cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

YURIST MASLAHATI

Мурожаат учун: @yuristgamurojaat Фаолиятимиз 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан эътироф этилган. Канал № 0003337171-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади.

Больше
Рекламные сообщения
312 141Подписчики
-1 29824 часа
+7 1317 дней
+5 82830 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Сўнги пайтларда оилавий масалаларда бундай мурожаатлар сони кўпайгани сабабли бир мурожжатчини саволига жавоб бериш орқали умумий тарзда жавоб бериб ўтамиз. Фуқаро мурожаати: 2022 йил 29 июл куни субцидия асосида квартира сотиб олдим (узимни номимга 20 йиллик ипотека кредити шартномаси расмийлаштирдим). Шундан сунг 2022 йил 26-октябр куни уйландим (загс дан никох тугрисидаги гувохнома олдим). Хозирги кунда 9 ойлик эгизак фарзандларимиз бор. Туртталамиз хам ушбу хонадонда яшаш буйича руйхатдан утганмиз. Хотиним ва унинг оиласидагилари билан охирги пайтларда бир неча бор низолар келиб чикди. Иккаламиз хам ажрашиш истагини билдирдик. Саволим: Ушбу холатда туйдан олдин узимни номимга олинган квартирага хотиним давогарлик кила оладими? Ипотека кредитини шу вактгача узим тулаб келяпман. Жавоб: Маълумки, Оила Кодексининг 23-моддасига кўра, эр хотиннинг никоҳи давомида орттирилган мол-мулки умумий биргаликдаги мулкни ташкил этади. Лекин бу мол-мулк таркибига кредит асосида олинган кўчар ва кўчмас мулклар ҳам кирадими? ⚖️Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.02.2023 йилдаги 3-сонли "Судлар томонидан эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш ҳақидаги ишларни кўришда қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида"ги қарорининг 21-бандига мувофиқ, мулк ҳуқуқини вужудга келиши асосларидан бири битимлар бўлиб, кредит маблағлари эвазига сотиб олинган кўчмас мулк ҳам эр ва хотиннинг умумий биргаликдаги мулки ҳисобланади. Шунга кўра, кредит маблағлари эвазига сотиб олинган кўчмас мулкни бўлишда судларнинг эътибори кредит шартномаси бўйича тўланиши лозим бўлган пул суммаси ҳам эр ва хотиннинг умумий қарз мажбуриятлари деб топилиши шартлигига қаратилсин. Суд ҳужжатида эр ва хотин уларга тақсимланган кўчмас мулкдаги улушларига мутаносиб равишда кредитор олдида жавобгар эканликлари тушунтирилиши лозим. Кредит мажбуриятларини кўчмас мулкдаги улуши қийматидан ортиқ миқдорда бажарган эр ёки хотин кредит бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилгандан кейин ўз улуши қийматидан ортиқ тўланган суммани ундириш ёки улушларни қайта тақсимлаш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилишга ҳақли. Шунингдек, агар мол-мулк эр ёки хотиннинг бири томонидан никоҳга киргунига қадар кредит маблағлари эвазига сотиб олинган бўлиб, кредит мажбуриятлари эса никоҳ давомида бажарилганда, никоҳ давомида тўланган пул суммаси эр-хотиннинг умумий биргаликдаги мулки ҳисобланади. Бу вазиятда, кредитга олинган мулк никоҳдан олдин олинганми ёки никоҳ даврида олинганини билиш лозим. Яъни никоҳ даврида кредитга олинган кўчмас мулкка ҳам эрни, ҳам хотинни ҳаққи бор, шу билан бирга, бундан кейинги қолган кредит тўловига ҳам уларнинг иккови бирдек жавобгардир. Қачонки, кредит тўлиқ тўлаб бўлинганидан кейин томонлардан бири, умумий биргаликдаги мулкни бўлиш ҳақидаги даъво билан судга мурожаат қилишга ҳақли. Агар мулк никоҳдан аввал кредитга олинган бўлса, у ҳолда хотинингиз умумий уй-жойга эмас, фақат уй учун турмушингиз даврида тўланган пулга даъво қилиши мумкин. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Показать все...
👍 73
Фермерлар ерни қайта ижарага бериши (бошқа шахсга ўтказиш) нотариал тартибда амалга оширилиши белгиланди. Қарорга кўра, Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини қайта ижарага бериш (бошқа шахсга ўтказиш) кўчмас мулкка оид битимларни расмийлаштириш тартибида амалга оширилади ва нотариал тартибда тасдиқланади. Адлия вазирлиги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни қайта ижарага бериш (ижара ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш) юзасидан нотариал Ҳаракатларни амалга оширишда нотариуслар томонидан қуйидагилар инобатга олинишини қатъий таъминласин: 👉 ер участкасидан фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда бошқа шахсга ўтказиш; 👉 ижара ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказувчи ер участкасидан камида уч йил давомида, бунда юридик шахсларга электрон онлайн-аукцион савдолари, очиқ электрон танлов ёки танлов ўтказмасдан давлат органларининг қарорлари билан тўғридан-тўғри ижарага берилган бўлса, беш йил давомида фойдаланган бўлиши шартлиги; 👉 очиқ электрон танлов натижасига кўра ижара муддатига тенг тақсимланадиган қўшимча тўловларни ёки электрон онлайн-аукцион савдолари натижаларига кўра бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилган тўловларни бир йўла тўлаган бўлиши", Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Показать все...
👍 28
Сокращение бўлиши эҳтимоли хақида хабар берилмоқда.
Показать все...
😢 83👍 57🤔 27🤬 23 5👏 5🙈 5👌 3🎉 2😨 1
#Кадровик Меҳнат шартномаси тарафларнинг келишувигага кўра бекор қилинганада иш берувчилар қуйидагиларга эътибор беришлари керак. Судлар тарафларнинг келишувига кўра (МКнинг 157-моддаси) меҳнат шартномаларининг барча турларини ва уларни ҳар қандай вақтда бекор қилиниши мумкинлигини эътиборга олишлари керак. Тарафларнинг келишуви меҳнат шартномасига доир қўшимча келишув билан ёзма шаклда расмийлаштирилади, унда меҳнат шартномаси бекор қилинадиган сана, қўшимча келишув тузилган сана ва тарафларнинг реквизитлари кўрсатилиши шарт. Меҳнат шартномасини ушбу асосга кўра бекор қилиш юзасидан низо чиққан тақдирда, судлар мазкур тартибга ва қўшимча келишув шартларига риоя қилинган-қилинмаганлигини текширишлари лозим. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Показать все...
👍 22
#Бизнес_солиқ Qishloq xoʻjaligiga mo‘ljallangan yerlar boʻyicha soliq hisoboti 1-maydan kechiktirmay taqdim etilishi lozim Yer uchastkalarining qonunchilikka muvofiq aniqlangan normativ qiymati qishloq xo‘jaligiga mo‘ljallangan yerlarning soliq solish bazasi hisoblanadi. 👉 Soliq kodeksi 427-modda Qishloq xo‘jaligiga mo‘ljallangan yerlar uchun soliq stavkalari qishloq xo‘jaligi ekinzorlarining normativ qiymatiga nisbatan 0,95% miqdorda belgilanadi. 👉 Soliq kodeksi 429-modda Qishloq xo‘jaligiga mo‘ljallangan yerlar bo‘yicha soliq hisoboti joriy soliq davrining 1-mayidan kechiktirmay taqdim etiladi. 👉 Soliq kodeksi 431-modda Qishloq xo‘jaligiga mo‘ljallangan yerlar ijara huquqi asosida beriladi. 👉 Yer kodeksi 46-modda Qishloq xo‘jaligi ekin maydonlarining normativ qiymati “O‘zdavyerloyiha” davlat ilmiy-loyihalash instituti tomonidan aniqlanadi. 👉 VMQ-235-son 18.11.2014-yil Qishloq xo‘jaligi tovar ishlab chiqaruvchilari ro‘yxati, qishloq xo‘jaligi ekin maydonlari va ularni hududiy joylashtirish sxemasi tashkilot — yer resurslari va davlat kadastri bo‘yicha ushbu tuman (shahar) bo‘limlari bo‘yicha ishlarni bajaruvchilar tomonidan tuziladi hamda ular bilan kelishuvdan o‘tkaziladi. 👉 “Qishloq xo‘jaligi ekin maydonlarining normativ qiymatini aniqlash tartibi to‘g‘risida”gi Nizom Agar qishloq xo‘jaligiga mo‘ljallangan yer uchastkalari qishloq xo‘jaligiga mo‘ljallanmagan yerlar hisobotida noto‘g‘ri aks ettirilgan bo‘lsa, buni bartaraf etish uchun my3.soliq.uz portali “Alohida soliq stavkalari qo‘llaniladigan ko‘chmas mulk obyektlari” interaktiv xizmatining “Qishloq xo‘jaligi maqsadida foydalaniladigan yer uchastkalari uchun” bo‘limi orqali soliq organlarini xabardor etish lozim. Izoh: Murojaatga yer ajratish to‘g‘risidagi qaror va kadastr organlarining qishloq xo‘jaligi yer uchastkasi mavjudligi to‘g‘risidagi ma’lumotini ilova qilish lozim. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Показать все...
👍 41 3😁 2
Павловния плантацияларини барпо этиш учун ҳар бир лойиҳага 100 гектардан берилади Қарорга кўра “2024 йил 1 мартдан бошлаб павловния плантацияларини барпо этиш учун ҳар бир лойиҳага 100 гектардан кам бўлмаган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар, ўрмон фондига қарашли ерлардан ўрмон билан қопланмаган ер участкалари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги учун яроқсиз бўлган ерлар ёхуд қишлоқ хўжалигининг сифати ёмон ерлари электрон онлайн- аукцион савдолари орқали ижарага берилади", Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Показать все...
👍 69🤔 7😨 7 6😢 4🔥 1
Ҳукумат яширин иқтисодиётга қарши курашиш доирасида навбатдаги режаларини тайёрлаган. Жамоатчилик учун эълон қилинмаган мазкур лойиҳа мутасадди идоралар ўртасида келишувга чиқарилган, яқинда тадбиркорлар иштирокида муҳокама ҳам қилинган. Айтиш керакки, улар орасида ҳақиқатда яширин иқтисодиёт кўламини камайтиришга доир муҳим қоидалар акс этмоқда. 2024 йил 1 майдан бошлаб: ➖қурилиш корхоналари томонидан жисмоний шахсларга кўчмас мулк объектлари реализация қилинганда солиқ базасини аниқлашда ҳар бир квадрат метр учун минимал миқдорлардан келиб чиқиб ҳисоблаш таклиф этилмоқда; ➖уй-жой, кўчмас мулк ва автотранспорт воситаларини сотуви фақат нақд пулсиз ҳисоб-китоблар асосида амалга оширилади. Бунда жисмоний шахслар томонидан мазкур олди-сотди шартномаларини банк маълумотлари асосида, юридик шахслар томонидан эса электрон ҳисобварақ-фактура орқали нақд пулсиз ҳисобкитобларнинг амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлган тақдирда нотариал расмийлаштирилади. 2024 йил 1 июлга қадар: ➖шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига асосланган қурилиш объекти учун қурилиш материаллари ва сарф-харажатларининг чекланган ўртача миқдорини қатъий белгилаш тизими жорий этилади. ➖“POS” терминаллар ўрнатиш харажатлари фойда ва айланмадан олинадиган солиқ базасидан чегирилади. ➖“POS” терминаллар орқали амалга оширилган товар айланмаларига нисбатан фойда ва айланмадан олинадиган солиқ ставкалари 5 фоизга камайтирилади. Шунингдек: ➖улгуржи савдо тўлиқ нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш тартибига ўтказилади; ➖юридик шахс томонидан устав жамғармаси оширилган (янгидан шакллантирилган) тақдирда, мазкур операциялар бўйича товар моддий бойликларнинг манбаси юзасидан маълумотларни мажбурий равишда 10 кун ичида солиқ органларининг ахборот тизими орқали тақдим этиш тартиби ўрнатилади. ➖молия йили давомида жорий молия йили учун бюджет даромадларини камайтирувчи, солиқ ва божхона имтиёзларини беришни ва солиқсиз тўловлардан бюджетга ажратмаларни камайтиришни назарда тутувчи қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқиш қатъиян тақиқланади. ❗️Айни пайтда яширин иқтисодиётга қарши курашиш доирасида тадбиркорлар учун солиқ маъмурчилигини янада қийинлаштириш, солиқ хизмати ваколатларини кенгайтириш ҳамда нақд пул муомаласининг яна ортишига олиб келадиган, яъни яширин иқтисодиётнинг кенгайишига туртки берадиган шубҳали таклифлар ҳам бор. 2024 йил 1 июлдан: ➖солиқ органларига солиқ тўловчининг ҳудудига кириш ва бинони кўздан кечириш ваколати берилиши мумкин. Истиснолари ҳам хавотирли. ➖Солиқ қўмитаси Марказий банк билан товар ва хизматлар учун тўловлар жисмоний шахсларнинг пластик карталари (Р2Р) орқали амалга оширилишини тартибга солиш мақсадида Р2Р операцияларида муайян чегарадан ошган транзакциялар бўйича ўзаро маълумот алмашинуви юзасидан меморандум имзолаши шартлиги кўрсатилмоқда. Бу биринчи марта кўтарилмаяпти. Яқин-яқинда ҳам жиддий эътирозга сабаб бўлган эди. ➖айланмадан олинадиган солиқнинг қатъий белгиланган суммада тўлаш тартибини бекор қилиш кўзда тутилмоқда. Бу амалиёт яқиндагина кучга киритилган эди. ➖барча тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан йирик солиқ тўловчилари учун қўшилган қиймат солиғининг салбий фарқ суммаси ўрнини қоплаб беришни мурожаат қилинган кундан бошлаб 60 кундан 75 кун ичида амалга ошириш (тезлаштирилган тартиб ва тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги бундан мустасно). Ҳужжат лойиҳаси чиндан ҳам тадбиркорлар ва фуқаролар учун принципиал тартиб-таомилларни кўзда тутади. Ҳужжат лойиҳаси очиқ муҳокамага қўйилиши, бизнес ва экспертлар ҳамжамияти билан яхшилаб элакдан ўтказилиши, иқтисодиёт равнақига халақит берадиган қисмлари якуний ҳужжатга киритилмаслиги лозим. Умуман, тўсатдан қарорлар пайдо бўлиб қолиш амалиётига барҳам бериш зарур.
Показать все...
👍 80🤔 6😢 4😨 4🙈 2 1🔥 1🤬 1
"Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартиби такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида" Вазирлар маҳкамасининг қарори қабул қилинди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 26.04.2024 йилдаги 237-сон
Показать все...
👍 27 1🙈 1
#Бизнес_солиқ АДВОКАТЛАРГА СОЛИҚ ҚАНДАЙ ҲИСОБЛАНАДИ? Ассалому алайкум саволим Адвокатлик бюроси кандай соликлар тулайди ва унинг солик солиш объекти деб нима тушунилади, масалан жами шартнома буйича курсатган хизмат хакими ёки ундан ижара ва бока туловлар чегириб ташланадими шу буйича туликрок маълумот керак эди. Жавоб учун олдиндан рахмат 📍ЖАВОБ: Солиқ кодексининг 477-моддаси биринчи қисмига асосан Адвокатлар ҳайъати, адвокатлик фирмалари ва адвокатлик бюролари фаолиятнинг нотижорат ташкилотлар сифатида адвокатлар томонидан ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ қисми бўйича ижтимо солиқ ва тўлов манбаида ушлаб қолинадиган солиқлар тўловчиси ҳисобланадилар. Кодексининг 478-моддасига асосан Адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатганлик учун олинадиган гонорарлар суммаларига ушбу моддада назарда тутилган хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда, Кодекснинг ХIII- бўлимида белгиланган тартибда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади. Адвокатнинг даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солиш объектидир. Адвокатнинг даромади адвокат томонидан юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун олинган сумма билан адвокатлар ҳайъатларини, адвокатлик фирмаларини ва адвокатлик бюроларини сақлаб туриш учун ўтказиладиган маблағлар суммаси ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади. Солиқ базаси адвокатнинг даромадидан унинг даромадида ҳисобга олинадиган ижтимоий тўлов чегириб ташланган ҳолда аниқланади. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Показать все...
👍 43😁 2 1
#Кадровик Иш берувчилар учун махсус. Яқин кунларда сиртқи таълимда ўқиётганлар учун ўқиш бошланади. Уларга меҳнат таътили беришда қуйидаги нормаларни ҳисобга олиш лозим. Янги меҳнат кодексида Ишни ўқиш билан бирга олиб бораётган ходимларга кафолатлар ва компенсациялар бериш тартибида қизиқ бир ҳолат бор кодекснинг 386-моддаси биринчи қисмига асосан ишни ўқиш билан бирга олиб бораётган ходимларга кафолатлар ва компенсациялар биринчи марта тегишли даражадаги таълим олаётганда берилади. Яъни иккинчи мутахасисликда ўқиётганларга, магистратурада ўқиётганларга, ёки бошқача тарзда иккинчи марта ўқиётганларга кафолатлар ва компенсациялар берилмайди. Қачон берилиши мумкин? Мазкур моддага аосан кафолатлар ва компенсациялар, шунингдек тегишли даражадаги таълим олган ҳамда иш берувчи томонидан ички ҳужжатлар, меҳнат шартномаси ёки иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган алоҳида келишувга мувофиқ таълим олишга юборилган ходимларга ҳам берилиши мумкин. Яъни иш берувчи иккинчи марта таълим олаётган ходимга кафолатлар ва компенсациялар бермоқчи бўлса, у билан қўшимча келишув тузиши ёки меҳнат шартномасига ўқитиш бўйча кафолат ва имтиёз ҳақида қодаларни критиб қўйиши лозим. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Показать все...
👍 61 1