Segment.uz
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz
Больше📈 Аналитический обзор Telegram-канала Segment.uz
Канал Segment.uz (@segmentuz) языкового сегмента Узбекский является активным участником. Сейчас сообщество объединяет 70 830 подписчиков, занимая 3 732 место в категории Новости и СМИ и 981 место в регионе Узбекистан.
📊 Показатели аудитории и динамика
С момента создания невідомо проект демонстрирует стремительный рост, собрав аудиторию из 70 830 подписчиков.
Согласно последним данным от 11 июля, 2026, канал показывает стабильную активность. За последние 30 дней изменение числа участников составило 53, а за последние 24 часа — -6, при этом общий охват остаётся высоким.
- Статус верификации: Не верифицирован
- Уровень вовлечённости (ER): Средний показатель вовлечённости аудитории составляет 18.50%. В первые 24 часа после публикации контент обычно набирает 13.40% реакций от общего числа подписчиков.
- Охват публикаций: В среднем каждый пост получает 13 106 просмотров. В течение первых суток публикация набирает 9 489 просмотров.
- Реакции и взаимодействия: Аудитория активно поддерживает контент: среднее количество реакций на один пост — 0.
📝 Описание и контентная политика
Автор описывает ресурс как площадку для выражения субъективного мнения:
“Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси
Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
📲 https://segment.uz”
Благодаря высокой частоте обновлений (последние данные получены 12 июля, 2026) канал поддерживает актуальность и высокий уровень охвата публикаций. Аналитика показывает, что аудитория активно взаимодействует с контентом, что делает его важной точкой влияния в категории Новости и СМИ.
“Енгил саноат соҳасида юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини ошириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–174-сон, 19.09.2025 й) қабул қилинди.Фармонга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ташкил этилади. Агентлик тўқимачилик, чарм-пойабзал, ипакчилик ва гиламчилик саноати соҳаларида устувор йўналишларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ваколатли давлат органи ҳисобланади. Агентлик қошида Енгил саноатни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади. Агентлик томонидан енгил саноат соҳасидаги корхоналарга 2025 йил 1 октябрдан қуйидаги молиявий қўллаб-қувватлаш чоралари қўлланилади: ▪️халқаро брендларни жалб қилиш, стандартлаштириш ва сертификатлашнинг халқаро тизимларини, молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларини жорий этиш; ▪️экспорт шартномалари бўйича суғурталашни молиялаштириш харажатларини қоплаш ҳамда мутахассисларни ўқитиш учун грантлар ажратиш; ▪️хорижий давлатларда савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, реклама кампанияларини ташкил этиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларининг бир қисмини қоплаш. Telegram | Instagram | Facebook
“Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–173-сон, 19.09.2025 й.) қабул қилинди.Фармонга кўра, Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш 2026 йил 15 январь ҳолатига кўра 2026 йил 15 январдан 28 февралга қадар ўтказилади. Рўйхатга олиш тадбирини ўтказишни ташкил этиш бўйича республика комиссияси тузилади. Рўйхатга олиш тадбири “маҳалла еттилиги” тизими ходимларини 2025 йил 15 декабрдан 2026 йил 1 мартгача бўлган даврда жалб этиш орқали ўтказилади. Бунда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Миллий статистика қўмитаси ҳамда масъул идоралар билан биргаликда “маҳалла еттилиги” тизими ходимларини планшетлардан фойдаланган ҳолда рўйхатга олиш тадбири ўтказилишини таъминлайди. Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари 2026 йил 15 январдан 31 январгача ўз тизимида фаолият юритаётган барча ходимларнинг census.stat.uz порталида рўйхатдан ўтишини таъминлайди. Бундан ташқари, туман (шаҳар)ларда рўйхатга олиш штаблари ташкил этилади ва уларнинг фаолияти назорат қилинади. Telegram | Instagram | Facebook
Шу куни Жаҳон савдо ташкилоти Бош директори Нгози Оконджо-Ивеала билан ҳам учрашув ўтказилди. Суҳбатда Ўзбекистондаги туб ислоҳотлар, ЖСТга аъзо бўлиш жараёнидаги эҳтимолий қийинчиликлар ҳамда ишонч ва ҳамкорликнинг аҳамияти муҳокама қилинди.Ўзбекистон жаҳон савдосидаги ўз мажбуриятларини қатъият билан бажаришини таъкидлаган. Telegram | Instagram | Facebook
“Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (594-сон, 18.09.2025 й.) қабул қилинди.Қарорга кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос объектларни жойлаштиришдан олдин ахборот тизимлари орқали ариза берувчида ушбу участкасига ижара ҳуқуқининг мавжудлиги, давлат ер кадастри бўйича ер участкасининг жами майдони текширилади. Ички хўжалик ер тузиш лойиҳасида ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган объектларни ер участкаси таркибидаги суғорилмайдиган ерларга жойлаштириш (қуриш) назарда тутилади. Чорвачилик йўналишларида ижарага берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда 1 гектардан кўп бўлмаган, бироқ ижарага берилган контур майдонининг 1 фоизидан ошмаган қисмида қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи объектларни жойлаштиришга рухсат этилади. Ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган объектларни жойлаштиришга йўл қўйиладиган айни бир ер майдони бир марта белгиланади, келгусида ушбу объект турини ўзгартиришга хизмат кўрсатувчи ер майдонини оширмаслик шарти билан йўл қўйилади. Telegram | Instagram | Facebook
Норин тумани ҳокими шу маҳалла ҳудудига ўрнатилган контейнер уйга кўчиб ўтди ва бу билан ислоҳотларни тезлатиш, мавжуд муаммоларни жойида бартараф этиш, маҳаллани обод масканга айлантириш имконияти яратилди.Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди. Хабарда айтилишича, Президентнинг шу йил 16-17 сентябрь кунлари вилоятга ташрифи том маънода Наманганда иккинчи уйғониш даврини бошлаб берди.
Дастлаб маҳалла аҳли билан учрашувда маҳалла қиёфасини тубдан ўзгартириш инфратузилмани ривожлантириш бўйича режалаштирилган ишлар ҳақида ахборот берилди.Шунингдек, “Янги Наманган” ва унинг атрофидаги 6 та маҳаллани жадал ривожлантириш бўйича мастер режа ишлаб чиқиш юзасидан мутахассислар, аҳоли вакилларининг таклифлари тингланди. Шу ерда барча ишларни мувофиқлаштириш бўйича вилоят штаби ташкил этилди ва фаолияти изчил йўлга қўйилди. Telegram | Instagram | Facebook
“Ушбу келишувлар нафақат [ЖСТга] қўшилиш бўйича музокараларимизни илгари суради, балки иқтисодий ҳамкорлик, савдони диверсификация қилиш ва дунёнинг турли минтақаларидаги шериклар билан мустаҳкам ишбилармонлик алоқаларининг янги каналларини яратади. Ҳар бир имзо Ўзбекистонни ЖСТга тўлақонли аъзо бўлишга яқинлаштиради — бу эса иқтисодиётимиз, минтақамиз ва дунёдаги савдо ҳамкорларимиз учун янги имкониятлар эшигини очади”, — деб ёзди президентнинг ЖСТ бўйича вакили Азизбек Ўрунов.Ҳозирда ЖСТ аъзолиги йўлида келишувга эришилган давлатлар сони 29 тага етди, 2 та аъзо — улар билан асослар мавжуд, икки томонлама музокараларни тўлиқ якунлаш учун эса фақат 3 та давлат қолди. Telegram | Instagram | Facebook
