uz
Feedback
Segment.uz

Segment.uz

Kanalga Telegram’da o‘tish

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

Ko'proq ko'rsatish

📈 Telegram kanali Segment.uz analitikasi

Segment.uz (@segmentuz) O'zbek til segmentidagi kanali faol ishtirokchi. Hozirda hamjamiyat 70 852 obunachidan iborat bo'lib, Yangiliklar & Media toifasida 3 742-o'rinni va O'zbekiston mintaqasida 986-o'rinni egallagan.

📊 Auditoriya ko‘rsatkichlari va dinamika

невідомо sanasidan buyon loyiha tez o‘sib, 70 852 obunachiga ega bo‘ldi.

11 Iyul, 2026 dagi oxirgi ma’lumotlarga ko‘ra kanal barqaror faollikka ega. Oxirgi 30 kunda obunachilar soni 53 ga, so‘nggi 24 soatda esa -6 ga o‘zgardi va umumiy qamrov yuqori darajada qolmoqda.

  • Tasdiqlash holati: Tasdiqlanmagan
  • Jalb etish (ER): Auditoriya o‘rtacha 18.50% darajada jalb etiladi. Nashrdan keyingi dastlabki 24 soatda kontent odatda umumiy obunachilar sonining 13.40% ini tashkil etuvchi reaksiyalarni to‘playdi.
  • Post qamrovi: Har bir post o‘rtacha 13 106 marta ko‘riladi; birinchi sutkada odatda 9 489 ta ko‘rish yig‘iladi.
  • Reaksiyalar va o‘zaro ta’sir: Auditoriya faol: har bir postga o‘rtacha 0 ta reaksiya keladi.

📝 Tavsif va kontent siyosati

Muallif resursni shaxsiy fikrni ifoda etish maydoni sifatida ta’riflaydi:
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

Yuqori yangilanish chastotasi (oxirgi ma’lumot 12 Iyul, 2026 da olingan) sababli kanal doimo dolzarb va katta qamrovli bo‘lib qoladi. Analitika auditoriya kontent bilan faol hamkorlik qilishini, uni Yangiliklar & Media toifasidagi muhim ta’sir nuqtasiga aylantirishini ko‘rsatadi.

70 852
Obunachilar
-624 soatlar
+377 kunlar
+5330 kunlar
Postlar arxiv
❗️Президент қарорига мувофиқ: 2025 йил 1 октябрдан давлат пенсия таъминотига оид ҳамда АТ “Халқ банки” томонидан пенсияларни нақд пул шаклида тўлаш билан боғлиқ хизматлар фуқароларни биометрик идентификация қилиш (Face-ID) ҳамда уларнинг имзосини электрон шаклда олиш орқали амалга оширилади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️2025 йил 1 декабрдан идоралараро ахборот алмашинувини йўлга қўйиш орқали никоҳни расмийлаштиришда ФҲДЁ органлари томонидан никоҳланувчи шахслардан тиббий кўрик натижаларини тақдим қилиш талаби бекор қилинади — Президент фармони Telegram | Instagram | Facebook

Марказий Осиёда бадминтон: Тошкент марказида турнир Минтақанинг етти давлати — Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикисто
+3
Марказий Осиёда бадминтон: Тошкент марказида турнир Минтақанинг етти давлати — Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Эрон ва Мўғулистондан келган спортчилар Тошкентдаги бадминтон чемпионатида майдонга тушишмоқда. Беллашувлар U15, U17 ва U23 тоифаларида ташкил этилган. Жамоавий баҳслар натижасига кўра, U15да Ўзбекистон ёшлари, U17 ва U23 тоифаларида эса Қозоғистон жамоалари ғолибликка эришди. Финал босқичида эса Ўзбекистон, Эрон ва Қозоғистон спортчилари яккалик ва жуфтлик йўналишларида чемпионлик учун куч синашмоқда. Telegram | Instagram | Facebook

Ўзбекистонга олиб кириладиган “M” ва “N” тоифалардаги ғилдиракли янги транспорт воситаларининг экологик тоифа талабларига мувофиқлигини экологик сертификатлаш бекор қилинади. Ушбу тоифалардаги ғилдиракли транспорт воситаларининг экологик тоифа талабларига мувофиқлиги Ҳукуматнинг 2017 йил 25 апрелдаги 237-сон қарори билан тасдиқланган Муомалага чиқарилаётган ғилдиракли транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент талаблари асосида баҳоланади. Электр двигателлар билан жиҳозланган ғилдиракли транспорт воситаларининг экологик тоифа талабларига мувофиқлиги баҳоланмайди. Telegram | Instagram | Facebook

Shunchaki energiya emas. Ultra-energiya! Yangi Flash Up Energy Ultra allaqachon shu yerda. Porlash uchun zaryadlangan! Learn more #reklama instagram.com

Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ташкил этилади
“Енгил саноат соҳасида юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини ошириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–174-сон, 19.09.2025 й) қабул қилинди.
Фармонга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ташкил этилади. Агентлик тўқимачилик, чарм-пойабзал, ипакчилик ва гиламчилик саноати соҳаларида устувор йўналишларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ваколатли давлат органи ҳисобланади. Агентлик қошида Енгил саноатни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади. Агентлик томонидан енгил саноат соҳасидаги корхоналарга 2025 йил 1 октябрдан қуйидаги молиявий қўллаб-қувватлаш чоралари қўлланилади: ▪️халқаро брендларни жалб қилиш, стандартлаштириш ва сертификатлашнинг халқаро тизимларини, молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларини жорий этиш; ▪️экспорт шартномалари бўйича суғурталашни молиялаштириш харажатларини қоплаш ҳамда мутахассисларни ўқитиш учун грантлар ажратиш; ▪️хорижий давлатларда савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, реклама кампанияларини ташкил этиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларининг бир қисмини қоплаш. Telegram | Instagram | Facebook

Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш ўтказилади
“Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–173-сон, 19.09.2025 й.) қабул қилинди.
Фармонга кўра, Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш 2026 йил 15 январь ҳолатига кўра 2026 йил 15 январдан 28 февралга қадар ўтказилади. Рўйхатга олиш тадбирини ўтказишни ташкил этиш бўйича республика комиссияси тузилади. Рўйхатга олиш тадбири “маҳалла еттилиги” тизими ходимларини 2025 йил 15 декабрдан 2026 йил 1 мартгача бўлган даврда жалб этиш орқали ўтказилади. Бунда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Миллий статистика қўмитаси ҳамда масъул идоралар билан биргаликда “маҳалла еттилиги” тизими ходимларини планшетлардан фойдаланган ҳолда рўйхатга олиш тадбири ўтказилишини таъминлайди. Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари 2026 йил 15 январдан 31 январгача ўз тизимида фаолият юритаётган барча ходимларнинг census.stat.uz порталида рўйхатдан ўтишини таъминлайди. Бундан ташқари, туман (шаҳар)ларда рўйхатга олиш штаблари ташкил этилади ва уларнинг фаолияти назорат қилинади. Telegram | Instagram | Facebook

AVO platinum kredit kartasini ilovada oching! ✅ AVO platinum — foizsiz kredit karta. AVO ilovasida kredit karta oching va 100 mln so'mgacha pul oling — 45 kungacha 0%! 💰 Yuklab olish #reklama avo.uz

Айрим поездларнинг қатнови вақтинча бекор қилинди “Ўзбекистон темир йўллари” маълумотига кўра, техник сабабларга кўра айрим режалаштирилган қатновлар амалга оширилмайди. 22–23 сентябрь кунлари 6435/6436-сонли “Тошкент — Хожикент — Тошкент” ва 7203/7204-сонли “Тошкент — Чиноркент — Тошкент” электропоездлари қатнамайди. 25 сентябрь куни режалаштирилган “Қўқон — Андижон — Қўқон” йўналишидаги 6391/6392-сонли йўловчи поезди қатнови ҳам бекор қилинди. Мазкур ўзгаришлар фақат шу саналардаги қатновларга тааллуқли бўлиб, бошқа рейслар одатдагидек давом этади. Telegram | Instagram | Facebook

+3
🇺🇿🇺🇸 Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Нью-Йорк шаҳрига келди Жон Кеннеди номидаги халқаро аэропортда давлатимиз раҳбарини АҚШ Президентининг глобал шерикликлар бўйича махсус вакили Паоло Замполли, Америка - Ўзбекистон савдо палатаси раиси Керолин Лемм ва бошқа расмийлар кутиб олди. Telegram | Instagram | Facebook

Toshkentdan Mineralniye Vodiga parvoz — 2,6 mln so'mdan! ❤️ Mineralniye Vodi — tog'lar quchog'idagi sukunat va salomatlik makoni. Tabiat bilan uyg'unlikda dam oling: tog' havosini chuqur yuting, yashil vodiylar bo'ylab sayr qiling va shifobaxsh manzaralardan bahra oling. ✨ Tinchlik, yangilanish va osoyishtalik — barchasi bu yerda. Mineral suvlar, sanatoriyalar va kurortlar Sizni kutmoqda. Qayta kuch yig'ish, sog'lig'ingizni tiklash va tabiatda dam olish uchun ajoyib manzil! 💰 Chipta narxlari — 2,6 mln so'mdan boshlanadi. Hozirroq Centrum Air orqali bron qiling! Bandlash #reklama 16+ booking.centrum-air.com

❗️Таълим янгиликлари: ➖ Давлат ва хусусий боғча тарбиячиларини ишдан ажралмаган ҳолда олийгоҳларда ўқитиш йўлга қўйилиб, йилига 10 минг тарбиячи олий маълумотли қилинади. ➖ Худди Президент мактаблари каби ҳар бир вилоятда “Янги авлод” боғчалари ташкил қилиниб, уларда тарбиячилар илғор педагогик технологияларни ўрганади. ➖ Янги ўқув йилидан бошлаб мактаб даврида ўқувчиларнинг қобилиятига қараб, касб ёки олий таълимга йўналтириш учун 9- ва 11-синф ўқувчилари учун ягона давлат имтиҳонлари жорий қилинади. Шу орқали 400 мингга яқин 9-синф битирувчилари техникумларга қамраб олинади. ➖ Ўқишни мактабда давом эттириб, олийгоҳга кириш истагида бўлган ёшларга фанлар танлов асосида чуқурлаштириб ўтилади. ➖ Хорижий тил ва фанлар бўйича халқаро сертификатлар мактабдаги якуний имтиҳонларда ҳам тан олинади. Telegram | Instagram | Facebook

Президент Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессияси тадбирларида иштирок этиш учун 20-24 сентябрь кунлари амалий ташриф билан Нью-Йорк шаҳрида бўлади. Telegram | Instagram | Facebook

+3
Саида Мирзиёева БМТ биносида «Ўзбекистон хонаси» очилишини эълон қилди Женевада Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган қабул маросими бўлиб ўтди. Тадбирда келажак, ислоҳотлар, барқарор тараққиёт ва умуминсоний қадриятлар ҳақида фикр алмашилди. Шунингдек, тез орада БМТ биносида «Ўзбекистон хонаси» очилиши эълон қилинди. Бу жой мамлакат маданиятини намойиш этувчи ва очиқлик рамзига айланувчи маскан бўлади.
Шу куни Жаҳон савдо ташкилоти Бош директори Нгози Оконджо-Ивеала билан ҳам учрашув ўтказилди. Суҳбатда Ўзбекистондаги туб ислоҳотлар, ЖСТга аъзо бўлиш жараёнидаги эҳтимолий қийинчиликлар ҳамда ишонч ва ҳамкорликнинг аҳамияти муҳокама қилинди.
Ўзбекистон жаҳон савдосидаги ўз мажбуриятларини қатъият билан бажаришини таъкидлаган. Telegram | Instagram | Facebook

Toshkentdan Olmaotaga parvoz — 795 000 so'mdan! ❤️ Olmaota — tog'lar osmonni quchgan, havo esa erkinlik ifori bilan to'lgan shahar. Yashil xiyobonlarda sayr qiling, tog' shamollari yangi nafasini his eting va quyosh nurlarida porlayotgan shahar manzarasidan zavqlaning. ✨ Sharqona ruh va zamonaviy ritm — barchasi Olmaotada. Bu yerda har bir lahza yengillik, iliqlik va ilhom bilan to'lgan. Tabiat va shahar uyg'un yashaydigan manzilga uchamiz! 💰 Chipta narxlari — 795 000 so'mdan boshlab. Hoziroq Centrum Air orqali bron qiling! Bandlash #reklama 16+ booking.centrum-air.com

❗️Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш такомиллаштирилади
“Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (594-сон, 18.09.2025 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос объектларни жойлаштиришдан олдин ахборот тизимлари орқали ариза берувчида ушбу участкасига ижара ҳуқуқининг мавжудлиги, давлат ер кадастри бўйича ер участкасининг жами майдони текширилади. Ички хўжалик ер тузиш лойиҳасида ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган объектларни ер участкаси таркибидаги суғорилмайдиган ерларга жойлаштириш (қуриш) назарда тутилади. Чорвачилик йўналишларида ижарага берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда 1 гектардан кўп бўлмаган, бироқ ижарага берилган контур майдонининг 1 фоизидан ошмаган қисмида қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи объектларни жойлаштиришга рухсат этилади. Ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган объектларни жойлаштиришга йўл қўйиладиган айни бир ер майдони бир марта белгиланади, келгусида ушбу объект турини ўзгартиришга хизмат кўрсатувчи ер майдонини оширмаслик шарти билан йўл қўйилади. Telegram | Instagram | Facebook

Қонунчиликка кўра, 2 ва ундан ортиқ 16 ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз оналарнинг меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори 1,41 баравари қийматидаги (1 792 110 сўм) даромадлари солиқ солишдан озод этилиши белгиланган. Бу имтиёз ҳар бир бола учун фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан тақдим этиладиган маълумотнома асосида берилади. Telegram | Instagram | Facebook

Норин туманидаги “Шўрариқ” маҳалласини “Янги Наманган” маҳалласига айлантириш жараёнига киришилди Норин тумани ҳокими шу маҳа
+6
Норин туманидаги “Шўрариқ” маҳалласини “Янги Наманган” маҳалласига айлантириш жараёнига киришилди
Норин тумани ҳокими шу маҳалла ҳудудига ўрнатилган контейнер уйга кўчиб ўтди ва бу билан ислоҳотларни тезлатиш, мавжуд муаммоларни жойида бартараф этиш, маҳаллани обод масканга айлантириш имконияти яратилди.
Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди. Хабарда айтилишича, Президентнинг шу йил 16-17 сентябрь кунлари вилоятга ташрифи том маънода Наманганда иккинчи уйғониш даврини бошлаб берди.
Дастлаб маҳалла аҳли билан учрашувда маҳалла қиёфасини тубдан ўзгартириш инфратузилмани ривожлантириш бўйича режалаштирилган ишлар ҳақида ахборот берилди.
Шунингдек, “Янги Наманган” ва унинг атрофидаги 6 та маҳаллани жадал ривожлантириш бўйича мастер режа ишлаб чиқиш юзасидан мутахассислар, аҳоли вакилларининг таклифлари тингланди. Шу ерда барча ишларни мувофиқлаштириш бўйича вилоят штаби ташкил этилди ва фаолияти изчил йўлга қўйилди. Telegram | Instagram | Facebook

Ўзбекистон ЖСТга аъзолик бўйича музокараларни тўлиқ якунлашда 3 та давлат қолди Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ)га аъзо
Ўзбекистон ЖСТга аъзолик бўйича музокараларни тўлиқ якунлашда 3 та давлат қолди Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ)га аъзо бўлиш йўлида яна учта давлат — Аргентина, Австралия ва Гондурас билан келишиб олди. Ўзбекистон ушбу мамлакатлар билан бозорга кириш бўйича икки томонлама протоколларни имзолади.
“Ушбу келишувлар нафақат [ЖСТга] қўшилиш бўйича музокараларимизни илгари суради, балки иқтисодий ҳамкорлик, савдони диверсификация қилиш ва дунёнинг турли минтақаларидаги шериклар билан мустаҳкам ишбилармонлик алоқаларининг янги каналларини яратади. Ҳар бир имзо Ўзбекистонни ЖСТга тўлақонли аъзо бўлишга яқинлаштиради — бу эса иқтисодиётимиз, минтақамиз ва дунёдаги савдо ҳамкорларимиз учун янги имкониятлар эшигини очади”, — деб ёзди президентнинг ЖСТ бўйича вакили Азизбек Ўрунов.
Ҳозирда ЖСТ аъзолиги йўлида келишувга эришилган давлатлар сони 29 тага етди, 2 та аъзо — улар билан асослар мавжуд, икки томонлама музокараларни тўлиқ якунлаш учун эса фақат 3 та давлат қолди. Telegram | Instagram | Facebook

Toshkentdan Bokuga parvoz - 1,6 mln so'mdan! ❤️ Boku - quyosh botishi za'faron hidini taratadigan, shamol esa Kaspiy ertaklarini shivirlaydigan shahar. Icheri-Shexerning qadimiy ko'chalari bo'ylab sayr qil, Olovli minoralar oynasida chiroqlar qanday aks etayotganiga nazar sol va shahar har lahzada qanday jonlanayotganini his qil. ✨ Sharqona muloyimlik va yevropacha yengillik - bularning barchasi Bokuga xos. Bu yerda choyga atirgul, suhbatga esa dil qo'shiladi. Birinchi qadamdanoq mo'jizalar boshlanadigan shaharga uchib ketdik! 💰 Chiptalar - 1,6 million so'mdan boshlanadi. Hoziroq Centrum Air orqali buyurtma bering! Bandlash #reklama 16+ booking.centrum-air.com