cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

АОКА | Сурхондарё

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси расмий ахборот канали Веб сайт: http://surxonaoka.uz Мурожаат учун: @surxonAOKBbot

Больше
Рекламные посты
7 789
Подписчики
-624 часа
-457 дней
-14130 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Ота-онадан кейин... Ота-она дунёдан ўтганидан кейин бош бўлиб қолган фарзанднинг назари тўқ бўлиши керак. У ўз манфаатларини охирги ўринга қўйишга мажбур, яъни энг адолатли, энг сахий ва барча жигарларига бирдай меҳрибон бўлиши шарт. Ака-ука, опа-сингилларни бир-бирига кўнглини иситиш ҳам санъат, ҳам юки оғир масъулият. Бу борада кичик фарзандлар каттани ота-она ўрнида кўрмоғи, насиҳатига бўйсунмоғи лозим. Оға-иниларга бош бўлиб қоладиган фарзанднинг энг муҳим иши қариндошлар орасидаги гинани йўқотишдир. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Показать все...
👍 15 1🙏 1🤝 1
Фаластин БМТнинг тўлақонли аъзолигига қабул қилинадими? Кеча БМТ Бош Ассамблеяси кўпчилик овоз билан Фаластинни БМТга аъзо қилиш бўйича резолюция қабул қилди. Ҳужжатни 143 та давлат, жумладан, Ўзбекистон қўллаб-қувватлади. 25 та давлат овоз беришдан тийилди. АҚШ, Аргентина, Чехия, Венгрия, Исроил каби 9 та давлат ҳужжатга қарши овоз берди. Энди навбат БМТ Хавфсизлик Кенгашига. Агар Хавфсизлик Кенгаши ҳам ушбу ҳужжатни ёқлаб овоз берса Фаластин БМТнинг тўлақонли аъзолигига қабул қилинади. Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда ҳам Хавфсизлик Кенгашида ушбу масала юзасидан овоз бериш ўтказилган, Кенгашга аъзо 15 та давлат орасида биргина АҚШ вето ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда резолюция лойиҳасига қарши чиққанди. Лекин, ҳозирда АҚШ ҳам Фаластиннинг БМТга аъзо бўлишига қарши эмаслигини, келишув тарафдори эканлигини таъкидламоқда. Маълумот учун, ҳозирга қадар БМТга аъзо 193 та давлатдан 139 таси Фаластинни мустақил давлат деб тан олган. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Показать все...
👍 11
⚡️Муваффақиятнинг ягона йўли — таслим бўлмасликдир. Инсон омадсизликка учрадими, дарров ҳаракатга тушиши ва буни максимал даражада қилиши лозим.  1. Тирик экансиз, барчасини уддалаш мумкин. Ўлим — таслим бўлиш учун ягона баҳона бўла олади. Тирик экансиз сиз учун ҳадсиз-ҳисобсиз имкониятлар омили мавжуд. Улардан фойдаланиб, мақсадингизга етинг. 2. Ҳаётга реал кўз билан қаранг. Барча иш ҳам бир уринишда ҳал бўлавермайди. Буни тушунинг. Хатолар, янглишишлар бўлади ва ишонинг, буларнинг бари сизнинг фойдангизга. Фақат буни кўра билинг. 3. Сиз ўзингизга баҳо берганга қараганда кучли одамсиз. Кўзга кўринмас майда муаммолар сизни тўхтатиб қолмасин. Керак бўлса ўн, юз ва ҳатто минг марталаб омадсизликка учраган тақдирингизда ҳам асло таслим бўлманг. 4. Ўзингизни доим тергаб туринг. Масъулиятни олишдан сира қўрқманг. Ҳаммаси яхши бўлади. Бу қайтанга ўзингизга бўлган ишончнинг ортишига сабаб бўлади. Камтарлик яхши хислат, албатта. Лекин ҳамма жойда эмас.  5. Буни ҳам инсон боласи қилган-ку!” Ҳа, тўғри. Шу сабаб сиз ҳам уддасидан чиқасиз! 6. Амалга ошира олмаслигингизни таъкидлашсада, барибир орзуларингизга ишонинг. 7. Ён-атрофдагиларингизга суянинг. Шунда қувват янада ошади. Ярим йўлда ташлаб қўймайдиган танишларнинг бўлиши, фақат муваффақиятга олиб боради. 8. Ёдингиздан чиқмасин! Ҳаётда сизнинг аҳволингиздан баттарроқ ва сизга ҳаваси келадиган инсонлар сон минглаб топилади. Миллионлаб одамларга қийин, лекин улар таслим бўлишмаяпти. Улар курашишда давом этишаяпти. 9. Ўзингизга тўғри баҳо беринг. Сиз ҳар қандай бахтга муносиб инсонсиз! 10. Яхшилик қилишни ўрганинг. Бу билан ўзингизга ҳам ёрдам берасиз. 11. Барча нарсанинг ўз вақти соати бор. Вақтида Уолт Диснейни бўш тайёрлаган мақоласи учун ишлаб турган газетасидан ҳайдашган. Менделеев кимё фанидан қониқарсиз баҳода ўқиган. Шу сабаб кўп сиқилманг. Ҳозирча омадингиз келмаяптими, демак омад келишининг ўз вақти соати бор! Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Показать все...
👍 12🔥 1
​​#фаросат Интернетдан фойдаланиш этикаси: ❓ Кимгадир бирор нарсаси ёзишдан аввал вазиятни ўйлаб кўриш керак. Яъни кимгадир ёзган гапларингизни у билан юзма-юз келганда гапира оласизми? Мана шуларни ўйлаб, ёзганларингизни бирданига юборманг, қайта ўқиб чиқиб хулоса қилинг. 📨 Бировнинг электрон почтасини ўқиш, бировнинг номидан бошқага хат жўнатиш ўзганинг буюмларини кавлаштиришдек ахлоқсиз ишдир. 📧 Интернет орқали хабар жўнатаётганда узун жумлалар ва катта ҳажмли гаплардан қочинг. Қисқа, тушунарли ёзинг. ❗️ Ёзишмаларингизга диққатли бўлинг. Имло хатолари ҳар қандай одамни сиз ҳақингиздаги фикрини салбий томонга ўзгартириши мумкин. 📲 Интернетда таниш бўлмаган инсонларингизга турли хил реклама хабарларини жўнатиш, турли гуруҳларга уларнинг қизиқиши бўлмаса ҳам  розилигисиз қўшиш  одобдан эмас. ⚠️ Унутманг, интернетдаги суҳбатлар ҳам мулоқот одоби талаблари доирасида бўлиши шарт. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Показать все...

👍 6🤔 1
Африкалик бу йигит ишсиз экан. Анчайин ёрдамга муҳтож, лекин тиланчиликдан ор қилади. Ўқиган китобларининг мазмунини йўловчиларга айтиб бериб, тирикчилик қилар экан... Қашшоқ деб ҳисобланадиган юртларда ҳам зиёлини тинглайдиган ва унга ёрдам берадиган одамларнинг борлигидан қувондим. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Показать все...
👍 30
Сурхондарёда хорижнинг Арундо ўсимлиги парваришланади Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Венгриянинг «Агрометал» компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Олег Воловикни қабул қилди. Учрашувда Венгрия компанияси томонидан Сурхондарёда қатор лойиҳаларни амалга ошириш таклифлари билдирилди. Хусусан, Арундо (Гигант қамиш) ўсимлигини етиштириш, ундан ёқилғи, чорва молларига озуқа ҳамда чўлланишнинг олдини олиш мақсадларида фойдаланиш, эчки жунини қайта ишлаш, гранулалар ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган сувларни тозалаш ҳамда чўл ўсимликларини экиш лойиҳалари кўриб чиқилди. Вилоят раҳбари билдирилган таклифларни қўллаб-қувватлаб, масъулларга компания билан ҳамкорликда ишларни бошлаш бўйича кўрсатма берди. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Показать все...
👍 10🔥 2
Денов туманида корхонанинг 1,7 млрд сўмини талон-торож қилган шахслар аниқланди Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Денов туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Д.” ва “Б.И.” МЧЖ бозорининг масъул шахслари 1,2 млрд сўм кредит маблағи эвазига харид қилинган “Isuzu” русумли 2 та юк автомашинасини сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали ўзларининг номига хусусийлаштириб олиб, ушбу автомашиналар МЖЧга хизмат кўрсатмаган бўлса-да, банк филиалидан кредит маблағи учун МЧЖнинг патта пуллари ҳисобидан 678 млн сўм тўлашиб, МЧЖнинг 1,7 млрд сўмини талон-торож қилганликлари аниқланган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегиши моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Показать все...
👍 5🙏 1
Ижтимоий ролик | Сиз фарзандингизга бир кунда қанча вақт ажратаяпсиз? Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Показать все...
👍 11
“Биз жуда муҳим нарсани назардан қочирдик” Робин Шарма Биз аслида ҳамма ҳаётнинг ўзи нима эканлигини унутган даврда яшаяпмиз. Биз инсонни бемалол Ойга йўллай оламиз, лекин шундоқ ёнимизга кўчиб келган янги қўшнилар билан танишишга сира фурсат тополмаймиз. Биз баллистик ракетани ер шарининг бошқа қисмига учириб, мўлжалга аниқ ура оламиз, бироқ негадир болалар билан кутубхонага боришни доимо орқага сурамиз. Бизда бир-биримиз билан алоқани йўқотиб қўймаслик учун электрон почта, факслар, уяли телефонлар бор, аммо инсоният ҳали ҳеч қачон бу қадар тарқоқ бўлмаган. Биз инсонийликни йўқотдик. Ҳаётдаги мақсадни йўқотдик. Биз жуда муҳим нарсани назардан қочирдик. ✍🏻 Робин Шарма Telegram | Facebook | You Tube | Web-site
Показать все...
👍 12👏 3🔥 1