cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Расмий хабарлар I Официальные новости

Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади. Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot

Больше
Рекламные посты
31 097
Подписчики
-1724 часа
-1397 дней
-61130 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

📣 3 май, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар: 😉😉😉😉😉 🗣 Матбуот анжумани ⚫️Мавзу: Мажбурий ижро бюроси томонидан ўтган даврда амалга оширилган ишлар, соҳасидаги янгиликлар ва рақамлаштириш масалалари ⚫️Вақти: 12:00 ⚫️Иштирок этади: Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси раҳбарияти ✈️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. 😉😉😉😉😉 🗣 Брифинг ⚫️Мавзу: "Миллий клиринг маркази" АЖ фаолияти таҳлили ⚫️Вақти: 14:00 ⚫️Иштирок этади: Саида Якубова, Республика вальюта биржаси Ҳисоб-клиринг палатаси бошлиғи 😉😉😉😉 ❔ Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади. Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Показать все...
👍 1
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН Уруғчиликни ривожлантириш маркази директори матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Гиясов Дилшод Камолитдинович 1986 йил 3 майда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2023 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди. Д.Гиясов 2003-2023 йилларда “Rubicon Radio Systems” МЧЖда, Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот-мултимедиа марказида ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган. Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Показать все...
👍 8👎 4😍 1
📹 Саида Мирзиёева бошчилигидаги нуфузли халқаро мутахасислар жамоаси Ўзбекистонда сақланаётган ноёб Қуръон қўлёзмасини реставрация қилишни бошлади
«Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Мусулмонлар идораси томонидан бир қатор халқаро экспертлар, жумладан, Кембриждан Кристи Роз, француз реставраторлари Аксел Деле ва Корали Барб, истанбуллик Нилл Байдар жалб этилди. Мутахассислар «Усмон Мусҳафи» қўлёзмасининг ҳар бир саҳифасини синчковлик билан ўрганиб, реставрация режасини ишлаб чиқадилар. Ушбу муқаддас қўлёзмани келажак авлод учун сақлаб қолиш йўлидаги эзгу ишнинг барча босқичларида омад ёр бўлишини тилайман», – деб ёзади Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Показать все...
👍 14😍 2👏 1
Уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлганларга 120 млн сўмгача ипотека кредити берилади “2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди. Ҳужжатга кўра, бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастури (Дастур) доирасида, қуйидагилар амалга оширилади: 🔹ҳудудларда 100 мингта квартирадан иборат бўлган кўп қаватли уй-жойлар қурилади; 🔹қурилиш ташкилотларига бозор тамойиллари асосида ажратилган кредитлар бўйича компенсация ва кафилликлар ича тақдим этилади; 🔹кўп қаватли уй-жойлар қуриш жараёнларига “яшил” уй-жой стандартлари жорий қилинади; 🔹ипотека кредитларини молиялаштиришга камида 17 триллион сўм маблағ йўналтирилади; 🔹камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга якка тартибдаги уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 миллион сўмгача ипотека кредитлари ажратилади; 🔹банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан ажратилган ипотека кредитларини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қайта молиялаштириш механизмларидан кенг фойдаланилади. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Показать все...
👍 10🤔 1
🟢Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони энергетика вазири шаҳзода Абдулазиз бин Салмон Ол Сауд бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. 〰️〰️〰️〰️〰️ 🟢Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари иқтисодиёт вазири Абдулла бин Ал Маррий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Показать все...
👍 82
❗️Aҳоли ипотека кредитлари орқали уй-жой билан таъминланади “2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-70-сон, 30.04.2024 й.) қабул қилинди. 🖊 Фармонга кўра, бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастури (Дастур) доирасида, қуйидагилар амалга оширилади: ✅ҳудудларда 100 мингта квартирадан иборат бўлган кўп қаватли уй-жойлар қурилади; ✅қурилиш ташкилотларига бозор тамойиллари асосида ажратилган кредитлар бўйича компенсация ва кафилликлар ича тақдим этилади; ✅кўп қаватли уй-жойлар қуриш жараёнларига “яшил” уй-жой стандартлари жорий қилинади; ✅ипотека кредитларини молиялаштиришга камида 17 триллион сўм маблағ йўналтирилади; ✅камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга якка тартибдаги уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 миллион сўмгача ипотека кредитлари ажратилади; ✅банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан ажратилган ипотека кредитларини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қайта молиялаштириш механизмларидан кенг фойдаланилади. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Показать все...
👍 4
⚡️ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Сингапур Республикаси Парламенти Спикери Сиа Киан Пенгни қабул қилди. 〰️〰️〰️〰️〰️ ⚡️ Тошкент инвестиция форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси – Президент Администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаровни қабул қилди. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Показать все...
👍 62
📖 Президент топшириғига кўра, Тошкентда ЮНЕСКО томонидан «Жаҳон Хотираси» рўйхатига киритилган Усмон мусҳафи (Тошкент Қуръони) қадимий қўлёзмасини консервация ва реставрация қилиш ишлари режалаштирилган. Бу ҳақда Саида Мирзиёева маълум қилди.
«Ушбу эзгу ишга ўз ҳиссасини қўшадиган барчага миннатдорлик изҳор этаман. Биргаликда биз муқаддас қўлёзмани келажак авлод учун сақлаб қола оламиз», – дейилади Президент ёрдамчиси хабарида.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Показать все...
👍 56👏 1😍 1
“Таълим учун озиқ-овқат ва болалар овқатланиши” дастури доирасида давлат МТМга Ўзбекистонга беғараз ёрдам ёрдам сифатида 4 турдаги бойитилган озиқ-овқат маҳсулотлари олиб келинди ва тарқатилди АОКАда Мактабгача таълим агентлиги раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида МТТда озиқ-овқат сифати ва хавфсизлиги бўйича олиб борилган ўрганишлар натижалари ҳақида маълумот берилди: 🟡Тўрт турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари – 20 тонна ўсимлик ёғи, 40 тонна гуруч, 80 тонна ун ва 10 тонна сариқ ярим нўхат. 🟡 Бугунги кунда республикада 6 824 та давлат мактабгача таълим ташкилоти мавжуд бўлиб, уларнинг 1 172 тасида 83 нафар тадбиркор томонидан аутсорсинг хизматлари йўлга қўйилган. Қолган 5 652 та давлат мактабгача таълим ташкилотларида анъанавий усулда овқатлантириш ташкил этилган. 🟡Мактабгача таълим агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 2023 йил 23 майдаги «Мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларни соғлом овқатлантиришни ташкил этиш учун Ягона мавсумий таомномаларни тасдиқлаш ва амалиётга жорий қилиш тўғрисида»ги 1/12-сон қўшма қарори қабул қилинди. Қорақалпоғистон Республикаси ва Сурхондарё вилоятидаги мақсадли 60 та ДМТТнинг санитария гигиена хоналари (ҳожатхоналар), сув таъминоти тизими ҳамда ошхоналар таъмирланди ва замонавий керакли жиҳозлар билан таъминланди. Ҳозирги кунда 100 та мақсадли ДМТТда юқоридаги ишлар давом этмоқда. 🟡“Ақлвой ошпаз” болалар боғчалари учун рецептлар тўплами қорақалпоғ тилига ўгирилди ва 150 дона китоб нашр қилинди. ✍️ Батафсил Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Показать все...
👍 5
“Сизларга муҳим бир фикрни етказмоқчиман: ҳар бир ташаббус, ҳар бир лойиҳангиз бўйича давлатимиз, ҳукуматимиз аъзолари сизларга елкадош бўлиб, ёнингизда туриб, уларни тўлиқ амалга оширишда яқиндан ёрдам беради. Инвестициялар – бу мамлакатимиз трансформациясининг локомотиви ва иқтисодий тараққиётимизнинг мустаҳкам драйверидир”, - деди Президентимиз нутқининг якунида.
Халқаро инвестиция форуми ва сермаҳсул музокаралар амалий ҳамкорликни сифат ва мазмун жиҳатидан мутлақо янги, янада юксак босқичга олиб чиқишига ишонч билдирилди. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Показать все...
👍 55