масалалар ҳам ечим топади.
✅Обуна бўлинг👉 @Sputnikuzbek
🇺🇿🇰🇬Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарадаги ўтказиш пунктлари сонини икки бараварга оширади
Бу ҳақда Қирғизистон президенти Садир Жапаров маълум қилди, деб хабар берди РИА Новости.
Унга кўра, томонлар чегара масалаларини тартибга соладиган ҳамда ўтказиш пунктлари сонини 15 тадан 30 тага етказадиган битимларни имзолайди.
Шунингдек, у Андижонда Қирғизистон Бош консулхонаси очилиши фуқаролар учун қўшимча қулайлик яратиб, савдо-сотиқ алоқаларини янада ривожлантиришга хизмат қилишини таъкидлади.
✅Обуна бўлинг👉 @Sputnikuzbek
+2
🎸 “Грэмми” мукофоти ирқчиликда айбланмоқда
Айбловлар Жанубий Кореянинг BTS гуруҳи мукофотдан воз кечганидан кейин бошланди.
Гуруҳ энг яхши поп ижрочиси мукофотини олиши башорат қилинган эди, аммо “Грэмми” маъмурияти танлов олдидан “Энг яхши Осиё поп ижроси" тоифасини киритди. Бу эса кореялик ижрочиларнинг норозилигига сабаб бўлди. BTS гуруҳи мусиқа минтақа ва тилга қараб ажратмаслик кераклигига ишонади.
Шундан сўнг ижтимоий тармоқларда норозилик тўлқини бошланди. "Х" фойдаланувчилари “Грэмми”ни ирқчи ва ксенофоб деб аташмоқда.
✅Обуна бўлинг👉 @Sputnikuzbek
+3
Чўлпонотада Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
Қирғизистонга давлат ташрифи билан борган президентни расмий кутиб олиш маросими Чингиз Айтматов номидаги "Руҳ Ордо" маданий марказида бўлиб ўтди.
Унда олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди, Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат мадҳиялари янгради.
✅Обуна бўлинг👉 @Sputnikuzbek
Андижонда боғча болаларини ҳақоратлаган тарбиячи ишдан бўшатилди
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеодан сўнг ҳолат Болалар омбудсмани назоратига олинган.
Текширувда тарбиячининг болаларга нисбатан қўпол муносабатда бўлгани тасдиқланиб, у ишдан бўшатилган.
Ҳозир воқеа юзасидан Андижон тумани ИИБ терговга қадар текширув ўтказмоқда.
✅Обуна бўлинг👉 @Sputnikuzbek
🇰🇬 🇺🇿 Садир Жапаров Шавкат Мирзиёевни Қирғизистоннинг энг олий ордени — I даражали "Манас" ордени билан тақдирлади
Мукофот Ўзбекистон президентига икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлашга қўшган салмоқли ҳиссаси учун топширилди, деб хабар қилди @sputnik_kyrgyzstan.
Тақдирлаш маросими Мирзиёевнинг давлат ташрифи доирасида "Руҳ Ордо" мажмуасида бўлиб ўтди.
Маълумот учун, I даражали "Манас" орденидан юқори фақат "Қирғизистон Республикаси Ботири" унвони туради.
✅Обуна бўлинг👉 @Sputnikuzbek
☄️ Янги Зеландия осмонидан улкан олов шар учиб ўтди
Ҳодисага гувоҳ бўлганлар ёрқин чақнаш ва кучли гумбурлаш билан ҳаракатланган метеорни видеога олган.
Fireballs Aotearoa метеорларни кузатиш хизмати ҳам ушбу ҳодисани қайд этган. Ҳозир мутахассислар кузатув камералари ёзувлари орқали метеорнинг парвоз йўналишини ўрганмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, метеор атмосферага жуда паст баландликда кирган. Шу сабабли унинг айрим бўлаклари ерга тушган бўлиши мумкин.
✅Обуна бўлинг👉 @Sputnikuzbek
💰 Давлат ташкилотларида йил бошидан буён қарийб 1,9 трлн сўмлик молиявий хато ва қонунбузилиш аниқланди
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маълумотига кўра, текширувлар давомида 264,7 млрд сўмлик камчиликлар бартараф этилиб, 587,8 млрд сўм маблағнинг мақсадсиз сарфланиши олди олинган.
Шунингдек, 350 млрд сўмлик 92 та давлат харидида қонунбузилиш аниқланган, 137 нафар мансабдорга маъмурий баённома расмийлаштирилган, 648 та ҳужжат эса асоссиз равишда яширилгани маълум бўлган.
✅Обуна бўлинг👉 @Sputnikuzbek
+3
🇺🇿 Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга етиб борди
Чўлпонота шаҳридаги аэропортда Ўзбекистон Президенти ва унинг рафиқасини Садир Жапаров ҳамда унинг рафиқаси кутиб олди.
Бугун томонлар Ўзбекистон–Қирғизистон стратегик шериклигини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади.
Шавкат Мирзиёев ташриф доирасида Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг норасмий Маслаҳат учрашувида ҳам иштирок этади.
✅Обуна бўлинг👉 @Sputnikuzbek
❗️Уйига ижтимоий ҳимоя ходими томонидан қамаб қўйилгани айтилган 86 ёшли онахон видеоси юзасидан Бош прокуратура маълумот берди
Баёнотга кўра, ҳолат бўйича фирибгарлик моддаси билан жиноят иши очилган.
Тергов жараёнида аниқланишича, ёлғиз яшаган ва соғлиғи туфайли диспансер назоратида бўлган кекса аёлнинг уйи 2025 йил сентябрда бошқа шахс номига ўтказилган.
Ҳозирда ушбу битим тузилаётган пайтда онахон ўз ҳаракатларининг моҳиятини англаган-англамагани ҳамда фирибгарлик қурбони бўлган-бўлмагани ўрганилмоқда.
Аввалроқ Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги воқеа назоратга олиниб, кекса аёлнинг ҳолати ва эҳтиёжлари ўрганилаётганини билдирган эди.
✅Обуна бўлинг👉 @Sputnikuzbek
🇦🇲 ✈️ 🇺🇿 Еревандан Тошкентга тўғридан-тўғри парвозлар йўлга қўйилди
Арманистоннинг FlyOne Armenia авиакомпанияси Еревандан Тошкентга илк тўғридан-тўғри рейсини амалга оширди, деб хабар берди Uzbekistan Airports.
Унга кўра, ушбу парвозлар ҳафтасига икки марта — чоршанба ва якшанба кунлари бажарилади.
Бу Тошкент–Ереван йўналишида парвозларни бошлаган иккинчи авиакомпания бўлиб, аввалроқ ушбу йўналишга Shirak Avia ҳам қатновларни йўлга қўйган эди.
✅Обуна бўлинг👉 @Sputnikuzbek
🇦🇺 Австралияда Telegram'га қарши суд жараёни бошланди
eSafety регуляторига кўра, мессенжер террорчилик ва бошқа ноқонуний материалларни ўчириш бўйича фойдаланувчилар шикоятларига етарли даражада жавоб бермаган.
Хусусан, регулятор террорчилар томонидан тарқатилган қатл жараёни акс этган видеоларни мисол сифатида келтирган.
Суд Телеграмъни айбдор деб топса, компанияга $38 млнгача жарима солиниши мумкин.
Кечагина эса Россияда Telegram асосчиси Павел Дуров халқаро қидирувга берилгани ҳақида хабарлар берилган эди.
✅Обуна бўлинг👉 @Sputnikuzbek
🇺🇿 Президент 30 июль — Халқлар дўстлиги куни муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик йўллади
"Ҳеч қачон унутмайлик, халқлар дўстлиги — муқаддас инсоний қадрият, тинч, эркин ва фаровон ҳаёт гаровидир. Бугун барчамиз ягона халқ, ягона жамият бўлиб ҳаракат қилаётган эканмиз, юксак мақсадларимизга албатта етамиз", — дейилади Шавкат Мирзиёевнинг байрам муносабати билан йўллаган табригида.✅Обуна бўлинг👉 @Sputnikuzbek
🚨 Сурхондарёда экоинспекторларга қарата ўқ узган браконьерларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Маълум бўлишича, "Сурхон" давлат қўриқхонасида ноқонуний ов қилаётган уч киши ходимларнинг тўхташ талабига бўйсунмай, уларга қарата ўқ узган ва воқеа жойидан қочиб кетган.
Улар томонидан ташлаб кетилган рюкзаклардан эса икки бош ҳайвоннинг гўшт бўлаклари топилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
✅Обуна бўлинг👉 @Sputnikuzbek
Қирғизистон—Ўзбекистон чегарасида ерости туннели аниқланди
24.kg нашрининг Боткен вилояти ИИБга таяниб хабар беришича, Қадамжой туманидаги ташландиқ уйдан Ўзбекистонга олиб борувчи ерости туннели топилган.
Маълум қилинишича, унинг чуқурлиги тахминан 12 метр, кенглиги эса 1,5 метрни ташкил этади.
✅Обуна бўлинг👉 @Sputnikuzbek
🎒❗️Эртадан болани бошқа ҳудуддаги мактабга жойлаштириш учун аризалар қабули бошланади
Бунинг учун аввалги аризани бекор қилиш талаб этилмайди. Янги мурожаат my.gov.uz орқали юборилади.
Ариза топширишда "Туман доирасида қабул" банди танланади. Шундан сўнг тизим бўш ўрин мавжуд мактабларни кўрсатади.
Ариза тасдиқланса, ҳужжат топшириш санаси автоматик белгиланади ва бу ҳақда хабарнома юборилади.
Шундан кейин ота-оналар ҳужжатларни танланган мактабга шахсан топширади.
✅Обуна бўлинг👉 @Sputnikuzbek
🏆 Ўзбекистон 2027-йилги U-17 Осиё кубогига мезбонлик қилади
ОФК Ижроия қўмитаси йиғилишида мусобақани Ўзбекистада ўтказиш бўйича қарор қабул қилинди.
Шунингдек, 2028-йилги U-23 Осиё кубоги Японияга, 2029-йилги U-17 Осиё кубоги эса Саудия Арабистонига берилди.
Бундан ташқари, AFC Champions League Elite турнири 2026/27-йилги мавсумдан бошлаб 32 жамоа иштирокидаги янги форматда ўтказилади.
✅Обуна бўлинг👉 @Sputnikuzbek
