ch
Feedback
Бюронинг Самарқанд вилоят бошқармаси

Бюронинг Самарқанд вилоят бошқармаси

前往频道在 Telegram
1 473
订阅者
-324 小时
-497
-55730
帖子存档
Долг погашен, семья помирилась Забота о детях - обязанность каждого родителя. Своевременная выплата алиментов не только обесп
Долг погашен, семья помирилась Забота о детях - обязанность каждого родителя. Своевременная выплата алиментов не только обеспечивает ребенку достойное содержание, но и позволяет избежать серьезных правовых последствий. Подробнее: 👉https://sv.zarnews.uz/post/4jqm Подписывайтесь на наш канал: @samvest

Бюронинг Самарқанд вилоят бошқармасида ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармасида 2026 йилнинг биринчи ярми якунларига бағишланган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Унда бошқарма ҳамда ҳудудий бўлимлар томонидан амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, эришилган натижалар, мавжуд муаммолар ва келгуси даврдаги устувор вазифалар муҳокама этилди. Таъкидланганидек, жорий йилнинг дастлабки олти ойи давомида жами 520 минг 890 та ижро ҳужжати тамомланиб, уларнинг умумий қиймати 3,9 трлн сўмни ташкил этди. Шундан 352 минг 431 та ижро ҳужжати бўйича 2 трлн сўмдан ортиқ маблағ амалда ундирилди.
Давлат манфаатларини таъминлаш йўналишида ҳам салмоқли натижалар қайд этилди. Хусусан, 387 минг 189 та ижро ҳужжати тамомланиб, 291 минг 659 та ижро ҳужжати бўйича 1,2 трлн сўм маблағ давлат фойдасига ундирилди. Солиқ қарздорликларини қисқартириш борасида 85 минг 495 та ижро ҳужжати ижроси якунланди. Натижада 49 минг 989 та ҳужжат бўйича 1,1 трлн сўм маблағ ундирилди. Ҳисобот даврида давлатга етказилган зарарни қоплаш, жиноий ва маъмурий жарималарни ундириш бўйича ҳам тизимли ишлар амалга оширилди. Давлатга етказилган зарарга оид 92 та ижро ҳужжати бўйича 12,8 млрд сўм ундирилди. Жиноий жарималар юзасидан 6,5 млрд сўм, маъмурий жарималар бўйича эса 106,2 млрд сўм маблағнинг амалда ундирилиши таъминланди. Банклар ва коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар манфаатларини таъминлаш бўйича ҳам самарали ишлар олиб борилди. Жумладан, банклар фойдасига 356,7 млрд сўм, электр таъминоти корхоналари ҳисобига 24,6 млрд сўм, табиий газ таъминоти ташкилотлари фойдасига 11,8 млрд сўм, ичимлик суви таъминоти корхоналарига 7,2 млрд сўм, бошқарув сервис компанияларига 2,2 млрд сўм, “Иссиқлик манбаи” ДУК фойдасига эса 142 млн сўм маблағ ундирилди. Алимент ундириш соҳасида ҳам муҳим натижаларга эришилди. Ҳисобот даврида 200 млрд сўм алимент маблағи ундирилиб, 881 та оила яраштирилди. Шунингдек, 1 568 нафар алимент тўловчи ишга жойлаштирилди. Қонун талабларини бажаришдан бўйин товлаган 621 нафар шахс маъмурий, 65 нафар шахс эса жиноий жавобгарликка тортилди.
Ҳайъат йиғилиши якунида белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш, ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳамда фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш устувор вазифа сифатида белгиланди, шунингдек, фаолиятида хато ва камчиликларга йўл қўйган айрим бўлим бошлиқлари ва давлат ижрочиларига нисбатан интизомий чора кўриш юзасидан ҳайъатга таклиф киритилди.

Repost from Bosh prokuratura
​​Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармаси қидирув шўъбаси ходимлари томонидан қидирувдаги шахслар ва мол-мулкларни аниқлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Ҳудудий бўлимлар томонидан суд қарорларига асосан қарздор деб топилган 571 нафар шахсларга нисбатан қидирув эълон қилинган. Жорий йилнинг ўтган 6 ойида 413 нафар қидирувдаги шахслар топилиб, кейинги ижро ҳаракатлари амалга оширилди. Амалга оширилган ижро ҳаракатлари давомида топилган 288 нафар шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилган бўлса, 30 нафари оиласи билан яраштирилди, 72 нафаридан жами 985 млн. сўм алимент қарздорликлари ундирилди. Шунингдек, алимент тўловчи қарздорлардан 27 нафари суд ҳужжати иш юритувга қабул қилинишидан аввал чет давлатларга чиқиб кетганлиги аниқланган. Уларга нисбатан давлатлараро қидирув эълон қилиниб, халқаро шартномалар асосида тегишли сўровномалар юборилган. Ҳозирда болалар манфаатини таъминлаш, суд қарорларини тўлиқ ижро этиш ва қонунийликни қарор топтириш йўлида изчил ишлар олиб борилмоқда. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt

Алиментный долг привёл к уголовному делу В Самаркандской области возбуждено очередное уголовное дело в отношении гражданина,
Алиментный долг привёл к уголовному делу В Самаркандской области возбуждено очередное уголовное дело в отношении гражданина, который, несмотря на вынесенное ранее судебное решение и уже понесенное наказание, продолжал уклоняться от исполнения своих родительских обязанностей. Подробнее: 👉https://sv.zarnews.uz/post/q6ex Подписывайтесь на наш канал: @samvest

Repost from MIB faoliyatidan
Majburiyatlar Reyestri: Qarzdorlikni chetlab o‘tishga imkon bermaydi Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд туманлараро бўлими томонидан фуқаро Каримберди Турамуродовга нисбатан ноқонуний ижро ҳаракатлари амалга оширилгани ҳақида тарқатилаётган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Аслида, Самарқанд шаҳар 3-сонли ИИБнинг 2026 йил 24 февралдаги қарорига асосан Каримберди Турамуродовдан 824 000 сўм жарима ундириш белгиланган. Ушбу ижро ҳужжати 2026 йил 23 июл куни Мажбурий ижро бюросининг Самарқанд туманлараро бўлимига келиб тушган ва қонун талабларига мувофиқ ижро иши қўзғатилиб, қарздорга 5 кунлик ихтиёрий муддат берилгани ҳақида СМС хабарнома юборилган. 2026 йил 24 июл куни қарздор телефон орқали мазкур қарор суд томонидан бекор қилинганини маълум қилган. Давлат ижрочиси суд ажрими Бюрога электрон тартибда келиб тушмаганини тушунтириб, уни тақдим этишни сўраган. Қарздор даволанаётгани сабабли унинг фарзанди Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2026 йил 25 майдаги ажримини тақдим этган. Унга кўра, Самарқанд шаҳар 3-сонли ИИБнинг мазкур маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарори бекор қилингани тасдиқланган. Шундан сўнг давлат ижрочиси томонидан қонун талабларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни 37-моддаси иккинчи қисми 4-банди асосида 2026 йил 24 июл кунида ижро иши тугатилган ва бу ҳақда қарздорга СМС хабарнома юборилган.

Айрим ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги ишга тиклаш билан боғлиқ суд қарорлари и
Айрим ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги ишга тиклаш билан боғлиқ суд қарорлари ижро этилмагани ҳақидаги асоссиз хабарлар тарқатилмоқда. Маълум қиламизки, ФИБ Самарқанд шаҳар судининг 2026 йил 14 июлдаги ижро варақалари Бюронинг Самарқанд шаҳар бўлими иш юритувига 2026 йил 16 июль куни келиб тушган. 2026 йил 17 июль куни давлат ижрочиси томонидан ижро ишлари қўзғатилиб, дарҳол ижро ҳаракатлари бошланган. Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида Самарқанд вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг 2026 йил 22 июлдаги 508, 509, 510 ва 511-сонли буйруқлари билан фуқаролар Ж.Жонназарова, Г.Парманова, Д.Раҳимова ҳамда Ж.Рустамова тегишли мактабгача таълим ташкилотлари директорлари лавозимларига ишга тикланган. Шу муносабат билан мазкур ижро ҳужжатлари тўлиқ ижро этилган бўлиб, ижро ишлари қонун талабларига мувофиқ амалда тамомланган. Фуқаролардан тасдиқланмаган ва бир томонлама маълумотларга эмас, балки расмий манбаларга таянишларини сўраймиз.

Сайёр қабуллар орқали мурожаатлар самарали ҳал этилмоқда Бюронинг Самарқанд вилояти бошқармаси рахбарияти томонидан Пайарик т
+2
Сайёр қабуллар орқали мурожаатлар самарали ҳал этилмоқда Бюронинг Самарқанд вилояти бошқармаси рахбарияти томонидан Пайарик туманида аҳоли учун мунтазам сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда. Ушбу қабуллар фуқароларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш, уларнинг давлат идоралари билан бевосита мулоқотини таъминлаш ҳамда ишончни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Навбатдаги сайёр қабул давомида 22 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушиб, уларнинг аксарияти шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш талаб қиладиган масалалар алоҳида назоратга олинди. Хусусан, алимент ундириш масаласи бўйича қилинган мурожаат асосида қарздордан ундирувчи фойдасига 40 миллион сўм маблағ ундирилиши таъминланди. Бюро томонидан фуқаролар мурожаатларини тезкор, қонуний ва адолатли ҳал этишга қаратилган ишлар изчил равишда давом эттирилмоқда.

Сайёр қабуллар орқали мурожаатлар самарали ҳал этилмоқда Бюронинг Самарқанд вилояти бошқармаси рахбарияти томонидан Пайарик т
+2
Сайёр қабуллар орқали мурожаатлар самарали ҳал этилмоқда Бюронинг Самарқанд вилояти бошқармаси рахбарияти томонидан Пайарик туманида аҳоли учун мунтазам сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда. Ушбу қабуллар фуқароларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш, уларнинг давлат идоралари билан бевосита мулоқотини таъминлаш ҳамда ишончни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Навбатдаги сайёр қабул давомида 22 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушиб, уларнинг аксарияти шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш талаб қиладиган масалалар алоҳида назоратга олинди. Хусусан, алимент ундириш масаласи бўйича қилинган мурожаат асосида қарздордан ундирувчи фойдасига 40 миллион сўм маблағ ундирилиши таъминланди. Бюро томонидан фуқаролар мурожаатларини тезкор, қонуний ва адолатли ҳал этишга қаратилган ишлар изчил равишда давом эттирилмоқда.

Toshkent – Samarqand yangi avtomobil yo‘li hududlarda iqtisodiy faollikni yangi bosqichga ko‘taradi. Jahon banki tahliliga ko
Toshkent – Samarqand yangi avtomobil yo‘li hududlarda iqtisodiy faollikni yangi bosqichga ko‘taradi. Jahon banki tahliliga ko‘ra, bunday loyihalarga sarflangan har bir dollar investitsiya iqtisodiyotga 5 barobargacha qaytadi. Yangi magistral Toshkent shahri, Sirdaryo, Jizzax va Samarqand viloyatlari yalpi hududiy mahsulotining 3 foizga ko‘payishiga turtki beradi. Yo‘l o‘tadigan aholisi 2 milliondan ziyod 13 ta tuman uchun minglab ish o‘rinlari va yangi daromad manbalari paydo bo‘ladi. Yo‘l bo‘yida logistika markazlari, omborlar, sanoat va agrosanoat korxonalari, savdo-servis, mehmonxona va turizm obyektlari barpo etiladi. Qurilishda mahalliy xizmatlar va qurilish materiallaridan keng foydalanish tadbirkorlar uchun yirik buyurtmalar va yangi ishlab chiqarish quvvatlarini yaratadi. Davlatimiz rahbari Xiva – Urganch yo‘li qurilishi boshlangani, Toshkent – Andijon yo‘li bo‘yicha xalqaro tender yakunlanish arafasida ekani, Toshkentni Bo‘stonliq bilan bog‘laydigan yo‘lni loyihalash ishlari yakuniga yetkazilayotganini qayd etdi.
– Biz bugun Vatanimiz mustaqilligining o‘ttiz besh yillik to‘yi arafasida mamlakatimiz kelajagi, iqtisodiy barqarorligi va xalqimiz farovonligi uchun yana bir mustahkam poydevor qo‘ymoqdamiz,
dedi Prezidentimiz va kapsula qo‘yib, yangi avtomagistral qurilishini boshlab berdi. Facebook|Instagram|X

Prezidentimiz Toshkent – Samarqand yo‘nalishidagi yangi avtomobil yo‘li qurilishini mamlakatimiz transport infratuzilmasini r
Prezidentimiz Toshkent – Samarqand yo‘nalishidagi yangi avtomobil yo‘li qurilishini mamlakatimiz transport infratuzilmasini rivojlantirishdagi navbatdagi ulkan tarixiy qadam, deb atadi. So‘nggi 10 yilda 78 trillion so‘m hisobidan jami 128 ming kilometr yo‘lda qurilish-ta’mirlash ishlari bajarildi. Davlatimiz rahbari bugun sohada tom ma’noda yangi davr boshlanayotganini ta’kidladi. Qiymati qariyb 2,2 milliard dollar bo‘lgan olti polosali zamonaviy avtomagistralning umumiy uzunligi 282 kilometrni tashkil etadi. Loyiha doirasida 92 ta ko‘prik, 28 ta yo‘l o‘tkazgich va 60 ta tunnel tipidagi o‘tish joyi quriladi. Yo‘lga og‘ir va yuqori tezlikda harakatlanadigan transport vositalari qatnoviga chidamli monolit beton qoplama yotqiziladi. Tekis hududlarda soatiga 150 kilometr tezlikda harakatlanish imkoni yaratiladi, zamonaviy xavfsizlik yechimlari va raqamli qulayliklar yo‘l-transport hodisalarini keskin kamaytiradi. Yangi magistral ishga tushgach, Toshkentdan Samarqandga yetib borish vaqti 5 soatdan 2,5 soatga qisqaradi. Yo‘l sutkasiga 60 mingdan 80 mingtagacha transport vositasini o‘tkazadi, yuk tashish tannarxi esa 20-24 foizga pasayishi kutilmoqda. Facebook|Instagram|X

Prezident Shavkat Mirziyoyev O‘rta Chirchiq tumanida Toshkent – Samarqand yo‘nalishidagi pullik muqobil avtomobil yo‘li quril
Prezident Shavkat Mirziyoyev O‘rta Chirchiq tumanida Toshkent – Samarqand yo‘nalishidagi pullik muqobil avtomobil yo‘li qurilishiga tamal toshi qo‘yish marosimida ishtirok etmoqda. Davlatimiz rahbari so‘nggi yillarda mamlakatimiz iqtisodiyoti 3 karra oshgani, 2030-yilga qadar uning hajmini 240 milliard dollarga yetkazish bo‘yicha katta marra olinganini ta’kidladi. Bugun O‘zbekiston hududidan xalqaro ahamiyatga ega 4 ming kilometr tranzit yo‘l o‘tgan. Ayni paytda xalqaro yo‘llarning 30 foizi to‘liq quvvatda, yana 25 foizi ortiqcha yuklama bilan ishlamoqda. “Xitoy – Qirg‘iziston – O‘zbekiston” va Transafg‘on temir yo‘llari ishga tushgach, O‘zbekiston Tinch okeanidan Yevropagacha bo‘lgan eng qisqa quruqlik yo‘lagining asosiy bo‘g‘iniga aylanadi. Shuningdek, Pokiston portlari orqali Hind okeani va qariyb 2 milliard aholi yashaydigan Janubiy Osiyo bozorlariga chiqish imkoniyati ochiladi. Hisob-kitoblarga ko‘ra, O‘zbekiston yiliga qo‘shimcha 15-20 million tonna xalqaro tranzit yukini qabul qilsa, 400-600 million dollar daromad olinadi, logistika markazlari va terminallar qurilishiga 3 milliard dollar investitsiya jalb etiladi, kamida 50 mingta barqaror ish o‘rni yaratiladi. Facebook|Instagram|X

Самарқандда алиментдан қарздор ота дачадан топилди Эркакнинг қарзи 100 млндан ортиқ бўлиб, уларни тўламай келган. Батафсил 👉
Самарқандда алиментдан қарздор ота дачадан топилди Эркакнинг қарзи 100 млндан ортиқ бўлиб, уларни тўламай келган. Батафсил 👉 https://zamon.uz/uz-cyrl/go/bZ2/ Telegram | Live | Youtube | Instagram

Repost from Bosh prokuratura
Ҳурматли фуқаролар ! Яхши биламизки, Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан ижро ишлари бўйича қарздорликларни ундириш масаласида тўловлар электрон тўлов тизимлари орқали қабул қилинади. Бироқ, айрим фуқароларимиз қарздорликни нақд пул кўринишида бартараф этиши ҳақида Бюро давлат ижрочиларига ҳам мурожаат қилиши мумкин. Унутманг ! Бюро давлат ижрочиси нақд пулни қабул қилиш жараёнида, ўзига бириктирилган планшет воситаси орқали маблағларни электрон тарзда расмийлаштириб, қарздорга хатлов далолатномаси нусхасини тақдим этиши лозим ва бу ҳақида фуқароларимизга тўланган маблағ ҳамда қарздорликнинг бартараф этилганлиги, ҳатто мавжуд тақиқларнинг бекор қилинганлиги ҳақидаги жараёнлар “SMS хабарнома”лар орқали маълум қилиб борилади. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt

Тойлоқда 222,7 миллион сўмлик алимент қарздорлиги ундирилди Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармаси Тойлоқ туман бў
+4
Тойлоқда 222,7 миллион сўмлик алимент қарздорлиги ундирилди Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармаси Тойлоқ туман бўлими томонидан алимент ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш, қарздорларни қонуний мажбуриятларини бажаришга ундаш ва фарзандлар манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Навбатдаги тадбирда алимент тўлашдан бўйин товлаган 18 нафар қарздорга нисбатан сайёр суд мажлислари ўтказилиб, қонунчиликка мувофиқ тегишли чоралар кўрилди. Натижада 222,7 миллион сўм алимент қарздорлиги ундирилиб, маблағлар ўз эгаларига етказиб берилди. Олиб борилаётган тизимли ишлар алимент тўловлари бўйича мурожаатлар камайишига, фарзандларнинг қонуний манфаатлари таъминланишига ҳамда ижро интизоми мустаҳкамланишига хизмат қилмоқда.

Ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасидаги ишлар ҳақида маълумот бериб ўтилди Мажбурий ижро бюросининг Самарқанд вилоят бошқармаси ҳамда Самарқанд шаҳар масъул ходимлари иштирокида қарорлар ижросини таъминлаш, алимент ижро ишлари бўйича қарздор шахсларнинг мажбуриятини ошириш, “маҳалабай” ишлаш тизимида оилаларни яраштириш ҳамда қарздорликларни ундириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот бериб ўтилди. “Samarqand MTRK” телеканалининг “NIGOH” теледастурида намойиш этилди.

Суд қарори ижроси таъминланди: фуқаро ўз иш ўрнига тикланди Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими томонидан суд ҳужжати
Суд қарори ижроси таъминланди: фуқаро ўз иш ўрнига тикланди Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими томонидан суд ҳужжатининг ижроси тўлиқ таъминланди. Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2026 йил 7 июлдаги қарорига асосан фуқаро М.С.нинг фойдасига чиқарилган ижро ҳужжати Бюронинг Самарқанд шаҳар бўлими иш юритувига қабул қилиниб, белгиланган тартибда ижро ҳаракатлари олиб борилди. Суд қарорига мувофиқ, “RESPUBLIKA SHOSHILINCH TIBBIY YORDAM ILMIY MARKAZI SAMARQAND FILIALI давлат муассасаси зиммасига даъвогарни терапия бўлими мудири, 0,5 штат терапевт врач ҳамда 0,25 штат навбатчилик лавозимларига ишга тиклаш мажбурияти юклатилган. Мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида суд қарори тўлиқ ва ўз вақтида ижро этилиб, фуқаро М.С. аввалги иш ўрнига тикланди. Мажбурий ижро бюроси томонидан суд ҳужжатларининг қонуний, тўлиқ ва ўз вақтида ижро этилишини таъминлаш борасида тизимли ишлар изчил давом эттирилмоқда.

5 000 АҚШ доллари — фарзандлар таъминоти учун “Фарзандларимнинг келажаги ҳамма нарсадан муҳим…” Самарқанд шаҳрида давлат ижрочиси томонидан олиб борилган тушунтириш ишлари қарздорнинг масъулиятли қарор қабул қилишига туртки бўлди. Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими иш юритувида бўлган алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати юзасидан тегишли ижро ҳаракатлари амалга оширилди. Суд қарорига асосан қарздор ота зиммасига икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент тўлаш мажбурияти юклатилган. Давлат ижрочиси томонидан қарздорга қонунчилик талаблари, алимент тўловининг фарзандлар келажагидаги ўрни ҳамда уни ўз вақтида бажаришнинг аҳамияти атрофлича тушунтирилди. Олиб борилган тушунтириш ишларидан сўнг қарздор фарзандларининг муносиб келажагини ўйлаб, алимент мажбуриятини ихтиёрий равишда олдиндан бажаришга қарор қилди ва 5 000 АҚШ доллари миқдоридаги маблағни алимент тўлови сифатида тўлаб берди. Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан алимент тўловларининг ўз вақтида ундирилишини таъминлаш, болаларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда суд ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида тизимли ишлар изчил давом эттирилмоқда.