Sputnik Uzbekistan | Янгиликлар
رفتن به کانال در Telegram
🚩 Channel was restricted by Telegram
نمایش بیشتر6 133
مشترکین
+17324 ساعت
+617 روز
+74730 روز
آرشیو پست ها
🇷🇺🇺🇸 Трамп кеча Путинга қўнғироқ қилмаган
РФ президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, АҚШ президенти матбуот анжуманида Владимир Путинга қўнғироқ қилишини айтган бўлса-да, кеча улар ўртасида телефон суҳбати бўлмаган.
Песковнинг таъкидлашича, Россия президенти Трамп билан мулоқот учун очиқ.
Шунингдек, у Украина осмонини “ёпиш” ташаббуси НАТО ҳарбийларининг бевосита иштирокини англатишини, Россия эса бунга қарши ҳарбий амалиёт олиб бораётганини билдирган.
🇨🇳 Хитойда сув тошқини ҳудудидаги одамлар дронлар ёрдамида қутқарилмоқда
Ижтимоий тармоқларда мамлакат жануби-шарқидаги одамларнинг эвакуация қилиш жараёни тасвирланган кадрлар тарқалди.
Кўчалар сув остида қолиб, ёрдам етиб бориши қийин бўлган ҳудудларда дронлар одамларни хавфсиз жойга кўчиришга ёрдам бермоқда.
✅Обуна бўлинг👉 @Sputnikuzbek
🟠 Зўравонликка учраган аёллар ва уларнинг фарзандлари айрим ҳужжатларни олишда давлат божидан озод этилади
Сенат маъқуллаган қонунга кўра, имтиёз қуйидаги ҳолатларда қўлланилади:
▪️ янги паспорт олишда;
▪️ никоҳ тўғрисидаги гувоҳномани расмийлаштиришда;
▪️ туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани расмийлаштиришда.
Шунингдек, зўравонликдан жабрланган аёллар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари учун давлат ҳисобидан бепул юридик ёрдам кўрсатиш тизими жорий этилади.
✅Обуна бўлинг👉 @Sputnikuzbek
🇹🇷 🚩 Эрдоған НАТО саммити иштирокчиларига хайрлашув совғаси сифатида тўппончалар тақдим этди
Туркия президенти Мерц, Стармер, Макрон ва ҳаттоки Урсула фон дер Ляйенга шахсий гравировка туширилган револьверларни совға қилди.
P.S.: НАТО саммити 7–8 июль кунлари Анқара шаҳрида бўлиб ўтди.
✅Обуна бўлинг👉 @Sputnikuzbek
🇺🇿 🇧🇾 Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги декларация имзоланди
Ҳужжатни Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко музокаралар якунида имзолашди, деб хабар берди @sputnikby.
✅Обуна бўлинг👉 @Sputnikuzbek
Олмазор туманида подстанцияда ёнғин чиқди
Пойтахт ФВББга кўра, ҳодиса кеча соат 20:23 да юқори кучланишли электр кабелларидаги қисқа туташув оқибатида содир бўлган.
Жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.
✅Обуна бўлинг👉 @Sputnikuzbek
🇮🇷🇺🇸 Ҳўрмуз бўғози орқали кемалар қатнови деярли тўхтаб қолди
Bloomberg’нинг кемалар ҳаракати маълумотларига таяниб ёзишича, ҳаракат асосан Эрон маъқуллаган, бўғознинг шимолий қисмига яқин йўналиш орқали амалга оширилмоқда.
АҚШ қўллаб-қувватлаётган Ўмон соҳиллари бўйлаб ўтувчи маршрутдан эса деярли фойдаланилмаяпти.
Нашрга кўра, бундай қарорга АҚШнинг кетма-кет икки кун давомида Эронга берган зарбалари туртки бўлган.
✅Обуна бўлинг👉 @Sputnikuzbek
Ҳиндистонда чўпон ўзига ҳужум қилган шерни силаб омон қолди
Йиртқич қонга беланган эркакни ярим соат давомида панжалари билан ушлаб турган.
Маҳаллий аҳолининг тош отиб, бақир-чақир қилганидан фойда бўлмагач, чўпон ҳайвонни силаб, тинчлантиришга ҳаракат қилган.
Шер вақти-вақти билан ириллаб, тишларини кўрсатган бўлса-да, эркакка бошқа зарар етказмаган ва ахири ўзи ўрмонга қараб кетган.
✅Обуна бўлинг👉 @Sputnikuzbek
🇧🇾 🇺🇿 Александр Лукашенко ва Шавкат Мирзиёевнинг тор доирадаги музокаралари бошланди
Бу ҳақда Беларусь президенти матбуот хизмати хабар берди.
"Биз сизни беларус халқи дўсти сифатида мамнуният билан қарши оламиз", — деди Лукашенко музокаралар чоғида Мирзиёевга.
✅Обуна бўлинг👉 @Sputnikuzbek
🇺🇿 🇧🇾 Шавкат Мирзиёев Минскдаги Мустақиллик саройига етиб келди
Александр Лукашенко матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон ва Беларусь раҳбарлари у ерда музокаралар олиб боради.
Расм: Пул первого
✅Обуна бўлинг👉 @Sputnikuzbek
+2
Калифорнияда роботлар илк жарроҳлик амалиётларини муваффақиятли ўтказишди
Икки нафар гуманоид робот жарроҳларнинг масофавий назорати остида ҳайвонларда ўт пуфагини олиб ташлаш операциясини бажарди.
Аммо жараён давомида роботлар тизимини бир неча марта қайта созлашга тўғри келгани сабабли операция одатдагидан анча узоқ давом этган.
Ҳозирча технология фақат ҳайвонларда синовдан ўтказилмоқда.
✅Обуна бўлинг👉 @Sputnikuzbek
🟠 Сенат "Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида"ги Конституциявий қонунни қабул қилди
Қонунда Тошкент халқаро молия марказининг алоҳида ҳудуд сифатидаги мақоми, фаолиятининг асосий принциплари белгиланмоқда. Ҳужжатда қуйидагилар ҳам белгиланмоқда:
🔸Молиявий хизматлар бошқармаси молиявий ва қўшимча хизматлар кўрсатишни лицензиялашга масъул бўлади;
🔸Тошкент халқаро тижорат суди низоларни суд тартибида ҳал этиш ва суд маъмуриятчилиги бўйича мутлақ ваколатларга эга бўлади;
🔸чет эллик мутахассислар қўшимча рухсатномасиз ишга қабул қилинади;
🔸молия марказининг шахси ҳисобланган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар 5 йиллик виза олиши мумкин бўлади;
Муҳокамалар якунида қонун қабул қилинди.
✅Обуна бўлинг👉 @Sputnikuzbek
🔸Ислом цивилизацияси форуми Самарқандда давом этмоқда
Тошкентдаги тадбирдан сўнг, 100 дан ортиқ мутахассисни бирлаштирган конференция Самарқанд ва Термизда давом этди, деб хабар берди @SputnikUzbek мухбири.
Иштирокчилар Имом ал-Бухорийнинг илмий мероси, унинг "Саҳиҳ ал-Бухорий" асарининг аҳамияти ҳамда ушбу асар бўйича замонавий тадқиқотларни муҳокама қилмоқда.
Дунё кутубхоналарида сақланаётган ноёб қўлёзмалар, уларни асраш ва рақамлаштириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
✅Обуна бўлинг👉 @Sputnikuzbek
🇮🇶🇮🇷Оятуллоҳ Али Хомайнийнинг тобути Ироқнинг Нажаф шаҳридан Машҳадга олиб кетилди
Эроннинг марҳум олий раҳбари туғилган шаҳрида дафн этилади. Маросим Машҳаддаги Имом Ризо мақбарасида бўлиб ўтади.
✅Обуна бўлинг👉 @Sputnikuzbek
🏦 Рақобат қўмитаси "Анорбанк"ни жаримага тортди
Маълумотларга кўра, банк ижтимоий тармоқларда эълон қилган акция шартлари ҳақидаги маълумотларни тўлиқ тақдим этмаган ва реклама қонунчилиги талабларини бузган.
Ҳолат юзасидан компанияга молиявий жарима қўлланилиб, тегишли кўрсатма берилди.
✅Обуна бўлинг👉 @Sputnikuzbek
+2
🇰🇿 🇺🇿 Йил бошидан буён Ўзбекистоннинг Олмаотадаги Бош консулхонаси қийин аҳволга тушиб қолган 1 832 нафар фуқарога ёрдам берди
500 дан ортиқ ватандош Ватанга қайтиш учун сертификат олди, юзлаб фуқароларга ҳужжатларини тиклаш, вақтинча жойлаштириш ва тиббий ёрдам олишда кўмак кўрсатилди.
Шунингдек, иш берувчилар томонидан ноқонуний ушлаб турилган паспортлар ва бошқа ҳужжатлар 185 нафар фуқарога қайтарилди.
✅Обуна бўлинг👉 @Sputnikuzbek
🇷🇺 🇺🇿 Россия чемпиони “Зенит” ва Ўзбекистон чемпиони “Нефтчи” ўртоқлик учрашуви ўтказди
Санкт-Петербургдаги “Газпром Арена”да ўтган учрашув Россия клубининг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
“Зенит” сафида Фелипе Аугусто, Максим Глушенков, Александр Соболев ва Даниил Кондаков гол урди. “Нефтчи”нинг ягона голига эса Аброрбек Исмоилов муаллифлик қилди.
✅Обуна бўлинг👉 @Sputnikuzbek
🇺🇿 🇷🇺 Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консулхонаси 2 ёшли фарзанди билан оғир аҳволга тушиб қолган фуқаронинг Ватанга қайтишига кўмаклашди
Аёл турмуш ўртоғи ноқонуний меҳнат фаолияти учун депортация қилингач, Бош консулхонага ёрдам сўраб мурожаат қилган. Унинг даромади ижара ҳақи, озиқ-овқат ва бошқа зарур харажатларни қоплашга етмагани сабабли оила оғир моддий аҳволга тушиб қолган.
Миграция агентлиги ҳузуридаги жамғарма маблағлари ҳисобидан оилага Владивосток – Тошкент йўналиши бўйича авиачипталар расмийлаштирилди. Бош консулхона ходимлари эса аёл ва унинг фарзандини парвозга қадар кузатиб қўйди.
✅Обуна бўлинг👉 @Sputnikuzbek
🇺🇦 Украинада мажбурий сафарбарлик вақтида куч ишлатилгани ортидан кенг кўламли норозиликлар бошланди
Маҳаллий ОАВларга кўра, ғалаён 20 ёшли йигитнинг "одамларни тутувчилар" томонидан шафқатсизларча калакланиши натижаида келиб чиққан.
Катта оломон ҲКК машинасини ўраб олиь, ағдарилиб, ҳарбий комиссарликларга ҳақоратлар ёғдирди.
Бу норозиликларнинг айнан Львовда бошлангани эътиборли бўлиб, шаҳар узоқ вақтда Киев ва Зеленскийни қўллаб-қувватлаш юқори бўлган ҳудудлардан бири ҳисобланади.
✅Обуна бўлинг👉 @Sputnikuzbek
😁 Миллиардердан кутилмаган молиявий маслаҳат: кредит картани қайтармаган яхшироқ экан
Америкалик инвестор ва миллиардер Уоррен Баффет тежамкорлик ҳақида ҳазиломуз воқеани сўзлаб берди.
"Бир куни аёлим кредит картасини йўқотиб қўйди. Аммо мен уни қайтаришга ҳатто уринмадим, чунки уни топиб олган одам ундан аёлимга қараганда анча камроқ пул сарфлаётган эди", — деди у.
✅Обуна бўлинг👉 @Sputnikuzbek
