cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

ЖАДИД медиа | расмий

“Жадид” газетасининг расмий каналлари: ©Lotin > @Jadid_media ©Кирилл > @Jadidmedia_rasmiy Мурожаат: @jadidgamurojaat_bot

Больше
Рекламные посты
2 609
Подписчики
Нет данных24 часа
+3627 дней
+24130 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Фото недоступноПоказать в Telegram
📱 jadid-media.uz 📚«ШУМ БОЛА»НИНГ ЖОЗИБАСИ ✍️ Баҳодир КАРИМ:
«Шум бола» асари Ғафур Ғулом ижоди­нинг насрдаги юксак чўққиси ҳисобланади. Қиссанинг фазилатлари жуда кўп. Айнан шу асарида адибнинг чўнг бадиий маҳорати яққол кўринади. Муҳими, «Шум бола» ўзбек адабиёти тарихидаги мингдан ортиқ қиссалар орасида ўз поэтик қиммати билан ҳамон биринчилар қаторида турибди. Бу асарни ўқиган борки, Ғафур Ғуломнинг ибрат мактабидан са­боқ олиши табиий.
🖥 Давоми 🕸 Батафсил сайтда: jadid-media.uz/shum-bolaning-jozibasi/ 🚀 🔵 🎬 📷 🐤 ➡️ @Jadidmedia_rasmiy
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
📱 jadid-media.uz 👵 УРЧУҚ ЙИГИРИБ, БАХТ ТЎҚИДИМ 🔹Асиба БОТИРОВА:
– Онам­нинг бошқирдистонлик курсдоши бўларди. У бизга қутида тивит жунини жўнатарди. Онам ана шу тивитдан рўмол, пайпоқ тўқиб берарди. Маҳалламиз аёлларининг ҳаммаси ҳам урчуқ йигиришни яхши билар, билмаганлари нўноқ ҳисобланарди. Онам ва аммамдан кўриб мен ҳам бу ҳунарга қизиқдим.
🔻Баҳром БОЙМУРОДОВ суҳбатлашди. 🖥 Давоми 🕸 Батафсил сайтда:https: //jadid-media.uz/urchuq-yigirib-baxt-toqidim/ 🚀 🔵 🎬 📷 🐤 ➡️ @Jadidmedia_rasmiy
Показать все...
Repost from N/a
🔴 Билимингизни синаб кўринг! Бухоро жадидлари 1908 йил «Бухорои шариф ширкати» тузишади. Ушбу ширкат нима билан шуғулланган?Anonymous voting
  • Дарсликлар нашр этиш ва китоб савдоси
  • Хориждаги талабалар учун маблағ йиғиш
  • Янги усул мактаблари ташкил этиш
  • Газета ва журналлар орқали аҳолини хориж хабарлари билан таништириш
0 votes
Фото недоступноПоказать в Telegram
📱 jadid-media.uz 🟢 ҲАҚГЎЙ АДИБ ВА ИНСОН ✍️Иброҳим ҒАФУРОВ:
Тоғлар узоқлардан ҳайбатли кўринади ва яқинига борсангиз, уларнинг қорли чўққилари кўкларга туташиб кетгандай туюлади. Ҳар қайси одамнинг бир ўзак хислати бўлади. Бош­қа барча хислатларини шу ўзак хислат бошқаради ва ўз ортидан эргаштиради. Шоир, адиб ва драматург Шуҳрат (Ғулом Алимов)нинг ҳам шундай ўзак хислати бўлган.
🖥 Давоми 🕸 Батафсил сайтда: jadid-media.uz/haqgoy-adib-va-inson/ 🚀 🔵 🎬 📷 🐤 ➡️ @Jadidmedia_rasmiy
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
📱 jadid-media.uz 🟦🟦🟦🟦 📆 16 МАЙ – ФАТҲУЛЛА МАЪСУДОВ ТУҒИЛГАН КУН
Фатҳулла Маъсудов 1963 йил 16 майда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўз фаолиятини 1986 йилда Ўзбек Миллий академик драма театрида режиссёр ёрдамчиси сифатида бошлайди. Фатҳулла Маъсудов дубляж соҳасида ҳам беш юздан ортиқ фильм қаҳрамонларига овоз бериб, томошабинлар қалбидан жой эгаллаган. Барчамизга таниш «Шайтанат» сериалидаги Анвар образини Фатҳулла Маъсудовнинг овозисиз тасаввур этиш қийин. Ижодкор суратга тушган «Тангалик болалар», «Кичкина табиб», «Дада» каби фильмлар эса халқимиз томонидан ҳанузгача катта қизиқиш билан томоша қилинади. Актёр ўзининг фаолияти давомида «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист» унвони, «Шуҳрат» медали ва «Меҳнат шуҳрати» орденлари билан тақдирланган.
🚀 🔵 🎬 📷 🐤 ➡️ @Jadidmedia_rasmiy
Показать все...
Repost from N/a
🔴 Билимингизни синаб кўринг! 1913 йилда Тошкентда чоп этилган «Садои Туркистон» газетасининг муҳаррири ким?Anonymous voting
  • Обиджон Маҳмудов
  • Маҳмудхўжа Беҳбудий
  • Убайдуллахўжа Асадуллахўжаев
  • Мунавварқори Абдурашидхонов
0 votes
Фото недоступноПоказать в Telegram
📱 jadid-media.uz 📚 ХОТИРА УЙҒОНСА ГЎЗАЛ ✍️Алмаз УЛВИ:
Исмоил Ғаспрали томонидан асос солинган ва «Тилда, фикрда, ишда бирлик» шиори билан чинакам маънода янги Ренессанс феноменини юзага келтирган ушбу маърифатпарварлик ҳаракати туркий халқлар тарихининг ёрқин саҳифаларини ташкил қилади. Мазкур ҳаракат фаолиятига теран назар солсак, жадидлик туркий мусулмон халқлар тарихида ҳақиқатан ҳам ноёб ҳодиса эканига амин бўламиз.
🖥 Давоми 🕸 Батафсил сайтда: jadid-media.uz/xotira-uygonsa-gozal/ 🚀 🔵 🎬 📷 🐤 ➡️ @Jadidmedia_rasmiy
Показать все...
Repost from N/a
🔴 Ушбу мисралар кимнинг қаламига мансуб? «Йўқ ишим ҳоким, амалдор, шоҳу хоқонлар билан; Биргадурман доимо ҳамдард бўлғонлар билан!..»Anonymous voting
  • Ойбек
  • Абдулҳамид Чўлпон
  • Абдурауф Фитрат
  • Усмон Носир
0 votes
Фото недоступноПоказать в Telegram
📱 jadid-media.uz 📚 АДАБИЁТ ОТАМДАН КУЧЛИ (ҳажвия) ✍️ Домла ТУРОБ:
– Бўл-май-ди! Умуман, бўлмайди. Анави қудаликка номзоднинг тўнғич ўғли алиментшик экан. Биринчи рўзғоридан олтита боласи онасига қўшилиб қайноғаликка номзодни орқасидан галалашиб қувиб юрармиш. Аниқ тегиб кетади! Отамиз бўшашиброқ китобни тескари қўйдилар. Қўлга илашган кейинги асар «Баҳор қайтмайди» бўлди. Падаримиз тўлқинланиб: «Ўткир окамгила бу романни ёриб қўйганлар. Видеофильмини кўрганман. Алимардон Тўраев! Лутфулла Саъдуллаев!» деб хитоб қилдилар. Шу жойга келганда рафиқамиз бир ўрнидан турдию, ботинолмай жо­йига қайта чўкди.
🖥 Давоми 🕸 Батафсил сайтда: jadid-media.uz/adabiyot-otamdan-kuchli/ 🚀 🔵 🎬 📷 🐤 ➡️ @Jadidmedia_rasmiy
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
📱 jadid-media.uz 🟦🟦🟦🟦 📆 15 МАЙ – АБДУСАИД КЎЧИМОВ ТУҒИЛГАН КУН
Абдусаид Кўчимов 1951 йил 15 май куни Самарқанд вилоятининг Ургут туманида туғилган. Илк китоби 1978 йил «Кашфиётчи болалар» номи остида нашр этилган. Ундан сўнг «Менинг Ўзбекистоним», «Тошбургут», «Менинг юлдузим», «Чаноқ» номли публицистик, шеърий ва насрий китоблари чоп этилган. Ижодкорнинг бир нечта қисса ва шеърлари рус, украин, уйғур, турк ва бошқа жаҳон тилларига таржима қилинган. «Баланд тоғлар» қиссаси ва «Бойчечак» ҳикояси асосида бадиий фильмлар яратилган. Табиатни асраб-авайлаш мавзусидаги асарлари учун Халқаро ЮНEСКО мукофоти берилган. «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист» унвони, «Шуҳрат» медали ва «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган.
🚀 🔵 🎬 📷 🐤 ➡️ @Jadidmedia_rasmiy
Показать все...