cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

«Yurist va kadr» nodavlat ta'lim muassasasi

«Yurist va kadr» нодавлат таълим муассасасининг расмий телеграм саҳифаси Курсларга ёзилиш учун тел: +99890-010-86-15 +99833-993-18-80

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
4 007
مشترکین
+2524 ساعت
+487 روز
+19430 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

“YURIST VA KADR” NTMда навбатдаги офлайн ўқув курсларига қабул эълон қиламиз! Ўқув курсларимизда нафақат кадрлар хизмати ходимлари, балки касаба уюшмалари мутахассислари, юристлар, бухгалтерлар ҳамда бошқа ходимлар ҳам ўз ҳуқуқий билимларини оширишлари мумкин. 📚Дарслар меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали мутахассислар томонидан олиб борилади. Тингловчиларга Меҳнат кодекси бўйича зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар ҳамда малака оширганлик тўғрисида сертификат берилади. Малака ошириш курсларимиз онлайн шаклда ҳам бўлиб ўтади. Навбатдаги ўқув курсларига ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин: 👩‍💻@yuristkadr_menejer ☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30. "YURIST VA KADR" NTM
نمایش همه...
👍 3
Таътилдан чақириб олишга йўл қўйилади...Anonymous voting
  • 1-2 гурух ногиронларини
  • 18 ёшга тўлмаган ходимларни
  • пенсионер ходимларни
  • хомиладор ходимларни
0 votes
👍 5
Асосий меҳнат таътили муддати?Anonymous voting
  • 15 иш куни
  • 15 календар кун
  • 21 календар кун
  • 21 иш куни
0 votes
👍 3
Қўшимча таътилларнинг муддати қанча белгиланган?Anonymous voting
  • 21 календар кун
  • 15 календар кун
  • ҳар бир ташкилот ички локал ҳужжатида белгиланади муддати
0 votes
👏 10👍 3
“YURIST VA KADR” NTMда навбатдаги офлайн ўқув курслари бугундан бошланди! Ўқув курсларимизда нафақат кадрлар хизмати ходимлари, балки касаба уюшмалари мутахассислари, юристлар, бухгалтерлар ҳамда бошқа ходимлар ҳам иштирок этишмоқда. 📚Дарсларни марказимиз раҳбари, мутахассис устоз Раъно Исамитдинова бошлаб бердилар. Тингловчиларга Меҳнат кодекси бўйича зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар ҳам тақдим этилмоқда. Малака ошириш курсларимиз бугундан онлайн шаклда ҳам бошланди. Кейинги гурухларга ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин: 👩‍💻@yuristkadr_menejer ☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30. "YURIST VA KADR" NTM
نمایش همه...
👍 3 1🔥 1
Repost from YURISTKADR
БОЛА ПАРВАРИШЛАШ ТАЪТИЛИ ДАВРИ ҲАМ СТАЖ БИЛАН БОҒЛИҚ ҚЎШИМЧА ТАЪТИЛ ОЛИШ ҲУҚУҚИГА ЎТАДИМИ? САВОЛ. Янги Меҳнат кодекси бўйича ходимларга бир ташкилотда ёки тармоқдаги кўп йиллик стажидан келиб чиқиб, қўшимча меҳнат таътили бериладиган бўляпти. Шунда ходимларнинг бола парваришлаш таътили даври ҳам шундай стажга ўтадими, ёки у даврни ҳисобламаймизми? ЖАВОБ. Ҳақиқатдан ҳам, янги Меҳнат кодексининг 220-моддасига асосан, ходимга у битта ташкилотда ёки тармоқда ишлаган ҳар 5 йил учун давомийлиги 2 календарь кун бўлган, бироқ жами 8 календарь кундан кўп бўлмаган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътили берилиши белгилаб қўйилди. Масалан, ходим қайсидир ташкилотга ишга кирганига 10 йил бўлди, демак бу ходимга шу ташкилотдаги 10 йиллик стажи учун 4 календарь кундан иборат бўлган қўшимча меҳнат таътили беришимиз аниқ. Бироқ, бу ходим ушбу 10 йиллик даврнинг 4 йилини бола парваришлаш таътилида ўтказган. Хўш, бу ҳолда нима қиламиз? 1. Янги Меҳнат кодексининг 226-моддаси 1-қисмига мувофиқ ҳар йилги асосий меҳнат таътили билан бирга бир ташкилотда ёки тармоқдаги кўп йиллик иш стажи учун қўшимча таътил олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига кирадиган ҳолатлар рўйҳати кўрсатилган. Бу рўйҳатга ходим ҳақиқатда ишламаган бўлсада, бироқ қонунчилик, ички ҳуқуқий ҳужжатлар ва меҳнат шартномасига мувофиқ иш ўрни сақланган вақтлар ҳам кириши айтиб ўтилган. Лекин, ушбу қоидада ходимнинг иш ўрни сақланадиган юқоридаги имтиёзли даврига унинг бола парваришлаш таътили ҳам кириши аниқ кўрсатилмаган. Яъни, бу ерда бироз мавҳумлик борлиги учун бундан саволга аниқ жавоб олиш мушкул. 2. Кодекснинг 226-моддаси 2-қисмида эса Кодекснинг 405-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган болани (2 ёшгача ва 3 ёшгача) парваришлаш таътиллар вақти ҳар йилги асосий меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажи жумласига кирмаслиги белгиланган. Бу қоидага ҳам чалғимайлик, бунда бола парваришлаш таътили даври ҳисобланмаслиги деганда, мазкур таъқиқ ходимнинг асосий меҳнат таътилини ҳисоблашга таллуқли бўляпти. Яъни, бу чекловнинг асосий таътилдан ташқари бўлган, қўшимча меҳнат таътилларига, жумладан, стаж билан боғлиқ қўшимча меҳнат таътилига ҳам алоқаси йўқ. 3. Мана энди, охирги қоидага аҳамият берамиз. Меҳнат кодексининг 405-моддаси 6-қисмида шундай дейилган: “келгусидаги йиллик меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига, агар жамоа шартномасида, шунингдек ташкилотнинг ички ҳужжатида ёхуд меҳнат шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, болани парваришлаш таътиллари вақти киритилмайди”. Агар биз МК 220-моддадаги стаж билан боғлиқ қўшимча таътилни ҳам ҳар йилги меҳнат таътили эканлигини инобатга олсак, айни мана шу қоида кўриб чиқилаётган саволга якуний жавоб бера олади. Яъни, ҳамма гап ташкилотнинг жамоа шартномасига, ё бўлмасам, ташкилотнинг бошқа ички ҳужжатларига ёки ходим билан тузилган меҳнат шартномасига боғлиқ бўляпти. Агар, мазкур ҳужжатларда ёки уларнинг бирида бола парваришлаш таътили даври ҳам ходимнинг стаж билан боғлиқ қўшимча таътил олиш ҳуқуқини берадиган стажига ўтиши белгиланган бўлса, муаммо йўқ. Акс ҳолда, бола парваришлаш таътили даври стаж билан боғлиқ қўшимча меҳнат таътили олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига кирмаслиги мумкин. 👉@yuristkadr
نمایش همه...
👍 1
Ижтимоий таътиллар қайси жавобда нотўғри кўрсатилган?Anonymous voting
  • хомиладорлик ва туғиш таътили
  • бола парваришлаш таътили
  • ижодий таътиллар
  • иш ҳақи сақланмаган таътил
0 votes
👍 6
Таътилдан чақириб олишга йўл қўйилмайди...Anonymous voting
  • 18 ёшга тўлмаган ходимларни
  • хомиладор аёлларни
  • 1-2 гурух ногиронларини
  • хаммаси тўғри
0 votes
👍 8👏 2
МЕҲНАТ ШАРТНОМАЛАРИНИ БЕКОР ҚИЛИБ ҚАЙТАДАН ТУЗАМАНМИ? САВОЛ. Кадрлик соҳасини яқинда бошлагандим. Ходимлар билан Меҳнат шартнома тузишда МК 104-107 -моддалардаги шартлар ва реквизитларни кўпини киритмаган эканман. Шунда шартномалар хато тузилганми, энди барча шартномаларни бекор қилиб қайтадан янги намуна билан тузиб чиқишим керакми? ЖАВОБ. Меҳнат кодекси 104-моддасининг 3-қисмида ҳам, 107-моддасининг 4-қисмида ҳам бу кўрсатиб қўйилган.
Яъни “агар ушбу моддаларда назарда тутилган шартлар ва реквизитлар меҳнат шартномаси тузишда, шартномага киритилмаган бўлса, бу меҳнат шартномасини тузилмаган деб эътироф этиш ёки бекор қилиш учун асос бўлмайди ”.
Бунда киритилмай қолган шартлар ва реквизитлар меҳнат шартномасига доир ёзма шаклда тузилган қўшимча келишув билан белгиланади, ушбу келишув меҳнат шартномасининг ажралмас қисми ҳисобланади. Юқоридагиларга асосан, ҳозирги холатда Сиз, меҳнат шартномаларни бекор қилиб янгидан тузишингиз шарт эмас, киритилмаган шартлар ва реквизитларни, меҳнат шартномаларига ёзма шаклда қўшимча келишув орқали киритиб чиқишингиз керак бўлади. Экспертимиз: Эъзозабону Мамаризаева Telegram🚀I Instagram 📷 I Youtube 🎬
نمایش همه...
👍 7
Меҳнат таътилидан чақириб олиш МК нинг ..Anonymous voting
  • 232-моддасида белгиланган
  • 132-моддасида белгиланган
  • 222-моддасида белгиланган
0 votes
👍 12👏 6