риб қизни кузатади.
Аммо бирон маротаба,одатий савдо сотиқ тўғрисдаги сўзлардан бошқа гап қилмайди.
Баъзи кунлари сотувчилар орасидан тополмай қолса,кўзлари тўрт томондан уни излайди.
Яқинини йўқотиб қўйгандек безовта бўлади.
Махсулотларни тахлаб юрган жойда учратиб қолди бир куни.
-Ассалому алайкум,-деди ёнига бориб.
-Ваалайкум ассалом,-дея алик олди қиз ҳам.
-Сизга гапим...-дея энди сўз очиб бошлаган эди,қиз индамасдан кетиб қолди.
Ахроржоннинг гапи чала қолаверди.
Кўчага чиқдида сал нарида турган ўриндиққа ўтириб хаёл суриб қолди.
Нималар қилаяпман?нима қилмоқчиман?
Бу нима юриш?Ким айтади мени оилали икки фарзандинг отаси дея?Ўн саккиз ёшли йигитларга ўхшаб бу юриш нима юриш?
Ўзига ўзи саволлар бера бошлади.
Қани менинг кучли метин иродам,бунақа синовларнинг неччи бирини енгиб ўтган эдимку.
Бу қизда нима бор,нега унга бунчалик боғланиб қолдим?
Йўқ,йўқ бу юриш яхшимас ёшим ўттизга етганда севиб қолдим деб юриш уят.
Тамом! Бўлди тамом!Тўхташ керак.
У ўйлаб ўйлаб шу қарорга келди.
Икки кун аввал ишлаган пулларини олган эди.
Хали уйига юбормаган эди.
Шартта турдида,яқин жойдаги авиакассага бориб Тошкентга билет сотиб олди.
Хонасига бориб,шерикларига уч кундан кейин кетаман деди.
Ҳаммаси хайрон,аввалига ишонишмади.
Электрон билетни кўришгач жим қолишди.
Эртага учаман деган куни,яна ўша магазинга борди.
Охирги марта бир кўрай,бир мартагина овозини эшитай кейин кетаман,уни бошқа ўйламайман,шу охиргиси тамом!
Шундай хаёллар билан борди.
Оладиган нарсасининг ҳам тайини йўқ,бир бакалашка фантани олиб Зулфия ўтирган жойга яқинлашди.
У нимадандир хафа,ғамгин хаёл суриб ўтирибди.
Магазинда харидор кам.
Зулфия кутилмаганда йигитни хайрон қолдириб.
-Эртага кетаяпсиз эканда а?,-дея ўзбекча гапириб савол берди.
Йигит унинг бу саволидан хайратда қотиб қолди.
Қаердан билди экан?
Қиз йигитнинг хаёлларини яна бир марта ўқиди.
-Қаердан билди дея хайрон қолдингиз а?
-Рости шокдаман,-деди йигит.
-Тўғриси бу жойда гаплашиш мумкинмас,ташқарида кутиб туринг бир пасдан кейин чиқаман,-дея йигитни буткул хайратда қолдирди қиз.
-Хўп ,-деди ю,ташқарига чиқиб бетоқат уни кута бошлади.
Қиз келгунча хаёлнинг миллион кўчасига кириб чиқди.
Кетишимни қаердан билди?
Ташқарида кутинг деди,нима гапи бор экан?
Бетоқат у ёқдан бу ёққа юра бошлади.
Бир пас ўтиб қиз чиқиб келди.
-Илтимос Ахроржон ака,мендан хеч нарса сўраманг.Вақти келиб ҳаммасини билиб оласиз,-деди у келгач.
Йигит баттар хайратда қолди.
Энди гапирмоқчи эди,қиз ундан олдин гап бошлади.
-Исмимни қаердан биласиз,демоқчисиз а?,хайронсиз,ахир хар куни икки марта картангиздан тўлов қиласизку,-дея жилмайди қиз.
А... ,-дея энди оғиз жуфтлаган эди.
-Кетишимни қандай билдингиз демоқчисиз,бу сир.
Мен хозир фақат сиз билан хайрлашиш учунгина чиқдим,қолган гапларни кейин билиб оласиз,илтимос хозир хеч нарса сўраманг.
Соғ саломат ватанингизга етиб олинг.
Қаерда бўлссангизда,азиз бошингиз омон бўлсин.
Хайр Ахрор ака,бошқа учрашмаймиз.Илтимос ортимдан кирманг,мен ишонаман сиз мард йигитсиз,сўз беринг энди бошқа келмайман дея сўз беринг.
Ортимга қарамай кетаман дея сўз беринг,хайр.
Зулфия йигитни хайрону лол қилиб,кўз ёшларини яшириш учун,шошиб ичкарига кириб кетди.
Бўлиб ўтган гапларни ўзи ҳам тушунмай йўлида давом етди йигит.
Ўлай агар хеч нарсага тушунмадим,ўзига ўзи гапириб кета бошлади.
Ўша куни кечқурун бирга ишлаган шериклари билан кузатув оши қилишди,ярим кечгача сухбатлашиб ўтиришди.
Эрталаб соат саккизда учиши керак.
Уйқу келмайди кўзига.
Шериклари ухлаб қолишди.
Телефонини олиб интернетини ёқди.
Зериккан вақтлари кириб,шеърлар ҳикоялар ўқиб туриши учун очган одноклассникидаги профилига кирди.
Ўхўў,дўстларидан росса кўп хабарлар келибди.
Кеча ватанга қайтаяпман,дея қайд ёзган эди.
Келган хабарлар асосан,яхши етиб олинг дея оқ йўл тилашган.
Битта хабар исмсиз,расми ҳам йўқ профил эгасидан келган.
Бир соат олдин ёзилибди.
Очиб кўрди.
Ассалому алайкум Ахроржон ака,бу мен Зулфияман.
Сизни биринчи кўрган кунимдаёқ,ўзимда қолган картангиз чекидан исми фамилиянгизни ўқиб,кейин мусофирдагиларнинг аксарияти одноклассникида бўлади дея,янги профил очдим ва сизни излаб топдим.
Ва доимий кузатиб бордим.
Москв