cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

ИЖОД ТАРАННУМИ

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоира Моҳигул ЎКТАМ қизи Назарованинг ижод канали

Больше
Рекламные посты
1 335
Подписчики
-324 часа
-267 дней
+1 05830 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Показать все...
Ҳимоя ордери ҳимоя қила оладими? – Bugun.uz

Ҳимоя ордери ҳимоя қила оладими? Оилавий зўравонликни келтириб чиқараётган сабаблар ва унинг оқибатлари.

#Шеърий лаҳзалар ЭТМАГИЛ Эй, фалак, дилда ўтинч, Майли, гадо, шоҳ этмагил. Бизга ёт эмас ўкинч, Шайтонга ҳамроҳ этмагил. Бу йўлда умид бисёр, Сўқмоқни – да чоҳ этмагил. Дорбозмиз, олдинда – дор, Бандангни гумроҳ этмагил. Дўст сийрак, қад ҳам эгик, Эгри ўсган шох этмагил. Сайр қилмоқ учун келдик, Бир ношуд сайёҳ этмагил. Ёв сергак, мунофиқ дўст Кўнглини чоғ этмагил. Бот айтурман, йўлни тўс, Шайтонга ҳамроҳ этмагил. Истам ИБРОҲИМОВ https://t.me/IJOD07
Показать все...
ИЖОД ТАРАННУМИ

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоира Моҳигул ЎКТАМ қизи Назарованинг ижод канали

👍 1 1
#сарказм Ўғри Устоз маошини олди. Уйига қайтишда жамоат транспортига минди. Одам кўп эди. Одамлар ичида ўғри бор эди. Ўғри унинг пулини билдирмасдан олиб қўйди. Кондуктор келиб чипта пулини сўраганида чўнтагини ковлади. Аммо пул йўқ эди. Юзи қизарди, хижолат бўлди. Кондуктор масхараомуз деди: - Кўринишингизни қаранг. Сизда шу арзимаган пул бўлмаса... Ўғрининг ботирлиги тутиб кетди. Кондукторга қараб: - Дўстим! Устознинг чипталари пулини мен бераман, деди. Устоз ўғрига деди: - Аллоҳ ишингизга барака берсин! Сизга ўхшаганлар кўпайсин! Йўловчилар ҳам ўғрини мақтаб унинг "жўмардлиги"ни олқишлаб дуо қила бошлашди: "Аллоҳ сенга барака берсин! Сен сингарилар кўпайсин!". Ўша кундан бошлаб улар кўпая борди. Олдин халқнинг пулини ўғирлаб, сўнг халққа озгина бериб олқиш ва мақтовга ҳам эриша бошлашди. ​ Абдулқодир Самарқандий https://t.me/IJOD07
Показать все...
ИЖОД ТАРАННУМИ

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоира Моҳигул ЎКТАМ қизи Назарованинг ижод канали

😭 13👍 4
00:14
Видео недоступноПоказать в Telegram
Аёлларни фақат мана шундай калтаклашса, улар хурсанд бўлар экан 😁 Сиз ҳам аёлингизни урмоқчи бўлсангиз, фақат шунақа қилиб уринг )) Керакли жойларга юборамиз 👉🏻 @bir_chimdim_kulgi
Показать все...
🤩 4
#Шеърий лаҳзалар Баҳор бўлди биздан олис, Олис бўлди муҳаббат. Юрак қилар зорли нолиш, Сен ёдимга тушган пайт. Йиллар дарди ўртар ёмон, Қалб қайғуга ўйинчоқ. Энди ўтма туйғу томон, Ёнмас энди кул ўчоқ... Унутамиз аста аста, Бу муҳаббат азобин. Бечора дил яна хаста, Сочма унга ғазабинг.. Орзуқушнинг қанотларин, Куйдиради ғам ўти. Унутолмай азобларинг, Сарғаяди дил дуди.. Муҳаббатни унут энди, Дилда фақат бўшлиқ бор. Бу бўшлиқда бари сўнди, Ҳижрон қолди умидвор... Моҳигул ЎКТАМ қизи https://t.me/IJOD07
Показать все...
ИЖОД ТАРАННУМИ

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоира Моҳигул ЎКТАМ қизи Назарованинг ижод канали

4
#Ривоят ва афсоналар УЧ ЭЛАК ҲАҚИДА РИВОЯТ Бир киши донишманддан сўради: -Дўстингиз сиз ҳақингизда нима деганини айтайми? -Шошма, -деди донишманд, - аввал айтмоқчи бўлган гапингни учта элакдан ўтказ... -Учта элак? -Бирор гапни айтишдан олдин, уни учта элакдан ўтказиш лозим. Аввал ҲАҚИҚАТ элагидан. Айтмоқчи бўлган гапинг ҳақиқат эканлигига ишончинг комилми? -Йўқ, мен уни шунчаки эшитдим, холос. -Демак, сен унинг рост ёки ёлғонлигини билмайсан. Энди иккинчи – ЯХШИЛИК элагидан ўтказамиз. Сен менга дўстим ҳақида бирор яхши гапни айтмоқчимисан? -Йўқ, аксинча. -Демак, -давом этди донишманд, - сен менга ҳақиқатлигини билмай туриб ёмон хабарни етказмоқчисан. Энди учинчи элакдан ўтказамиз – ФОЙДА элаги. Сенинг гапингни эшитишим шартми, у менга фойда келтирадими? -Йўқ, ҳожати йўқ. -Демак, -хулоса қилди донишманд, - сен етказмоқчи бўлган хабарда ҳақиқат ҳам, яхшилик ҳам, фойда ҳам йўқ экан. Унда уни менга айтиб нима қиласан? Инет https://t.me/IJOD07
Показать все...
ИЖОД ТАРАННУМИ

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоира Моҳигул ЎКТАМ қизи Назарованинг ижод канали

🕊 3 1
ЎҚИГАНЛАРИМДАН.... Онани эъзозлаш ҳақида. (Ибратли ҳикоя) ​​📝 ​​Қадим замонда бир одам уйланди. Биринчи куни онаси ва хотини билан дастурхон атрофида ўтириб, янги келинчак бўлгани учун аёлига таомнинг катта қисмини алоҳида эътибор, мулозамат билан узатди. Арзимаган бир қисмини эса ўта беэътиборлик билан онасининг олдига дақ этиб қўйди. Хотини донишманд аёл эди. Ҳозироқ мени талоқ қиласан, деб туриб олди. Сабабини сўраган эди: - Қон тортади, сендан бола кўриб, шу она каби хор бўлишни истамайман, - деб жавоб берди аёл. Минг афсуски, айрим аёллар эри тарафидан қайнонасидан кўра кўпроқ иззат кўрсалар, ўзларича ғолиблик нашъасини сурадилар. Билмайдиларки, ҳар ким экканини ўради. Емоқнинг қусмоғи ҳам бор. Алқисса, аёл талоғини олиб, эридан ажрашди. Вақт ўтиб Аллоҳ унга бошқа бир яхши эрни насиб этди. Йиллар ўтди, бола-чақали бўлди. Қазоро, бир куни туя устидаги кажава ичида борарди. Болалари атрофида парвона бўлиб, хизматига шай турардилар. Йўлда бир карвонга дуч келдилар. Карвон ортида абгор аҳволдаги ёши катта бир киши ялангоёқ пиёда борарди. Унга ҳеч ким эътибор бермас эди. Болаларига, мени ўша одамнинг олдига олиб боринглар, деди. Олиб боришгач, ҳалиги одамга деди: - Мени танидингизми? Мен сизнинг собиқ хотинингиз бўламан. Сизга қон тортади, ҳар ким экканини ўради, демаганмидим? Кўряпсизми, болаларим мени қандай иззат-ҳурмат билан олиб юришибди. Энди ўзингизнинг аҳволингизга бир қаранг. Бунинг сабабини биласизми? Сиз онангизни хорлаган эдингиз. Мана энди жазойингизни оляпсиз. Кейин болаларига қараб деди: - Аллоҳ учун унга эътибор бериб қўйинглар. Ҳар бир эркак ва аёл унутмасинларки, қон тортади ва ҳар ким экканини ўради. Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси. https://t.me/IJOD07
Показать все...
ИЖОД ТАРАННУМИ

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоира Моҳигул ЎКТАМ қизи Назарованинг ижод канали

👍 6
Фото недоступноПоказать в Telegram
Ассалому алейкум. Шанба куни муборак бўлсин! Кун ўзининг яхшиликлари билан ёдимизда қолсин.
Показать все...
3
Фото недоступноПоказать в Telegram
Ёмғиркуй остида,унинг мусиқасини тинглаб ухлаш қанчалар ёқимли... Ҳаммангизга хотиржам тун тилайман!Яхши дам олинглар.
Показать все...
8
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Шеърий лаҳзалар... Бир куни ранжитди отани фарзанд, Ота ўз уйидан бош олиб кетди. Лекин Оллоҳ меҳри бўлиб сарбаланд, Ота Маккатуллоҳ васлига етди. Ота фиғон чекди Каъба қошида, Гўё унут бўлар аламлар бари. Нажот чарх урса ҳам гарчанд бошида, Сира ўтолмади бир гапдан нари. Каъбага сиғинар экан кекса чол, Армонин ошкора айтди оламга. Деди: «Ибодатим бўлса ҳам увол, Фақат саодат бер ўша боламга» Абдулла Орипов
Показать все...
😢 20👍 5🔥 3