2 177
Подписчики
-4724 часа
-1807 дней
-18430 день
Архив постов
Repost from Samarqand viloyati prokuraturasi
Вилоят прокуратураси бўлим катта прокурори Ж.Шарапов томонидан Президентнинг 30.03.2026 йилдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини рақамлаштириш ва самарадорлигини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-50-сонли Фармони ижроси юзасидан Марказий банк, тижорат банклари ҳамда МИБ ходимлари иштирокида семинар ўтказилди.
Унда мазкур Фармон ижроси юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини сўзсиз ва ўз вақтида ижро этишни таъминлаш, ижро тартиб-таомилларини рақамлаштириш ишларини янада кенгайтириш ҳамда соҳага сунъий интеллект технологияларини кенг жорий этиш, муаммоли кредитларни ундириш масалалари муҳокама этилди.
Шунингдек, ижро ҳужжатлари бўйича мол-мулкни ундирувчи томонидан расмийлаштирилган процессуал ҳужжатлар асосида давлат ижрочисининг қарори билан электрон онлайн аукцион савдолари орқали реализация қилиш, мол-мулкларини хатлаш, кўздан кечириш билан боғлиқ процессуал ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича тушунтиришлар берилди.
Якунида тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Самарқанд вилояти прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
| Telegram | Instagram | Facebook |
МИБ: Каттақўрғон туманида газ таъминотидан қарздорлик учун Lacetti автомашинаси хатланди
Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан, фуқаро М.А.дан ундирувчи — «Ҳудудгазтаъминот» АЖ фойдасига 65 миллион сўм қарздорликни ундириш белгиланган. Мажбурий ижро бюроси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорга қарздорликни ихтиёрий равишда қоплаш юзасидан тегишли тушунтиришлар берилган. Бироқ белгиланган муддатда қарздорлик бартараф этилмаганлиги сабабли, қонун талабларига мувофиқ қарздорга тегишли бўлган Lacetti русумли автомашина хатланди.Шунингдек, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ корхоналари фойдасига ундирилиши лозим бўлган қарздорликлар юзасидан туманда жами 15 та турли хил мол-мулк хатланган. Мазкур мол-мулкларни электрон онлайн-аукцион савдолари орқали реализация қилиш чоралари кўрилмоқда. Мажбурий ижро бюроси томонидан бу каби ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Repost from Bosh prokuratura
Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан суд қарорларига асосан энергия ресурслари соҳасидаги қарздорликларни ундириш борасида ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Хусусан, 2026 йил бошидан иш юритувга келиб тушган 5.498 та 120,2 млрд. сўмлик ижро ҳужжатларидан 3.514 та 63,3 млрд. сўмлик ижро ҳужжатлари тамомланиб, 2.366 та 44,9 млрд. сўмлик қарздорликлар амалда ундирилиши таъминланди.
Шундан, “Ҳудудгазтаъминоти” АЖ фойдасига 1.344 та ижро ҳужжати бўйича 12,7 млрд. сўмлик, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ фойдасига олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида 1.022 та 32,2 млрд. сўмлик қарздорликлар амалда ундирилган.
Ҳозирда мазкур тадбирлар давом эттирилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Самарқандда ижро ишлари рақамли технологиялар асосида амалга оширилмоқда
Мажбурий ижро бюроси Самарқанд туманлараро ихтисослаштирилган бўлимида ахборот-коммуникация технологиялари асосида иш фаолияти самарали ташкил этилмоқда.
Жорий йилнинг ўтган даврида бўлимга 321 898 та, жами 308,1 млрд сўмлик ижро ҳужжатлари келиб тушган бўлиб, шундан 107 665 та, 50,6 млрд сўмлик ижро ишларининг амалдаги ижроси таъминланди.
Бўлим томонидан ижро ҳужжатларининг соддалаштирилган тарзда ижроси, маъмурий жарималар, солиқ қарзи, давлат божи ҳамда почта харажатларини ундириш ишлари қарздорнинг яшаш ёки мол-мулки жойлашган манзилига чиқмаган ҳолда, ахборот-коммуникация технологиялари орқали масофадан амалга оширилмоқда.
Шунингдек, қарздорларга юборилаётган хабарномаларда кўрсатилган “ID” рақамлари орқали электрон тўлов тизимларида масофавий амалга ошириш имконияти яратилган.
Давлат ижрочиси “Call-center” орқали қарздорлар билан мулоқот қилиб, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари юзасидан тушунтириш ишларини олиб бормоқда.
Суд ҳужжатлари ижросининг самарасини оширишга қаратилган семинар бўлиб ўтди
Мажбурий ижро бюросининг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан судлар иштирокида, суд ҳужжатлари ижросини самарали таъминлаш ҳамда амалиётда учраётган муаммоларни бартараф этишга бағишланган семинар тадбири бўлиб ўтди.
“Samarqand MTRK” телеканалининг “Samarqand Yangiliklari” информацион теледастурида намойиш этилди.
МИБ: Самарқандда ноқонуний эгалланган ҳудуд бўшатилди
Мажбурий ижро бюросининг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан суд ҳужжати ижросини таъминлаш юзасидан навбатдаги мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилди.
Ижро ҳужжатига асосан, қарздор Д.Исмоилова томонидан ноқонуний равишда ўрнатилган қурилма контейнерни олиб ташлаш ва эгаллаб олинган ҳудудни бўшатиш белгиланган эди. Суд қарори талаблари ихтиёрий равишда бажарилмаганлиги сабабли давлат ижрочилари томонидан тегишли ташкилотлар вакиллари иштирокида мажбурий ижро ҳаракатлари ўтказилди.
Натижада ноқонуний ўрнатилган қурилма контейнер олиб ташланиб, ҳудуд тўлиқ бўшатилди ҳамда белгиланган тартибда фойдаланиш учун қайта тикланди.
+1
✍️ "Алимент-фарзанд ҳақи"
Бурхон ХАЙДАРОВ- Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси бошлиғи
Манба: "HUQUQ" газетаси
№24. 18.06.2026
Repost from MIB faoliyatidan
+1
Самарқандда қидирувда бўлган гаровдаги Tracker 2 аниқланди
👉Батафсил ўқинг
Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X
Repost from Bosh prokuratura
Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари иш юритувидаги фуқаролар томонидан содир этилган жиноятлари учун тайинланган жиноий жарималарни ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари юзасидан мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида мазкур тоифадаги жами 516 та 16,1 млрд. сўмлик ижро ҳужжатларнинг ижроси юзасидан 275 та 8,2 млрд. сўмлиги бўйича ижро ишлари тамомланган. Шундан 178 та ижро ишлари бўйича 4,9 млрд. сўм давлат фойдасига амалда ундирилиши таъминланган.
Шу жумладан, қарздорликни тўлашдан бўйин товлаган 97 та 3 млрд 123 млн. сўмлик ижро ишлари бўйича жиноий жарима жазосини бошқа жазо турига алмаштириш юзасидан судларга тақдимномалар киритилди.
Ҳозирда бўлимлар иш юритувидаги 241 та 7,9 млрд. сўмлик жиноий жарималарни ундириш билан боғлиқ ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бу борадаги ишлар давом этмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
"МИБ ва судлар ҳамкорлиги: ижро самарадорлигини ошириш йўлида"
Самарқанд шаҳрида суд ҳужжатлари ижросини самарали таъминлаш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этишга бағишланган семинар-йиғилиш бўлиб ўтди.
Тадбир Мажбурий ижро бюросининг Самарқанд шаҳар бўлими ташаббуси билан ташкил этилди. Унда Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди, Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди ҳамда Самарқанд туманлараро иқтисодий суди масъул ходимлари иштирок этди.
Семинар давомида суд ҳужжатлари ижросини таъминлаш жараёнида учраётган долзарб масалалар атрофлича муҳокама қилинди. Давлат ижрочилари томонидан амалиётда юзага келаётган муаммолар ва уларни ҳал этиш юзасидан таклифлар билдирилди.
Шунингдек, суд қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларининг ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминлаш бўйича таҳлилий маълумотлар тақдим этилди. Мавжуд камчиликлар танқидий-таҳлилий руҳда кўриб чиқилиб, уларни бартараф этишнинг самарали механизмлари юзасидан фикр алмашилди.
Томонлар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, ахборот алмашинувини тезкор ташкил этиш ва ижро интизомини оширишга қаратилган қатор таклифлар муҳокама қилиниб, келгусида амалга ошириладиган устувор вазифалар белгилаб олинди.
Таъкидланганидек, суд ҳужжатларининг тўлиқ ва ўз вақтида ижросини таъминлаш фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этади. Шу боис, судлар ва Мажбурий ижро бюроси ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш, ижро самарадорлигини ошириш бўйича ишлар изчил давом эттирилади.
Мажбурий ижро бюроси Пайариқ туман бўлими томонидан ноқонуний қурилма бузилди
Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судининг қарорига асосан Пайариқ тумани Гулзор маҳалласи ҳудудидаги 7-сонли умумий ўрта таълим мактаби ер майдонида жавобгар З.С. томонидан ноқонуний равишда қурилган 28 кв.м ҳажмдаги қурилма буздирилди.
Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида суд ҳужжати талаблари тўлиқ таъминланиб, ижро ҳужжати амалда ижро этилди.
Қарздорлик эвазига фуқарога тегишли алоқа воситаси хатланган
Ижтимоий тармоқларда суд ҳужжати ижроси таъминланаётгани юзасидан тарқатилаётган хабарлар бўйича қуйидагилар маълум қилинади.
Фуқаролик ишлари бўйича Иштихон туманлараро судининг 2026 йил 22 майдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Т.Ч.дан ундирувчи фойдасига 4 260 000 сўм кредит қарзини ундириш белгиланган бўлиб, мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Қўшработ туман бўлими иш юритувига 2026 йил 4 июнь куни келиб тушган.
Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддаси талабларига мувофиқ, давлат ижрочиси томонидан 2026 йил 9 июнь куни ижро иши қўзғатилиб, қарздорга қарорда кўрсатилган талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун 15 кунлик муддат берилган.
Шу билан бирга, қарздорга тегишли мол-мулкларни аниқлаш мақсадида Қонуннинг 87-моддасига асосан тегишли ташкилотларга электрон сўровлар юборилган бўлиб, келиб тушган жавобларга кўра қарздор номида рўйхатдан ўтган мол-мулклар мавжуд эмаслиги аниқланган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг фойдаланишида бўлган “HONOR” русумли алоқа воситаси 2026 йил 13 июнь куни хатланган.
Амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ, хатланган мол-мулк белгиланган тартибда баҳоланиб, қарздор томонидан қарздорлик ихтиёрий равишда қопланмаган тақдирда, уни реализация қилиш ва электрон аукцион савдоларига чиқариш чоралари кўрилади. Тушган маблағлар эса белгиланган тартибда ижро ҳужжати бўйича қарздорликни қоплашга йўналтирилади.
Бунда, Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 53-моддасига мувофиқ, қарздорнинг мол-мулки ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарор қарздорга топширилган кундан эътиборан бир ой муддатдан кечиктирмай, зарур ҳолларда эса қарорни топшириш билан бир вақтда хатланиши мумкинлиги белгиланган.
Шу сабабли, давлат ижрочиси томонидан амалга оширилган хатлаш ҳаракати амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ равишда бажарилган.
Уже доступно! Исследование Telegram 2025 — ключевые инсайты года 
