cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

ИЖОД ТАРАННУМИ

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоира Моҳигул ЎКТАМ қизи Назарованинг ижод канали

Больше
Рекламные посты
1 309
Подписчики
-124 часа
-127 дней
-15130 дней
Время активного постинга

Загрузка данных...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Анализ публикаций
ПостыПросмотры
Поделились
Динамика просмотров
01
Мен ўқиган энг гўзал нуқталар: -Ортиқча мулойимлик заифликдир. – Ортиқча кулги енгилтакликдир. – Ортиқча роҳатланиш танбалликдир. – Мол-дунёни ортиқча сарфлаш исрофдир. – Ортиқча эҳтиёткорлик васвасадир. – Энг қийин cўз комилликдир. – Энг гўзал сўз «Ас-Салом»дир. – Ўч ва қасоснинг афзали кечиришдир. – Энг улкан хазина фазилатдир. – Энг қаттиқ азоб виждон азобидир. – Энг гўзал севги эр-хотиннинг севгисидир. – Доимий муҳаббат онага муҳаббатдир. –  Бугунги кунингдан ибрат ол. –  Ўтган кунингдан тажриба ол. «Шунингдек, одамлар устидан гувоҳ бўлишингиз ва Пайғамбар сизларнинг устингиздан гувоҳ бўлиши учун сизларни ўрта миллат қилдик» (Бақара сураси, 143-оят) 🕊 Аллоҳ шундай қадар ёзсинки, дунё ва охиратда севинтирсин! Тун хайрли бўлсин...
3183Loading...
02
#ҚЎШИҚЧИ ҚИЗ ҲАЁТИ» (ОНЛАЙН ҚИССАНИНГ ДАВОМИ) Қизининг йиғлаган қовоқларига қараб,онанинг кўнгли ниманидир сезгандай бўлди. –Нима бўлди,қизим? Фариза онасига бўлиб ўтган воқеаларни айтиб берди,ҳатто Нозимни кўрганини  ҳам яширмади.Онаси бир зум жим туриб қолди. –Ростдан ҳам эрингдан ажрашасанми?- деб сўради. –Ойи,ахир кўриб турибсиз-ку.Ажрашмасак бўлмайди.Иброҳим ака менга бошқа йўл қолдирмаяпти. –Даданг ҳеч қачон ажрашишингга йўл қўймайдилар.Бу ерга келиб яшашингга ҳам рози бўлмасалар керак,-Мунира опа шундай деб қўлида ухлаб қолган Умиджонни диванга ётқизиб қўйди.-Уканг ҳам яқинда уйланмоқчи бўлиб юрибди.Яхши бир қиз билан танишиб,анчадан бери гаплашиб юрибди. –Ойи,мен нима қилай унда?Дадам уйга қайтишимни хоҳламасалар,укам уйланмоқчи бўлса…Айтинг,мен нима қилай?Қаерга борай? –Қизим,нимага дарров хафа бўласан?Сен уйга қайтиб келсанг Самирга ҳеч ким тегмайди.Кейин даданг ҳам сени бу уйда яшашингга йўл қўймасликларини яхши биласан-ку. –Унда мени кўчага ҳайданглар,ойи!Сизларга ҳам керак бўлмасам Умиджон билан уйдан чиқиб кетамиз. –Ҳали даданг келса,яна жанжал бўлса керак,-уф тортди Мунира опа.-Билмадим,энди буёғи нима бўлади? Фариза индамади.У шундай бўлишини тахмин қилганди. Эртаси куни ҳаммаси худди ўзи ўйлагани каби бўлди.Доимгидек кўчадан кеч келган Мансур ака дарвозадан кирган заҳоти Фаризани ёнига чақирди.Фариза Умиджонни кўтариб олиб отасининг ёнига чиқди.Жувон отаси ўзини уриб юборишидан қўрқиб,ўғли қўлида бўлса,дадаси бироз ҳайиқишидан умид қилганди.Аммо ундай бўлмади. –Нимага қайтиб келганингни биламан,-деди Мансур ака.-Ҳозироқ болангни ол ва мени уйимдан кет.Иброҳимга ўзинг хоҳлаб теккансан.Мен сени унга беришни хоҳламаган эдим.Энди эса эринг нима қилса ҳам,устингга уйланса ҳам ўша билан яшайсан!Тушундингми? –Мен у билан яшамайман.Иброҳимнинг ўзи ўйнаши билан топишиб,мени уйдан ҳайдади.Мен энди шу ерда яшайман.-Фаризанинг ҳам қайсарлиги тутди.-Ҳеч қаерга кетмайман! –Кетасан.Кетмасанг ўзим олиб бориб қўяман,-Мансур ака бор  овози билан ҳайқирди.-Қани бормай кўр-чи,нима қиларканман? –Ўлдирсангиз ҳам қайтиб ўша уйга бормайман!-Фариза шундай деб ичкарига юрди.-Мениям уйим шу ерда.Ердан чиққан қўзиқорин эмасман! Мансур ака икки ҳатлашда Фаризанинг ёнига келиб,уни тарсакилаб ташлади.Фариза чириллаб йиғлаётган Умиджонни бағрига босар экан,жуда алами келди.Нимага отаси уни ҳалигача уради?Нимага Фаризани эрининг уйига қайтишини,хор бўлиб яшашини хоҳлайди? –Мен эртага маҳаллага бораман.Қани,мени шу уйда яшашга ҳаққим борми ё йўқми?Улар менга ёрдам беришар. Мунира опа ичкаридан чиқиб Фаризани қучоқлаб олди. –Маҳаллага боришингга ҳожат йўқ.Шу уйда яшайсан.Ҳаётинг ўз жойига тушгунча,яшайверасан!-Мунира опа шундай деб эрига қаради.-Қанақа золим отасиз?Нега уряпсиз уни?Ўзим маҳаллага бирга чиқаман! Мансур ака хотинига қараб бақирди: –Даф бўлинглар,маҳалла эмиш,ҳокимга бормайсанми?Бу мени уйим!Қизинг эса бориб эрини уйида яшасин! –Қизим,сенга кеча айтгандим-ку.Бу одамда раҳм йўқ деб.Балки уйингга қайтарсан-а?-Мунира опа қизига илтижо билан қаради.-Кўриб турибсан-ку, уйдаги аҳволни! –Ҳеч қачон уйга қайтмайман.Ҳозироқ кўчага чиқиб,ижарага уй қидираман.Мен калтак еб,бу уйда яшаш ниятим йўқ!Фақат сиздан илтимос,Умиджонга бир-икки соат қараб туринг. Фариза шундай деб,Умиджонни онасига бериб,ўзи кўчага отилди.У қаерга боришини,нима қилишини билмай турган пайтида уйлари ёнига катта юк машинаси келиб тўхтади.Ундан иккита эркак тушиб,Фаризанинг сепларини пастга тушира бошлашди.Дарров ғийбатчи қўшни аёллар  қаёқдандир пайдо бўлиб,эркакларнинг ҳаракатларини кузата бошлашди.Фариза шу пайт ер ёрилса-ю,кириб кетгиси келаётганди.Шу сабаб бошини эгганча,катта йўлга чиқди.У ўз ҳаёти,бундан кейин қандай яшаши ва қаердан бошпана излаши мумкинлиги ҳақида ўйлаётганди. (ДАВОМИ ЭРТАГА) Моҳигул НАЗАРОВА https://t.me/IJOD07
6350Loading...
03
Ҳаммага хайрли кеч! «Қўшиқчи қиз ҳаёти»ни кутаётганлар борми?Асар сиз учун қизиқми?
6260Loading...
04
КИЧИКЛАРНИНГ КАТТА БАЙРАМИ _______ Болалик бу биир осмон озодликдир. Унинг чегарасиз кенгликларида укпар руҳ ҳумолари қанот қоқиб, ойдин орзуларнинг энг соҳир парвозларини зарб этади. Тонг насими каби латиф ҳаловотга ошнодир Болалик. Дунё болалари қалбининг ҳурлиги ва оламни кўнгил кўзларининг мусаффолиги билан кашф этмоғи машаққатли ҳаётнинг муҳташам бунёди, долғали умрнинг ширин дебочасидир, эҳтимол. Эҳтимолки, улуғ мақсадлар ва буюк ишларнинг муқаддимаси болаликнинг субҳ сабосидай дилором хаёллари ортидан пайдо бўлгусидир... БОЛАЛАР... Улар ҳақида айтилавериб ёд бўлиб кетган гаплар бу кун яна ва яна такрорланажак. Биз катталар уларни беғуборлик байрами билан қутлар эканмиз, бу кун уларга айланамиз, шу билан бирга бола кўнглимизга қайтамиз. 1 июнь – Ер сайёрасидаги 2,7 миллиард боланинг хос куни. Улар миллатидан, ирқидан, ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар бу байрамга дохилдирлар. Оо, қанийди, уларнинг ҳар бирига дунёни “иссиқ бир нон каби”, “ол алвон бир шар”, “ улкан бир олма каби” берсайдик... Чиққиллаб ураётган буюк ВАҚТнинг бугунида кунига 407 минг, соатида 17 минг бола туғилаётган экан, улар билан бирга келажакнинг янги режалари кўз очмоқда ҳам. Ахир бу дегани ҳар куни 407 000 ихтиро, ҳар соатда 17 000 кашфиёт хазиналарининг очилиши деганимасми?.. Хўш, бизнинг болажон Ўзбекистонда-чи? 2024 йилнинг 30 май санасида она диёримизда болалар сони 771 нафарга кўпайди ва республика аҳолисининг 26,5 фоизини ташкил қилди. Шу сана ҳисоби билан қарийб 9 ярим миллион болажонларимизнинг 4 миллион 785 минг 671 нафари ўғил болалар, 4 миллион 556 минг 489 нафари қизалоқларга тўғри келмоқда. Бир тасаввур қилинг-а, уларнинг ҳар бири бир даҳо бўлиб туғилса... Аслида ҳам шундай. Болалар даҳодирлар. Фақат уларни пайқамоқ, тарбияламоқ, йўналтирмоқ, орзу қушларини юксак парвозлар сари руҳлантирмоқ керак! Давлатимиз Раҳбари айтгани каби “Болаларнинг кўзидаги нурни илғаш керак”!!! Афсуски, кўпчилигимиз эртага энг камида дарға бўлажак келгусимиз қўлига тараққиётнинг олтин калитини эмас, надомат калавасининг учини тутқазмоқдамиз. Бугун минглаб, миллионлаб болани ота-оналари эмас, мобиль дунё “тарбиялаётган”ини кўряпмиз. Бугун болаларнинг гул болалигини дўзахга айлантираётган ғофил катталарнинг жаҳолатларига ҳам гувоҳ бўляпмиз. Бугун ўз фарзандини аёвсиз калтаклаётган оналарни, дилбандига фиръавнларча муносабат кўрсатаётган оталарни ҳам танияпмиз. Ижтимоий тармоқ бутун Ер куррасини глобус каби айлантириб, ҳамма нуқтадаги бор-йўқни аён қилмоқда гўё... Жўмракда оқиб турган сувни ишлатаётганимда, газ плитамнинг очиқ тургани эсимга тушганида фарзандларимга қолдираётган меросимизни ўйлаяпман. Ахир мен эшитаётган қушлар сайроғини улар ҳам эшитмоғини, мен ҳидлаган гуллар ҳидини туймоқларини, менга ҳаёт берган тоза ҳаводан улар ҳам нафас олмоқларини жуда-жуда истайман. Дилбандларим ҳам ўз зурриёдларига шундай улуғ раҳматни улашсалар дейман. Иқлимлар ўзгармаса, ҳаволар ифлосланмаса, сув таъмини йўқотмасайди дейман... 1 июнь – қарийб 75 йилдан буён нишонланиб келаётган кичикларнинг катта байрами. Бу кун – дунё халқлари учун болаларни ҳимоя қилмоқ куни. Уларнинг эса жажжи қўлчаларида ҳавога тўлдирилган пуфаклар, она меҳридай ширин музқаймоқлар. Инсоният уларни яхши кўрмаслик қошида иложсиздир. Токи шундай экан, гулнигор қизалоқлар, бахт¬қанот болакайлар бор экан, БОЛАЛИКни асранг, азиз одамлар! Келинг, Болаликни ҳарки балолардан ҳимоя қилайлик! Дунёни болаларга берайлик! Муҳайё Рустам қизи https://t.me/IJOD07
7342Loading...
05
#Мулоҳазалар Болалигим зўр эди. Одамларнинг кўнгли ҳам, кўзи ҳам тўқ эди. Нарх-навонинг ошиши, иккиюзламачилик, сохта ватанпарварлик, қаллоблик, товламачилик нималигини билмасдик. Ажабо, одамлар бир-бирига китоб совға қиларди. Эрка ва эркин эдик. Бола ўғрилари ҳақида билмас, шу боис хавотир-ҳадик ҳам йўқ эди. Жарима, пул ундирувчилар қаҳрамон эмасди. Қонунларни ҳар томонга оғдириш ҳақида-ку, тасаввурга эмасдик. Катта бўлиб кўряпмиз. Ишлаган пойгакда, ишламаган тўрда! Юзингга без бўлиб қараб, кайфиятингни бузадиганлар, бурилсанг орқангга тиғ урадиганлар бор! Ишонганинг сотади, шунинг учун ишонч йўқ. Жим юришга ҳам кучинг йўқ. Кўп ёзганман: болаликда кимдир хафа қилса, битта йиғлаб ҳам унутиб юборардинг. Энди эса йиғлаб йиғлолмайсан, кулиб кулолмайсан. Зўр эди ўша дамлар. Ота-онам ҳаёт эди, шунинг учун ҳам болалигим бор эди. https://t.me/IJOD07 Анвар Намозов
1 1926Loading...
06
Ушбу Библия Китобининг нархи 3200 долларни ташкил қилади ва 1848 йилга тегишли. Китобнинг муқоваси инсон терисидан қилинган.‌‌ Обуна бўлишни унутманг: 👇 https://t.me/+KaPTxYNJseAzNmMy
6687Loading...
07
#Мулоҳазалар Типратикан учадими!? Эрим ҳар куни ишга кетиш олдидан: "Онаси, типратикан учадими!?" - дейди. Мен эса: "Ҳа, дадаси, албатта учади, лекин сал пастроқ учади…" - дейман. "Сут-чи, унинг ранги оқми, қорами!?" "Агар сиз оқ десангиз оқ, қора десангиз қора", - дейман. Бу сўзлар — менинг яқин дугонамнинг иқрори. Аввалларига ундан жаҳлим чиқарди: "Нима, ўзингни мустақил фикринг йўқми, эрингга «типратикан ҳам учадими? Сутнинг ранги қора эмас оқ», деб айта олмайсанми?" - дер эдим. У эса: "Эрим ҳам, мен ҳам фитратан биламиз: типратиканнинг учмаслигини, сутнинг ранги оқлигини, аммо бу менинг итоатимнинг рамзий белгиси", - деди у бир куни. Аёллар ўзи табиатан шикоятчи ва ношукурроқ бўлади. Уч-тўрттамиз йиғилиб қолсак буни исботлашга ҳожат қолмайди. Бир куни бир дугонам эридан шикоят қилиб қолди. Эшитганларнинг кўпчилиги, ажраш шу эрингдан, қўлингда гулдай ҳунаринг бор, битта ўзинг ҳам эплай оласан рўзғорни, дейишди. Аммо мен уларнинг фикрига қўшила олмадим. Унга ўз фикримни айтиб қўя қолдим: Сенга ажраш, деяётганларнинг ҳаммасининг эри бор, улар эрларидан ажрашиб кўрмаган. Гуёки боши йўқ танага ўхшаб қоласан. Ҳунар эр ёки ота бўлмайди. Биласанми, сен ҳозир манзилни йўқотиб қўйдинг, ўзи шикоят қилишимиз керак бўлган манзил бор. Бир марта эримдан шикоят қилиб беш ой ҳаловатимни, итоатимни йўқотиб қўйганман, ишонавер. Мен яхши эслайман бобом кўп номаъқулчиликлар қилар эди, аммо кечқурун уйга қайтганларида бувим уларни ювиб-тараб ҳеч нима бўлмагандек яшаб кетаверишарди, дейди воҳанинг бир чеккасидан келган дугонам. Нима учун аёл эрталаб вақтли туриб эри ва болалари учун нонушта тайёрлайди? Оила бўлгани учун, менимча. Чет эл сериаллари ва киноларида томоша қиламиз, хотин ўзи учун қаҳва тайёрлаб ичади эр ўзи учун. Хотин бўлиш осонми? Бу – жуда қийин. Бу – ўзини фидо қилиш, дегани. Шунинг учун ҳам Ер шарининг айрим ўлкаларида оила тушунчаси буткул йўқолиб кетмоқда. Европада яшаб юрган ўртоғим дабдурустдан қайтиб келди. "Нега келдинг, ахир одамлар Европага орзу қилиб ета олмаяпти-ку?" - дедим. У: “Қизим 14, ўғлим 13 ёшга тўлди. У ерда 15 ёшдан кейин болалар ота-онасидан алоҳида яшайди. Болангни тергай олмайсан. Ҳар ҳафта бир марта мактабида сўровнома тарқатишади. "Ота-онанггиз сизнинг эркинлигингизга дахл қилмаяптими, агар шундай бўлса бизга мурожаат қилинг, биз сизни ҳимоя қиламиз", деган мазмунда. Ўша юртда бир ажнабий танишим саккиз йилга озодликдан маҳрум этилди, сабаби ўсмир қизининг истакларига қарши чиққани учун”, - деб жавоб берди. Бир дугонам Кореяда биттаси Туркияда, болалари уйда отаси билан қолган. Эр уйда хонанишин, албатта. Улар ишлаб пул топаётгандир, аммо пулдан-да қимматроқ нарсаларни йўқотаётганига ишончим комил. Ёзувчи Абдулла Қаҳҳорнинг турмуш ўртоғи Кибриё Қаҳҳор ўз хотираларида шундай ёзади: "Ҳеч қачон исмимни айтиб чақирмаганлар. Бирга бозорга тушар эдик агар мен одамлар гавжум жойда йўқолиб қолсам, “Қанисиз? Қанисиз?” – деб чақирар эдилар". Мана буни шарқона оила деб атайдилар. “Аёлнинг ватани — унинг эридир!” дейилади илоҳий китобларимизда. Унинг ватани борми, демак масжиди ҳам бор. Оиласининг энг тўри унинг масжидидир. Масжидим ва ватанимдан айрилмаслик учун бемалол иқрор бўла оламан: Типратикан учади, сутнинг эса ранги қора! Марзия САЙДАМ https://t.me/IJOD07
90022Loading...
08
🟦🟦🟦🟦 📆 1 ИЮНЬ – ХАЛҚАРО БОЛАЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КУНИ 🔘Болаларни ҳимоя қилиш куни дастлаб 1857 йил июнь ойининг иккинчи якшанбасида Массачусетс штатининг Челси шаҳридаги черков руҳонийси доктор Чарлз Леонард томонидан бошланган. 🔘1949 йил 4 ноябрда 1 июнь «Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» сифатида Москвада Халқаро демократик аёллар федерацияси томонидан таъсис этилган – давоми ✍️ 📱 Сайтда: jadid-media.uz/1-iyun-xalqaro-bolalarni-himoya-qilish-kuni/ ➡️@Jadidmedia_rasmiy⬅️
6694Loading...
09
#Кун ҳикмати Сизга имконият берилганда бундан албатта фойдаланиб қолинг. Бугун бажармасангиз эртага бажариш икки баробар қийинлашиб кетиши мумкин...
7022Loading...
10
🕌АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🌹       🌷ШАНБА ТОНГИ ХАЙРЛИ                        БЎЛСИН!🍃 Роббимнинг марҳамати ила берилган яна бир янги тонг, янги кун барчамизга муборак бўлсин! 🍃 Илохим ҳар бирингизнинг Кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни, Юзингиз ТАБАССУМни, Хонадонингиз БАРАКАни, Ҳамёнингиз ДАРОМАДни, Қалбингиз ИЙМОНни, Танингиз САЛОМАТЛИКни, Юрагингиз МЕҲРни йўқотмасин! Кунингиз эзгу амаллар ила мазмунли ва файзли ўтсин!
7061Loading...
11
https://www.instagram.com/p/C7eccC0ITz_/?igsh=NWkzbGlxeWt6OHdy
10Loading...
12
Х А Й Р Л И  Т У Н Барчамиз бу дунёда ғаниматмиз... Эзгуликни қалбингизга жо қилинг-ки, ҳар ўтган кунингиз бесамар бўлмасин... Тунингиз осуда ўтсин, яхши дам олинг!
7918Loading...
13
https://youtu.be/HA_H2gPGarw?si=RCZXQ5Teh0jTArk8
7260Loading...
14
#Ривоят ва афсоналар Ҳикоя килинишича, саҳрода яшайдиган бир киши амакисининг қизига уйланди. Орадан йиллар ўтиб, аёли унга тўққиз ўғил фарзанд туғиб берди. Яна орадан йиллар ўтиб, аёл ўнинчисига ҳам ҳомиладор булди. Ой куни етиб, қиз фарзанд дунёга келтирди. Аёл эрига киз кўрганининг хабарини берганда, эри жуда қаттиқ хафа бўлди ва ўзини камситилгандек ҳис қилди. Баланд овозда у: "Қандай ҳам қаро тун а-а-а, бу тун", деб дод солиб, аёлини ҳайдади. Унга нафрат нигоҳи билан карай бошлади. Гўёки, ҳомиланинг қиз бўлишига аëли сабабчидек. Орадан кунлар, йиллар ўтди. Ота кексайди, танасидан мадор кетди. Бир куни унинг кўзи ҳам ожиз бўлиб қолди. Ўғилларининг ҳаммаси уйланиб, ўз юмушлари билан овора бўлиб, кўзи ожиз оталарини эсдан чиқардилар. Кенжа фарзанди бўлмиш қиз ҳам турмушга чиқиб, оилали бўлган эди. Отасига етган мусибатни эшитган заҳоти унинг ёнига, ҳолидан хабар олгани шошилди. Отасининг хонадонига бориб, падари бузрукворини чўмилтирди, уйларини саранжом-саришта қилди, отасига таом пиширди. Ювиниб покланган ота аввал ҳис қилмаган роҳатни туйди. Қиз отасига дори бермоқчи бўлиб, қўлини узатганда, ота унинг қўлидан ушлади ва: "Эй, меҳрибон қизим, сиз кимсиз?", деб сўради. Киз кўзларидан шашқатор ёшлар оққан ҳолда: "Эй отажон, мен ўша сизнинг қаро тунингизман", дейди. Бу гапдан ота ўз қизи билан гаплашаётганини англадида, ҳўнграб йиғлаб юборди ва айтган гапларига афсус надомат килиб: "Қизалоғим, мени кечир! Қанийди, тунларимнинг ҳаммаси қаро бўлса. Уйимда тун қаросида сокинлик ҳукм сурарди. Агар замон менинг ҳаётимни ортга қайтарса, мен қизимни туғилган пайтиданоқ яхши кўрган бўлар эдим. Қизимдан бошқаси менга яхшилик қилмаяпти, мендан хабар олмаяпти. Тўққиз эркак, ҳаммаси ўзи билан овора бўлиб, мендан бохабар бўлишдан анча йироқлар. Мушк анбарнинг исини фақатгина мени кўргани келадиган қизим таратмокда", деди. Аллоҳ таоло киз тарбия қилаëтган ота-оналарга Қиёмат куни қизлари сабабли жаннатга кириш ва дўзахдан қутулиб қолиш неъматини ато этсин!🤲 Интернетдан олинди. https://t.me/IJOD07
83912Loading...
15
Фариза ота уйига кириб келганида,қоронғи тушган эди.Мансур ака одатдагидай уйда йўқ,Самир ҳали ишдан қайтмаган,Мунира опа Умиджон билан бирга ўтирган экан.Қизининг йиғлаган қовоқларига қараб,онанинг кўнгли ниманидир сезгандай бўлди. –Нима бўлди,қизим? (ДАВОМИ ЭРТАГА) Моҳигул НАЗАРОВА https://t.me/IJOD07
7140Loading...
16
#ҚЎШИҚЧИ ҚИЗ ҲАЁТИ» (ОНЛАЙН ҚИССАНИНГ ДАВОМИ) Нозим гапини тугатолмади.Фариза кафтлари билан юзини бекитиб,елкалари силкиниб йиғлаб юборди. Нозим Фариза ўтирган орқа салоннинг эшигини ёпиб,жойига бориб ўтирди.Ёмғир чакиллаб урилаётган машина ойнасининг тозалагичини ёқиб қўйди.Осмон ҳам Фаризанинг ҳолатига йиғлаётган каби туюлиб,йигитнинг юраги ўртаниб кетди.Қачонлардир ўзи севган қизни бу аҳволда кўришни ҳеч кутмаганди.Нозим Фаризанинг тинчланишини кутди.Шу алпозда ўн дақиқа ўтди.   Ниҳоят Фариза тинчланди.Юзларини дастрўмолчаси билан артиб,ёмғирда ҳўл бўлган сочларини тўғрилаган бўлди. –Нима бўлди,Фариза?Ахир сизни бахтли яшаяпти,фарзанди бор,дейишган эди. –Қўяверинг.Мени уйгача ташлаб қўйинг,илтимос.-Фариза шундай деб хўрсинди.-Албатта,бахтлиман.Шу қадар бахтлиманки,шодлигимдан йиғлагим келяпти. Фариза шундай деб сумкасидан телефонини олди. Нозим индамай машинанинг олд ойнасидан унга маъноли тикилиб тураверди. –Гапиринг,-деди бўғиқ овозда.-Нима бўлди? Фариза бу саволдан кейин бошқа чидаб туролмади.Иброҳимнинг ўзини ўғирлаб кетган дақиқасидан буёғига бўлиб ўтган барча воқеаларни Нозимга гапириб берди.Ҳозиргина супермаркетда бўлган воқеани айтиб бериш билан гапини якунлаган жувон ойнага қараб Нозимнинг юз ифодаларини илғамоқчи бўлди. –Ўшанда сизга кўп ялиндим.Озгина кутинг,дадамларни кўндираман дедим.Аммо сиз менга қулоқ солмадингиз. –Ҳа мен..Ҳаммасига фақат мен айбдорман.Бошқа ҳамма фаришта,ҳамма яхши. –Фариза,мен сизни ёмон демадим. –Нозим,ахир ўшанда ўзингиз ҳам ота-онангизни кўндиролмадингиз.Мен шундай қилишга мажбур бўлдим.Иброҳимга турмушга чиқмасам,ҳамманинг кўз ўнгида қора бўлиб қолардим. –Энди нима қилмоқчисиз? –Нима қилардим? Ажрашаман. Қутуламан,шу одамдан!Ўзи бошқа йўл қолдирмаяпти. –Ҳозир қаерга борасиз? –Ҳозир уйга бориб,керакли ҳужжатлар ва кийимларимни олишим керак. –Унда сизни олиб бориб қўяман.-Нозим шундай деб Фаризага қаради.-Манзилни айтинг. Фариза манзилни тушунтирди.Нозим машинани жилдирди.Йўлда Фариза ўзини қизиқтирган саволни берди. –Нозим,ўзингизни ҳаётингиз қандай?Уйлангандирсиз? –Ўтган йили уйландим.Хотиним-дадамни қишлоқда яшайдиган қариндошларини қизи.Тикувчилик қилади.Яқинда қизчалик бўлдик. –Қаерда ишлаяпсиз? –Тошкентда студиям бор.Ўша ерда ишлайман ва яшайман.Яқинда Сергелидан икки хонали уй сотиб олдик. Фариза Нозимга қараб ҳаваси келди.Мана,унинг ҳаёти қандай яхшиланибди.Фариза-чи?Ўзининг Иброҳим билан кечган ҳаёти фақат Умиджоннинг туғилганини ҳисобга олмаса,бошқа ҳеч қандай қувончи йўқдай туюлиб, яна кўнгли бузилди. Фариза уйга етиб келгач,машинадан тушиш учун эшикни очди.Нозим уни кутиб туришини,онасини уйига олиб бориб қўйишини айтгач,розилик маъносида бош ирғаб қўйди. Дарвозадан кирар экан,ҳайрон туриб қолди.Ўзи сепида олиб келган чангютгич,дазмол,идиш-товоқлар,сандиғи,кўрпа-тўшаклари ва кийим-кечаклари шундоққина дарвозахонада турарди.Фариза уйга кирганида дарғазаб турган Иброҳимга кўзи тушди. –Нимага мўлтайиб турибсан?Нарсаларингни чиқариб қўйдим.Энди барибир мен билан яшолмасанг керак! Мен Назмияни севаман! Фариза ҳеч нарса дегиси келмади.Бу одам унга энди бегона эди.Бир умр икки кемани ушлаган ношуд йўловчи ғарқ бўлгани каби уям шундай йўл тутмоқчи бўлди,аммо эплолмади. Фариза шкафни ичини очиб,ўзининг паспортини,боласининг туғилганлик гувоҳномасини,никоҳ қайд этилганлик ҳақидаги ҳужжатни олди.Онаси қилган тиллаворларни оларкан,Иброҳим ўғли туғилганида берган тилла буюмлар тўпламига кўзи тушди.Лаҳзалар ичида буларни олиш ва олмаслик ҳақида ўйлади ва олишга қарор қилди.Сумкасига ҳужжатлари билан бирга солиб қўяркан,яна нималарнидир ташқарига чиқариб қўяётган Иброҳимга қаради. –Нарсаларимни эртага эрталаб олиб кетаман.Калитни қўшнилардан бирортасида қолдирарман. Майли, Иброҳим ака. Мендан рози бўлинг.Балки кўнглингиздагидек хотин бўлолмагандирман… Фариза уйдан чиқаркан,ўзи келин бўлиб тушган уйга қараб,юраги эзилди.Шу уйда унинг озми-кўпми бахтли кунлари ўтди.Аммо энди у бу уйда қололмайди,энди Фариза учун орқага йўл йўқ эди.
7381Loading...
17
Хайрли кеч,қадрдонлар! «Қўшиқчи қиз ҳаёти»ни кутяпсизми?Бироздан кейин каналга жойлайман.
7490Loading...
18
#Бир чимдим кулги😂😂😂 #кулги Қўшнимиз уйимизга югуриб чиқибди: — Сенга савол бор эди, — дейди. — Беринг, — дедим. — Жисмоний тарбия институтини битирганлар жисмоний шахс, юридик институтини битирганлар юридик шахс бўладими? — дейди. Саволни, саводни  қаранг... Бошим қотиб қолди: тарихни битирганлар шунда тарихий шахс бўларкан-да...😂😂😂 https://t.me/IJOD07
99523Loading...
19
Мавжуда қизининг очиқ кафтидаги букланган, йиртилган, елимқоғоз билан ёпиштириб уланган эски-туски майда пулларга қаради-ю, хўрлиги келди. Қизини аста қучоғига олди-ю… худди отаси ёки онасидан айрилгандек, овозининг борича уввос солиб юборди. У энди одатдагидек “болаларим кўриб қолади” деб ўзини тўхтатмади, юрагидаги барча аламлари-ю, вужудидан оромини ўғирлаган бор оғриқлар кўзларидан қайноқ ёш бўлиб отилиб чиқа бошлади. — Ойижон, йиғламанг! Баттар касал бўлиб қоласиз! Қизининг овозидан Мавжуда ўзига келди. Тўсатдан оналик шуури ёришиб, мурғак болалари онасининг аҳволидан қандай чўчишлари мумкинлигини тушуниб етди. У кафтлари билан юзини сидириб, кўз ёшларини артаркан, ётоқхона эшигидан қараб турган эри Бахтиёрнинг докадай оқариб кетган юзларини, косасидан ўйнаб чиқиб кетгудек чақчайиб турган кўзларини кўрди. Афтидан, Бахтиёр қизининг гапларини эшитган, хотини ўзидан яшириб юрган ҳақиқатдан огоҳ бўлганди. — Сен… нима… тобинг йўқми? — ниҳоят тилга кириб, тутилиб-тутилиб сўради Бахтиёр. — Йўқ, яхшиман… Мавжуда ерга тушиб кетган елим халтани қўлига олиб, ошхона томон йўналди. — Яна сўрайсиз-а! — онасининг касали, етишмовчиликлар етмагандай, отасининг куни бўйи диванда чўзилиб ётишларидан тоқати тоқ бўлган Нодира ўзини тутолмай ҳайқириб юборди. — Ойим қачондан бери касал эканликларини билмайсизми? Жигарлари оғриётганини, дори олишга ҳам пуллари йўқлигидан кечалари ухламай чиқишларини билмайсизми? Уйимизда сариқ чақаям қолмаганини ҳам билмайсизми? Ёки бугун эски-туски газеталарни йиғиб, макулатурага топшириб, пулига нон олганимиздан ҳам бехабармисиз? — Ўчир овозингни… Бахтиёр қўлини палахса қилиб, қизи томон хезланди-ю, худди кинолардаги секинлаштирилган кадрдаги сингари секи-и-ин тўхтади. У бир ҳамон болалар хонасининг эшиги олдида мўлтираб турган ўғилларига, бир йўлакда чеҳраси худди ўчиб қолган шамдек нурсиз тус олган хотинига, бир қизи йиғлаганча югуриб кириб кетган меҳмонхона эшигига тикиларкан, кўзи очилгандек бўлди. “Пешанаси тақ этиб деворга урилди”, деб шуни айтишса керак… Бахтиёр индамади, мушти билан эшикни тарсиллатиб бир урди-ю, индамай чиқиб кетди. На хотини, на фарзандлари унинг қаерга кетаётганини сўрашмади. Сўрашни ҳам исташмади… * * * Туни бўйи Бахтиёрдан дарак бўлмади. Мавжуда ўнг қовурғаси остида симиллаган оғриқ турганига эътибор бермасликка уриниб, то тонггача дераза ёнида ўтириб чиқди. Бундай ўтиришлар унга янгилик эмас, оғриқ туфайли қачонлардан бери тунлари мижжа қоқмай юриб чиқяпти. Аммо эрининг қаёққа кетганидан бехабарлиги уни ташвишга соляпти. Тағин у ер-бу ерда ичиб юрган бўлса-я… Шу етмай турганди, ўзи… Тонг ёриша бошлаганида, тўсатдан эшик қўнғироғи жиринглади. Мавжуда сапчиб туриб, эшик томон отилди. Аммо қўнғироқ то у эшикни очгунига қадар ҳам жиринглашдан тўхтамади. Мавжуда эшикни очиб, ҳайратдан қотиб қолди. Бахтиёр ранги докадек оқариб кетган, усти-боши чанг, бир алфозда деворга суяниб турар, боши эшик қўнғироғининг тугмачасига тегиб тургани учун, қўнғироқ овози сира тинмасди. — Вой, бу нимаси? — Мавжуда эрининг қўлтиғидан тутиб, ичкарига етаклади. Бахтиёр эшикдан кирди-ю, гуп этиб йўлакка қулади. — Мавжу, пул… йўқ! Ҳамма қариндошимникига бориб келдим! Йўқ! — Бахтиёр қўлларини мушт қилиб, паркетни мутлади. — Пул йўқ! Ҳеч кимда йўқ… Тўсатдан, Мавжудани ҳайратда қолдирганча Бахтиёрнинг соқоллари ўсган, ёноқлари бўртиб кетган юзларидан кўз ёшлари думалаб туша бошлади. У ёнгинасида ўзига ҳайрат билан тикилганча, лолу карахт турган хотинининг қўлидан маҳкам ушлаб, қандайдир ёввойи, ноинсоний бир овозда хитоб қилди: — Мен пул топаман, мана кўрасан! Сени даволатамиз! Фақат ўлиб қолма, илтимос! Мавжуда нимаям десин? Ахир касали ўзига маълум, шифокор айтганидек, “жигар билан ҳазиллашиб бўлмайди”. Аммо пули бўлмаганидан кейин даволанишига умид ҳам йўқ. Демакки, ўлмаслик ҳақида ваъда ҳам беролмайди…
7000Loading...
20
Мавжуда болаларига, айниқса, бўй етиб қолган қизига сездирмайгина, умр бўйи тақиб юрган тилла буюмларини сотиб, бир оз даволанишга уриниб кўрди, аммо номига қилинган муолажаларнинг нафи бўлмади ҳам. Аммо, энг ёмон кунлари олдинда кутиб турганини Мавжуда ҳали билмасди. Сотилган тилла тақинчоқларининг пули ниҳоятда тез ишлатилиб кетар, аммо касали тузалишидан ҳам, эрининг бирор иш топишидан ҳам дарак йўқ эди. Мавжуданинг юрагини даҳшат босди: бу яқин орада эри иш тополмаса, нима бўлади? Ўзининг аҳволи бу бўлса? — Таҳлилларингиз ёмон чиққанини сиздан яшириб ўтирмайман, — деб навбатдаги кўрик вақтида Мавжуданинг юрагини ўртади шифокор. — Зудлик билан шифохонага ётмасангиз бўлмайди. Биласиз, жигар билан ҳазиллашиб бўлмайди, акс ҳолда… Шифокор қўлларини кенг ёзиб, кўзини шифтга қаратди. Шифокор айтмаса ҳам, Мавжуда ўзининг аҳволи яхши эмаслигини сезиб турарди. Чунки вужудини ичидан емираётган касаллик унинг куну тунини бир хил қора бўёққа бўяшга улгурганди. У фақат фарзандларини ўйлабгина оғриқларни ичига ютар, тишини-тишига босганча азобларга чидашга ҳаракат қилаётганди. Шунда у бир қарорга келди. Энди қарз олмаса бўлмайди. Майли, тузалиб ишга чиқиб олса, қарз узилиб кетар, ишқилиб, болаларининг бахтига вужудини кемираётган касалликдан фориғ бўлса, бас. Унгача балки Бахтиёр ҳам иш топиб олар… Мавжуда кимдан қарз олиши мумкинлигини ўйлаб, роса бош қотирди. Аммасининг ўғиллари дадасининг ёнига кириб қассобчилик қилишади, қўша-қўша машиналар олиб, данғиллама уйлар қуриб ётишибди. Пул чиқса, фақат улардан чиқиши мумкин… — Вой, ҳозирги замонда пул ўлгур кимда бор-а?! — деди аммаси Мавжуданинг қандай ниятда келганини эшитгани ҳамони. — Қара, поччанг билан жиянларинг ҳам тонг қоронғусида кетиб, ярим тунда қайтиб, тер тўкишади-ю, топганлари сариқ чақа! Мавжуда аммасининг бўйнидаги, билаклари-ю бармоқларидаги оғир-оғир тилла тақинчоқларга, уйидаги қимматбаҳо буюмларга қараркан, бу ердан ўзига аммасининг ибораси билан айтганда, “сариқ чақа” ҳам унмаслигини тушунди-ю, хайрлашишга шошилди. Кўчага чиққунича ўйлай-ўйлай, тўғри манзилини кичик аммасиникига солди. Афсус… Шу тариқа, Мавжуда тўрт нафар холаси билан икки тоғасиникига бориб келди. Фақат йўлкира билан ул-бул кўтариб боришга пул сарфлаганигина қолди, холос. Энг ғалатиси шундаки, Мавжуда кунда-кунора машинасини алмаштириб, данғиллама тўйлар қилаётган, ҳашаматли иморатлар қуриб, ресторанларда уй тўйлари ўтказаётган қариндошларининг бари ўзларидан ҳам “хароброқ, сичқондан ҳам камбағалроқ” аҳволда яшаётганларини тасаввур қилмаганди. Уч кун давомида пул қидириб оёғи толган Мавжуда қариндошлариникига қуруқ кириб бормаслик учун охирги пулларини ҳам сарфлаб қўйган эди. Мана, Мавжуда энди пул сўрайдиган ҳеч кими қолмаганини ўйлаб, боши қотганича уйига кириб борди. Ҳали остонадан ўтмасиданоқ қизи Нодира уни иддао билан кутиб олди — Ойижон-ей, қаерларда юрибсиз?! Ҳеч бўлмаса нонга пул ташлаб кетсангиз бўлмайдими? Куни бўйи нонсиз ўтирибмиз! Баҳодир билан Ботирингиз бир бурда нонни талашиб, муштлашишибди! Мавжуда болалар хонасининг эшигидан гуноҳкорона бўйин эгиб мўлтираб турган Ботир билан Баҳодирга қаради. Баҳодирнинг кўз остини чақалоқнинг шапалоғидек келадиган моматалоқ безаб турибди. — Вой, ўлмасам… Мавжуда шоша-пиша сумкасини кавлашга тушди. Қўлига биттагина майда қоғоз пул илашди. Бу пулга ҳатто битта нон ҳам келмайди… Кўзларида ёш ғилтиллади. Шундай кунларга ҳам қоладими-я, одам?! — Ойижон, йиғламанг! — куйинчак қизи дарров жаҳлидан тушиб, онасини қучди. — Пулингиз қолмаганини билардим, шунга ўзим нон олиб келиб қўйдим. — Вой, ўлмасам! Пулни… қаердан олдинг? — асабданми ёки бошқа сабабданми, Мавжуданинг юраги хапқириб, ҳансираб нафас ола бошлади. — Ойижон, фақат йиғламанг, — қизи меҳрибонлик билан унинг юзини силади. — Эртагаям нон олишга етадиган пул қолди. Пулни… ҳалиги… мактабда макулатура сўрашса берарсизлар, деб йиғиб қўядиган эски газеталарингизни олиб чиқиб топширдик. Яна керакмас эски дарсликларни ҳам қўшгандик, йигирма килодан ошиб кетди. Макулатуранинг ярим пулига нон билан картошка олдим. Қолгани… мана…
6820Loading...
21
Буни садақа деб эмас, балки яхши ният билан қарз деб беряпман. Қарз узилиб кетар, аммо соғлиқ топилмайди. Сизга бир нарса бўлса, болаларингизнинг ҳоли нима кечишини ўйланг. Тўғрими, почча?! Аммо “почча”нинг кўзларидан оқиб тушаётган қайноқ кўз ёшлари Лобарнинг ўзига қаратилган сўзларига жавоб қайтаришига имкон бермади… * * * Лобар Мавжудани мажбурлаб юриб, қиммат хусусий шифохонага ётқизди. Даволанишдан сўнг унинг касали тузалгани, аммо ҳар эҳтимолга қарши парҳез тутиши кераклиги ҳақидаги ташхисни эшитганида, ҳаммадан кўра кўпроқ қувонди. Мавжуданинг бахтига, у тузалаётган бораётган кунларнинг бирида Бахтиёрнинг омади юришиб, яхши фирмадан иш топди. “Тақдир чархпалаги бир кун пастда, бир тепада” деганлари шу экан-да, шунча қийинчиликлардан кейин бу оиланинг ташвишлари ариб, ёруғ кунлари бошланди. Лобардан олинган қарзлар ҳам тўланди, бу орада Мавжуда ўзига мос иш ҳам топиб олди. Шундай бўлса-да, Бахтиёр оғир кунларида ёрдам қўлини чўзишдан бош тортган яқинларига нисбатан аламзадалигини унутолмади. Мавжуда эрининг кўнглини юмшатишга қанчалик уринмасин, Бахтиёрнинг гинаси тарқамас эди. Шу туфайли ҳам ўзининг ҳам, хотинининг ҳам қариндошлариникига бормай қўйди. Мавжуда эрининг қайсарлик қилишига синган кўнгилни бутлаб бўлмаслиги сабабчи эканлигини тушунар, шунинг учун ҳам арқонни узун ташлаб кутарди. Вақт улуғ ҳакам, дейдилар. Ким билсин, балки Бахтиёрнинг ҳам кўнгил яраси бир куни битиб, араз-аламларини унутар… Тамом. Муҳаббат ЙЎЛДОШЕВА https://t.me/IJOD07
7591Loading...
22
Мавжуда шу ҳақда ўйларкан, беихтиёр ўлим ҳақида шунчалар хотиржам ўйлаётганидан ҳайратга тушди. Қарилар айтишади-ку, қазоси яқинлашган одам ўлимдан қўрқмай қолади, деб… Балки уни ҳам… У хаёлига келган фикрдан чўчиб кетди. Кураклари ораси жимирлаб, бир сесканиб тушди. Бахтиёр унинг аҳволини сезиб, мунғайиб қолди. — Аммамникига ҳам бордим, акамникига ҳам, ҳеч кимдан пул чиқмади. Ҳозир тоғамникидан келяпман. Бу йил ҳажга борармишлар, шунга пул йиғаётганмишлар… — Бахтиёр бошини елкалари орасига тортиб, кўзларини хотинидан яширганча, ҳазин овозда давом этди: — Шу, дейман… Мавжу… нима дейсан, балки, уйни сотсакмикан? — Нима-а?! Уйни-я? — Ҳа-да! Сени даволатиш керак-ку, ахир! Пулни қаердан оламиз бўлмаса? — Эҳ! — аламли илжайди Мавжуда. — Балки энди уйнинг пулиям менга ёрдам беролмас? Ҳали мени деб болаларим кўчада қолишсинми? — Эсинг жойидами, нималар деяпсан? Нега кўчада қолишаркан? Ҳозирча кичикроқ, бир хонали уй олиб турамиз. Сен тузалганингдан кейин пул йиғиб, бошқа уй олармиз… Эрининг кутилмаган меҳрибончилигидан Мавжуданинг юраги тўлиб кетди. Қайноқ кўз ёшлари юзларидан ирмоқдек жилдираб югурди. Бахтиёр ўрнидан тураркан, хотинининг елкасидан ушлаб, ўзига қаратди: — Йиғлама, ҳали ҳаммаси яхши бўлади, мана кўрасан. Тузаласан, иш ҳам топасан. Мени айтди, дерсан… Агар телефон жиринглаб қолмаганида, йўлакдаги эр-хотин ва қайноқ кўз ёшлари юзини ювганча, остона олдида ота-онасининг гапларини жимгина тинглаётган Нодира қанча вақт шу алфозда туришарди, ким билсин? Аммо телефоннинг тинимсиз жиринглаши ниҳоят хонадон соҳибларини сергак торттирди. — Қара-чи, сен қўнғироқ қилишаётган бўлса керак. Мени сўрашса, уйда йўқлар, дегин, — бўғиқ овозда деди Бахтиёр кафтлари билан хотинининг кўз ёшларини сидириб. Мавжуда йўлакда турадиган телефон гўшагини кўтаришга шошилди. Унинг собиқ ишхонасидаги ҳамкасб дугонаси Лобар қўнғироқ қилаётган экан. — Мавжуда, яхшимисиз, уйдагилар тинчми? — Лобарнинг жарангдор, қувноқ овози гўшакдан тошиб чиқиб, йўлакни ҳам тўлдирибди. — Бизни унутиб юбордингиз, бундай бир хабар олгани келмайсиз ҳам. Нима, тузукроқ иш топиб олдингизми, дейман-а?! — Йўғ-е, — Мавжуда йиғлагани овозидан билинмаслиги учун чуқур нафас олди. — Ҳозирча уйдаман. — Нега уйдасиз? — Лобарнинг овозидан ҳайрат аралаш хавотир сезилди. — Тинчликми, нега ишламаяпсиз? — Шу… жигар қурғур… биласиз-ку, сал оғриб турарди… — Жигар, дейсизми? Вой, жигар билан ҳазиллашиб бўлмайди-ку! Нима ташхис қўйишди ўзи?! — Майли, қўяверинг… — Мавжуда хўрсинди. — Даволатай деганим билан пулим йўқ-ку, барибир… — Вой, Мавжуда, бу нима деганингиз?! Жинни бўлдингизми, ахир бир эмас, тўрт болангиз бор-а! — Лобарнинг тез-тез нафас олаётгани эшитилди. Қизиққон, жўшқин феълли бу аёл ўзини тинчлантириш учун чуқур-чуқур нафас олишга одатланганди. — Бўпти, уйда бўлиб туринг, мен ўқдек учиб бораман. Ўша эски манзилингиздасиз-а? — Ҳа… Ҳали Мавжуданинг гапи тугамасданоқ нариги томондан Лобар гўшакни қўйиб қўйди. Мавжуда ҳаммомнинг эшиги олдида сочиқ ушлаганча ўзига савол назари билан тикилиб турган эрига қараб, елкасини қисиб қўя қолди. Лобар ўзи айтганидек, “ўқдек учиб” етиб келди. У билан бирга Мавжуданинг уйига цунами тўфони етиб келгандек бўлди. Лобарнинг баланд, ўктам овози тўрт хонали уйни тўлдириб, ҳар бурчакда жаранглай бошлади. — Мавжуда, мана, бу пул сизга! — деди Лобар елим халтани ярмигача тўлдирган пулларни узатиб. — Қўрқмай олаверинг, қизимнинг тўйига атаб йиғаётган пулим бу… Эсингиздами, сизга ўгай онанинг қўлида ўсганимни айтиб ўтирардим. Онамни жигар касаллиги олиб кетган. Ўшанда олти ёш бўлганман, касалликни даволатишга дадам пул топиб беролмагани учун онам бечора мен билан акамни ташлаб, у дунёга кетган-қолганлар… — шаддод аёлнинг мижжаларига ёш қалқиса-да, овозида заррача титроқ сезилмади. — Шу касалнинг касрига акам икковимиз ўгай онанинг қўлида ит азобини кўриб ўсишга мажбур бўлдик. Олинг! — Лобар пулларни Мавжуданинг қўлига тутқазди. — Сиз билан саккиз йил бирга ишладик, яқин дугона бўлиб қолдик. Болаларингизга ўзимникидек тақдирни раво кўрмайман. Мана сизга пул! Даволанинг, тузалиб, ишга чиқинг.
7470Loading...
23
#Ҳикоялар ҚАРИНДОШЛАР. — Менинг қариндошим йўқ! Мен етимхонадан чиққанман, тушундингми? Иккинчи қаватнинг зинасидан чиқиб келаётган Мавжуда эрининг қаттиқ-қаттиқ гапираётганини эшитиб, юраги ўйнаб кетди, беихтиёр тиззаларидан мадор қочди. “Тинчликмикин, кимга бундай дўқ қиляптилар, ўзи?!” деб ўйлади кейин. Йўлакдан эса телефонда ким биландир гаплашаётган Бахтиёрнинг ғазабли овози янгради: — Олимжон, гапларимдан хафа бўлма, ука! Қариндош дегани фақат тўйда керак бўлмайди, ебкетарга бегоналар ҳам ярайверади. Майли, биз ҳам тўй қилганимизда қариндошлар келмай қўя қолишсин! Ўзи тўй қилганимда қариндошларни айтмай, тўйхонани тўлдириш учун мардикор ёллайман, деб қасам ичганман… Мавжуда қўлидаги оғир елимхалталарни пиллапояга қўйди-да, бир зум тўхтади. Бахтиёр, афтидан, аммасининг ўғли Олимжон билан гаплашяпти, шекилли. Яна биронта холаси ёки аммаси тўй қилаётган бўлса, шу баҳона Олимжон қўнғироқ қилган-у, Бахтиёрнинг юрагида тўпланиб ётган алам вулқонини очиб юборган, шекилли. Аслини олганда Бахтиёрнинг портлаши бежиз эмасди… * * * Бир неча йил муқаддам кутилмаганда эр-хотин бир вақтда ишсиз қолишди. Тўғрироғи, Бахтиёрнинг ишхонасига янги раҳбар келиб, иш жойлари қисқартириб юборилди, Мавжуданинг эса жигари оғриб, боши касалдан чиқмай қолди. Бу ёқда уч нафар ўғли, бир қизининг бўйи етиб келяпти, бари ейман-ичаман деган ёшда, аммо ҳали биронтаси ишлаб, ота-онасининг ёнига кирадиган аҳволда эмас. Бахтиёр бошида унчалик хавотирга тушмади, куни фақат иш қидириб, ташкилотма-ташкилот юриш билан ўта бошлади. У уйда нима аҳволлиги билан қизиқмас, фикри-зикри фақат тезроқ тонг отиши-ю, қайси ташкилотга бориб, иш сўраши ҳақида бўларди. Болаларининг ташвишлари тугул, оддий гап сўрашлари ҳам юрагига сиғмас, хотинининг негадир ранги сарғайиб, юзлари эскирган газета қоғозига ўхшаб бораётганини пайқамас, ҳатто уйда қандай егулик бор-йўқлигини ҳам сўрамасди. Бахтиёр уйга келгани ҳамони хотини олдига қўйган овқатни пок-покиза туширарди-ю, телевизорнинг қаршисидаги диванга мук тушарди. Шу телевизорнинг овозигина уни бутун ўй-ташвишларидан қутқариб, ғурбатга тўла уйидан узоқроққа олиб кетарди, холос. Бахтиёр шунчалик ўзи билан овора бўлиб кетганидан, ҳатто хотини нега уззукун уйда ўтирганини ҳам сўрамасди. Мавжуда эса эрига тиш ёришни истамасди. Анчадан бери ўнг биқини гоҳ лўқиллатиб, гоҳ симиллатиб оғриётган бўлса-да, сир бой бермай, ишга бориб-келиб юраверарди. Аммо сўнгги пайтларда ўнг қовурғасининг остида ўқтин-ўқтин санчиқ туриши, кўнгли айниб, лоҳас бўлиши, тинкаси қуришидан шикоят қилиб, шифокорга борди-ю, “қўлга тушди”. Шифокор унда жигар хасталиги борлигини, зудлик билан касалхонага ётиб даволанмаса бўлмаслигини айтди. Мавжуда эса… оиладаги барча паст-баланд харажатларнинг бари ҳозир ўз бўйнида эканини ўйлаб, даволанишни ортга суришга қарор қилди. * * * Орадан бир йилча вақт ўтди ҳамки, Бахтиёрга мос иш топилавермади. Мавжуда эса касалини яширгани сари иситмаси ошкор қилаётганини сезиб қолди. Бир неча марта мазаси бўлмагани туфайли ишга боролмади, кетма-кет ўз ҳисобидан таътил олди ҳам. Бир куни корхона раҳбари уни ҳузурига чақиртириб, ҳадеб касал бўлаверадиган ходимлар хусусий ташкилотларга катта зиён келтиришини тушунтирди ва то тузалиб олгунига қадар узоқ муддатли таътилга чиқиши мумкинлигини айтди. Мавжуда бу юмшоққина қилиб айтилган бўшаш ҳақидаги таклиф эканлигини тушунди ва ортиқча эътирозсиз ариза ёзди. Очиғи, унинг бошқа иложи ҳам йўқ эди. Мавжуда энди даволанмаса бўлмаслигини бўйнига олди, лекин шифохонага ётиш учун пул қани? Мана, ўзи биратўла ишсиз қолди, аммо эрининг яқин ўртада иш топиб, пул олиб келишидан умид қилмаса ҳам бўлади. Афтидан, “бемалолхўжа”лик Бахтиёрга ёқиб қолди, шекилли, энди иш излаб камдан-кам кўчага чиқадиган, асосий вақти меҳмонхонадаги телевизор ёнида хаёл суриш билан ўтадиган бўлиб қолди. Бу вақт ичида уйдаги бор йиғиб-терган, “яхши кунлар учун” асраб қўйган пулларининг ҳам таги кўриниб қолди.
7121Loading...
24
#Шеърий лаҳзалар Ҳеч кимсага ўхшамайсан сен, Бу иқрорни дилимда туйдим. Кўз ёшларим артганда болиш, Охир сени соғинмай қўйдим. Мен ўшаман бардош рангини, Кўзларига яшириб қўйган. Вужуддаги пушмон сангининг, Зарбларини бир ўзи туйган. Энди бари ўтмишда қолди, Ўтган йиллар гардлари оғир. Изинг бўлса дилда йўқолди, Умидларим қолдириб сағир. Майли мени соғинма асло, Тақдир бошга солдими шу ҳол. Сенга ёлғиз яшамоқ аъло, Мен деб яшаш мутлақо малол. Бир кун келар...Қоларсан излаб, Парча меҳр бўлганда қаҳат. Ҳузуримга келарсан бўзлаб, Аммо сенга қайтмайман фақат... Моҳигул ЎКТАМ қизи 2008 йил. https://t.me/IJOD07
7293Loading...
25
#Ибрат Ота-онамнинг олдиларига борсам, муаммолар ҳақида гап очмайман. Иложи борича ўтмишдаги қизиқ ва яхши хотираларни эсга солиб, суҳбатлашишга ҳаракат қиламан. Уларнинг кўзларига қараб тураман, қайси мавзуда гап очилса, кўзлари чақнаб юзларига табассум югурса, ўша мавзуни давом эттираман. Бирон бир ютуқларим ҳақида гап кетса, албатта, бунда уларнинг ҳиссалари катта эканлигини таъкидлайман. Кеча Онам айтдилар "Болам сен келиб кетганингдан кейин даданг яхши ухлайдилар" деб. Менга бу жуда катта мукофотдай туюлди. Ота-оналаримиз қариб боришяпти. Ҳар бир дақиқа ғанимат. Умрлари узоқ бўлсин! ​Миркомил Зокиров https://t.me/IJOD07
1 0779Loading...
26
#Ибрат Ота-онамнинг олдиларига борсам, муаммолар ҳақида гап очмайман. Иложи борича ўтмишдаги қизиқ ва яхши хотираларни эсга солиб, суҳбатлашишга ҳаракат қиламан. Уларнинг кўзларига қараб тураман, қайси мавзуда гап очилса, кўзлари чақнаб юзларига табассум югурса, ўша мавзуни давом эттираман. Бирон бир ютуқларим ҳақида гап кетса, албатта, бунда уларнинг ҳиссалари катта эканлигини таъкидлайман. Кеча Онам айтдилар "Болам сен келиб кетганингдан кейин даданг яхши ухлайдилар" деб. Менга бу жуда катта мукофотдай туюлди. Ота-оналаримиз қариб боришяпти. Ҳар бир дақиқа ғанимат. Умрлари узоқ бўлсин! ​Миркомил Зокиров
10Loading...
27
#Ҳикоялар ДОВУЧЧА САРҒАЙИБДИ. Аксига олгандай ҳаво бугун роса қиздирди. Тепаликда ётган моллар ҳам иссикдан тумшугини ерга тираб, сукут сақлайди. Ариқлардаги сувгина офтобнинг тафтига парво қилмай, майин шилдирайди. Сўфитўрғайларнинг «виюв- виюв»ини ҳисобга олмаса, атроф жим-жит. Улар ҳавонинг димл^гидан ҳозиргина ҳаммомдан чиққан кишидек, терлаб-пишиб оҳиста одимлардилар. Қизнинг эгнида қора атлас кўйлак, бошида газетадан ясалган «соябон». Қуёшнинг тафти унинг тўла қоматини янада бўшаштирган, юзлари тандирдан нон узаётгандек қизариб кетганди. Новча бўйли, озғинроқ йигит эса оқ нейлон кўйлагини дам-бадам елпиб қўяр, хийлагина оғир чамадонини у қўлидан бу қўлига олиб вазмин қадам ташларди. — Келинг, шу ерда озгина дам олайлик, — деди Саъдулла. Улар шохлари тарвақайлаб кеттан катта ўрикнинг соясига омонатгина ўтиришди. Феруза ариқнинг шишадай тиниқ сувига юз-қўлларини мириқиб ювди. Сўнгра йигитта қараб: — Довуччаси бормикан, олмаймизми? — деди. — Довуччаси борку-я, лекин... — Нимаси лекин... Йигит қах.қахдаб кулди. С ал нарирокдаги уватга чиқди-да, ўрик шохларини эгиб, бир ҳовуч довуч^ха олди. Ферузага узатаркан: — Бир нарса эсимга тушиб кетди, — деди. Қиз унга «нима эсингизга тушди», дегандек маъноли қаради. Саъдулла Ферузанинг яқинига келиб ўтирди-ю, эсига тушган ҳикоясини бошлади. ... Мана шу ўрик шиғил ҳосил қиларди. Устида туршак бўлиб қолса қоларди-ю, аммо тагига битта ҳам тушмасди. Қантак ўрик шунақа бўлади ўзи. Ўтганкетган унинг тагида соялаб, мевасидан **** кетишарди. Ҳеч ким эгалик қилмасди. Қишлоғимизга Мирсалим деган бир киши кўчиб келди. Ўзи ҳам, хотини ҳам кексаман, деб ҳеч қаерда ишламади. Бола-чақаси кўп, майли, қийналмасин, деб манави боғни унга бериб қўйишди. У киши боғнинг атрофини тиканли сим билан ўраб олди. Девордан ташқарида қолган дарахтларнинг остига ит боғлади. Унинг устига кечаси билан тинмайди, бақириб, ҳайҳайлаб, милтиқ отиб чиқади. Баъзилар унинг уддабуронлигига қойил қолишса, кўплар «нокас, қурумсоқ экан», дейишди... Бир куни, довучча эндигина сарғая бошлаган пайт эди, тўртта-бешта бола шу ўрикдан ўғирламоқчи бўлиб келдик. Бахтимизга ит ҳам йўқ экан. Ким билади дейсиз, шу куни бўшалиб кетганми ё бошқа жойга боғланганми. Мен дарахтга чикдиму, довучча уза бошладим. Бир маҳал кимнингдир сўкинган овози эшитилди: — Х,ой аблаҳ, туш деяпман, туш! Мундоқ қарасам, Мирсалим ака югуриб келяпти. Болалар аллақачон жуфтакни ростлаб қолишибди. Мен дарахтдан тушгунимча чопиб келиб, ушлаб олди. Чаккамга тарсаки туширди. — Э, падарингга лаънат сендақа безорини. Довучча еган тишингни уриб синдирайми? Катта холангдан қолганми, тепасига чиқиб қоқасан? Э, довучча емай... Мен кўзимдан дув-дув ёш тўкиб, жим турардим. Кап-катта кишининг уялмай - нетмай ўғли тенги болани шунақа ҳақорат қилишидан ғазабим келарди. Бу ҳам майли-я, бир куни кўпчиликнинг ичида отамга шикоят қилиб қолса бўладими. Довучча эмас, молхонасидаги сигирини ўғирлаб кетгандай гапиради-я. — Э, қанақа одамсиз ўзи? Болага ҳам шунақа тарбия берадими? Бунингиз ғирт ўғри бўлиб кетибди-ку. Бола бошидан, дегани шу-да. Она сути оғзидан кетмай туриб қилган ишини қаранг-а. — Саъдулла нима гуноҳ қилди, Мирсалимбой, ё арпангизни хом ўрдими? — деди отам ниҳоят сабри чидамай. — Э, э қизиқ экансиз-ку! Анави куни десангиз, беш -олтита болани эргаштириб бориб, ўригимизни қоқяпти. Арпани хом ўрди нима-ю, ўрикни хом қокди нима?! Дуппа-дуруст одамнинг гапини қаранг-а... Яна эрта-индин ўғлини ўқишга юборармиш , инженер қилармиш. У ерда ҳам бировнинг бир нарсасини ўғирласа, орқасига тепки **** қайтиб келади. У ерни шаҳар дейдилар. Шаҳарнинг қанақа бўлишини биламиз. Ер ёрилмади-ю, ерга кирмадим. Отам бечора ҳам уялганидан ерга қадалиб қолди. Чоллар «қўйинг-э, нима кераги бор бу гапларни бола-да», деб Мирсалим акани базўр тинчитишди. Бўлмаса, билмадим, яна қанча сайрарди. Унинг гаплари роса алам кдлди. Ҳаммаданам
7252Loading...
28
ўрикнинг тагига битга кетмон урмай туриб «ўригимиз», деб керилиши жуда алам қилди... — Биров келяпти, — деди Феруза унинг гапини бўлиб, улардан анча нарида велосипед минган бир киши келарди. — Феруза, довуччани бекитинг, ўша киши, — деди Саъдулла ҳазил аралаш. Ҳаял ўтмай бояги велосипедли киши етиб келди. Ростдан ҳам Мирсалим ака эди. У Саъдуллани кўриб, велосипедини тўхтатди. — Э, ассалому алайкум! Бормисиз, Саъдуллавой? Ж уда камнамосиз? — У Саъдуллани қучоқлаб олди. — Бу дейман, инженер бўлиб, бизни эсдан чиқариб юборганга ўхшайсиз-а... Бу киши келинпошшамилар? Ҳа, тузук, тузук. Бахтли бўлинглар, — деб юзига фотиҳа тортди. — Сизни унутиб бўладими, Мирсалим ака. Ҳозир ҳам Ферузахон билан сизи эслаб ўтирувдик. Ҳизрни йўқласак бўларкан. — Ўзимиз ҳам Х,изрдан қолишмаймиз, акаси. Ишонмасангиз, қаранг, изимдан ўт кўкариб қоляпти, — деди йўл ёқасидаги майсаларга ишора қилиб. Унинг юзлари ҳали яхши пишмаган помидордай рангпар эди. — Нега индамай ўтирибсиз? Келинпошшага довучча олиб бермайсизми? Саъдулла: «Олишга сиздан қўрқяпман», деб ҳазил қилмоқчи бўлди-ю, яна индамай қўя қолди. — Олиб бераман. Ҳозиргина келдик ўзи... Бу йил ҳосил камроқми? Айтгандай, ҳозир ҳам ўзингиз қараяпсизми бу боққа? Ёшлардек ҳазиллашиб турган Мирсалим ака чўл ҳавосидек бирдан ўзгарди-қолди. Қошлари ўртасида уюр пайдо бўлди. Бир дам сукут сақлади-да, кейин оҳиста гапирди: — Э, нимасини сўрайсиз, Саъдуллавой. Анча бўлди боғни мендан олишганига... Токларни яхши чопмаганмишман, узумни нуқул бозорга чиқариб сотармишман. Тавба, узум меники бўлса, ўрик меники бўлса, нима қилсам қиламан-да. Ток чопишга жон қатта дейсиз бизда. Унинг устига бола-чақа, беш-тўрт сўм дегандай, шунақа қилиб тирикчилик қилмасак бўладими ахир? — У Саъдулла билан Ферузадан жавоб кутиб турарди. Аммо улардан садо чиқмади. Мирсалим ака велосипедга минаркан, пўнғиллади. — Одамларга ҳам тушуниб бўлмайди... Ҳай, майли... Омон бўлинглар. Мирсалим ака узоқлашгач, улар бир-бирларига маъноли қараб қўйишди. Сўнгра Саъдулла: — Боғ атрофидаги «девор»нинг йўқлигига ҳайрон бўлувдим-а, ran бу ёкда экан-да, — деди ўйчан. Феруза этагига яширган довуччани оларкан: — Мана шу довуччадай сарғая бошлабди бечора чол, — деб жилмайди. Қилмиш-қидирмиш экан-да. Саъдулла Ферузанинг гапиданми ёки довуччани ростдан ҳам яширганиданми, кулиб юборди. Маматқул ҲАЗРАТҚУЛОВ 1970 й https://t.me/IJOD07
7462Loading...
29
Media files
7191Loading...
30
#Ана  бўлмаса! Эр-хотин бирга 60 йил умр кечиришди. Улар орасида бир-биридан беркитадиган ҳеч қандай сир йўқ эди. Фақатгина кампирда битта сир бор эканлигини ҳисобга олмаганда... Кампирни ўз жавонининг юқорисида - чоли ҳеч қачон эътибор қаратмаган бир пойафзал қутиси турар эди. Эндиликда кампир ўзини жуда ҳам қариб қолганини ўйлаб, ерга секингина чўккалаб ўтириб, чолига ўзининг сирини айтишликка қарор қилди, ҳамда жавон устида турган қутичани олиб келишини сўради... Чол қутини келтириб, ичини очди. Қути ичида чиройли қилиб тикилган икки дона қўғирчоқ ва бир даста пул - 25000$ долларни кўрди... - Бу нима? – ҳайрон бўлиб сўради чол. - Шу десангиз, бизнинг тўйимиз бўлишидан илгари суюкли бувим, менга, бахтли яшаш сири нимада эканлигини айтдилар. Улар менга: - “Агар сен умр йўлдошингдан хафа бўлиб ранжисанг, ҳеч қачон баҳслашмагин-да, ҳар сафар бир дона қўғирчоқ тикгин” – деган эдилар. Чолнинг кўзи ёшланди, сабаби қути ичида фақат иккитагина қўғирчоқ бор эди-да! Сўнг кампиридан яна сўради: - Унда айтчи, бу қандай пуллар? Ахир булар, хўжалигимизга ишлатган пуллардан тежаб, сақлаб қўйганларинг эмасдир? - Мен бу пулларни қўғирчоқларни сотиб, йиғганман.. Манба’телеграмм. https://t.me/IJOD07
77612Loading...
31
#Ана бўлмаса! Эр-хотин бирга 60 йил умр кечиришди. Улар орасида бир-биридан беркитадиган ҳеч қандай сир йўқ эди. Фақатгина кампирда битта сир бор эканлигини ҳисобга олмаганда... Кампирни ўз жавонининг юқорисида - чоли ҳеч қачон эътибор қаратмаган бир пойафзал қутиси турар эди. Эндиликда кампир ўзини жуда ҳам қариб қолганини ўйлаб, ерга секингина чўккалаб ўтириб, чолига ўзининг сирини айтишликка қарор қилди, ҳамда жавон устида турган қутичани олиб келишини сўради... Чол қутини келтириб, ичини очди. Қути ичида чиройли қилиб тикилган икки дона қўғирчоқ ва бир даста пул - 25000$ долларни кўрди... - Бу нима? – ҳайрон бўлиб сўради чол. - Шу десангиз, бизнинг тўйимиз бўлишидан илгари суюкли бувим, менга, бахтли яшаш сири нимада эканлигини айтдилар. Улар менга: - “Агар сен умр йўлдошингдан хафа бўлиб ранжисанг, ҳеч қачон баҳслашмагин-да, ҳар сафар бир дона қўғирчоқ тикгин” – деган эдилар. Чолнинг кўзи ёшланди, сабаби қути ичида фақат иккитагина қўғирчоқ бор эди-да! Сўнг кампиридан яна сўради: - Унда айтчи, бу қандай пуллар? Ахир булар, хўжалигимизга ишлатган пуллардан тежаб, сақлаб қўйганларинг эмасдир? - Мен бу пулларни қўғирчоқларни сотиб, йиғганман.. Манба’телеграмм.
10Loading...
32
#Кун ҳикмати Садақа Садақанинг фойдалари: 1- Фаришталар молинга барака тилаб дуо қиладилар. 2- У сенинг шайтонлар устидан ғалабангдир. 3- У Аллоҳ азза ва жалланинг ғазабини ўчиради. 4- У ҳар бир касалликка даво ва шифодир. 5- У сенинг обрў ва ҳурматингни сақлайди. 6- У сенинг ўлим олди хотимангни гўзал қилади. 7- Садақанг тўсиқ бўлиб сени дўзахдан ҳимоя қилади. 8- У қиёмат куни сенинг соябонингдир. 9- У сенинг мол-мулкингни зиёда қилади. 10- У қалбинг қаттиқлигини юмшатади. 11- Садақа қабр азоби ва оловидан сақлайди. 12- У хато ва гуноҳларингни ўчиради. 13- У садақа берувчидан ва унинг яқинларидан балони даф қилади. * * * Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳу айтадилар: "Расулуллоҳ ﷺ дан қайси садақа афзал"- деб сўрадим. У зот: "Сув билан суғориш"- деб жавоб бердилар. Насоий ривояти. Шарҳ: Инсонларни сув билан суғориш қудуқ қазиш ёки сотиб олиб бериш билан бўлади. Набий ﷺ ўша пайтида чўл ҳудудларда яшалгани ва сувни қадри баланд бўлгани учун шу насиҳатни берганлар. Уламолар шу ҳадисга кўра инсонларни эҳтиёжи энг кўп бўлиб турган нарсани эҳсон қилиш энг афзал садақа деганлар. Бу ҳудуддан ҳудудга ва даврдан даврга қараб фарқ қилиши мумкин. * * * Расулуллоҳ дедилар: «Мусулмон киши бирор кўчат ўтқазса ёки дон сепса ва ундан инсон ёки ҳайвон каби бирор жонзот еса, унинг учун садақа бўлади». Муслим ривояти. Шарҳ: Мусулмон кишини ҳатто дехқончиликда ҳам ўрни бор. Шариъат бу ерда мана шундай ишларга қизиқтириб мусулмонга ва жамиятга фойдани жалб қилади. Мусулмон киши мана шундай имкониятларни қўлдан бой бермаслиги керак. Бир кўчатни қаергадир экиб кетса ва инсонлар ундан фойдаланиб турса, модомики кўчат бор экан соҳиби вафот қилса ҳам ажр бориб туради. Ҳадисда мусулмон киши хосланди, чунки охиратда савоб оладиган киши фақат мусулмон. Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ширин сўз садақадир». Бухорий ривояти. Шарҳ: Бу садақа пули йўқлар учун айни муддаодир. Бу садақага жисмоний қувват ҳам ва пул ҳам шарт эмас, фақатгина мусулмонларга нисбатан очиқ қалб бўлса бўлди. Аллоҳ таоло Қуръонда айтади: «Эсланг, ўшанда: «Аллоҳдан бошқага ибодат этмайсиз, ота-онага яхшилик қиласиз ва қариндошларга, етимларга, мискинларга ҳам; одамларга яхши гаплар айтинг, намозни қоим қилинг, закотни беринг», – деб Бану Исроилнинг аҳду паймонини олган эдик. Сўнгра озгинангиздан бошқангиз юз ўгириб, ортга қараб кетдингиз» [2-83]. Аллоҳ таоло ушбу оятда: «Одамларга яхши гаплар айтинг», – деган амрни намоздан, закотдан аввал зикр қилди. Шунинг ўзиёқ одамларга яхши гап айтиш нақадар муҳим иш эканлигини кўрсатади. Аллоҳ таоло барчамизни фақат Ўзига ибодат қиладиган, ота-онамизга, қариндошларга, етимларга ва мискинларга яхшилик қиладиган, одамларга яхши гаплар айтадиган, намозни қоим қилиб, закот берадиган бандаларидан қилсин. Интернет маълумотлари асосида тайёрланди. https://t.me/IJOD07
74710Loading...
33
#Ана бўлмаса! БОЗОРЛАР  НЕГА  ХУВИЛЛАБ  ҚОЛДИ Бу хақда гап кўп, аммо мен билганларимни борича ёзяпман. Гурунч бозори: - чет элдан вагонлаб гурунч олиб келамиз,  кўриниши "лазер" навига жуда ўхшаб кетсада таъми бемаза,  асосий харидорлар Хоразм гуручи билан оптом савдо қилувчилар. Улар тозза навли "лазер"га биз олиб келган сохта" лазерни"  аралаштириб савдога чиқаришади,  биздаги "лазерни"  асл "лазерни" нархидан ярим нарх арзонга сотиб олишади,.Бу билганим,  билмаганларим қанча экан?(бир савдогар танишнинг айтганлари) Зираворлар бозори: Тоза зирага сабзи уруғи аралаштириб сотишади (сабзи уруғи кўринишидан зирага ўхшайди,  нархи эса капейка туради) Майдаланган бир кило тозза занжабилга камида беш кило маккажўхори унидан аралаштириб сотишади (занжабил палон сўм,  маккажўхори уни эса ўта арзон туради) Сиркага оддий уксус қўшиб ҳидини ўткирлашади ва 10 -15 йил сақланган дея алдашади (аслида таёрланганига бир йил ҳам бўлмаган) Ҳайвон бозори: Мол ва қўйларни семиртиришда гармон дорилардан фойдаланадиганлар борлиги сир бўлмай қолган. Бундан ташқари молни сотувга олиб чиқишдан аввал кўп миқдорда туз қўшилган ем беришади ва шўр емдан чанқаган мол 30 литргача (балки ундан ортиқроқ) сув ичади ва тарозига қўйиб сотилганда камида 20 - 30 кило ортиқ оғирлик қўшилади. Қарабсизки харидор камида 800 - 900 минг сўм сув учун пул тўлайди. Олувчини алдаш учун сохта харидор бўлиб нархни сунъий оширувчилар ва бошқа фирибгарликларни санаб адоғига етиб бўлмайди. Запчаст бозори: Энг харидоргир запчастларни хитойга буюртма бериб кўринишини аслдай қилиб тайёрлатиб олиб келиб "оргинал завод"  деб пуллашади.(албатта ҳамма савдогарлар эмас) Мошина бозорида: Мошина бозоридаги қаллобликларни айтмасак ҳам кўпчиликка аён  ,  аммо битта "фишкасини"  айтиб ўтаман,  сотиладиган мошинани тозза аккумулятори ўрнига "уйгача етиб оладиган"  аккумулятор қўйиб  ,  чириган сиденияни устига янги чехол кийдириб "мошина свежий қараб қўйилган"  деб харидорларни "кийдиришади" Кийим дўконларида: Ўзимизда тикилган кийимларга чет эл фирма ёрлиқларини ёпиштириб  "тоза оргинал"  деб харидорларни "ёпиштиришади" Энг ачинарлиси: Энг раҳмим келгани дўконларга ёки оптом сотувчиларга мол етказиб бераётган савдогарлардир. Масалан: Чет элдан мол олиб келиб ёки ўзимизда ишлаб чиқариб оптовикларга 10 минг доллорлик молни насияга беришади,  оптовик эса сотилган молни 2 ёки 3 мингини молни эгасига бериб яна 10 минглик молни насияга олиб кетади. Молни эгаси оптовикдан аввалги моли учун қатъий ҳисобот талаб қилса оптовик ҳисобот бера олмаслиги аниқ,  чунки сотилган молларни асосий қисмига ё мошина олиб миниб олган ёки икки - уч қаватли данғиллама участка қуриб олган бўлади. Қўпол қилиб айтганда мол берувчи оптовикка "ипсиз боғланиб"  қолади,  чунки молни пули йўқ,  омборда эса мол ҳам йўқ,  ягона йўл оптовик билан "муроса"  қилиб узлуксиз мол бериш бўлади холос,  акс холда оптовик "зарда"  қилиб қарзини "кечвориши"  ва мол эгаси пулини ололмаслиги аниқ бўлиб қолади. Қандолат бозори: Ўзимиздаги шоколаду "ирис"  қант ишлаб чиқарувчилар қандларини ўзимизда оргиналдай ишлаб чиқарилган таниқли фирмалар номи ёзилган қанд қоғозларига ўраб харидорларга "бу энг тозаси,  хақиқий Россия ёки Украина махсулоти дея алдаб сотишади. Яна "ёрлиқ" ёки қант қоғоз ясовчилар  "люббой  фабрикани ёки заводни ёрлиқларини оррггинал қилиб ясаб берамиз,  пошшосиям ажратолмайди"  деб мақтаниб ҳам қўйишади😔 Эҳҳее,  гапирса гап кўп,  яна "нега барака йўқ,  нега бозорлар бўшаб қолди"  дея сабабларни бошқа ёқдан қидирамиз. Янаям бизни ер кўтариб турибди. Кейинроқ "нега касал кўп,  нега дориларни таъсири йўқ"  деган саволларга тўхталамиз. Юқорида ёзганларим барча савдогарларга тегишли эмас,  албатта юртимизда ҳалол, ростгўй савдогарлар кўп,  аммо "бирники мингга,  мингники туманга уради"  деган гапларни ҳам остида хақиқат бор эканини ҳаёт кўрсатиб турибди. Муҳаммад Икром https://t.me/IJOD07
1 01217Loading...
34
Media files
7723Loading...
35
Хайрли тун қадрдонлар. Яхши дам олинглар.
8045Loading...
36
Лўли ўзининг қўлидаги кўзгуга тикилиб пичирлаганча бошини бир маромда тебрата бошлади. Хайри опа кўзгуга қараб қотиб қолган, гўё қимир этса фожиа рўй берадигандек эди. Ниҳоят, Ача хола ўзи тутиб турган кўзгуни этагига артиб хуржунига тиқди. - Нима? - деди Хайри опа пичирлаб. - Нима? Асқар акам... - Куёвинг амон... - Ача хола унинг юзига қарамасдан қўлидан кўзгуни олди. - Кўзимга кўринде. Куёвинг касал бўлгон. - Қачон, қачон кўраман? - Хайри опа Ача холанинг қўлига ёпишди. - Айтинг, нима кўрдингиз? Қачон кўраман? Ача хола ўйланиб қолди: - Йўл кўрдем, йўл! Куёвинг келаду. Ой тўлганда, ухламай осмонга қаро. Кўрасон! - Нафасингиздан айланай, холажон! - деди Хайри опа илтижо қилиб. - Тилингиздан айланай. Куёвингиз келса, мана шу билагузугим сизники. - У гапининг ростлигига ишонтирмоқчи бўлгандек тилла билагузугини қўлидан ечиб кўрсатди. - Асқар акам менга бошқасини олиб берадилар. Ўша куни уйимизда байрам бўлди. Тўрт хотин ўтиришиб олма чой ичишди. Ойим эрталаб ёпган зоғора нонини, Хайри опа толқонини, Ҳожи буви бир ҳовуч тут майизини ўртага қўйди. Ўша куни яна бир сирни билиб олдим. Бир ҳафтадан кейин ой тўлади. Уч қўшни ойга тикилиб холанинг ромини амалда синаб кўришади. Кутилган кечада Ҳожи буви билан Хайри опа бизникига чиқишди. Дадам ишда эди. Анчагача у ёқ-бу ёқдан гаплашиб ўтиришди. Кейин болаларга супага жой солиб беришди. Акаларим ухлаб қолишди. Мен эса нима бўлишини кутиб пойлаб ётар эдим. Ниҳоят, уч аёл бодом тагидан яйдоқ жойга бориб, тизилишиб ўтиришди. Чигирткалар чириллар, осойишта осмонда тўлин ой сутдек майин, сутдек илиқ нур сочар эди. Ойим, Ҳожи буви, Хайри опа ойга тикилганча қотиб қолишган, ҳеч қайсиси чурқ этмас, чамаси ҳар бири ўзи излаган одамни ойдан топгиси келар, ойдан топишига умид қилар, ишонар эди. Орадан анча вақт ўтди. Ҳамон чигирткалар чириллар, аллақаерда калтакесак чирқиллаб қолар, ҳовли бурчагида ора-чора эчки маъраб қўяр, фақат ой, сеҳрли ой жимгина нур сочар, уч аёл эса унсиз қотиб қолишган, ўзи ҳам, сояси ҳам қилт этмас, учови ҳам шу ўтиришда ойга тикилганча ҳайкалга айланиб қолгандек эди. Ётиб-ётиб зерикдим. Бошимни кўтарай десам ойимдан қўрқаман. Энди кўзим илинаётган экан ҳаяжонли ҳайқириқдан чўчиб кетдим. - Ана! Ана! Кўрдим! Бошимни кўтардиму икки қўлини ой томонга чўзганча илтижо қилаётган Хайри опага кўзим тушди. - Ана! Асқар акам! Асқар акам! - Хайри опа нафаси қайтгандек сапчиб ўрнидан турди. - Ана қаранглар, бошини боғлаб олибди. Дока билан бошини боғлаб олибди! Бошини боғлаб олган Асқар акани кўриш умидида жонҳолатда ойга қарадим. Йўқ, оймомо ҳамон муаллақ қотиб турар, ним-қора доғлардан бошқа нарса кўринмас эди. - Вой, қани, қани? - ойим билан Ҳожи буви ҳам туриб кетишди. - Қани, биз кўрмаяпмиз-ку? - Вой, ана-ку! Кулиб турибдилар. - Хайри опа ҳолдан тойгандек кўксини чангаллади. - Худога шукур, тирик экансиз. - У бирдан ҳиқиллаб йиғлаб юборди. - Вой кўрдим-а, аниқ-таниқ кўрдим-а... - Айтмадимми? - деди ойим қувониб. - Ача холанинг фоли тўғри чиқади демаганмидим. Насиб этса, Асқаржон келса, шунақа тўйлар қилингки. Хайри опанинг ўсма тортилган қошлари, рангсиз чеҳраси чиройли, жуда чиройли эканини биринчи марта пайқадим. У нуқул кулар, йиғлаб туриб кулар, ҳадеб бир гапни қайтарар эди. - Вой кўрдим-а! Аниқ-таниқ кўрдим-а. ...Уч аёл янгитдан чой қўйишди. Ача холани мақтаб-мақтаб гангур-гунгур суҳбатлашишди. Чиндан ҳам Ача холанинг фоли тўғри чиқди. Биттаси тўғри чиқди. Қор тушган куни тоҚам келди. Қўлтиқтаёғини дўқиллатиб кириб келди... Ҳожи буви Ача хола айтганидек ўғлини кутди. Йигирма йилча кутди. Анча ойдин кечалар ўтди. Кейин... уни маҳалла кўмди. Ойдин кечада Хайри опа аниқ-тиниқ кўрган Асқар ака ҳам келмади... Лекин нима учундир Ача холани ҳеч ким айбламади. Тоғам эсон-омон келганида ойим бош-оёқ сарпо қилолмагани учун Ача хола ҳам оғринмади. У онда-сонда хуржунини кўтариб келиб қолар, ойим айланиб-ўргилиб кутиб олар эди. Негаки, ойимнинг ўзи одамсиз туролмас, ҳар доим хонаси гавжум бўлар эди. Эшикдан ким кириб келмасин, унинг кўнгли доим яхшиликни сезиб турган бўларди.
7941Loading...
37
- Ойи-и-и! - дедим чинқириб. Лўли менга қайрилиб ҳам қарамади. Қоп-қора қўлларини кенг ёйди. - Овмин! Қадам етту бало етмасун! Пирлар мададкор бўлсун. Душманинг хору зор бўлсун, бачам! Ойим ҳам ерга чўккалаганча унга қўшилиб фотиҳа ўқиди. Акам хабар берган бўлса керак, бир зумда ҳовлига Ҳожи буви, уч ҳовли нарида турадиган келинчак Хайри опа кириб келишди. - Уйингда амол бо-ор! - деди лўли чўзиб. - ғаниминг бо-ор! Вужудимни яна қўрқув босди. Аммо нима учундир ойим хотиржам эди. - Амал нима қилади, холажон, - деди секин. - Акамдан хавотирдаман. Минг еримга пичоқ урса бир еримдан қон чиқмайди. Ҳамма қайтяпти, акам бечорадан дарак йўқ. Ойим урушга кетган тоғамни кўп гапирарди. Дадамни касаллиги туфайли урушга олишмаган, аммо ойим ҳар икки гапнинг бирида акасини эслаб йиғларди. Ҳозир ҳам шуни гапирди. Тушундим, фол очирмоқчи. - Бор, болам, ўйнаб кел, - деди ойим менинг ҳамон қўрқиб турганимни кўриб. Бироқ мен сеҳрлангандек ўрнимдан жилолмай қолдим. Лўли шошилмасдан хуржунига қўл суқди. Кирлигидан гули билинмай кетган тугунча олди. Ҳожи буви билан Хайри опа ҳам ойимнинг икки томонига жимгина чўккалашди. - Ача холамнинг роми доим тўғри чиқади, - деди ойим қўшниларга мақтаниб. - Кўп синаганман. Ача хола парво ҳам қилмади. Қоп-қора бармоқлари билан тугунчасини ечган эди, бир ҳовуч тош чиқди. Қўшни қизалоқлар сопалак ўйнайдиган майда тошларнинг ўзи. Фақат ранги ҳар хил: оқ, қора, кўкимтир... У тошларни тўда-тўда қилиб қўйди-да, кўзларини юмиб алланималарни пичирлай бошлади. Унинг юмуқ киприклари пирпираб-пирпираб қўяр, шунда юзидаги кўкимтир холигача қимирлаб кетганга ўхшар эди. Энди қўрқув ўрнини аллақандай қизиқиш эгалладию анграйиб қолдим. Ҳаммамиз худди мўъжиза кутгандек қотиб қолгандик. Ҳозир алланима бўлиши, нимадир рўй бериши керакдек эди. - Аканг тирек! - деди лўли тўсатдан. Кафтининг орқаси билан бир туртган эди, тўдаланиб турган тошлар ҳар ёққа сочилиб кетди. Оппоқ бир тош думалаб ойимнинг оёғи олдига келди. - Аканг келаду! - деди ойимнинг кўзига тик қараб. - Йўлга чиққ-о-он! - Оғзингиздан айланай, холажон! - ойим дик этиб ўрнидан турди-да, уйга югурди. Бисотимизда битта ялтироқ қошиқ бор эди. Ойим уни кумуш қошиқ, деб мақтарди. - Мана, оз бўлса, кўп ўрнида кўрасиз. Акам эсон-омон келса бош-оёқ кийим қилиб бераман. - У қошиқни Ача холага узатди. Лўли қошиқни шоша-пиша хуржунига яширишини кутиб турардим. Аммо у шошилмади. Қошиқни бир чеккага қўйиб, Ҳожи бувига юзланди. - Болагинамни кўрармикинман? - деди Ҳожи буви овози титраб. - Ёлғизгинамни кўриб ўлсам, армоним йўқ эди. Бу сафар лўли нимчасининг чўнтагини узоқ кавлаштирди. Кейин ёнғоқдек келадиган олти қиррали тош олди. - Муҳра билан очарканлар, - деди ойим пичирлаб. Лўли ҳеч нимани эшитмагандек, тошнинг у ёғини айлантирди, бу ёғини айлантирди. Унинг қоп-қора қўли билинар-билинмас титрар, аллақандай чизиқлар тортилган тошга тикилиб тўхтовсиз пичирлар эди. - Бачангни йўли тўсулгон! - деди у ниҳоят. Ҳожи бувининг кўзларида, ҳамиша маъюс боқувчи кўзларида чўғ ярақлаб кетгандек бўлди. - Ўзи тирикми ахир? - у инграгудек оҳангда лўли томон талпинди. - Уч йилдан буён на ўлигини биламан, на тиригини. Жони омонми ишқилиб? - Амон! Бачанг амон. Кутасан. Анчо кутасан. Боядан бери нафасини ичига ютиб ўтирган Хайри опа энди чидаб туролмади шекилли, ҳайқириб юборди: - Асқар акам-чи? Асқар акам қачон келади? Жон хола, бир кўринг! Асқар акамга нима бўлган? Госпиталдан бир хат келди-ю, дараксиз кетди. Жон хола, бир кўринг... Лўли унга синовчан қараб қўйди-да, тағин шошилмасдан ҳуржунини кавлаштириб, кафтдек кўзгу олди. - Ушла буне! - деди ойнани Хайри опанинг қўлига тутқазиб. - Қараб ўтер! Хайри опа ойнага тикилиб чўккалаганча қотиб қолди. Лўли бошқа бир ойнача олди. - Ёшини айт! - деди қатъий оҳангда. - Асқар акамми? - Хайри опа тўсатдан уйғониб кетгандек чўчиб лўлига қаради. - Йигирма иккида. Агар... агар... - У нимадир демоқчи бўлди-ю, тутилиб қолди. - Йигирма иккида, - деди шошилиб. - Ҳозир йигирма иккига кирган. - У бир зум жимиб қолди-да, оҳиста қўшиб қўйди. - Чилламиз чиқмасидан кетган.
7621Loading...
38
#Сиз соғинган сатрлар... МЕНИНГ АЧА ХОЛАМ Ойим одамсиз туролмасди. Қўшни келинчаклар, етти маҳалла нарида турадиган кампирлар - ҳаммаси йиғилишиб гангир-гунгир суҳбатлашиб ўтиришарди. Шунча гап қаёқдан топилишига баъзан ҳайрон қоламан. Ҳар куни эрталаб газета олиб келадиган почтачи - татар хотин эшикдан қайта қолмайди. Албатта ойимнинг олдига киради. - Исанмисиз? - деб сўрашади-ю, ҳасратини тўкиб солади. - Китти, сволиш! Яна уйнашиға китти, паразит. Ойим ҳар галгидек уни юпатади: - Қўйинг, жон болам, сабр қилинг. Эрингиз ёмон боламас. - Разводға бирам! Алиментға дабитса итам! - Унақа деманг, ўргилай, болангизни тирик етим қилманг. - Ай, ни бўлса бўлар! Судға бирам. Ойим ишонч билан тушунтирди: - Мана, мени айтди дерсиз. Эрингиз сизни жонидан яхши кўради. Кўнглим сезиб турибди. Бугун-эрта апоқ-чапоқ бўлиб кетасизлар. Почтачи кетиши билан оқсоқланиб қўшни кампир кириб келади. - Жигар-жигар, дигар-дигар экан, ўргилай, - дейди йиғламсираб. - Раҳматуллага айтувдим-а тоғангнинг қизини ол, от тепкиси отга ўтмайди деб. Йўқ, қулоқ солмади. Ўламан саттор, мана шу қирчанғини оламан, деб туриб олди. Мана, охири нима бўлди... Кеча итни кунини бошимга солди, айланай! Хотин олгандан кейин она керак бўлмай қоларкан. Шуни олди-ю ўғлим ҳам айниди-қолди, қоқиндиқ. - Унақа деманг, овсинжон. - Ойим осойишта оҳангда юпатади. - Келинингиз ёмон боламас, қайси куни кўчада кўриб қолдим. Оғзидан бол томиб сизни мақтади боёқиш. - Вой, тилёғлама бўлмай тиллари кесилсин. Сиз унинг тилини билмайсиз, ўргилай! - Мана, мени айтди дерсиз, - ойим қандайдир ички ишонч билан тушунтиради. - Келинингиз сизни ўз онам деб этагингиздан тутган. Кўнглим сезиб турибди... Ойимнинг «сезгир кўнгли» қизиқ. Ҳамиша яхшиликни «каромат» қилади. Ҳар гал шунақа гапларни эшитганимда болалигимда рўй берган воқеани эслайман. Уруш тугаган пайтлар эди. Ўшанда гўдак тасаввуримга сиғмаган нарсани кейин тушунганман: уруш битиб одамларнинг яраси янгиланган дамлар экан. Бировнинг эшигида сурнай, бировникида аза товуши эшитиларди... Бир куни акам эшикдан бақириб кирди. - Ойи! Лўли келяпти, лўли! Турган жойимда тирракдек қотиб қолдим. Лўлилар ҳақида шунақа гаплар эшитган эдикки, номи қулоғимизга чалиниши билан сичқоннинг ини минг танга бўлиб кетар эди. Лўли кўчада юрган болани қопига солиб кетармиш. Уйда катталар бўлмаса, болаларни бўғиб ўлдирармиш-да, ҳамма нарсани шип-шийдон қилиб ғойиб бўлармиш. Акам билан кетма-кет худди қувлагандек, қоп-қора лўли хотин кириб келди. Узун, исқирт кўйлагининг устидан нимча кийган, шокиласи осилиб ётган қўш кўзли хуржунини елкасидан ошириб ташлаб олган, сочларининг учига сўлкавой таққан, оёғида эски қизил этик... Даҳшат ичида ойимнинг пинжига тиқилдим. Уйда дадам йўқ-ку, энди нима қиламиз? Ҳовлининг аллақайси бурчагида ётган мушукдеккина гуржи кучугимиз ғазаб билан акиллаганча лўлига қараб югурди. Лўли хотин бир лаҳза тўхтади-ю, қийшиқ таёғини итга ўқталди. Саросима ичида ойимга қарадим: тезроқ ҳайдаб юборса-чи! Ойим лўлига диққат билан қараб турди-да, бирдан юзи ёришди. - Вой, Ача хола-ку! - деди эски қадрдонини кўргандек қувониб. - Келинг, айланай. У лўли томон юра бошлаган эди, қўлидан ушлаб жонҳолатда орқага тортдим. - Борманг! - дедим йиғламсираб. - Қўрқма, жиннивой, Ача холанг-ку бу! - Ойим айвондан илдам тушди. Ҳовлининг ўртасига келиб қолган лўли билан айланиб-ўргилиб кўришди. Гуржи кучугимиз ҳамон тўхтовсиз акиллар, лўлининг атрофида гир айланар эди. - Қани, кела қолинг, - деди ойим айвон томонга юриб. - Йўқ, манго шу ер яхши! - Лўли хуржунини ерга — бодом соясига ташлади-да, устида ўтирди. Иссиқлаб кетганидан кенг кўйлагининг ёқасини ғижимлаб елпинган эди, бўйнидаги икки шода мунчоқ маржон кўриниб кетди. Қулоғидаги тилла ойбалдоғини кўрдиму негадир «ўғирлаб олган» деган хаёлга бордим. Тағин қўрқиб кетдим. Ҳозир бошлайди. Акаларим қулоғимга қуйгандек, «поли келди-поли келди», деб фол оча бошлайди-да, авраб-авраб ҳаммамизни ўлдириб кетади.
7742Loading...
39
Бир галгиси айниқса ошиб тушди. Ўзим билан бир синфда ўқиган бола прораб бўлиб маҳалланинг бойваччасига айланди-қолди. Шайтон йўлдан оздирдими, бошқами, ишқилиб, босар-тусарини билолмай қолди. Қўша-қўша иморатлар солди. Охири лоп этиб қамалиб кетди. Бир куни ишга кетаётсам, шу йигитнинг онаси ойимнинг олдида ўтириб ҳасрат қиляпти. - Тўхтавойим туҳматга учради, ўргилай. Болагинамнинг хусуматга йўлиққанига қандоқ чидайман! Ўзимнинг қон босимим бор. Эрта-индин ўлиб кетсам, тепкилаб кўмадиганимдан айрилиб қолдим, айланай. - Вой унақа деманг, овсинжон. - Ойим уни оҳиста юпатди. - Яхши гапгаям, ёмон гапгаям фаришта омин дейди. Насиб этса ҳали ҳеч нима кўрмагандек бўлиб кетасиз. - У овозини бирдан пасайтирди. - Кўнглим сезиб турибди. Тўхтавой эрта-индин келиб қолади. Тўхтавойингиз қандоқ яхши болаки! Мана, мени айтди дерсиз. Эрта-индин эшикдан кириб келади. - Вой, оғзингиздан ўргилай, овсинжон! Кошкийди-я! - Тўхтавойнинг онаси йиғламсираб фотиҳа тортди. - Илоё айтганингиз келсин! Ойимнинг ҳамма «каромат»ларига чидасам ҳам, бунисига чидолмадим. Кечқурун ишдан келганимда шундан гап очилган эди, койиб бердим. - Сизга ҳам Ача холадан юққан шекилли, - дедим ярим ҳазил, ярим киноя қилиб. - Нима, фол очяпсизми? Кўпчиликнинг ҳақига хиёнат қилган қаллобни мақтаб ўтирибсиз. Ойим кўзимга диққат билан тикилиб қолди. - Қаҳринг шунақа қаттиқми? - деди анчадан кейин. - Қаҳрнинг нима дахли бор? - дедим қайсарлик билан. - Қилғиликни қилгандан кейин жазосини олсин-да. Қадамини ўйлаб босадиган бўлади. - Албатта, сенлар ўқимишлисан, ҳамма нарсани биласан... - Ойим бир зум жимиб қолди-да, ўзига-ўзи гапираётгандек секин қўшиб қўйди. - Онасида нима гуноҳ? Қон босими бўлса, эртага пуф этиб думалаб кетса, шунга суюнасанми? Она-ку бу... Шунақа қаҳринг қаттиқми? Орага ноқулай сукунат чўкди. Негадир Ача холани, ўша ойдин кечани, ўша олма чойни эсладим... Ўткир ҲОШИМОВ https://t.me/IJOD07
8011Loading...
40
#ҚЎШИҚЧИ ҚИЗ ҲАЁТИ» (Онлайн қиссанинг давоми) Кутилмаган бурилиш Аммо худди шу кунларда унинг ҳаётида яна бир кутилмаган воқеа содир бўлди.   Куз фасли бошланган.Бир куни Иброҳим ўзи ишлаётган  гуруҳ билан қўшни Навоий вилоятига тўйга боришларини,тўй кеч тугаса, ўша ерда  қолишлари мумкинлигини,тўй қилаётган одам ўзларининг кўп йиллик қадрдонлигини,уларга алоҳида зиёфат беришини   маълум қилиб,Фариза хоҳласа онасиникигами ёки қайнопасиникигами бориши мумкинлигини айтди.Фариза эса онасини уйига ҳам,қайнопаларини уйига ҳам боргиси келмади.Ёш боласи билан ўзини уйидаги қулайликни ҳеч қаерда тополмаслигини билгани учун уйда қолишга аҳд қилди. Эрини Навоийга кузатган Фариза ишига борди.Болалар билан мусиқа машғулотини ўтди.Кейин ишдан қайтаётганда,боласига ширинлик,мева олмоқчи бўлди.Боғчадаги қизлар шаҳар марказида янги очилган супермаркетни мақташгани учун ўша ерга борди.Супермаркетни айланиб юраркан,бирданига гўшт маҳсулотлари сотиладиган бўлимда эрига кўзи тушди.Иброҳим ёлғиз эмас,ёнида Назмия бор эди.Уларнинг худди эр-хотинлардай бемалол кулиб гаплашганча аравачага турли маҳсулотларни солиб юришганини  бироз кузатган Фариза тўғри уларнинг қаршисига юриб борди. –Ҳорманглар!-Фаризанинг баланд овозда шундай дегани Иброҳим ва Назмияни чўчитиб юборди. –Яхши айланиб юрибсизларми?Сиз Навоийда эмасмидингиз?-Фариза Иброҳимга қаради.-Ёки тўй тугаб,Бухорога қайтиб келишга ҳам улгурдингизми? Иброҳимнинг ранги оқариб кетди. –Сен бу ерда нима қиляпсан?Мени пойлаб юрибсанми? Бу саволдан Фаризанинг кулгиси келди. –Сизни пойлаб зарил келгани йўқ.Умиджонга ширинлик олай деб киргандим.Сизларни кўриб қолдим.Бир саломлашиб кетай дедим-да. Фариза киноя билан шундай деб олдинга қараб юрди.Аммо шу пайт Назмиянинг овози уни тўхтатди. –Бизни бирга кўриб,ичинг тўкилиб кетган бўлсаям,ўзингни ҳеч нарса кўрмагандай тутяпсанми?Билмасанг,билиб ол.Иброҳим мени ҳеч қачон ташлаб кетмайди! –Ташлаб кетмасин.Майли!Аммо бир нарсага ҳайрон қоламан-да.Сен шунчалар яхши бўлсанг,у сени ташлаб кетмаса,бу ерда мен нима қиляпман?Нимага Иброҳим мени ҳаётимни бузди? –Бу саволга минг марта жавоб берганман.Эшитгинг келса яна айтаман,-деди Иброҳим.-Шунчаки,отангни жойига ўтказиб қўйгим келганди. –Энди болангни олиб кетаверсанг ҳам бўлади,-деди Назмия.-Мен ҳомиладорман.Худо хоҳласа,эримга ўзим ўғил туғиб бераман. Супермаркетдаги одамлар ўзларига қараётганини кўриб,Фариза тезроқ бу ердан чиқиб кетмаса бўлмаслигини тушунди.У Иброҳимнинг Назмия билан қандай қилиб қайта топишганига ақли етмас,бошидан таёқ еган каби гаранг ҳолатда эди.Шу паришонхотирлик билан бекатгача борди.Бирдан ёмғир бошланди.Фариза юзини осмонга қаратди.Илиқ ёмғир томчилари юзига урилар экан,бирдан йиғлагиси келди.Уйга тезроқ бориши,кийимларини,ўзига тегишли буюмларни олиб чиқиб кетиши керак. Фариза автобус кутишга сабри чидамай,такси тўхтатиш мақсадида йўл устига чиқди.Шу пайт ёмғир тезлашди.Фариза дуч келган машиналарга қўл кўтара бошлади. Унинг ёнида «Ласетти»келиб тўхтади.Машинанинг ойнаси очилиб,кимдир ўзини чақираётганини дастлаб идрок этмади. –Фариза,машинага чиқинг!Сизга айтяпман. Фариза номини айтиб чақираётган кимлигини кўриб ҳайрон бўлиб қолди.Машинанинг очиқ ойнасидан унга Нозим қараб турарди.Нозим унинг аҳволини ҳис қилган каби машинадан тушди ва жувоннинг тирсагидан ушлаб машина салонига ўтқизди. –Фариза,яхшимисиз?Деярли ўзгармабсиз.Гўё орадан уч йил ўтмагандай. Нозим гапини тугатолмади.Фариза кафтлари билан юзини бекитиб,елкалари силкиниб йиғлаб юборди… (ДАВОМИ ЭРТАГА) Моҳигул НАЗАРОВА https://t.me/IJOD07
7930Loading...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Мен ўқиган энг гўзал нуқталар: -Ортиқча мулойимлик заифликдир. – Ортиқча кулги енгилтакликдир. – Ортиқча роҳатланиш танбалликдир. – Мол-дунёни ортиқча сарфлаш исрофдир. – Ортиқча эҳтиёткорлик васвасадир. – Энг қийин cўз комилликдир. – Энг гўзал сўз «Ас-Салом»дир. – Ўч ва қасоснинг афзали кечиришдир. – Энг улкан хазина фазилатдир. – Энг қаттиқ азоб виждон азобидир. – Энг гўзал севги эр-хотиннинг севгисидир. – Доимий муҳаббат онага муҳаббатдир. –  Бугунги кунингдан ибрат ол. –  Ўтган кунингдан тажриба ол. «Шунингдек, одамлар устидан гувоҳ бўлишингиз ва Пайғамбар сизларнинг устингиздан гувоҳ бўлиши учун сизларни ўрта миллат қилдик» (Бақара сураси, 143-оят) 🕊 Аллоҳ шундай қадар ёзсинки, дунё ва охиратда севинтирсин! Тун хайрли бўлсин...
Показать все...
👍 6 1
#ҚЎШИҚЧИ ҚИЗ ҲАЁТИ» (ОНЛАЙН ҚИССАНИНГ ДАВОМИ) Қизининг йиғлаган қовоқларига қараб,онанинг кўнгли ниманидир сезгандай бўлди. –Нима бўлди,қизим? Фариза онасига бўлиб ўтган воқеаларни айтиб берди,ҳатто Нозимни кўрганини  ҳам яширмади.Онаси бир зум жим туриб қолди. –Ростдан ҳам эрингдан ажрашасанми?- деб сўради. –Ойи,ахир кўриб турибсиз-ку.Ажрашмасак бўлмайди.Иброҳим ака менга бошқа йўл қолдирмаяпти. –Даданг ҳеч қачон ажрашишингга йўл қўймайдилар.Бу ерга келиб яшашингга ҳам рози бўлмасалар керак,-Мунира опа шундай деб қўлида ухлаб қолган Умиджонни диванга ётқизиб қўйди.-Уканг ҳам яқинда уйланмоқчи бўлиб юрибди.Яхши бир қиз билан танишиб,анчадан бери гаплашиб юрибди. –Ойи,мен нима қилай унда?Дадам уйга қайтишимни хоҳламасалар,укам уйланмоқчи бўлса…Айтинг,мен нима қилай?Қаерга борай? –Қизим,нимага дарров хафа бўласан?Сен уйга қайтиб келсанг Самирга ҳеч ким тегмайди.Кейин даданг ҳам сени бу уйда яшашингга йўл қўймасликларини яхши биласан-ку. –Унда мени кўчага ҳайданглар,ойи!Сизларга ҳам керак бўлмасам Умиджон билан уйдан чиқиб кетамиз. –Ҳали даданг келса,яна жанжал бўлса керак,-уф тортди Мунира опа.-Билмадим,энди буёғи нима бўлади? Фариза индамади.У шундай бўлишини тахмин қилганди. Эртаси куни ҳаммаси худди ўзи ўйлагани каби бўлди.Доимгидек кўчадан кеч келган Мансур ака дарвозадан кирган заҳоти Фаризани ёнига чақирди.Фариза Умиджонни кўтариб олиб отасининг ёнига чиқди.Жувон отаси ўзини уриб юборишидан қўрқиб,ўғли қўлида бўлса,дадаси бироз ҳайиқишидан умид қилганди.Аммо ундай бўлмади. –Нимага қайтиб келганингни биламан,-деди Мансур ака.-Ҳозироқ болангни ол ва мени уйимдан кет.Иброҳимга ўзинг хоҳлаб теккансан.Мен сени унга беришни хоҳламаган эдим.Энди эса эринг нима қилса ҳам,устингга уйланса ҳам ўша билан яшайсан!Тушундингми? –Мен у билан яшамайман.Иброҳимнинг ўзи ўйнаши билан топишиб,мени уйдан ҳайдади.Мен энди шу ерда яшайман.-Фаризанинг ҳам қайсарлиги тутди.-Ҳеч қаерга кетмайман! –Кетасан.Кетмасанг ўзим олиб бориб қўяман,-Мансур ака бор  овози билан ҳайқирди.-Қани бормай кўр-чи,нима қиларканман? –Ўлдирсангиз ҳам қайтиб ўша уйга бормайман!-Фариза шундай деб ичкарига юрди.-Мениям уйим шу ерда.Ердан чиққан қўзиқорин эмасман! Мансур ака икки ҳатлашда Фаризанинг ёнига келиб,уни тарсакилаб ташлади.Фариза чириллаб йиғлаётган Умиджонни бағрига босар экан,жуда алами келди.Нимага отаси уни ҳалигача уради?Нимага Фаризани эрининг уйига қайтишини,хор бўлиб яшашини хоҳлайди? –Мен эртага маҳаллага бораман.Қани,мени шу уйда яшашга ҳаққим борми ё йўқми?Улар менга ёрдам беришар. Мунира опа ичкаридан чиқиб Фаризани қучоқлаб олди. –Маҳаллага боришингга ҳожат йўқ.Шу уйда яшайсан.Ҳаётинг ўз жойига тушгунча,яшайверасан!-Мунира опа шундай деб эрига қаради.-Қанақа золим отасиз?Нега уряпсиз уни?Ўзим маҳаллага бирга чиқаман! Мансур ака хотинига қараб бақирди: –Даф бўлинглар,маҳалла эмиш,ҳокимга бормайсанми?Бу мени уйим!Қизинг эса бориб эрини уйида яшасин! –Қизим,сенга кеча айтгандим-ку.Бу одамда раҳм йўқ деб.Балки уйингга қайтарсан-а?-Мунира опа қизига илтижо билан қаради.-Кўриб турибсан-ку, уйдаги аҳволни! –Ҳеч қачон уйга қайтмайман.Ҳозироқ кўчага чиқиб,ижарага уй қидираман.Мен калтак еб,бу уйда яшаш ниятим йўқ!Фақат сиздан илтимос,Умиджонга бир-икки соат қараб туринг. Фариза шундай деб,Умиджонни онасига бериб,ўзи кўчага отилди.У қаерга боришини,нима қилишини билмай турган пайтида уйлари ёнига катта юк машинаси келиб тўхтади.Ундан иккита эркак тушиб,Фаризанинг сепларини пастга тушира бошлашди.Дарров ғийбатчи қўшни аёллар  қаёқдандир пайдо бўлиб,эркакларнинг ҳаракатларини кузата бошлашди.Фариза шу пайт ер ёрилса-ю,кириб кетгиси келаётганди.Шу сабаб бошини эгганча,катта йўлга чиқди.У ўз ҳаёти,бундан кейин қандай яшаши ва қаердан бошпана излаши мумкинлиги ҳақида ўйлаётганди. (ДАВОМИ ЭРТАГА) Моҳигул НАЗАРОВА https://t.me/IJOD07
Показать все...
ИЖОД ТАРАННУМИ

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоира Моҳигул ЎКТАМ қизи Назарованинг ижод канали

👍 50😢 18 1👎 1
Ҳаммага хайрли кеч! «Қўшиқчи қиз ҳаёти»ни кутаётганлар борми?Асар сиз учун қизиқми?
Показать все...
👍 77👏 6
КИЧИКЛАРНИНГ КАТТА БАЙРАМИ _______ Болалик бу биир осмон озодликдир. Унинг чегарасиз кенгликларида укпар руҳ ҳумолари қанот қоқиб, ойдин орзуларнинг энг соҳир парвозларини зарб этади. Тонг насими каби латиф ҳаловотга ошнодир Болалик. Дунё болалари қалбининг ҳурлиги ва оламни кўнгил кўзларининг мусаффолиги билан кашф этмоғи машаққатли ҳаётнинг муҳташам бунёди, долғали умрнинг ширин дебочасидир, эҳтимол. Эҳтимолки, улуғ мақсадлар ва буюк ишларнинг муқаддимаси болаликнинг субҳ сабосидай дилором хаёллари ортидан пайдо бўлгусидир... БОЛАЛАР... Улар ҳақида айтилавериб ёд бўлиб кетган гаплар бу кун яна ва яна такрорланажак. Биз катталар уларни беғуборлик байрами билан қутлар эканмиз, бу кун уларга айланамиз, шу билан бирга бола кўнглимизга қайтамиз. 1 июнь – Ер сайёрасидаги 2,7 миллиард боланинг хос куни. Улар миллатидан, ирқидан, ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар бу байрамга дохилдирлар. Оо, қанийди, уларнинг ҳар бирига дунёни “иссиқ бир нон каби”, “ол алвон бир шар”, “ улкан бир олма каби” берсайдик... Чиққиллаб ураётган буюк ВАҚТнинг бугунида кунига 407 минг, соатида 17 минг бола туғилаётган экан, улар билан бирга келажакнинг янги режалари кўз очмоқда ҳам. Ахир бу дегани ҳар куни 407 000 ихтиро, ҳар соатда 17 000 кашфиёт хазиналарининг очилиши деганимасми?.. Хўш, бизнинг болажон Ўзбекистонда-чи? 2024 йилнинг 30 май санасида она диёримизда болалар сони 771 нафарга кўпайди ва республика аҳолисининг 26,5 фоизини ташкил қилди. Шу сана ҳисоби билан қарийб 9 ярим миллион болажонларимизнинг 4 миллион 785 минг 671 нафари ўғил болалар, 4 миллион 556 минг 489 нафари қизалоқларга тўғри келмоқда. Бир тасаввур қилинг-а, уларнинг ҳар бири бир даҳо бўлиб туғилса... Аслида ҳам шундай. Болалар даҳодирлар. Фақат уларни пайқамоқ, тарбияламоқ, йўналтирмоқ, орзу қушларини юксак парвозлар сари руҳлантирмоқ керак! Давлатимиз Раҳбари айтгани каби “Болаларнинг кўзидаги нурни илғаш керак”!!! Афсуски, кўпчилигимиз эртага энг камида дарға бўлажак келгусимиз қўлига тараққиётнинг олтин калитини эмас, надомат калавасининг учини тутқазмоқдамиз. Бугун минглаб, миллионлаб болани ота-оналари эмас, мобиль дунё “тарбиялаётган”ини кўряпмиз. Бугун болаларнинг гул болалигини дўзахга айлантираётган ғофил катталарнинг жаҳолатларига ҳам гувоҳ бўляпмиз. Бугун ўз фарзандини аёвсиз калтаклаётган оналарни, дилбандига фиръавнларча муносабат кўрсатаётган оталарни ҳам танияпмиз. Ижтимоий тармоқ бутун Ер куррасини глобус каби айлантириб, ҳамма нуқтадаги бор-йўқни аён қилмоқда гўё... Жўмракда оқиб турган сувни ишлатаётганимда, газ плитамнинг очиқ тургани эсимга тушганида фарзандларимга қолдираётган меросимизни ўйлаяпман. Ахир мен эшитаётган қушлар сайроғини улар ҳам эшитмоғини, мен ҳидлаган гуллар ҳидини туймоқларини, менга ҳаёт берган тоза ҳаводан улар ҳам нафас олмоқларини жуда-жуда истайман. Дилбандларим ҳам ўз зурриёдларига шундай улуғ раҳматни улашсалар дейман. Иқлимлар ўзгармаса, ҳаволар ифлосланмаса, сув таъмини йўқотмасайди дейман... 1 июнь – қарийб 75 йилдан буён нишонланиб келаётган кичикларнинг катта байрами. Бу кун – дунё халқлари учун болаларни ҳимоя қилмоқ куни. Уларнинг эса жажжи қўлчаларида ҳавога тўлдирилган пуфаклар, она меҳридай ширин музқаймоқлар. Инсоният уларни яхши кўрмаслик қошида иложсиздир. Токи шундай экан, гулнигор қизалоқлар, бахт¬қанот болакайлар бор экан, БОЛАЛИКни асранг, азиз одамлар! Келинг, Болаликни ҳарки балолардан ҳимоя қилайлик! Дунёни болаларга берайлик! Муҳайё Рустам қизи https://t.me/IJOD07
Показать все...
ИЖОД ТАРАННУМИ

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоира Моҳигул ЎКТАМ қизи Назарованинг ижод канали

👍 8
#Мулоҳазалар Болалигим зўр эди. Одамларнинг кўнгли ҳам, кўзи ҳам тўқ эди. Нарх-навонинг ошиши, иккиюзламачилик, сохта ватанпарварлик, қаллоблик, товламачилик нималигини билмасдик. Ажабо, одамлар бир-бирига китоб совға қиларди. Эрка ва эркин эдик. Бола ўғрилари ҳақида билмас, шу боис хавотир-ҳадик ҳам йўқ эди. Жарима, пул ундирувчилар қаҳрамон эмасди. Қонунларни ҳар томонга оғдириш ҳақида-ку, тасаввурга эмасдик. Катта бўлиб кўряпмиз. Ишлаган пойгакда, ишламаган тўрда! Юзингга без бўлиб қараб, кайфиятингни бузадиганлар, бурилсанг орқангга тиғ урадиганлар бор! Ишонганинг сотади, шунинг учун ишонч йўқ. Жим юришга ҳам кучинг йўқ. Кўп ёзганман: болаликда кимдир хафа қилса, битта йиғлаб ҳам унутиб юборардинг. Энди эса йиғлаб йиғлолмайсан, кулиб кулолмайсан. Зўр эди ўша дамлар. Ота-онам ҳаёт эди, шунинг учун ҳам болалигим бор эди. https://t.me/IJOD07 Анвар Намозов
Показать все...
ИЖОД ТАРАННУМИ

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоира Моҳигул ЎКТАМ қизи Назарованинг ижод канали

😢 12👍 7
Фото недоступноПоказать в Telegram
Ушбу Библия Китобининг нархи 3200 долларни ташкил қилади ва 1848 йилга тегишли. Китобнинг муқоваси инсон терисидан қилинган.‌‌ Обуна бўлишни унутманг: 👇 https://t.me/+KaPTxYNJseAzNmMy
Показать все...
😱 15🤬 4 1
#Мулоҳазалар Типратикан учадими!? Эрим ҳар куни ишга кетиш олдидан: "Онаси, типратикан учадими!?" - дейди. Мен эса: "Ҳа, дадаси, албатта учади, лекин сал пастроқ учади…" - дейман. "Сут-чи, унинг ранги оқми, қорами!?" "Агар сиз оқ десангиз оқ, қора десангиз қора", - дейман. Бу сўзлар — менинг яқин дугонамнинг иқрори. Аввалларига ундан жаҳлим чиқарди: "Нима, ўзингни мустақил фикринг йўқми, эрингга «типратикан ҳам учадими? Сутнинг ранги қора эмас оқ», деб айта олмайсанми?" - дер эдим. У эса: "Эрим ҳам, мен ҳам фитратан биламиз: типратиканнинг учмаслигини, сутнинг ранги оқлигини, аммо бу менинг итоатимнинг рамзий белгиси", - деди у бир куни. Аёллар ўзи табиатан шикоятчи ва ношукурроқ бўлади. Уч-тўрттамиз йиғилиб қолсак буни исботлашга ҳожат қолмайди. Бир куни бир дугонам эридан шикоят қилиб қолди. Эшитганларнинг кўпчилиги, ажраш шу эрингдан, қўлингда гулдай ҳунаринг бор, битта ўзинг ҳам эплай оласан рўзғорни, дейишди. Аммо мен уларнинг фикрига қўшила олмадим. Унга ўз фикримни айтиб қўя қолдим: Сенга ажраш, деяётганларнинг ҳаммасининг эри бор, улар эрларидан ажрашиб кўрмаган. Гуёки боши йўқ танага ўхшаб қоласан. Ҳунар эр ёки ота бўлмайди. Биласанми, сен ҳозир манзилни йўқотиб қўйдинг, ўзи шикоят қилишимиз керак бўлган манзил бор. Бир марта эримдан шикоят қилиб беш ой ҳаловатимни, итоатимни йўқотиб қўйганман, ишонавер. Мен яхши эслайман бобом кўп номаъқулчиликлар қилар эди, аммо кечқурун уйга қайтганларида бувим уларни ювиб-тараб ҳеч нима бўлмагандек яшаб кетаверишарди, дейди воҳанинг бир чеккасидан келган дугонам. Нима учун аёл эрталаб вақтли туриб эри ва болалари учун нонушта тайёрлайди? Оила бўлгани учун, менимча. Чет эл сериаллари ва киноларида томоша қиламиз, хотин ўзи учун қаҳва тайёрлаб ичади эр ўзи учун. Хотин бўлиш осонми? Бу – жуда қийин. Бу – ўзини фидо қилиш, дегани. Шунинг учун ҳам Ер шарининг айрим ўлкаларида оила тушунчаси буткул йўқолиб кетмоқда. Европада яшаб юрган ўртоғим дабдурустдан қайтиб келди. "Нега келдинг, ахир одамлар Европага орзу қилиб ета олмаяпти-ку?" - дедим. У: “Қизим 14, ўғлим 13 ёшга тўлди. У ерда 15 ёшдан кейин болалар ота-онасидан алоҳида яшайди. Болангни тергай олмайсан. Ҳар ҳафта бир марта мактабида сўровнома тарқатишади. "Ота-онанггиз сизнинг эркинлигингизга дахл қилмаяптими, агар шундай бўлса бизга мурожаат қилинг, биз сизни ҳимоя қиламиз", деган мазмунда. Ўша юртда бир ажнабий танишим саккиз йилга озодликдан маҳрум этилди, сабаби ўсмир қизининг истакларига қарши чиққани учун”, - деб жавоб берди. Бир дугонам Кореяда биттаси Туркияда, болалари уйда отаси билан қолган. Эр уйда хонанишин, албатта. Улар ишлаб пул топаётгандир, аммо пулдан-да қимматроқ нарсаларни йўқотаётганига ишончим комил. Ёзувчи Абдулла Қаҳҳорнинг турмуш ўртоғи Кибриё Қаҳҳор ўз хотираларида шундай ёзади: "Ҳеч қачон исмимни айтиб чақирмаганлар. Бирга бозорга тушар эдик агар мен одамлар гавжум жойда йўқолиб қолсам, “Қанисиз? Қанисиз?” – деб чақирар эдилар". Мана буни шарқона оила деб атайдилар. “Аёлнинг ватани — унинг эридир!” дейилади илоҳий китобларимизда. Унинг ватани борми, демак масжиди ҳам бор. Оиласининг энг тўри унинг масжидидир. Масжидим ва ватанимдан айрилмаслик учун бемалол иқрор бўла оламан: Типратикан учади, сутнинг эса ранги қора! Марзия САЙДАМ https://t.me/IJOD07
Показать все...
ИЖОД ТАРАННУМИ

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоира Моҳигул ЎКТАМ қизи Назарованинг ижод канали

👍 20 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
🟦🟦🟦🟦 📆 1 ИЮНЬ – ХАЛҚАРО БОЛАЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КУНИ 🔘Болаларни ҳимоя қилиш куни дастлаб 1857 йил июнь ойининг иккинчи якшанбасида Массачусетс штатининг Челси шаҳридаги черков руҳонийси доктор Чарлз Леонард томонидан бошланган. 🔘1949 йил 4 ноябрда 1 июнь «Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» сифатида Москвада Халқаро демократик аёллар федерацияси томонидан таъсис этилган – давоми ✍️ 📱 Сайтда: jadid-media.uz/1-iyun-xalqaro-bolalarni-himoya-qilish-kuni/ ➡️@Jadidmedia_rasmiy⬅️
Показать все...
👍 3 2

👍 2