ru
Feedback
Nargiza USANBOYEVA

Nargiza USANBOYEVA

Открыть в Telegram

Bismillahir rohmanir rohiym! Nargiza Usanboyevaning telegram kanaliga xush kelibsiz! Реклама учун мурожаат: https://t.me/reklama_usanboyeva Сиз ушбу бот орқали муаллиф билан боғланишингиз, дардлашишингиз мумкин: @Usanboyeva_aloqabot

Больше

📈 Аналитический обзор Telegram-канала Nargiza USANBOYEVA

Канал Nargiza USANBOYEVA (@usanboyeva) языкового сегмента Узбекский является активным участником. Сейчас сообщество объединяет 106 127 подписчиков, занимая 332 место в категории Религия и духовность и 496 место в регионе Узбекистан.

📊 Показатели аудитории и динамика

С момента создания невідомо проект демонстрирует стремительный рост, собрав аудиторию из 106 127 подписчиков.

Согласно последним данным от 29 августа, 2026, канал показывает стабильную активность. За последние 30 дней изменение числа участников составило 11 086, а за последние 24 часа — 1 064, при этом общий охват остаётся высоким.

  • Статус верификации: Не верифицирован
  • Уровень вовлечённости (ER): Средний показатель вовлечённости аудитории составляет 23.07%. В первые 24 часа после публикации контент обычно набирает 19.93% реакций от общего числа подписчиков.
  • Охват публикаций: В среднем каждый пост получает 24 544 просмотров. В течение первых суток публикация набирает 21 200 просмотров.
  • Реакции и взаимодействия: Аудитория активно поддерживает контент: среднее количество реакций на один пост — 288.

📝 Описание и контентная политика

Автор описывает ресурс как площадку для выражения субъективного мнения:
Bismillahir rohmanir rohiym! Nargiza Usanboyevaning telegram kanaliga xush kelibsiz! Реклама учун мурожаат: https://t.me/reklama_usanboyeva Сиз ушбу бот орқали муаллиф билан боғланишингиз, дардлашишингиз мумкин: @Usanboyeva_aloqabot

Благодаря высокой частоте обновлений (последние данные получены 30 августа, 2026) канал поддерживает актуальность и высокий уровень охвата публикаций. Аналитика показывает, что аудитория активно взаимодействует с контентом, что делает его важной точкой влияния в категории Религия и духовность.

106 127
Подписчики
+1 06424 часа
+4 5067 дней
+11 08630 день
Архив постов
🎉 31-АВГУСТДА ТУҒИЛГАНЛАР, ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🎂🎈 Бугун — сизнинг энг бахтли кунингиз! 🌹 Янги ёшингиз қутлуғ ва баракали бўлсин. Аллоҳ таоло умрингизни узоқ, ризқингизни кенг, қалбингизни хотиржам қилсин. 🙂 Ҳаётингиз доимо бахт, қувонч ва гўзал лаҳзаларга бой бўлсин. Юзингиздан табассум, қалбингиздан иймон ва меҳр ҳеч қачон аримасин. 🌸 🎂 31-августда туғилган барча азизларни чин қалбимиздан муборакбод этамиз! 🎈 🌹 Туғилган кунингиз муборак бўлсин! 🌹

Хайрли тун! 🌙 Ҳар кунгидек бу кечангиз ҳам тинч ва осойишта ўтсин. Орзуларингиз рўёбга чиқсин, қалбингизда фақат илиқлик ва бахт ҳукм сурсин. Ёрқин юлдузлар остида ширин тушлар кўринг ва эртангингиз бахтли бошлансин. ✨🕊️🌸 @usanboyeva

🍵 Бундай тайёрланган чойни ичсангиз, бошқача чой ичолмай қоласиз! Ҳар куни дамланадиган чойларга, буларни оз миқдорда қўшиш етарли. Яқинларга юбориб қўямиз. @usanboyeva

ЧОЙ ШАМАСИ ва ПИЁЗ ПЎСТИ ҲАҚИДА Халқ орасида «Чой шамасини ҳар жойга ташлаб бўлмайди, у дунёда савол жавоби қийин бўлади», «П
ЧОЙ ШАМАСИ ва ПИЁЗ ПЎСТИ ҲАҚИДА Халқ орасида «Чой шамасини ҳар жойга ташлаб бўлмайди, у дунёда савол жавоби қийин бўлади», «Пиёз пустида Аллоҳнинг исми бор, уни ахлатга ташлаш ёки ёқиш мумкин эмас», «Анжир дарахтининг шохларини ёқиш мумкин эмас» деган гаплар бор. Бу гаплар тўғрими? ЖАВОБ:👇🏼

"МЕН - КЕЛИНМАН! " асарини ёпиқ каналда БИР НАФАСДА мазза қилиб ўқинг. Асар ТЎЛИҚ жойланган! Танлов ихтиёрий. Уланмоқчи бўлганлар шу админлардан бирига ёзинг.👇👇 @adm_usanboyeva @admiinka_usanboyeva Асар ушбу катта каналга ҳам ҳар куни ўз вақтида жойлаб борилади.

#мен_келинман   293-қисм   #муаллиф_Наргиза_Усанбоева   - Ҳозир менга виждон ҳақида ваъз ўқиманг, Нозигулхон, - деди у шивирлаб, аммо овозида шундай важоҳат бор эдики, этим жунжикиб кетди. - Бир ой демайман, шу уйда бор-йўғи бир ҳафта яшанг. Ана шундан кейин иккимиз пастда... Рауфнинг раҳматли онасининг хонасида виждон ҳақида гаплашамиз. Қани, ўшанда сизнинг виждонингиз шунчалик тинч бўлармикан ёки йўқми, кўрамиз! - Барибир мени энди бу уйда бир кун ҳам қолдирмасангиз керак, - дедим унинг кеча Элмира опа билан гаплашган гапини назарда тутиб. -  Ҳаммаси ўзингиз тузган режа бўйича кетяпти-ку. Рауф ака кетди, чет элга... Эндиги навбатдаги режангиз эса, мени уйимга жўнатиш, шундай эмасми? Диля опа мийиғида совуқ кулиб қўйди. Унинг бу истеҳзоли кулгусидан бутун вужудим музлаб кетди. - Ҳафта ўртасига онангиз “Келин чақирди” қиляпти, - деди у хотиржам ва совуққон оҳангда. - Унгача сизни жўнатиб юборолмайман. Майли, ўшангача шу ерда қолинг. Ҳам ўшангача, ўзингиз фаришта санайдиган эрингиз Рауф ҳақида бироз кўпроқ нарса билиб оласиз! У шундай деди-ю, қоматини ғоз тутганча, шаҳд билан бурилиб хонадан чиқиб кета бошлади. Мен эса гўёки зулмат ичида адашиб қолган, тўрт томони жарликка тақалган одамдек, ортидан титраб-қақшаб қарарканман ичимдан нимадир ўпирилиб кетаётгандек бўлди. Наҳот, Рауф кетди? Шу бир неча сония ичида вужудимни куйдириб турган ҳалиги исёнкор ўт, жасорат туйғуси гўё қумга сингиган сувдек ғойиб бўлди. Менинг юзимдаги ўша “қаҳрамонона” ниқоб чилпарчин бўлиб, ўрнига яна ўша аввалги - ҳар нарсадан қўрқадиган, довдир, гўл, содда Нозигул қайтди. Тиззаларимдаги қалтироқ кучайиб, томоғимга қадалган йиғи яна бўғзимни сиқа бошлади. - Ойижон... - дедим қайнонам ортидан титраб, овозим шунчалик ночор ва мунгли чиқдики, ўзим ҳам танимадим. - Рауф акам... ростдан ҳам чет элга кетдими?   Давоми бор   Реакция босиб, илҳом беринг!   @usanboyeva

Эмизаётган пайтда асло ғазабланманг! Бу болангизнинг бутун умрлик характерини ўзгартириши мумкин. Бу видеони дарҳол оналарга ташлаб қўйинг, фойдаси аниқ тегади Яқинларга юбориб қўямиз. @usanboyeva

ХОТИНИНИ ИШДА ДEБ ЎЙЛАДИ Аёли ишга кетяпман деб эрини алдаб юрган экан ва эри уларни кўчада кўриб қолди... Видеони давоми кўриш учун бу ерга ўтинг 👇

Repost from N/a
#тавсия КЎП ФУНКЦИЯЛИ ШИФОБАХШ БРАСЛЕТ ✔️ Зарарсиз озмоқчимисиз? «AMPLI 5» кўп функциялик браслет - озиш учун, қорин, бўкса, қўл, оёқдаги ёғларни эритишга ёрдам беради. ☘️ Организмнинг умумий аҳволини яхшилаш ва ишчанлигини оширишда ёрдам беради. ☘️ Иммунитетни ошириб, жисмоний ва ақлий қобилиятни яхшилайди. ☘️ Чарчоқ ва ҳолсизликни камайтиради. ☘️ Бўғим ва бош оғриқларини қолдиради. ☘️ Бўқоқ касалликларида ёрдам беради. ☘️Қон босимини меъёрлаштиради. 🎁 Факат 1 кун акция шошилинг! Бозордан 100 мингга олганлар ҳам энди армонда! Эски нархи: 399 000 сўм. ✅ Акция нархи:  59.000 сўм. 🔥 Тўловни маҳсулотни қўлга олганда қиласиз!                🚚Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш мавжуд. Буюртма беринг. 10 дақиқа ичида операторларимиз боғланади. Буюртма бериш учун босинг👇👇👇 https://alijahon.uz/oqim/93880 https://alijahon.uz/oqim/93880 https://alijahon.uz/oqim/93880

"ЁРУҒ КУННИ СОҒИНИБ " асарини ёпиқ каналда, ТЎЛИҚ бир нафасда мазза қилиб ўқинг! Ёпиқ каналда БОНУС сифатида Муниса билан интервью ҳам берилган! Танлов ихтиёрий. Уланмоқчи бўлганлар шу админлардан бирига ёзинг.👇👇 @adm_usanboyeva @admiinka_usanboyeva Асар ушбу катта каналга ҳам ҳар куни ўз вақтида жойлаб борилади.

#ёруғ_кунни_соғиниб   170-қисм   #муаллиф_Наргиза_Усанбоева   — Акангиз ҳам индамади. “Йўқол”, деди. — Сиқилманг, ойи. Биз ҳозир борамиз. Невараларингизни кийинтирай. Ўз уйларига боришни эшитган Малика ҳам, Лайло ҳам жуда хурсанд бўлди. Уларнинг хаёлида дадаси қайтгани учун боришаётгандек эди. Муниса эса уларнинг уйга боргач қай ҳолга тушишини ўйлаб, бошига оғриқ кирди. — Майли, ойи, биз кетдик. Жавлонга кетганимизни айтиб, “хайр” деб қўйинг, — у энди қўл чўзган ҳам эдики, эшикнинг ўзи очилди. Остонада турган, озиб кўзлари киртайган, қорайиб кетган укасини кўриб Муниса бақириб юборди: — Камо-о-ол! Ойи, Камол келди! Мунисадан олдин Камолнинг мижжалари намланди. Ўзини опасининг бағрига отаркан, бир гапни тинмай такрорларди: — Худога шукр, уйга келдим. — Камол келди, Камол келди, — Мунисанинг ҳам тили бошқа сўзга айланмасди. — Болам! — онасининг соғинч, дард, титроқ аралаш чиққан овози опа-уканинг эътиборини тортди. Меҳмонхона эшиги олдида турган онаси худди остонада михлангандек эди. Қўллари ўғли томон талпинар, оёғи эса жойидан жилмасди. Шу ҳолатида у чўккалаб қолди: — Камолим! — Ойи? — Камолдан олдин Муниса онаси ёнига югурди. “Онажоним! Дардларни кўз юммай симирган дили порам! Наҳот, дийдор сизни йиқитди. Наҳот, шунча ғам юки турган елкаларингизга севинч оғирлик қилди. Рост, баъзан биз қувонч олдида ҳам довдираб, ожиз бўлиб қоламиз. Онам шу кўйга тушди. Қадам босишга ҳам куч топа олмади...” — Қаерларда юрибсан болажоним? — онаизор дилбандини бағридан қўйгиси келмасди. Муниса уйига кетишни ҳам унутди. Меҳмонхонага дарров жой солиб, Камолнинг ёнига чўкди: — Қаерда эдинглар? Поччанг қани? — Сал ўзимга келиб олай. Уйга келганимга ҳалиям ишонмайман, — йиғламсираб деди укаси. — Нафасини ростлаб олсин, — ўғлининг юзидан кўз узмай деди онаси ҳам. — Озиб кетибсан болам. Чой олиб келсанг-чи, Муниса? — Малика, чой қўй қизим, дастурхон олиб кел, — Мунисанинг ҳам укаси ёнидан жилгиси келмасди. — Лайло сенам опангга ёрдамлаш.   Реакция босиб, илҳом беринг!   Давоми бор   @usanboyeva

#ёруғ_кунни_соғиниб   169-қисм   #муаллиф_Наргиза_Усанбоева   “Наҳот, болаларим шунчалар тез улғайиб қолди. Улар болаликнинг чексиз қувончи, завқини ҳали тўлиқ тотиб улгурмаганди-ку! Дадаси, тезроқ келинг, тезроқ!” У қачон ухлаганини ҳам билмади. Туш кўрибди. Уйда ўтирганмиш. Кутилмаганда қаттиқ шамол туриб, дераза томондан сув тошқини кела бошлабди. “Бунча сув қаердан келяпти, денгиз, дарё яқинида яшамаймиз-ку!” қўрқув билан бирга ҳайратга ҳам тушармиш Муниса. Шу пайт эшик олдида эри пайдо бўлиб, унга маюс тикилибди. “Дадаси келдингизми?” дермиш у қувончдан тўфонга ҳам эътибор қилмай. Эри эса бир сўз демай, Мунисанинг оёқ кийимини олибди-ю, чиқиб кетибди. “Қаёққа? Мен нима қиламан? Нима кияман? Ташқарига қандай чиқаман?” дея жон ҳолатда бақириб уйғонди у. Терга ботиб кетибди. — Хайрли бўлсин, — деди ўзига-ўзи пичирлаб. — Туш кўрдингми, дейман. Сув ичиб юбор, — деди онаси бош кўтариб. — Ухламадингизми? — Уйқу келармиди? — “уҳ” тортиб яна ёнбошлади онаси. “Онагинам... На дардингизни ёрасиз, на дийдиё қиласиз. Шунча сабрни қаердан оласиз?” * * * — Ўша тикув корхонангга борақол, яна. Маоши кам бўлса нима бўлибди? Йўқдан кўра, яхшида, — Мунисанинг хориб кириб келганини кўрган онаси ачиниш билан деди. — Бир ҳафтадан буён кўча санғийсан. Ким ҳам ўз ишини бергиси келади.  — Топаман, ойи. “Узанган қўл қуруқ қолмайди”, дейишади-ку! Нима гаплар? — Қайнонанг телефон қилди. Невараларини соғинганми? Келинг, десам унамади. — Ҳозир ўзим гаплашаман, — Муниса тўғри телефон турган хонага кирди. — Ойи, ассалому алайкум! — Муниса... — қайнонаси шундай деди-ю, гапира олмай қолди. Йиғлаётгани сезилди. — Тинчликми, ойи? Бирор хабар келдими? — Овсинингиз икки боласини ташлаб кетворди. “Жиноятчининг уйида яшамайман”, деди. Касри унга ҳам урармиш... — Нима? — Мунисанинг миясига қон тепди. — Қизиқ, шу янгам ҳам. Биз қатағон даврида яшаётганимиз йўқ-ку! Нега бунча ваҳима қилади? Мана, биз — оиласи тинч юрибмиз-ку!   Реакция босиб, илҳом беринг!   Давоми бор   @usanboyeva

Ҳузурнинг яна бир кўриниши … @usanboyeva
Ҳузурнинг яна бир кўриниши … @usanboyeva

Онам уйда вақти оғизларини кўп чаярдилар.Бунга дадам берадиган дори сабаб бўлса керак деб онамга раҳмим келарди.Дадам ҳар кун
Онам уйда вақти оғизларини кўп чаярдилар.Бунга дадам берадиган дори сабаб бўлса керак деб онамга раҳмим келарди.Дадам ҳар куни ишдан келгач онамни хонасига олиб кириб дори берарди.Онам шу хонадан чиққач ғалати бўлиб юрар тинмай оғзини юварди.Бир кун ортиқ чидай олмай дадамга ортиқ дори берманг деб айтаман деб ўша хонани эшигини шарт тортдимку кўрган манзарамдан дахшатга тушдим онам дадамнинг қаршисида мук тушганча...

БОЛА ТАРБИЯСИГА ОИД ФИКРЛАР • Агар бола шижоатлантириб турилса, ўзига ишонадиган бўлиб ўсади. • Агар бола қийинчиликда ўсса, сабрни ўрганади. • Агар бола мақтовлар ичида ўсса, розилик ва муҳаббатни ўрганади. • Агар бола шериклик муҳитида ўсса, бировга бир нарса бериш ва қўли очиқликни ўрганади. • Агар бола рост гапирувчилар хонадонида ўсса, ростгўйликни ўрганади. • Агар бола инсофлилар муҳитида ўсса, адолатни ўрганади. • Агар бола ҳис-туйғуларга риоя қилувчилар орасида ўсса, эҳтиромни ўрганади. • Агар бола қаттиқ терговчи ва танқидчилар орасида ўсса, ёлғонни ўрганади. • Агар бола қўполли ва урушқоқлик муҳитида ўсса, адоватни ўрганади. • Агар бола доимий хавф муҳитида ўсса, заиф ва қўрқоқ бўлиб вояга етади. • Агар бола жипслик ва аҳиллик муҳитида ўсса, ҳамжиҳатликни ўрганади. • Агар бола масхара қилувчилар муҳитида ўсса, хижолатпаз бўлиб ўсади. • Агар бола ҳасадгўйлар орасида ўсса, ҳасад қилишни ўрганади. • Агар бола ортиқча аҳамият ва ҳимоя остида ўсса, ўзига ишонмайдиган бўлиб вояга етади. Яқинларга юбориб қўямиз. @usanboyeva

🔥 Наманганда уйлар арзонлашяпти! Лекин буни ҳамма билмайди... Кўпчилик фақат агентлар биладиган яширин эълонлар қаерда экани
🔥 Наманганда уйлар арзонлашяпти! Лекин буни ҳамма билмайди... Кўпчилик фақат агентлар биладиган яширин эълонлар қаерда эканини билмайди 📌 Биз эса барча уйларнинг нарх ўзгаришини биринчи бўлиб жойлаб борамиз 🚀 Қўшилинг ва энг яхши вариантни ўтказиб юборманг!👇 https://t.me/+odsdNW7ueloyMTYy

Ҳақиқат шундаки, муҳаббат атиргуллардан бошланади, аммо тиканлар билан якунланади. Фредерик Бегбедер @usanboyeva
Ҳақиқат шундаки, муҳаббат атиргуллардан бошланади, аммо тиканлар билан якунланади. Фредерик Бегбедер @usanboyeva

АЁЛИМГА ХИЁНАТ ҚИЛДИМ... 😔Буни билиб қолди. Ҳеч нима демади, фақат кўзларимга кўзлари тўла ёш билан 5 дақиқа термулиб турдид
АЁЛИМГА ХИЁНАТ ҚИЛДИМ... 😔Буни билиб қолди. Ҳеч нима демади, фақат кўзларимга кўзлари тўла ёш билан 5 дақиқа термулиб турдида,🥲 ичкарига кириб кетди... Тунда унинг йиғиси овозини эшитдим... Тонг саҳаргача йиғлаб чиқди. Ёнига бориб юпатолмадим... Тонг сахар йиғи овози тўхтагани учун, мен ҳам ухладим... 😱Эрталаб уйғондим. Қуёш анча кўтарилиб қолибди... Аёлим мени уйғотмабди-да, деган хаёл билан ўрнимдан турдим... Негадир атроф жим жит эди ичкарига кириб қарасам Аёлим😳 ДАВОМИ 👇

Эркак киши чиройли, пулдор, келишган эмас, у аввало ҳақиқий эркак бўлиши керак. @usanboyeva
Эркак киши чиройли, пулдор, келишган эмас, у аввало ҳақиқий эркак бўлиши керак. @usanboyeva

Бир бола олти ёшида отасидан айрилиб етим қолди. Замон жуда оғир эди. Онаси ўғлини боқиш учун иш қидирди, лекин ҳеч қаерга ишга олишмади. Аёлни фақат қурилишга арзимаган иш хақи тўлаб ишга олишга рози бўлишди. Аёл ночорлигидан қурилишда ишлаб ўғлини боқди. Орадан йиллар ўтди. Бола улғайиб бизнесмен бўлди. Шаҳарда данғиллама шоҳона уй сотувга қўйилди. Бизнесмен уйнинг эгасини олдига келиб сўради: — Уйнинг нархи қанча? — Саккиз юз эллик минг доллар. Йигит дипломатидан дарҳол саккиз юз эллик минг долларни уйнинг эгасига чиқариб берди. Уйнинг эгаси хурсанд бўлиб пулни санаб олди. — Уй сизга сотилди. Бугундан бошлаб уй сизники. Лекин сиз савдо қилишни билмас экансиз. Агар озгина савдо қилганингизда уйнинг нархини тушириб берардим. — Сиз ҳам савдо қилишни билмас экансиз. Агар уйнинг нархини бундан баланд айтганингизда ҳам савдо қилмасдан сотиб олаверардим. Уйнинг эгаси ҳайрон бўлиб сўради: — Бу уйнинг нимаси сизни бунча ўзига тортяпти? — Йигирма йил олдин бу уйнинг қурилишида менинг онам ғишт ташиган. Энди эса бу уйни онамга совға қилмоқчиман... Яқинларга юбориб қўямиз. @usanboyeva