cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

«Yurist va kadr» nodavlat ta'lim muassasasi

«Yurist va kadr» нодавлат таълим муассасасининг расмий телеграм саҳифаси Курсларга ёзилиш учун тел: +99890-010-86-15 +99833-993-18-80

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
4 104
مشترکین
+324 ساعت
+177 روز
+10830 روز
توزیع زمان ارسال

در حال بارگیری داده...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
تجزیه و تحلیل انتشار
پست هابازدید ها
به اشتراک گذاشته شده
ديناميک بازديد ها
01
Media files
1511Loading...
02
#savolimbor Assalomu alaykum. Ispitatelniy srok qonuniy kuchga ega bulish uchun, "polojenie proxojdenie ispitatelnogo sroka" kerak ekan. Sinov muddati uchun bu narsa kerakmi? Aloqador moddalar: MK 104, 129-132-moddalari, 26-son OSPQ 10-12-bandlari. https://t.me/mehnathuquqi audio javobi   📤: 💻 Telegramdagi kanalimizni yaqinlarga ulashishni unutmang👇 https://t.me/mehnathuquqi
1531Loading...
03
Media files
5491Loading...
04
Media files
7472Loading...
05
Меҳнат шартномасини бекор қилишнинг антиқа асоси: МК 161-модда 2-қисм 6-банди. ...давоми. Кейин, янги Меҳнат кодексининг 441-моддаси 1-қисми 1-бандида ҳам шундай ишдан бўшатиш тури бор. Бу ўриндош ходим билан тузилган меҳнат шартномасини мазкур ишга ўзи учун асосий иш жойи бўлган ходим қабул қилинганлиги муносабати билан бекор қилиш амалиётидир. Бунда иш берувчи ўриндошни меҳнат шартномаси бекор қилингунига қадар камида 2 ҳафта олдин ёзма шаклда огоҳлантиради ёхуд мутаносиб миқдорда пулли компенсация тўлайди. Яъни бу асос ҳам МК 161-моддаси 2-қисми 6-бандидаги иш берувчи ташаббусига кўра ишдан бўшатишнинг қўшимча асоси ҳисобланади. Яна бошқа асослар борми? Ҳозир сизга МК 161-моддаси 2-қисми 6-бандига яқин келадиган, балким шунга тортадиган Кодекснинг бошқа моддасида кўрсатилган яна бир асос ҳақида айтаман, фикрим бироз низоли бўлиши мумкин, лекин бу асос ҳам иш берувчи ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилишга тортади деб ўйлаяпман. Бу Меҳнат кодексининг 132-моддасида кўрсатилган дастлабки синов натижасига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш амалиётидир. МК 132-модда 1-қисмига кўра “дастлабки синов муддати тугагунига қадар тарафларнинг ҳар бири иккинчи тарафни камида уч кун олдин ёзма шаклда огоҳлантирган ҳолда меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли”. Агар дастлабки синов муддати давомида синов натижаси қониқарсиз бўлса ва ходим синовдан ўта олмаса, иш берувчи ходимни шу асос билан ишдан бўшатиши мумкин. Энг қизиғи, дастлабки синов муддати давомида ходим ҳам ариза ёзиб ишдан бўшаб кетиши мумкин ва бу айнан дастлабки синов натижаси билан боғланадиган асос бўлади, буни МК 160-моддадаги ходим ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш амалиётига чалкаштирмаймиз. Фикримизнинг бироз низоли томони, МК 132-моддада айнан “иш берувчи ташаббусига кўра” жумласи йўқ. Лекин, 132-модданинг 3-қисмида “ходимнинг ташаббуси билан меҳнат шартномасини дастлабки синов даврида бекор қилиш учун ходимнинг ёзма аризаси асос бўлиб, унда ходимнинг меҳнатга оид муносабатларни ҳақиқатда тугатиш истаги акс эттирилиши керак” деган қоида бор. Яъни, дастлабки синов вақтида агар ишни давом эттирмаслик ҳақида қарорга келган бўлса, ходим ўз ташаббуси билан МК 132-модда бўйича ишдан бўшаб кетиши мумкин. Эътибор беринг, бу ерда “ходимнинг ташаббуси билан” жумласи қўлланилган. Демак, бунинг акси сифатида агар меҳнат шартномасини дастлабки синов натижаси бўйича бекор қилишда қадамни аввал иш берувчи ташласа, бу иш берувчининг ташаббуси бўлади. Шунга кўра, меҳнат шартномасини МК 132-моддага асосан ходимни 3 кун олдин огоҳлантирган ҳолда иш берувчи томонидан бекор қилиш асоси ҳам МК 161-модда 2-қисми 6-бандида назарда тутилган Кодексдаги иш берувчи ташаббусига оид бошқа асосга тўғри келиши мумкин. Агар шундай бўлиб чиқса, ходимни МК 132-модда билан иш берувчи ташаббусига кўра ишдан бўшатишда меҳнат шартномасини иш берувчи ташаббусига кўра бекор қилишга оид бошқа талабларга, жумладан, МК 164-моддага ҳам риоя қилиш лозим бўлади. Яъни, касаба уюшмаси қўмитаси розилигини олиш ҳақида айтяпман. Хуллас, айни шу жойида МК 132-модда билан меҳнат шартномасини бекор қилиш амалиёти келгусида жиддий бахс-мунозараларга сабаб бўлиши кутилмоқда. Якунда айтмоқчи бўлганим, янги Меҳнат кодекси шу даражада антиқа ёзилганки, унинг керак бўлса ҳар битта моддаси битмас-туганмас муҳокамаларга бой бўлади ҳали. 👉@yuristkadr
4354Loading...
06
Media files
8301Loading...
07
Media files
9621Loading...
08
Ассалому алайкум. МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИНИ БЕКОР ҚИЛИШ мавзусини бошлаймиз. Биламиз бу катта мавзу. Бугун биз 132-модда Дастлабки синов натижасига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида гаплашамиз.
9662Loading...
09
“YURIST VA KADR” NTMда навбатдаги офлайн ўқув курсларига қабул эълон қиламиз! Ўқув курсларимизда нафақат кадрлар хизмати ходимлари, балки касаба уюшмалари мутахассислари, юристлар, бухгалтерлар ҳамда бошқа ходимлар ҳам ўз ҳуқуқий билимларини оширишлари мумкин. 📚Дарслар меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали мутахассислар томонидан олиб борилади. Тингловчиларга Меҳнат кодекси бўйича зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар ҳамда малака оширганлик тўғрисида сертификат берилади. Малака ошириш курсларимиз онлайн шаклда ҳам бўлиб ўтади. Навбатдаги ўқув курсларига ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин: 👩‍💻@yuristkadr_menejer ☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30.
1 0311Loading...
10
Media files
1 0006Loading...
11
Ташқи ўриндошни бир вақтда ҳам асосий, ҳам ўриндош жойидан хизмат сафарига юборилиши мумкинми? Савол: Саволим шундан иборат, бир ташкилотда асосий ва бошқа ташкилотда ўриндош бўлиб ишлайман. Мени иккала ташкилотдан бир вақтда хизмат сафарига юборишмоқчи. Шу холатда менга иккала иш жойимдан ҳам иш ҳақим сақланади дейишди, шу тўғрими? Жавоб: Адлия вазирлиги томонидан 2003 йил 8 сентябрда 1268-сон билан рўйҳатдан ўтказилган “Ўзбекистон Республикаси ичкарисидаги хизмат сафарлари тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида” ги Йўриқнома 8-бандининг 3-қисмида: ➖“ўриндошлик асосида ишлаётган шахс хизмат сафарига юборилганда унинг ўртача иш ҳақи уни хизмат сафарига юборган ташкилотда сақланади; ➖агар хизмат сафарига бир вақтни ўзида ҳам асосий ҳам ўриндошлик асосидаги иши бўйича хизмат сафарига юборилганда иш ҳақи ҳар иккала лавозим бўйича сақланади, хизмат сафарига ҳақ тўлаш бўйича харажатлар эса хизмат сафарига юборувчи ташкилотларни ўзаро келишувига биноан тақсимланади; ➖ташқи ўриндошлик асосида ишлаётган шахс хизмат сафарига юборилганда унинг ўртача иш ҳақи уни хизмат сафарига юборган ташкилотда сақланади, ички ўриндошлик асосида ишлаётган шахс хизмат сафарига юборилганда эса ўртача иш ҳақи асосий ва ўриндошлик асосидаги лавозим бўйича сақланади” дейилган эди. Бироқ, 2022 йилнинг 16 сентябрь кунидан мазкур Йўриқнома ўз кучини йўқотган ва бекор бўлган. Маълумки, 2022 йилнинг 2 августида Вазирлар Маҳкамасининг 424-сонли қарори билан “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хизмат сафарлари тўғрисида”ги Низом тасдиқланган. Ушбу Низомнинг 12-банди 2-қисмида эса “хизмат сафарига бир вақтнинг ўзида ҳам асосий, ҳам ўриндошлик асосидаги иши бўйича хизмат сафарига юборилишига йўл қўйилмайди" дейилган. Шунингдек, бу бандда ички ўриндошлик асосида ишлаётган шахс хизмат сафарига юборилганда эса ўртача иш ҳақи асосий ва ўриндошлик асосидаги лавозим бўйича сақланиши кўрсатиб ўтилган. Юқоридагилардан кўриниб турибдики, сизга маслаҳат беришда эски нормага таяниб қўйишибди, бу ҳолатда сиз ташқи ўриндошсиз ва сизни бир пайтнинг ўзида ҳам асосий, ҳам ўриндошлик иш жойингиздан хизмат сафарига юборилиш мумкин эмас. Экспертимиз: Эъзозабону Мамаризаева Telegram🚀I Instagram 📷 I Youtube 🎬
6822Loading...
12
❓Cавол. Бизда бир ходим ўриндош бўлиб ишлайди. Асосий иш жойидан таътилга чиқибди. Биздан ҳам меҳнат таътили сўрамоқда. Беришимиз керакми? Хали у ходимга таътил бериш вақти келмаган эди. ❗️Жавоб. Меҳнат кодекси 439-моддаси 1-қисмига кўра ўриндошлик асосида ишловчи шахсларга... Батафсил жавоб мазкур видеода👆🏻 Telegram I Instagram I Youtube
6547Loading...
13
Media files
1 0554Loading...
14
ИЧКИ ЎРИНДОШ ХОДИМ ВАЗИФАСИДАН ОЗОД ҚИЛИНАДИМИ? САВОЛ. Бизда бир ходим ҳам асосий, ҳам ички ўриндошлик бўйича ишлайди. Ички ўриндошлик лавозимига асосий ходим даъвогарлик қилмоқда. Бунда ички ўриндош ходимни қўшимча вазифасидан озод қилсак бўладими? ЖАВОБ. Эътибор қилинг, қўшимча вазифадан озод қилиш учун дастлаб Меҳнат кодекси (кейинги ўринларда МК)нинг 116-моддасидаги каби қўшимча келишув асосида ходимга қўшимча ишлар топширилган бўлиши керак. Лекин сизнинг вазиятда эса қўшимча вазифадан озод қилиш ҳисобланмайди, чунки МКнинг 432-моддаси иккинчи қисмида ўриндошлик асосидаги иш ходим томонидан ўзининг асосий иш жойида (ички ўриндошлик) ёки бошқа иш берувчида (ташқи ўриндошлик) бажарилиши мумкинлиги келтириб ўтилган. Энди қаранг, ўриндошлик асосида ишловчи шахс билан тузилган меҳнат шартномаси МКда ва бошқа қонунларда назарда тутилган асослардан ташқари мазкур ишга ўзи учун асосий иш жойи бўлган ходим қабул қилинган тақдирда, иш берувчи бу ҳақда ўриндошни меҳнат шартномаси бекор қилингунига қадар камида 2 ҳафта олдин ёзма шаклда огоҳлантириб ёхуд мутаносиб миқдорда пулли компенсация тўлаган ҳолда бекор қилиниши мумкин (МК 441-модда). Бундан ташқари, бу ички ўриндош бўлган ходимга икки ҳафталик ўртача иш ҳақи миқдорида ишдан бўшатиш нафақаси мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ ҳолда ҳисоблаб тўланади (МК 442-модда). ❗️Унутманг, ўриндошлик асосида ишловчи шахслар билан меҳнат шартномасини бекор қилишнинг қўшимча асослари МКнинг 161-моддаси иккинчи қисмининг 6-бандидаги меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш асоси ҳисобланади (Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.11.2023 йилдаги 26-сон қарорининг 41-42-бандлари). Шу сабабли ўриндошлик иши бўйича меҳнат шартномаси бекор қилинаётганида ҳам МКнинг 164-моддасида ўрнатилган тартибларга риоя қилиниб, касаба уюшмаси қўмитасининг розилиги албатта олинади. Экспертимиз Раъно Исамитдинова TelegramI Instagram I Youtube
99914Loading...
15
Media files
1 0434Loading...
16
#amaliyot ЎРИНДОШЛИК ВА АСОСИЙ ИШ ЖОЙЛАРИНИ АЛМАШТИРИШ Кадровик саволи: ходим ташқи ўриндошликни асосий қилмоқчи, асосий бўлган иш жойини ўриндош қилади. Бунда асосий бўлган иш жойидан бўшаш буйруғидан кўчирма ва меҳнат дафтарчасини олиб келса, мен ўриндошликдан бўшатиб асосийга қайтадин қабул қилишим керакми? Дастлаб, ўриндошлик иши нима эканига эътибор қаратиш керак. Яъни, ўриндошлик асосида ишлаш ходимнинг ўзининг асосий ишидан ташқари алоҳида меҳнат шартномаси шартлари бўйича асосий ишидан бўш вақтида бошқа мунтазам ҳақ тўланадиган ишни бажаришидир. Ўриндошнинг асосий иш жойи, ушбу иш тўлиқ ёки тўлиқсиз иш вақти шартлари асосида бажарилишидан қатъи назар, ходимнинг меҳнат дафтарчаси юритилаётган иш берувчидаги ишидир. (МК 432-модда). 1️⃣Қўллаш: ходим асосий иш жойидаги меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра МК 157-моддаси 1-қисмига кўра бекор қилиши керак. Бунда МК 234-моддасига кўра ходимга барча фойдаланилмаган ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари учун пулли компенсация тўланади. Иш берувчи меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ходимга унинг меҳнат дафтарчасини ёхуд электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирмани, шунингдек меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқнинг кўчирма нусхасини бериши шарт (МК 171-модда). 2️⃣Ўриндошлик ишини асосий иш жойига ўзгартириш: ходим ўриндошлик иш жойидаги иш берувчига меҳнат дафтарчасини тақдим этиб, меҳнат шартларини ўзгартириш тўғрисида ариза билан мурожаат қилади. Меҳнат шартномасига доир ўзгартишлар ходим ва иш берувчи томонидан ёзма шаклда тузиладиган ҳамда меҳнат шартномасининг ажралмас қисми бўлган қўшимча келишув имзолаш орқали расмийлаштирилади. 3️⃣Расмийлаштириш: меҳнат шартномасига доир қўшимча келишув камида икки нусхада тузилади. Меҳнат шартларидан ўзгариши кутиладиган асосий шартлар – ўриндошлик иши асосий ишга, тўлиқсиз иш вақти тўлиқ иш вақтига ўзгариши юзасидан келишилади. Қўшимча келишувнинг бир нусхаси ходимга берилади, бошқаси иш берувчида меҳнат шартномаси билан бирга сақланади. Ходим томонидан қўшимча келишувнинг нусхаси олинганлиги ходимнинг иш берувчида сақланадиган қўшимча келишувнинг нусхасига қўйилган қўшимча имзоси билан тасдиқланади. Меҳнат шартларини ўзгартириш тўғрисидаги буйруқ шартномага киритилган ўзгартишларнинг мазмунига айнан мувофиқ равишда чиқарилади ва ходимга имзо қўйдириб эълон қилинади. Ходимнинг меҳнат дафтарчасига ёзув киритилади ҳамда унинг меҳнат шартномаси “ЯММТ” ИДАКда рўйхатдан ўтказилади. (109, 135, 149-моддалар). 4️⃣Аввалги иш жойини ўриндошлик бўйича ўзгартириш: МК 434-моддасига мувофиқ, ходим эски иш жойига асосий бўлган иш жойидан ўриндошлик асосида бошқа ташкилотга ишга кириш учун асосий иш жойидан бериладиган маълумотномани тақдим этади (ишга қабул қилиш чоғида талаб этиладиган бошқа ҳужжатларини илгари тақдим этганлиги сабабли у ҳужжатларини қайта тақдим этиши шарт эмас). Ўриндошлик асосида ишга қабул қилиш меҳнат шартномаси асосида амалга оширилади ва иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. 5️⃣Меҳнат шартномасини тузиш чоғида қуйидаги шартларга эътибор қилинг: ходим билан янги меҳнат шартномаси ўриндошлик иши бўйича тузилади. Ўриндошлик асосида ишлашнинг давомийлиги ўриндош ходимлар учун белгиланган иш вақти нормасининг ярмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас, яъни бунда ҳафталик 20 соатдан кўп иш вақти белгилаш мумкин эмас (бундан соғлиқни сақлаш тизими ташкилотларининг шифокор ходимлари мустасно). Агар тарафлар шартноманинг муддатли шартига келиша олсалар, меҳнат шартномасида муддатли шарт белгилаш ҳам мумкин (МК 113, 435, 437-моддалар). ❗️Унутманг! Ходимнинг ўриндошлик иши бўйича меҳнат шартномаси ҳам “ЯММТ” ИДАКда рўйхатдан ўтказилади. Асосий ишдан бўшаб, ўриндошликка қайта қабул қилинган ходимнинг эски шахсий варақа (Т-2)сини янгидан юритинг. Чунки бу ходимда йиллик меҳнат таътиллари олиши учун янгидан иш даври бошланади. Экспертимиз Раъно Исамитдинова Telegram🚀I Instagram 📷 I Youtube 🎬
66816Loading...
17
Media files
9653Loading...
18
Media files
1 2074Loading...
19
Ассалому алайкум, хайрли тонг! Бугунги мавзуимиз "Ўриндошлик асосида ишловчи шахсларни меҳнатини ҳуқуқий тартибга солиш". Бугун кун давомида шу мавзу бўйича каналимизда маълумотлар жойлаймиз ва мавзуни мустаҳкамлаймиз. Ҳаммага янги ҳафта омадли бўлсин😊😊
1 2031Loading...
20
“YURIST VA KADR” NTMда навбатдаги офлайн ўқув курсларига қабул эълон қиламиз! Ўқув курсларимизда нафақат кадрлар хизмати ходимлари, балки касаба уюшмалари мутахассислари, юристлар, бухгалтерлар ҳамда бошқа ходимлар ҳам ўз ҳуқуқий билимларини оширишлари мумкин. 📚Дарслар меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали мутахассислар томонидан олиб борилади. Тингловчиларга Меҳнат кодекси бўйича зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар ҳамда малака оширганлик тўғрисида сертификат берилади. Малака ошириш курсларимиз онлайн шаклда ҳам бўлиб ўтади. Навбатдаги ўқув курсларига ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин: 👩‍💻@yuristkadr_menejer ☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30.
9 54711Loading...
21
Media files
1 1363Loading...
22
Media files
1 1022Loading...
23
ФУҚАРО УСТИМДАН ШИКОЯТ ҚИЛДИ, РАҲБАР ХИЗМАТ ТЕКШИРУВИ ТАЙИНЛАДИ, ШУ ТЎҒРИМИ? САВОЛ: Мен кассада ишлайман. Бир фуқаро устимдан “қўпол муомала қилди” деб шикоят ёзиб ташлаб кетибди. Рахбарим мени устимдан хизмат текшируви тайинлади ва мени ишдан четлатди. Шу тўғрими? ЖАВОБ: Меҳнат кодексининг 303-моддасида “Хизмат текшируви ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун оммавий ахборот воситаларининг хабарлари, ходимнинг бевосита раҳбари билдиргиси, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ҳамда ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилган деб тахмин қилиш учун асос берадиган бошқа маълумотлар асос бўлади” – дейилган. Ҳозирги вазиятингизда фуқаро томонидан қилинган шикоят ҳам сизга нисбатан хизмат текшируви тайинлаш учун асос бўлган. Шу жумладан Меҳнат кодексининг 309-моддасининг 1-қисмида “агар ходим иш жойида бўлиши хизмат текширувига халақит бериши мумкин деб тахмин қилиш учун асосли сабаблар мавжуд бўлса иш берувчи ходимни ишдан четлатишга ҳақли” эканлиги ҳам кўзда тутилган. Шу асосга кўра сиз хизмат текшируви вақтида ишдан четлаштирилгансиз. Лекин шуни ҳам билиб қўйганингиз яхши, ушбу четлаштириш вақтида четлаштиришнинг бутун даври учун ўртача иш ҳақингиз сақланиб қолади. Экспертимиз Эъзозабону Мамаризаева Telegram🚀I Instagram 📷 I Youtube 🎬
1 3215Loading...
24
Media files
1 1061Loading...
25
Прокуратура тақдимномаси ишдан четлаштиришга асос бўлмайди. Ҳозиргина бир киши маслаҳат сўраб чиқди. У кишини прокуратура органининг тақдимномасига асосан ишдан четлаштириб қўйишибди ва бу четлаштириш қарийб 6 ой давом этибди. Албатта, бу даврда иш ҳақи ҳам тўланмаган. Аслида, прокуратура ходимни ишдан четлаштириш ҳақида иш берувчига талаб қўймаган. Ундан кейин, қонунчиликда прокуратура ёки шунга ўхшаш органларнинг тақдимномаси бўйича ишдан четлаштириш асоси йўқ ҳамда тақдимномалар ишдан четлаштириш талаби сифатида ўтмайди. Шундай экан, бу четлаштириш амалиёти Меҳнат кодексининг 151-154-моддаларига хилоф равишда амалга оширилган. Энди, бу ходим нафақат иш берувчини маъмурий жавобгарликка торттиришга эришиш, балки ана шу 6 ой учун иш ҳақи (ҳисобладик, 50 млн. сўмдан ортиқ чиқяпти) ундириб олиш ҳамда ўзига етказилган маънавий зарарни ҳам ундириб олиш имконига эга бўлади. Бу давлат ташкилоти эди. Ачинарли томони, битта довдир раҳбарнинг хатоси деб, давлат бюджетидан каттагина сумма ундирилади. 👉@yuristkadr
7509Loading...
26
Media files
1 1463Loading...
27
Media files
1 1782Loading...
28
Ишга маст ҳолатда келган ходимни четлаштириш буйруғи Мурожаат. Бизда бир ходим тушликдан кейин ишга маст ҳолда келди, ўзини бошқара олмайдиган даражада маст. Маст ходимни четлаштириш ҳақидаги буйруқ намунаси борми? ЖАВОБ. Меҳнат кодексининг 151-моддасига асосан иш берувчи алкоголли ичимликдан, гиёҳвандлик ёки токсик модда таъсиридан мастлик ҳолатида ишга келганида ходимни ишдан четлаштириши шарт. Юқорида☝️ худди шундай ҳолатда ходимни ишдан четлаштириш ҳақидаги буйруқдан намуна берилмоқда. Босинг! 👉@yuristkadr
81048Loading...
29
Media files
1 1216Loading...
30
Media files
1 1664Loading...
31
Меҳнат кодексини такрорлашда давом этамиз. ХОДИМНИ ИШДАН ЧЕТЛАШТИРИШ. ( 151-154- моддалар) Тестларни бажарамиз, постларни ўқиймиз, албатта ишхона ишлари қолиб кетмасин😊
1 1853Loading...
32
“YURIST VA KADR” NTMда навбатдаги онлайн ўқув курсларига қабул эълон қиламиз! Ўқув курсларимизда нафақат кадрлар хизмати ходимлари, балки касаба уюшмалари мутахассислари, юристлар, бухгалтерлар ҳамда бошқа ходимлар ҳам ўз ҳуқуқий билимларини оширишлари мумкин. 📚Дарслар меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали мутахассислар томонидан олиб борилади. Тингловчиларга Меҳнат кодекси бўйича зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар ҳамда малака оширганлик тўғрисида сертификат берилади. Малака ошириш курсларимиз офлайн шаклда ҳам бошланади. Ҳа айтганча, тез кунда 72 соатлик гуруҳ ҳам бошланиши режалаштирилмоқда. Навбатдаги ўқув курсларига ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин: 👩‍💻@yuristkadr_menejer ☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30. "YURIST VA KADR" NTM
1 2442Loading...
33
Media files
7691Loading...
34
#savolimbor? Assalomu alaykum, Muhammadamin aka! Autstaffing, 147-modda (Xodimni boshqa ish beruvchiga vaqtincha xizmat safariga yuborish) va 287-modda (Xizmat safarlari chog‘idagi kompensatsiya to‘lovlari) aniq farqlari qanday? Qaysi holatda 147, qaysi holatda 287-moddani yoki autstaffingni qo’llaymiz? Aloqador modda va hujjatlar: 147, 287, Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 2-avgustdagi 424-son qaroriga Ilova “O‘zbekiston Respublikasi hududida xizmat safarlari to‘g‘risida”gi Nizom https://lex.uz/uz/docs/-6139421, "Aholi bandligi to‘g‘risida" gi Qonun 16-modda https://t.me/mehnathuquqi audio javobi : Telegramdagi kanalimizni yaqinlarga ulashishni unutmang👇 https://t.me/mehnathuquqi
8070Loading...
35
Media files
7531Loading...
36
Media files
1 1601Loading...
37
Media files
1 1671Loading...
Repost from Mehnat huquqi
#savolimbor Assalomu alaykum. Ispitatelniy srok qonuniy kuchga ega bulish uchun, "polojenie proxojdenie ispitatelnogo sroka" kerak ekan. Sinov muddati uchun bu narsa kerakmi? Aloqador moddalar: MK 104, 129-132-moddalari, 26-son OSPQ 10-12-bandlari. https://t.me/mehnathuquqi audio javobi   📤: 💻 Telegramdagi kanalimizni yaqinlarga ulashishni unutmang👇 https://t.me/mehnathuquqi
نمایش همه...
Mehnat huquqi

🌐Kanal orqali mehnat, pensiya va b. sohalarda: ⚖️Yangiliklaridan xabar topasiz; ✍️Savollaringizga javob olasiz; 🎓Olimlarning ilmiy ishlarini kuzatish mumkin. 💻 Murojaatlar va reklama uchun: @MehnathuquqimurojaatBot @MuhammadaminKarimjonov

Дастлабки синов муддати тугасаю, тарафлар бир бирини огохлантирмаса, ...Anonymous voting
  • МШ амал қилиш муддати давом этади
  • шартномани бекор қилишга умумий асосларда йўқ қўйилади
  • ҳар икки жавоб тўғри
0 votes
👍 5👏 1
Даст. синов муддати даврида ходим МШ ни бекор қилишга ариза берса, тарафлар келишуви билан белгиланган огохлантириш муддати тугагач, ...Anonymous voting
  • ходим ишни давом эттириши мумкин
  • ходим ишни ташлаб кетишга ҳақли
0 votes
👍 5👏 3
Repost from YURISTKADR
Меҳнат шартномасини бекор қилишнинг антиқа асоси: МК 161-модда 2-қисм 6-банди. ...давоми. Кейин, янги Меҳнат кодексининг 441-моддаси 1-қисми 1-бандида ҳам шундай ишдан бўшатиш тури бор. Бу ўриндош ходим билан тузилган меҳнат шартномасини мазкур ишга ўзи учун асосий иш жойи бўлган ходим қабул қилинганлиги муносабати билан бекор қилиш амалиётидир. Бунда иш берувчи ўриндошни меҳнат шартномаси бекор қилингунига қадар камида 2 ҳафта олдин ёзма шаклда огоҳлантиради ёхуд мутаносиб миқдорда пулли компенсация тўлайди. Яъни бу асос ҳам МК 161-моддаси 2-қисми 6-бандидаги иш берувчи ташаббусига кўра ишдан бўшатишнинг қўшимча асоси ҳисобланади. Яна бошқа асослар борми? Ҳозир сизга МК 161-моддаси 2-қисми 6-бандига яқин келадиган, балким шунга тортадиган Кодекснинг бошқа моддасида кўрсатилган яна бир асос ҳақида айтаман, фикрим бироз низоли бўлиши мумкин, лекин бу асос ҳам иш берувчи ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилишга тортади деб ўйлаяпман. Бу Меҳнат кодексининг 132-моддасида кўрсатилган дастлабки синов натижасига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш амалиётидир. МК 132-модда 1-қисмига кўра “дастлабки синов муддати тугагунига қадар тарафларнинг ҳар бири иккинчи тарафни камида уч кун олдин ёзма шаклда огоҳлантирган ҳолда меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли”. Агар дастлабки синов муддати давомида синов натижаси қониқарсиз бўлса ва ходим синовдан ўта олмаса, иш берувчи ходимни шу асос билан ишдан бўшатиши мумкин. Энг қизиғи, дастлабки синов муддати давомида ходим ҳам ариза ёзиб ишдан бўшаб кетиши мумкин ва бу айнан дастлабки синов натижаси билан боғланадиган асос бўлади, буни МК 160-моддадаги ходим ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш амалиётига чалкаштирмаймиз. Фикримизнинг бироз низоли томони, МК 132-моддада айнан “иш берувчи ташаббусига кўра” жумласи йўқ. Лекин, 132-модданинг 3-қисмида “ходимнинг ташаббуси билан меҳнат шартномасини дастлабки синов даврида бекор қилиш учун ходимнинг ёзма аризаси асос бўлиб, унда ходимнинг меҳнатга оид муносабатларни ҳақиқатда тугатиш истаги акс эттирилиши керак” деган қоида бор. Яъни, дастлабки синов вақтида агар ишни давом эттирмаслик ҳақида қарорга келган бўлса, ходим ўз ташаббуси билан МК 132-модда бўйича ишдан бўшаб кетиши мумкин. Эътибор беринг, бу ерда “ходимнинг ташаббуси билан” жумласи қўлланилган. Демак, бунинг акси сифатида агар меҳнат шартномасини дастлабки синов натижаси бўйича бекор қилишда қадамни аввал иш берувчи ташласа, бу иш берувчининг ташаббуси бўлади. Шунга кўра, меҳнат шартномасини МК 132-моддага асосан ходимни 3 кун олдин огоҳлантирган ҳолда иш берувчи томонидан бекор қилиш асоси ҳам МК 161-модда 2-қисми 6-бандида назарда тутилган Кодексдаги иш берувчи ташаббусига оид бошқа асосга тўғри келиши мумкин. Агар шундай бўлиб чиқса, ходимни МК 132-модда билан иш берувчи ташаббусига кўра ишдан бўшатишда меҳнат шартномасини иш берувчи ташаббусига кўра бекор қилишга оид бошқа талабларга, жумладан, МК 164-моддага ҳам риоя қилиш лозим бўлади. Яъни, касаба уюшмаси қўмитаси розилигини олиш ҳақида айтяпман. Хуллас, айни шу жойида МК 132-модда билан меҳнат шартномасини бекор қилиш амалиёти келгусида жиддий бахс-мунозараларга сабаб бўлиши кутилмоқда. Якунда айтмоқчи бўлганим, янги Меҳнат кодекси шу даражада антиқа ёзилганки, унинг керак бўлса ҳар битта моддаси битмас-туганмас муҳокамаларга бой бўлади ҳали. 👉@yuristkadr
نمایش همه...
👍 2🔥 2
Дастлабки синов муддати тугугунига қадар тарафларнинг ҳар бири 2 чи тарафни камида ...Anonymous voting
  • 7 кун олдин ёзма огохлантириб МШ ни бекор қилишга хақли
  • 5 кун олдин ёзма огохлантириб МШ ни бекор қилишга хақли
  • 3 кун олдин ёзма огохлантириб МШ ни бекор қилишга хақли
  • тарафлар бунга хақли эмас
0 votes
👍 4🔥 3👏 2
Агар ходим меҳнат шартномасида дастлабки синов муддати белгиланмаган бўлса, ...Anonymous voting
  • ходимга қайта синов муддати белгилаб шартнома тузиш керак бўлади
  • ходим синов муддатисиз ишга қабул қилинган хисобланади
  • меҳнат шартномаси ҳақиқий эмас деб топилади
0 votes
👍 8👏 2
Ассалому алайкум. МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИНИ БЕКОР ҚИЛИШ мавзусини бошлаймиз. Биламиз бу катта мавзу. Бугун биз 132-модда Дастлабки синов натижасига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида гаплашамиз.
نمایش همه...
10👍 7🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
“YURIST VA KADR” NTMда навбатдаги офлайн ўқув курсларига қабул эълон қиламиз! Ўқув курсларимизда нафақат кадрлар хизмати ходимлари, балки касаба уюшмалари мутахассислари, юристлар, бухгалтерлар ҳамда бошқа ходимлар ҳам ўз ҳуқуқий билимларини оширишлари мумкин. 📚Дарслар меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали мутахассислар томонидан олиб борилади. Тингловчиларга Меҳнат кодекси бўйича зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар ҳамда малака оширганлик тўғрисида сертификат берилади. Малака ошириш курсларимиз онлайн шаклда ҳам бўлиб ўтади. Навбатдаги ўқув курсларига ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин: 👩‍💻@yuristkadr_menejer ☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30.
نمایش همه...
👍 5
Ўриндошларга рағбатлантириш амалга ошириладими?Anonymous voting
  • йўқ албатта улар ўриндошку
  • ха, уларга хам рағбатлантириш амалга оширилади (локал ҳужжатларда бирор таъқиқ белгиланмаган бўлса)
0 votes
👍 5👏 2🔥 1