Advokat Mo`minov 🇺🇿
رفتن به کانال در Telegram
272
مشترکین
-124 ساعت
-47 روز
-1030 روز
آرشیو پست ها
Янги Олий суд раиси: эътироф ва умидлар
2026 йил 18 июнь куни қабул қилинган қарорларга мувофиқ, Бахтиёр Жаҳонгирович Исломов Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси лавозимидан озод этилди, Робахон Анваровна Махмудова эса Олий суд раиси этиб беш йил муддатга сайланди.
Аввало, ҳаққонийлик учун бир фикрни айтиш керак. Бахтиёр Исломов раҳбарлик қилган йилларда суд тизимида сезиларли ўзгаришлар бўлди. Судьяларда қатъият ва журъат анча ортди, судлар фаолиятининг очиқлиги кенгайди, рақамлаштириш жараёнлари жадаллашди, адвокатлар билан мулоқот қилиш маданияти шаклланди. Олий суд раҳбарияти ва адвокатлар ўртасида очиқ мулоқотлар йўлга қўйилгани ҳам кўпчилик томонидан ижобий баҳоланди.
Албатта, қилинган ишларга муносиб баҳо бериш керак. Чунки ислоҳотлар бир кунда бўлмайди ва ҳар қандай ўзгариш ортида катта меҳнат туради.
Шу билан бирга, амалиётда ишлаб юрган адвокатлар сифатида, ҳали ўз ечимини кутаётган масалалар ҳам борлигини яшира олмаймиз.
Шу муносабат билан Робахон Анваровна Махмудовани ушбу юксак ва масъулиятли лавозимга сайланганликлари билан самимий табриклаймиз. Янги вазифаларида куч-қувват, сабр ва муваффақият тилаймиз.
Биз даъво қилмоқчи эмасмиз, ҳақиқатнинг мутлақ эгаси ҳам эмасмиз. Аммо ҳар куни суд залларида иштирок этаётган адвокатлар сифатида қуйидаги масалаларга эътибор қаратилиши жуда муҳим, деб ҳисоблаймиз.
Аввало, қамоққа олиш масаласи. Қонун бўйича қамоқ энг охирги, истисно чора бўлиши керак. Аммо амалиётда баъзан у биринчи қўлланадиган чорага айланиб қолаётгани ҳақида эътирозлар ҳали ҳам учрамоқда.
Иккинчидан, судья мустақиллиги. Судья фақат қонун ва виждонига таяниб қарор қабул қилгандагина одамлар судга ишонади.
Шу билан бирга, назаримизда, судьяларнинг оддий "ҳуқуқ оператори" эмас, балки мустақил ҳуқуқий тафаккур эгаси сифатида фаолият юритиши ҳам ниҳоятда муҳим. Суд қарор чиқариш жараёни механик тарзда норма қўллаш билан чекланмаслиги, ҳар бир ишнинг ҳолатлари, далиллари ва тарафлар важлари чуқур таҳлил қилиниши керак.
Биз адвокатлар сифатида судьялар ҳар бир иш бўйича ўйлаб, тафаккур қилиб, мустақил ҳуқуқий позиция шакллантиришларини жуда ҳам истаймиз. Чунки ҳақиқий адолат тайёр қолиплардан эмас, мустақил фикр ва виждондан бошланади.
Учинчидан, айбсизлик презумпцияси ҳақиқатан ҳам ишлаши керак. Инсоннинг айби суд ҳукми билан исботланмагунча, унга жиноятчи сифатида қараш амалиётидан воз кечиш вақти аллақачон келган.
Тўртинчидан, апелляция, кассация ва тафтиш босқичлари ҳақиқий адолат майдонига айланиши лозим. Фуқаро юқори судга мурожаат қилганда, фақат аввалги қарор тасдиқланишини эмас, балки унинг важлари ҳақиқатан ҳам эшитилишини, ҳар бир важига аниқ ҳуқуқий баҳо берилганлигини кутади.
Бешинчидан, суд қарорларининг сифати ва тушунарлилиги. Суд қарори нафақат қонуний, балки тушунарли ҳам бўлиши керак. Оддий одам ҳам қарорни ўқиб, суд нима учун айнан шундай хулосага келганини англай олиши лозим.
Айниқса, жамоатчилик эътиборидаги ишлар бўйича суд қарорлари содда ва тушунарли тилда изоҳлаб берилиши керак, деб ҳисоблаймиз. Чунки суднинг гапирмаслиги кўпинча турли тахминлар ва шубҳалар учун жой қолдиради. Одамлар қарорнинг ўзи билан бирга унинг мантиғини ҳам эшитишни истайди.
Олтинчидан, адвокатура билан мулоқот ва ҳамкорлик янада кучайтирилиши муҳим. Чунки кучли адвокатура бўлмаса, ҳақиқий тортишув ҳам, ҳақиқий адолат ҳам бўлиши қийин.
Энг муҳими эса, судларга бўлган ишонч баёнотлар билан эмас, қарорлар билан шаклланади. Ҳар бир инсон суд биносидан чиқиб кетаётганда: "Менинг ишим ҳалол, холис ва адолатли кўриб чиқилди", деб айта олса, мана шу энг катта ютуқ бўлади, назаримизда.
@Advokat_Abdullayev
Repost from Advokat Abdullayev | Rasmiy
Эркинлик ҳимоячисининг ўзи эркин чиқиб кета олмаса...
Биз ҳам адвокат сифатида бундай ҳолатга кўз юма олмаймиз. Бухоро вилоятидаги 4-сонли тергов ҳибсхонасида ҳамкасбимиз адвокат Амоновнинг ҳимоя остидаги шахс билан учрашувдан сўнг бинони тарк этишига тўсқинлик қилиниши шунчаки техник хатоми?
Йўқ. Бу савол бир адвокат ҳақида эмас. Бу савол бутун ҳуқуқ тизими ҳақида. Чунки адвокат ҳибсхонага меҳмон сифатида эмас, инсон ҳуқуқларининг ҳимоячиси сифатида киради.
Энг оғриқли савол эса шу: Агар эркинликдан маҳрум қилинган шахснинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун келган адвокатнинг ўзи ҳибсхонадан эркин чиқиб кета олмаса, у ерда сақланаётган фуқаронинг ҳуқуқлари қай даражада ҳимояланган?
Адвокатнинг касбий фаолиятига тўсқинлик қилиш битта шахсга эмас, ҳимоя ҳуқуқининг ўзига тўсқинлик қилишдир.
Бугун адвокат эшик ортида қолди. Эртага мижоз билан учрашув кечиктирилади. Индинга эса ҳимоя ҳуқуқи қоғозда қолиб кетиши мумкин.
Шунинг учун ҳам бу ҳолатга оддий воқеа сифатида эмас, ҳуқуқий давлат принципларига берилган жиддий сигнал сифатида қараш лозим.
Адвокатнинг эркинлиги унинг шахсий имтиёзи эмас. Бу ҳар бир фуқаронинг ҳимояланиш ҳуқуқининг кафолатидир.
@Advokat_Abdullayev
Қарор лойиҳаси: Исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банкларни лицензиялаш тартиби белгиланади
✅ Бугун “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарор лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш учун жойлаштирилди.
Мазкур қарор лойиҳаси “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий этишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, лойиҳа билан исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банкларни лицензиялаш тартибини белгилаш кўзда тутилмоқда.
✅ Қарор лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилган:
• исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномаларни бериш ҳамда исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банкларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга лицензия бериш тартибини, шунингдек ариза берувчилар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар ва ҳужжатларни тайёрлашга қўйиладиган талабларни белгилаш;
• банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган банклар томонидан исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни олиш (исломий дарча ташкил этиш) тартибини белгилаш;
• банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган банклар фаолиятини фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк фаолиятига трансформация қилиш (анъанавий банк фаолиятидан тўлиқ исломий банк фаолиятига ўтиш) тартибини белгилаш;
• исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банкнинг Исломий молия кенгаши аъзолари ҳамда исломий банк фаолиятига масъул бўлган раҳбар ходимига нисбатан малака талабларини, шунингдек уларни лавозимга киришишидан олдин Марказий банк билан келишиш тартибини белгилаш.✅ Мазкур қарор лойиҳаси билан regulation.gov.uz ҳаволаси орқали танишиб чиқишингиз ва фикрларингизни қолдиришингиз мумкин. Манба https://t.me/Advocate_Farrukh
⚡️Қурбон ҳайити 27 май кунига тўғри келади. Президент қарори
Расман: ўзбекистонликлар кетма-кет 5 кун дам олади
2026 йил Қурбон ҳайитининг биринчи куни 27 май кунига тўғри келиши эълон қилинди.
Шу тариқа, ўзбекистонликлар учун дам олиш кунлари қуйидагича бўлади:
➖ 27 май, чоршанба — Қурбон ҳайити байрами;
➖ 28 май, пайшанба — қўшимча дам олиш куни;
➖ 29 май, жума — қўшимча дам олиш куни;
➖ 30 май, шанба — 6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни;
➖ 31 май, якшанба — ҳамма учун одатий дам олиш куни.
https://t.me/Advocate_Farrukh
Repost from Advokat Abdullayev | Rasmiy
Адолат тарозиси ёки жазолаш машинаси: Олий суддаги мунозара ва судьяларга ҳуқуқ фалсафаси нега керак?
Яқинда Олий суд раҳбарияти ва адвокатлар ўртасида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда муҳим бир концептуал масалани ҳам ўртага ташлаган эдик: "Нега бўлажак ва амалдаги судьяларимизга тизимли равишда "Ҳуқуқ фалсафаси" фани ўқитилмайди?"
Фалсафасиз ҳуқуқ шунчаки руҳсиз қоидалар тўпламидир. Қонуннинг моҳиятини ва унинг ортидаги ижтимоий мувозанатни англамаган судья адолат ўрнатувчи эмас, балки нормаларни механик татбиқ қилувчи "ҳуқуқ оператори"га айланиб қолади.
Масалан, Сурхондарёда 2 миллион сўм (тахминан 150 АҚШ доллари) пора олган мактаб директори 4 йилга, Жиззахда эса 300 доллар учун бошқа бир директор 5 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум қилинди.
Ёки механик адолатсизлик ёки 20 минглик чек қурбонини мисол қилсак. Кўчада китоб сотиб тирикчилик қилаётган фуқаро 20 минг сўмлик чек бермагани учун 2 миллион сўм жаримага тортилиб, 100 та китоби мусодара қилинди.
Лекин судьяда cоциологик ҳуқуқшунослик тафаккури йўқлиги сабабли, у мусодара қилинаётган нарса оддий контрабанда товари эмас, балки миллатнинг маънавияти эканлигини, бу қарорнинг жамиятдаги ижтимоий резонанси қандай бўлишини кўра олмади...
Батафсил 👉 ўқиш
@Advokat_Abdullayev
Ҳуқуқ фалсафаси ва унинг аҳамияти ҳақида Устозимиз Адвокат Абдумалик Абдуллаевдан долзарб мақолалардан яна бири.
Дастлабки тергов жараёнида айрим терговчилар томонидан шунақа қўпол хатолар ҳам бўлиб туради.
Шуни унутмаслик керакки, виждонли терговчилар ҳам мавжуд.
Бу пост ўша “айримлар” учун.
Виждонингни ишлат. Инсон тақдири, унинг оиласи тақдири сенинг қарорингга боғлиқ.
Диний материаллар ва тақиқланган профилларни текширувчи Telegram бот ишга туширилди 📜🤖
Дин ишлари бўйича қўмита Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда диний мазмундаги материалларни текшириш имконини берувчи “Хавфсиз бот” (@dinuzbbot) Telegram ботини ишга туширди. 🛡️
Бот орқали фуқаролар диний материалларга диншунослик экспертизаси хулосаси берилган ёки берилмаганини, айрим шахс ва ташкилотлар фаолияти қонунчиликка мувофиқ ёки тақиқланганини текшириши мумкин. 🕵️♂️
Қўмитага кўра, бот экстремистик ва радикал ғояларнинг интернет ҳамда ижтимоий тармоқларда тарқалиши фонида аҳолининг, айниқса ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва уларни ноқонуний диний контент таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида ишга туширилди. 🚫📲
@Advocate_Farrukh
O‘zbekistonda aholiga bepul beriladigan dori vositalari ro‘yxati e’lon qilindi!
Reimbursatsiya dasturiga kiritilgan kasalliklar va ularni davolashda beriladigan dori vositalari ro‘yxati tasdiqlandi. Ro‘yxatga onkologik, ruhiy, yurak-qon tomir, endokrin va boshqa kasalliklar kiritilgan bo‘lib, ularni davolash uchun 69 ta dori vositasi belgilangan.
@Advocate_Farrukh
Жиноят кодекси 97- ва 104-моддаларни тубдан ўзгартириш вақти келмадимикан?!
Жиноят кодексининг 104-моддаси учинчи қисми д), яъни қасддан баданга оғир шикаст етказилиши оқибатида одам ўлимига сабаб бўлса, деган бандини олиб ташлаб ташлаш керак.
Қасддан баданга оғир шикаст етказилса, унга нисбатан ЖКнинг 97-моддаси билан тўғридан-тўғри малакалаш тартиби ва амалиётини амалга ошириш керак.
Кимнидир ўлар ҳолатга боргунга қадар уриб-дўппослагандан сўнг шифохонага олиб борганда вафот этса, Жиноят кодекси 104-моддаси билан жиноят иши қўзғатишмоқда, бу адолатдан эмас.Қонуний бўлиши мумкин, лекин адолатли эмас.
Ўзбекистон Республикаси Конституцисиянинг 25-моддасига кўра, яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг ажралмас ҳуқуқидир ва у қонун билан муҳофаза қилинади. Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир, деб мустаҳкамлаб қўйилган.
Инсон ҳаёти ўлмас қадриятдир.
@Advocate_Farrukh
Сурхондарёда куппа-кундуз куни фуқарони уриб ўлдиришгани бўйича РАСМИЙ АХБОРОТ
Жорий йилнинг 27 апрель куни соат 17:50ларда Денов шаҳри “Боғишамол” маҳалласи ҳудудида жойлашган автотранспорт ювиш шохобчаси олдида, 1970 й.т. А.У. ҳамда унинг фарзанди 1994 й.т. А.А.ни, пул олди-берди масаласида олдиндан ўзаро зиддиятда бўлган жияни 1989 й.т. Қ.Ш. ҳамда унинг шериклари 1996 й.т. Т.Ш., 1997 й.т. Х.Ш. ҳамда 1996 й.т. Т.Ш.лар уриб, тан жароҳати етказиб, сўнг "Jentra" автомашинасига ўтказиб воқеа жойидан олиб кетишган.
Шу куни Денов туман Тиббиёт бирлашмасига ётқизилган жабрланувчи А.А. ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлари оқибатида, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан 28 апрель куни вафот этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Денов тумани ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми “к,е” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб 4 нафар иштирокчилар процессуал тартибда қамоққа олинган.
Хабар давомида бу ҳолат Жиноят кодексининг 104-моддаси 3 қисми "д" билан қайта малакаланганлиги таъкидланган.
Лекин битта саволда. Нега бу ерда Жиноят кодексининг 97-моддаси билан малакаламаяпти. Жабрланувчининг ўлими айнан шу "кўча" безориларининг қиомиши сабабли содир этиляпти-ку?!
Repost from Advokat Abdullayev | Rasmiy
Тинтувми ёки "совға" йиғиш маросими?
Тинтув жараёни тергов ҳаракатими ёки "совғалар" танлаш майдони? Суд залида янграган иқрорлар ҳар қандай юристни шокка тушириши табиий.
Тинтув вақтида тезкор ходим Санжар Каримовнинг шахсий, бренд буюмини ҳеч кимга билдирмай олиб чиқиб кетади ва машинасига қўйиб қўяди. Гумон қилинувчи наркологияга олиб кетилаётганида, кутилмаганда ходимнинг машинасида ўзининг буюмини кўриб қолади.
Суддаги "ҳайратланарли" мулоқот:
С.Каримов: "Машинангизда менинг бренд буюмим пайдо бўлишини қандай изоҳлайсиз?"
Тезкор ходим: "Ҳа, эсимдан чиқибди. Қўлим билан ўйнаб олиб чиқиб кетганман. Агар рози бўлсангиз, менда қолсин дегандим, розилик билдиришди".
Муҳим эътирозлар бўлиши, албатта, табиий. Ушбу вазият юзасидан қуйидагиларни таъкидлашни истардик:
"Ўйнаб олиб чиқиб кетиш" – жиноят аломати. ЖПК талабларига кўра, тинтувда олинган ҳар бир ашё баённомага муҳрланиши шарт. Ходимнинг "ўйнаб олиб чиқиб кетдим" дейишининг ўзи хизмат ваколатини суиистеъмол қилиш ва фуқаро мулкини ноқонуний эгаллашга уриниш. "Менда қолсин дегандим" деган важ эса ҳеч қандай ҳуқуқий асосга эга эмас.
Тинтувнинг холислиги қаерда қолди? Агар ходим битта буюмни "билдирмасдан" олиб чиқиб кета олган бўлса, тинтув давомида бошқа ашёлар (масалан, таъқиқланган моддалар) "билдирмасдан" ташлаб қўйилмаганига ким кафолат беради? Бундай ҳолатдан сўнг, тинтув баённомаси ўзининг ҳуқуқий кучини йўқотиши ва мақбул эмас далил деб топилиши шарт бўлиб қолади.
Масъулиятсизликнинг чегараси. С.Каримовнинг қимматбаҳо соатлари тақдири ҳақидаги саволига ходимнинг "қолган деталлар учун жавоб бера олмайман" дейиши тизимдаги энг оғриқли нуқтадир. Ваҳоланки, тинтув ўтказилаётган жойдаги ҳар бир тугма учун шу ҳаракатни ўтказаётган шахслар масъулдир.
Хориж амалиётида бундай тан олишдан сўнг, тинтув натижалари шу заҳоти чиқинди қутисига улоқтирилади ("Заҳарли дарахт меваси" доктринаси). Ходим эса хизмат ваколатини суиистеъмол қилгани учун жиноий жавобгарликка тортилади.
Бизнинг судлар бундай "сеҳрли" тинтувларга қандай баҳо бераркин? Қонун устуворлиги "брелок" даражасига тушиб қолмаслиги керак.
@Advokat_Abdullayev
Repost from Advokat Abdullayev | Rasmiy
Ҳоким иши: пора ишими ёки сценарий?
Бугун, 2026 йил 24 апрель куни жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти судида Наманган шаҳрининг собиқ ҳокими Анваржон Отахўжаев устидан суд жараёни бошланади.
У 60 минг АҚШ доллари миқдорида пора олишда ҳам айбланмоқда.
Дастлаб иш Наманган вилояти ҳудудида кўриб чиқилиши режалаштирилган эди. Бироқ ҳимоя томони суднинг холислиги ва адолатли кўрилиши таъминланиши нуқтаи назаридан ҳудудийликка раддия билдириб, ишни бошқа ҳудудга ўтказишни сўраган. Натижада иш жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон тумани судига ўтказилди.
Анваржон Отахўжаев 2025 йил 2 сентябрь куни пора олишда гумон қилиниб, Наманган шаҳар ҳокимлиги канцелария бўлими ходимининг кўрсатмалари асосида ҳибсга олинган.
Бироқ ҳимоя тараф бу ҳолатга жиддий эътироз билдирмоқда. Уларнинг таъкидлашича, амалиёт ўтказилган вақтда ҳоким шаҳарнинг бошқа қисмида хизмат учрашувида бўлган.
Ишнинг энг баҳсли нуқталаридан бири шуки, 60 минг АҚШ долларини беришда иштирок этган шахсга оид ҳолатдир. Маълум бўлишича, мазкур “жабрланувчи” Наманган вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда камида 16 та жиноят ишида шу мақомда иштирок этган.
Ҳимоя томони бу ҳолатни алоҳида ўрганмоқда ва унинг бошқа ҳудудларда ҳам шундай амалиётларда қатнашган-қатнашмаганини текширмоқда.
Ушбу иш нафақат муайян шахс тақдири, балки тергов амалиёти, “жабрланувчи” институтидан фойдаланиш амалиёти ва суд жараёнининг ҳақиқий холислиги каби муҳим масалаларни яна бир бор кун тартибига олиб чиқмоқда.
Энг асосий савол эса очиқ қолмоқда: бу ишда ҳақиқат қай даражада тўлиқ ва холис аниқланади?
@Advokat_Abdullayev
Repost from Судьялар олий кенгаши l Расмий канал
ТАЙИНЛОВ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг
2026 йил 18 апрелдаги тегишли фармойишига асосан қуйидагилар:
Джумаев Улуғбек Алишерович – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг раиси лавозимига;
Исаков Абдурашид Абдуллахошимович – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раисининг ўринбосари лавозимига;
Шукуров Анвар Исламович – Андижон вилоят суди раисининг ўринбосари ‒ фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига;
Джумаев Баҳодир Итолмасович – Бухоро вилоят суди раисининг ўринбосари ‒ фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига;
Мурадов Ўктам Қодирович – Жиззах вилоят суди раисининг ўринбосари ‒ иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига;
Рахимов Давлат Давронович – Қашқадарё вилоят суди раисининг ўринбосари ‒ иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига;
Рахмонов Нурали Икромович – Навоий вилоят суди раисининг ўринбосари ‒ фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига;
Қаҳҳоров Турғунбой Суннатович – Навоий вилоят суди раисининг ўринбосари ‒ иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига;
Расулов Носиржон Одилжон ўғли – Наманган вилоят суди раисининг ўринбосари ‒ жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига;
Исрайлов Бахтиёр Адилович – Наманган вилоят суди раисининг ўринбосари ‒ иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига;
Арсланов Жахонгир Юлдашович – Самарқанд вилоят суди раисининг ўринбосари ‒ жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига;
Шамшиев Шавкат Халбаевич – Сирдарё вилоят суди раисининг ўринбосари ‒ жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига;
Исмаилов Шерзодбек Баҳодирович – Сирдарё вилоят суди раисининг ўринбосари ‒ фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига;
Мирзаев Абдусалом Қурбанпулатович – Сурхондарё вилоят суди раисининг ўринбосари ‒ жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига;
Рахманов Новруз Бабакулович – Сурхондарё вилоят суди раисининг ўринбосари ‒ фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига;
Жўраев Улуғбек Тўраевич – Тошкент вилоят суди раисининг ўринбосари ‒ жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига;
Расулов Жахонгир Акрамович – Фарғона вилоят суди раисининг ўринбосари ‒ фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига;
Султанов Зафар Озодович – Хоразм вилоят суди раисининг ўринбосари ‒ фуқаролик ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига;
Давлатов Баходир Худайберганович – Хоразм вилоят суди раисининг ўринбосари ‒ иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди.
Шунингдек,
Эшанқулов Садриддин Бабабекович ёзма аризасига биноан Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг раиси лавозимидан озод этилди;
Жонқобилов Акмал Файзуллаевич ёзма аризасига биноан Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди;
Исломов Бобир Норбобоевич ёзма аризасига биноан Тошкент шаҳар суди раисининг ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимидан озод этилди.
Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Repost from GENERALISSIMUS
🔈 Endi tadbirkorlar murojaat qilishi, tekshirishlar haqida ma'lumot olishi yanada oson va qulay!
Tadbirkorlar huquqlarini himoya qilish tizimida ilk bor barcha xizmatlarni o‘zida jamlagan maxsus Telegram-bot ishga tushirildi!
Ilgari tadbirkorlar o‘z muammolari bo‘yicha telefon orqali bog‘lanishi yoki rasmiy xat bilan murojaat qilishlariga to‘g‘ri kelgan bo‘lsa, endilikda barcha masalalarni birgina bot orqali tezkor hal etish imkoniyati yaratildi.
Botdan qanday foydalanish mumkin? 👍 Yuqoridagi videoda ko‘rishingiz mumkin! 1️⃣@biznesombudsmanrasmiy_bot manziliga kiring va «Start» tugmasini bosing. 2️⃣ O‘zingizga kerakli yo‘nalishni tanlang: Murojaat qoldirish – Muammoli vaziyatni qisqa va oson bayon qiling. Tekshiruvlarni aniqlash – Tadbirkorlik subyektlarida o‘tkazilayotgan tekshiruvlarning qonuniyligini tezkor tekshiring. Qayta aloqa (Call back) – Ma’lumot qoldiring, mutaxassislarimiz sizga o‘zlari qo‘ng‘iroq qilishadi.😊 Tadbirkorga qanday foydasi bor? 👍 Murojaatingiz soniyalar ichida ro‘yxatga olinadi. 👍 Har bir qadam nazoratda. 👍 Ortiqcha qog‘ozbozliksiz, istalgan joyda va istalgan vaqtda muammoingizga yechim topishingiz mumkin. 👍Yo‘qotib qo‘ymaslik va doimiy himoyada bo‘lish uchun kanalga obuna bo‘ling: https://t.me/biznes_ombudsman @u_generalissimus
اکنون در دسترس! پژوهش تلگرام ۲۰۲۵ — مهمترین بینشهای سال 
