ru
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Открыть в Telegram

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Больше

📈 Аналитический обзор Telegram-канала 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Канал 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) языкового сегмента Узбекский является активным участником. Сейчас сообщество объединяет 20 894 подписчиков, занимая 3 793 место в категории Религия и духовность и 3 839 место в регионе Узбекистан.

📊 Показатели аудитории и динамика

С момента создания невідомо проект демонстрирует стремительный рост, собрав аудиторию из 20 894 подписчиков.

Согласно последним данным от 29 июня, 2026, канал показывает стабильную активность. За последние 30 дней изменение числа участников составило -552, а за последние 24 часа — -21, при этом общий охват остаётся высоким.

  • Статус верификации: Не верифицирован
  • Уровень вовлечённости (ER): Средний показатель вовлечённости аудитории составляет 12.08%. В первые 24 часа после публикации контент обычно набирает 8.88% реакций от общего числа подписчиков.
  • Охват публикаций: В среднем каждый пост получает 2 526 просмотров. В течение первых суток публикация набирает 1 858 просмотров.
  • Реакции и взаимодействия: Аудитория активно поддерживает контент: среднее количество реакций на один пост — 22.

📝 Описание и контентная политика

Автор описывает ресурс как площадку для выражения субъективного мнения:
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Благодаря высокой частоте обновлений (последние данные получены 30 июня, 2026) канал поддерживает актуальность и высокий уровень охвата публикаций. Аналитика показывает, что аудитория активно взаимодействует с контентом, что делает его важной точкой влияния в категории Религия и духовность.

20 894
Подписчики
-2124 часа
-2257 дней
-55230 день
Архив постов
Ҳикоядан нима хулоса қилган бўлар эдингиз? ГЎЛ. (ҳикоя) Анча бўлди...хонамга болаларимнинг мураббияси Юлия Васильевнани маошини бериш учун чақирдим: - Юлия, ўтир! Ҳисоб-китоб қилайлик. Билиб турибман, пулга эҳтиёжинг бор. Аммо хижолат бўлиб ўз ҳақингни ҳам сўрай олмаяпсан. Хўўп, сен билан иш бошлашдан олдин бир ойда ўттиз рубль маош олишингни белгилаб олган эдик. Тўғрими? - Қирқ рубль... - Йўқ! Ўттиз рубль. Мен дафтаримга ёзиб қўйибман. Мураббияларга доимо ўттиз рубль бераман. Икки ой ишлабсан. - Икки ой-у беш кун... - Икки ой ишлагансан. Аниқ. Менда ёзиғлиқ турибди. Демак олтмиш рубль бўлади. Ўнта якшанбани чиқариб ташлаймиз. Якшанбада дарс бермагансан. Фақат болалар билан сайр қилгансан. Уч кун байрам бўлган уни ҳам чиқариб ташлаймиз. Унинг юзлари қизариб қўли билан куйлаги попукларини беҳуда ғижимлай бошлади. Бир оғиз ҳам гапирмади. Давом этдим.. - Демак уч кун байрамни чиқариб ташлаймиз. Ҳаммаси ўн икки рубль бўлади. Коля тўрт кун бемор бўлди. Фақатгина Варяга дарс бергансан. Уч кун тишинг оғриган. Хотиним тушдан сўнг сенга жавоб берган. Демак ўн иккига еттини қўшсак ўн тўққиз бўлади. Айириб ташласак қирқ бир рубль қолади. Шундайми? Юлия Васильевнанинг чап кўзи қизариб ёшга тўлди. Ияклари титраб йўталди ва ютинди. Аммо бир оғиз ҳам гапирмади. Мен давом этдим: - Янги йилдан олдин битта пиёла ва товоқни синдирган экансан. Бунга икки рубль чиқариб ташлаймиз. Пиёла бундан қимматроқ туради. У бизга мерос қолган. Аммо яратган сени кечирсин. Ўрнига бошқасини олақоламиз. Сенинг эътиборсизлигинг туфайли Коля дарахтга чиққан ва пиджакини йиртган. Сенинг айбинг билан Варянинг оёқ кийимини хизматкор ўғирлаган. Сен ҳамма нарсага эътибор беришинг лозим эди. Шундай қилиб яна беш рубль чиқарамиз. Ўнинчи январда мендан ўн рубль олгансан. Юлия Васильевна пичирлади: - Олмаганман! Мен: - Олгансан. Дафтаримда ёзилган турибди. -Хўп. Шундай бўла қолсин. Давом этдим... - Қирқ бирдан йигирма еттини айирамиз. Ўн тўрт рубль қолади. Унинг кўзлари ёшга тўлди. Узун ва чиройли бурунлари устида тер кўринди. Бечора қиз! У титроқ овозда деди: - Бир марта олганман. Бир марта уч рубль олганман. Бошқа олганим йўқ! Мен: - Тўғри айтдинг. Мен шуни ёзмаган эканман. Ўн тўртдан учни айирсак ўн бир қолади. Мана пулларинг азизам. Уч...уч... уч ва бир...бир... Унга ўн бир рубль бердим. У қўллари қалтираб пулни олиб чўнтагига солди ва "раҳмат" деди. Мен асабийлашиб хонада уёқдан буёққа бориб кела бошладим. Ғазабим чиқди: - "Раҳмат"?! Нега раҳмат? - Пул учун. -Жин урсин! Ахир мен сени таладим-ку! Тортиб олдим-ку ҳақингни, ўғирладим-ку! Сен нега раҳмат деяпсан?! У деди: - Бошқа жойларда менга ҳеч нарса беришмаган. - Ҳеч нарса беришмаган?! Сен индамаганмисан? Мен сен билан ҳазиллашдим. Сенга қаттиқ дарс бердим. Сенга ҳамма пулингни бераман. Мана бу конвертда турибди. Аммо сен шу даражада ҳам ожиз бўласанми?! Нима учун ҳужжатлашмайсан? Нега сукут сақлайсан? Бу дунёда тирноқларинг ўткир бўлмаслиги мумкинми? Шу даражада гўл бўлиш мумкинми? У ожизона табассум қилиб: "Мумкин", деди. Ундан қаттиқ сабоғим учун кечирим сўраб саксон рубльни бердим. У хижолат бўлиб "раҳмат" , деб чиқиб кетди. Мен унинг ортидан қараб фикр қилдим: "Бу дунёда заиф бўлмоқ қанчалар жирканч!".

🗣Тана бошқа дарс билмас... ♦️Дабдаба билан дастурхон ёзилди. Биродарлари, яқинлари қатор терилган, чет эл машиналари турган йўлакдан ўтиб катта боғда ясатилган дастурхон устида жам бўлдилар. Бир ёқда тўтилари, бир ёқда беданалари, бир ёқда булбуллари сайраб, келганларни маст қилар, меҳмонларнинг кўзлари эса умриларида кўрмаган, емаган неъматларда эди. ➡️Қани олинглар... Буни яқинда Дубайдан олиб келдим. Буни Малайзиядан олиб келгандим, мазасини кўринглар. Бу Сингапурдан келган насибаде насиба... Қани еб баҳо беринглар. ♦️Зиёфатдан с‘нг суҳбатлашар эканлар келганлардан бири яқин қўшнисига ёрдам керак эканлигини эслаб ўтди. Жуда абгор ҳолатда эканлиги, аёли касал, эркакнинг ойлиги 4 фарзандга етмаётгани, топгани аёлининг дориларидан ортмаётгани ва ҳаказо... ➡️Теридан ишланган қаҳва ранг диванда ястаниб ўтирган уй эгаси: – “Эҳ, ҳозир ҳаёт қийин бўлиб кетди. Яшаш борган сари оғирлашиб бормоқда. Қўлимиздан дуодан бошқа ҳеч нарса келмайди биродар. Қўшнингизга Аллоҳ ёрдам берсин”, деди-ю қўлига қимматбаҳо телефонини олди. ✈️ Оддий одамлар | Ибратли дунё

😪 Ҳар куни уй тозалашдан, йиғиштиришдан чарчадизми? Бу каналга обуна бўлганимда мен ҳайратда қолдим 🤷‍♀, ҳаммага тавсия қиламан! 😍 💁 Бу ерда барча бекажонлар доимий дуч келадиган ошхонани тозалаш, уйларни саранжомлаш ва ҳар хил кундалик қийинчиликлар учун лайфхаклар, тозалаш ва саранжомлаш бўйича тез ва осон ечимлар ҳамда фойдали маслаҳатлар бериб борилади. Сиз ҳам тез уланиб олинг, ҳавола тез орада ўчади 👇👇 https://t.me/+3uQ-pRq07eI3ZmUy

🌱Aссалому алайкум.  Шанба тонги муборак бўлсин 😊👍 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин! 🍃Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир... 🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин! 🌱Кунингиз мазмунли ўтсин!

Пайғамбаримиз (ﷺ) нинг муборак жасадларини ўғирлашмоқчи бўлишган😨 ❗️1162 - йили 2 ғайридин андалусдан Мадина шаҳри томон йўл
Пайғамбаримиз (ﷺ) нинг муборак жасадларини ўғирлашмоқчи бўлишган😨 ❗️1162 - йили 2 ғайридин андалусдан Мадина шаҳри томон йўл олади, уларнинг мақсади Пайғамбаримизнинг муборак жасадларини ўғирлаб европага олиб кетиш, шу тариқа ислом умматини боши берк кўчага киритиш бўлган Улар Мадина шаҳрига киришади ва Равзага яқин жойдан жойлашиб олишади. Ҳар куни Росулуллоҳнинг қабрлари томон ер остидан йўл қазишни бошлашади.Қабрга етай деб қолганда мўжиза юз беради... Аллоҳ пайғамбарини ҳимоя қилиб😭 (давоми...👇)

#У‌ткинчи_дунё #No_30 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Мунира шошманг. Мунира дарвозадан чиқиши билан, Азиз йўлини тўсди. —Нима дейсиз? Қилган ишингизни амалини кўргани келдингизми? Мунира алам билан қаради —Англашилмовчилик бўлган. Шафёр адашган, мен қанча қидирдим сизни. Азиз тушунтиришга уринди. —Сизга ишонган мен ахмоқ. Ўзимни ўлдириб юборганим яхши эди, хар куни минг ўлгандан кўра. Мунира йиғлаб юборди —Йиғламанг. Мен сизни у уйдан албатта қутқараман. —Керакмас. Кўрдим сизни қандай қутқаришингизни. Мени устимдан кулишга келдингизми? Кулинг, мазза қилиб кулинг.. Мунира, йиғи аралаш кулди —Менга ишонинг, мен албатта сизни олиб кетаман. Озгина сабр қилинг. Азиз, Мунирани икки елкасидан ушлаб ўзига қаратди. —Менга ўз онам, ўз акам вафо қилмади. Сиздан нима хам кутардим. Ўз йўлингиз кетинг, мени йўлим тайин бўлиб бўлди. Мунира секин ортига ўгирилиб кетди. Сал нарида кутиб турган машина, эшиги очилди. —Ўтиринг хоним. Ҳайдовчи Мунирага қаради. Мунира хеч бир сўзсиз машинага ўтириб, ойнага бошини қўйганча тинмай йиғлаб кетарди. 💫💫💫💫 —Келдингизми? Мунира уйга кириши билан, Марям кутиб олди. —Ха келдим. Чарчамадингизми? Мунира кайфияциз гапирди. —Йўқ, лекин янгилик бор. Марям, Мунирани қулоғига яқин келиб гапирди. —Қандай янгилик? Мунира, хайрон бўлди —Камола қайтди. Пичирлади —Ким у? —Учинчи хотини. —Сафимиз яна биттага кўпайдими? —Ха, афсуски шундай. —Буниси хам Назодекми? —Йўқ. Бунга фақат эр керак. Марям кулди —Вой жоним билан. Эри ўзига насиб қилсин. Мунира хам кулиб қўйди. —Майли, мен устимни алиштириб чиқай. Хозир келиб қолса, энди келдингми деб жахли чиқмасин. Мунира хонаси томон юрди. —Келиб бўлган. Марям ортидан гапирди —Қаерда? Мунирани апти буришди. —Камолани олдида. Хотини келгандан буён, ўша хонадан чиқа олмаяпти. Марям, Камолани хонасини имлади. Мунира Камолани хонасига қараб қолди.

#У‌ткинчи_дунё #No_29 #муаллиф_Қосимова_Нодира —Шошманг. Азиз, Мунисани йўлини тўсди —Сиз кимсиз? Муниса, ўзини орқага олди. —Мени танимайсиз. Сиз Мунирани синглиси экансиза? —Ха опамни қаердан танийсиз? Муниса хайрон қаради. —Хуллас, опангиз уйларингизга келган, менга секин чақириб берсангиз. —Нима? Опам уйга келдими? Нега сизга чақириб беришим керак? Муниса хеч нимани тушунмай қаради —Опангиз қочиб кетганда, ёрдам бергандим. Хозир хам ёрдам беришим керак. —Энди кеч қолдингиз. Опамни ўша кишига бериб юборишди Муниса ерга қаради. —Хабарим бор. Мен ўшаларни қўлидан қутқаришни хохлайман. —Мен уйга кириб, вазиятни билай. Кейин агар имкон қилсам учраштираман. —Илтимос, йўлини топинг. Опангизни бахти учун. 💫💫💫💫 —Опажон.... Муниса, Мунирани қучди. —Келдингми гўзалим. —Ха келдим. Яхшимисиз опажон сизни жуда соғингандим. Муниса, Мунирани қучганча гапирди. —Мен хам соғиндим сени. Муниса, Мунирани юзига боқди. —Опажон, юзингга нима қилди? Муниса, Мунирани юзини силади. —Хеч нима. Эшикка уриб олдим. Мунира, сочларини тушириб яширишга уринди. —Опа ойим қани? Муниса секин пичирлади. —Бозорга чиқиб келгани кетди. Камчилик бор экан. —Уйда ким бор. Муниса атрофга қаради. —Хеч ким. Дадам қаёққадир кетибди. —Опа, сиз қочиб кетганда ёрдам берган йигит, сизни эшик олдида кутяпти. —Нима? Мунирани юраги оғриди. —Ха ўша йигит, сизга яна ёрдам бермоқчи. —Қанақа ёрдам? Ахир Ботирни қўлига ўзи тутиб бердику. Мунирани кўзлари ёшланди —Қанақасига опа? Ахир гаплашиб олишим керак деяптику. Бир марта эшитинг. —Йўқ, у билан гаплашадиган гапим йўқ. У Ботирни одами. —Э қанақа одами? Муниса энса қотирди. —Мен кетишим керак, ойим хам дадам хам келмади. Бормасам жахли чиқади. Мунира стол устидаги сумкасини олди. —Манабу пулни ол, камларинга ишлатасан. Мунира, бир дастам пулни сумкасидан чиқариб, Мунисага тутди —Опа менга пул керакмас. Сизни бахтингиз керак. Муниса Мунирани қучди. —Эх синглим. Энди бахт менга бегона, мен у уйда тўртта кундошдан ўзимни пана қилиб, кун кўрсам шуни ўзи катта бахт. Мунира, кўзидаги ёшни секин артди.

#У‌ткинчи_дунё #No_28. #муаллиф_Қосимова_Нодира —Уф, бу чол қариса хам қуйилмас экан. Марям, хонага кириб кетаётган Ботирни кўриб кулиб қўйди. —Ха жуда хурсандсиз? Марям, ортидан келган овоздан, ўгирилиб қаради. —Қаердан пайдо бўлдингиз? Марям ичига туфлаб қўйди —Хабар беришга улгурмадим. Эр жонимга сюрприз қилай дедим. Камола, бошидаги шлампасини олди —Яхшикуя, лекин эржонингиз хозир мухим иш билан бандлар. Марям, Назони хонасини имлаб кулиб қўйди —Нима? Назо билана? Камола, Назони хонаси томон юрди —Ха мумкин эмасми? У хам хотини, у хақли хотини. Марям қўлини қовуштирди. —Халиям шундан қўрқиб юрибсизми? Камола, эшикка қулоғини тутди. —Хонангизга кириб жойлашиб тураверинг. Хали чиқмайди. Марям, кулиб тепага кўтарилди. —Озгина йўқ бўлсам, ўзига қаратиб олибдида. Камола, чемадонини судраб, хонасига кириб кетди. —Энди хақиқий вайна бошланади. Ботирбой, энди кўрамиз холингни. Гуличканг келса, иккисини ўртасида талаш бўлиб, Мунира бечорани тинч қўясан. Марям хонасига кириб ўзига ўзи гапириб кулиб қўйди. 💫💫💫💫 —Жоним... Ботир, Назони хонасидан чиқиши билан Камола югуриб бориб қучди. —Сен қаердан пайдо бўлдинг? Ботир, Камолага хайрон қаради. —Сизга сюрприз қилмоқчи эдим. Банд экансиз. Камола араз қилди. —Вой товба. Оч қолган бўридек, эримга ёпишиб олганини. Хомом халатда, Назо ичкаридан чиқиб Камолани жеркиди —Сизни қандай эрингиз бўлса, меники хам. Юринг жоним хонага, гаплашиб олайлик Камола, Ботирни қўлидан судраб, хонаси томон олиб кетди. Қўлларини қовуштирганча, Назо ортларидан қараб қолди. —Нега уни хонасига кирдингиз? Камола хонага кириши билан, Ботирни яна қучоқлади. —У хам хотиним, эсингда бўлса. Уни устига, яна бирига уйландим. Ботир, Камолани белидан силаб гапирди —Нима? Камола, бошини кўтариб Ботирга қаради —Ха, нақ офатижон. Ботир, лабини ялаб қўйди —Шунчасига тўймадингизми? Камола гина қилди. —Хаммангизни ўрнингиз бор жонидан. Ботир кулиб қўйди.

.

OʻTKINCHI DUNYO MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑 📚 Ibratli Hikoyalar
OʻTKINCHI DUNYO MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бир самалётда бир ўзбек ва икки қозоқ учмоқда -Қозоқлар ойна олдида ўзбек эса чеккада ўтирарди -Шунда ҳалиги қозоқ ўзбекка си
Бир самалётда бир ўзбек ва икки қозоқ учмоқда -Қозоқлар ойна олдида ўзбек эса чеккада ўтирарди -Шунда ҳалиги қозоқ ўзбекка сиз туриб турсангиз мен чой олиб келардим дебди -Шунда ўзбек йўқ қўйинг овора бўлманг ўзим олиб келаман деб оёқ кийимни киймай чойга кетибди -Кейин қозоқлардан бири қара у оёқ кийимни киймай кетди кел туфлаб қўямз келганида бир сиқилсин дебди -Ўзбек келибди қозоқлар чойни ичибди самалёт қўниш пайтида ўзбек ўз оёқ киймини кўриб хўрсиниб эҳ қозоқлар....🤣👇

Лекин Ман бу хикояни у́киб думалаб колдим.Сизлар хам охиригача у́кинг кейин биргалашиб куламиз. Меҳмонхонада учта олим маишат қилиб ўтирган эди. - Биласизми? Агар оғзингизга лампочкани тиқсангиз, қайта чиқара олмайсиз, бу факт - деди профессор Л.Я. Карпов шерикларига. - Бўлиши мумкин эмас, кирган нарса қайта чиқиши аниқ, - дейишди икки қолган суҳбатдош. Исботлаш учун лампочка топишдида ва ҳамроҳларидан бири орқа темиридан ушлаб лампочкани оғзига солди. Лампочканинг кетидан тортиб қайта чиқармоқчи эди, лекин ҳеч иложи бўлмади. Вақт ўтган сайн, лампочка оғзида бўлган шериг қийнала бошлади. Хавотирлик авжга чиқди. Дарров такси чақириб трамваталогияга боришди. Касалхонага киришда ёш доктор қизга йўлиқишди. Лампочкали кишини икки кўзи қизариб овози минғирларди, буни кўрган ҳали ёш тажрибасиз қиз хушини юқотаёзди. Қўли билан зўрға жарроҳнинг хонасини кўрсата олди. Учовлон тезда ичкарига киришди. Бахтларига жарроҳ тажрибали экан. Лампочка ютган кишини жағ қисмини бир икки жойини босиб спазмни бўшатди ва лампочкани орқа темиридан ўшлаб суғуриб олди. Аммо, жағ қотиб қолган, оғиз эса катта очиқ ҳолатда қотиб, ёпилмасди. Жарроҳ лампочкани уларни қўлига қайтарар экан, бу қўрқинчли эмаслигини вақт ўтиб жағ ўз жойига қайтишини тушунтирди. Дўстлар хурсанд кўчага чиқишди. Такси тўхтатишди. Таксида кетаётиб нариги шерик, наҳот, бу рост бўлса, қандай қилиб қайта олиб бўлмайди деб қизиқиб лампочкани темир томонидан ушлаб оғзига тиқди. Воажаб. Ҳар қандай ҳаракат қилса ҳам, суғуролмади. Таксини тезда орқага қайтаришди. Яна жарроҳ ўз ишини усталик билан бажариб лампочкани қўлларига қайтариб берди. Яна такси тўхтатиб меҳмонхонага йўл олишди. Энди эса икки киши оғзи катта очилганича таксида кетишарди. Таксист ҳайрон. Охири чидолмади. Сўради. Вазиятни профессор тушунтирди. Таксист ҳеч ишонолмади. Машинасини тўхтатиб, лампочкани беришларини сўради. Текширди. Энди лампочка уни оғзидан чиқмас эди. Яна орқага қайтишди. Жарроҳ бу сафар лампочкани чиқариб олдида қўлларига бермай, синдириб ахлат қутисига ташлади. Энди эса таксида учта оғзи катта очиқ киши ва профессор кетишар эди. Меҳмонхонага етиб келишганда таксистнинг хам оғзи ўз жойига тушгунча бирга хоналарида ўтиришга таклиф қилишди. Мехмонхонага киришда уларни кўрган эшик оғаси ҳайрон бўлиб нима гаплигини сўраб суриштирди. Бўлган воқеани профессор кула-кула айтиб берди. Хоналарига кўтарилиб ўтиришган вақтларида эшик тақиллаб қолди. Очишса, швейцар йигитни оғзидан лампочкани кети кўриниб турарди. Таксига ўтириб яна жарроҳ олдига кетишди. Жарроҳнинг эшиги берк экан. Тақиллатишди. Салдан кейин эшик очилди. Оғзида лампочканинг юмолоқ темири чиқиб турган хирург кўринди. Телеграм каналидан ӯтган йили кӯчирган эканман

Ярим кечаси эр жуда маст ҳолатда уйига келиб чироқни ёқадиган включательни тополмай пайпасланиб турса. Кўрпада ётган хотини:—
Ярим кечаси эр жуда маст ҳолатда уйига келиб чироқни ёқадиган включательни тополмай пайпасланиб турса. Кўрпада ётган хотини:— Ўнгроқда, пастга туширинг, пастга тушиб кетдингиз, тепага кўтаринг, чапга ўтиб кетдингиз,- деб эрига ётган жойида йўл кўрсатиб турса. Қўшни хонада ётган қайнона: Қайнонасини гапини эшитиб думалаб қолибман...😂👇

Опасининг тўйида бир йигит билан танишган экан, юзимни шувит қилиб у билан қочиб кетди. Ортидан қидириб топиб бордим. Бир бойваччанинг такасалтанг ўғли экан. Ота-онаси чет элда, ўзи ёлғиз яшайди. Қизим «Мен ҳам опам каби бойваччага эрга тега оламан», деб мақтанди, мен билан қайтмади. Бу шармандалик қаддимни букди, руҳан синдирди. Аммо у йигит қизимни севади, унга албатта уйланади деган умид мени ушлаб турарди. Таассуфки, мўъжиза рўй бермади. Орадан бир йил ўтиб, Ҳафиза қорнини қаппайтириб қайтиб келди. Йигитнинг ота-онаси қайтиб, уйда Ҳафизани кўриб қолишибди ва ҳайдаб солишибди. Ўғилларини ўзлари қатори бир бадавлат инсоннинг қизига унаштиришибди. Йигит ҳам энди менга керак эмассан, дебди. Энг ёмони, Ҳафиза болани муддатдан олдин сунъий йўл билан туғмоқчи, яъни уни ўлдирмоқчи эди. Шаҳардаги опаси буни эшитиб дарров етиб келди. Бола сенга керак бўлмаса, туғиб менга бер, ўзим боқаман, деди. Айни кунларда у куёвим билан бепуштликдан даволанишаётганди. Ҳафиза эса жон деб рози бўлиш ўрнига... боласи эвазига шаҳардан машина ва уй сўради! Куёвим рози бўлди, айтганларини берди ва набирамни қонунан ўзиники қилиб олиб кетди. Энди мени бутун қишлоқ «бузуқнинг онаси», деб қўлини бигиз қилиб кўрсатарди. Бу шармандаликдан ерга кириб кетгудек бўлардим, кўчага деярли чиқмасдим. Ҳафиза боласи эвазига олган пойтахтдаги уйида яшар, мендан умуман хабар олмасди. Бир неча бор Насиба уни йўқлагани борганида уйида бегона эркакларни кўрибди. Аммо энди менга барибир эди. У ҳақида умуман эшитмасам, юзини кўрмасам дердим. Бир куни Насиба билан синглиси ҳақида гаплашиб қолдик. — Наси, Ҳафиз кимга тортди экан а? Авлодимизда ҳеч бундай одам йўқ-ку. — Авлодимизда эмас гап, ойи. Сизда. Сизнинг ҳаддан ортиқ меҳрингизда. — Бу нима деганинг? — Эсингиздами, Ҳафиза ёшлигида бирор айб қилса, жаҳлингиз чиқиб уришардингиз-у, кейин бирпасда яна қучоқлаб, эркалаб, ҳатто кечирим ҳам сўрардингиз. Айби учун жазо олмаслигини билган қизингиз кейинги сафар бадтар ишларни қилаверарди. Сиз унга ҳеч иш қилдирмадингиз, натижада у уй-рўзғор тутишни билмай ўсди. Доим унинг учун тўлаб, унга пул бериб келдингиз. Ҳафиза буни оддий, одатий деб қабул қиларди. Аксинча, бермай қўйсангиз, худди ўз ҳақини талаб қилгандек писанда билан сўрайверарди. Ўз пулига кўйлак ва косметикадан бўлак бирор нарса сотиб олмаган одам нарсаларнинг қадрига етармиди: уйдаги рўзғор ашёларини авайлаб тутишни, сақлашни билармиди? Ойи, сизнинг беминнат ва ҳаддан ортиқ меҳрингиз уни бузди. Ҳафизага бошқачароқ тарбия керак эди. Насибанинг гаплари ҳақ, бироқ энди кеч эди. Худди шу онда телефон жиринглади: Ҳафизанинг Тошкендаги уйи участковойи чақираётган эди. Нима гаплигини айтмади, тез етиб борар эмишмиз. Етиб боргунча юрагим ўйилиб тамом бўлди. Ёмон нарсани сезиб турардим. Аммо бундай даҳшатга дуч келаман деб ўйламагандим. Квартира остин-устин бўлиб ётарди. Ҳамма ёқ ивирсиган, дастурхонда ичкиликдан бўшаган бутилкалар ағанаб ётибди, уйдан қўланса ҳид анқирди. Юрагим бир нимани сезди, негадир оёғим ваннахона томонга тортди. Милиционер ва Насиба ушлаб қола олишмади. Ичкарида эса... Ванна тўла қон, Хафизанинг танаси илма-тешик пичоқлаб ташланган... Айтишларича, бир ҳафта комада ётибман. Нега комадан чиқдим?! Нега яшаяпман??? Шу кунгача мен кўрганларимни азоб деб ўйлардим, йўқ, улар шунчаки муаммолар экан. Ҳақиқий азоб нелигини энди билаяпман... Тамом. 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🔍 Бу расм сизнинг дунёқарашингиз ҳақида кўп нарсани айтади! Сиз биринчи бўлиб нимани кўрдингиз? Бу сизнинг тафаккурингиз ҳақ
🔍 Бу расм сизнинг дунёқарашингиз ҳақида кўп нарсани айтади! Сиз биринчи бўлиб нимани кўрдингиз? Бу сизнинг тафаккурингиз ҳақида кўп нарсани очиб беради! ЖАВОБИНИ БИЛИШ

ХИКОЯ. Икки қизим бор – бир-бирига сира ўхшамайди. Каттам Насиба тиришқоқ, сабрли, чаққон, атрофдагиларга меҳрибон. Кичигим Ҳафиза эса... У жуда нимжон туғилди, ўпка шамоллашининг ўзидан 5 марта даволанганмиз. Шу сабабли бўлса керак уни авайлаб катта қилдик. Гард юқтирмасин деб ерга қўймадим: 7 ёшгача гоҳ кўтариб, гоҳ опичлаб юрдим. Айтган нарсасини муҳайё қилдим. Насибам мени тушунарди, раҳми келарди, ўзи синглисидан икки ёшгина катта катта бўлса ҳам, уни парваришлашда ёрдам берарди. Мактабда ҳам ўқишлари аъло, уй ишларига ҳам улгурган. Хуллас, у бир умр мени, синглисини, ногирон дадасини тушуниб, ҳамманинг аҳволига қайишиб яшади. Ҳафизани талтайтириб юборганимни ҳамма гапирарди, фақат ўзим тан олгим келмасди. Опаси ҳам мактабда у ўзини жуда ёмон тутишини, қизлар билан ҳам, ўғил болалар билан ҳам бирдек чиқиша олмаслигини айтарди. Лекин мен учун ўша болалар ёмон, қизим айбдор эмасди. 8-синфда ўқиб юрганида у бирдан ўзгарди. Илгари ҳеч иш қилмай, фақат овқат еб ухлайверганидан семириб кетган қизим бирдан ўзига оро берадиган бўлиб қолди. Парҳез тутиб озди. Мен бу ўзгаришларни яхшиликка йўйдим, хулқида ҳам яхши томонга ўзгариш бўлишини кутдим: одамлардан у ҳақида ёмон гаплар эшитишдан чарчагандим. Афсуски, бу ўзгаришлардан қўрқишим керак экан. Қизим йигитлар олдида ўзини енгилтаклардек тутадиган одат чиқарди. Унинг ҳали у йигит, ҳали буниси билан пана-панада гаплашиб юргани хабари келарди. Энди кенжамни тартибга чақирмасам, койимасам бўлмасди. Бир кун кеч қайтиб жуда хавотир олдиргани учун қаттиқ уришдим. У эса уйдан қочиб кетди. Бошимни қайси деворга уришни билмайман, зир югуриб қидираман — Ҳафиза йўқ! Соғлиғи шундай ҳам ёмон отасини бу воқеа йиқитди — инсульт бўлди. Шифохонага югурайми, қизимни қидирайми? Яхшики, Насибам жонимга оро кирди: синглисини қўшни қишлоқдаги дугонасининг опасиникидан топиб келди. Отаси тамоман тўшакка михланиб қолди. Лекин Ҳафиза бунда ўзини зарра айбдор сезмас, акинча, энди ҳамма пул отамга кетади, деб норози эди. Чиндан ҳам, дори-дармонга кўп пул керак эди. Бир ўзимнинг топганим эса ҳеч нарсага етмасди. Насиба ўқишлари аъло, институтга киришга тайёргарлик кўраётганди. Аммо менга ёрдам бериш учун тикув цехига кирмоқчи бўлди. Йўл қўймадим. Қизим, албатта, ўқиши керак дедим. Келгусии йили уни Тошкентга кузатдик. Қизим бир уринишда университет талабаси бўлди. Бу қоронғи кунларимни ёритган нур эди. Бироқ Ҳафиза... У ёши катталашгани сайин ақли озайиб бораётганди гўё. Коллежга номига бориб-келар, нуқул янги кийим, қимматбаҳо телефон олиб бер, деб жанжал қиларди. Орадан бир йил ўтди. Отасини бериб қўйдик. Насиба мени бу аҳволда ташлаб кетишга кўзи қиймас, синглисига ишониб бўлмаслигини яхши биларди. Лекин маросимлар ўтгач, уни мажбурлаб шаҳарга жўнатдим. Ўзим эса тошбағир қизим билан қолдим. Ҳафиза чиндан ҳам бир марта отамлашга арзимади. Ҳатто, унда-бунда отасини овқатлантириб, кийимларини алмаштириб қўйишдан қутулганига суюнди. Ўзи холасига шундай дебди. Ҳафиза коллежни аранг битирди ва ўқимайман деб туриб олди. Майли, дедим. Туманимиздаги қандолат цехига ишга жойлаштириб қўйдим. Аммо у ерда бир йил ишлар-ишламас, кетиб қолди. Кейин тикув цехи, сартарошхона, болалар боғчаси — барида уч-тўрт ойдан ишлади.Бўйни ҳеч меҳнатга ёр бермасди. Топган пули ўзидан ортмас, мен эса ёши 19 га чиқаётган бўлса-да унга кийим-кечак олиб беришим, рўзғор қилишим, яна кетидан тозалаб ҳам юришим керак. Насиба мени қувонтиришда давом этарди.Университетни тамомлади,яхши ишга жойлашди ва менга моддий жиҳатдан ёрдам ҳам берадиган бўлиб қолди.Мен у юборган пуллардан йиғиб сеп тайёрламоқчи эдим, чунки совчилар келаётганди. Лекин Ҳафизанинг чиқимлари, инжиқликларидан орттириб бирор нарса жамғара олмасдим.Бир марта Насиба уйга келганида синглисини энди ёш бола эмассан,деб қаттиқ койиди. Натижада опа-сингил уришиб қолишди-ю,Насиба уйга келмайдиган бўлди.Энди фақат телефонда гаплашар эдик. Насибага курсдоши совчи қўйди—пойтахтда яшайдиган ўзига тўқ оила. Ота-онаси жиҳозланган уй совға қилишди,мен деярли ҳеч нима қилмадим ҳам. Лекин Ҳафиза опасининг бахтини кўриб қувониш ўрнига, мени қаттиқ иснодга қўйди. Давоми 10:15да

​​Майсара мактабни тугатиши билан совчи келди. Момо танлади, қизи бош эгди. Учрашув белгиланди. Майсара юзи упа кўрмаган. Кўзи қалам кўрмаган. Қизиқди... учрашувга хушрўй бўлиб боришни истади. Келинопасидан уялди, шу сабаб Моҳира гўдагини боғдаги беланчакда аллалаган чоғ хонасига оёқ босди. Токчадаги пардоз буюмларидан шоша-пиша юзига сурган бўлди. Кейин... чиққиси келмади. Моҳиранинг хонаси унга азалдан сирли бўлган. Айниқса, калитли сандиқчаси бошқача кўринган. У бир марта кўриб қолганди: Моҳира калитни шолча остига қўярди. Майсара беихтиёр шолчани сурди: калитни кўрди. Деразадан мўралади: келинопаси ўғлини ухлатиб, дарахтдан олма узиб челак тўлдирарди. «Фақат кўз ташлайман». У шундай деб сандиқчани очди. Ичи тўла... мактуб чиқди. -Билардим... Бекжон акам билан зимдан севишганини сезардим. Қизгина ишқий хатлардан бирини қўлига олди. Ҳали хат ушламаган қўллари титради. Дуч келган сатрига кўз югуртирди. “Аскарликдан қайтишимиз билан тўй қиламиз, Моҳира. Фақат сен мени кутгин. Яна бошқаларга... рози бўлмагин. Менга атаб рўмолча тик. Четида... исмимиз ёзилган бўлсин. Сени ўйламаган куним бўлмади, Моҳи. Ойга тикилдим: сенга ўхшамади. Гулларга боқдим: сенга ўхшамади. Момиқ булутлар ҳам бошқача бўлди. Мажнунтол сочлари зулфингга тенг келмади. Моҳира, оз қолди, оз. Учрашув онларини хаёлан ўйлаб юрагим гупиллайди. Сен ҳам мени ўйлармикинсан? Нега бир бора мактуб битмайсан?.. Кутаман. Сенинг Шержонинг”. Майсаранинг кўзлари тинди. Шоша-пиша бошқа мактубларни очди. Барининг остида Шержон исми битилган бўлди. Барчаси оташ бўлди, олов бўлди. Сандиқча нега ёниб кул бўлмади бу сатрлардан? У вақтни ҳам унутиб мактубларга термулиб қолди. Йиғлади... -Сиз... -Моҳира бир сандиқчага, бир ерга қаради. Қўллари билан этагини ғижимлади. Майсара у кутганидек, ғазаб қилмади, йўқ... келинопасини бағрига босди. -Майсаражон... -ўкраб юборди Моҳира. –Менсиз унинг ҳоли не кечарди? Бу ерга... келмасам бўлмасди, бўлмасди. Майсара хонадан сирғалиб чиқиб ариқ бўйида оёғини сувга тиқиб, ёш болалар билан ўйнаб ўтирган акасининг елкасига қўл босди. Акаси гулдор рўмолчани ариққа ботириб пешонасига босарди. Ундан оқаётган томчилар кўз ёшидек юзидан қуюларди. Акаси бунга куларди, йиғлаётган одамдек куларди. Рўмолча четидаги “Ш.М” ёзувлари ҳам йиғларди... Қизил бўёққа бўялиб йиғларди. Нодирабегим Иброҳимова 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Қизил рўмолча . (ҳикоя) Шержон аскарликдан телба бўлиб қайтди. -Бошига нимадир урилган, - дейишди қўшнилар. -Йўқ, парашюти очилмай қопти. -Ундаймас, у кимнингдир ишқида... куйган эди. «Деди-деди» бўлди, чин сабабини ҳеч ким билмади. Шержонни ўзи айтмади, ҳол сўраган одамга тиржайиб қараб тураверди. Ҳеч қачон гапирмади. Она куйди, ёнди... кўникди. -Тўнғичимнинг пешонаси шу экан. Унга асраган сандиқ тўла сарполарим... укасига насиб экан. Шержонимга барибир биров қизини бермайди. Ҳа, бермас эди. Оёғими, қўлими ногирон бўлганда ҳам уйлаб қўйишарди. Тегирмончининг оқсоқ қизи бор эди. Олим малимнинг кенжасининг кўзи ғилай чиқди. Момо уларга умид билан оғиз солди, мулзам бўлиб қайтди. Ҳатто қишлоқ гўрковининг мохов қизига-да борди, кўнишмади. Эси оққан ўғилга биров хотин бўлмади. Чин-да... болалар жинни, жинни деб эрмак қилиши бежизмасда. Шержоннинг ақли ёш гўдакчалик ҳам ишламади. Илгари қандай йигит эди... Ҳамманинг эсида бор. Ҳатто раиснинг хотини қизимни бераман деб шаъма қиларди. Ўктам, сипо, ақл-хушли Шержон эса бировни ёқтирарди. Аскарликдан қайтиб онамга айтаман деб кўнглига тукканди. Айтиш насиб этмади. У қизни тугул, ўзлигини унутди. Бари телба тескари бўлди... Ёлғиз Майсарагина акасининг тентаклигини тан олмади. У билан ҳудди аввалгидек гаплашди, ғамхўрлигини қўймади. Мактабдан қайтиши биланоқ акаси ҳузурига чопди, унга ўтган кунларидан воқеалар сўзлади. Ака жим ўтирди, эшитди, аммо англамади. Қўли билан оғзига имо қилди: овқат сўради. Кутилган тўй бошланди. Шержоннинг укаси Бекжон куёв бўладиган бўлди. Онаси кўзлай-кўзлай қишлоқда донғи чиққан чеварнинг қизига совчи қўйди. Аммо акасининг касри укага ҳам ураркан. Чевар, момонинг хурматини жойига қўйди, лекин кўнмади. Назарида, қизининг жинни қайноға хизматида бўлишини истамади. Бироқ... сал вақт ўтиб Майсара гап келтирди: -Она, Моҳира опамникига яна боринг. -Нега, қизим? -Моҳира опамнинг ўзи айтди. Мактаб боғида учратиб секингина айтди. Момонинг кўзлари порлади. Эртасига тўртта патирни дастурхонга ўраб бошига қўйдию, янги ковушини элчиликка судради. Йиртилсин-а, йиртилсин, деди юраги қувониб. Чевар бўшашибгина рози бўлди... Патир синдирилди. Момо сезди. Демак, Бекжон ва Моҳиранинг кўзи кўзига аввалдан тушган. Бежиз, шу хонадонни кўнгли тортиб келмаган экан... Моҳира ҳам сулув қиз-да. Эсли, ҳаёли. Момони кўча-кўйда кўрганда қизариб паст овозда салом бериши бежиз бўлмаган. Кўндирган, уйдагиларини кўндирган! Чевар ҳали ҳеч кимга тикмаган либослари билан фарзандини узатди. Бировга кўрсатмаган матолари билан якка қизини куёвга берди. Ҳеч ким киймаган зарчопонларни Бекжон эгнига илди. Шержон тўйни бузмасин дейишди, келин тарафнинг кўнгли алағда бўлмасин дейишди, уни тўйхонадан узоққа элтишди. Майсара тўйнинг ярмида қочди. Даштдаги кулбага шошди. Акасини ёлғизлатмади. Қанд қурс, паловдан Шержоннинг оғзига тутди: -Ака, бизникида тўй бўляпти. Ҳалиги Моҳира опам бор-ку... Мактабдаги энг чиройли қиз эди. Энди келинопам бўлади. Ҳамма синфдошларим ҳавас билан қарайди. Тонгда рўмолча оламан. Сизгаям оламан. Ундан атир ҳиди келади... Шержон пинакка кетганди. Чиндан келин саломда, Майсара биринчилардан бўлиб келин қўлидан каштали дастрўмол олди. Суюниб юзига босди. Келин яна битта тутқазди. -Катта акангизга... Моҳира опаси фаросатли, сўрамасидан берди... Майсара югуриб даштга кетди. Гулдор каштали рўмолчани акасининг юзларига босди. -Майин-а майин?.. Шержон жилмайди. Қизиқсиниб рўмолчани очди, тикилди-тикилди. Майсара ўртоқларига мақтаниш учун яна қишлоққа чопди. Шержон рўмолча четидаги ёзувларга тикилиб қола берди. Ўқишни билмади. Қизил ип билан тикилган битикларини англамади... Моҳира келин бир келин бўлди. Момонинг қўли совуқ сув кўрмади, Майсарага-да уйда иш қолмади. Бекжон бахтни туйди. Шержон ҳам қаровсиз қолмади... Кўйлаклари тоза, дазмолланган бўлди, соч соқоли олинган бўлди, оч-наҳор қолиб кетмади. Момо Майсарани узатсам, ўзим ҳам оёғимни бемалол узатаман, армонсиз кетаман деб хаёл қилди. Шержонни келинига ишонди, Бекжон бироз тошбағр, аммо Моҳира ундаймас. У тирик экан, ўғли хор бўлмайди. Давоми 8:00 да 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ҳаёт йўлларида «Овсин овсинга тош отмайди!» Нодира Ш. Яккасарой тумани: «Эрим билан совчи орқали танишиб, турмуш қурганмиз. Оилавий ҳаётимизга бир йил тўлмасдан қизалоқлик бўлдик. Унга яхши ниятлар билан Ширин деб исм бердик. Турмуш ўртоғим билан севишиб турмуш қурмаган бўлсак ҳам, муносабатларимиз, ҳаётимиз яхши эди. Бир куни турмуш ўртоғим ишдан ҳориб-чарчаб келди. У ишлайдиган дўконда ёнғин чиққанини, дўкон эгаси ёнғинда турмуш ўртоғим ва яна бир нечта кишини айбдор санаётганини, зарарни учдан бирини қоплаб беришини талаб қилаётганини, дўкон ишчилари Россияга ишлаш учун кетмоқчи бўлаётганини айтиб, қайнонамга маслаҳат солди (қайнотам мен келин бўлиб тушмасдан икки йил олдин вафот этган эди). Шу куни эрим ва қайнонам бомдодгача суҳбатлашиб ўтиришди. Орадан бир ҳафта-ўн кун ўтиб, турмуш ўртоғим танишлари билан Россияга жўнаб кетди. Мен қарзлари учун пул ишлайди-ю, қайтиб келади, деб ўйладим. Эрим кетганига олти ой ўтиб ўғлим Шоҳжаҳон туғилди. У уч ёшга тўлганида дадаси қайтиб келди. Ёлғиз бошим билан ҳам рўзғор ишлари, ҳам болалар парваришидан чарчагандим. Хўжайиним келганида энди ҳар доим ёнимда бўлади, болаларга қарашади, деб эрта қувонибман. Афсуски, қишни ўтказиб, яна Россияга қайтиб кетди. Ҳар дардим ичимда, яна ёлғиз қолдим. Бир куни қорнимдаги оғриқларнинг сабабини билиш учун овсиним ишлайдиган поликлиникага бордим. Овсинимнинг ўзи бош бўлиб мени УТТдан ўтказди. Икки ойлик ҳомиладор эканман. Эримнинг кетганига сиқилиб, ҳомиладор бўлганимни ҳам билмабман. Овсинимга «Эрим ёнимда эмас. Бу фарзандимни ҳам ёлғиз дунёга келтираманми?» деб дардимни тўкиб, роса йиғладим. Овсиним тушкунликка тушмаслигим кераклигини, бўлмаса туғиладиган боламга зиён бўлиши мумкинлигини айтди. Бир томондан Аллоҳ мени яна бир бор оналик бахти билан сийлаётганидан хурсанд бўлсам, бир томондан ўғлим Шоҳжаҳонга ҳомиладорлигимда таксикознинг оғир ўтгани, кўнглим тусаган нарсаларни қайнонамга айтолмай қийналганим ёдимга тушиб, бу сафар ҳам шундай бўлади, деган ўйда эдим. «Кундош кундошга пахта отади, овсин овсинга тош», деган нақл ҳар доим ҳам тўғри бўлавермас экан. Буни мен ҳаётимдан, овсинимнинг менга қилган яхшиликларидан билдим. Иккинчиси каби учинчи фарзандимда ҳам ҳомиладорлигим жуда оғир кечди. Тушиш хавфи бўлгани учун ойлаб ўрнимдан тура олмай ётиб қолдим. Баъзида қайнонамнинг феъли торлик қилиб, «4 та болани дунёга келтириб, ҳеч сиздан узала тушиб ётиб олмагандим», деб қоларди. Ҳатто шундай пайтлар бўлардики, ҳолинг нима деб сўрамаган эримга менинг устимдан арз қилардилар. Мен эримнинг бепарволиги, қайнонамнинг бу муомаласига фақатгина фарзандларим ва овсинимнинг маслаҳатлари учунгина чидардим. Овсиним ҳар куни ишга кетишда ҳам, уйга қайтишда ҳам ҳовлимизга кириб ўтарди. Уйларни тозалаб, овқат қилиб, болаларимни чў¬милтириб, яна мен ейишни истаган нарсаларни ташлаб кетарди. Бирор кун келолмай қолса, ё қизини, ёки турмуш ўртоғини чиқарардилар. Қизалоғим туғилди. Менга кўп ёрдами теккани учун фарзандимнинг исмини овсиним қўйишини истадим. У киши опаси Ширин бўлса, синглиси Асал бўлсин деб, Асалбону деб исм қўйди. Бу гал эримнинг келиши узайиб кетди. Асал тўрт ёшга кирганида отасини кўрди. Кейинчалик турмуш ўртоғимнинг у ёқда биздан бошқа оиласи борлигини билиб қолдик ва ажрашдик. Ҳозир фарзандларим улғайиб қолишган, учаласи ҳам мактабга боришади. Ўзим ишлайман. Эрим билан ажрашган бўлсакда, овсиним, қайноғамлар билан муносабатларимиз яхши. Бир-биримизникига бориб-келиб турамиз. Овсинимни ўз опамдек кўраман. Қувончимни ҳам, қайғумни ҳам у билан бўлишаман. Қийин дамларимда мени ёлғиз ташлаб қўймаган, ҳам моддий, ҳам маънавий томондан далда бўлган овсинимнинг яхшиликларини ҳеч қачон қайтара олмайман! 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Минглаб юракларни ларзага солган хикоя 😢 ...Гулноранинг отаси юрак хуружи туфайли тўсатдан ҳаётдан кўз юмди-ю, у учун дунё т
Минглаб юракларни ларзага солган хикоя 😢 ...Гулноранинг отаси юрак хуружи туфайли тўсатдан ҳаётдан кўз юмди-ю, у учун дунё тор бўлиб қолди. У ўзини ҳимоясиз ҳис қила бошлаганди. Ўша пайтлар Комил Гулнорага янада яқин бўлиб қолди. Шундай кунларнинг бирида улар ёлғиз учрашдилар. Гулнора ўзини руҳан жуда ёлғиз ҳис қилаётган эди. Отасини соғиниб Комилнинг кўксига бошини қўйиб роса йиғлади. Комил севгилисини маҳкам бағрига босиб, юз-кўзларидан ўпар, ширин сўзлар айтиб эркалар, умрбод ёнида бўлишга ишонтирарди. Гулнорага ҳам Комилнинг эркалашлари, аҳлоқ чегараларидан ўтган қиттақ қўллари, бўсалари жуда ёқарди. Гулнора харқанча ўзини тўхтатишга уримасин, кучи етмас, кўзларини юмганчи жим ётарди. Камол қизни узоқ авраб-эркалаб сўнг бирдан қўллари билан қизни кўйлагини шартта йиртиб ташладида...