cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Temirqovuq mahallasi hokim yordamchisi

Nurota tumani Temirqovuq mahallasi hokim yordamchisi Ermakov Farhod Axmedovich Admin: @f_n_uz

Больше
Страна не указанаЯзык не указанКатегория не указана
Рекламные посты
189
Подписчики
Нет данных24 часа
Нет данных7 дней
Нет данных30 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Repost from Kontekst.uz
Фото недоступноПоказать в Telegram
Таълим кредити олиш учун talim-krediti.uz онлайн платформаси ишга туширилди Платформа орқали барча олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида ва қўшма таълим дастурлари бўйича бакалавр ҳамда магистратуранинг кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабалар таълим кредити олиш учун аризаларини онлайн йўллашлари мумкин. ▪️Мазкур сайт Ўзбекистон Марказий банки томонидан ишлаб чиқилган. Мавзуга доир: ➖ Таълим кредитларини ажратиш тартиби тўғрисидаги низом ➖ Таълим кредити кимларга берилади? @segmentuz
Показать все...
Repost from N/a
Шавкат Мирзиёев бугун, 13 сентябрь куни Самарқандга келди. Давлатимиз раҳбари дастлаб Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди, сўнгра Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди. Эртадан Самарқандда олий даражадаги ташрифлар бошланади. 15-16 сентябрь кунлари Шавкат Мирзиёев раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг 22-мажлиси бўлиб ўтади. 👉 http://t.me/nurota_manaviyat
Показать все...
⚡️⚡️ Таълим кредити олиш энди янада осонлашди Талаба хотин-қизлар фоизсиз, талаба йигитлар эса асосий ставкада таълим кредити олиши мумкин. Иккаласида ҳам таълим кредитини қайтариш ўқишни тугагач бошланади ва 7 йилга берилади. Талабаларга қулайлик яратиш мақсадида Марказий банк томонидан talim-krediti.uz сайти ишга туширилди. Мазкур сайт орқали талабаларнинг таълим кредити олиш учун банкларга аризаларини онлайн йуллаш имконияти яратилди. Энди банкка бир дунё ҳужжат обориб, қайсидир банк ходимининг қош-қовоғига қараш шарт эмас. ❗️Ҳурматли талабалар! Сиз ҳам таълим кредити олмоқчи бўлсангиз, talim-krediti.uz сайти орқали онлайн ариза юборишингиз мумкин. Эслатма: таълим кредитини нафақат ОТМ талабалари, балки коллеж ва техникум ўқувчилари ҳам олиши мумкин. Кундузги, сиртқи ва кечки таълимга берилади. Хусусий ОТМларга ҳам олиш мумкин.
Показать все...
Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига! Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россия Федерациясининг "Алабуга Девелопмент" корхонаси ўртасидаги ҳамкорлик келишувига мувофиқ, фуқаролар Татаристон Республикаси Елабуга шаҳрига қурилиш соҳаси бўйича ишга таклиф этилади. Зарур мутахассисликлар: - электромонтажчи - сувоқчи-бўёқчи - плитка териш 💵 ойлик иш ҳақи ишбай (бажарилган ишга қараб 60 минг рублдан бошланади); ✅ Яшаш жойи, транспорт ва патентни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар учун иш берувчи томонидан кўмаклашилади. Патентнинг ойлик тўлови ва овқатланиш харажатлари ишчи ҳисобидан. Номзодлар учун талаблар: ✅ 18-50 ёшгача; ✅ қурилиш соҳасида иш тажрибаси; ✅ рус тилини мулоқот даражасида билиш; ✅ судланмаганлик; ✅ Ўзбекистондан чиқишга ва Россия ҳудудига киришга тақиқ қўйилмаган бўлиши. Номзодлар хорижга чиқиш ва фуқаролик паспортлари билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Навоий вилоят филиалида 2022 йил 12 сентябрь куни соат 11:00 да бўлиб ўтадиган танловда иштирок этишлари мумкин. Танлов ўтказиш манзили: 🏢 Навоий ш., Навоий кўчаси 43-А уй. Вилоят Бандлик бош бошқармаси биносида. Мўлжал: Вилоят Халқ қабулхонаси. ☎️ (79) 224-11-60
Показать все...
⚡️ Мактаб дарсликлари учун пул тўлаб қўйган ота-оналар пулларини қайтариб олишлари мумкин.
Показать все...
⚡ Дарсликалар бепул бўлди! Давлатимиз раҳбари Вазирлар Маҳкамаси ва Халқ таълими вазирлигига мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларини бепул ижарага беришни тезкор йўлга қўйиш юзасидан топшириқ берди.
Показать все...
⚡️⚡️Хотин-қизларга фоизсиз таълим кредити берилади Президентнинг 2022 йил 18 июлдаги ПҚ-323-сонли қарорига кўра, тўлов-контрактда ўқиётган хотин-қизларга жорий йилдан бошлаб имтиёзли фоизсиз таълим кредити бериладиган бўлди. ❓Кимларга берилади? ✅ Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасалари талабаларига (давлат, хусусий ва хорижий ОТМлар филиаллари); ✅ Ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқувчиларига (техникум, касб-ҳунар коллежи ва ҳ.к.). ❓Қайси таълим шаклига берилади? ✔️ Кундузги; ✔️ Сиртқи; ✔️ Кечки. Масофавий таълимга берилмайди. ❓14 фоизда берилар экан-ку, нега фоизсиз дейиляпти? Тўғри, таълим кредити аслида 14 фоизлик ставкада берилади. Аммо бу фоиз қисмини хотин-қизлар тўламайди, давлат тўлаб беради. Аниқроғи Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси томонидан қопланади. Хотин-қизлар фақат таълим кредитининг асосий қисмини тўлайди холос. ❓Тўлаш қачондан бошланади? Таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб (яъни олти ой ўтиб) 7 йил давомида қайтарилади. Масалан, 7 млн сўм таълим кредити олинса, ўқишни тугатгандан сўнг, 6 ой ўтгач 7 йил мобайнида ойма-ой 83 минг сўмдан тўлаб борилади. ❓Қандай ҳужжатлар керак? 1️⃣ банкка ариза; 2️⃣ шахсни тасдиқловчи ҳужжат; 3️⃣ таълим муассасаси билан тўлов-контракт шартномаси; 4️⃣ талабанинг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари ва бошқа учинчи шахс биргаликда қарз олувчи сифатида таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат. ℹ️ “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг хотин-қизларига ажратиладиган таълим кредитлари учун гаров ва кафилликлар талаб этилмайди.
Показать все...
Repost from YURIST MASLAHATI
#диққат #фирибгарлик Пластик карта маълумотларингизни киритишингиз билан бор пулингиз ҳам ечиб олинади ва шахсий маълумотларингиз бегоналар қўлига ўтиб кетади. Бундай маълумотларга асло ишона кўрманг. Ва ҳеч қачон шубҳали ҳавола (линк)ларга кирманг! Яқинларга юбориб уларни ҳам огоҳлантиринг ва, албатта, @yuristlar_maslahati ни кузатиб боринг.
Показать все...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Яна 10 та фаолият тури ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилади “Норасмий бандлик улушини қисқартириш ҳамда меҳнат ресурслари балансини замонавий ёндашувлар асосида шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–366-сон, 30.08.2022 й.) қабул қилинди 🗓 Қарорга кўра, 2022 йил 1 ноябрдан қуйидаги 10 та фаолият тури ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига киритилади: 🔹уй ҳайвонлари (қорамол, қўй, эчки, от ва бошқалар) бозорларида воситачилик хизмати; 🔹автомобиль бозорларида воситачилик хизмати; 🔹риэлторлик хизматини кўрсатиш (ижарага уй топиб бериш, уй сотиб олиш ва сотишга кўмаклашиш); 🔹уйда сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш ва сотиш хизмати; 🔹маиший буюмларни ижарага бериш хизмати (стол-стул, идиш-товоқ, асбоб-ускуна ва бошқалар); 🔹гипс ва ганчдан буюмлар ясаш (уй жиҳозлари, эртак қаҳрамонлари ҳайкалларини ясаш); 🔹тош ва тош маҳсулотларидан ёдгорлик, сувенир ва декоратив буюмлар тайёрлаш; 🔹ёғоч маҳсулотларидан сават, нон маҳсулотлари учун махсус идиш ва бошқа буюмларни тўқиш; 🔹уй шароитида пилла етиштириш, шахсий томорқа ер участкасида тут меваси, ниҳоли ва кўчатини етиштириш, уйда ипак мато, ипак гилам тўқиш ва сотиш; 🔹кулолчилик. ☑️ 2023 йил 1 январдан ЯТТлар билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар учун ижтимоий солиқ суммасининг энг кам миқдори ойига БҲМнинг 50 фоизидан йилига БҲМнинг бир бараваригача камайтирилади (савдо мажмуалари ва бозорларда фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар бундан мустасно). 🔰2023 йил 1 январдан ўзининг шахсий томорқа ер участкасида қуйидаги фаолият турлари билан шуғулланаётган фуқаролар томонидан йилига БҲМнинг камида 1 баравари миқдорида ижтимоий солиқ тўланган тақдирда, улар расмий банд бўлган аҳоли тоифасига киритилади ва ушбу давр уларнинг меҳнат стажига қўшилади: 🔹чорвачилик (қорамол, қўй, эчки, от ва бошқалар); 🔹иссиқхона; 🔹паррандачилик (бедана, курка, ғоз, ўрдак); 🔹қуёнчилик; 🔹асаларичилик; 🔹балиқчилик; 🔹боғдорчилик; 🔹лимончилик; 🔹гулчилик.
Показать все...
☑️Қонунчиликда ёшларга берилган айрим имтиёзлар ▪️Меҳнат кодексида ёшлар учун алоҳида кафолатлар белгиланган, жумладан 16 дан 18 ёшгача бўлганлар учун иш вақти ҳафтасига 36 соатдан ошмаслиги лозим. ▪️Муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва контракт бўйича ўқиётган ижтимоий фаол талабаларга контракт суммасининг 35 фоизи тўлаб берилади. ▪️Контракт асосида ўқиётган талабаларга таълим кредити берилади. ▪️Ёшлар муаммолари билан ишлашнинг янгича тизими – «Ёшлар дафтари» ишга туширилган. ▪️«Ёшлар дафтари»га киритилганларнинг ногирон оила аъзоларига дори-дармон, ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари ва ортопедик маҳсулотлар харид қилиш учун БҲМнинг 5 баравари миқдорида ёрдам кўрсатилади. ▪️Ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун 15 млн сўмгача субсидия ажратилади. ▪️Давлат олий таълим муассасаларига киришда энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Президент гранти жорий қилинган. ▪️Ижтимоий фаол ёшларга ОТМга ўқишга киришда имтиёзлар берилади. ▪️Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга 12 турдаги ёрдам берилади. ▪️Айрим ёшлар ОТМга ўқишга қабул қилишда тест синовларида иштирок этиш учун ундириладиган тўловлардан озод этилади. ▪️«Мозийга саёҳат» дастури доирасида «Ёшлар дафтари»га киритилганлар давлат музейларига бепул киритилади. ▪️Хориждаги ёш ватандошларнинг вазирликлар, идоралар ва ташкилотларда ишлаши учун шарт-шароит яратилади.
Показать все...
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.