ru
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Открыть в Telegram

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Больше

📈 Аналитический обзор Telegram-канала 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Канал 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) языкового сегмента Узбекский является активным участником. Сейчас сообщество объединяет 20 770 подписчиков, занимая 3 826 место в категории Религия и духовность и 3 869 место в регионе Узбекистан.

📊 Показатели аудитории и динамика

С момента создания невідомо проект демонстрирует стремительный рост, собрав аудиторию из 20 770 подписчиков.

Согласно последним данным от 03 июля, 2026, канал показывает стабильную активность. За последние 30 дней изменение числа участников составило -552, а за последние 24 часа — -29, при этом общий охват остаётся высоким.

  • Статус верификации: Не верифицирован
  • Уровень вовлечённости (ER): Средний показатель вовлечённости аудитории составляет 12.29%. В первые 24 часа после публикации контент обычно набирает 8.31% реакций от общего числа подписчиков.
  • Охват публикаций: В среднем каждый пост получает 2 555 просмотров. В течение первых суток публикация набирает 1 729 просмотров.
  • Реакции и взаимодействия: Аудитория активно поддерживает контент: среднее количество реакций на один пост — 21.

📝 Описание и контентная политика

Автор описывает ресурс как площадку для выражения субъективного мнения:
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Благодаря высокой частоте обновлений (последние данные получены 04 июля, 2026) канал поддерживает актуальность и высокий уровень охвата публикаций. Аналитика показывает, что аудитория активно взаимодействует с контентом, что делает его важной точкой влияния в категории Религия и духовность.

20 770
Подписчики
-2924 часа
-2077 дней
-55230 день
Архив постов
Ҳаёлпараст қайнона☺️

ҲОРАЗМДА ТУЁҚЛИ ҚИЗ АФСОНАСИ😱 (Бўлган воқеа) Бир хайдовчи тунда кимсасиз йўлда кетаётган бўлади. Атроф қоронғу фақат машина чироқлари йўлни ёритиб боради. Кутилмаганда йўл четида оқ кўйлак кийган сочлари узун бир қиз қўл кўтариб турганини кўради. Хайдовчи хайрон бўлиб машинани тўҳтатади. Қиз қўшни қишлоққача ташлаб қўйишни сўрайди. Қиз орқа ўриндиққа ўтиради. Бир пайт хайдовчи салондаги кўзгуни тўғрлаётганида пастга қизни оёқлларига кўзи тушади. Қизнинг кўйлаги бироз кўтарилган унинг оёқлари эса инсонники эмас, балки тескари қараган от туёқлари эди. Хайдовчининг ичига совуқ бир титроқ киради😨 ДАВОМИ БУ ерда👈🏻

Кейинги ҳафта уйга қайтаман. ​​​Кўчада ётганимда одамлар садақа ташлаб кетишади. Ишқилиб самолётим учадиган кунгача кўчада ётиб юрганимда полициянинг қўлига тушиб қолмайда… Мен бойиш учун, мол-давлат тўплаш учун келмагандим. Болаларим бировдан кам бўлмасин, қизларимнинг сарпо-сепини тўкис қилай, уч-тўрт сўмгина ишлай деб келгандим. Мен бу ерларга жаннат излаб келмагандим. Шунчаки тирикчилик ташвишлари бошлаганди. Аммо кўрган-кечирган хорликларим, изтиробларим топганимдан ортиқ бўлди. Мен йўқотганларимнинг ўрнини фиръавннинг мол-дунёси ҳам тўлдиролмайди. Художон, менга умр бер, Ўзинг куч-қувват бер, юртимга етиб олай. Ўлигим бегона тупроқларда хор бўлмасин, Художон! Ўз юртимга, истараси иссиқ халқимнинг бағрида, фарзандларим, яқинларим қўлида жон беришни насиб қилган, Худойим!.. » Солиҳа шу тун овсинининг Туркияда тутган кундалигидаги ёзувларни ўқиш билан тонг оттирди. Бир хаёли овсинининг  болаларини олдига олиб, юрагидаги бор нафрату аламларини айтиб-айтиб олгиси келса-да, «қанийди бу билан бир нима ўзгарса? Ўзи шундоқ ҳам шум етим бўлиб бўлиб армонга тўлиб ўтиришибди, уларнинг дилини оғритиб нима қиламан» деган раҳмоний ўй билан ўз-ўзидан ёзғириб қўйди. «… Барибир опамнинг кўрган-кечирган кунлари шундоқлигича қолиб кетмаслиги керак. Ахир ҳозир хорижга жаннат истаб кетаётган хотин-қизлар камми? Майли, ҳаммаям раҳматли  Мавлуда  опамдек қийналмас, азият чекмас, бироқ улар топган минглаб доллар йўқотишлар ўрнини тўлдирадими? Одамларнинг дунёқаришаи бойигани билан биз ўзбекмиз, бизда эгасиз бегона жойларга кетган аёлга одамлар яхши кўз билан қарамайди. Бу дафтарни бирор газета-журналда ишлайдиган журналистга берсам-чи? У шу асосда бир нима ёзса одамларга таъсири сезилар?… Мавлуда опамнинг болалари дафтардагиларни ўқиган бўлса-чи? Келин ойим бизни шарманда қилиш учун онамнинг кундалигини бегоналарга, тағин газетачиларга берибди, деб мендан хафа бўлишса-чи?..» Солиҳа узоқ ўйлади. Ҳар томоннинг ҳисобини олди. Ҳар қандайига ўйламасин, фикрлари овсинининг мусофирчиликдаги изтироблари ёзилган дафтарни шундайлигича қолдиролмаслигини тасдиқларди. Дафтарни яна бир марта қўлига олди-да, «опамнинг исмлари, аниқ манзиллари йўқ-ку бу ерда. Мен ҳам айтмайман. Бу ердаги гаплар газетага чиқса, уни ўқиган хорижнинг пулига орзумандларга ибрат бўлса, савоби опамга тегади… Мавлуда опам ҳаёт бўлганларида ҳам менинг бу ишимни маъқуллаган бўлардилар…» дея кўнглидан кечган ўйдан дадилланиб, газета таҳририятларини кўзлаб йўлга отланди… Тамом... Муаллиф номаълум.

- Хўп, бордингиз ҳам дейлик, нима қиласиз? Қаерга борасиз? Иш дегани сизга дарров тап-тайёр турмас? - Унисини аниқладим-да, айланай Солиҳабону. Туркияга ўз-ўзидан кетадиган бўлибманми? Қудағайнинг бир дугонаси бор экан, Туркияга савдо иши билан қатнаб турармиш. Бир йиғинда ўша аёл билан танишиб, гаплашиб қолдик. Туркиядан менга иш топиб берадиган бўлди. Гаплашиб, келишиб борадиган жойимни аниқлаб олдим. Бир хонадоннинг иккита боласига энагалик қиларканман… - Ҳаммасини ҳал қилган экансиз-ку, опа… Майли, ўзингизга қаранг. Ишқилиб, хайрли бўлсин… Солиҳа ўша пайтлари овсинини деб эри билан ҳам жанжаллашишганди. - Қандай қайнисиз? Одамда орият бўлсин экан-да!?  Ахир, ўша  аёл раҳматли акангизнинг, бир қориндан талашиб тушган жигарингизнинг хотини-ку! У ҳақида бирор ножўя гап гапирилса, бир учи сизга тегмайдими?! - Нима қил, дейсан?!- Эрининг ҳам фиғони фалак бўлди.- Мен ўлган акамнинг хотинига хўжайинчилик қила оламанми? Иккита ўғли бор, қизлари бор, қолаверса, ўзининг ака-укаси бор, улар уялсин, ўшалар ор қилсин! Мен нима дейман? Нима қила оламан?! Ишлагиси келибди, борсин, кўрсин, ишласин. Мен ўз оиламни биламан, бошқаси билан ишим ҳам, ҳушим ҳам йўқ!.. Солиҳанинг овсинининг чет элга кетишига қарши кураши шу кўйи мағлубиятга учради. Овсини Туркияга кетди. Онаси жўнатган пулларга ўғиллар уйларни таъмирлатишди, машина олишди. Оналарини узоқ юртларнинг бегона одамларига хизматкор қилиб, ўзлари юртда ялло қилиб юраверишди. Охир-оқибат онасининг бошига етиб, энди доду фарёд қилиб ўтиришибди. … Зафарбекнинг юзига қарашни истамай, ўйга ботиб ўтирган Солиҳанинг хаёлларини келин Дилфузахоннинг овози тўзғитди: - Келинойи, мана бу сизга экан. Ойижон касалхонага охирги борганимизда сизга бериб қўйишимни айтгандилар… Солиҳа бир Дилфузага, бир қўлидаги дафтарга ҳайрон тикилиб ўзига узатилган дафтарни олди. Ҳайрати тошиб дафтарни варақлашга тушди. Бошида «Адашган кўнгил изтироби» деган ёзувга кўзи тушдию, бир қалқиб кетди. Дафтардаги битиклар нима ҳақидалиги ва уни овсини нега ўзига илинганини идрок этди. - Зафарбек, Дилфузахон, сиқилмайгина ўтиринглар, мен эртага эрталабда келаман. Энди уйга борайин, болаларга бирор иссиқлик тайёрлаб беришим керак. Амакингиз шу ерда қоладилар. Солиҳа таъзия эгалари билан хайрлашиб, уйи томонга қадамини жадаллатди. Уйига келиб болаларининг ош-овқатини тўғрилаб, овсинининг келини тутқазган дафтарни варақлашга тутинди. «… Одамлари ғалати экан. Ўзларини жуда устун қўйишади. Хизматкор, ҳатто ундан ҳам баттар одамга муомала қилгандек ижирғаниб иш буюришади. Ёш болалари ҳам тап тортмай иш буюради. Айтилган иши вақтидан бироз кечикса, «сенга шунинг учун пул тўлайман-ку!» деб дағ-даға қилишади. Отаси тенги, онаси тенги одамларни ҳам бемалол сенлашади. Барибир ўзимизнинг одамларга етмас экан ҳеч бир миллат. Меҳр-оқибатли, юзи иссиқ халқимни соғиндим…»  Солиҳа дафтарни варақлаб, ундаги ёзувларни ўқигани сари ўксиниб йиғларди. Сўнгги варақлардаги ёзувлар Солиҳанинг юрак-бағрини ўртаб юборди: «Қуриб кетсин бу грипп, пул тежайман деб оёқда ўтказиб юбордим. Тинка-мадоримни қуритди. Дори-дармон ҳам фалон пул, касалхонага ётиш учун ҳам пул керак. Нима қилсам экан?.. Ўзинг ёлғизлатма, мени Худойим…Ўпкам санчиб-санчиб оғрияпти. Овозим чиқмай қолди. Дори олиш учун кўчага, дорихонага чиққандим, уй эгаси уйга киритмади. «Сен юқумли касалликка чалингансан. Туберкулёзми, силми, баломи баттарми! Йўқол, болаларимга юқтирасан касалингни! Ол, мана, нарсаларинг. Сени идишларингни ахлатга ташлаб юбордим» деб юзимга эшик ёпди. Энди нима қиламан? Қайга бораман? Раҳм-шафқати йўқ экан, ҳатто охирги маошимни ҳам беришмади. Чипта олиш учун ҳам рейсни кутиш керак. Кейинги ҳафтага қайтсам… унгача кўчада ётаманми?..» Солиҳа шу ерга келганида овозининг борича ўкириб йиғлаб юборди. Тўшакка ўзини ташлаб, «опажоним, пул деб, болаларини деб хор бўлган опажоним» дея хўрсиниб-хўрсиниб кўз ёш тўкди. Айтиб-айтиб йиғлаб, бироз кўнгли бўшагач яна дафтардаги битикларга кўз тикди: «… Уч кундан бери туз тотмадим. Кўчада тунаяпман. Кундузлари дўкон, бозор айланиб вақт ўтказаман. Нафасим сиқиб, бошим айланяпти. Давоми 09:30да

Дарбадарлик изтироблари... (хаётий вокеа) Солиҳа кўксига муштлаб, сочини юлиб йиғлаётган овсинининг қизлари, келинларига бир зум нафрат билан тикилиб турди. Сўнг хонага шахд билан кириб, уввос солиб йиғлаётганларни ярим жаҳл, ярим ҳамдардлик билан тинчлантиришга уринди: -    Бўлди, кеч тушганда кўз ёшини йиғиштиринглар. Доду фарёд, йиғи-сиғиларнинг фойдаси йўқ энди. Мавлуда опам ҳозир қабрда сўроқ-саволдан ўтяптилар, сизларнинг нола-фарёдингиз марҳумага зиён бўлади. Опам  энди гўрида тинч ётсин. Дод-фиғон қилган билан бир нима ўзгарадими?! Ундан кўра ҳақига дуолар қилинг, ётган жойлари нурга тўлсин. Бир пасда таъзияли хонадон совуқ сукунатга чўмди. Энди аҳён-аҳёнда марҳуманинг қизлари пиққиллаган, ҳиққиллаган товуш чиқариб жимжитликни бузар, ҳеч ким бир-бирига бир оғиз сўз дейишга журъат қилолмас эди. Кечга томон келди-кетдининг кети узилиб, ўлик чиққан уйда фақат марҳуманинг яқинлари, қариндош-уруғ қолди. Солиҳа дастурхон ёзиб қўшнилар чиқарган егуликларни қўйди. Уйнинг ҳар бурчагида  биқиниб, кўз ёш тўкиб ўтирганларни бир жойга тўплаб овқатлантирди. Қайноғасининг тўнғич ўғли Зафарбек товоқдаги ширгуручга бир-икки қошиқ солган бўлдию, бир нуқтага тикилган куйи жим қолди. Солиҳа йигитнинг ҳам айрилиқ доғида, ҳам орият зўридан қийналаётганини билиб турганди. Аммо энди минг қийналмасин, бошини тошларга урмасин фойдаси йўқ. Онаси қайтмайди. Ота-она вафоти фарзандга мерос дейдилар. Аллоҳдан келганини бандаси кўтаришга мажбур. Аммо куйгулиги бошқа нарсадан. Овсини шу болаларини, қизларини деб хорижга ишлагани кетганди. Ўша ерда касали ўтиб кетиб, бедаво хасталикка айланган экан. Бир аҳволда юртга қайтдию, бир ҳафта касалхонада ётиб жон берди… - Дурустроқ емадингиз, Зафаржон. Бунақада ўзингизни олдириб қўясиз-ку… - Едим, келинойи, раҳмат сизга… - Зафаржон, дардингиз оғирлигини биламан. Аммо сабр қилинг, бошқа чорамиз йўқ. Раҳматли Мавлуда опам учун еру осмон куйса ҳам энди уларга наф йўқ, қайтанга зараримиз тегади оҳ-воҳимиз билан. Хонадоннинг бош фарзандисиз, ука-сингилларингизга ҳам ота, ҳам она бўлинг. Ўзингизни бардам тутинг энди… Солиҳа қайнисига сиртдан кўнгил кўтарувчи гапларни гапираётгани билан, кўнглида алам ва нафратдан ўзини қўярга жой тополмаётганди. «Эссиз, йигит, эссиз эркак,- дерди унинг кўзлари, онангни четга ишлагани жўнатиб қўйиб, ўзинг қайси юз билан у юборган пулларни хотин, бола-чақангга, ўзингга сарфлаб юрдинг?! Онанг бегона тупроқларда, ёт кишилар қўлига муте бўлиб топган пулга машина олиб миниб юришга чидаган ориятингга ўт тушсин-а!» Солиҳа бу гапларни Зафарнинг ўзига айштишдан маъни йўқлигини жуда яхши билади. Ўшанда овсини Туркияга кетмоқчилигини эшитганида ҳам Солиҳанинг капалаги учиб кетганди. Аввал ишонмади, сўнг минг истиҳола билан овсинидан сўради: - Опа, четга кетармишсиз, ишлагани? - Ҳа, Солиҳабону, бироз ишлаб келмасам бўлмайди. Замонни кўряпсиз-ку… Ҳозир пули йўқ кишини одам ўрнида кўришмайди. Қизларни узатиш керак, ўғилларни уйлантириш керак. Зафарбекни уйлантириб роса қарзга ботиб кетганимиздан хабарингиз бор. Хуллас, оз-моз ишлаб келмасам бўлмайди… - Опа, қўйинг шу четга чиқишни. Қизларингизни узатиш, ўғилларингизни уйлантириш бўлса, мана биз-амакилари, аммалари бор, ўзингизнинг яқинларингиз… - Э, Солиҳабону, ҳозир ким ўзидан ортяпти? Қавм-қариндошга оғирлигини ташлаб, яқинлар ёрдамидан умид қилинадиган замонми ҳозир? Худога шукр, ҳаммангизнинг, яқинларимизнинг борига шукр, аммо ҳар ким ўзи учун ўзи ҳаракат қилиши керак. Ҳамманинг ўзига яраша ташвиши етарли. - Унда ўғилларингиз борсин, сиз қолинг, жон опа. Шу ёшингизда иш деб четга чиқсангиз болаларингизга иснод, ахир! - Йўқ Зафарбек ҳам, Зуҳриддин ҳам сингилларининг ёнида қолади.  Уйни эркаксиз қолдириб бўладими? Тағин бўй қизлар бор хонадоннинг эркаксиз қолиши маъқул эмас. Зафарбек яқинда уйланди. Ҳозир эр-хотин бир-бирининг ҳуснига қараб тўймайдиган, бир-бирининг меҳрига қонмайдиган пайти. Бу вақтда уларни ажратиб, ўғлим билан келиннинг кўзига балодай кўринмайман. Икки-уч йил ишлаб келайин, унгача Зилола ҳам ўқишини битказади, узатамиз, келин ёш болаларга ўралашиб қолганида Зафарбекни жўнатарман Давоми 08:58 да

🕌 Рамазон ойининг тўртинчи куни ⏰ Саҳарлик вақтлари барча вилоятлар учун. Аллоҳ барча биродару муслималаримизга бир ой мобай
🕌 Рамазон ойининг тўртинчи куни ⏰ Саҳарлик вақтлари барча вилоятлар учун. Аллоҳ барча биродару муслималаримизга бир ой мобайнида Рўзани тўлиқ тутиб олишларини насиб қилсин🤲

🌙🎉 РАМАЗОННИНГ 4-КУНИ МУБОРАК!!! 🍃🌹АССАЛАМУ АЛАЙКУМ🍃🌹 🌹🌸• Аллоҳдан сиз учун дунёдаги энг яхши нарса - АЛЛОҲНИНГ МУҲАББАТИНИ 🌹🌸• Жаннатдаги энг олий неъмат - АЛЛОҲНИНГ ЖАМОЛИНИ КЎРИШЛИКНИ 🌹🍃• Энг яхши мукофот - ПАЙМҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМ БИЛАН ЖАННАТДА ЖАМЛАШИШНИ сўрайман! •🌹🌸• ТАН СИҲАТЛИК •🌸🌹• ОФИЯТ •🌹🌸• БАХТ - САОДАТ •🌸🌹• ОМАД •🌹🌸• ҲАЛОЛ ДАРОМАД Сиздан асло айрилмасин!🤲🏻 🌙РАМАЗОННИНГ 4-КУНИ муборак бўлсин!

🙏Тун ухлатсин, ойдек жамоли билан, Тонг уйғотсин, майин шамоли билан, Энди ухланг, Аллоҳ каломи билан, Барвақт уйғонинг, Аллоҳ саломи билан!🙏 Сахарлик учун барвақт уйғонинг! Эзгу ниятлар Ила Аллоҳ учун Рўза тутамиз Иншааллоҳ! Хайрли тун Азизларим! 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​Эшикка бош суқди-ю, қайнотасининг тепасида унсиз ўтирган эрининг икки аммаси, яна учта нотаниш эркак, эри ва бешала қайноғасини кўрди. Ғалати овоз қайнотасининг хириллаши эди. Чол «қих-х-х, қих-х-х» деб хириллар, ўтирганлардан садо чиқмасди. Хотинлар оғиз аралаш бурун—ларини ҳам рўмолча билан тўсганча унсиз титрашарди. Ғалати мавҳумликдан чўчиган Нозима эрини секин чақирди: -Нодир ака. Ҳамма ўгирилди. Эри овозсиз, чаққонлик билан турди-да, кўрсаткич бармоғини лабига босиб, «жим» ишорасини қилди. Қўлидан тутиб, ташқарига тортди. -Овозингни чиқарма, Ноз, кириб ухла, келма буёққа,—бўғиқ овозда шивирлади, сўнг изига қайтди. Юраги сиқилган келин ҳовлига чиқди. Тандир бошида шумшайиб ўтирган овсинларига кўзи тушгач, ҳайронлиги ортди. -Отамларга нима қилди,опа?—яқинлашгач сўради,—Нодир акам овозингни чиқарма деб койидилар. Нима бўляпти, тушунмаяпман. Ухламай нега бунақа ўтирибсизлар? —Отам омонатларини топшираяптилар, овсинжон. Бунақа пайтда чўчитиб юборилса, қирқ кунгача жони узилмай қийналади одам,— овсинлардан бири паст овозда гапирди,—сиз бориб ухлайверинг. Ёш нарса чўчиб—нетиб юрманг. Нозима  даҳшатдан қотиб қолди, бошқа гаплар қулоғига кирмади. У шу хонадонга келгунча аза, ўлик нималигини билмаганди. Бир сўз айтмай, овсинлари ёнига ўтирди. Ҳеч ким уни кетишга қайтиб қистамади. Ҳамма ўз хаёли билан банд. Ярим кеча бўлгани учун ҳаммаёқ тинч, болалар ухлашарди. Биргина кўкда тўлин ой кўринар, сахийлик билан нур сочиб, теварак—атрофни ёритарди. Сукунатни чигирткалар чириллаши, аҳён—аҳёнда итларнинг олисдан келаётган ҳуриши бузиб қўярди. Нозимани уйқу элитди. Кўзи сал илинган экан, тўсатдан ичкарида бошланган йиғи-сиғи, фарёд овозларидан чўчиб кетди. —Келин, айтиб—айтиб йиғланг, бўлмаса уят қилишади,—овсинлари кетидан югурган кимдир Нозимани огоҳлантирди. Эркаклардан ёши улуғроғи чолнинг энгагини рўмолча билан танғигач, кўзини силаб очиқ қолган нигоҳларни ёпди. Бошқаси оёқларини жуфтлаб, бош бармоқларини бир-бирига боғлади. Қўллари қотиб қолмаслиги учун икки ёнга тушириб қўйишди. —Акажон, бўлди, беринг шуни. Янгамнинг ёнига қўямиз сизни. Берақолинг, акажон, акажоним-м-м…—аммалар йиғлаб ялинишар, марҳумнинг қўлини силаб—сийпашарди. Нозима қайнотасининг чап қўлида раҳматлик аёлининг қаттиқ ғижимланган суратига кўзи тушди-ю, йиғлаб юборди, узоқ йиғлади… *  *   * Шуларни хаёлидан ўтказган Нозима хола яна бир бор марҳумлар ҳақига Қуръон тиловат қилиб, ис чиқаришни кўнглига тугди. Кампирини кўрган Нодир чол енгилгина койинди: —Иш қилмасанг ҳам кўзимни тўйдириб уйда ўтир, онаси, нима бор бировларникида, э-эй, тавба-ей… Тамом... Барно  АБДУРАЗЗОҚ қизи.

  Муҳаббатнома... «Ишқ кўнгли латифликдан пайдо бўлади. Қалби латиф бўлмаган одам ошиқ бўлолмайди!»                  «Қобуснома»дан. «Элакка чиққан хотиннинг эллик оғиз гапи бор!» Қўшниникига бирровга кирган Нозима хола анча ўтириб қолди. Бир маҳал уни невараси йўқлаб келди. —Дарров ортингдан «совчи» келади-я, бирпас ўтиришгаям қўймайди, чолинг қурмағур,—кулди Фарида хола. —Ҳа, нимасини айтасан, ўртоқ, сал кўздан йироқлашсам излашга тушади бари,— дугонасининг гапини маъқулларкан,—чолнинг феъли раҳматли қайнотамнинг феълига ўхшайди. Дунёда хаёлдан-да тез, югурик нарса йўқ. Нозима холани хаёл бундан қирқ беш йиллик хотиралар гидобига улоқтирди. …Эндигина ўн тўққиз баҳорни қаршилаган Нозима суқсурдек келин бўлди. Қайнонасининг оғир бетоблиги учун тўйни тезлатишганди. Эртасига «Юз очар» маросими ўтказилди. Тўрда зўрға ўтирган хаста қайнона келинининг ҳуснидан кўнгли тўлдими, синиқ юзлари бирпас ёришди. Дарди енгиллашиб, қаддини кўтарди, чоли тутган ёстиққа ёнбошлади. —Чиройи тиниқ келинимнинг, палаги тоза-да, отаси. Раҳматлик бувиси ҳам маҳалламизда тенгсиз гўзал эди, ошиқ бўлмаганнинг ўзи йўқ эди. Келиним ҳам бувисига тортибди,—оҳиста, дам ола-ола гапирди Сарви кампир, чоли Назар ота маъқуллади. Кампирни  ўз хонасига Назар ота суяб олиб кетди, ёрдамга шошилганларни бийлатмади. Янги келин қайнона хизматига киришди. Хилма-хил пишириқлар, овқат, чой ташиб чарчамади. Ҳайрон қолгани шу бўлдики, қайнотаси кампирининг олдидан бир зум  нари кетмас, касал кўргани келганларни ҳам аёли чарчаб қолишини айтиб, тезда чиқариб юборарди. Келинлигининг учинчи куни қайнонасининг чойини янгилашга кирган Нозима ғалати манзаранинг гувоҳи бўлди. Шипга тикилиб ётган кампирнинг бош томонида чоли мук тушиб ўтирар, оппоқ сочларини силаб ёлворарди: -Онаси, жон онаси, мени ёлғиз ташлаб кетма. Ўлсам мен ўлай, сен ортимдан қол. Сарвигулим, Сарвижон, мени эшитяпсанми? Отанинг кўзёшлари юзларидан соқолига юмалар, қотма елкалари силкиниб-силкиниб тушарди. Сарви кампир ожиз овозда нимадир деганди, чол тағин ёлвора бошлади: -Йўқ-йўқ, кетсанг мениям опкет, етимдай ташлаб кетма. Шунча йил бирга бўлдик, энди нега бевафолик қилаяпсан, гулим, гулжоним…— чол аёлининг юзларини силар, пешонасидан, бетларидан оҳиста-оҳиста ўпиб қўярди. Кампирнинг чеккаларидан ёш сизилди. Нозима бир сўз демай ортига қайтди. Чол-кампирнинг самимий меҳр-муҳаббати уни ҳаяжонга солганди. Еттинчи кун қайнонаси бандаликни бажо келтирди. Шундай бўлишини олдиндан билишса-да, бу ўлим оилани бир қалқитиб ўтди. Айниқса, чолга қийин бўлди. Онадан етим қолган бўтадек бўзлади, ғам чекди. Сарви холани ерга қўйиб келинган куннинг эртасига чол ётиб қолди. Ота ҳеч нарса емас, гапга жавоб ҳам қайтармас, ичи куйганиданми нуқул сув ичарди. Катталарнинг насиҳатлари, болаларининг ўтинчлари ҳам кор қилмади. Хона шипига тикилганча жим ётаверди. Емоқ—ичмоқдан қолгани учунми танаси ток зангидай қорайиб, қурий бошлади. Тўртинчи куни Нозима тушлик маҳалида қайнотасидан хабар олгани оёқ учида ичкарига кирди. Чол ўзи билан ўзи гаплашарди: “Сарвигулим, мениям опкет, ортиқ чидолмайман. Ортимдан қол, дедим кўнмадинг. Энди ёнингга чақир, чақира қол тезроқ. Иккимизнинг маъракамизни битта қилишсин, гулим. Сени соғиндим, эшитаяпсанми, соғиндим. Сенам менсиз зериккандирсан. Бирга бўлсак яхши бўларди. Юрагим ёниб кетаяпти, во-о-оҳ!..” Келинчак нима қилишни билмасди. Чолнинг гапини бўлишга ботинмади, раҳми келарди унга. Оҳиста изига қайтди, оғир—оғир нафас олди. Шу куни ярим кечада алаҳсираб уйғонди, ёнида эри йўқ. Бироз кутди, келавермагач, уйқуси қочиб кийинди. Даҳлизга чиқаркан, қайнота уйидаги чироқ диққатини тортди, юраги ҳаприқди. Оёқ учида юриб яқинлашди. Ичкаридан ғалати овоз эшитиларди. Давоми 22:00 да

Олдинги ва ҳозирги одамлар ўртасидаги фарқ. 😅

Барчага хайрли ифторлик тилайман.

💫✨ҲАЙРЛИ КЕЧ!✨💫 ✨Ҳайрли кеч Қалбида аллоҳ дилида иймон ва юраги мехр-мухаббатга тўла ошно Қалбларим!✨
💫✨ҲАЙРЛИ КЕЧ!✨💫 ✨Ҳайрли кеч Қалбида аллоҳ дилида иймон ва юраги мехр-мухаббатга тўла ошно Қалбларим!✨

Йил номларини биласизми? 1991 йил — “Aлишер Навоий йили” 1992 йил — “Ҳамширалар йили” 1993 йил — “Aҳмад Яссавий йили” 1994 йил — “Мирзо Улуғбек йили” 1995 йил — “Aбу Aли ибн Сино йили” 1996 йил — “Aмир Темур йили” 1997 йил — “Инсон манфаатлари йили” 1998 йил — “Оила йили” 1999 йил — “Aёллар йили” 2000 йил — “Соғлом авлод йили” 2001 йил — “Она ва бола йили” 2002 йил — “Қарияларни қадрлаш йили” 2003 йил — “Обод маҳалла йили” 2004 йил — “Меҳр-мурувват йили” 2005 йил — “Сиҳат-саломатлик йили” 2006 йил — “Ҳомийлар ва шифокорлар йили” 2007 йил — “Ижтимоий ҳимоя йили” 2008 йил — “Ёшлар йили” 2009 йил — “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили” 2010 йил — “Баркамол авлод йили” 2011 йил — “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” 2012 йил — “Мустаҳкам оила йили” 2013 йил — “Обод турмуш йили” 2014 йил — “Соғлом бола йили” 2015 йил — “Кексаларни эъзозлаш йили” 2016 йил — “Соғлом она ва бола йили” 2017 йил — “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” 2018 йил — “Фаол тадбиркорлик, инновасион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” 2019 йил — “Фаол инвестисиялар ва ижтимоий ривожланиш йили” 2020 йил — “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” 2021 йил — “Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” 2022 йил - "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили" ✅2023 йил «Инсонга эътибор ва сифатли таълим» йили!

​​Дилбар менга қараб жилмайиб турганига кўзим тушди. Бу Лоланинг хонадоши Дилбар эди. Лола билан бир вилоятдан, шунинг учун доим бирга юрарди. Ўша куни шинам кафеда ўтириб ёшлик йилларимизни кўп эсладик. Суҳбат мавзуси Лолага келиб тақалди. Аслида, шуни кутиб тургандим. Лола бахтлимикин? Хонадошим Сурат уни авайлаб-асраб юрибдими? деган саволлар менга тинчлик бермасди. - Сурат ва Лола? сўради у ҳайратланиб. Ким айтди сизга уларни турмуш қуришган деб? - Тушунмадим?! Ахир Сурат ўқишни тугатар чоғимизда бир ҳафтадан кейин тўй деганди. Улар учрашиб юришганди ҳам! - Қанақа учрашув? Суратнинг ўзи Лолани тинч қўймай, йўлидан чиқарди. Фақат сизни ёмонлагани-ёмонлаган эди. Лола ғийбатларга ишонгиси келмай йўлингиздан чиқаверди, бироқ сиз ундан қочардингиз. Сўнгги марта ўқишни тугатиш арафасида сизга хат ҳам жўнатди. Унда ҳаммаси бошдан-оёқ аниқ-равшан ёзилганди. Бироқ сиз бечора қизнинг кўнглини синдириб: Мен Суратни ҳурмат қиламан. У мен ҳақимда бундай гапларни гапириши мумкин эмас. Сен билан ўртамизда ҳеч қачон муҳаббат бўлмаган. Мени тинч қўй! деб ёзгандингиз. - Нима? Қанақасига?! Мен ҳеч қандай хат кўрмаганман ва ҳеч кимга хат ёзмаганман! Шундай дедиму, бошимни чангаллаб қолдим. Бирдан Сурат билан хонада ўтирганимизда қандайдир бир қиз хат олиб келганини эсладим. Демак, ўша хат Лоладан бўлган экан. Ё Худойим, нақадар аҳмоқман! Лекин нега? Нега Сурат бундай қилди? Нима учун? Ахир мен уни дўстим дегандимку! Ё, Тангрим, нега менга бундай тақдирни раво кўрдинг? Тамом...

Ким Қайси Мучалда Туғилган ❤️❤️❤️ Мучалингизни танлаб ўзингизни характерингизни билиб олинг қандай инсон экансиз ? Сигир 🐄                От 🐎 Сичқон 🐀          Қўй 🐑 Йўлбарс  🐅        Маймун 🐒 Қуён  🐇         Товуқ 🐓 Балиқ    🐟          Ит 🦮 Илон   🐍            Тўнғиз 🐖 Билиш учун пастдаги мучалингизни босинг 🌹👇🏾

Ғийбатларга ишониб муҳаббатимдан айрилдим... - Ўшанда йигирма бир ёшда эдим. Университетда ўқирдим. Ётоқхонада турардим. Лола биздан қуйи курсда ўқирди. Уни биринчи марта ўқишга кириш учун ҳужжат топширгани келганда, қабулда кўргандим. Бирам нозик, кўҳликкина қиз эди. Ўшанда мен биринчи курсни тугатиб, ёзги таътилда қабул бўлимида ишлаётгандим. Лоланинг ҳужжатларини ўзим қабул қилдим. Кейин у имтиҳондан ўтиб, талаба бўлди. Мен уни севиб қолдим. Ётоқхонада яшашимга қарамай, ҳар тонг эринмай Лоланинг ижара уйи жойлашган кўча бошига бориб турардим. У уйдан чиқиши ҳамоно орқасидан кузатиб ўқишга қайтардим. Шу йўсинда орадан ойлар ўтди. Кейин йиллар… Мен тўртинчи курсга ўтдим, Лола учинчи курс бўлди. Кунларнинг бирида унга юрак ютиб адабиётдан оғиз очдим. Суҳбат қизиди. Биз деярли ҳар куни учраша бошладик. Бир-биримизга кўнгил қўйдик. Аммо ўртамиздаги муносабатни ҳеч кимга сездирмадик. Шанба куни шомга яқин ётоқхонадаги ҳамхонам хурсандлигидан ўзига сиғмай эшикдан кирди. Қўлида бозорлик кўтариб олганди. Хуллас, шу куни Сурат иккаламиз отамлашдик. - Сенга анчадан бери айтмоқчи бўлиб юргандим, дея салмоқлаб гап бошлади у. Севган қизимнинг расмини олиб келдим. Шуни сенга кўрсатмоқчиман. Қўлимга тушган расмга тикилганим ҳамон дунё кўзларимга қоронғу бўлди. - Қалай? сўради Сурат суратни қайтариб оларкан. Сўнг ўзича мағрурланди: Биз топган қизни кўриб, мана шунақа миқ этолмай қоласиз. Ҳа, чинданам миқ этолмасдим. Бир лаҳзага нафас олишни ҳам унутиб қўйгандим. Унинг қўлида ҳатто менда ҳам бўлмаган Лоланинг сурати эди. Менинг бўларим бўлди. Устимдан совуқ сув қуйилди гўё. Эртаси куни дарсдан кейин факультет биносидан чиқарканман, Лола орқамдан чақирди. Мен гўё уни кўрмагандай йўлимда давом этдим. Бу ҳолат қайта-қайта такрорланди. У гаплашишга уринарди. Мен эса қочишга… Орадан ойлар ўтиб борарди. Ўқишимиз тугашига ҳам оз фурсат қолган, имтиҳонлар, диплом иши ёзиш муаммолари. Хуллас, бош қашишга вақт йўқ. Бироқ фикру хаёлим фақатгина Лолада. Уни унутолмай қийналардим. Қиз бечора кўп бора мен билан гаплашмоқчи бўлди. Мен ҳар сафар устамонлик билан ундан узоқлашдим. Бора-бора мендан совиди, шекилли, бошқа йўлимдан чиқмай қўйди. Уни аҳён-аҳёнда дўстим билан турганини кўриб қолардим. Эзилардиму, аммо ҳеч кимга ҳеч нарса деёлмасдим. Нега уни дўстим севиб қолди? дея ўкинардим. Агар жўрамнинг ўрнида бошқаси бўлганида борми, нақ юрагини суғуриб олган бўлардим, деб ўйлардим. Ҳолбуки, уни бошқа биров эмас, қиёматли оғайним яхши кўрарди. Мен бўлсам бир қиз учун жон дўстим билан юз кўрмас бўлишни сира ақлимга сиғдиролмасдим. Шунинг учун индамасликни маъқул топдим. Лекин бу индамаслигим бора-бора мени худбинликка етаклаётганини сезиб қолдим. Дўстим билан бўлар-бўлмасга жанжаллашадиган бўлдим. Бир якшанбада у уйига бориб келди. Нон синдирилганини, Лола билан унаштиришганини айтди. У қанчалик бахтдан сармаст бўлса, менинг ташвишим шунча ортганди. - Хуллас, деди Сурат бир куни қаршимга ўтириб. Бир ҳафтадан кейин тўй. Икки кундан кейин меникига кетамиз. Ҳа, айтганча, Лолага сен ҳақингда гапирдим. Куёвжўрамни билиб қўйгани яхши, деб ўйладим. Карахт бўлиб қолдим. Билмадим, шу маҳалгача нимадан умидвор эдиму, энди қандай ҳолга тушдим. Хаёлимда тўй ўқиш якунлангандан кейин бўлса, бирор баҳона билан бормаслик эди. Икки кун ўтди. Пешиндан кейин эшик тақиллади. Йўлакдан қиз боланинг ғўнғиллагани қулоғимга чалинди. Ҳамхонам қўлида хатжилд билан қайтиб кирди. У хатни ўқий бошлади. Қоғозга кўз югуртирардию, менга қараб-қараб қўярди. Борган сари ранги оқарарди. Хавотирланиб сўрадим: - Тинчликми ошна, рангинг оқаряпти? У жавоб бермади. Қўлида қоғоз билан дераза ёнига борди-ю, югуриб хонадан чиқиб кетди. Эртасига нарсаларини йиғиштириб уйига жўнади. Мени бирга боришга ундамади ҳам. Унинг нега бундай қилганига ҳайрон қолган бўлсам-да, индамадим. Шундан кейин ҳамхонамни кўрмадим. Унинг аллақачон Лолага уйланганига ишончим комил эди. Орадан йиллар ўтди. Мен ҳам оила қурдим. Бироқ аёлимга кўнглим йўқ. Муҳаббатсиз яшаш қандай азоб бўлса, шундай яшаяпман. Бир куни пойтахтга келдим. Бозор айланиб юрганимда Давоми 17:30 да

Аросатдаги аёл... Мен ҳам уз ҳаётимни айтиб бермоқчиман ва бир қарорга келишимга ёрдам берарсизлар деган умиддаман. Янги йил куни хеч кимни кайфиятини бузмокчи эмасман. Лекин хозир кимгадир ёзилмасам булмайди. Балки стрессдадурман. Уйларсиз якинлари йукмикин айтса буладику дардини ушаларга деб. Вакти келаркан хеч кимга айта олмас экан одам. Уятми номусми истихола деймизми шунака. Уларни хам уз ташвиши бор. Барибир хеч ким менга ёрдам беролмайди. Мени турмуш қурганимга 19 йил бўлди. 3нафар фарзандим бор. 2та угил 1та қиз Катта ўғлим 7-синф. Қизим 6-синф Кичик углим 1-синф. Менинг муаммоим хужайинимда.  Куп ичади ичганидан рўзғорда барака ёқ. Минг таваллолар қилдим йигладим ёлвордим қайтара олмадим. Майли ичишига ҳам кўз юмай десам қаердан бўлса ҳам жанжал чиқаради. Болаларим ҳам безиб қолган менку тамом булдим лекин уларни руҳиятичи.  Қуни қушнини олдида номус қиламан. Болаларимни бўйи етиб қолди. Бир нима десам дарров  қулига эрк беради .Бошида шу жанжаллардан 3марта фарзандимдан айрилдим неча марталаб кетиб қолдим эси кириб қоларда десам қаёқда тескарисига кетаяпти. Мана янги йил келаяпти. оталарига эркалаб янги йил совғасини олдираётган болаларга, ҳужайини билан бирга юриб янги йил дастурхони учун харажатлар қилаётган аёлларга ҳавасим келади.  Кечдан бери ҳе йуқ бе йуқ қовоқ тумшуқ қилиб юрибди. Эрталаб Нима қилдим нега бунақа қилаяпсиз десам сукиниб кетиб қолди шунга кайфиятим расво йиглаб утирибман айни вақтда Мен учун энг яхши йул узимми улдириш булиб куринаяпти гуноҳкор булсам ҳам шундай қилсам балким кейин яхши яшашга хотин ҳам фақат у учун эмас балки узи учун ҳам яшашга хаққи борлигини тушунармикан дейман. Қорнимга эмас қадримга йиглайман.   19 йил айтишга осон. Кўрмаган куним қолмади. Шу фарзандларим учун чидаб тишимни тишимга қўйиб яшадим. Лекин сабрнинг ҳам чеки бўлар экан. Менимча сабр қилиб келганим шу ергача экан....... Мойчечак

​​​​Умуман, булар иккинчи  даражадаги гаплар. Асосийси, мен кўз очиб кўрганим – турмуш  ўртоғимни севардим. Қариндошларига хўрлатиб қўйгани, ёнимни олмагани, ортимдан келмагани, олти ойгача соғинмагани –буларнинг барини онам бот-бот ёдимга солиб турса-да, ўзимни бошқа инсон билан тасаввур ҳам қилолмас, фақат уни дердим. Ўйлайверганим учун бўлса керак бугун шу тушни кўрдим. Энди бир қароргакелгандим. Онамга  шифокорга кетаяпман, дедиму эримникига йўл олдим.  У ерда мени қандай хабар кутиб турганини билмасдим  хали. Ўша куни 12 март эди. Бир пайтлар оппоқ либос билан қадам қўйганим ушбу хонадон бу сафар мени тантана билан кутиб олмаслигини билардим. Аммо 24 мартда, яъни яна ўн икки кундан сўнг эримнинг  уйланаётганидан бехабар эдим. Ҳа, мен ана шундай ноқулай бир пайтда  қайтиб  келдим. Қайнона- қайнотам, овсинларим бор гапни айтиб, уйдан  кетишимни талаб қилишди. Менинг ҳам ўжарлигим тутди.  Қолаверса, суюкли ёримни жангсиз бировга бериш ниятим йўқ эди. Аввалига ўшанда гап- сўзларга чидай олмай, эрим билан бир оғиз маслаҳатлашмай кетганим учун ҳаммадан кечирим сўрадим. Кейин ҳали ҳам шаръан ва қонунан унинг хотини эканимни, ҳали эримга бир этак бола туғиб беришимни айтиб, хонамга ўтириб олдим. Бу хабар тушаётган келин томонга етиб боргач, бўлажак (аниқроғи, энди бўлмайдиган) қудалар етиб келиб, тўйни бузиб кетишди. Эрим ва қариндошлари бир муддат менга ёвқараш қилиб юришди, айниқса, қайнонам ҳар икки гапининг бирида қайтиб келганимни юзимга солар, барибир туғмаслигимни айтиб, эримни мени талоқ қилишга ундарди. Лекин у талоқ қилмади. Бирга яшаб кетдик.  Буни қарангки, Яратганнинг марҳамати билан орадан икки ой ўтиб ҳомиладор бўлдим.  Бирин-кетин уч қиз кўрдик. Эримнинг борига ҳам, йўғига ҳам кўниб яшадим. Қийналган пайтлари руҳан қўллаб- қувватлаб турдим. Ҳеч қачон «Сенга тегиб нима кўрдим,  боқишни эплолмасанг, уйланиб нима қилардинг?» деган гапларни оғзимга олмадим. Вақт ўтиши билан ҳаммаси изга тушиб кетди. Эрим ҳам ўзини ўнглаб олди. Фақат… Ўғли йўқлигидан бир оз хафалигини сезардим.  Қайнонам ва овсинларим яна отни қамчилай бошлашди. «Бунинг фақат қиз туғади, ўғил кўрмай ўтиб кетасанми? Шунча давлатинг бор, ўғил туғиб берадиганига  уйлан!» — деган гаплар билан унинг қулоғини қоматга келтира бошлашди.   Бир куни яна шундан гап бошланганда, ойнадан эшитиб қолдиму, шартта кириб айтдим: – Қанақа ношукурсизлар-а ўзи? Туғмайсан, дединглар, бир эмас учта туғдим. Энди ўғил туғмайсан, деб яна эримни мендан совутмоқчисизлар? Ахир, Худонинг амрига ким қарши бора олади?! Агар бизнинг бирга бўлишимизни  истамаса, Аллоҳ учраштирармиди, шунча гап-сўздан кейин қайта топиштирармиди? Мана шу уч қиз ҳам сизнинг авлодингиз-ку! Қайси виждон билан уларни отасидан айирмоқчисиз? Шундай деб йиғлаб юбордим.  Эрим «чиқ-чиқ» деб мени олиб чиқиб кетди. Негадир ўша кунларда жуда асабий ва инжиқ эдим. Орадан икки кун ўтгач сабабини билдим: ҳомиладор эканман. Бу сафар ўғил кўрдик. Энди бахтимиз тўкис бўлди. Лекин бу тўкис бахтга эришиш учун эрим иккимиз роса машаққат чекдик. Баъзида у ҳазил аралаш: «Ўшанда бир ақлинг ишлаб, зап қайтиб келгансан-да, хотин», – деб қўяди. Оилавий бахт шундай нарсаки, ўрни келганда унга эришиш учун паст тушиш, ён бериш, ўзингиз ишонган ҳақиқатлардан воз кечиб, янгиларини яратиш керак. Менинг ҳолатимда эса ҳатто ота-она раъйига қарши боришга ҳам тўғри келди. Аммо ҳозир улар менинг бахтимдан қувониб ўтиришибди. Ҳеч қачон ажрашиш масаласида шошмаслик, оилани турли майда  чуйда гап-сўзларга қурбон қилмаслик лозим. Ажрашиш бу энг сўнгги чорадан кейинги чора, балки умуман чорасизликдир. Хикоя тугади. Барчага бахт тилаб коламан. Тамом... 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Сўнги лаҳзаларда омон қолган бахт... (Ҳаётий вокеа) Туш кўрдим, ғалати туш. Тўйимда кийган оппоқ туфлим эскириб, ранги униқиб кетганмиш. Онам: «Энди кийиб бўлмайди, ташлаб юбор», дебдилар. Ташлайман десам, жойида йўқ. Шу пайт эримни кўриб қолибман ва ундан пойабзалимни сўрабман. У бўлса: «Туфлингни таъмирлатиб қўйдим, янгидек бўлди. Келсанг, кийиб юраверасан», – дермиш… Беш кундан кейин онамникига келганимга олти ой тўлади. Айтишларича, эр-хотин олти ой бирга яшамаса, талоқ тушармиш. Шуни ўйлаб, эзилиб юрган кунларим бу туш юрагимни баттар сиқди. Нима қилишга ҳам ҳайронман. Ўн саккиз ёшимда ёр-ёру ўланлар билан ота уйимни тарк этиб, келинлик остонасига қадам қўйганимда, шу хонадонда ували-жували бўлиб, униб-ўсиб кетаман дея ният қилгандим. Аммо ниятнинг ўзи кифоя эмас экан. Катта даргоҳда қайнона-қайнота, овсину қайин-бўйинлар билан тил топишиб кетишнинг ўзи бўлмади. Бу ҳар бир келиннинг бошида бор нарса, мен ҳам кўникдим, эпладим. Бироқ Яратганнинг амрига боғлиқ ишлар борки, инсон қанчалар уринмасин, ожиз бўлиб қолавераркан. Икки ярим йил давомида бўйимда бўлмади. Овсинларим келин бўлиб тушганига бир йил тўлар- тўлмас туғиб бергани учун мен ўз-ўзидан «бепушт», «туғмас», «қисир сигир»га чиқдим. Ҳатто мендан кейин тушган овсиним ҳам фарзандли бўлди. Орада гап-сўз кўпайди. Муносабат ҳам умуман ўзгарди.  Мен шунчаки бир хизматкор, тилсиз-забонсиз қул эдим. Қайнонам ёнида овсинларимни ял-ял яшнатиб турли йиғинларга олиб борар, мен эса уларнинг боласини боқиб ўтирардим. Овсинларим ҳар икки ҳафтада онасиникига кетиб, уч кунлаб қолиб кетишарди, мен эса бир ойда бир марта зўрға борардим. Ҳеч ким мени бирон марта бўлсин шифокор ёки табибга кўрсатиш ҳақида ўйламасди. Аввалига имо- ишораю турли хатти- ҳаракатлар билан туғмаслигимни юзимга солсалар, охирги пайтлар очиқ-ойдин айтадиган ва бу хонадонни тарк этишимни талаб қиладиган бўлдилар. Эрим билан муносабатимиз яхши бўлгани билан ишга эрта кетиб, кеч қайтгани учун асл аҳволни билмас, онаси ва келинойиларининг айтганларига ишониб кетаверарди. Охири сабрим тугаб, бир куни тонгда тугун-терсагимни кўтардиму, онамникига кетвордим. Бу билан эримга аҳволнинг нақадар оғирлиги ҳақида айтмоқчи, жар солмоқчи эдим. Ўйлашимча, у «жонидан ўтиб кетибди-да, бекорга кетмаган» деб ўйлайди ва мени олиб кетгани келади. Шунда мен ота-онам билан бирга унга ҳаммасини айтиб бераман. Афсуски, ундай бўлмади. Мана, орадан олти ой ўтса ҳамки, дарак йўқ. Келганимга бир ҳафта тўлгач онам мени шифокорга олиб борди. Текширувлардан маълум бўлишича, мен йигирма бирга тўлмаган дуркунгина аёл бўлганимга қарамай, ички аъзоларим ҳали балоғатга етмаган, оналикка тайёр эмас эканман. Маълум муолажалар ва дори-дармонлардан кейин тузалиб кетишим ва ҳали бир этак фарзандли бўлишимни айтиб, қувонтирди. Дарҳол даволашни бошлаб  юбордик, лекин келинлик  уйимдан садо чиқмади. Ота-онам ҳам хор қилдириб қўядиган қизимиз йўқ, деб мени у ёққа юборишмади. Аксинча, эри билан ажрашди, деб гап чиқаришди. Ваҳоланки, на «талоқ» сўзи тилга олинган ва на паспортимга ажрашиш  муҳри босилган эди. Шунга қарамай остонамизга совчилар кела бошлади. Ахир, мен эндигина йигирма бирга тўлаётган, ёш ва гўзал қиз эдим. Бунинг устига фарзандим ҳам йўқ. Бироқ келаётган совчиларни кўриб хўрлигим келарди. Қирқ ёшлардаги бир киши одам жўнатибди, хотини ўпка касалидан вафот этган, беш фарзанди бор эмиш. Менга бошқа фарзанд керак эмас, шу болаларимга оналик қилса бас, дебди. Аммо мен ҳали она бўлишдан умидимни узмаган ёш аёлман-ку. Қандай қилиб мендан фарзанд кўришни истамаётган инсонга турмушга чиқишим ва унинг болаларига оналик қилишим мумкин? Яна бири бўлса бунчаки хотин устига сўраб келибди. Айтганимни муҳайё қилармиш, никоҳ ҳам ўқитармиш, фақат хотинидан ажрашмасмиш.  Ахир, мен ҳали бировнинг хасми халолиман-ку. Бировнинг хасмига кўз олайтирган инсоннинг халол яшашига ишониш мумкинми?! Давоми 14:30 да 📚 Ibratli Hikoyalar 📚