cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

АОКА | Сурхондарё

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси расмий ахборот канали Веб сайт: http://surxonaoka.uz Мурожаат учун: @surxonAOKBbot

Больше
Рекламные посты
7 823
Подписчики
-1324 часа
-697 дней
+230 дней
Время активного постинга

Загрузка данных...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Анализ публикаций
ПостыПросмотры
Поделились
Динамика просмотров
01
Эшик очиб келса йўқчилик, Дўстман деган заҳрин сочаркан. Бошинг бориб тошга текканда, Яқинларинг аста қочаркан... Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
1 07218Loading...
02
Мобил шаклда ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш бошланди! 📌 Мобил шаклда хизмат кўрсатиш тизимининг асосий мақсади чекка туман ва қишлоқ жойларида истиқомат қилувчи аҳолига ижтимоий хизматлар кўламидан тўлақонли фойдаланишини таъминлашга қаратилган. 🧠 Дастлабки мобил хизмат Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Сурхондарё вилояти “ИНСОН” ижтимоий хизматлар кўрсатиш марказлари томонидан Жарқўрғон туманидаги “Қораянтоқ” ва “Узумзор” маҳаллалари аҳолисига малакали мутахассислар гуруҳи томонидан психологик ва юридик хизматлари кўрсатилди. 📱 Мобил шаклда хизмат кўрсатиш давомида 185 нафар фуқароларга “ИНСОН” ижтимоий хизматлар марказларининг мутахассислари тарафидан бепул психологик ва юридик хизматлари кўрсатилди ва аҳолига керакли тавсиялар берилди. Мобил шаклда хизмат кўрсатиш учун “ИНСОН” ижтимоий хизматлар марказлари томонидан кўрсатиладиган ижтимоий ва реабилитация хизматлари турига қараб мобил гуруҳлар шакллантирилади. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
1 9095Loading...
03
🌐 Ўзбекистон ва Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланади Жорий йил 4 июнь куни Швейцариянинг Женева шаҳрида Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаяне Умерова, Ўзбекистон Республикасининг Женева шаҳридаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги Доимий вакили Элдиёр Тошматовнинг Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (БИМТ) Бош директори ўринбосари Силви Форбан билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув чоғида сунъий идрок даврида интеллектуал мулк ҳуқуқлари ҳимоясининг аҳамияти муҳокама қилинди. Томонлар, шунингдек, кўплаб мамлакатларда креатив саноат тармоқларининг ривожланиш суръатларига доир маълумотларнинг тақчил эканини таъкидладилар. Ўз навбатида, БИМТ вакиллари ташкилот томонидан мазкур масалага ечим топишда амалий воситаларни ишлаб чиқиш бўйича фаол ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади. Бундан ташқари, Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг IV Бутунжаҳон креатив иқтисодиёт конференцияси (WCCE) да иштирок этиш шакли муҳокама қилинди. БИМТ намояндалари Тошкентдаги нуфузли анжуманни ташкил этишда тўлақонли қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини қайд этиб, конференция Ўзбекистон ва Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти ўртасида янада яқин ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидладилар. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
1 2680Loading...
04
Қуёш уришидан сақланиш учун бир нечта қоидаларга риоя этиш зарур ● Иложи борича соат 10:00 дан 17:00 га қадар тик тушадиган қуёш нурлари остида бўлманг. ● Табиий матолар (пахта, каноп ва б.) дан тайёрланган кийим кийинг. ● Албатта енгил, ёрқин рангли бош кийим кийинг. Кўзингизга қуёшдан ҳимояловчи кўзойнак тақинг. ● Сув ичиш режимига амал қилинг. Тартибсиз кўп миқдорда сув ичиш фақат чанқоқни яхши босмайди, лекин юракни зўриқтиради. Яхшиси аччиқроқ дамланган чой, квас, ҳар хил шарбатлар, минерал сув ичинг. ● Қуёшдан ҳимоя қилувчи кремлардан фойдаланинг. ● Қуёшда бўлиб қайтганингиздан сўнг, душ қабул қилинг ёки ҳўл сочиқ билан артининг. ● Оч қоринга ёки овқат еганингиздан сўнг дарҳол қуёш остида бўлманг. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
2 31030Loading...
05
#Қабул2024 ✅ Термиз давлат университети қабул комиссияси ҳузуридаги “Call-center” ўз фаолиятини бошлади 📣 Давлат олий таълим муассасаларига 2024/2025-ўқув йили учун ўқишга қабул қилиш жараёнларида абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарининг мурожаатларига тез ва аниқ, ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар бериш мақсадида Термиз давлат университети қабул комиссияси ҳузурида “Call-center” ишга туширилди. 📞 Мурожаат учун: +998762280340 ☎️ ТерДУ “Call-center” операторлари 08:00 дан 18:00 га қадар қабулга оид барча саволларга жавоб беради. Дам олиш куни: Якшанба Тушлик вақти: 13:00 -14:00 Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
2 93232Loading...
06
⚡️ 2024-2025-ўқув йили учун абитуриентларни рўйхатга олиш бошланди ✅ 2024-2025-ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш учун абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди. 📱 Абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш my.uzbmb.uz сайтининг “Олий ва профессионал таълим муассасаларига қабул” бўлими орқали амалга оширилмоқда. 📆 Рўйхатга олиш 2024 йил 5 июндан 25 июнга қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади. 📹 Юқоридаги видеоқўлланма орқали рўйхатдан ўтиш бўйича тўлиқ маълумотга эга бўлиш мумкин. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
9 17688Loading...
07
Бугун Жаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни Мазкур сана БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1972 йилда жорий этилган бўлиб, ушбу кунда барчамиз она-Ерни қандай муҳофаза қилишимиз, унинг табиатини қандай асрашимиз, долзарб бўлиб қолган экологик муаммоларни қандай ечишимиз мумкинлиги тўғрисида чуқур ўйлашимиз, Ер шарини янада гўзалроқ, соғломроқ қилиш йўлларини излашимиз лозим. Муаммо нимада? ● Ҳозирги кунда Ер шаридаги кўплаб экотизимларнинг захиралари деярли бутунлай тугаб, ортига қайтариб бўлмайдиган салбий жараёнларга юз тутган. Бунинг устига дунёда аҳолининг ўсиб бориши, иқтисодий ривожланиш каби омиллар мазкур муаммонинг янада чигалланишига олиб келяпти; ● 2050 йилга келиб дунё аҳолиси сони 9,6 миллиардга етиб қолишини инобатга олганда, табиий ресурсларнинг ҳозирги суръат ва ҳажмларда истеъмол қилишда, маҳсулот ишлаб чиқаришда давом этаверсак, келажакда бизга ҳозирги Ер шаримизнинг катталигидаги яна учта Ер шари керак бўлади. Хулоса ўзингиздан... Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
2 54210Loading...
08
ОНАМ – ОҚ КАЪБАМ! Алласига алишмасман дунёни, Минг битта дуодан афзал ҳар сўзи. Девона қилурман дардманд дарёни, Бир томчи ёш ила намланса кўзи. Териб қўйсанг барча шоир деганни, Шеърларини баланд тоғнинг тоқига. Ўн мингта Мажнун ҳам нима бўлибди? Арзимас сочининг битта оқига! Ширк эмас кечирсин Худойим Ўзи, Мен фақат Онамни тавоф қиламан! Бошидан ўгириб ичган сувимни, Юз мингта зам-замдан афзал биламан! Билсам ўзи тирик Маъбудку Онам, Аслида Меҳридан бунёд бўлибман. Нурдайин пок оппоқ Каъбаку Онам, Мен эса оқ Каъба излаб юрибман… Рости гап дунёни ўт олиб кетар, Онамни соғиниб йиғласам агар. Мендайин шоирлар бир тийинга қиммат, Онасин дуосин олмаса агар! Саййид Абдулазиз Юсупов 🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
4 845113Loading...
09
Ўзбекистонда машиналар учун экостикерларни қаердан олиш мумкинлиги маълум бўлди Ҳукуматнинг 29 мартдаги «Атмосфера ҳавосига транспорт воситаларининг салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» қарори билан барча тоифадаги автомототранспорт воситаларига экологик стикерларни жорий этиш тартиби ва муддатлари тасдиқланган эди. Маълумотларга кўра, 2024 йил 1 июндан бошлаб республиканинг барча ҳудудларида транспорт воситаларининг нормативларга мослиги даражасини аниқлаш ва натижалари бўйича экологик стикерлар бериш бошланади. Мазкур хизматлар учун алоҳида тўлов ундирилмасдан транспорт воситаларини Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларида рўйхатга олиш ва қайта рўйхатга олиш жараёнида босқичма-босқич амалга оширилади. Маълумот учун, электромобил ва янги машина эгаларига яшил стикер почта орқали юборилади. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
2 83010Loading...
10
Журналистика соҳасига қизиқасизми? “Ишонч” телерадиокомпанияси томонидан ўтказилаётган кастинг бу орзуингизнинг амалга ошиши учун ажойиб имконият! Кастинг 16 ёшдан 28 ёшгача бўлган йигит-қизлар ўртасида шу йилнинг 8 июнь куни соат 09:00да Термиз шаҳридаги Ёшлар маркази биносида ўтказилади. Кастингда ғолиб бўлганлар “Ишонч” телерадиокомпаниясида 3 ой мобайнида назарий ва амалий билимларни олади. Иқтидори билан ўзини кўрсата олган йигит-қизлар иккинчи ойдан телевидениенинг турли лойиҳаларида иштирок этиш имкониятига эга бўлади. Мурожаат учун телефонлар: ☎️ +998997177198 ☎️ +998762237018 Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
13 27451Loading...
11
❗️Фирибгарларнинг янги тузоғи: Сизга онлайн иш керакми? (+видео) Сизга ижтимоий тармоқлар орқали иш таклиф қиляптими? Диққатли бўлинг! Онлайн иш берувчиларнинг барчаси ҳам ишончли ва хавфсиз бўлавермайди. Аввалига савдо платформалари орқали содда инсонларнинг шахсий маълумотларини қўлга киритиб, банк карталаридан пул маблағларини ечиб олган фирибгарлар энди иш таклиф қилиш йўли орқали содда инсонларни чув туширишмоқда. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
4 41031Loading...
12
🍂 Инсон ҳар доим ҳам маслаҳатга муҳтож эмас. Гоҳида у ёрдам берадиган қўлларга, уни тинглайдиган қулоқларга ва уни тушина оладиган юракларга ҳам муҳтождир. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
3 27030Loading...
13
⚡️ТерДУ 70 ёшда! Республикамиздаги етакчи ва “оқсоқол” олий таълим муассасаларидан бири бўлган Термиз давлат университети 1954 йилда ташкил этилган. Ҳозирда бу ерда 22 мингдан ортиқ талаба таълим олмоқда. 800 нафарга яқин профессор-ўқитувчи фаолият юритади. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
4 52753Loading...
14
Ал Ҳаким ат-Термизийнинг ўзи ҳақида ёзганларидан: "...Ватанга (Маккадан) қайтишим билан, Аллоҳнинг изни-хоҳиши ила, бу машғулотни (Каломуллоҳни ёд этишни) охирига етказишга муяссар бўлдим. Кечалари ухламай, Қуръонни қироат этишдан чарчамасдим. Иш шунгача бориб етдики, гоҳида эрталабгача тунни Қуръон тиловати билан ўтказар эдим. Оз-оз унинг ҳаловатини татир эдим ва ўша муқаддас Китоб таъсирида ҳазрат Муҳаммад пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сара сўзларини танлашга тушдим. Узлуксиз рўза тутиш ва намоз ўқишни ихтиёр этдим. Бора-бора шундай бўлдики, оқиб келадиган дарёнинг совуқ сувидан парҳез қиладиган бўлдим. Сувлар қандайдир нопок жойлардан ўтиб келгандек туюлар эди. Шу сабаб қудуқ ё булоқ сувидан ичар эдим..." Ал Ҳаким ат-Термизий ("Бадвв уш-шаън ёхуд Ҳаким Термизийнинг ўзи ҳақида ёзганлари"дан) Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
5 96439Loading...
15
Тарозидан урадиганларнинг ҳоли не кечаркин! Бир солиҳ одам ўлим тўшагида ётиб қолган биродарини зиёрат қилиш учун кириб, унга “Лаа илааҳа иллаллоҳ” калимасини эслатди. Биродари: “Буни айтолмаяпман! Чунки тилимни тарозининг тоши босиб турибди”, деди. Шунда солиҳ одам: “Тарозидан урармидингиз?!” деб сўраган эди, “Йўқ, Аллоҳга қасам, ҳеч қачон тарозидан урмаганман, лекин тарозимни текширтириб турмасдим”, деб жавоб берди. Тарозиси тўғри тортяптими, йўқми – шуни текширтириб турмаган одамнинг аҳволи шу бўлса, тарозидан бемалол уриб қоладиганларнинг ҳоли не кечаркин? “Гўзал ўрнак” китобидан. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
5 41157Loading...
16
“Онажоним, бирга ўйнаймизми?”   Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева “Ота-оналар ва болалар ўртасидаги муносабатлар” мавзусидаги ижтимоий ролик ташаббуси билан чиқди. Видеоролик яна бир бор катталарнинг эътиборини чексиз севги, тушуниш, манфаатларни ҳурмат қилиш ва болаларга ғамхўрлик кўрсатиш зарурлигига қаратади. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
15 196129Loading...
17
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигида бошқарма ва ташкилотлар мутасаддилари, ахборот хизматлари раҳбарлари иштирокида Термиз муҳандислик-технология институтида ОАВ вакиллари ҳамда блогерлар билан очиқ мулоқот ўтказилди. Унда воҳамизда кенг кўламли ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган лойиҳалар, келгусидаги режалар хусусида маълумотлар берилди. Шунингдек, фаоллар томонидан кўтарилаётган мурожаат ва масалаларнинг ҳал этилиши ҳудудлар, тармоқлар ва соҳалар кесимида таҳлил қилинди. Батафсил: https://surxondaryo.uz/blog/2097 ——— Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
7 61314Loading...
18
1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни Ушбу сана 74 йилдан буён бутун дунёда байрам қилиб келинади. Турли-туман савдолардан, Ёвуз ният ғавғолардан, Оқимлардан, балолардан, Ўз болангни ўзинг асра! Ватан - кўзинг қароғидир, Севги - дилнинг сўроғидир, Фарзанд - уйнинг чироғидир, Ўз болангни ўзинг асра! Ишонмагин ёлғонларга, Ёт элларда қолғонларга, Юртга оғу солғонларга, Ўз болангни ўзинг асра! Огоҳликни берма қўлдан, Оғишмагин тўғри йўлдан, Хавф-хатар бор ўнгу-сўлдан, Ўз болангни ўзинг асра! Қўлласин мард боболаринг, Офтобюрак момоларинг, Тиниқ бўлсин самоларинг, Ўз болангни ўзинг асра! Бу - дил амри, эмас шиор, Атрофингга боққил ҳушёр, Чорлаб турар она диёр, Ўз болангни ўзинг асра! Гуллаётган тупроқ ҳаққи, Уйингдаги чироқ ҳаққи, Шу муқаддас байроқ ҳаққи, Ўз болангни ўзинг асра! Йўлга чиқди катта карвон, Замин қутлар, қутлар Осмон, Яшнар десанг Ўзбекистон, Ўз болангни ўзинг асра! Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
11 173179Loading...
19
Ўзингизни эҳтиёт қилинг! Замон оғир, дунё мураккаб, Яшаяпмиз, юракни алдаб, Ташвишлар ҳам бўларда, бир гап, Ўзингизни эҳтиёт қилинг! Майли ҳаёт азобга солсин, Дард дегани домига олсин, Дунёлари бошидан қолсин, Ўзингизни эҳтиёт қилинг! Одамларга боқасиз, қуюқ, Дейсиз: "Унинг зарра гарди йўқ", Қўйинг дўстим, кимнинг дарди йўқ, Ўзингизни эҳтиёт қилинг! Мана яшаб юрибмиз биз ҳам, Босилгайдир, изтироб, из ҳам, Туғилгансиз бир марта, сиз ҳам, Ўзингизни эҳтиёт қилинг! Қаранг, кўкда ой кўзин сузар, Умр тотли, яшамоқ гўзал, Ҳар неда бир ҳикмат бор, азал, Ўзингизни эҳтиёт қилинг! Ҳар умрнинг бордир ёз-қиши, Тугамайди ҳаёт ташвиши, Жуда яқин ойнинг ўн беши, Ўзингизни эҳтиёт қилинг! Гоҳ дўстлардан кўнглингиз оғрир, Ҳамма сиздан тортгандай бағир, Оилангизга кераксиз ахир, Ўзингизни эҳтиёт қилинг! Фарзандлар ҳам борар улғайиб, Яшаманг ҳеч маюс-мунғайиб, Қани дўст, бир қўйинг жилмайиб, Ўзингизни эҳтиёт қилинг! ✍ Ўлмасбек Самарқандий https://t.me/AOKA_Surxondaryo
6 816114Loading...
20
БУГУН ТУҒИЛГАН КУН Сурхондарё вилояти солиқ бошқармаси матбуот котиби Аллаярова Дилноза Рустамовна 1985 йил 31 майда Термиз шаҳрида туғилган. У 2021 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди. Д.Аллаярова 2010-2011 йилларда вилоятдаги “Жануб вақти”, “Тақдим” газеталари муҳаррири, 2011-2017 йилларда Сурхондарё вилояти телерадиокомпаниясининг Радиоэшиттиришлар муҳарририяти муҳаррири, 2017-2020 йилларда Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармасининг Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси давлат солиқ бош инспектори лавозимларида ишлаган. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
3 71616Loading...
21
Тана аъзоларини заифлаштирадиган инсоний туйғуларни биласизми? ➖ Аччиқланиш: Жигарни заифлаштиради. ➖ Ғамгинлик: Ўпкани заифлаштиради. ➖ Хавотирланиш: Ошқозонни заифлаштиради. ➖ Стресс: Юрак ва мияни заифлаштиради. ➖ Қўрқув: Буйраклар ишламай қолишига олиб келади. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
7 075109Loading...
22
2024 йил 1 июндан Ўзбекистонда нималар ўзгаради? ☑️ Давлат боғчаларида тарбиячилар маоши оширилади; ☑️ Меҳнат мигрантидан қайтганларни ишга олганларга 500 минг сўмдан субсидия берилади; ☑️ Энди чиқиндидан қарздорлик электр тўловларига таъсир қилади. 👉🏻 Батафсил видеода Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
6 33739Loading...
23
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Ўзбекистонда энг кўп ишчи ўрнига эга компаниялар ўнталигини эълон қилди Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
3 8574Loading...
24
Донолар бисотидан ● “Одоб юзасидан одамларнинг гапига диққат билан қулоқ сол. Эҳтиёт юзасидан эса ҳамма гапларига ишонаверма” – Жуброн Халил Жуброн. ● “Кўнгил олиш бандаларни Аллоҳга яқинлаштирадиган ибодатларнинг энг улуғидир” – Имом Бутий. ● “Аввалари олим сўзларди, оми эса қулоқ тутарди. Бизнинг замонимизда эса оми сўзлайди, олим эса сўкиш ва озорларга йўлиқишидан қўрқиб сукут қилишга мажбур бўлади” – Назол Иброҳим Оли Роший. ● “Ҳар қоққан эшигимиз дарров очилаверса эди, умид ва сабрнинг даражасини фарқлай олмас эдик” – Мавлоно Жалолиддин Румий. ● “Қирқ йилдан бери бир оғиз сўз гапирган бўлсам, бунинг учун Аллоҳ таоло олдига жавоб ҳозирлаб қўйдим” – Ибн Дақиқ Ийд. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
4 24534Loading...
25
⚡️Бугун “Термиз” давлат музей-қўриқхонаси ташкил этилган кун 2019 йил 30 май (бундан 5 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Сурхондарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи (1933 й.) негизида “Термиз” давлат музей-қўриқхонаси ташкил этилди. 3 қаватли ушбу музей экпозицияси “Табиат”, “Археология ва тарих”, “Тасвирий санъат”, “Мустақиллик даври” ҳамда “Этнография” сингари 5 та бўлимдан иборат. Унинг фондида 16 йўналишда 61 мингдан зиёд экспонат мавжуд бўлиб, шундан, 3 мингдан ортиқ экспонат ноёб ашё ва коллекциялар сирасига киради. Термиз туманидаги “Зурмала минораси” ва “Эски Термиз”, Шеробод туманидаги “Зараутсой”, Жарқўрғон туманидаги “Жарқўрғон минораси”, Шўрчи туманидаги “Далварзинтепа”, Музработ туманидаги “Кампиртепа” маданий мерос объектлари музей тасарруфига ўтказилган. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
5 80530Loading...
26
Франция маданият марказига Франциянинг Европа ва ташқи ишлар вазирлигининг Европа қитъаси бошқармаси бошлиғи Брис Рокфейл ҳамда Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси Аурелия Бушез хоним ташриф буюришди. Ташриф давомида Жамғарманинг меҳмон ва ҳамкорлари қурилиш ишларининг бугунги ҳолати билан танишиб, Марказнинг режалари ва истиқболли лойиҳаларини муҳокама қилдилар. Бинода жамоат жойларидан ташқари Реставрация илмий-тадқиқот маркази ҳам жойлашади. Реставрация маркази қайта таъмирлаш ишларининг марказлашган тизимини яратиш, маҳаллий мутахассисларнинг малакасини ошириш, реставрация ва консервациянинг юқори сифатли усулларини ишлаб чиқишни кўзлайди. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
21 8437Loading...
00:50
Видео недоступноПоказать в Telegram
Эшик очиб келса йўқчилик, Дўстман деган заҳрин сочаркан. Бошинг бориб тошга текканда, Яқинларинг аста қочаркан... Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Показать все...
IMG_3185.MOV17.78 MB
👍 4👏 1💯 1
02:03
Видео недоступноПоказать в Telegram
Мобил шаклда ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш бошланди! 📌 Мобил шаклда хизмат кўрсатиш тизимининг асосий мақсади чекка туман ва қишлоқ жойларида истиқомат қилувчи аҳолига ижтимоий хизматлар кўламидан тўлақонли фойдаланишини таъминлашга қаратилган. 🧠 Дастлабки мобил хизмат Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Сурхондарё вилояти “ИНСОН” ижтимоий хизматлар кўрсатиш марказлари томонидан Жарқўрғон туманидаги “Қораянтоқ” ва “Узумзор” маҳаллалари аҳолисига малакали мутахассислар гуруҳи томонидан психологик ва юридик хизматлари кўрсатилди. 📱 Мобил шаклда хизмат кўрсатиш давомида 185 нафар фуқароларга “ИНСОН” ижтимоий хизматлар марказларининг мутахассислари тарафидан бепул психологик ва юридик хизматлари кўрсатилди ва аҳолига керакли тавсиялар берилди. Мобил шаклда хизмат кўрсатиш учун “ИНСОН” ижтимоий хизматлар марказлари томонидан кўрсатиладиган ижтимоий ва реабилитация хизматлари турига қараб мобил гуруҳлар шакллантирилади. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Показать все...
IMG_3573.MP444.89 MB
👍 5👏 1
🌐 Ўзбекистон ва Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланади Жорий йил 4 июнь куни Швейцариянинг Женева шаҳрида Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаяне Умерова, Ўзбекистон Республикасининг Женева шаҳридаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги Доимий вакили Элдиёр Тошматовнинг Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (БИМТ) Бош директори ўринбосари Силви Форбан билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув чоғида сунъий идрок даврида интеллектуал мулк ҳуқуқлари ҳимоясининг аҳамияти муҳокама қилинди. Томонлар, шунингдек, кўплаб мамлакатларда креатив саноат тармоқларининг ривожланиш суръатларига доир маълумотларнинг тақчил эканини таъкидладилар. Ўз навбатида, БИМТ вакиллари ташкилот томонидан мазкур масалага ечим топишда амалий воситаларни ишлаб чиқиш бўйича фаол ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади. Бундан ташқари, Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг IV Бутунжаҳон креатив иқтисодиёт конференцияси (WCCE) да иштирок этиш шакли муҳокама қилинди. БИМТ намояндалари Тошкентдаги нуфузли анжуманни ташкил этишда тўлақонли қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини қайд этиб, конференция Ўзбекистон ва Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти ўртасида янада яқин ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидладилар. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Показать все...
👍 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Қуёш уришидан сақланиш учун бир нечта қоидаларга риоя этиш зарур Иложи борича соат 10:00 дан 17:00 га қадар тик тушадиган қуёш нурлари остида бўлманг. Табиий матолар (пахта, каноп ва б.) дан тайёрланган кийим кийинг. Албатта енгил, ёрқин рангли бош кийим кийинг. Кўзингизга қуёшдан ҳимояловчи кўзойнак тақинг. Сув ичиш режимига амал қилинг. Тартибсиз кўп миқдорда сув ичиш фақат чанқоқни яхши босмайди, лекин юракни зўриқтиради. Яхшиси аччиқроқ дамланган чой, квас, ҳар хил шарбатлар, минерал сув ичинг. Қуёшдан ҳимоя қилувчи кремлардан фойдаланинг. Қуёшда бўлиб қайтганингиздан сўнг, душ қабул қилинг ёки ҳўл сочиқ билан артининг. Оч қоринга ёки овқат еганингиздан сўнг дарҳол қуёш остида бўлманг. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Қабул2024 ✅ Термиз давлат университети қабул комиссияси ҳузуридаги “Call-center” ўз фаолиятини бошлади 📣 Давлат олий таълим муассасаларига 2024/2025-ўқув йили учун ўқишга қабул қилиш жараёнларида абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарининг мурожаатларига тез ва аниқ, ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар бериш мақсадида Термиз давлат университети қабул комиссияси ҳузурида “Call-center ишга туширилди. 📞 Мурожаат учун: +998762280340 ☎️ ТерДУ Call-centerоператорлари 08:00 дан 18:00 га қадар қабулга оид барча саволларга жавоб беради. Дам олиш куни: Якшанба Тушлик вақти: 13:00 -14:00 Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Показать все...
04:20
Видео недоступноПоказать в Telegram
⚡️ 2024-2025-ўқув йили учун абитуриентларни рўйхатга олиш бошланди ✅ 2024-2025-ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш учун абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди. 📱 Абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш my.uzbmb.uz сайтининг “Олий ва профессионал таълим муассасаларига қабул” бўлими орқали амалга оширилмоқда. 📆 Рўйхатга олиш 2024 йил 5 июндан 25 июнга қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади. 📹 Юқоридаги видеоқўлланма орқали рўйхатдан ўтиш бўйича тўлиқ маълумотга эга бўлиш мумкин. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Показать все...
Onlayn ro‘yxatdan o‘tish - uz~2.mp428.49 MB
👍 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Бугун Жаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни Мазкур сана БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1972 йилда жорий этилган бўлиб, ушбу кунда барчамиз она-Ерни қандай муҳофаза қилишимиз, унинг табиатини қандай асрашимиз, долзарб бўлиб қолган экологик муаммоларни қандай ечишимиз мумкинлиги тўғрисида чуқур ўйлашимиз, Ер шарини янада гўзалроқ, соғломроқ қилиш йўлларини излашимиз лозим. Муаммо нимада? Ҳозирги кунда Ер шаридаги кўплаб экотизимларнинг захиралари деярли бутунлай тугаб, ортига қайтариб бўлмайдиган салбий жараёнларга юз тутган. Бунинг устига дунёда аҳолининг ўсиб бориши, иқтисодий ривожланиш каби омиллар мазкур муаммонинг янада чигалланишига олиб келяпти; 2050 йилга келиб дунё аҳолиси сони 9,6 миллиардга етиб қолишини инобатга олганда, табиий ресурсларнинг ҳозирги суръат ва ҳажмларда истеъмол қилишда, маҳсулот ишлаб чиқаришда давом этаверсак, келажакда бизга ҳозирги Ер шаримизнинг катталигидаги яна учта Ер шари керак бўлади. Хулоса ўзингиздан... Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Показать все...
👍 6
00:59
Видео недоступноПоказать в Telegram
ОНАМ – ОҚ КАЪБАМ! Алласига алишмасман дунёни, Минг битта дуодан афзал ҳар сўзи. Девона қилурман дардманд дарёни, Бир томчи ёш ила намланса кўзи. Териб қўйсанг барча шоир деганни, Шеърларини баланд тоғнинг тоқига. Ўн мингта Мажнун ҳам нима бўлибди? Арзимас сочининг битта оқига! Ширк эмас кечирсин Худойим Ўзи, Мен фақат Онамни тавоф қиламан! Бошидан ўгириб ичган сувимни, Юз мингта зам-замдан афзал биламан! Билсам ўзи тирик Маъбудку Онам, Аслида Меҳридан бунёд бўлибман. Нурдайин пок оппоқ Каъбаку Онам, Мен эса оқ Каъба излаб юрибман… Рости гап дунёни ўт олиб кетар, Онамни соғиниб йиғласам агар. Мендайин шоирлар бир тийинга қиммат, Онасин дуосин олмаса агар! Саййид Абдулазиз Юсупов 🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo
Показать все...
3.71 MB
👍 13🔥 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
Ўзбекистонда машиналар учун экостикерларни қаердан олиш мумкинлиги маълум бўлди Ҳукуматнинг 29 мартдаги «Атмосфера ҳавосига транспорт воситаларининг салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» қарори билан барча тоифадаги автомототранспорт воситаларига экологик стикерларни жорий этиш тартиби ва муддатлари тасдиқланган эди. Маълумотларга кўра, 2024 йил 1 июндан бошлаб республиканинг барча ҳудудларида транспорт воситаларининг нормативларга мослиги даражасини аниқлаш ва натижалари бўйича экологик стикерлар бериш бошланади. Мазкур хизматлар учун алоҳида тўлов ундирилмасдан транспорт воситаларини Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларида рўйхатга олиш ва қайта рўйхатга олиш жараёнида босқичма-босқич амалга оширилади. Маълумот учун, электромобил ва янги машина эгаларига яшил стикер почта орқали юборилади. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Показать все...
👍 8
01:33
Видео недоступноПоказать в Telegram
Журналистика соҳасига қизиқасизми? “Ишонч” телерадиокомпанияси томонидан ўтказилаётган кастинг бу орзуингизнинг амалга ошиши учун ажойиб имконият! Кастинг 16 ёшдан 28 ёшгача бўлган йигит-қизлар ўртасида шу йилнинг 8 июнь куни соат 09:00да Термиз шаҳридаги Ёшлар маркази биносида ўтказилади. Кастингда ғолиб бўлганлар “Ишонч” телерадиокомпаниясида 3 ой мобайнида назарий ва амалий билимларни олади. Иқтидори билан ўзини кўрсата олган йигит-қизлар иккинчи ойдан телевидениенинг турли лойиҳаларида иштирок этиш имкониятига эга бўлади. Мурожаат учун телефонлар: ☎️ +998997177198 ☎️ +998762237018 Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Показать все...
IMG_2480.MP48.19 MB
👍 9🔥 2👏 1💯 1