ch
Feedback
ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

前往频道在 Telegram

💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot

显示更多

📈 Telegram 频道 ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ 的分析概览

频道 ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ (@ibratli_nomalar) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 41 584 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 1 476,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 1 874

📊 受众指标与增长动态

невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 41 584 名订阅者。

根据 04 七月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -5 389,过去 24 小时变化为 -407,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 18.84%。内容发布后 24 小时内通常能获得 13.28% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 7 899 次浏览,首日通常累积 5 570 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 167

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot

凭借高频更新(最新数据采集于 05 七月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。

41 584
订阅者
-40724 小时
-2 2017
-5 38930
帖子存档
РЕАЛ ВОҚЕАЛАР АСОСИДА ЁЗИЛГАН. Отам қарзлари эвазига қарздор дўстини икки мартта оила қуриб ажрашган ўғлига мени мажбуран уза
РЕАЛ ВОҚЕАЛАР АСОСИДА ЁЗИЛГАН. Отам қарзлари эвазига қарздор дўстини икки мартта оила қуриб ажрашган ўғлига мени мажбуран узатди. Тўй ҳамма ҳавас қиладиган даражада дабдабали бўлди. Лекин ҳаммаси киёвни уйига боргач бошланди. Куёв бола чимилдиққа кирди. Оиласи ва фарзандлар борлигини, Тўйга фақат отаси учунгина рози бўлганини айтиб, тўй кунини ўзида жавобимни берди. Жабонимни олгач уйга қайтмоқчи бўлдим. Лекин Қайнонам уйга кетишимга йўл қўймади. Қўлимга бир стаканда сув тутқазди. ---Сувдан ичиб сал ўзингизга келиб олинг дедилар. Мен Сувни ичгач бирзумда ухлаб қолдим. Кўзларимни очганимда еса... Нақадар дахшат...😱😱😱

Аҳли аёлингизга илм ўргатинг. Илмли аёлгина сизни тўғри тушуна олади.
Аҳли аёлингизга илм ўргатинг. Илмли аёлгина сизни тўғри тушуна олади.

🔞#АСТАГФИРУЛЛОХ 😱БЕГОНА ЕРКАК БИРОВНИ СПАЛЬНИСИГА НЕГА КАМЕРА ЖОЙЛАДИ? УЙ ЕГАЛАРИ БУНИ СЕЗИБ КОЛИШДИ КЕЙИН ЕСА... ДАВОМИНИ КУРИНГ ШОККА ТУШАСИЗ!😨👇 https://telegram.me/joinchat/SMRUEGu8AqNkZGM6

​​з билан табриклайман. Хўш, иккинчи масала нима бўляпти? – Бу иш ҳам тезда ҳал бўлади. – Раҳмат, укажон. Ғайрат қилинг. Улар бир-бирига мамнун жилмайиб қўйишди. Тушга яқин ички ишлар идорасининг кириш йўлагида Розия пайдо бўлди. – Хўш, хизмат? – деб сўради навбатчи. Аёл чақирув қоғозини узатди. – Мени катта лейтенант Шербек Узоқов чақиртирган эди. – Марҳамат, ўтинг. Айни пайтда Шербек Узоқов ўз хонасида аллақандай қоғозларни узоқ қоралади-да, қаршисида бош эгган куйи хомуш ўтирган Латифга юзланди. – Мирзаев, умуман, сиз озодсиз. Аммо чақиртирилган вақтда тағин бир-икки келиб кетишингизга тўғри келади. Баъзи бир расмиятчиликларни ўтказишимиз шарт. Латиф ҳангу манг қотди. Юз-кўзларига қувонч ва ҳаяжон қалқиб чиқди. Кўп ўтмай уни бошқа хонага ўтказишди. Бу ерда Розия хаёлчан ўтирарди. У Латифни кўриб бир қалқиб тушди. – Учрашган жойимизни қаранг-а, – деди қочоқ эркак илжайиб, – сиз нима қилиб юрибсиз бу ерда? Розия пичирлади. – Ҳали кейин айтаман. Сиз-чи? Сизни озод қилишдими? – Ҳа, – деди Латиф томоқ қириб, унинг овози алланечук тантанавор чиқди, – далиллари йўқ экан. – Вой, қандай яхши! – Тиш-ш… – деди Латиф лабига бармоқ босиб. Бироздан сўнг хонага Шербек Узоқов икки милиция ходими билан кирди. – Ҳозир иккингиз… жасадларни таниб-тасдиқлашингиз керак. Сўнг бу кўнгилсиз машмашага чек қўямиз. Гўё бегоналардай ҳурпайишиб ўтирган Розия ва Латиф ўзаро маъноли кўз уриштириб олишди. Терговчи айтган расмиятчилик анча давом этгач, ниҳоят, улар идора ҳовлисига чиқишди. Розия ва Латиф ёнма-ён, мамнун қиёфада одимлашар эди. Шу чоғ ҳовлига кириб келган, милицияга тегишли машина эшиклари очилиб, қўриқчилар қуршовида Абрай лочин тушди. Қўллари кишанланган. У Латиф ва Розиянинг ёнидан ўта-ўта бир зум тўхтади. Кинояли илжайганча бош чайқади. – Роса топишибсизлар-ку, а… Қўриқчилар Абрай лочинни юришга ундашди. Латиф ва Розия унинг гапларига тушунмагандай, ортидан таажжубланиб қараб қолишди. Пешин пайти. Боғнинг овлоқ бир чеккасида кимнидир бетоқат кутиб турган, пўримгина кийинган Латиф соатига тез-тез қараб қўярди. Дарахтдан-дарахтга паналаб, қувонч ва ҳаяжонда ял-ял яшнаб Розия унинг орқа томонидан яқинлашди. – Яхши йигит, йўл бўлсин? Латиф чўчиб ортга бурилди. Розияни кўриб мамнун илжайди. – Ғарғарага. – Ғарғаранинг поезди аллақачон кетиб бўлди-ю?! – Наҳотки?! – деди Латиф аёлнинг қўлидан тутиб. – У ҳолда Новосибирскка! Улар баб-баравар қаҳ-қаҳ отиб кулишди. Бир-бирларига сирли, ишвали тикилишди. Ногоҳ Розия жиддий ва маъюс тортиб Латифнинг кўксига бош қўйди. Сўнг ўйчан пичирлади: – Аёлга эркак севгисидан, пок муҳаббатидан бошқа нарса керак эмас. Латиф нўноқлик билан унинг сочларини силаган бўлди. – Юрагимнинг тўри сизники, Розияхон. Улар шу ҳолатда узоқ туриб қолишди. Сўнг Розия яна секин пичирлади: – Кетдикми? – Кетдик. Розиянинг уйи анча кенг ва шинам эди. Латиф даҳлизда чой ҳўплаб, мамнун ва масрур ўтираркан, бунга иқрор бўлди. Розия суратлар альбомини топиб келтириш учун ичкарида куймаланиб юрарди. Ногоҳ у собиқ эри яшириб кетган банк дафтарчасини топиб олди. Ғазаб ва нафратдан ранги ўзгарди. – Латиф ака, – деди у даҳлизга чиқиб, – ёнингизда гугурт борми? – Зажигалка бор, – деди Латиф чўнтак кавлаб, – нимага керак эди? Розия банк дафтарчасини жирканганнамо кўрсатди. – Бу ўша пуллар. Ҳали сизга айтиб бергандим-ку, ўша ифлоснинг жамғармаси. Аёл “зажигалка”ни ўт олдирди. Банк дафтарчасини ёқиб юборишга чоғланди. Латиф ҳангу манг, ваҳима билан кузатиб турарди. – Бахтимиз учун, Латиф ака! Эркак бир интилиб аёл қўлидан банк дафтарчасини юлқиб олди. – Нима қилаяпсан, аҳмоқ?! – Нима?! – Розия бир лаҳза донг қотиб қолди. – Бу… анови махлуқдан қолган! Кўрарга кўзим йўқ. Нафратланаман. Латиф банк дафтарчасини бамайлихотир чўнтагига тиқди. – Қўйсангиз-чи, ит теккан билан дарё ҳаром бўлмайди. Розия унга ҳангу манг, кўзлари катта-катта очилган куйи анча пайт тикилиб қолди. Сўнг, ҳувв, бир пайтлардагидек қаҳ-қаҳ отиб кулди. Латиф ҳиринглаб унга қўшилди. Луқмон БЎРИХОН ТАМОМ.

Аёл кўз ёшларга ишонмайди

🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️ 🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️ OZISH MARAFONIGA TAYYORMIZ OZISH MARAFONIGA TAYYORMIZ “Dieta qilib charchadingizmi?” Bu
🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️ 🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️ OZISH MARAFONIGA TAYYORMIZ OZISH MARAFONIGA TAYYORMIZ “Dieta qilib charchadingizmi?” Bu safar och qolmasdan ozasiz. 💯💯💯💯💯💯💯💯💯 “Hamma ozmoqda, siz-chi?” Sizga ozish uchun motivatsiya emas, sizni majbur natijaga olib boradigan SISTEMA kerak. 👆👆👆👆👆👆👆👆👆👆👆 “Yozgacha emas… ERTAGA natija tomon qadam tashlang.” 🛫🛫🛫🛫🛫🛫🛫🛫🛫🛫 Semizlik ayb emas. Indamay yurish — muammo.” ❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️ Kiyimlar tor bo‘lib qoldimi?” Bu oxirgi marta. Marafonga yoziling. 💃💃💃💃💃💃💃💃💃💃💃💃 “Necha marta ozishni boshlab, tashlab qo‘ydingiz?” OZISH MARAFONIGA TAYYORMIZ OZISH MARAFONIGA TAYYORMIZ https//t.me/SOGLOM_1_OZISH https//t.me/SOGLOM_1_OZISH https//t.me/SOGLOM_1_OZISH https//t.me/SOGLOM_1_OZISH koʻk yozuvni bosing kirasiz guruhga TEZ GURUHGA KIRING HOZIR OCHADI

#Субҳаноллоҳ Қош нима вазифани бажаради? Ҳамма тана аъзоларини ўз вазифаси бор. Лекин айнан қош қандай вазифани бажаради. Жавоби... 👇

н. – Поезд қачон бўлади? – Эртага кечқурун. Латиф ҳафсаласи пир кайфиятда минғирлади: – Уф-ф, унгача-чи, унгача қаерда жон сақлайман. – Унгача меникида яшириниб тура қоласиз, ҳеч ким шубҳаланмайди. Мен ҳозир сумкамдан уй калитларини опкеламан, ҳозир. Сиз жиндек кутиб туринг. Аёл ҳовлиққанича кета бошлади. – Розияхон, – деди Латиф титроқли бир товушда. Аёл таққа тўхтаб, ортига қайрилди. – Лаббай, ака. – Розияхон, овора бўлманг, – деди Латиф аёлга яқин бориб, – мен ўзимни органга топширишга қарор қилдим. Бу ёғи пешонамдан, бир бошга бир ўлим, дегандай. Розия туйқус ўзини эркакнинг қучоғига урди. – Йўқ, Латиф ака, йўқ! Аёлнинг чинқирганнамо товуши бироз наридан ўтиб кетаётган икки милиция патрулининг диққатини тортди. Улар ғўнғир-ғўнғир гаплашиб боришаётган жойида таққа тўхташди. Ўзаро маъноли-маъноли кўз уриштиришди. Чинқириқли “Йўқ! Йўқ!” келган томон аланглашди. – Аёлни зўрлашмоқчи шекилли, а? – деди новчароқ милиция ходими дарахтлар орасига сергаклик билан тикилиб. Шериги қизиқсинди. – Юр-чи, нима гап, суриштирамиз. Улар эҳтиёткорлик билан бир-бирининг пинжига тиқилган эркак ва аёлга яқинлашдилар. – Эй, аёлни қўйвор! – деди новча милиция ходими. Шериги гўёки ёнидан тўппонча чиқармоқчи бўлди. – Қилиқ чиқарсанг, отаман. Розияни шоша-пиша қучоғидан бўшатиб, қочишга шайланган Латиф қалт-қалт титраганича қўлларини кўтарди. Розия жиққа ёш кўзлари билан гоҳ милиция ходимларига, гоҳ Латифга илтижоли термулди. * * * Вақтинчалик ҳибсхонанинг қулфлари шарақлаб очилди. Соч-соқоли ўсиқ, кир-чир Латифни икки милиция ходими етаклаб чиқишди. Ва узун йўлак бўйлаб тергов бўлимига бошлаб кетишди. Латиф изтироб ва таҳликада. Кўз ўнгида Абрай лочин, хаёлида унинг танбеҳли сўзлари: “Тоғангга тортмабсан, ўв, бола… Ўзинг мен ўлдирдим деб боришинг керак эди”. – Йўқ, тоғамга тортганман, – беихтиёр димоғида пичирлади Латиф. – Ҳа, ўлдирдим дейман. Маҳбусни ўртада олиб кетаётган қўриқчилар унинг афтига ажабсиниб кўз ташлашди. – Эй, нима деб тўнғиллаяпсан, – деди бири. – Ким билан гаплашяпсан? – Жин билан. Орқадаги қўриқчи у ён-бу ён жиддий қиёфада аланглади. – Бу ерда гаплашиш мумкин эмас. Улар яна пича юришгач, қора дермантин қопланган эшикка кўндаланг бўлишди. Олдинда бораётган қўриқчи ичкарига бош суқиб ахборот берди. – Олиб киринг, – деди темирдек жаранглаган бир овоз. Қўриқчилар Латифни ичкарига киритиб юбориб, ўзлари йўлакда қолишди. Хона торгина эди. Оддий жиҳозланган. Тўрдаги жигартус стол ортида катта лейтенант Шербек Узоқов жиддий бир қиёфада ўтирибди. – Марҳамат, ўтиринг, Мирзаев. Латиф саросима билан кўрсатилган жойга чўкди. Узоқов унга синчков-синчков тикилди. – Нега қочиб юрибсиз, Мирзаев? – Қочганим йўқ, – дея тўнғиллади Латиф. Шербек худди тарсаки туширмоқчидай у томон илкис энгашди. – Ёлғон, ўз хонадонингизда Тўлаева Амирани ва Мавлонов Абдуғанини ўлдириб, сўнг жуфтакни ростлагансиз. Бунга бизда етарли далиллар бор. Латиф терговчига катта-катта очилган кўзларини пирпиратганча термулди. Бир зум Узоқов ўрнида Абрай лочин жонланди, унинг сўзлари қулоқлари остида жаранглади. “Тоғангга тортмабсан, ўв, бола. Мен ўлдирдим деб ўзинг боришинг керак эди…” – Йўқ, асло… – беихтиёр минғирлаб юборди Латиф. Шербек ажабланди: – Тушунмадим. Нима деб ғўлдирадингиз? – А? – деди Латиф туйқус уйқудан чўчиб уйғонгандай, терговчига анқаяр экан, – нима? Шербек истеҳзоли кулимсиради. – Йўқ! – деди Латиф жон ҳолатда. – Ҳаммаси ёлғон. Уларни мен ўлдирганим йўқ. – Хўш, буни қандай исботлайсиз. – Исботим йўқ, – деди Латиф бўшашиб. – Лекин мен ўлдирмаганман. – Хўп, унда воқеа қандай содир бўлганини айтиб беринг. Латиф бир чеккага хомуш тикилиб чуқур тин олди… Чамаси бир соатлардан сўнг Шербек Узоқов подполковник Манзура Ҳамидовнанинг ҳузурига тантанавор кириб борди. – Манзура Ҳамидовна, Мирзаев Латифнинг кўрсатмалари диктофондаги ёзувларга тўла-тўкис тўғри келди. Мана, – катта лейтенант қоғоз тахламини бошлиғи томон суриб қўйди, – ёзма ҳисоботда ўша воқеа жараёни тўла баён қилинган. – Шунақами, – деди подполковник аёл бироз ўйчан, сўнг жилмайди, – у ҳолда яхши. Биринчи чигал ишни муваффақиятли ҳал қилганинги

Аёл кўз ёшларга ишонмайди

🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩 Sevimli insonlaringizni quvonchli kunlarida ularni o'zgacha tarzda tabriklashni xoxlaysizmi? Albatta buning yechimi 🩷🩷Tabriklaymiz loyihasida💕 Bizga murojaat qiling va yaqinlaringizga 🖤 dil izhorlaringizni, 🖤 tashakkurnomalaringizni, 🖤 uzrnomalaringizni 🖤 tabrik maktublaringizni go'zal tarzda biz orqali yetkazing. Eng arzoni va sifatlisi bizda😑😑 Biz orqali yaqinlaringizni shod eting😊 Guruhimizda kutamiz albatta qo'shiling  hech afsustlanmaysiz 💜💜💜 Obuna boʻling ✈️✈️✈️✈️ https://t.me/TABRIKLAYMMIZ https://t.me/TABRIKLAYMMIZ https://t.me/TABRIKLAYMMIZ

бўлмасида Розия Латифнинг суратига мамнун ва масрур кайфиятда тикилиб ўтирарди. – Менинг халоскорим, – деб пичирлади у. Шу пайт бўлмага хизматдош қиз Барно кириб келди. Розия шоша-пиша суратни яширди. – Роз, вуй, қанақа зерикмай ўтирибсан? – деди Барно чимирилиб. – Ман роса сиқилиб кетдим. – Мен ҳам диққинафас бўлиб кетдим. Эндигина олдингга чиқмоқчи бўлиб тургандим. Шу пайт Розиянинг кўзи вокзалнинг ойнабанд йўлаги ортида минг бир саросима билан гангиб турган Латифга тушди. – Барнош, – дея зўраки илжайди Розия, – жойимда бироз ўтириб тургин. Жа кўнглим айнияпти, бирров очиқ ҳавога чиқиб келай. – Бора қол, мен одамларни томоша қилиб ўтириб тураман. Розия ўрнидан турди. Юраги дук-дук урганича вокзал ташқарисига чиқди. Кўзи билан зимдан Латифни излади. Латиф бош эгиб, елка қисиб вокзал яқинидаги дарахтзор оралаб борарди. Розия тез-тез юриб унга етиб олди. Атроф кимсасиз, қоронғу. Вокзал чироқларининг ғира-шира ёғдуларигина теваракни ола-чалпоқ ёритиб турарди. – Латиф ака! – деб чақирди Розия, бироз ҳаяжонли товушда. Қочоқ эркак чўчиб ортига бурилди. Юз-кўзлари тўла таҳлика, ваҳима. Сўнг аёлни таниб, зўраки илжайди. – Розияхон, сизми? Улар бир-бирига яқинлашдилар. Розиянинг кўзларидан шашқатор ёш оқарди. – Латиф ака, – деди у беихтиёр эркакнинг қўлларидан тутиб, – сиз менинг халоскоримсиз. Латиф нега аёл бундай деётганини тушунмай, бир зум каловланиб қолди. …Айни пайтда ёш изқувар Шербек Узоқов ўз бошлиғи подполковник Манзура Ҳамидовнага ҳеч каловланмай, ҳар бир сўзни дона-дона қилиб ахборот берарди. – Манзура Ҳамидовна, сизнинг кўрсатмангиз бўйича Мавлонов Абдуғанининг ҳовлиси атрофига қўйилган пистирма иш берди. Мавлоновнинг ҳамтовоқлари қўлга олинди. Хўш-ш… Мавлоновга тегишли “Москвич”ни ҳам яхшилаб текширдик. Машина салонидан тўрт ярим килограмм наркотик модда топилди. – Яшанглар, йигитлар. Айтганча, анови қочоқ эр ҳали топилмадими? Ишхонасини аниқлаб, суриштирдиларингми? – Суриштирдик, Манзура Ҳамидовна. Айни пайтда у меҳнат таътилида экан. Умуман, уни қидириш давом этаяпти. Эртагача дараги чиқиб қолар. – Яхши, бўшашманглар, – деб қўйди подполковник аёл, аллақандай қоғозларни титкилашга тушаркан. Шербек Узоқов тура бошлади. – Айтганча, Манзура Ҳамидовна, Абдуғанининг ҳовлиси ёнида қўлга олинганлар дастлабки терговдан ўтишди. Калаванинг учи Абрай лочинга қараб кетяпти. – Шунақами? – деди бошлиқ ўйчан. Улар маъноли кўз уриштириб олишди. Латиф ва Розия дарахтлар панасидаги ёғоч ўриндиққа ёнма-ён ўтиришди. Аёл шўлқ-шўлқ йиғлаб, аҳён-аҳён синиқ илжайганча Латифга кўз ташлаб қўяди. Латиф ҳануз ҳангу манг, катта-катта очилган кўзлари пир-пир учади, оғзи ним очиқ. – Демак, ўша чўчқа сизнинг эрингиз экан-да?! – Ҳа, ҳа, – деди Розия титроқ тўла товушда. – Сиз ўша исқиртни ўлдириб мен шўрликка қанчалар яхшилик қилганингизни билмайсиз, Латиф ака! Мени балолардан қутқардингиз. Яратганга шукур, дунёда сиздек мард, номусли эркаклар ҳам бор. Латиф ҳануз анқовланиб турган куйи ўзича эътироз билдиришга, “уни мен ўлдирганим йўқ” дейишга чоғланди-ю, бироқ тағин ботина олмади. – Розияхон, мен… мен… Аёл ошкора меҳр билан эркакнинг титраётган қўлларини кафтига олди. – Биламан, Латиф ака, сиз ҳам қаттиқ изтиробдасиз. Бир… бир беномус суюқоёқнинг иснодига қолдингиз. Лекин… лекин, унутманг, келажак ҳали олдинда. Сиздай оқкўнгил, ориятли инсоннинг қадрига етадиган аёл ҳамиша топилади. Ишонинг, ўша аёл бир умр чўрингиз бўлишга ҳам рози. Латиф Розиянинг қўлидан қўлини оҳиста бўшатиб оларкан, теваракка аланг-жаланг қараб олди. – Розияхон, биласиз, мен… мен қочиб юрибман. Унинг гапи тугамасдан аёл алланима эсига тушгандай сапчиб туриб кетди. Унинг туйқус ҳаракатидан чўчиб тушган Латиф ҳам ирғиб турди. Розиянинг боя ёлвориб турган кўзлари катта-катта очиқ, гўё қичқириб юборишдан қўрққандай бир кафти билан оғзини тўсган. – Айтганча сизни… – деб ваҳимали пичирлади у, – сизни излаб юришибди-ку?! Вой, энди нима қилдиг-а?! – Тўғриси, бошим қотиб қолди. Россия томонларга қочиб кетсамми деб турибман. Розия бир зум ўйланиб тургач, туйқус жонланди. – Яхши фикр, Латиф ака, жуда тўғри. Мен Новосибирск поездига чипта ундирама

Аёл кўз ёшларга ишонмайди

“I CAN” BEPUL INTENSIVI 📆15-16-17 may | Soat 20:00 Fakt: 2 ta potokda umumiy 5.000.000$ natija “I CAN” texnikalari orqali ✅B
“I CAN” BEPUL INTENSIVI 📆15-16-17 may | Soat 20:00 Fakt: 2 ta potokda umumiy 5.000.000$ natija “I CAN” texnikalari orqali ✅Bu Chellenj kimlar uchun? — Pul masalasini tez va aniq hal qilmoqchi bo‘lganlar — Daromadini oshirishga tayyor bo‘lganlar — To‘xtab qolgan pul ochmoqchi bo‘lganlar uchun Olib boradi: Malohat Polvonova – Xalqaro mutaxassis, IIB bilan hamkorlikda ishlovchi Oliy toifali psixolog ⚠️Bu Intensiv hamma uchun emas! "I CAN" 6 ta texnikasi mutlaqo bepul INTENSIV darsda👇 https://t.me/+MOKVIS4N0kgwNzgy https://t.me/+MOKVIS4N0kgwNzgy https://t.me/+MOKVIS4N0kgwNzgy

Rasmni tanlaganingizdan keyin, sizning xarakteringiz haqida juda ko'p qiziqarli narsalarni o'rganasiz. Siz uchun eng muhim ni
Rasmni tanlaganingizdan keyin, sizning xarakteringiz haqida juda ko'p qiziqarli narsalarni o'rganasiz. Siz uchun eng muhim nimadan iborat? Marhamat tanlang! ✅ PSIXOLOG TESTI

#Шубҳа 9-қисм Дунёда инсон боласидек йиртқич, зўравон ва ваҳший бир махлуқот бўлмаса керак. Ўртача умри 70-80, балки ундан ҳам оз бўлган даврда тинч- тотув яшай олмас экан. Доим унга нимадир кам. Ёки кимдир унга ҳеч ёқмайди. Сўз билан пайдо қилган яралари етмагандек, бошқанинг жонига қасд қилиш осон иш бўлиб қолди. Сўнгги йилларда инсонлар икки турга бўлинди, бири қотил, иккинчиси эса жабрланувчи. Кимнидир тили қилич бўлса, яна кимнидир қўли қурол кўтармоқда. Бунчалик нафрат, ғазаб ва ваҳшийликнинг бир сабаби йўқдек. Акам ким ёки кимларнинг оёғини босиб қўйганини топиш фикри ақлимга ўрнашиб олганди. Йўл бўйи кўзим атрофни кузатар, ундан оққан ёшларни ўзимдан бошқа ҳеч ким сезмасди. Тезроқ истаганимни қилиб, яна ёлғизлигимга қайтгим келарди. Ўзимни қўлга олиб машинадан тушдим. Қабристон эшиги олдида тўхтаб, поччамни кутдим. Фақат у қоровулдан нималарнидир сўрашини айтиб, ортда қолди. Темир тўсиқларни очиб, ичкарига қадам ташладим. Жим- жит ва калхатларнинг овози келарди. Осмонга қараб бошимни кўтардим. Япроқлари йўқ дарахтлар ва қоронғи чўккан осмон, худди ер остида ётганларнинг аҳволидан хабар бергандек эди. Ҳаво янада салқин тушганди. Қўлларимни атрофимда ўтказиб олдинга қараб юра бошладим. "Маржона, жиян!”,- деб ортимдан чақириб келаётган поччамга қарамадим, шунчаки атрофдаги қабр тошлари ва оддий қум йиғинларига қараб юришда давом этдим. "Жиян, кечки пайт мумкин эмас экан",-деб ортимдан етиб келди. "Нега мумкин эмас?",-деб ажабланиб сўрадим. "Яхши эмас экан. Қабр зиёрати кундуз пайти маъқул, деди қоровул", -деб ховлиқиб гапирарди. "Нега?", -деб яна саволимни қайтардим. "Негаси борми, жиян? Одам қўрқади",-деганида унга кинояли қараш қилдим. "Ўликлардан қўрқмаслик керак. Қаранг, ҳеч бири сизга бир нарса қила олмайди. Аммо бир тирик киши келиб орқангиздан пичоқ урса, билмай қоласиз",-деганимда қўрқиб, орқасига ўгирилди. "Ўзи мумкин эмас экан. Одамлар ҳар хил амаллар қилиб кетишмасин, деб ҳам қўйишмайди менимча", -деб яна мени йўлимдан қайтармоқчи бўлди. "Қайси томонда, сиз айтинг, ўзим бораман", -дедим, аммо кор қилмади. Чунки қоровул ёнида икки қўриқлов хизмати билан келди. Форма кийганлар бир менга, бир поччамга қаради. Меҳрингизга шубҳа қолмасин истасангиз, бўлим сўнгида бир кайфият билдириб ўтинг.

#Шубҳа 8-қисм Мен ҳаммом ичида эдим ва кимдир ташқаридан ҳовлига кирди. Чунки дарвозанинг очилиб -ёпилган овозини эшитдим. Кўп вақт ўтказмай, у ердан чиқдим. Келган одам поччам экан. У билан сўрашиб холамга юзландим. “Хола, мен аввал қабристонга бормоқчиман. Қаерга кўмдингиз акамни?”,-деб сўрадим. “Ўзимизни қабристонга “,-деб поччам жавоб берди. “Яхши, унда мени олиб боринг”,-дедим поччамга . “Ҳозирми? Бугунми?”,-деган холамга қарадим. “Ҳа, нима бўлибди?”,-деб ҳайрон қолган холамдан сўрадим. “Бугун борма, бошқа кун борарсан...”,-деганида, “Нега бирор жой кетганми акам? Уйида йўқми?”,-деб жавоб берганимда поччам пиқиллаб кулди. Унга норози ифода билан қарагандим. Ўзини тузатиб олди. “Йўқ қизим, йўлдан келдинг, шунга айтдим. Ўлган одам қаерга кетарди. Қабр энди уни уйи, ӯша ерда-да доим”,-деб ўзича мени четдан келди, гапларни нотўғри тузаяпти деб ўйлади. Эр-хотин бир-бирига қараганига ортиқча маъно юкламай, кўчага чиқдим. Қоронғу тушай деб қолганди. Кўчада ёнган чироқларни санадим. Атрофдаги уйларга қарадим. Акамнинг ўлдирилиш шаклини фақат оғиздан эшитдим. Ҳали ҳуқуқий бирор бир далил кўрмаганимдан, бир хулоса чиқариш қийин эди. Лекин ким бу ишни қилган бўлса ҳам, уни қийнаб ўлдирган. "Кетдикми?",-деб поччам билан холам чиқди. Оддий русумдаги машинасига ўтириб, йўлга тушдик. Бувимнинг уйи марказдан унча узоқда эмас. Кўчаларга қаралса, анча гавжум. "Сизларга соат нечада хабар келди?",-деб сўрадим эр -хотиннинг суҳбатини бўлиб. "Биз энди ресторандан уйга қайтиб, тўй тафсилотларини гаплашиб тургандик. Телефон келди. Бошида тушунмовчилик бўлиб, Миршоднинг янги уйига бордик. У ерда ҳеч нарса йўқлигини кўриб, буларни қидиришга тушдик",-деди холам ўша тунни эслаб. Шубҳалар камайиш ўрнига, яна орта бошлади. "Қўнғироқ қилдик, келинни телефони ўчиқ.  Миршодни телефони ҳам шундай. Бирортаси ҳазил қилди, деб ҳам ўйладик. Қаердан билайлик, Миршод бечорани чавақлаб, бувасининг дарвозасига осиб кетишганини",-деганида нафас олишда қийналдим. Акамни нафақат саноқсиз пичоқ зарбалари, худди биров аламини олмоқчи бўлгандек, номус ерини ҳам кесишганди. Ваҳшийликлари етмагандек, ибрати олам бўлсин деб дарвозадаги илгакка осишган. Бу оддий ўғри ёки бошқа бир жиноят эмас. Кимдир акамдан жуда қаттиқ ўч олган кўринади. Меҳрингизга шубҳа қолмасин истасангиз, бўлим сўнгида бир кайфият билдириб ўтинг.

#Шубҳа 7-қисм "Хола, акамни биринчи ким топган?",-деганимда, "Хотини",-деди. Унга қовоғимни уйиб қарадим. “Ким у қиз? Акам билан қаерда танишган?”,-деб сўрадим. “Нигора, холамизни невараси бўлади. Миршод бир келганида, булар бошқа қариндошнинг тўйида хизмат баҳона гаплашиб қолишган. Севганмиш бир-бирини”,-деди холам. “Севган бўлса, ҳозир қани? Мени келишимни эшитмадими? Эрини ёлғиз синглиси бўлсам?”,-деб аламзадалик билан сўрадим. “Билмадим қизим, мазаси йўқ эмиш”,-деб қўйди. Мен атрофни кўра бошладим. Акам уй олди, деди холам. Тезда бу шаҳарда уйларнинг нархини кўришим керак. Акамнинг уй оладиган пули йўқ эди. Агар бировни алдаб олмаган бўлса. "Миршод шўх йигит эди раҳматли. Қиз билан олдиндан ишни бажариб қўйган экан. Менга келди. Хола, Нигора ҳомиладор бўлиб қолди, нима қилай, болани олдирмайман деяпти, деди. Ҳа, нима қилардинг, тўй қиламизда, дедим мен ҳам" ,-деб рўмолига кўз ёшини артди. “Қаерда яшайди у қиз? Менга бир манзилини берингчи?”,-деб ажабланиб сўрадим. "Ота -онасиникидадир, балким. Таъзияда мазаси қочди, шу билан кетгани, қайтиб кўрмадик",-деди . “Акам ўлдирилганда, хотини қаерда бўлган?”,-деб уйнинг ичига кирдим. Уй ичидаги нарсалар эски ва ҳар хил рангларда эди. Бу ерда анчадан бери биров яшамагани маълум. Яна терговдагилар текширган кўринади. Чунки эшик ромларида ва деворларда кўк бўёқ билан бармоқ излари олинган. “Чўмилаётган эдим, деди. Тўйдаги соч турмаклари жуда шира босгандек бўлади”,-деганида уйнинг ичидан, ҳовлига қарадим. “Ҳаммом ҳу, ана у эди-а, адашмасам?”,-деб болалигимдаги хотирадан қолган жойни кўрсатдим. “Ҳа, ўша”,-деди. “Хола, бу янги келин -куёв, олдиндан ишни бажариб қўйгани учун-ми, булар билан ҳеч ким қолмаган? Билишимча, бизнинг одатларда ёшлар ёлғиз қолдирилмайди”,-деганимда юзимга тушунарсиз қараб қолди. “Очиғи, бунақа нарса хаёлимизга ҳам келмабди.” “Шу келинни рақами борми сизда? Берингчи, бир кунлик янгам билан танишайлик”,-дедим ва уйдан қайтиб ҳовлига чиқдим. Холам кимгадир қўнғироқ қилар экан, мен ҳаммом томонга бордим. Ҳаммом ҳам эски шаклда бўлиб уйдан баттар аҳволда эди. Акам ўлганига бир ҳафта бўлмаган. Аммо ҳаммомдаги бокка қаралса, йиллаб сув солинмаганга ўхшайди. Келин пошшамиз қандай чўмилган экан? Меҳрингизга шубҳа қолмасин истасангиз, бўлим сўнгида бир кайфият билдириб ўтинг.

ШУБХА Муаллиф: Sulhida Davron Огоҳлантириш бурчим⚠️ ❗️Муаллиф рухсатисиз кўчириб олиш ва тарқатиш қонун олдида жавобгарликка
ШУБХА Муаллиф: Sulhida Davron Огоҳлантириш бурчим⚠️ ❗️Муаллиф рухсатисиз кўчириб олиш ва тарқатиш қонун олдида жавобгарликка олиб боради.❗️ Ёқимли мутолаа 📔

Эримнинг акаси тўй таклифномасини Telegramдан юборгани сабаб оилам бузилиб кетди😱 Эрим билан 5 йил севишиб турмуш қурдик. Ши
Эримнинг акаси тўй таклифномасини Telegramдан юборгани сабаб оилам бузилиб кетди😱 Эрим билан 5 йил севишиб турмуш қурдик. Ширин-шакар фарзандларимиз билан бирга бахтли яшар эдик. Эрим катта фарзанд бўлгани учун биз бошқа ҳовлига чиқиб кетгандик. Қайнаукам уйланадиган бўлди. Тўй куни аниқ бўлиб, таклифнома чиқартириб, уни менга Telegramдан юборишди. Эрим ишдан келганларида хурсанд бўлиб бу хушхабарни уларга айтдим. Эрим бирдан шокка тушиб, менга бақира бошлади ва сабабсиз мени уйдан ҳайдади. Ажрим судида эримдан нега бундай қилганини сўрашганда, унинг берган жавоби ҳаммани шокка солди. Эримнинг айтишича: Telegramдан юборилган таклифномани… Батафсил👇