ru
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Открыть в Telegram

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Больше

📈 Аналитический обзор Telegram-канала 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Канал 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) языкового сегмента Узбекский является активным участником. Сейчас сообщество объединяет 20 959 подписчиков, занимая 3 784 место в категории Религия и духовность и 3 841 место в регионе Узбекистан.

📊 Показатели аудитории и динамика

С момента создания невідомо проект демонстрирует стремительный рост, собрав аудиторию из 20 959 подписчиков.

Согласно последним данным от 27 июня, 2026, канал показывает стабильную активность. За последние 30 дней изменение числа участников составило -554, а за последние 24 часа — -31, при этом общий охват остаётся высоким.

  • Статус верификации: Не верифицирован
  • Уровень вовлечённости (ER): Средний показатель вовлечённости аудитории составляет 12.28%. В первые 24 часа после публикации контент обычно набирает 8.99% реакций от общего числа подписчиков.
  • Охват публикаций: В среднем каждый пост получает 2 575 просмотров. В течение первых суток публикация набирает 1 885 просмотров.
  • Реакции и взаимодействия: Аудитория активно поддерживает контент: среднее количество реакций на один пост — 20.

📝 Описание и контентная политика

Автор описывает ресурс как площадку для выражения субъективного мнения:
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Благодаря высокой частоте обновлений (последние данные получены 28 июня, 2026) канал поддерживает актуальность и высокий уровень охвата публикаций. Аналитика показывает, что аудитория активно взаимодействует с контентом, что делает его важной точкой влияния в категории Религия и духовность.

20 959
Подписчики
-3124 часа
-1927 дней
-55430 день
Архив постов
Тумандагилар эса, ўз отасини ўлдирганини аниқлашди. Буни қандай аниқлашди, хамма хайрон. Хар холда, ички ишлардаги йигитлар ўз ишининг усталари экан , ўз методлари борда. Бу хабардан карахт бўлган опа укаси билан учрашувга борганда сўради: -Жаллод!!! Отамни кўзига қараб туриб ўлдира олдингми, падаркуш?! -Ха ўлдиролдим. Васиятиниям айтиб берайми сенга?-масхара қилиб кулди Мурод. Кейин, бирдан жиддий тортиб қолди. Хаёлида ўша жараён гавдаланди... -Бўпти ўғлим, сени қўлингда ўлиш насибам экан, охирги гапимни гапириб олай. Билмадим қаерда хароm еган эканман-у, сен пайдо бўлган экансан. Сен хеч қачон уйланма болам. Худойим сенга фарзанд бермасин! Ота ўз фарзанди қўлида ўладиган бўлса, сен бола кўрмагин ўғлим. Катталар бекорга айтишмаган экан: “Ўзимдан чиқса бало, Қайдан топарман даво”... Мурод дадасинин гапларини опасига айтганда аёлнинг кўзлари жиққа ёшга тўлди. Энди укасига бегонадек, қотилга қарагандек дахшат билан тикилиб турди-ю, бирор сўз айтолмай ортига кайтди. ТАМОМ.

Бу гаплар ўғлининг бир қулоғидан кириб иккинчи қулоғидан чиқиб кетаётганини ота билмасди ўша пайтда. Муродда заррача афсусланиш, ачиниш хисси шаклланмаганди. У фақат ўзининг “МЕНИ” ни севар, фақат шу “МЕН” учун хар балога тайёр эди. Бу ишлардан сўнг Мурод бошқа бир қизни ёқтириб қолди. 18 ёшли йигит 28 ёшли татар қизга ошиқ бўлиб қолганди. Онасига шу қизни олиб беринглар деб айтганда, онасининг афти лимон егандек тиришиб кетди. Онаси у қизнинг келиб чиқишини билгани учун келин қилишни истамади, аммо, ўғлим ким ўзи деган савол хаёлигаям келмади. Ха, кирпи боласини юмшоғим деса, қарға оппоғим дерканда! Дадаси хам бу қизни келин қилишни истамади. Бу оиланинг обруси йўқ эди шахарда. Қизнинг онасини бир пайтлар анчагина “гапи” чиққан, енгилтабиат аёл эди. Мурод хар куни уйидагилар билан уришар, аммо севганига уйланиш учун розилик ололмасди. Йигит уйдагилардан норози эканини бўрттириш учун уйига келмай қўйди. Дадаси уч кун деганда аллақаёқдаги ишратхонадан топиб келди. Хозирда Фазлиддиннинг хам ишлари юришмай қолганди. Ўғлининг “шарофати” билан иккитата “Камаз”ларини сотган, хозир битта эскироғини ўзи миниб турибди. Тонгда ишга отланган ота ўғли яна қочиб кетганини билиб роса бўғилди. Ўғли шу кетганча бир хафта йўқолиб кетди. Бир хафтадан кейин эса формали одамлар излаб келди. Бу пайтда Мурод гадойтопмас жойларга уриб кетди. Хамтовоқлари билан уч-тўрт кун аввал ўғирликка тушишганда хонадон эгаси таниб қолган экан. Эртаси кўчада Муродни кўриб дўқ урди: -Мурод, сениям, Денисниям танидим. Учинчи одам Адхам бўлса керак а? Яхшиликча олган нарсаларингни қайтаринглар, йўқса ўзларингга ёмон бўлади. Ўғриларнинг пайтавасига қурт тушиб қолди. Олган пулларини, тиллаларни қайтариб ишни бостириш мумкин эди. Аммо, улар бошқача йўл тутишдиким, эртасига қотил сифатида қидирила бошладилар. Фазлиддин охирги “Камаз”ни хам сотди. Адвокат ёллади, ишни бостиришга киришди. Ээх, қанча тўполон, югур-югурлар бошландия! Эски “Камаз”ни пули урвоқ хам бўлмади. Данғиллама уйини сотишга мажбур бўлди. Адвокат хам, терговчи хам Фазлиддинга кўп маслахат беришди: -Ака, қўйинг, эгри дарахни нихоллигида тўғриланади. Кейин тўгрилолмайсиз синиб кетади. Айбдор бўлса Жазосини олсин, кўзи очилсин! -Мени болам қотил эмас, ўртоғи қилган бўлса касофатига қолябди холос, - деб ўғлининг қотиллигига ишонмади. Кейин Денис билан учрашди.-Денис, қилган ишингни бўйнингга олиб, ёлғиз эдим, деб кўрсатма берсанг жазо енгил бўлади. Уйимни сотдим, ярмини оилангга бераман, ўзим кўчиб кетаман бу ерлардан. Денис шу ерда ақлига бўйсунди. Шерикларим йўқ, деб хамма ишни бўйнига олди. Фазлиддин бор будини сарфлаб ўғлини сақлаб қолди. Кейин сотилган уйининг ярим пулига Олмалиқдан кичкинароқ уй олди. Бу сафар ўғлини қаттиқ тергади. Муроднинг хам кўзи очилганди гўё. Энди кўчада беъмани тентирамаса-да, ота-онасидан яширинча татар севгилиси билан учрашиб келарди. Мурод хар қанча тихирлик қилса хам бу қизга уйланишига ота-онасини рози қилолмай, дилида алам қолди. Аламини бостириш учун эса, наша чекишга зўр берди. Фазлиддин ўғлининг бу зохирий босиқлигидан анча хотиржам тортиб қолди. Ўғлини хам ўзи билан балиқ овига олиб бора бошлади. Охирги балиқ овига боришганда Мурод “Мен бироз ухлаб олай” деб дарёдан узоқлашди. Фазлиддин қармоққа тикилиб ўтирганда эса, ортидан келиб бўғзига чанг солди. Ота хар қанча қаршилик қилса хам ўғлига кучи етмади. Падаркуш отасининг қўл оёқларни боғлаб олди-да, боши салафан пакет кийдириб димиқтира бошлади. Отасининг ранги кўкариб жон холатда оёқ қоқаётганда пакетни ечиб олди. Кайфдан кўзи қизарган ўғил бу қийноқ усулидан лаззатланаётганди худди, ё алхазар! Орадан йиллар ўтиб кетди, Фазлиддиннинг жасади топилмади. Падаркуш энди ўзини тергаётган опаларига хам, онасига хам бемалол қўл кўтарар, одамийлик сиёхини буткул йўқотганди. Онасининг калтак еганига чидолмаган катта опа, участка нозирини чақириб келди. -Ука, шу болани бир-икки кун қамаб, сал ховуридан туширайлик. Онамга қўл кўтарибди. Мурод шу қамалганча қайтиб озодликка чиқмади. Аввалига, участкавой унинг махалладаги майда жиноятларини аниқлаб, ишни туманга оширди.........

Падаркуш. (Дарахтни қулатган болтага хам дарахтдан соп ясалади.) Бундан роппа роса бир ой олдин Мурод исмли навқирон ёшдаги йигитнинг суди бўлиб ўтди. Жиноят кодексининг тегишли моддаларига кўра 13 йилга озодликдан махрум этилди. Азиз дўстларим озроқ вақтларини менга ажратишса, бу хукм келиб чиқиш сабаблари ва оқибатлари хақда имкон қадар сўзлаб бераман. Фазлиддин хаётда деярли хамма орзуларига эришган, бахтли одам эди. Уч тўртта камази бор, тинмай Россияга мева-чева сабзавот ва полиз экинларини олиб бориб сотади. Егани олдида емагани кетида аммо бу бахтига соя ташлаб турган бир жихат бор эди. Тўғри узоқ муддат фарзанд кўрмай юрган кезлари Аллохдан ёлвориб илтижо қилганида туғилажак фарзандининг ўғил ёки қизлигини фарқи йўқ эди. Илтижолари амалга ошиб қиз фарзандли хам бўлди. Иштаха овқат пайти очиларкан-да, қаранг! Энди ўғил кўриш орзусида яшай бошлади. Аммо, кетма-кет қиз туғилавергач аламини хотинидан ола бошлади. Аёли бешинчи марта юкли бўлганда дангал шарт қўйди: -Ўғил туғмасанг, касалхонадан тўғри онангникига кетавер!-Муштипар аёл, кўз ёшларини ичига ютди. -Айб мендами, Худо бермаса нима қилай! Айтишади-ку, экканингни ўрасан!-эътироз билдирарди ичида. Овоз чиқариб гапиришга эса, эридан қўрқарди, аёллик шаъни йўл бермасди. 1990 йилда Аллохнинг уларга рахми келдими, ё гулдек оиланинг бузилиб кетишини истамадими, бу сафар “Ол қулим” деб қўчқордек ўғил берди. Фазлиддин қувонганидан уч кун халққа ош берди. Муродимга етдим деб, ўғлига “Мурод” исмини қўйди. Тўрт қиздан кейин туғилган бола аллада азиз тўрвада майиз каби униб-ўса бошлади. Бола мактабга борганда чўнтагида бир талай пул билан борар, бу эса тенгдошлари ичида хукмдорлик қилишига хазмат қиларди. У дўкондан майда-чуйдаларни кўп харид қилар, буюрган ишини бажараётган ўртоқлари билан бахам кўрарди. Секин-аста ўқитувчилар шикоят қилиб кела бошладилар. Дада кўпроқ сафарда бўлар, онанинг тергашлари кўп фойда бермасди. Бундай вазиятларда боласи пул сўраганда бермасдан жазолар, бу болага ёқмасди албатта. Аммо, Мурод бунинг хам йўлини топди. Ўзидан бир синф катта болалар билан аввалига Вали каптарбознинг саккизта каптарини ўғирлаб чиқишди-да, бозорда сотиб юборишди. Кейин яна бир махалладошларининг товуқлари хам “қулоғини ушлаб кетди”. Хали мактабни битирмай туриб, йигитчалар енгил хаёт кўчасига кириб улгурдилар. Уларнинг ўғирликлари фош бўлмагани учун кундан кунда йигитлар хаволаниб боришар, ўз кўнгилларида шохона хаёт кечиришарди. Донолар билиб айтганлар, йигитни тўқчилик, қизни йўқчилик бузади, деб. Катта **** сассиқкекирдак бўлган қахрамонимиз махалласига келган бегона йигитларни урадиган одат чиқарди. Ўзи кўпам махалласидан четга чиқолмас, катагида қичқирган хўроздек, бутун Тошкеннинг йигитларига Дам бераман деб кўксига урарди. Бир-икки кичик ишкаллардан, дадасининг пули эвзига қутилиб кетгани, дадаси томонидан қаттиқ танбех олмагани эрка ўғилни бадтар қутиртириб юборди. Шу кунлари иккита кўча наридаги Нафисани нишонга олиб, пойлай бошлади. Тенгдошлари ичида чиройликкина бўлган бу қизни Тўйтепалик Карим хам севиб қолганди. Аммо, маст холда машина миниб, одам уриб ўлдиргани учун қамалиб чиққан бу йигитга қизни бермасликлари аниқдек кўринарди. Мурод Нафисанинг уйини разведка қилиб, кундуз кунлари деярли хеч ким ховлида қолмаслигини, катталар бозорда савдо қилишларини аниқлади. Шундан кейин қоқ туш махали - одамлар салқинда дам олишаётганда қизникига борди. Пичоқча ёрдамида дарвоза илгагини кўтариб, ичкари кирдида яна илиб қўйди. Шу куни бозорга чиқмай дам олган онаси қаттиқ чинқириқ овозидан уйғониб, қизи ётган хонага чопди. Афсуски, кеч қолганди… Катта жанжал бўлди. 17 ёшли Мурод шармандаларча қамалиши аниқ бўлиб турган кунлари, дадаси бир амаллаб йўлини топди. Қанча кетса хам сарфлаб, бу ишни ёпишга эришди. Аслида, Карим бу воқеадан кейин хам қизга уйланиш фикридан қайтмагани, уларга қўл келди. Қизни унга узатдилар. Тўй харажатларининг катта кисмини Фазлиддин чекига олди. Шундан кейин ота Муродга кўп насихат қилди, ўғил эса нос чекволган бангидек жим эшитди.......

Янгги келинчак бўлиб тушган хонадонимда тез-тез жанжал бўлар эрим ва қайнисинглим ит-мушук эди... Қайнисинглим жуда ҳам бетка
Янгги келинчак бўлиб тушган хонадонимда тез-тез жанжал бўлар эрим ва қайнисинглим ит-мушук эди... Қайнисинглим жуда ҳам беткачопар... Соатлаб хонасида телефонда аллакимлар биландир ёзишар кечаси ҳам хонасидан телефон ёруғлиги кетмасди... Бир куни уйда ҳеч ким ёқ пайти ўзига ўхшаш бир дугонасини олиб келди. Иккиси хонада нималарнидир сухбатлашар, қизиқиш устунлик қилиб эшикка қулоқ тутдим-у, рангим оқариб кетди... — Фақат секинроқ қил... Кеча оғриди... Улар икки қиз...

Агарда бирини танлаб бошкасини онаси учун яшамаганигизни бахона к,илиб ташлаб к,уйсангиз, ундан мехрингизни к.изгониб ота-оналик бурчларини унутсангиз бир кун Аллохни к.ахрига учраб шу дунёни узида жазоланасиз, Асло бирингиз икки булмайди, шуни унутманг нима к,илсангиз узингизга к,айтади. Бекорга к,айтар дунё деб айтилмаган.. Хурмат курсатсангиз бир кун болаларингиз уз к,уллари билан албатта к,айтаради, чунки, ота-она яхшилигини фарзандлар хеч к,ачон унутмайдилар! Гульнора шахсий ижоди.

ТУРМУШИ БУЗУЛГАНЛАР ФАРЗАНДИ. (Узимга к,арашли таниш оила х,аётидан олинган) Муалиф:Гульнора Саидова. Дилбар опа ёшлигида мурсаси келишмай турмуши бузулганидан сунг угли Улугбек билан бутун хаётини унга багишлаб умр утказимб келди. Бир ой булди кундоши томонидан к,унгрок булиб собик турмуш утроги огир касалга чалиниб ётиб к,олганини Улугбекни сураётганини эшитганидан бери на еб-ичишида,на уйкусида халоват йук. У ажрашган булса хам углини отасига бир нарса булишини хохламас, то Улугбек келгунича унга умр бер ота-бола дидор куришсин деб намозларида дуо к,иларди. Улугбек вирус касаллиги бошланганидан кейин онаси тезрок етиб келиши отаси касали огирлашганини эштиб ишларини ташлаб уз она юртига шошилиб к,айтиб келди. У кириб келиб хамма билан куришиб булганидан сунг, хали бир пиёла чой ичмасдан онаси отасидан бугун хабар олишини тайинлади. - Онажон кечрок утарман,хозир йулдан чарчаб келдим деди у. - Йук болам, хозир бор, кечрок борсанг балким улгурмаслигинг мумкин,отанг анчадан бери касал экан,сени йулинга к,араб ётгандирлар - деди махзун к,иёфада. - Шунча ётган булсалар яна кечгача хали ётадилар, якинда айтганингиздай дори-дармонларига 500доллор жунатгандим деди угил бепарво охангда. - Углим агар мени онам деб хурмат к,илсанг хозирок бориб куриб келасан! - Онажон бунча шоширасиз?Ахир хеч булмаса ярим соат утириб овкатланиб олсинлар,- деди норози охангда уртага келини к,ушилиб. - Йук овкатланишга улгуриши мумкиндир, аммо отасини охирги сузлари ва дидорига улгурмаслиги мумкин эмас деди, онаси кузига ёш халкаланиб. Улугбек онасини ахволига тушуниб сузини икки к,илмасдан даров йулдан олиб келган патирнон ва к,анд-к,урслардан онаси солиб берган сумакни олиб йулга тушди. Онаси бозордан кириб куй гушти сотиб олиб боришини тайинлаб колди. Эри кетганидан кейин келини к,айнонасига савол берди. - Ойижон бир нарса сурасам майлими?- Яна хафа булмайсизми?- деди. - Майли суранг болам хафа булмайман! - Турмуш уртогингиз билан ажрашиб кетгансизлар, лекин хар сафар углингиз келсалар биринчи оталарини куриб келишга жунатасиз?Узимизга керак булса хам углингизга отасига пул жунтишларини тайинлайсиз? Ахир уларни бошка турмушидан фарзандали бор,сизларни ташлаб кетганлар-ку? - Тугри бошка оиласи бор, лекин углимга буни дахли йук! - Нега дахли йук дейсиз ойижон, ахир углингиз хар доим борсалар, угай ука ва сингиллари к,ош к,овоги солиб яхши кутиб олишмайди экан-ку?! - К,овогини солгани билан иши булмасин, углим у ерга факат отаси хурмати учун боради! Муросамиз тугри келмасдан мен билан ажрашган, аммо углим билан эмас,у инсон углимни мехрибон отаси! Бошка оила к,урган булса хам углимизни кичиклигидан ташлаб к,уймасдан хар доим камчилигини к,илиб берган, мактабларига бориб укишидан хабар олган! Касал булганида олдига к,аерда булмасин етиб келган, хатто мусофир юртларда ишлаб углимни туйлари учун катта пул жунатган. Шу вактгача Улугбек учун к,улидан келган ёрдам ва мехрини аямаган уз отаси буни инкор эта олмайсиз-ку ахир узингиз хам якинда она буласиз деб гапини тугатди Дилбар опа. Келини унинг холатини тушунгандай булиб майли ойижон мен кечги овкатга углингизга ва сизга ёккаадиган овкатга тайёрланай деб ошхонага кириб кетди. Уша куни Улугбек отасини куриб келганидан икки кун утиб вафот этгани х,акидаги хабар келди. Хаммалари дархол йулга тушдилар, вафот этган инсон х,урмати учун. Хулоса узингиздан. Такдир кинингдир жуфти билан умрини охиригача бирга булишни ёзган булса,кимнингдир уз хуоку ниятига яраша ажрашиб кетишини ёзган. Катталар ажрашгани билан,уртадаги узларидан бино булган болаларни жазолаб ташлаб к,уйиш керак эмас, болани айби йук, ота-она уларни олдида хар доим уз бурчларини ва амалларни бажаришлари керак. Икки инсон уртасидаги шахсий х,аёт келишмовчиликларига болаларни дахли йук,уртадаги фарзандлар бошка турмушингиз ва болангиз булган такдирда хам уз фарзандингиздир уларни унутишга ва гамхорлик к,илишга х,аккингиз йук.

Қайнсинглим тинмай келган совчиларни қайтарарди. Қайнонам ҳам ҳуноб бўлиб кетди, севганинг борми десак йўқ дейди. Унга фақат
Қайнсинглим тинмай келган совчиларни қайтарарди. Қайнонам ҳам ҳуноб бўлиб кетди, севганинг борми десак йўқ дейди. Унга фақат бир дугонаси бўлса бўлди. Дугонаси ҳар куни уйимизга келиб иккиси соатлаб хонадан чиқишмасди. Бир куни уларга овқат олиб кирмоқчи бўлиб эшикни очмоқчи эдим уларни суҳбатидан тўхтаб қолдим. — Ҳеч кимга розилик берма.. "Нега дугонаси бундай деяпти" деб қулоғимни динг қилиб эшита бошладим. — Сени севаман! Бу овоз эгасини кўраман деб шартта эшикни очиб қарасам, не кўз билан кўрайки ётоқда...

Уйламайин босдим тиконни.(ёхуд ногирон фарзандни тугилиши). Инсон такдири узгаришида узи хам сабабчи булар экан. Камокхонада нарсаларими жойлаб булган булсам-да, нимамдур колгандай булябди. Аминитция текган шерикларим хурсанд. Мен эса на хурсандман на хафаман. Бу ерда менинг утган умрим колмокда. Килган хатоларимни эвазига олган сабок булди. Бизнинг оила Укитувчилар сулоласи, бобомдан тортиб ота-онамлар- у опаларимгача. Турт киздан сунг якка угилман. Хам эркатой, айтганим-айтган буларди. Мен укитувчи булишни хохламадим. Дадам бизга бу касбдан бошкаси буйиримаган болам, яна бир бор уйлаб кур деса хам кунмасдан. Бизнесмен булиш орзусида эканими айтиб. Уша соха буйича укишга кирдим. Бошида уз билимим билан кира олмадим. Амаким угил бола укиб илм олмаса оиласини кандай бокади пул билан гаплашиб киргизамиз деб колди. Дадам кунмаса хам. Укиб юрган кезларим Хилолани куриб унинг шахло кузларию, юзидаги кулдургичи, узун сочлари мени узига ром этди. У билан сухбатлашиб, богларда сайр килардик. Дарсларни хам биргаликда таёрлардик. Мен икки ут орасида колгандим. Укишга киришимдан олдин Дадам ошнасини кизига унаштириб куйганди. У пайтда севганим йук деб рози булган эдим. Хозир эса Хилоласиз яшай олмиман Ошнасини олдида мулзам булсада. Хилолага уйланишимга карши булишмади. Мадина алам билан бошка турмиш курмади. Биз бахтли эдик ишим яхши оилам тинч. Ота-онам келинидан рози. Пул, бойлик мени кузими кур килди. Маишатга берилиб кетдим. Бир неча йиллар фарзанд курмасак хам хотиним хеч нима демас намозларида тинмай дуода, мен эса ичкилик ичиб аламими олардим. Сабр таги олтин экан. Бизга угил фарзанд ато этди. Углимиз деб ичишни ташлен деса хам, бир иккун ичмадим. Бу борада углими оёкларини харакатсиз эканини, ва бу мени куп ичишимдан углимиз тугма ногирон эканини. Текширишлар натижасидан билдик Бу гапларни эшитган аёлим узини боса олмасдан. Биринчи марта менга бакира кетди. Шунча илтимос килдим, ташамадиз уша арок улгурни мана окибати. Энди то ичишни ташламагунизча бошка бола хам курмиман, сиз билан хам гаплашмиман. Бу гаплари аламдан, аччикда айтилди деб парво килмадим. Орада икки уч ой хам утди Хилола узгармади. Мен ичкилини ташлаш урнига бир аёл билан хам юра бошладим. Малика исми жисмига мос мени аклдан оздирарди. У жуда мулойим мехрибон аел эди, Хилола такдирга тан бериб менга яна мехр бера бошлади. У яна табассум килар. Фарзандимизни тузалишига умид киларди. Ичишни ташлашдим. Малика билан алокаларни уздим. У агар уй олиб бермасам мени хотинимга бор гапни айтишини айтди. Уй обериш урнига Хилоламга булган вокеани айтиб бердим. У жуда аклли уйлаб иш юритадигон аёл. Малика мени тинч куй хотиним хаммасини билади десам ота-онамга айтишини айтди. Уй билан машина олиб беришимни айтди Жахлим чикиб уни урмокчи булдим-у, узими базор босдим. Хотиним тиллаларни тупланган пулни бериб уй олиб беринг тинчиб колар деди. Уй олиб калитни бергани борсам. Машина ха олиб бермасез уйизга бораман. Махаллада шарманда киламан. Эшитишимча отангиз ориятли экан бошини эгмассиз деб кулди. Аччигимдан уни урдим. Калтагим зарбидан хтшидан кетди. Шу ахволда уни ташаб уйимга бориб Хилолага тинчир энди деб, узими ухлаганга солдим. Икки хафта утса хам Маликадан дарак булмади. Тинчибди яхши деб ишларими килиб юрсам. Учта Гай ходимлари келиб мени олиб кетишди. Маликани улганини эшитиб, Худога шукур деб юборибман. Уларга булган вокеаларни айтдим. Улар мен билан бирга яна уч кишини шантаж килганини, мен ургандан кейин, ортимдан Нодир исмли бола кириб уни улдирган эканини тан олибди. Менга 9йил Нодирга эса 15йил камок жасози берилди 5 йил утибди мана уйга кай юз билан кириб боришни билмайин халакман. Биргина хато мени умрими, дадамни шанини хазон килди.

☀️ Aссалому алайкум.  Жума тонги муборак бўлсин 😊👍 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин! Бошланган ЖУМА куни барчамизга хайрли ва баракали бўлсин.🤲

BEPUL RETSEPTLAR DOIM BIR XIL TAOM QILISH JONINGIZGA TEGMADIMI? 🤔 Turk Taomlari 🌯 Milliy Taomlar🥘 Nonushta🍳 Pishiriqlar �
BEPUL RETSEPTLAR DOIM BIR XIL TAOM  QILISH JONINGIZGA TEGMADIMI? 🤔 Turk Taomlari 🌯 Milliy Taomlar🥘 Nonushta🍳 Pishiriqlar 🍰 Salatlar 🥗 😱 100$-200$ LIK KURSLARDA O'RGATILADIGAN RETSEPLAR HAMMA SIR-ASRORLARI BILAN JOYLANGAN OSON RETSEPTLAR KANALI 🤫BU RETSEPTLARNI BOSHQA KANALLARDAN TOPOLMAYSIZ! O'CHIB KETMASIDAN ULANVOLING👇👇👇 https://t.me/+uJmIjJ9wo8liNmYy

🌙ХАЙРЛИ ТУН МEҲРИБОНЛАРИМ ✨Вафодор инсонлар, фаришталарга ўхшайдилар. Кўринмасалар ҳам, сизни кузатадилар. ✨Эшитилмасалар ҳам, сизни тарк этмайдилар. Сезилмас, аммо сизни ҳимоя қиладилар. Ўзлари ҳақида бирор нарса демасалар ҳам, сизни дуоларида унутмайдилар. Нажоткор фариштадек, айни керакли дамларда ҳозир бўладилар. ✨Роббим, садоқатли дўст бўлиб, вафодорлар билан дўстлашишни насиб қил! ✨Хайрли тун олисдаги яқинларим! 🌙Аллоҳдан тунингиз хайрли ва осуда ўтишини тилаб қоламиз.✨

OʻTKINCHI DUNYO MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑 📚 Ibratli Hikoyalar
OʻTKINCHI DUNYO MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

.

Ошхона зинасинининг қирраларидан куч билан  юмалаб тушган аёл шўрлик  бетон йўлакка зарб ила урилиб ҳушини йўқотди.     - Манга шайтон қилиғингни қилма, ўзингча кўзимни юмиб олсам раҳми келади деяпсанми ,- Шоди Назирани бир тепди- ю , Онасининг хонасига кириб кетди.      Онаси билан обдон гурунглашиб орадан бир соатча вақт ўтиб ташқарига чиққан Шоди Назирани ҳамон  ўша аҳволда ётганини  кўриб ҳайрон бўлди.  Мук тушиб ётган  Назирани ўгириб кўриб лабларида қотиб қолган қонга кўзи тушгач , аҳвол жиддийлигини англади ...     Назирани қовурғаси синиб , ички аъзоларини йиртиб юборган экан. Вақтида ёрдам кўрсатилмагани туфайли кўп қон йўқотилганини жувоннинг ўлимига сабаб бўлганди.     Рихси опоқининг синглиси опасининг даргоҳида йигирма беш йил яшаб кўзи кулмаган қизини ортга қайтара олмаслигини ҳис қилар экан , Назиранинг "шундоққина оёғи сирпаниб" ўлим топганига "ишонган" бўлди.       Назиранинг маъракасида ўтирганлар қизнинг  Онасини "Худога солдим" деб шивирлаб йиғлаганида унинг айнан  нима деётганини тузук - қуруқ англай олмадилар.      Рихси опоқи тўғри айтган экан ...  Билиб айтган экан:     - Назирасиз ҳаёт тўхтаб қолмас экан. Қуёш чиқаверар , тонг отаверар , кун ботаверар экан.     "Эр зотига хотин қаҳатмас!"      Рихси опоқи Назиранинг ўлимидан икки ой ўтмай Шодини уйлантириб қўйди . Шоди бу сафар ҳам анъанага кўра Онасининг тавсиясига кўра қариндошдан қиз олди . У иккинчи бор  тоғасининг ўн йил турмуш қуриб фарзандсизликдан қайтиб келган қизи Зебига уйланди. Шоди Зебига уйланиб хафта ўтмай битта нарсага қаттиқ ажабланди :     - Ёппирай , Зеби аммаси Рихси опоқининг, яъни Онасининг  худди ўзи экан ? Айтишадику "униси  из қолдирган , буниси босган!" деб .     Бу сафар Зеби  Рихси опадан аввал отни қамчилади. Ўткиргина янги келинчак Шодини ўз йўлига солиб олди.     Орада Рихси опоқи кўрпа- тўшак қилиб ётиб қолди . Кўрган доктор "соппа- соғ" дея ташхис қўйган Рихси опа нима учундир қаддини тик тутиб тура олмайдиган бўлиб қолганди .      Зеби касал қайнона  боқишдан тезда зерикди . У аста - секин эри йўқлигида қайнона аммасига тирсиллаб гап қотишни ҳам уддалай бошлади .     - Ойижон ,  кундошим Назира калтак еб , еб гуноҳлари тутдек тўкилиб ўлиб кетганини эсласам , битта нарсага ажабланаман... Раҳматли қайнотам барвақт ўлиб кетмаганларида сиз ҳам анча- мунча  бегуноҳ бўлармидингиз ?!...     Майли , уни- буни қўйинг! Мен ўғлингиз билан оғайнилариникига ўғил тўйига кетяпман.    Сизга эса ўнг қўлимни ўйнатиб нон - палов пишириб қўйдим. Мазза қилиб еб оларсиз.     Зеби саллона қадамлар билан хонани тарк этаркан ,  Рихси опоқи келини  бир лаган қилиб қўйиб кетган ,  картошкасига иссиқ ўтмаган , қотган нонлари такур - тукур бўлиб ётган таомга қараб оҳ тортди:     - Оҳ Нази... Назии...  Сен ўлгунча мен ўлсам бўлмасмиди ...    Мен Назира опани вафотидан кейин кўп бора тушимда кўрдим ... Доим кўзга сокинлик бахш этадиган яшил рангдаги  кўйлак ва пушти  рўмолда кўринардилар улар. Ва ҳамиша маъюсгина  жилмайган...     Аллоҳим жаннати билан сийласин сизни , Назира опа... Хазонрезги

АЁЛНИНГ ЖОНИ Шоди уйланадиган бўлди . Бегонага эмас. Холасининг қизига. Назира Шодининг кичик холасининг қизи эди. Азалдан Шодининг онаси Рихси опоқининг хонадонида бегонадан қиз олинмас эди. Бир неча йилларки (балки асрлардир, ким билсин) қариндошдан қиз олиниб , қиз берилар, кези келганда "Шунча йиққан , терганларимиз роҳатини бегоналар кўрсинми?" деб писанда ҳам қилиб қўйиларди. Йиққан , терган ҳам бор бўлсин , кошки дунё хазинасининг бир қисми бўлса ўша зорманда йиққан- терганлар. Бошқа опа- сингиллардан фарқи ўлароқ Шодининг онасини қаҳри қаттиққина эди. У синглисининг кўзини оқу- қораси келин бўлиб остона ҳатлаб келмаёқ ўғлини қулоғига ўз билганларини қуйишни бошлаб юборди : - Аёл кишига эгалик қилишнинг бирдан - бир йўли уни тилини тийиб қўйиш. Аввало яхши гап билан. Бироқ айтиб қўяй, бу усул кўпда фойда бермайди. Энг яхшиси унинг оч биқинига иккита мушт солсанг, қарабсан-ки , хотин демагани пилдир- пис . Қолаверса билмасанг билиб қўй! Эридан калтак еган хотиннинг гуноҳлари калтак еган жойидан дув- дув тўкилади. Бизни пайтда шунақа одат бор эди . Янги тушган келинни куёв бир баҳона билан калтаклайман деб қувлаб соларди. Агар келин муштдан қочиб жонҳолатда уйнинг ичкарисига қочиб кирса , бундай аёлдан уйим - жойим дейдиган садоқатли уй бекаси , бироқ кўча тарафга қочса , ушбу хонадонга икки дунёда ҳам қони қўшилмайдиган беваъфо аёл бўлади деб ҳисобланган. Кўрдингми , қадимгиларнинг қандай миришкор бўлишганини . Бир мушт билан бир умрлик умр савдосини ҳал қилиб қўяқолишган. Ҳаа, ана шундай . Хуллас у бўлди , бу бўлди , Шоди Назирани қўлидан тутиб гўшангага олиб киргунча оила қуришга, бўлажак рафиқасининг гуноҳларини дув- дув тўкишга тайёр бўлди. Бир хафтага қолмай Назиранинг ўнг биқини моматалоқ бўлди. Шодиям аёлнинг киши кўзи кўрадиган жойига мушт соладиган даражада аҳмоқ эмасди. У яна Назирани синаётган эди. Қани калтак еганидан сўнг ўзини қандай тутаркин? Ёзнинг иссиқ кунида ариқда муздек чой совутиб қўймай биринчи "насибаси"ни олган келинчак чурқ этмади . Кучи милт-милт кўз ёшларига етди халос. Азалдан оғир- вазмин бўлган Назира ўзи каби юввош табиатли онасини кўнглини бузармиди ? Онасига кимни ҳам ёмон дея оларди? Бир қориндан талашиб тушган ўз опасиними? Ҳаммаси шундан бошланди. Ээээ яхшилар ... Кўп замонда "Андишанинг оти қўрқоқ" экан. Ана шу дастак туфайли Назира бир , икки ..., уч болали бўлганда ҳам калтакланаверди. Рихси опа билан Шоди Назиранинг онадан туғилгандек пок бўлиши учун гуноҳларини тўкишга ўзи хиссалари қўшганларидан бахтиёр бўлиб яшайвердилар. Назира гўзал эди. Назира лобар эди. Чаққон ва ўта пазанда эди Назира . Унинг пиширган таомлари оғизда эрирди. Ана шундай шириндан шакар овқатларни еб , раҳматига қайнонасидан қарғиш ғамлаган ҳам шу Назира эди . Назирада ҳар не бор эди, сабр , чидам , матонат... Фақат эрига муҳаббат йўқ эди унда ... Муҳаббатсиз ҳам яшаса бўлар экан. Назира бор меҳрини фарзандларига бериб яшайверди. Йиллар давомида фойдаси йўқлигини, бу ишидан бирор маъни чиқмаслигини яхши англаб уйига гап ташимади . Яхшисини ошириб , ёмонини яшириб юраверди. Ахир ўз онасига холасидан шикоят қилиб нимаям барака топарди. Ўртага совуқчилик тушгани бир нави , яна ўзи ёмонотлиқ бўлишини яхши биларди у, сабаби қайнонаси бутун уруғ-аймоқнинг энг каттаси, дегани деган, айтгани айтган эди. Шоди қиз чиқариб , келин тушириб ҳам эсини йиғмади . Онасининг измидан чиқмади. Қуда - андали Назирани келинини олдида ҳам муштлайверди. Яхши-ки ёлғиз ўғли ўзига тортмади. Бир умр кўз ўнгида онасининг ҳизматига яраша "гуноҳлари тўкилиб" яшаганини ҳазм қила олмаган ўғил хотинини муштлаш у ёқда турсин ақалли чертмади. Бунга сайин бувиси ва отаси бор аламни яна онасидан оладиган бўлишди. Кўза кунда эмас , кунида синар экан. Кунлардан бирида келинига уйга боришга қайнотасидан сўрамай руҳсат бергани учун навбатдаги мушт билан сийланган Назира ошхона остонасида қалтис турган экан, мушт зарбидан ташқарига отилиб кетди.

ДАФТАР ҲОШИЯСИДАГИ БИТИКЛАРДАН Билмадим. Эҳтимол одамзод фаришта бўлиб туғилса-туғилар. Аммо бир умр фаришта бўлиб яшолмайди.
ДАФТАР ҲОШИЯСИДАГИ БИТИКЛАРДАН Билмадим. Эҳтимол одамзод фаришта бўлиб туғилса-туғилар. Аммо бир умр фаришта бўлиб яшолмайди. Ҳеч ким! Ҳеч ким фаришта эмас. Фақат ўзини оппоқ қилиб кўрсатгиси келади. Минг урингани билан фаришта бўлолмайди. Йўлидан шунақанги шайтонлар кесиб чиқадики, гуноҳга ботганини ўзи ҳам сезмай қолади. Уткир  Хошимов

Отам ўзи меҳр кўрмагани учун бизга ҳам меҳр беришни билмади... Аслида бизни жуда яхши кўрарди. Аммо, бизни қучоқлаб эркаламас эди. Бағрига босолмас эди. Биласизми ўша куни нима бўлди? Маййит ювилиб кафанга ўралар экан, отам: «уни мен оламан», деди. Укамни қучоғига олди ва йиғламсираб, шундай деди: -- Раъфат, мен сени мозорга эмас, бозорга олиб бориб шим олиб бермоқчи эдим. Ўғлим, тур борайлик... Мен йиғлар эдим. -- Отам бу сўзларни кошки укам тириклигида айтганида эди... Биз отамнинг шундай меҳр билан гапиришларини жуда хоҳлардик. Аммо, биз ҳеч қачон эшитмаган бу сўзларни, укамга, у эшитмайдиган бир вақтда бақириб, фарёд қиларди... * * * Бугун болалар биздан топа олмаган нарсаларини телефонларидан қидирадилар. Болаларимизни нопок йўлларга бошламоқ ниятида, кўчаларда пайт пойлаган инсонлар, ота-оналаридан кўра кўпроқ кулиб муомала қиладилар. Мен ўлкамни, оиламни, аёлимни, болаларимни яхши кўраман... Мен ҳар йили конферансларга бораман. Бу йил қизим оғир ҳаста бўлди. Энди ҳеч қаёққа бормайман. Унинг ёнидаман. Фурсат борида, уни яхши кўришимни айтаман... © Шоолим Шомансур

ИМКОН Жалолиддиннинг анчадан буён кўнглига туккан нияти бугун амалга ошди. Абдуқодир қори домла унинг янги ҳонадонида ўтказилаётган эҳсон дастурхонида амри-маъруф маърузасини қилиб беришга кўндилар . Жалолиддин домладан шунчалик ўтиниб сўради-ки , домла унинг нима сабабдан бунчалик қатъий туриб тихирлик қилгани учун хатто қандай хаёлга боришга ҳам таажжубда қолган эдилар ... Домла Жалолиддиннинг янги ҳонадонига ташриф буюрганида белгиланган вақтга ўн дақиқалар чамаси қолган эди . Абдуқодир домла кўча юзида келди-кетдини кутиб турган эркаклар издиҳоми билан тезгина кўришиб , ичкарига йўл олдилар. Домла ажратилган тўрдаги столга ўтирар эканлар , ёнларида яна бир жой бўш қолганини кўрдилар. " Бу жой мен каби яна бир ваъз қилгувчи меҳмонга ажратилинганмикан ?!" деган хаёлда , ўзларини бошлаб келган уй эгасининг қариндоши бўлган йигитга савол назари билан им қоқдилар. У йигит фаросатлигина экан. Қўлини кўксига қўйганча "Ҳозир" деди- ю , зум ўтмай домланинг ёнларига ихчамгина нуроний бир қарияни бошлаб келди . Йигит домлага секин эгилиб изоҳ берган бўлиб шипшиди : - Бу киши Жамолиддин акамнинг дадалари бўладилар. Ибратли маърузаларингиз туфайли уларнинг сизга жуда меҳрлари тушиб қолган экан . Шунга Жалолиддин акам "Дадам Абдуқодир домлани кўрсалар , суҳбатларида бўлсалар, мен янги ҳонадонга кўчганимдан ҳам кўра ҳурсанд бўлар эдилар . Уларнинг ҳурсанд бўлганларини кўришдан аълоси йўқ мен учун" дегандилар Абдуқодир домла индамади. Ота билан боя кираверишда кўришганлиги учун секин бош ирғаб сўрашган бўлди- ю , маърузасини бошлади . Амри- маъруф маърузаси жудаям таъсирли бўлди . Маъруза охирида Абдуқодир ака дуога қўл очди : - Азиз биродарлар , мана "Икки дунё саодати" ҳақидаги маърузамиз ниҳоясига етди. Маърузани якунлар эканман , барчангиз кафтларингизни дуо учун очишингизни сўрайман . Ҳозир Жалолиддин укамизнинг оталари дуо қиладилар , уларни омин дея қўллаб турамиз . Дунёдаги энг бой инсон- отаси бор инсон . Келинг, ана шундай инсонимиз Жалолиддинга икки дунё саодатини тилайлик. Фарзанд "Отам учун" дедими,- Абдуқодир домланинг овози титраб кетди ,- унинг қанча гуноҳлари тўкилиб кетишини санаб саноғига етиб бўлмайди ... Абдуқодир домла мезбон қарияга меҳр билан боқиб , ўктам овозда дилдан сўради : -Қани , отажон , сиз дуо қилинг , мен ҳам савобдан бебаҳра қолмай , аввал ўғлингизни , сўнгра ... мени ҳам дуо қилинг ... Бундай имкон... ,- деди домла овози товланганча ,- ҳар қадамда берилавермайди ... Хазонрезги 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✨Siz bu raqamni bekorga tanlamadingiz! ✨Tezlik bilan javobini oʻqing👇👇👇 👉Javobini oʻqish 👈 ✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨