Advokat Abdullayev | Rasmiy
Ушбу каналда адвокат Абдуллаев Абдумаликнинг ҳуқуқий йўналишда, айниқса тергов ва суд жараёнларига оид юқори савиядаги профессионал фикр-мулоҳазалари, муносабатлари бериб борилади. Мурожаат учун: +998900184808
نمایش بیشتر📈 تحلیل کانال تلگرام Advokat Abdullayev | Rasmiy
کانال Advokat Abdullayev | Rasmiy (@advokat_abdullayev) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 29 847 مشترک است و جایگاه 230 را در دسته قانونی و رتبه 2 677 را در منطقه أوزبكستان دارد.
📊 شاخصهای مخاطب و پویایی
از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 29 847 مشترک جذب کرده است.
بر اساس آخرین دادهها در تاریخ 05 سپتامبر, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر -484 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر 13 بوده و همچنان دسترسی گستردهای حفظ شده است.
- وضعیت تأیید: تأیید نشده
- نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 29.83% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 14.88% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب میکند.
- دسترسی پستها: هر پست به طور میانگین 8 902 بازدید دریافت میکند. در اولین روز معمولاً 4 440 بازدید جمعآوری میشود.
- واکنشها و تعامل: مخاطبان بهطور فعال حمایت میکنند؛ میانگین واکنش به هر پست 92 است.
📝 توضیح و سیاست محتوایی
نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاههای شخصی توصیف میکند:
“Ушбу каналда адвокат Абдуллаев Абдумаликнинг ҳуқуқий йўналишда, айниқса тергов ва суд жараёнларига оид юқори савиядаги профессионал фикр-мулоҳазалари, муносабатлари бериб борилади.
Мурожаат учун: +998900184808”
به لطف بهروزرسانیهای پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 06 سپتامبر, 2026)، کانال همواره بهروز و دارای دسترسی بالاست. تحلیلها نشان میدهد مخاطبان بهطور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته قانونی تبدیل کردهاند.
در حال بارگیری داده...
| تاریخ | رشد مشترکین | اشارات | کانالها | |
| 06 سپتامبر | +12 | |||
| 05 سپتامبر | +27 | |||
| 04 سپتامبر | 0 | |||
| 03 سپتامبر | 0 | |||
| 02 سپتامبر | +2 | |||
| 01 سپتامبر | 0 |
| 2 | Суд котиби - "тирик табло" эмас
YURISTKADRнинг фикрларига қўшиламиз. Судга келган тарафни котибнинг коридорда бақириб қидириши - замонавий судга хос ҳолат эмас.
Хорижий давлатларда (АҚШ, Янги Зеландия, Германия, Грузия, Туркия, Япония, Жанубий Корея, Хитой каби) бу масала оддий усулда ҳал қилинган.
Суд биносининг кириш қисми, кутиш жойлари ва суд заллари олдига электрон ахборот таблолари ўрнатилади.
Уларда:
— иш рақами;
— мажлис вақти;
— суд зали;
— тарафлар ёки уларнинг қисқартирилган номи;
— мажлис ҳолати: "кутилаяпти", "бошланди", "кечиктирилди" ёки "бошқа залга кўчирилди" каби маълумотлар кўрсатилади.
Ёпиқ суд мажлислари, оилавий низолар, вояга етмаганлар ёки шахсий ҳаётга оид ишлар бўйича исм-фамилия кўрсатилмайди. Таблода фақат иш рақами ёки махсус код акс эттирилади. Шу орқали ҳам қулайлик, ҳам шахсий маълумотлар дахлсизлиги таъминланади.
Бу шунчаки сервис масаласи эмас. Суд биносида турган шахс чақирувни эшитмай қолиб, мажлисда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум бўлмаслиги керак.
Бизда ҳам бундай тизимни жорий этиш учун барча имконият бор. Айниқса, янги, замонавий суд биноларини қуриш ва мавжудларини реконструкция қилишда электрон табло ҳамда овозли хабардор қилиш тизимлари лойиҳанинг ўзида назарда тутилса, яхши бўлар эди, назаримизда.
Чунки замонавий суд дегани фақат чиройли бино эмас. Ундаги ҳар бир жараён инсон учун тушунарли, қулай ва ҳурматли ташкил этилган бўлиши керак. Суд котиби тарафларни қидириб юрадиган "тирик табло" эмас, унинг ўз вазифалари етарли.
@Advokat_Abdullayev | 12 105 |
| 3 | Тадбиркорда ўзгарган ёндашув
Бир тадбиркорни ҳимоя қилган эдик. Бир суҳбатда у шундай деди:
— Илгари текширувчи келса, бир амаллаб "ҳал қилардим". Кетма-кет текширувлар келганда ҳам ҳар бири билан алоҳида келишишга ҳаракат қилардим. Аммо бунинг охири йўқ экан. Бири кетади, бошқаси келади. Бугун "ҳал қилинган" масала эртага яна олдингдан чиқади.
Энди ёндашувимни ўзгартирдим. Фаолиятимга қараб, ўз соҳасини пухта биладиган мутахассисларни - адвокат, солиқ маслаҳатчиси, аудитор, бухгалтер кабиларни жалб қиляпман. Зарур бўлса, мустақил эксперт хулосасини ҳам оляпман.
Текширувчига бергандан кўра, шу мутахассисларга ҳақ тўлаб, ҳар бир ишимни бошидан қонуний ва тўғри ташкил қилганим минг марта яхши экан. Тўғриси, шундай қилмасам бўлмади, - деди.
Бу тажриба орқали ўзгарган тадбиркорлик ёндашуви.
Текширувчини "рози қилиш" муаммони ҳал қилмайди, уни вақтинча орқага суради, холос. Ҳужжатдаги хато, ҳисоб-китобдаги камчилик эса қолаверади. Эртага бошқа текширувчи келиб, ўша жойдан яна ушлайди.
Малакали мутахассисга тўланган маблағ эса оддий харажат эмас - бизнес хавфсизлигига киритилган инвестиция. Бири солиқ хавфини олдиндан кўради, иккинчиси ҳисоб-китобни текширади, яна бири лойиҳа ва сметани асослайди. Адвокат эса уларнинг барчасини ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилади.
Афсуски, кўп тадбиркорлар адвокатни жиноят иши қўзғатилгандан, аудиторни камомад чиққандан, муҳандисни бино дарз кетгандан, экспертни эса айблов қўйилгандан кейингина излайди. Бу уй ёнгандан кейин ўт ўчирувчи қидиришга ўхшайди.
Тадбиркор эса муҳим хулосага келибди. Текширувчи билан бир кунлик "келишув"дан кўра, малакали мутахассислар билан доимий ҳамкорлик ишончлироқ. Чунки текширувчига берилган пул бир кунлик хотиржамлик бериши мумкин. Мутахассисга тўланган ҳақ эса ишни қонуний, ҳужжатни тартибли, тадбиркорнинг бошини баланд қилади.
@Advokat_Abdullayev | 5 045 |
| 4 | Судьяларга ҳам осон эмас...
"Авария ташкил қилиб, менга суиқасд уюштиришган», - дейди фахрий судья Фозил Отахонов.
У фаолияти давомида дуч келган босимлар, коррупцион ҳолатлар ва ҳатто ўзига қарши уюштирилган авария ҳақида сўзлаб берди.
Биз кўпинча судьяни фақат қарор чиқарадиган мансабдор сифатида кўрамиз. Аммо қонун ва виждон ўртасида маҳкам турган судьяга ҳам осон эмас. Айрим қарорларнинг ортида босим, таҳдид, қўрқув ва ҳатто инсон ҳаётига хавф турган бўлиши мумкин.
Адолатни талаб қилишимиз тўғри. Лекин адолатли қарор чиқарган судьяни ҳимоя қиладиган тизим ҳам бўлиши шарт.
@Advokat_Abdullayev | 5 010 |
| 5 | Ҳимоя ҳуқуқига қўйилган чеклов: Конституциявий судга мурожаат қилишни лозим деб ҳисобладик
Ҳимоямиз остидаги Равшановга нисбатан жиноят иши қўзғатилишига сабаб бўлган мурожаатда суд-лингвистика экспертизаси хулосаси кўрсатилган. Аммо мазкур хулоса жиноят ишига қўшилмаган ва адвокат сўровига асосан ҳам берилмаган.
Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 1 июндаги ЎРҚ-249-сонли "Суд экспертизаси тўғрисида"ги Қонуни 16-моддасидаги "суд экспертизаси натижаларини суд экспертизасини тайинлаган органдан (шахсдан) ташқари бирон-бир шахсга хабар қилишга ҳақли эмас",
деган қоиданинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15, 20, 28, 29 ва 55-моддаларига мувофиқлигини текширишни сўраб, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига мурожаат қилишни лозим деб ҳисобладик.
👉батафсил
@Advokat_Abdullayev | 10 688 |
| 6 | Назорат органлари учун аниқ огоҳлантириш
Президент Фармони билан кичик тадбиркорлик субъектларини ҳар қандай текширишга уч йиллик мораторий эълон қилинмоқда.
Мораторий даврида ўтказилган ноқонуний текширув учун айбдор шахслар жавобгар бўлади. Бироқ бу мутлақ тақиқ эмас. Жиноят иши, инсон саломатлиги, меҳнат қонунчилиги, фуқаролар мурожаати, ҚҚСни қайтариш ёки тадбиркорлик субъектини тугатиш билан боғлиқ айрим текширувлар бундан мустасно.
Энг муҳим янгилик шундаки, Бизнес-омбудсманнинг "Самарали назорат" тадбири. Унинг доирасида назорат органларининг сўнгги уч йилдаги текширувлари жойига чиққан ҳолда ўрганилади.
Қонун бузилган бўлса, чора кўрилади, тадбиркорнинг поймол этилган ҳуқуқлари тикланади. Оддий айтганда, энди фақат тадбиркор эмас, уни текширган текширувчи ҳам текширилади.
Назорат органлари учун эса аниқ огоҳлантириш, яъни текширув босим ўтказиш воситаси эмас, қонун билан чекланган ваколат.
@Advokat_Abdullayev | 6 986 |
| 7 | Расмий Баёнот!!!
2026 йил 27 август куни Яшнобод тумани ИИО ФМБ 2-сонли ИИБнинг бир гуруҳ ходимлари томонидан “Chilonzor Himoya” адвокатлар ҳайъати адвокати Назиржон Абдуҳафизовга нисбатан жисмоний куч ишлатиш ва эркинлигини чеклаш ҳолати Адвокатлар палатаси томонидан ўрганиб чиқилмоқда ва Палата раиси томонидан назоратга олинган.
Ушбу ҳолат юзасидан Адвокатлар палатаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Ўзбекистон Републикаси Ички Ишлар вазирлига хабар берилган.
Айни вақтда Тошкент шаҳар ИИББ Ички хавфсизлик бўлими томонидан ҳолат юзасидан хизмат текширув тайинланган.
Текшириш натижалари ва амалга оширилган ишлар ҳақида қўшимча равишда хабар берилади. | 8 427 |
| 8 | Адвокат калтаклангани айтилмоқда: Президент топшириғидан кейин нима ўзгарди?
Адвокат Назиржон Абдуҳафизов 2026 йил 27 август куни касбий вазифасини бажараётган вақтда Яшнобод тумани ИИБ ходимлари томонидан калтаклангани, ноқонуний ушлаб турилгани ва тазйиққа учраганини маълум қилган.
Тўғри, байрам олди ҳеч кимнинг кайфиятини бузмоқчи эмасмиз. Аммо инсон ҳуқуқига оид оғриқли хабар байрам ўтишини кутиб турмайди. Мустақиллик ва қонун устуворлиги ҳақида гапираётган кунларимизда бундай мурожаатга сукут сақлаш янада оғир.
Ҳозирча бу мурожаатда билдирилган иддао. Текширув якунланмасдан бирор шахсни айбдор дейишга ҳаққимиз йўқ. Лекин адвокат танасида жароҳатлар қайд этилгани ҳақидаги маълумот ҳолатни жиддий ва шаффоф текширишни талаб қилади.
Масаланинг яна бир оғриқли томони бор. Президент Шавкат Миромонович 2025 йил 5 март куни адвокатлар фаолиятига тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этиш бўйича қонун лойиҳасини уч ой ичида киритиш вазифасини қўйган эди.
Бу вазифа ПФ–71-сонли Фармонда ҳам мустаҳкамланиб, лойиҳани 2025 йил июнига қадар тайёрлаш белгиланган. Муддат ўтганига бир йилдан ошди. Муҳокамалар бўлди, таклифлар айтилди. Аммо адвокатга тўсқинлик қилишни амалда тўхтатадиган таъсирчан механизм ҳам, топшириқ ижроси ҳақидаги аниқ жамоатчилик ахбороти ҳам ҳануз кўринмаяпти.
Энди камера ёзувлари, навбатчилик қайдлари ва мавжуд бўлса, бодикамера тасвирлари сақланиши, жароҳатлар суд-тиббий экспертизасида қайд этилиши ҳамда ушлаб туришнинг қонунийлиги текширилиши керак.
Бу барча ички ишлар ходимларини айблаш эмас. Холис текширув ҳалол хизмат қилаётган ходимларни ҳам асоссиз гумондан ҳимоя қилади.
Агар иддаолар тасдиқланса, бу бир адвокатга эмас, бутун ҳимоя институтига қилинган тажовуз бўлади. Адвокат ҳуқуқни ҳимоя қилаётган пайтда ўзи ҳимоя излаб қолмаслиги керак.
@Advokat_Abdullayev | 9 033 |
| 9 | Адвокатга орден ва медаль шартми?
Бизнингча, адвокат учун орден ва медаль асосий мақсад ҳам, касбий муваффақият мезони ҳам бўлмаслиги керак. У зарур бўлса, давлат органининг қонунсиз ҳаракатига қарши туриб, инсон ҳуқуқи ва эркинлигини ҳимоя қилиши шарт.
Албатта, ҳалол меҳнатнинг эътироф этилиши ёмон эмас. Аммо давлат мукофоти адвокатурада "Ким муносиб кўрилди, инсон ҳуқуқини қатъият билан ҳимоя қилган адвокатми ёки тизимга маъқул келган адвокатми?" деган шубҳани туғдирмаслиги керак.
Адвокатнинг энг катта мукофоти ҳимоясидаги инсоннинг тикланган ҳуқуқи, озодликка чиққан шахс, чиқарилган оқлов ҳукми ва адолатсизлик қаршисида қўрқмай айтилган сўздир.
Агар адвокатларни рағбатлантириш зарур бўлса, буни мустақил адвокатура ҳамжамияти очиқ, аниқ ва холис мезонлар асосида амалга оширгани маъқул. Чунки адвокатнинг қадри кўксидаги медали билан эмас, қанча инсоннинг ҳуқуқини ҳимоя қила олгани билан ўлчанади.
Албатта, бу борада қарашлар турлича бўлиши мумкин. Биз эса адвокатнинг энг катта мукофоти инсоннинг тикланган ҳуқуқи, деб ҳисоблаймиз.
@Advokat_Abdullayev | 8 205 |
| 10 | Президент фармони билан Мустақиллик байрами арафасида 852 киши афв этилди
@Advokat_Abdullayev | 8 710 |
| 11 | Бу йил мустақиллик арафасида авф эълон қилиниши мумкинми?
Савол: Бу йил ҳам Мустақиллик байрами арафасида маҳкумларга нисбатан авф эълон қилиниши мумкинми?
Жавоб: Ҳа, бундай эҳтимол бор. Лекин Президент фармони чиқмагунча буни аниқ хабар сифатида айтиб бўлмайди.
Ҳуқуқий асоси нима?
Конституциянинг 109-моддаси 23-бандига кўра, судлар томонидан ҳукм қилинган шахсларни афв этиш Президентнинг конституциявий ваколати ҳисобланади.
Жиноят кодексининг 76-моддасига мувофиқ, афв асосида маҳкум жазодан тўлиқ ёки қисман озод қилиниши, муддатидан илгари шартли озод этилиши ёхуд жазонинг қолган қисми енгилроқ жазо билан алмаштирилиши мумкин.
Президентнинг 2018 йил 8 майдаги ПФ-5439-сон Фармони билан тасдиқланган Низомга кўра, афв - муайян шахсга нисбатан қўлланадиган инсонпарварлик акти бўлиб, Президент фармони орқали амалга оширилади.
Президент ҳатто афв тўғрисидаги илтимоснома бўлмаса ҳам, ўз ташаббуси билан шахсни афв этиши мумкин.
Сўнгги уч йиллик амалиёт ҳам умид уйғотади, масалан, 2023 йилда 286 нафар, 2024 йилда 522 нафар, 2025 йилда эса 523 нафар шахс Мустақиллик байрами арафасида афв этилган.
Аммо авф ҳар йили айнан Мустақиллик байрамида эълон қилиниши шарт эмас. Масалан, 2022 йилда авф фармони Мустақиллик арафасида эмас, Конституция куни муносабати билан қабул қилинган.
2026 йил 19 мартда Наврўз ва Рамазон ҳайити арафасида 392 нафар шахс афв этилди. Бу ҳолат Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан яна бир фармон қабул қилинишини истисно қилмайди.
Ҳозирча расмий хабар йўқ. Аввалги йилларда бундай фармонлар 28–31 август кунлари эълон қилинган.
Демак, авф бўлиши мумкин ва бунга умид бор, аммо сўнгги сўзни фақат Президент фармони айтади.
Кўплаб оилалар эса бу йил ҳам эшикдан кириб келадиган энг азиз меҳмонни кутиб турибди.
@Advokat_Abdullayev | 13 400 |
| 12 | Жиноят процессидан бир дақиқа юмор
Профессор:
— Судья ҳукм чиқармасдан юқори лавозимга кетса, кимга нима тегади?
Талаба:
— Судьяга янги лавозим.
— Янги судьяга эски жиноят иши.
— Тарафларга янги чақирув қоғози.
— Ҳукмга эса яна кутиш.
Профессор:
— Адолатга-чи?
Талаба:
— Тақсимотда унга ҳеч нарса тегмабди...
Профессор:
— Жиноят процессини билмасанг ҳам, кимга нима тақсимланишини яхши билар экансан!
👉@Advokat Avokado👈 | 7 796 |
| 13 | Судья юқорига кўтарилди, иш эса нолга қайтди...
Суд залида оғир сукут эди. Судья ҳукм чиқариш учун алоҳида хонага кирди. Судланувчи тақдирини, жабрланувчи адолатни, адвокат эса қонуннинг жавобини кутди.
Аммо эшик очилганда ҳукм эмас, суд терговини қайта тиклаш ҳақидаги ажрим эълон қилинди.
Кўп ўтмай, судья юқори ўринбосарлик лавозимига ўтди. Судья кетди. Иш қолди. Одамлар қолди. Жавобсиз саволлар қолди...
Албатта, қонун суд терговини қайта тиклашга рухсат беради. Агар музокарада ёки судланувчининг охирги сўзида иш учун муҳим янги ҳолат айтилган, аввал текширилмаган далил келтирилган бўлса, судья ҳукм чиқаришга шошилмай, уни текшириши керак. Бу қонуний ва виждонли ёндашув.
Аммо янги ҳолат бўлмаган бўлса-чи? Агар судья лавозими ўзгаришини олдиндан билган ҳолда, етарли процессуал асоссиз суд терговини қайта тиклаб, ҳукм чиқариш масъулиятини кейинги судья зиммасига қолдирган бўлса, буни эҳтиёткорлик деб бўлмайди.
Бу нуқта қўйиш керак бўлган жойда қаламни бошқа қўлга тутқазишдир. Энг оғири, бунинг бадалини тизим эмас, одамлар тўлайди.
Судланувчи яна судга келади. Жабрланувчи воқеани бошидан сўзлайди. Гувоҳлар яна чақирилади. Адвокатлар далилларни яна қайта текширади. Кимдир панжара ортида ҳар бир кунни санайди, кимдир оқланишни, яна кимдир бузилган ҳуқуқи тикланишини кутади.
Иш жилдини бошқа судьянинг столига ўтказиш осон. Аммо одамнинг йўқотган вақти, асаби ва умидини бошқа жилдга кўчириб бўлмайди.
Янги судья ишни бошидан кўриши шарт. Чунки ҳукмни далилларни ўз кўзи билан кўрган, ўз қулоғи билан эшитган судья чиқариши керак.
Агар ҳукм чиқариш масъулияти атайлаб кейинги судьяга қолдирилгани тасдиқланса, масала битта ишнинг чўзилиши билан тугамайди. У судьянинг касбий виждони ва янги ўринбосарлик лавозимига муносиблиги ҳақидаги жиддий саволга айланади. Чунки кеча бир ишга нуқта қўйиш масъулиятидан чекинган судья бугун раҳбарлик лавозимида бошқалардан қатъият ва масъулиятни қандай талаб қилади?
Тўғри, гумоннинг ўзи билан ҳеч кимни айблаб бўлмайди. Унинг янги лавозимда ишлашига тайинлов ҳужжати ҳуқуқий асос беради. Аммо лавозимга тайинланганлик барча саволларга жавоб берилди, дегани эмас.
Муносиблик мансаб номи билан эмас, энг оғир паллада масъулиятдан қочмаслик билан ўлчанади. Шунинг учун асосий савол ҳамон очиқ қолмоқда.
Суд терговини қайта тиклаш ҳақиқий процессуал заруратмиди ёки ҳукм чиқариш масъулиятини кейинги судьяга қолдириш усулимиди?
Мансаб юқори бўлиши мумкин. Аммо қонун ва виждондан баланд лавозим йўқ.
@Advokat_Abdullayev | 8 757 |
| 14 | Адвокатни ИИБ биносидан нега ярим соат чиқаришмади?
Бу хабар кишини жиддий ўйлантиради. Айтилишича, Қашқадарё вилояти ИИБда адвокат терговчига рад қилиш ҳақида ариза берганидан кейин, пост ходимларига уни бинодан чиқармаслик бўйича топшириқ берилган. Шу тариқа адвокат ярим соат давомида бинода ушлаб турилган эмиш.
Ҳолат ҳали расман тасдиқлангани йўқ, иккинчи томоннинг изоҳи ҳам берилмади. Шунинг учун олдиндан хулоса қилмаймиз. Фақат бир оддий саволни ўртага қўямиз.
Адвокатни ИИБ биносидан чиқармасликка ким ва қайси қонун асосида ҳақли?
Эшикни ёпиш осон. Аммо қонуний асоссиз ёпилган эшик оддий эшик бўлиб қолмайди, у инсоннинг эркинлигини чеклайди.
Конституциянинг 27-моддасига кўра, ҳеч кимнинг озодлиги қонуний асоссиз чекланиши мумкин эмас. Адвокат бинога ўз хоҳиши билан кирган бўлса, ундан чиқиб кетиши учун кимдандир рухсат сўраши шарт эмас.
"Атиги ярим соат-ку", дейиш мумкин. Аммо эркинлик соат билан эмас, қонун билан ўлчанади. Қонуний асос бўлмаса, ҳатто бир дақиқа ҳам савол туғдиради.
Конституциянинг 142-моддасида эса адвокатнинг касбий фаолиятига аралашиш мумкин эмаслиги, унинг шаъни, қадр-қиммати ва касбий фаолияти давлат ҳимоясида экани аниқ ёзилган.
Масаланинг яна бир оғриқли томони бор. Президент 2025 йил 5 март куни мутасаддиларга уч ой ичида адвокатлар фаолиятига тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этиш бўйича қонун лойиҳасини киритиш топшириғини берган эди.
Бу вазифа 2025 йил 21 апрелдаги ПФ–71-сонли Фармонда ҳам мустаҳкамланиб, лойиҳани 2025 йил июнь ойига қадар тайёрлаш белгиланди. Масъуллар орасида Адлия вазирлиги, Адвокатлар палатаси, Олий суд, Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ҳам бор эди.
Белгиланган муддат ўтганига эса бир йилдан ошди. Таклифлар айтилди, муҳокамалар ўтказилди. Аммо адвокатга тўсқинликни амалда тўхтатадиган таъсирчан механизм ҳали ҳам кўринмаяпти. Топшириқнинг тўлиқ ижро этилгани ҳақида жамоатчиликка аниқ маълумот ҳам берилмади.
Энг ўйлантирадигани, бугун айнан масъул идоралардан бири бўлган ИИБ биносида адвокатнинг чиқишига тўсқинлик қилингани айтилмоқда.
Шунинг учун ҳолат холис текширилиши керак. Кузатув камералари ёзувлари кўрилсин, пост ходимлари сўралсин, "чиқарманг" деган топшириқни ким бергани аниқлансин.
Агар хабар нотўғри бўлса, Қашқадарё вилояти ИИБнинг расмий изоҳи унга нуқта қўяди. Агар тўғри бўлса, қонуний баҳо берилиши шарт.
Чунки ИИБ биноси қонун ҳимоя қилинадиган жой. У ерда адвокат учун эшик ёпилса, бу эшик фақат адвокатга эмас, фуқаронинг ҳимоя ҳуқуқига ҳам ёпилади.
@Advokat_Abdullayev | 7 857 |
| 15 | Адвокат бор-ку, лекин уни эшитишяптими?
Жиноят процессида баъзан ғалати манзарага дуч келамиз. Адвокат бор. Ордери бор. Судда ҳам ўтирибди. Қоғозда қарасангиз, ҳимоя ҳуқуқи таъминланган.
Лекин адвокат илтимоснома беради:
— Гувоҳ чақирайлик.
Рад.
— Видеони талаб қилиб олайлик.
Рад.
— Мутахассисни эшитайлик.
Рад.
— Экспертиза тайинлайлик.
Рад.
Хўп, рад қилиш мумкин. Лекин савол бошқа, нега рад?
Ҳимоячининг илтимосномасига "асос йўқ" ёки "зарурат мавжуд эмас" ё "иш учун аҳамиятга эга эмас" деб қўйиш осон.
Аммо адвокат келтирган аниқ важларга аниқ жавоб қаерда? Масалан, ҳимоя "мана шу камера ёзуви судланувчининг воқеа жойида бўлмаганини кўрсатиши мумкин", деяпти.
Бунга "талаб қилиб олишга зарурат йўқ", деган жавоб берилса, битта муҳим савол очиқ қолади, нега йўқ?
Ахир адвокат суд залида декорация учун ўтирмайди. Унинг вазифаси айбловга қарши далил келтириш, савол бериш, эътироз билдириш, илтимоснома киритиш ва ҳимоя позициясини асослаш.
Шунинг учун адвокатга гапириш имконини бериш ҳали уни эшитиш дегани эмас.
Энг хавфлиси ҳам шу. Процесс ташқи томондан жойида, судья бор, прокурор бор, адвокат бор. Ҳамма ўз жойида.
Аммо ҳимоянинг муҳим важлари бирма-бир жавобсиз қолаверса, тенглик стол-стулларда қолиб, процесснинг ўзида йўқолиб кетади.
Бизнингча, яхши суднинг белгиси адвокатнинг ҳар бир илтимосномасини қаноатлантириш эмас. Йўқ. Яхши суд рад ҳам қилади.
Лекин нега рад қилганини тушунтира олади. Чунки одил судловда энг оғир сўз шуки, "рад этилсин" эмас. Ундан кейин келиши керак бўлган битта сўз бор, "чунки...". Ана шу "чунки" бўлмаса, қарор бор. Лекин ишонч камаяди.
@Advokat_Abdullayev | 8 259 |
| 16 | Дўстлар, энди адвокатман. Адлия вазирлиги ва Адвокатлар палатасига раҳмат айтаман. Имтиҳонлар шаффоф ва адолатли бўлди. Лицензия олиш жараёнида бюрократия, босим ёки шу каби сунъий тўсиқларга дуч келмадим.
Алоҳида канал очдим. У ерда адвокатлик фаолиятимдаги янгилик, воқеалар, таҳлил ва тавсиялар билан улашиб бораман. Содда фикрлашга, қийин юридик тилдан узоқ бўлишга ҳаракат қиламан. Менга қўлловингиз ва ишончингиз жуда керак. Қуйида каналга линк қолдираман. Уланинг ва кузатинг.
Адвокатлик фирмамиз – Justice Chambers. Бизда энг муҳими – адвокатлик сири.
@advokat_Solijonov | 6 612 |
| 17 | "Назоратлаги иш" синдроми: адолатга "алоҳида назорат" керакми?
Амалиётда кўп эшитамиз. "Бу иш назоратда". Шу икки оғиз гап айтилдими, гўё ишнинг ҳарорати бирданига кўтарилади. Терговчи эҳтиёткорроқ. Прокурор синчиклаброқ. Ҳужжатлар қайта-қайта кўрилади. Иш судга борса, судья ҳам унинг "назоратдаги иш" эканидан бехабар қолмаслиги мумкин.
Хўш, оддий савол. Нега айрим ишлар алоҳида назоратга олинади?
Жиноят оғир бўлгани учунми?
Жамоатчиликда катта шов-шув уйғотгани учунми?
Юқори мансабдор шахслар, катта миқдордаги зарар ёки кўп сонли жабрланувчилар борлиги учунми?
Иш чўзилиб кетмасин, тергов сифатли ва қонуний ўтказилсин, процессуал муддатлар бузилмасин деган мақсаддами?
Ёки шикоятлар кўпайиб, ишни алоҳида кузатишга зарурат туғилгани учунми?
Буларни тушуниш мумкин.
Лекин яна бир савол бор.Назорат нима учун керак ўзи?
Терговчи қонунни тўғри қўллаши учунми?
Прокурор ишга холис баҳо бериши учунми?
Кимдир пора олмаслиги, ишни атайлаб чўзмаслиги, далилни яширмаслиги ёки кимнингдир манфаати учун қонунни четлаб ўтмаслиги учунми? ё бошқа сабаб?
Агар шундай бўлса, янада оғирроқ савол туғилади. Қолган ишларчи?
Уларда қонун бузилиши мумкин эмасми?
Уларда пора олиш, ишни чўзиш, далилга бир томонлама баҳо бериш ёки инсон тақдирига бепарво қараш хавфи йўқми?
Ахир қонуннинг ўзи ҳар бир иш учун доимий "назорат" бўлиши керак эмасми?
Бир ишга "назоратда" деган тамға қўйилгани учун унга ўн карра эътибор билан қаралиб, бошқасига "оддий иш-да..." деган муносабат пайдо бўлса, мана шу ерда "назоратдаги иш" синдроми бошланади.
Чунки идора учун оддий бўлган иш ким учундир умридаги энг катта иш. Унинг ортида инсон бор. Озодлиги бор. Оиласи бор. Обрўси бор. Баъзан бутун келажаги бор.
Яна бир хавфли томони бор. Назорат ишнинг қонуний кўрилишини таъминлаш воситаси бўлиши керак. У ишнинг қандай тугашини белгилайдиган кўринмас кўрсатмага айланмаслиги шарт. "Назоратда" дегани "албатта айбдор чиқиши керак", "қамоқдан чиқмаслиги керак", "иш фақат шу натижа билан тугаши керак" дегани эмас.
Агар терговчи далилга қарашдан олдин "Тепада бу ишга қандай қарашяпти?" деб ўйлай бошласа, назорат қонунни ҳимоя қилишдан чиқиб, ички ишончга таъсир қила бошлайди. Прокурорда ҳам шундай. Судда эса бу чегара янада қаттиқ бўлиши керак. "Назоратдаги иш" деган гап суд зали эшигигача келиши мумкин. Лекин эшикдан ичкари кирмаслиги керак. Чунки судья учун ишнинг ким назоратида экани эмас, нима исботлангани муҳим.
Раҳбар алмашади. Назорат тугайди. Шов-шув босилади. Бугун ҳамма сўраётган иш эртага архивдаги жилд бўлиб қолади. Аммо қамоқда ўтган кун қайтмайди. Бузилган тақдир осон тикланмайди. Қўйилган имзо эса қолади.
Шунинг учун кучли тизим "назоратдаги ишлар" кўп бўлган тизим эмас. Алоҳида назоратсиз ҳам ҳар бир ишда қонун аниқ ва бир хилда ишлайдиган тизим - кучли тизим, назаримизда.
Шунда "бу иш кимнинг назоратида?" деган саволнинг ўзи ортиқча бўлиб қолади. Чунки жавоб битта "қонун назоратида". Ахир адолатга алоҳида "назоратда" деган қизил муҳр керак бўлмаслиги керак.
@Advokat_Abdullayev | 7 624 |
| 18 | Ҳамкасбларимиз ютуғи - бизнинг ҳам қувончимиз!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 22 августдаги фармони билан давлат мукофотига сазовор бўлганлар орасида икки нафар адвокат борлигини кўриб, чин дилдан қувондик.
Қўқон шаҳридаги «Адолат шамчироғи» адвокатлик фирмаси адвокати Абдулхаев Қамбарали - "Содиқ хизматлари учун" медали, Тошкент шаҳридаги "S.Yakubov va advokatlar" адвокатлар ҳайъати адвокати Мирсаатов Миробид Пулатович эса "Шуҳрат" медали билан тақдирланди.
Адвокатнинг меҳнати кўпинча кўзга кўринмайди. Унинг ортида уйқусиз тунлар, варақланган юзлаб жилдлар, инсон ҳақи учун айтилган қатъий сўз ва катта масъулият туради. Шу машаққатли меҳнатнинг давлат даражасида эътироф этилиши барчамиз учун қувонарли воқеа.
Қадрли ҳамкасблар, юксак мукофотлар муборак бўлсин! Қувончингизга шерикмиз. Оилангиз ва яқинларингиз бахтига доимо соғ бўлинг, адолат йўлидаги меҳнатингиз бардавом бўлсин!
@Advokat_Abdullayev | 9 877 |
| 19 | #Мусоҳаба
Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси, юридик фанлари доктори Садоқат Сафоева "Yakubovs_podcasti" меҳмони бўлди.
Икки олим мулоқотида мезон баландроқ олиниши табиий. Мазкур суҳбатда ҳам айни омил яққол кўринади.
БАТАФСИЛ👈👈
Сайт I Telegram I Facebook | 6 719 |
| 20 | Судья қарсак кутмайди. Жамоатчилик эса изоҳ кутади
Судья Садоқат Сафаеванинг фикрларини диққат билан эшитдик. Унда қўшиладиган гаплар ҳам бор, бир оз баҳслашадиган жойлар ҳам.
Ҳақиқатан, ҳали суд қарори чиқмаган ишни ижтимоий тармоқда олдиндан "ҳал қилиб қўйиш", кимнидир суд ҳукмисиз айбдорга чиқариш, судьяга босим ўтказиш ёки битта воқеа орқали бутун тизимни қоралаш тўғри эмас.
Суд залида далил гапириши керак, ижтимоий тармоқдаги шовқин эмас. Аммо ишни ёритиш билан судга таъсир ўтказишни бир нарса деб бўлмайди. Ёритиш бошқа, йўналтириш бошқа.
Қонун суд ҳақида гапиришни эмас, ишни холис кўришга тўсқинлик қилиш ёки ғайриқонуний қарор чиқартириш мақсадида судьяга таъсир ўтказишни тақиқлайди. Бу чегара "Судлар тўғрисида" қонуннинг 66-моддасида аниқ белгиланган.
Биз учун масала судьяни мақташда эмас. Масала шуки, унинг қонуний ва асосланган ҳуқуқий ёндашувини эътироф этишда.
Муайян ишни олиб, суд нима учун шундай қарор чиқарганини, қайси далилларга ишонганини, қайси важларни рад этганини ва қайси қонунни қўллаганини одамларга содда тилда тушунтириш судьяга хушомад эмас.
Бу аҳолига одил судлов ҳақида ахборот олиш имконини яратишдир. Судьяга қарсак шарт эмас. Аммо инсонлар қонун қандай ишлаганини билиши керак.
Қонуний ва асосланган қарор суд архивида чанг босиб ётмаслиги лозим. У бошқа судьяга тажриба, адвокатга ҳуқуқий асос, оддий инсонга эса ўз ҳақ-ҳуқуқини англаш учун сабоқ бўлиши мумкин.
Конституциянинг 33-моддаси ҳар кимга ахборот излаш, олиш ва тарқатиш ҳуқуқини беради. "Судлар тўғрисида"ги қонуннинг 12-моддасига кўра, қонундаги айрим истиснолардан ташқари, суд ишлари очиқ кўрилади.
Олий суд Пленуми ҳам судлар ҳақида ўз вақтида ва холис ахборот беришни ҳуқуқий хабардорликни ошириш, жамоатчилик назоратини таъминлаш ва судга ишончни мустаҳкамлаш воситаси деб баҳолаган.
Ҳатто Судьялар одоб кодекси ҳам суд ишларининг профессионал ёритилиши аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш ва судга бўлган ишончни мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлайди.
Демак, очиқ суд ишини ёритиш мумкин. Фақат унинг одоби ва чегараси бўлиши керак.
Ҳали айби исботланмаган одамни "жиноятчи" деб бўлмайди. Ёпиқ маълумотни ошкор қилиш, фактни бузиб кўрсатиш, қарор қонуний кучга кирмаган бўлса, уни якуний ҳукм сифатида тақдим этиш мумкин эмас.
Аммо журналист судда нималар бўлганини ёзиши, адвокат ўз позициясини тушунтириши, ҳуқуқшунос эса қарорнинг кучли ёки заиф томонларини таҳлил қилиши табиий.
Судьянинг исмини кўрсатиш ҳам ўз-ўзидан мақтов ёки шахсга ҳужум эмас. У давлат номидан қарор чиқарган ва исми суд ҳужжатида очиқ ёзилган. Муҳими, гап унинг шахсий ҳаёти ҳақида эмас, чиқарган қарорининг ҳуқуқий мазмуни ҳақида кетиши керак.
Худди шунингдек, суд қарорини танқид қилиш ҳам судьяни ҳақорат қилиш дегани эмас. Ҳақорат бошқа, ҳуқуқий танқид бошқа.
Судьянинг шахсига тегиш, уни масхаралаш, текширилмаган маълумот билан обрўсизлантириш нотўғри. Лекин суд далилга тўғри баҳо бердими, қонунни тўғри қўлладими, қарор етарлича асослантирилдими, бу саволларни бериш мумкин ва керак.
Тарафнинг "қарор юқори судда бекор қилинишига умид қиламиз", дейиши ҳам ўз-ўзидан манипуляция эмас.
Шикоят қилиш қонуний ҳуқуқ. Манипуляция сохта ахборот тарқатиш, таҳдид қилиш ёки оммавий босим билан судни муайян қарорга мажбурлашга уринишдан бошланади.
Шунинг учун судья Садоқат Сафаеванинг иш натижасини олдиндан ҳал қилиб қўйиш, ҳақорат, манипуляция ва судга босим ўтказишга қарши фикрларига қўшиламиз.
Қонуний ва асосланган қарорни ёритиш, нима учун шундай тўхтамга келинганини оммага тушунтириш ва тўғри ҳуқуқий ёндашувни эътироф этишни "судга таъсир" деб бўлмайди.
Судьяга мақтов керак бўлмаслиги мумкин. Аммо жамоатчиликка яхши суд амалиёти ҳақида ахборот керак. Суд мустақиллиги жамиятнинг сукут сақлашини англатмайди. У турли гап-сўзлар орасида ҳам судьянинг фақат қонун ва далил овозини эшита билишидир.
Очиқлик судни ижтимоий тармоқда суд қилиш эмас. Мустақиллик эса суд эшикларини жамоатчилик фикри учун бутунлай ёпиб қўйиш ҳам эмас, назаримизда.
@Advokat_Abdullayev | 8 061 |
