cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Kontekst.uz

Eng so'nggi yangiliklar va insayd xabarlar — birinchi Kontekstda

Больше
Рекламные посты
17 178
Подписчики
-624 часа
-1077 дней
-57530 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Мазут ва кўмир икки йилга бождан озод қилинади. Кўмир импорти учун уч йил муддатга револьвер кредитлар берилади. Президент томонидан мутасаддилар ва ҳокимлар олдига яқин муддатда аҳоли ва ижтимоий соҳа учун 1 миллион 200 минг тонна, йил якунигача яна шунча кўмир етказиб бериш, 1 октябргача 600 минг тонна кўмир ва 350 минг тонна мазут захирасини яратиш вазифаси қўйилди.
Показать все...
👍 2
Президент Шавкат Мирзиёев “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Қарорга кўра, 2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанбага тўғри келиши муносабати билан юртимизда 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади. Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади, 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади.
Показать все...
👍 35🔥 3😢 2
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига биноан, Баходир Аликулович Холиков Самарқанд давлат чет тиллари институти ректори этиб тайинланди. Б.Холиков ушбу лавозимга тайинлангунига қадар, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти Давлат тилини ривожлантириш департаментининг Ўзбек тилини ривожлантириш ва атамашунослик масалалари бўйича бош мутахассиси бўлиб ишлаган.
Показать все...
👍 5😢 1
Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларининг ректорларини лавозимга тайинлаш тўғрисида”ги қарорига асосан, Батир Эркинович Нурматов Тошкент шаҳридаги “Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети” Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалининг ижрочи директори этиб тайинланди.
Показать все...
👍 3😢 2
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирига янги ўринбосарлар тайинланди Шохрух Гуламов ҳамда Акрам Алиев инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосарлари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Показать все...
👍 2😢 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған Президент Шавкат Мирзиёевни “Туркия Республикаси нишони” билан тақдирлади. Маълумот учун, Туркия Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ мазкур олий мукофот Туркия билан дўстона муносабатларни ривожлантиришга катта ҳисса қўшган давлат арбобларига берилади.
Показать все...
👏 6👍 4
Фото недоступноПоказать в Telegram
❗️Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдуҳолиқов лавозимидан озод этилди.
Показать все...
👍 11
Президент Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан 6 июнь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга боради.
Показать все...
👍 16
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўзбекистон ҳудудида шахсларнинг ҳаёт вақтида хотирасини абадийлаштиришга ва уларнинг шарафига монументал ёдгорликлар ўрнатишга йўл қўйилмайдиган бўлди. Шунингдек, ҳужжат билан давлат аҳамиятига молик монументал ёдгорликларни ўрнатиш бўйича ҳукумат эксперт комиссияси тузилмоқда. Давлат аҳамиятига молик монументал ёдгорликларни ўрнатиш, олиб ташлаш (кўчириш) тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқиш ва уларнинг мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида асослантирилган таклифлар тайёрлаш, хулосалар бериш ва бошқалар унинг вазифалари ҳисобланади. Монументал ёдгорликларни ўрнатишдан олдин тегишли соҳадаги ННТ ва меҳнат жамоалари билан маслаҳатлашувлар ўтказилади.
Показать все...
👍 3
Президентнинг “Бозор ислоҳотларини янада жадаллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигини Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштириш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Унга кўра, 2025 йил 1 январдан: ▪️ “Ўзметкомбинат” АЖнинг республика ҳудудида қора металл ломи ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш) ҳуқуқи; ▪️ “Ўзиккиламчиранглиметалл” АЖнинг республика ҳудудида рангли металл ломи ва чиқиндиларини тайёрлаш ва экспорт қилиш ҳуқуқи; ▪️ “Ўзтрейд” АЖнинг консигнация шартларида озиқ-овқат уни ва буғдойни, шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, деҳқон ва фермер хўжаликлари маҳсулотларини банк кафолатлари ёки сиёсий ва тижорат хавфларидан экспорт шартномаларини суғурталаш полисларини тақдим этмасдан экспорт қилинадиган маҳсулотларни савдо уйлари манзилларига тушириш ҳуқуқи; ▪️ “Ўзкимёимпекс” МЧЖнинг “Ўзкимёсаноат” АЖ ташкилотлари кимёвий маҳсулотлари экспорти ҳамда уларнинг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун ускуналар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, хомашё  ва материаллар импортини амалга оширишдаги ягона агент ҳуқуқи; 2026 йил 1 июлдан: ▪️ “UzGasTrade” АЖнинг табиий газни ягона экспорт қилувчи ва импорт орқали ташқи манбалардан марказлашган тартибда харид қилиш бўйича ягона оператор сифатидаги ҳуқуқи; ▪️ “Ўзэнергосотиш” АЖнинг электр энергиясининг экспорти ва импортини марказлашган тартибда амалга ошириш ҳуқуқи.
Показать все...
👍 4