GENERALISSIMUS
Haq olinur, berilmas! ©️ Mahmudxója Behbudiy Aloqa uchun: @Fieldmarshal_uz
نمایش بیشتر📈 تحلیل کانال تلگرام GENERALISSIMUS
کانال GENERALISSIMUS (@u_generalissimus) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 138 651 مشترک است و جایگاه 365 را در دسته سیاست و رتبه 301 را در منطقه أوزبكستان دارد.
📊 شاخصهای مخاطب و پویایی
از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 138 651 مشترک جذب کرده است.
بر اساس آخرین دادهها در تاریخ 03 سپتامبر, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر 1 802 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر 186 بوده و همچنان دسترسی گستردهای حفظ شده است.
- وضعیت تأیید: تأیید نشده
- نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 37.62% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 35.03% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب میکند.
- دسترسی پستها: هر پست به طور میانگین 52 037 بازدید دریافت میکند. در اولین روز معمولاً 48 452 بازدید جمعآوری میشود.
- واکنشها و تعامل: مخاطبان بهطور فعال حمایت میکنند؛ میانگین واکنش به هر پست 184 است.
📝 توضیح و سیاست محتوایی
نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاههای شخصی توصیف میکند:
“Haq olinur, berilmas!
©️ Mahmudxója Behbudiy
Aloqa uchun: @Fieldmarshal_uz”
به لطف بهروزرسانیهای پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 05 سپتامبر, 2026)، کانال همواره بهروز و دارای دسترسی بالاست. تحلیلها نشان میدهد مخاطبان بهطور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته سیاست تبدیل کردهاند.
در حال بارگیری داده...
| تاریخ | رشد مشترکین | اشارات | کانالها | |
| 05 سپتامبر | 0 | |||
| 04 سپتامبر | +336 | |||
| 03 سپتامبر | +205 | |||
| 02 سپتامبر | +100 | |||
| 01 سپتامبر | +12 |
| 2 | Кўча тўла фирибгар—ҳеч кимга ишонч қолмаган
Бугун бир тунукачи билан ҳовлимга деворга тўсиқ ўрнатиш учун келишув қилдик. 6 000 000 сўм закалат сўради. Бердим айтган пулини ва энди тилхат ёзиб берасиз дедим. Шу талабим ёқмади шекилли, ҳар баҳоналар билан ёзмасликка ҳаракат қилди. Телеграмдан ёзиб қўяман дейдимией....
Йўқ деб дафтар олиб чиқсам, ўзиз дафтарга телефоним ва исми фамилиямни ёзиб қўяқолинг дейди. Ўртоқ, сиз шу дафтарга ман, фалончидан фалон иш учун закалат сифатида шунча пул олдим деб ёзиб берасиз десам хафа бўлгандай дафтарни қўлимдан шаҳд билан олдида, шу айтган гапимни ёзди, телефон рақамини қўшди ва дафтарни қўлимга қайтариб берди. Имзоси эса йўқ😊.
Имзо қўймабсизку десам яна ўша тезкорлик билан дафтарни қўлимдан олиб имзо қўйди.
Менда кўп бўлади шунақа ҳолат, усталар закалат олганда тилхат ёзгиси келмайди. Ҳа алдаб кетмоқчи бўмасез, нимадан қўрқасиз уста? Битта оддий ишчини ойлик маошига тенг пулни олиб кетяпсиз, тилхат сўраса нега хафа бўласиз?
Ҳурматли усталар, мижоздан пул олганизда тилхат сўраса оғринманг, иложи бўлса уй манзилизи ҳам кўрсатиб ёзиб беринг.
Муқаддас динимизда ҳам ҳатто қарз берилганда уни гувоҳлар иштирокида ёзиб қўйиш буюрилган.
@u_generalissimus | 22 878 |
| 3 | Алкогол инспекция бир тадбиркорга 6 млрд сўмдан ошиқ жарима қўллабди.
Буни тўлай олмайман, банкрот бўламанку, ҳеч кимга зарар етказганим йўқ, солиғини тўлаганман, деб судга берса, Тошкент туманлараро маъмурий суди ҳам бугун жаримани кучида қолдирибди.
Президентимиз тадбиркорликни ривожлантир, деяпти, жарима қилиб банкрот қил, демаяпти.
Суд ва назорат органлари кўзи қачон очилади?
@u_generalissimus | 29 543 |
| 4 | Хоразмлик тадбиркорга солиқдан 824 миллион сўм жарима қилишибди, йиғлаб мурожаат қилмоқда!
Маълумот учун, яқинда Президентимиз томонидан “айрим идораларда жаримадан тушган маблағнинг бир қисми ўзида қолиши “текширса – қўрқади, қўрқса – тўлайди” деган нотўғри ёндашувни келтириб чиқараётгани танқид қилинган эди.
– Жарима маблағ йиғиш учун емас, соҳада тартиб-интизом ва профилактика учун хизмат қилиши керак, – деганди Президентимиз.
Шу боис, барча турдаги жарималар миқдори ўртача 2 баробар камайтирилиши ҳам эълон қилинганди. | 32 390 |
| 5 | بدون متن... | 43 244 |
| 6 | 5:0
Насаф Нефтчини ер тишлатмоқда.
@u_generalissimus | 43 962 |
| 7 | بدون متن... | 47 697 |
| 8 | Ҳамма 181 бўйича ойлиги қанча бўлишини ҳисоблаяптими😁?
@u_generalissimus | 48 226 |
| 9 | Президент Ёш парламент аъзоларининг XII глобал конференцияси иштирокчиларига табрик йўллади
Самарқандда Парламентлараро Иттифоқ Ёш парламент аъзоларининг XII глобал конференцияси ўз ишини бошлади. Конференцияда Президент табригини Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева ўқиб эшиттирди.
Халқаро анжуманда инсон ҳуқуқлари, адолат, ёшларнинг сиёсий жараёнлардаги иштироки ва замонавий глобал муаммолар муҳокама қилинмоқда.
@u_generalissimus | 47 269 |
| 10 | بدون متن... | 48 419 |
| 11 | Ҳоким топшириқ бераверадида, қонун-қоида бошқа бўлса...
Юқоридаги сўзлар бир вилоят ҳокимлиги ходимига тегишли.
@u_generalissimus | 48 698 |
| 12 | 👍 Oʻrmonbank haqida eshitganmisiz? Oʻrmonni rivojlantirish kompaniyasinichi?
Kredit olishdagi garov talabi 25 foizgacha tushirilgani hatto hisob-kitobga usta bo‘lgan Sunʼiy intellektni ham lol qoldirdi. Raqamlar tilida gapiradigan aqlli tizimimiz bunday imkoniyatni ko‘rib, bu galgi seriyani yanada ilhom bilan yaratdi.
Biznes uchun katta imkoniyat ochayotgan ushbu yangilikka bag‘ishlangan quvnoq lavhani Siz bilan baham ko‘rishga oshiqdik.
Multfilm qahramonlari, syujet va voqealardagi har qanday o‘xshashlik shunchaki tasodifdir. | 50 013 |
| 13 | 8451072.pdf | 48 426 |
| 14 | Ҳали қурилиши тугалланмаган объектлардан уй сотиб олишда риоя қилиниши лозим бўлган қоидалар
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги тақдим этган маълумотларга кўра, котлован ёки қурилиш босқичидаги лойиҳалардан хонадон харид қилиш муайян инвестициявий рискларни юзага келтиради. Шу сабабли харидорлар бир нечта муҳим жиҳатларга амал қилишлари лозим:
• Реклама ва реал жараён: Реклама материалларида кўрсатилган лойиҳа реалликдан фарқ қилиши мумкин. Маблағ тикишдан олдин объектнинг реал ҳолатини бориб кўриш тавсия этилади.
• Шартнома шартлари: Ҳужжатдаги тўлов тартиби, объектни топшириш муддати ва мажбуриятлар бажарилмаган тақдирдаги жавобгарлик бандлари синчиклаб ўрганилиши шарт.
• Компания ишончлилиги: Уй сотиб олувчи аслида лойиҳага инвестор сифатида киришини инобатга олиб, қурувчи компаниянинг тажрибаси ва молиявий барқарорлигини суриштириш зарур.
@u_generalissimus | 49 745 |
| 15 | «Ҳақ олинур, берилмас!» — деб ёзган эди бир вақтлар Беҳбудий. Бугун эса она шаҳримизда қулай яшаш ҳуқуқи жазирама иссиқдан ҳимояланиш орқали таъминланяпти.
Бу йил Сеулдан Берлингача дунёнинг турли шаҳарларида «сояли маршрут» деб аталувчи навигация тизимлари жорий этила бошланди. Энди соя ҳам транспортнинг мавжудлиги ёки ҳавонинг тозалиги каби шаҳар муҳитининг муҳим кўрсаткичларидан бирига айланяпти.
Бу глобал трендда Тошкент ҳам кутилмаганда илғор шаҳарлардан бирига айланди. Шаҳримиз Марказий Осиёда дарахтлар соясини ҳисобга олган ҳолда ақлли маршрутларни ҳисоблаш тизими ишга туширилган биринчи шаҳар бўлди.
Yandex Maps алгоритмлари сунъий йўлдош тасвирларини таҳлил қилиб, шунчаки энг қисқа йўлни эмас, балки пиёда кетаётган одам қуёшнинг жазирама иссиғида қолмайдиган йўналишни ҳам ҳисоблайди.
МДҲда бундай функция илк бор пайдо бўлди, ҳатто Google ҳам ҳозирча бу борада ортда қоляпти. Иссиқ иқлим шароитида кўкаламзорлаштириш шунчаки шаҳарни чиройли кўрсатадиган безак эмас. У тротуарлар ва транспорт каби шаҳар инфратузилмасининг муҳим қисми ҳисобланади.
Хариталар бутун дунё бўйлаб бизни жазирама иссиқдан қандай ҳимоя қилишни ўрганаётгани ҳақида батафсил 👉Techloy мақоласида ўқишингиз мумкин | 50 481 |
| 16 | ЖХУдаги таълим йўналишлари янгиланди.
@u_generalissimus | 50 374 |
| 17 | Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида кадрларни тайёрлаш тизими такомиллаштирилади!
“Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида профессионал кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–302-сон, 26.08.2026 й.) қабул қилинди.
🔰 Қарорга кўра, 2026/2027 ўқув йилидан Жамоат хавфсизлиги университетида ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл ҳаракати хавфсизлиги, жамоат тартибини сақлаш ҳамда қўриқлаш фаолияти (жамоат хавфсизлигини таъминлаш) йўналишларида кадрларни тайёрлаш мақсадида:
🔹 Университетнинг йиллик қабул квоталари бакалавриат таълим йўналишининг кундузги таълим шаклига 600 нафар курсантгача, масофавий таълим шаклига 300 нафар тингловчигача оширилиб, уларнинг 3/4 қисми Ички ишлар вазирлиги тизими учун жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги кадрларни тайёрлашга ажратилади;
🔹 Университет томонидан Ички ишлар вазирлиги тизими учун кадрлар тайёрлашда қабул квоталари ва мутахассислик (йўналиш)лар тақсимоти ички ишлар органларининг эҳтиёжидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департаменти билан келишилган ҳолда белгиланади;
🔹 Университетда ички ишлар органлари ва Миллий гвардиянинг жамоат хавфсизлигини таъминлаш йўналиши учун юриспруденция соҳасида олий маълумотга эга кадрларни тайёрлаш:
➖ бакалавриатнинг кундузги таълим шаклида “Юриспруденция (“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти”, “Жамоат тартибини сақлаш фаолияти”, “Йўл ҳаракати хавфсизлиги фаолияти” ва “Қўриқлаш фаолияти”)” йўналишлари, масофавий таълим шаклида эса “Юриспруденция (“Жамоат хавфсизлигини ҳуқуқий таъминлаш”)” йўналиши бўйича;
➖ ички ишлар органлари ва Миллий гвардиянинг жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида камида беш йиллик амалий хизмат стажига эга ходимлари ва ҳарбий хизматчилари учун магистратурада ўқитиш “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини ташкил этиш” мутахассислиги бўйича амалга оширилади.
Университетнинг таълим тизими такомиллаштирилади!
🔰 Қарорга кўра, Университет бакалавриат таълим йўналишида:
🤓 Қуролли Кучлар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун мутахассисларни тайёрлаш кундузги таълим шаклида давлат гранти асосида;
➖ масофавий таълим шаклида Миллий гвардия ва ички ишлар органларининг олий маълумотга эга бўлмаган ҳарбий хизматчилари ва ходимлари учун давлат гранти асосида, олий маълумотга эга бўлган ҳамда Қуролли Кучлар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳарбий хизматчилари ва ходимлари учун тўлов-контракт асосида;
➖ кадрларни умумфуқаровий асосда тайёрлаш кундузги, кечки ва масофавий таълим шаклларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
📖 Университетнинг дуал таълим тизимида ҳар бир курсант ва тингловчига ўқишни бошлашидан уни тамомлангунча бир нафардан тажрибали амалиётчи-мутахассисни ментор-тьютор сифатида бириктириш тартиби жорий этилади.
📜 Ҳар йили олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим ташкилотлари курсантлари ўртасида “Ҳуқуқшунослик” фан олимпиадаси ташкил этилади ҳамда ғолиб бўлганларга халқаро олимпиадаларда иштирок этиш имконияти берилади.
⏳ Университет таълим жараёнининг сифат кўрсаткичлари ва келгусидаги стратегияси битирувчиларнинг 5 йил давомидаги касбий ўсиши ҳамда хизмат самарадорлиги мониторинги натижаси орқали белгиланади.
📄 Университет томонидан бюджет, бюджетдан ташқари маблағлар ҳамда грантлар ҳисобидан ҳар йили профессор-ўқитувчилар, илмий ходимлар, докторантлар ва магистрларнинг камида 30 нафарини ҳамкор хорижий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларига малака ошириш, стажировка ва тажриба алмашиш учун юбориш амалиёти жорий этилади.
@u_generalissimus | 47 380 |
| 18 | 👍 Sirdaryolik tadbirkorning foydalana olmagan yeri uchun to‘langan millionlari qaytariladigan bo‘ldi!
Sirdaryo viloyatida faoliyat yurituvchi “P.E.” MChJ rahbari auksion orqali olingan yer maydoni bo‘yicha yuzaga kelgan muammoni hal etish va to‘langan pul mablag‘larini qaytarib olishda amaliy yordam so‘rab Biznes-ombudsmanga murojaat qildi.
Ma’lum bo‘lishicha, jamiyat tomonidan “e-auksion.uz” platformasi orqali “Sirdaryo” erkin iqtisodiy zonasi hududidan 7,24 gektar yer maydoni sotib olinib, tegishli to‘lovlar amalga oshirilgan. Biroq Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 14-noyabrdagi 726-sonli qarori bilan ushbu hududda sanoat kooperatsiyasi markazi obyektlarini qurish belgilangani sababli, tadbirkor mazkur yerdan shartnomada nazarda tutilgan maqsadlarda foydalanish imkoniyatidan mahrum bo‘lgan.
👍 Biznes-ombudsman tomonidan murojaat atroflicha o‘rganilib, tadbirkor manfaatini himoya qilish maqsadida Guliston tumanlararo iqtisodiy sudiga da’vo arizasi kiritildi hamda sudda tadbirkorning huquqlari himoya qilindi.
👍 Sudning hal qiluv qarori bilan Biznes-ombudsmanning da’vo talablari to‘liq qanoatlantirildi. Natijada yer ijara shartnomasi muddatidan oldin bekor qilindi va Sirdaryo erkin iqtisodiy zonasi direksiyasi DMdan tadbirkor foydasiga 772 mln so‘m mablag‘ni undirish belgilandi.
@u_generalissimus | 29 233 |
| 19 | Uyi 937-son qonun bo'yicha xatlovdan o'tkazilgan fuqarolar uchun yana bir qulaylik yaratildi.
@u_generalissimus | 62 093 |
| 20 | 2025-yil martida polkovnik Sanjar Buranovich Djabarov Andijon viloyati Ichki ishlar boshqarmasi boshlig‘i lavozimiga tayinlangan edi.
@u_generalissimus | 53 190 |
