cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Bosh prokuratura

O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali 📞1007 ☎️ 0(371)-202-04-86 📥 [email protected] 👉www.prokuratura.uz 👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596 👉https://www.instagram.com/boshprokuratura

Больше
Рекламные посты
31 701
Подписчики
-4624 часа
-307 дней
+57430 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Бош прокуратура Малака кенгаши томонидан Жиззах вилояти прокуратураси органларида хизмат қилаётган ходимлар (вилоят прокурорининг ўринбосарлари, вилоят прокуратураси тармоқ раҳбарлари ва шаҳар-туман прокурорлари) белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилди. Аттестация натижалари белгиланган тартибда эълон қилинди. Шу билан биргаликда, ходимларга ижро интизоми, мунтазам равишда билим ва касб малакасини ошириш ҳамда прокуратура органлари ходимларининг “Касб одобномаси”га қатъий риоя этиш борасидаги талаблар эслатиб ўтилди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Показать все...
Наманган вилояти Поп туманида аҳоли муаммоларини ҳал этиш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан сайёр қабул ўтказилди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Показать все...
Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари иш юритувида бўлган номулкий турдаги ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ўтган даврда иш юритувга жами 4 417 та шу турдаги ижро ҳужжатлари келиб тушган, шундан 901 таси бола кўрсатиш ёки олиб бериш, 231 таси ишга тиклаш билан боғлиқ бўлса, 1 824 таси ноқонуний қурилмаларни бузиш ва мажбурият юклаш, 1 137 та уйга киритиш ва уйдан чиқариш кабиларни ташкил этган. Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида 1 424 та мазкур тоифадаги ижро ҳужжатларининг ижроси тамомланган. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Показать все...
Бухоро вилоятида прокуратура ташаббуси билан мактабгача таълим муассасаси ташкил этилди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Показать все...
Андижон вилояти прокурори М.М.Ходжаев томонидан вилоятда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш мақсадида қатор тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Шу мақсадда Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида спортнинг кураш тури бўйича уюшган, уюшмаган ва оталиққа олинган ёшлар ўртасида “9 май Хотира ва қадрлаш куни”га бағишлаб “Андижон вилояти прокурори соврини" учун мусобақа ўтказилди. Мазкур беллашувда иштирок этиш учун вилоятнинг барча туман-шаҳарларидан 200 дан ортиқ ёшлар ташриф буюрдилар. Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар вилоят прокурори томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Показать все...
Прокуратурой Самаркандской области изучаются проблемы предпринимателей. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Показать все...
Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан тадбиркорлар муаммолари ўрганилмоқда. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Показать все...
Бош прокурор ўринбосари С.И.Самадов томонидан Тошкент шаҳрида қурилишга оид давлат дастурлари ижроси ўрганилди. Хусусан, Учтепа тумани, Бешқайрағоч маҳалласидаги 3-сонли болалар клиник шифохонаси, Шошилинч тез тиббий ёрдам бўлими ва 74-сонли мактабни реконструкция қилиш объектларида бўлиб, лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқилиши, норасмий сектордаги ишчиларни расмий секторга ўтказиш, қурилиш ишларини ишчи кучи ва техника сонини кўпайтириш орқали жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берилди. Шу каби, Сергели ва Бектемир туманларидаги “Янги Ўзбекистон” массивларида қурилаётган кўп қаватли турар-жойлар, муҳандислик-коммуникация, ижтимоий соҳа объектлари қурилиши билан танишиб, қурилишда маҳаллий маҳсулот ишлатилиши ҳисобига таннархнинг камайишига эришиш лозимлиги, давлат объектларининг лойиҳа ҳужжатларига орқтича иш турларини киритишдек салбий амалиётига чек қўйиш лозимлиги таъкидланди. Бундан ташқари, Тошкент шаҳрида электр энергия таъмонтини модернизация қилишга оид ПҚ-91-сонли қарор ижроси бўйича ташкил этилган штабда подстанциялар қурилиши, лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиши, экспертиза кўригидан ўтказилиши, бажарилаётган қурилиш ишлари тармоқ жадвалида белгиланган муддатда бажарилиши аҳволи муҳокама қилиниб, божхона расмийлаштируви, кабель ётқизишда қум етказиб беришда юзага келган муаммолар бартараф этилди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Показать все...
Айни пайтда, Бош прокуратура Малака кенгаши томонидан белгиланган режа-жадвалга асосан Жиззах вилояти прокуратураси органларида хизмат қилаётган ходимлар белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилмоқда. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Показать все...