cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Fikrimcha

Murojaat uchun: @Jalilov_Nodirbek

Больше
Рекламные посты
747
Подписчики
Нет данных24 часа
-37 дней
-3430 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

01:01
Видео недоступноПоказать в Telegram
📹 Зироат Мирзиёева Самарқандда Минтақавий инклюзив IТ-оромгоҳнинг ёпилиш маросимида иштирок этди «Замин» фонди Васийлик кенгаши раиси, шунингдек, Самарқанд вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт марказида очилган «Меҳрли мактаб» госпитал мактаби филиали ўқувчиларини бориб кўрди. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Показать все...
samarqand_26_06_rolik_1_tg_new.mp411.89 MB
🔥 1💯 1
Repost from Hudud Inform
00:54
Видео недоступноПоказать в Telegram
📹 Халқаро ёшлар экологик оромгоҳи иштирокчилари Зироат Мирзиёева ва меҳмонлар билан биргаликда Самарқанд вилоятидаги Зарафшон миллий табиат боғига ташриф буюрди. Ҳаммалари биргаликда боғ, унинг тўқайзорлари ва Бухоро буғуларини кўздан кечирди. Қўриқхонага экскурсия нафақат табиат гўзаллигидан завқланиш учун, балки экотизимларни асраш, уларнинг бир-бири билан чамбарчас боғлиқлиги, муҳофазага муҳтожлиги, бу борадаги масалаларга ечим топиш муҳимлиги ҳақида фикр юритиш учун бир имкон бўлди. https://t.me/hudud_inform
Показать все...
samarqand.mp46.18 MB
🔥 1🍾 1
01:19
Видео недоступноПоказать в Telegram
Очиқ мулоқот самараси: тадбиркорлар имтиёзлардан қандай фойдаланмоқда? Президентнинг ўтган йили тадбиркорлар билан ўтказган очиқ мулоқотидан сўнг тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича бир қатор қарорлар қабул қилинди. Жумладан, нодавлат таълим муассасаси раҳбари Азиза Дониёрова 100 миллион сўмлик гаровсиз кредит олиб, боғча фаолиятини янада кенгайтирди ва 45 нафар аёлни иш билан таъминлади. ❗️Сиз ҳам очиқ мулоқот доирасида ўз таклифларингизни билдирмоқчи бўлсангиз, "Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот" электрон платформаси, 1100 қисқа рақами, «Тадбиркор виртуал офиси», Call-марказ хизмати ёки ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат қилинг! Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Показать все...
Ролик очик мулокот.mp429.27 MB
❤‍🔥 1👍 1 1💯 1
2024 йил 26 сентябрь куни Лондондаги Британия музейида “Ипак йўллари” кўргазмаси ўз ишини бошлайди. Ўзбекистоннинг музей коллекцияларига мансуб 14 та экспонат Буюк Британиянинг бош музейида намойиш этилади. Қулочи бўйича кенг қамровли ва жўғрофий миқёси бўйича улкан бўлган “Ипак йўллари” кўргазмасида кишилар, буюмлар ва ғояларнинг муттасил ҳижрати маданият ва тарихни шакллантиришга қай йўсинда туртки бергани кашф этилади. Лойиҳа мазкур ҳар бир омил солномасидаги ҳал қилувчи – милодий 500–1000 йиллардаги даврни қамраб олади. Аксарият ашёлар, шу жумладан, шатранж доналарининг энг кўҳна тўпламларидан бири ва Афросиёбдаги ҳашаматли 6 метрлик “Элчилар хонаси” деворий сурати Лондонда илк бор намойиш этилади. Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси “Ипак йўли” кўргазмаси учун “Самарқанд” давлат музей-қўриқхонаси ҳамда Ўзбекистон давлат санъат музейида сақланаётган 14 та экспонатни тақдим этади. Улар орасида Марказий Осиёнинг Буюк Ипак йўли тарихидаги аҳамиятига далолат бўлувчи Варахша саройи алвон меҳмонхонасининг деворий сурати, қопқоқли суякдон, сўғд ёзуви туширилган кумуш идиш, Кофирқалъа харобасига оид кўза ва бошқа ноёб археологик топилмалар мавжуд. “Ипак йўллари” кўргазмаси 2024 йил 26 сентябрдан 2025 йилнинг 23 февралига қадар Британия музейидаги “Sainsbury” кўргазмалар галереясида намойиш этилади. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Показать все...
1👍 1🔥 1🍾 1
#Диққат #Расман ‼️ОТМга кириш тест синовлари 14-28-июль кунлари ўтказилади. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Конгратбай Шарипов Қонунчилик палатасидаги “Ҳукумат соати”да айтиб ўтди. Абитуриентларга юбориб қўямиз! @my_Fikrimcha
Показать все...
👍 2 1❤‍🔥 1🔥 1🏆 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Қарорга кўра, 2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанбага тўғри келиши муносабати билан юртимизда 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади. Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади, 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, масъул вазирлик ва идораларга муборак Қурбон ҳайитини халқимизнинг миллий анъана ва урф-одатларига уйғун ҳолда ўтказиш учун тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш, юртдошларимиз учун муборак Қурбон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратиш топширилди. Facebook|Instagram|X
Показать все...
👍 3🔥 1👏 1🎉 1🙏 1😇 1
📣 Ishlashga ehtiyoji bor huquqshunoslarga may oyi uchun 2 mingga yaqin mavjud bo'sh ish o'rinlar ro'yxati! @my_Fikrimcha
Показать все...
Respublika bo'yicha yurist vakansiyalar.xlsx32.08 MB
👍 3🔥 1👏 1🎉 1💯 1🍾 1
00:54
Видео недоступноПоказать в Telegram
📚 Китобсеварлар учун навбатдаги китоб кўргазма-ярмаркаси! ✅ Жорий йилнинг 30–31 май ҳамда 1 июнь кунлари Тошкент шаҳридаги “Dream Park” маданият ва истироҳат боғида “1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан “Беғубор болалик” шиори остида “Болалар китоб фестивали” китоб байрами ўтказилади. ✅ Кўргазма-ярмарка доирасида шоу дастурлар, викториналар, китоб акциялари ҳамда турли қизиқарли танловлар ўтказилади. Кўргазмага келинг, янги адабиётлар билан танишинг, ўзингиз севган адиблар асарларини харид қилинг ёки викториналарда ютиб олинг! 📌 Тадбир ташкилотчилари: 🔵Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги; 🔵 Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги; 🔵“Баркамол авлод” болалар мактаблари; 🔵Ўзбекистон ноширлари ва китоб савдоси ташкилотлари миллий ассоциацияси. Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Показать все...
yarmarka reklama_tg.mp47.44 MB
👍 1🔥 1🙉 1
Xayr XAVI 🫶 @my_Fikrimcha
Показать все...
❤‍🔥 2👍 1💯 1🏆 1🍾 1🤗 1💘 1😎 1
Президент Шавкат Мирзиёев Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази томонидан амалга оширилаётган ишлар ва янги таклифлар тақдимоти билан танишди. — Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о деятельности и новыми предложениями Центра проектов здравоохранения. #Mirziyoyev #taqdimot #tibbiyot #sugurta Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Показать все...
👍 2❤‍🔥 1🔥 1🍾 1
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.