fa
Feedback

فریب کلاهبرداران را نخورید! تل‌متریو این کانال‌ها را شناسایی و برچسب‌گذاری می‌کند 👉 برای مشاهده برچسب، اشتراک تهیه کنید

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

رفتن به کانال در Telegram

💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot

نمایش بیشتر

📈 تحلیل کانال تلگرام ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

کانال ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ (@ibratli_nomalar) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 43 515 مشترک است و جایگاه 1 380 را در دسته دین و مذهبی و رتبه 1 789 را در منطقه أوزبكستان دارد.

📊 شاخص‌های مخاطب و پویایی

از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 43 515 مشترک جذب کرده است.

بر اساس آخرین داده‌ها در تاریخ 14 اکتبر, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر 3 888 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر -133 بوده و همچنان دسترسی گسترده‌ای حفظ شده است.

  • وضعیت تأیید: تأیید نشده
  • نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 16.52% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 12.25% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب می‌کند.
  • دسترسی پست‌ها: هر پست به طور میانگین 7 150 بازدید دریافت می‌کند. در اولین روز معمولاً 5 300 بازدید جمع‌آوری می‌شود.
  • واکنش‌ها و تعامل: مخاطبان به‌طور فعال حمایت می‌کنند؛ میانگین واکنش به هر پست 109 است.

📝 توضیح و سیاست محتوایی

نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاه‌های شخصی توصیف می‌کند:
“💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot”

به لطف به‌روزرسانی‌های پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 15 اکتبر, 2026)، کانال همواره به‌روز و دارای دسترسی بالاست. تحلیل‌ها نشان می‌دهد مخاطبان به‌طور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته دین و مذهبی تبدیل کرده‌اند.

43 515
مشترکین
-13324 ساعت
-4917 روز
+3 88830 روز
آرشیو پست ها
​​АДАШИШ -Ассалому алайкум, бувижон, яхшимисиз? Мен сиз билан суҳбат қуриш учун газетадан келгандим. -Ваалайкум ассалом болам
​​АДАШИШ -Ассалому алайкум, бувижон, яхшимисиз? Мен сиз билан суҳбат қуриш учун газетадан келгандим. -Ваалайкум ассалом болам. Яхшиман, Оллоҳга шукр. Бу ерда умуман қийналмаяпман. Давлатимизга раҳмат... -Энди сизга баьзи саволлар берсам. Бу ерга қандай келгансиз? Болаларингиз борми, бувижон? -Ҳа, ўғлим бор. Барака топгур мендан ҳар кун хабар олади. Бугун ҳам келганди. Сен келишингдан бироз олдин кетди бояқиш. Ўғлим яхши инсон. Шу пайт ташқаридан шовқинли овоз эшитилди: -Кирмайсиз онангизнинг ёнига. Уларда пул йўқ. Охирги марта келганингизга 1йилдан ошди, қанақа ўғилсиз ўзи? Инсофингиз борми? Кетинг!!! Онахон кўз ёшларини яшириб кулишга ҳаракат қилди -Бу менинг болам эмас, кимдир адашиб келган шекилли... ✍ Дилбар ИСМАТУЛЛАЕВА ☕️ Кечки пайт чой ва кофе устида ўқиш учун сара ҳикоялар 👉@Qisqa_Hikoyalar1

Каникулда фарзандингиз телефон ўйнаб вақт ўтказмайди аксинча мисол ишлаб ПУЛ ишлаб топади! 🤯💸 🔺 6 ёшдан 11-синфгача фарзандлари бор оналар! Энди фарзандингиз ёзги таътилда, иссиқ кунларда кўчага чиқмасдан туриб, уйда онлайн тарзда математикани ЎРГАНИШИ мумкин. 🔺 Бунинг учун бор-йўғи битта иловани юклаб олиши ва аъзо бўлиши кифоя. 🔺 Видеони охиригача кўринг ва ҲАВОЛА орқали ариза қолдириб, 42% чегирмага эга бўлинг: 👉 ҲАВОЛА

#ДАХШАТ..(ФАҚАТ ҚОРҚМАНГ ) Ҳеч замонда озимни озим пуллайман деб ойламаган эдим..😰 Реал воқеа ( Фақат қорқманг ) Отам бн она
#ДАХШАТ..(ФАҚАТ ҚОРҚМАНГ ) Ҳеч замонда озимни озим пуллайман деб ойламаган эдим..😰 Реал воқеа ( Фақат қорқманг ) Отам бн онам ажрашгач мен учун оғир кунлар кела бошлади. Достларимнинг қиммат кийимлару , алламбало тақинчоқларини кориб ичим ёнар нега менда йўқ дер эдим.. Бир куни эса..Менга 1 кеча учун 1 йиллик иш хақимни беришларини айтишганда..Ақлдан озай дедим.. Ҳозир мижозни кутиб отирибман..Козим ёпиқ..Мухими богични очиш керак эмас.. Аммо мен қоидани буздим..Козимдаги богични олдим..Дахшат..Қорқувдан азойи баданим қалтираб қотиб қолдим.. Бу..Бу.. 😱

...Танчага ёпилган кўрпанинг бир чети Ҳотамбекнинг устида эди, бола елкасига ўраб қўйилган кўрпадан чиқолмай у ён-бу ён ағдарила бошлади... Ва бирдан қаттиқ чинқирди-ю, жим бўлиб қолди... ...Фармонбек ўлжаси томон от сурди. Оёқлари титраб жон бераётган кийик боласининг устига энгашди. Оҳунинг ҳали очиқ, чиройли кўзларида Фармонбекнинг акси кўринди... Ширинбону дарвоза олдида отдан сакраб тушди-ю, уй томон отилди. Зум ўтмай унинг фарёди дунёни тутиб кетди. Қочиб кетган хизматкор хотин ҳеч қаердан топилмади. Ширинбонунинг бағри куйиб кетди... ...Оламни гул-у, гулзор қилиб кириб келган баҳор Ширинбонуга татимас, Ҳотамбекнинг ўлимидан кейин қадди эгилиб, сочлари оқариб қолган эди. Орадан икки-уч йил ўтди ҳамки, қайтиб унинг бўйида бўлмади. Дераза ёнида дунёга бесурур боқиб ўтирган Ширинбону Омонгулнинг йиғи овозини эшитиб ҳушёр тортди. Шу пайт ташқаридан ҳовлига уст-боши тупроққа беланган, бурни қонаган кичик қиз кириб келди. Ширинбону унга бир пас гарангсиб қараб турди-да, ўрнидан қўзғолиб ташқарига чиқди. – Ҳа, қизим, сенга нима бўлди? Қизининг жавобини ҳам кутмай, ҳовли ичкарисига қараб қичқирди: – Мастура, Норбўта, ҳой ким бор? Қаердасизлар? Боғ ичидан хизматчи йигит, ошхонадан янги хизматчи аёл Мастура қилаётган ишларини ташлаб югуриб келдилар. --Лаббай, бибижон! – Ўл бибижон, куй бибижон! – Кўзларинг қаёқда? Нимага Омонгулга қарамадинглар?! – Ҳозиргина ҳовлида ўйнаб юрган эди, бибижон, юмуш билан бўлиб, кўчага чиққанини кўрмай қолибмиз. --Кўрмай кўр бўл! Ширинбону шундай деди-да, қизининг қўлидан етаклаб, кўчага чиқди. – Юр, кўрсат, ким қўлини теккизган бўлса, ўзим жазосини бераман. Она-бола безори боланинг уйи ёнига келдилар. – Ойражаб, ҳой Ойражаб! Қайдасан, чиқ буёққа! Қоп-қора даванг хотин лапанглаб чиқиб келди. – Ҳа, нима ишинг бор? – деди у ҳам сенсираб. – Анави бебошингга қарасанг бўлмайдими? Қизимнинг оғзи-бурнини қонга белабди. Қўлимга тушса, қизимни урган қўлларини синдираман! Қора хотин икки қўлини белига тираб шанғиллади. – Ҳо, сиз қўл синдирадиган бўпқолдингизми? Боланг ўлиб писмайиб қолувдинг-ку! Яна овозинг баландлаб қолибдими? Бўй-мўйингда бўп қолдими дейман?! Шу орада буларнинг олдида уч-тўртта томошаталаб хотин-халаж тўпланиб қолди. – Сен Ражаб чўри, оғзингга қараб гапир. Ҳали сен боласи менинг қизимга кучи етадиган катта бўп қолдингми? – Ҳо, алам қилдими?! Алам қилсин! Сенам ўғил туғиб, ўстириб қўй! Ўғлинг келиб қизингни ўчини олсин. Бор йўқол, мен ўғиллик бойвуччаман, ана тўрттасини туғиб қўйибман. Фақат қиз туғадиган хотин билан гаплашмайман. Ширинбону ғазабдан титраб кетди. – Ҳали сен Ражаб қора - қайнонамнинг иштонини ювиб юрган чўри хотин ўғилли бойвучча бўлиб, мени тенгситмайдиган бўлиб қолдингми? – Бор, бор, аввал ўғил туғ, кейин гаплашаман, – шанғиллади яна даванг хотин. – Керак бўлса битта эмас бешта ўғил туғаман! Ўзим туғмасам эримга ёш хотин олиб бераман. Ўнта ўғил туғади. Ўғлим келиб қизимнинг ўчини олмаса, Ширинбону эмасман! – Эй, менга қара! Катта кетма! Эр бермоқ, жон бермоқ деб қўйибди, хайми? Эрига хотин олиб берармиш! Қилолмайдиган ишингни гапиргунча, отингни бошқа қўя қол! Ширинбону ёнида турган қизининг юз-кўзини арта-арта уйга етаклади. Ширинбону уйга қайтиб кириб, алам билан йиғлади. Ерни муштлаб-муштлаб, ёқаларини чок қилиб йиғлади. Тилаб-тилаб олган боласини ёд этиб йиғлади. Шу зайлда қанча вақт ўтганини сезмади. Ахийри ўксиб-ўксиб ўрнидан турди-да шифтга осилган чироқни ёқди. Ётоғидаги каттакон кўзгу қаршисида туриб ўзига боқди. Шишиб кетган қовоқларини силади… ...Ишдан чарчаб келган Фармонбек ётоққа кириб бир пасда ухлаб қолди. Икки ёқасига иккита қимматбаҳо тош қадалган тунги кўйлакдаги Ширибону яна кўзгу ёнига келди. Яна ўз аксига тикилди. Фармонбек ҳам оғир йўқотишдан ўзини анча олдириб қўйган бўлса ҳам, хотинининг қаттиқ изтироб чекаётганидан хавотирда бўлиб, унга анча эътиборини кучайтирган, ҳозир ҳам унинг ўриндан секин сирғалиб чиққанини дарҳол сезди.

UMRNING UCH FASLI

😱Қайнисинглим 3 маротаба бева бўлиб қайтиб келди . Узоғи 3 кун ичида бевага айланувчи қайнисинглимга рахмим келарди. Эримнин
😱Қайнисинглим 3 маротаба бева бўлиб қайтиб келди . Узоғи 3 кун ичида бевага айланувчи қайнисинглимга рахмим келарди. Эримнинг ёлгиз синглиси билан яқин дугона эдик..Бир биризга сирларимизни айтардик.. Ва у бир куни менга қичқираётганида қулогимни беркитмаслигини айтди.. Аммо у сал галатироқ қиз эди.. Доимо нимадандир қўрқиб турар кечаси билан алланималар деб бақириб шайтонлаб чиқар эди.. Эрим эса кечаси бу товушларни эшитмаслигимиз учун доимо мусиқа ёқар..Бомдодга яқин бу овоз сирли тинар эди.. Бир куни мусиқани ўчирдим..Овозларни эдҳитганимда эса оёғим озимга бойсунмай ташқарига чиқдим..Чиқдиму қотиб қолдим..Қайнисинглим..Қолида пичоқ билан.. ДАВОМИНИ ЎҚИШ 😱

❗️DIQQAT SAVOL HAMIR QOʻLGA YOPISHMASLIGI UCHUN NIMA QILISH KERAK? 90 % Ayollar topa olishmadi sizchi bilasizmi? 👇👇👇
❗️DIQQAT SAVOL HAMIR QOʻLGA YOPISHMASLIGI UCHUN NIMA QILISH KERAK? 90 % Ayollar topa olishmadi sizchi bilasizmi? 👇👇👇

– Энам отни бўшатиб кейин дарвоза очган экан, шартта томдан от устига сакрадим. “Чуҳ, жонивор”, деб бир қамчи солган эдим, ўқдек учиб кетди. Ўшанда ҳам ҳаммаёқ оппоқ қор эди. – Ҳа, Худога шукур, замон тинчиди, халқ ҳам анча хотиржам яшаяпти, – деди Ширинбону. – Иккаламиз ҳам от минмаганимизга ҳам анча бўлди, – деди Фармонбек. – Менинг эсимдан ҳам чиқиб кетгандир, – деди ўйчан ўтирган Ширинбону. – Қани паҳлавон, бери келинг-чи, бир ачом қилайлик. Ҳотамбек атак-чечак қилиб бориб отасини қучоқлади. “Паҳлавоним, суянган тоғим...” Фармонбек ўғлини эркалар экан, яна хотинига юзланди. – Бону, бир овга чиқиб келайлик. Юринг, отлар туёғининг чигилини ёзади, ўзимиз ҳам бир айланиб келамиз. Ҳозир кийиклар ўт-ўлан излаб, тоғдан пастга энадиган пайт. Бирорта отиб келсак, ўзим сизларга гӯштидан кабоб қилиб бераман. – Бегим, ҳозир ҳаво совуқ. Ёшим ҳам бир жойга бориб қолди. От минишга қўрқаман. – Сиз от минишдан қўрқасизми? Сиз-а? Баҳона қидиряпсиз. Отда юришда мен сизга етолмайман-ку! – Барибир, негадир оёғим тортмаяпти. Бормай қўяқолайлик. – Бону уйда ўтиравериб зерикиб кетдингиз. Кейин мен сиз билан дала айлангим келяпти. Йўқ деманг Бону, одамнинг дилини оғритманг. Ойбодомни чақиринг, Ҳотамбекнинг ёнида ўтирсин. Кечгача бир айланиб келамиз. Ширинбону истар-истамас ўрнидан қўзғалди. Унинг рози бўлганини кўрган Фармонбек қувониб ташқарига йўл олар экан, хотинига қараб деди: – Мен Норбўтага айтай, отларни эгарласин! Ширинбону Ҳотамбекнинг ёнидан жилмасликни хизматчи аёлга қайта-қайта тайинлаб, эгар- жабдуқ урилган отлар томон юрди. Икки отлиғ тоғ ёнбағри томон йўртиб кетдилар. Бироқ ҳадеганда на кийик, на бошқа жонивор учрамади. Иссиққина уйда ўтиравериб анча бўшашиб қолган Ширинбону совуқ қота бошлади ва шунинг баробаринда кўнглида недир тушуниксиз хавотир орта борди. – Бегим, кўнглим нотинч, қайтиб кета қолайлик. Фармонбек хотинининг устидан кулди: – Э, Бону, мен кексайяпман, десам, сиз ҳам қарияпсиз шекилли. Яна бироз кезайлик, бирор нима учраб қолар. Яна бироз юришгач, узоқда уч-тўрт қора кўринди. Фармонбек ўша томонга қараб от солди. Хотини истар-истамай уҳ тортганча унга эргашди... ...Ойбодом болани гоҳ ўйнатар, гоҳ йиғласа, овутарди. – Уфф, қачон ухлайсан-а, супрақоқди? – деди энсаси қотиб ўтирган хизматчи аёл инжиқланаётган болага қараб. – Ёт, ухла, ана бўжи келяпти, ёт! Ҳотамбек сандал ёнига тўшалган кўрпачага ётди. Аёл унинг елкасига енгил шапатилаб аллалай бошлади. Сандалнинг иссиғи элитган гўдак ухлаб қолди. Боланинг уйқуга кетганига ишончи комил бўлган аёл секин хонадан чиқди. Эшикни зич ёпиб, ҳовли саҳнини кесиб ўтиб, ошхона хизматчиси Муҳаррамнинг ёнига борди. Катта тоғорада хамир қораётган Муҳаррам Ойбодомга танбеҳ берди: – Бибим сенга қимирламай ўтир деганди, қимирламай ўтирмайсанми иссиққина уйда? – Бибингнинг эркатойи тош қотиб ухлаб қолди. Бояги ҳангомани айтиб берай кейин кетаман. “Кейин эри ўша хотинни уриб-уриб ҳайдаб юборибди. Хотини эса...” Ҳотамбек сандалнинг баланд тафтидан безовта бӯлиб, йиғлай бошлади… ...Ҳалиги қораларга яқинлашган Фармонбек орқасидан етиб келган хотинига қараб: – Кийиклар экан Бону, ҳув ана четроқдагиси она кийик, ёнидаги болалари, – деди. Жониворлар галаси анча олисда бўлиб, ҳали хавф-хатарни сезишмаган, алҳол, қорлар орасидаги яккам-дуккам хас-чўпларни чимдир эдилар. Фармонбек елкасига осиғлиқ милтиқни қўлига олди. -Отманг, бегим, болалари ҳали жуда мурғак экан,- илтижо қилди Ширинбону. – Бону кейинги пайтларда бироз йиғлоқи бўлиб қолибсиз. Худо бу жониворларни бандасига ризқ қилиб яратган. Майли, она кийикни эмас, бирор кичикроғини отиб оламан. – Бегим, онасининг кўз ўнггида отманг. Юрагим жуда безовта бегим, отманг! Бирдан варанглаб кетган ўқ оҳуларнинг энг нозиги, энг кичигини қулатди. Бирдан Ширинбонунинг қулоғи остида боланинг чинқириғи янграгандай бўлди. Ширинбону отнинг жиловини уй томон буриб шамолдек елиб кетди…

Келинойиларим кетгач ўн дақиқадан сўнг эшик очилди.Аниқ Камол акам.Ифорларидан танидим.Қўлларим қалтираб келинойиларим ўргатг
Келинойиларим кетгач ўн дақиқадан сўнг эшик очилди.Аниқ Камол акам.Ифорларидан танидим.Қўлларим қалтираб келинойиларим ўргатганидек келин салом қилдим.Икки марта эгилиб салом қилдим.Кейин ҳеч нарсани англаб улгурмасимдан сарийим бошимдан юлиб олинди.Камол акам бошимдаги сарини юлиб олдида отиб юборди.Бошимдаги оқ дурлар билан безатилган дўппим ҳам ерга думалади.Сочларим тўзғиб кетди. Бунақа қилишига албатта сабаблари бор чунки мен эримнинг дўстлари билан...😭

– Келинг, опажон, кўринмай кетдингиз? Аёл киши саломат бўлса ҳам, баъзан дўхтирларга кўриниб туриши керак,- деди шифокор аёл ӯрнига ӯтирар экан. Ширинбону кундошига ишора қилди. – Бу гал мени эмас, синглимни кўриб қўясиз. Шамоллаган бўлса керак. Сиз аввал бир текшириб кўринг-чи?! Дўхтир аёл Райҳонбибини парда ортига таклиф қилди. У дувв қизарганча шифокор кўрсатган жойга ўтди. Давоми бор. Гулнора Раҳмон. #УмрнингУчФаслиХикоя Переводите денег из России. 0% комиссии Деньги быстро переводятся на банковские карты Узбекистана через Сбербанк Онлайн. Удобно. Подробнее sberbank.com Реклама 0+ ИЗУЧИТЕ ВСЕ УСЛОВИЯ КРЕДИТА (ЗАЙ- МА) НА САЙТЕ В СООТВЕТСТВУЮЩЕМ РАЗДЕЛЕ. ОЦЕНИВАЙТЕ СВОИ ФИ- НАНСОВЫЕ ВОЗМОЖНОСТИ И РИСКИ ТелеграмЗайм. Получите деньги сейчас: простая заявка, документы не нужны, моментальный перевод. tg.kiwizaim.ru Sharhlar 46 Амир Мелиев Амир Мелиев 🎁 6 sen 2020 1 Амир Мелиев Амир Мелиев 🎁 6 sen 2020 1 Амир Мелиев Амир Мелиев 🎁 6 sen 2020 1 Yana 43 ta fikr ko‘rsatish Sharh qoldirish uchun kiring yoki ro‘yxatdan o‘ting 📚 Ҳикоя ва Қиссалар.📚 🇺🇿 🇺🇿 🇺🇿 📚 Ҳикоя ва Қиссалар.📚 🇺🇿 🇺🇿 🇺🇿 Tasma Ishtirokchilar30K Mavzular21K Yana Qo‘shimcha ustun Hammasi 21 839 Qo‘shimcha Guruhga obuna bo‘lish va postlarga fikr bildirish uchu

– Холхўжа новвойдан тўртта қайноқ патир келтир. Муҳаррамга айт, кўриниб кетсин. Муҳаррам ошхонадан олдига тутилган пешбандига қўлини арта-арта чиқиб келди. – Муҳаррам, ертўлага туш. Тоғангнинг бурноғи йил қилдириб қўйган мусалласидан бир хумчасини олиб чиқ. Хизматчи аёл ертўлага тушиб, кичикроқ хумчани кӯтариб чиқди. – Энди тузланган бодринг ва ул-буллардан тақсимчага тузаб чиқ. Шундоқ кўтариб келма. Ширинбону бир гапириб ўн кулиб пиёлаларга ичимлик қуя бошлади. – Келинг, Райҳонбиби, кабоб пишгунча бир пиёладан олайлик. Бу ўтар-кетар дунёда ғам чекманг. Ўлимдан бошқасининг чораси бор. Олинг! – Ичмайман, опа, ичкилик ҳаром қилинган. – Нима ҳаром, нима ҳалол, мен ҳам биламан. Бунинг ўзи ҳалол, кайфи ҳаром. Биз шифо учун ичяпмиз-ку! Даштнинг изғирини ич-ичингизга ўтиб кетган. Буни ичинг, бутун танангизни қиздиради. Озгинадан ичиб турсангиз шифо бўлади. Олинг, ичиб юборинг! Ана кабоб ҳам келяпти. Райҳонбиби пиёлани олиш олмаслигини билмай иккиланди. – Э, тез бўлинг, қўлим толиб кетди, – деди яна Ширинбону. Райҳонбиби ичимлик тўла пиёлани қўлига олиб бир ҳўплади. – Э, буни ҳўпламайди, бирдан ичворинг! Райҳонбиби бир симиришда пиёлани бўшатди ва баданида ёқимли қизиш туйди. – Вой, опа, титраб кетяпман. – Энди кабобдан олинг. Иккала аёлнинг кайфияти яхшиланиб, кула-кула овқатлана бошлашди. Ширинбону яна йигитга қараб буюрди. – Норбўта кабобдан кўпроқ пиширавер. Мастура ва Муҳаррам опангга ошхонага киргизиб бер. Қизларга хонасига бер. Ўзинг Муроджон билан бирга овқатлан. – Хўп бўлади бибижон. Йигит аёлларнинг олдидаги кабобдан бўшаган сихларни кўтариб қўрхона томон кетди. Ширинбону яна бир-икки пиёла мусаллас ичди. Райҳонбиби ичкиликка қайтиб қўл узатмади. Эрталаб Фармонбек ювинаётганда кичик хотин унинг қўлларига илиқ сув қуйиб турди. Катта хотин сочиқ тутди. Бири келиб ўтирадиган ўрнига қават-қават кўрпача тўшаса, иккинчиси пиёласига чой қуйди. Каттаси камзулини узатса, кичиги пойафзалининг чангини артди. Иккала аёл эрни хушфеъллик билан ишга кузатдилар. Фармонбек ишга жӯнаб кетгач, дарвоза табақаларини бекитаётган хизматчи йигитни катта бека тўхтатди. – Норбўта, дарвозани бекитма! От-аравани ҳозирла. Биз кичик бибинг иккаламиз Хатирчига борамиз. Дўкон айланамиз. Ӣигитга топшириқ бериб бӯлган катта хотин кундошига юзланди: – Райҳонбиби, ясаниб чиқинг! Иккала аёл Қўқон аравага ўтиришар экан, катта бека хизматчи аёлларга ҳам юмуш юклади. – Мастура болаларга кўз-қулоқ бўл, йиқилиб-сурилиб юришмасин. Муҳаррам сен ошнинг тагини қилиб қўй! Биз қайтгач дамлаб юборасан. Қишлоқ ӣӯлидан бораётган арава устидаги бу икки аёлга, учраган катта-кичик салом берар, Ширинбону алик олиб, сўрашиб борарди. Улов колхоз идораси ёнидан ўтиб катта йўлга чиқди. Бу ерда бошига рўмолини диккайтириб ўраган колхознинг фаол аёллари Ширинбонуга алоҳида эҳтиром билан салом беришди. Булар арава узоқлашгач, ўзаро суҳбатлашдилар: – Фармон каттанинг хотинларими? – Ҳа, шуларда, бошқа ким бўларди. – Каттасини қўйган эмиш-ку, а? – Лекин бирга туришармиш. Буларга ҳукумат индамас экан-да, а? – Каттасидан қоғоз қилиб ажрашган экан-у, бўпти-да! Арава район марказига етиб келиб, бозор ёнида тўхтади. Ширинбону аравадан илдам тушиб Райҳонбибига қўл узатди. – Келинг, мана бу ердан тушинг! Ширинбону кундошини бошлаб кетар экан, йигитга йўл-йўриқ берди: – Аравани карвонсаройга қўйиб, бирорта чойхонада дам ол. Бизлар шаҳар айланиб бўлгач, шу ерга қайтиб келамиз. Аёллар серқатнов йўлнинг четидан юриб кетдилар. Ширинбону пештоқига “Шифохона” деб ёзилган бино олдида тўхтади. – Юринг, Райҳонбиби, дўхтирга кўринамиз. Сизни ҳам кўриб қўяди. Райҳонбиби шаҳарга сафарнинг асл сабабини энди тушунди. Улар эшигига “Аёллар маслаҳатхонаси” деб ёзилган эшик ёнига яқинлашдилар. Хонадан чиқиб келган шифокор аёл Ширинбону билан қучоқлашиб кӯришиб, ичкарига бошлади. Эшик олдидаги узун курсида ўтирган беш-олтита аёл “навбатга турмайдими булар? Булар ҳам навбатга турсин!” деб шовқин кўтаришди. Ширинбону бу шовқинга эътибор қилмай кундошини қўлидан ушлаб ичкарига қадам қўйди. Райҳонбека орқасига ўгирилиб, ўтирганларга узрхоҳлик билан боқди.

Катта оила кечки таомни жамулжам бўлиб тановул қилгач, фотиҳадан кейин қизлар Муродиллани ўз хоналарига олиб кириб кетишди. Ширинбону туриб кетгач, Райҳонбиби ҳам ётоққа кирди. Олдинроқ кириб ўринда ётган эрига қараб: – Негадир мазам йӯқ, бошим оғриб турибди, – деди. – Ие-ие, дўхтир обкелайми? – деди шошилиб Фармонбек. – Йўғ-э, бир ухлаб турсам ўтиб кетади. Сал ҳаво оғирми дейман. Опам тузукмикан? Бугун у кишидан хабар олинг... – Ҳа, опанг жуда яхши аёл. Тилаб-тилаб олган якка-ю ягона ўғлимиздан ажралиб қолганимиздан буён тез-тез боши оғрийдиган бўлиб қолди. Фақат ўзини айблайди. Эҳтиёт қилолмадим дейди. Куйиб кетди, бечора. – Аёл киши кундош келса ҳам қийин аҳволга тушади. – Опанг яхши аёл, кунчилик қилмайди. – Шундай бўлса ҳам хабар олиб турсангиз, девдим. Фармонбек бироз ўйланиб тургач, “Тўғри айтасан, бир хабар олай-чи” деди-да ўрнидан туриб ташқарига чиқди. Ширинбону эрининг қадам товушларини эшитиб, ётган жойидан туриб ўтирди. Фармонбек катта хотини хонасининг эшигини секин тақиллатди. – Бону, ухламаётган бўлсангиз эшикни очинг. Ширинбону шошилиб чиройли тунги кўйлагини кийди, сочларини тўғрилади. – Бону, ў Бону, ухлаб қолдингизми? Ширинбону эшикка яқин келиб зулфагини туширди. Эр ичкарига кирди. – Нима гап, бегим, тинчликми? – Ёнингизга келдим, Бону. У хотинини бағрига босди. Аммо Ширинбону бирор интилиш кўрсатмади. – Сиз келсангиз мен бир нима дермидим, бегим. Фақат... – Нима фақат, Бону? – Қаттиқ ухлаб қолган эканман, қўрқиб кеттим. Кейин... мени куяди, деб ўйлаб келдингизми? – Куяди деб ўйлаганим йўқ, сизни соғиниб келдим, Бону. Шу дақиқада Ширинбонунинг юраги тез уриб кетди. Бироқ, ҳолатини сездирмай, “аввал кичик бибининг бўйида бўлсин, менга қолса ҳозирча у ёқда бўлиб турганингиз маъқул бегим”,- деди ўзини хотиржам тутиб. – Майли, Бону, сизнингча бўлақолсин. Фармонбек ташқарига чиқди. Эшик зулфинини қайтадан илар экан, Ширинбонунинг кўзлари ёшга тўлди... У эрталаб хонасидан хотиржам қиёфада чиқиб келди. – Мастура сўрига кўрпача ташла. Икки аёл бир пасда хонтахта атрофига бир нечта кўрпача тўшадилар. – Муҳаррам, дастурхон туза! Сен Мастура, кичик бибингни чақир, бирга чой ичамиз. Ичкарида кундошининг фармонбардор овозини эшитиб ўтирган Райҳонбиби ўрнидан қўзғолиб, ташқарига чиқди, келиб Ширинбонунинг қаршисида ийманибгина ўтирди. – Мастура хонамдаги тошойна олдида пардоз қопчиғим турибди, олиб чиқ! Аёл илдам бориб Ширинбонунинг пардоз буюмлари солинган халтачани олиб келди. Ширинбону қопчиқ ичидаги буюмларни бир-бир хонтахта устига чиқарар экан, фарангги упага таъриф берди. – Қаранг, Райҳонбиби, мана бу упа юмшоқ, ҳиди ҳам майин, димоққа ёқади. Сурсангиз оппоқ бўласиз, бироқ упа сурганингиз билинмайди. Кундошдан садо чиқмади. Ширинбону сўзида давом этди. – Ҳа, упа суриб юрмаган одам ёқтирмайди. Майли, ўзингиз шундоқ ҳам сутга чайгандайсиз. Аммо мана бу сурмадан бир суриб кўринг. Буни бухоролик яҳудийлар тайёрлашган. Ҳам денг, одамга ярашади, ҳам кўзни равшан қилади. Кундош мақталган нарсаларга боқиб ҳам қўймагани Ширинбонуни сергаклантирди. У пардоздан бир зум тўхтаб Райҳонбибига синчков назар ташлади. – Райҳонбиби, кайфингиз чоғ эмас, тинчликми? - Бӯйимда бӯлмаяпти-ку, опа… - Ширинбону бирпас ўйланиб тургач қўлидаги сурмани хонтахта устига қўйди-да, бирдан кулиб юборди. – Шунга ҳам ғам чекяпсизми? Бугун бўлмаса, эртага бӯлади! Бўлади-да бир кун! Майли пардоз қилишни хоҳламасангиз, қилманг. Лекин сизнинг ўйнаб-кулганингизни ҳеч кўрмадим. Келинг, бир “эр кетди” қилайлик. Кейин чўзилиб боғ томон қаради. Отхона томонда ўралашиб юрган йигитга кўзи тушгач, унга қараб қичқирди. – Ҳой Норбўта, бери кел! Йигит қилаётган ишини қўйиб, боғ тарафдан чиқиб келди. – Лаббай бибижон?! – Эрталаб сўйилган қўйнинг гўштидан кабоб қил! --Мастура қаердасан?! Аёл қизалоқларнинг хонасидан югуриб чиқди. – Келдим, бибижон!

Райҳонбиби кўзларидан дув-дув ёш оқиб, “берган тузингизга рози бўлинг, тоғажон”, деди. – Мингдан минг розиман, қизим, борган жойингда тош бўл, ўзингдан кўпайиб, ували-жували бўл, қизим, – деди Нурмурод муаллим. Тоға сўнгги бор Ширинбонуга мурожаат қилди. – Кӯнглингизни кенг тутасиз-а, янгабону? – Хотиржам бўлинг муаллим оға, мен мард одамнинг фарзандиман, сўзимда тураман, – деди-да мурсагининг ич чўнтагидан бир жуфт ойбалдоқ чиқариб, Райҳонбибининг қулоғига ўз қўллари билан тақди. Сўнг Нурмурод муаллимга юзланиб: – Бу-ку, бир тақинчоқ, жиянингиз сўраса шундай қўлимни осмонга узатаман-да, ойни олиб бераман, – деди. – Илоҳо, кам бўлманг, янгабону, сизга ишондим, – деди Нурмурод муаллим. Бу хонадонда йиғилган узоқ-яқин қариндошлар ва тўрт қизалоқ тўй карвонини қий-чув билан шодумон кутиб олишди: – Бизга опача келди! Бизга укача келди! Тун. Ширинбону боғда телбавор кезинар экан, нигоҳи дамба-дам келин-куёв хонасининг деразаси томон интиларди. У гоҳ у дарахтга суянар, гоҳ бу дарахтга пешонасини босарди… Райҳонбиби тонг саҳарда туриб ташқарига чиқди. Юз-қўлини ювгач, қўлига супурги олиб, энди ерга икки-уч урган ҳам эди, Ширинбону хонасининг деразаси очилиб, ўзи кўринди. – Муҳаррам, Мастура! Қаёқдасизлар? Хизматчи аёллар дарвозахона олдидаги чоққина хонадан югуриб чиқишди. Ширинбону уйқусираб турган бу икки хизматчи аёлга қараб қичқирди: – Ўликдай қотиб ётавермасдан эртароқ турмайсизларми? Ол бибингнинг қўлидан супургини! Аёллардан бири Райҳонбиби томон шошилди. – Қўяверинг эди, опа, қилиб юрган юмушим, супур-сидир оғир иш эмас-ку, – деди Райҳонбиби хижолат бўлиб. – Йўқ, сиз ҳам бегойимсиз энди. Ичкарига кириб дам олинг! Кичик хотин ноилож ётоқ томон йўл олди. Ширинбону эса деразани ёпиб, кўзгу олдига келди. Ўзининг ғира-шира аксига боқди. Ўтирди, турди. Ўринга чўзилди, яна турди. Парданинг қия бўлиб турган еридан яна келин-куёвнинг деразасига қараб турди-да, лабларини тишлаганча овозсиз йиғлади. Бироздан сўнг Фармонбек ўрнидан туриб ташқарига чиқди. – Бибижон, илиқ сув тайёрлаб қўйдим, тоғамнинг қўлларига ўзингиз қуйиб турасизми, – деди эшикдан мўралаб хизматчи аёл. Тиззаларини қучоқлаб ўринда ўтирган кичик хотин бу юмуш ўзига юклатилган вазифа эканлигини англаб, ташқарига йўл олди. Нонуштадан сўнг қизлар мактабга жўнашди. Район марказида ишлайдиган Фармонбекни уч-тўртта раҳбарга ажратилган “виллис” русумли машина ишга кетди. Райҳонбиби ётоққа қайтиб кириб нима қилишини билмай бироз ўтирди, сўнг қизларнинг адабиёт дарсликларидан бирини олиб ўқишга тутинди. Ўз хонасидан чиқиб келган Ширинбону ошхона хизматчиси Муҳаррамга қараб: – Сен бугун хамир қор. Нон ёпасан, – деди. – Хўп бўлади, бибижон. Кўп ўтмай ёпилган ноннинг хушбўй ҳиди таралди. Бироқ нонлар Ширинбонунинг кўнглига ўтиришмади шекилли, у хизматчи аёлга танбеҳ берди: – Менга қара Муҳаррам, бу биринчиси эмас. Яна бир марта нонларни ё куйдириб, ё гуллатиб қўйсанг, амакингникига жўнатиб юбораман. Юрасан ўша ёқда, тезак териб, таппи ясаб, тушундингми? – Хўп, бибижон, тушундим, энди бохабар бўламан. – Ҳа, кўзингга қараб иш қил! Муҳаррам унинг эшитмаслигига ишончи комил бўлгач, ёнига келган Мастурага қараб секингина деди: – Кундошни олиб келган ўзи, энди аламини бизлардан оляпти. – Ҳа, бибим олдин бунақа эмас эдилар. Деразага яқин ўтирган Райҳонбиби бу сўзларни эшитди. Унинг кўз ўнгидан қайнонаси билан турган пайтлардаги манзара ўтди… ... Ўша куни Муродилланинг иссиғи кўтарилиб, кечаси билан инжиқланди. Райҳонбиби туни билан кўз юммади. Тонгга яқин сочиқни намлаб боланинг пешонасига босиб ўтирган эди, эри хонасидан чиқиб юз-қўлларини ювди-да, янги хотинини ташқарига чақирди. У ҳам қорнини дўппайтириб чиқиб келди. Турсунбой унга анорларни сайлаб-сайлаб узиб берди, сўнг иккаласи қушларга ўхшаб, тумшуқ ўпишиш қилиб, яна хоналарига кириб кетишди. Бу хотира Райҳонбибининг юрагини худди ўша пайтдагидай зириллатди. У куни билан икки хизматчи аёлнинг суҳбати таъсири остида кўнгли аллатовур бўлиб ўтирди.

Меҳмонлар фотиҳа ўқиб қўзғолдилар. Нурмурод муаллим бошини эгганча ўтирган ерида қолди. Уруш тугаганига беш-олти йил бўлиб қолган бўлса ҳам қишлоқда уйланадиган йигитдан, эрга тегадиган ёшдаги қизлар кўпроқ эди. Нурмурод муаллимнинг ҳовлисидаги “катта” уйда истиқомат қилаётган қизларнинг ёши ўтиб борарди. Шунга қарамасдан Райҳонбибининг кекса одамга унаштирилиши бу қизлар орасида анча баҳс-мунозарага сабаб бўлди. – Райҳонбиби, – деди қизлардан бири, – у киши сендан ўттиз ёш катта эмиш, ундан кўра тоғам сени анави дўхтир йигитга бергани тузук эмасмиди? Келиб-келиб чолга тегасанми? Ухлаб ётган боласининг сочларини силаб ўтирган Райҳонбиби индамади. Унинг ўрнига бошқа қиз жавоб берди: – Э, қизиқ экансан, Зайнаб, тоғам нима қилишни ўзи яхши билади. Булардан нарироқда ётган қиз бошини кўтариб гапга аралашди: – Урушда эркак зотига қирғин келди-ку! Энди тенгингга турмушга чиқиш қийин. Мен ҳам ёши каттароқ одамга бўлса ҳам тегардим. Уйим-жойим, ўғилларим, қизларим бўларди. – Бу гапинг ҳам тўғри, – деди Зайнаб, ахир қачонгача бизларни тоғам боқади? – Тўғрику-я, лекин ўн ёш катта бўлса, ўн беш ёш катта бўлса ҳам бошқа гап, ўттиз ёш жуда кўпми дейман-да, -- деди яна бир қиз гапга аралашаркан. Дарвоза олдига келиб тўхтаган аравадан олдин Ширинбону, сўнг яна икки аёл тушдилар. Пешвоз чиққан Бердимурод арава устидан иккита катта бўхчани олди. Саидабону меҳмонларни ичкарига бошлар экан, йигитчага паст овозда деди: – Болам, бор тоғангни чақириб кел. Кўп ўтмай аёллар ўтирган хонага Нурмурод муаллим кириб келди. – Ассалому алайкум, муаллим оға! – деди Ширинбону ўрнидан туриб. – Ваалайкум ассалом, янгабону, тўй ҳаракатидамисиз дейман? – Ҳа-да, муаллим оға. Совуқ тушмай тўйни қилиб юбора қолайлик деб турибмиз. – Янгабону, жуда тугун-пугунлар билан келишдан олдин бизнинг шартни бажаришингиз керак эди. Ширинбону мурсагининг ич чўнтагидан тўрт букланган қоғоз олди ва ўтган сафар келганида муаллим шарт қўяётиб, нуқиган жойига қўйди. – Мана! Муаллим қоғозни қўлига олди. Ўқиб чиққач, бошини чайқаб-чайқаб хотинига узатди. – Эҳтиёт қилиб сандиққа солиб қўй, йўқолмасин! Муаллим ерга қараганча яна бироз ўтиргач, “майли, сизлар янгангиз билан суҳбатлашиб ўтиринглар, мен борай”, деб ўрнидан турди. Келган аёллардан бири Саидабонуга қараб: – Янга, жиянингизни чақиринг, сарполарини кўрсин, – деди. Райҳонбиби ноқулай бир аҳволда салом бериб ичкарига қадам қўйди. – Келинг, айланай, келинг, – деди Ширинбону, Мастура бибингнинг сарполарини кўрсат! Аёл тугунларни ечди… Очлик, юпунлик, оғир меҳнат, урушдан қайтмаган аканинг армони, бир кўзи қамчи зарбидан ожиз бўлиб қолган уканинг дарди, фарзанд соғинчида икки қишлоқ орасидаги узоқ йўлда девонадек югуришлар қалбидан қувончни мангу супуриб кетган бу аёл зеби зийнатлар-у, ялтироқ матоларга маҳзун нигоҳ ташлади... Шу кеча Райҳонбиби ухламади. Мингта хаёл бошида чарх урди. “Ростдан ҳам бу аёл кундошлик қилмасмикан? Ўзига тўқ хонадонга ўхшайди, Муроджон тўйиб-тўйиб овқат еса бас. Боламни уриб-сўкмаса, қўлим косов, сочим супурги бўлиб, хизматини қиламан. Катта одам дейишяпти. Эҳтимол Московларга сим қоқиб, акамни сўраб берар. Акам бирор жойда ярадор бўлиб, (эй Худойим-эй, оғир ярадор бўлиб эмас), ҳушидан кетиб ётган бўлса, биров ёрдам бериб, даволаб, қизига уйлантирган бўлса ҳам майли. Шунақа қилиб ўрисларни юртида қолиб кетганлар ҳам кўп эмиш-ку! Акам тирик... Акам келади бир кун. Келмаса ҳам соғ бўлсин. Анави Тоштурди ҳам аканг ўша ёқларда қолиб кетади деган. Аканг ўлади дегани йўқ эди ўшанда. Агар акам қайтиб келса, биз уч етимнинг бағримиз тўлиб қоларди. Суянардик, акажон, қандай кунларни бошимиздан ўтказдик, дер эдим… Елкасига бошимни қӯйиб тӯӣиб- тӯйиб ӣиғлардим...” Жиянини иккинчи марта узатаётган Нурмурод муаллим тўйни катта қилишга рози бӯлмади. Тўйга бир-иккита қўшни ва яқин орадаги қариндошлар келдилар. Хонадондаги аёллар Райҳонбибини ясантириб, кўчада кутиб турган куёв томоннинг кайвонилари томон бошладилар. Номига доира чертилиб, икки-уч қиз-жувон паст овозда “ёр-ёр” айтди. Дарвозахона олдида турган муаллим бўғзига нимадир тиқилиб, жиянига оқ фотиҳа берди.

Дарвоза олдига келиб тўхтаган машинадан Фармонбек тушди. Нурмурод муаллим дўстини аёллар ўтирган жойга таклиф қилди. – Хўш, дӯстим, янгабонунинг биз томонларга нима ниятда келганларидан хабарингиз борми? – Бор, Нурмурод оға, бор. Биз эр-хотин шундай маслаҳат қилдик. Худо берса, яна бир-иккита фарзанд ўстирсак, деб ният қиляпмиз. – Аёлларнинг сочи узун... Аммо сизни нима жин урди Фармонбек?! – Жин ургани йўқ, оға. Биз шу жиянингизга харидормиз. Хўп демасангиз бўлмайди. Фармонбекнинг жавобидан сӯнг мезбон Ширинбонуга қаради: – Хўп, ана бердим ҳам дейлик, янгабону. Аммо бу ожиза сизга кундош бўлгач, ўғил эмас қиз туғса-чи? Ўзи бир нокасга тушиб кўрган азоблари камдай, сиз ҳам келтириб ташлайсизми? Бу биринчидан. Эрингизни ҳукумат “икки хотинли бой”, деб қулоқ қилиб юборса, додингизни кимга айтасиз? Бу иккинчидан. Ана ундан кейин бу бечора яна бир болани кўтариб эшигимга қайтса мен бошимни қандай кўтариб юраман? Бу учинчидан. Йўқ, бўлмайди, ўз тенгига узатиб куйганман. Иккинчи хотин қилиб беролмайман. Муаллим гап тамом дегандай бир нуқтага тикилганча жим қолди. – Нурмурод оға, мени жуда ҳам сочи узун, ақли калтага чиқарманг. Айтдим-ку, узоқни кўзлаб иш қиляпмиз, деб. Муштипар қизларимнинг акаси бўлмаса, укалари бўлсин,“ҳой нима қиляпсан?”, дейдиган бир суянган тоғи бўлмаса, аёл кишининг бурнини қонатадиган нокас доим топилади. Жиянингиз ҳали кӯп ӯғил фарзандлар кӯради, улар опаларини сўрагувчи, суягувчи бўлади. Сиздай ақлли одам шуни тушунмаганига ҳайронман! – Эй, Нурмурод оға, уни қўйинг, буни қўйинг, ўзидан ҳам бир сўрайлик, ўзи нима дейди, – гапга аралашди суҳбатга жим қулоқ тутиб ўтирган Фармонбек. Муаллим хотинига имо қилди: “Бор, айтиб кел”. 💥УМРНИНГ УЧ ФАСЛИ. (Қисса) 3-қисм. - 902765859574 Хонага одми кийинган, рўмолини томоғидан айлантириб ўраган Райҳонбиби кирди ва синиқ овозда салом берди. – Ассалому алайкум. --Ваалайкум ассалом. Ширинбону алик олди. Фармонбек бош ирғади. Ўтир, қизим, деди муаллим. Райҳонбиби омонатгина чўкди. --Хўш, қизим, мана сенга совчилар келиб ўтиришибди, деб гап бошлади Нурмурод муаллим, мана бу тўрда ўтирган киши сенга уйланмоқчи. Бу опанг шу кишининг хотини. Мен йўқ, деяпман. Меҳмонлар ўзидан ҳам сўрайлик, дейишди. Райҳонбибидан овоз чиқмади. Нурмурод муаллим жиянига қаради: --Хай, қани, бирор нарса де. Мен розиман, тоға... Тоға Райҳонбиби, “ўламан саттор, йўқ”, деб туриб олади, деб ўйлаган, жуда бўлмаса, ўзингиз биласиз, тоға, дейишини кутган эди, жиянининг бирдан рози бўлиши уни танг аҳволга солиб қўйди.: --Ўйлаб гапир, қизим! --Мен розиман, тоға... Тоға, неча йилдан буён биз уч етимни боқиб кийинтирасиз. Кошки, фақат бизгина бўлсак. Ҳовлингиз тўла-ку етим -есирларга! Колхоз ишлатгани билан ҳақ бермайди. Рўзғорингизнинг ризқ -рўзига шерикмиз. Биздайлар бўлмаса, ўзингизникилар сархилроқ таом еб, яхшироқ кийиниши мумкин-ку! --Ҳай, бепичоқ сўйдинг, қизим! Муаллимнинг овози зўрға чиқди. --Тоға, дилингизни оғритган бўлсам, кечиринг...Мен розиман. Менинг ҳам меҳмон келса, киринглар, деб очадиган эшигим, ёзадиган дастурхоним бўлади. Лекин бир шартим бор... --Айтсин, деди Фармонбек. --Айт, деди муаллим ҳам. --Боламни ўзим билан олиб кетаман. Турткиламай оталик қилсин. – Мен розиман, – деди Фармонбек. Тоға Ширинбонуга қаради. – Мен ҳам розиман, – деди Ширинбону. – Асли сени бекор чақирдим, – деди афсус билан бош чайқаб тоға. --Фақат менинг ҳам шартим бор, янгабону! – Айтинг, муаллим оға, айтинг, – деди ғолибона қараб ўтирган Ширинбону. – Эл-у, юртга нима дейсизлар, ўзларинг биласизлар. Сиз менга, – тоға Ширинбонуга тикка қаради, – мана бу ерга, – қўли билан хонтахта устини нуқиди, – ҳукуматнинг ажрим ҳақидаги қоғозини қўясиз! Ана ундан кейин тўй ҳақида гаплашамиз. – Шугина экан-ку! Эртага қўлингизга етказаман, – деди Ширинбону чимирилиб. – Рўзғорингиз бузиляпти-я, янгабону, ҳалиям бўлса ўйлаб кўринг!

– Келдим, бибижон. – Норбўта, оқ арғумоқни эгарлаб, дарвозахонага олиб чиқ. – Хўп бўлади, бибижон. Ширинбону ичкарига кириб тошойна қаршисида туриб ҳар хил рангда товланадиган хитойи буқаламун шойидан тикилган кўйлагини кийди. Устидан қирмизи мурсак кийиб тилло тўғали камарини белига тақди. Оёқларига учи қайрилган, пошналари баланд бошмоқчасини кийиб, бошига фаранги рўмолини ўради. Бўхчадан бир кийимлик духоба ва Ҳиндистондан келтирилган бир шода дурни қийиқчага ўраб қўйнига солди. У ташқарига чиққанида хизматчи йигит эгарланган отни юганидан ушлаб турарди. – Мастура, Муҳаррам! Ҳар икки хизматчи аёл ҳам ошхонадан югуриб чиқишди. – Лаббай бибижон. Қизлар мактабдан келгач, овқатлантириб, қараб ўтиринглар. Мен тоғаларинг ишдан келгунча қайтиб келаман… - Чу, жонивор! Ширинбону отга қамчи босди. У Нурмурод муаллим ҳовлиси олдида отдан тушиб, шахд билан дарвозага яқинлашди. Қамчи дастаси билан дарвозани қоқмоқчи бўлиб қўлини кўтарди ва бир зум ўйланиб тургач, жуфт тўғасини бир-бирига уриб, секин шиқирлатди. Дарвозани Бердимурод очди. – Ассалому алайкум, келинг, янга. – Ваалайкум ассалом, муаллим оға уйдамилар? Бердимурод отнинг юганидан тутиб, ичкарига етаклади. – Йўқ, тоғам мактабдалар. Энди келиб ҳам қолсалар керак. Ичкарига кираверинг янга. Саидабону меҳмонни қучоқ очиб қарши олди. Хонадондаги аёллар шошилиб дастурхон тузай бошладилар. Меҳмон билан мезбон ёлғиз қолишгач, Ширинбону мақсадга ӯтди: – Остонангизга ўзим бош эгиб келдим. Шу жиянингизни эримга олиб бермагунимча тинчимайман. Саидабону меҳмонга ажабланиб қаради. – Дугонажон, ўйламай иш қилмаяпсизми, сиз ҳам, мен ҳам энди ёш эмасмиз. Бу жувон жуда ёш. Қандай қилиб ўз эрингизнинг қўйнига ҳали қиздек нарсани соласиз?! – Мен бир хотинга лафз қилганман. Токи сендай чўрилар менга бармоғини нуқиб, ўғлинг йўқ дея олмасин, эримни уйлантириб бўлса ҳам ҳали қатор-қатор ўғил кўраман,- деб. Шу жиянингиз менинг рўзғоримга келиб ўғил туғиб берса, ўзим кийганимдай кийдираман, еганимдай едираман. Токи Ширинбонунинг қизларини турткилашга кўчадаги аллақандай чўривачча эмас, бег-у, бекзодалар ҳам журъат қилолмасин! – Ҳай-ҳай-ҳай! Қаттиқ лафз қилибсиз, дугонажон, – Саидабону афсусланиб бош чайқади, энди бола деган уришади, ярашади… Қадам товушларини эшитган аёл гапини тугатмай ўрнидан туриб эрини қарши олди. – Ассалому алайкум, келинг отаси, – деди-да, эрининг қўлидан китоб-дафтарларни олиб токчага қўйди. Ширинбону ҳам ўрнидан туриб Нурмурод муаллимга салом берди. – Ваалайкум ассалом, келинг янгабону, хуш келибсиз. Фармонбек нечук сизни ёлғиз жўнатди? – Жўрангиз ҳали районда ишда, муаллим оға. – Хўш, биз томонларга қандай шамоллар учирди, янгабону? – Муаллим оға, мақсадимиздан хабарингиз бор. Совчиларимизни қайтарибсиз, ахийри ўзим келдим. – Ие, совчиларни чиндан ҳам Фармонбек эмас, сиз жўнатганмидингиз? – Мен юборганман, аммо жўрангиз билан мақсадимиз бир. Муаллим ажабланиб қаради: – Ўйлаб иш қиляпсизми, янгабону? – Ҳа, чуқур ўйлаб, эртанги кунни ҳам назарда тутиб иш қиляпман. Дӯстингизнинг авлоди давом этсин,- деб жон куйдиряпман. – Янгабону, Фармонбек Оллога шукур бефарзанд эмас. – Эр кишининг авлодини қиз эмас, ўғил давом эттиришини яхши биласиз, муаллим оға. Ундан ташқари бу бева-бечораларни бир гала қилиб олиб ўтирибсиз, жойи чиққанда узатиб юборавермайсизми? – Райҳонбиби бева-бечора эмас, марҳума жигаримнинг фарзанди. Мен ўз қизимдай бўлиб кетган жиянимни хотин устига хотин қилиб беролмайман, янгабону! – Берасиз! Мен то сиз рози бўлмагунингизча шу ўтирган еримдан жилмайман. Муаллим сукут ичида қолди. – Сиз, меҳмон, янгангиз билан суҳбатлашиб ўтиратуринг. Мен колхоз идорасига бориб дӯстимга сим қоқдирай. Бир келиб кетсин. Муаллим ўрнидан турди. Саидабону эрини кузатиб чиқди. Қайтиб киргач иккала аёлнинг суҳбати қизиди. – Дугонажон, олдимиздаги дўконга кимхоб келибди...

– Бегим, кўрдим-ку, орқасидан тикилиб қолдингиз. Нега энди яна йўқ деяпсиз? Ўйчан ўтирган Фармонбек хотиржам жавоб берди: – Мен эркак кишиман, битта эмас, бир нечта ҳам хотин олишим мумкин. Аммо ҳукумат билан ҳазиллашиб бўлмайди, Бону, мени икки хотинли бой деб қамаб қўӣишади. Сиз бу ёғини ўйламаяпсиз. – Кимки сизни безовта қилиб “хотининг иккита экан биз сенга чора кўрамиз”, деса, “биринчи хотинимни қўйганман”, дейсиз. Мана мен тасдиқлайман. Менга қизимга қўл кўтарган чўриваччадан қасос оладиган ўғил керак! Фармонбекнинг совчиларига дарвозани Бердимурод очиб, кутиб олди. Аёллар ҳовуз бўйидаги сўри ёнида қолдилар. Йигитча Саидабонуга меҳмонлар келганидан хабар бергани кетди. Саидабону уйидан чиқиб келиб меҳмонлар билан сўрашгач, сӯрига таклиф қилди. Аёллар чиқиб ўрнашиб ўтирдилар. Хонадондаги қиз-жувонлар дарҳол дастурхон тузашга киришдилар. Саидабоу, хуш келибсизлар, деганча уларга чой қуйиб узата бошлади. Кайвониларнинг мақсадини эшитган Саидабону ўйланиб қолди. – Бу масалани мен ҳал қилолмайман. Муаллим тоғангизга одам юборай бўлмаса. Нурмурод муаллим келиб сўрига омонатгина ўтирди. – Муаллим оға, “эшигингиз остини супурайлик”, деб келиб ўтирибмиз. – Ҳа, рўзғоримда раҳматли бўлиб кетган узоқ-яқин қариндошларнинг фарзандлари улғайди. “Тенги чиқса, текин бер”, деган эскилар. Гапимиз бир жойдан чиқса, биз йўқ дермидик, кайвони хола. Кайвони аёл салмоқ солиб гап бошлади: – Муаллим оға, Ҳазрати Муҳаммад Алайҳиссалом пайғамбаримизнинг ўн битта завжалари бўлган. Бир оилада икки-уч, тўрт хотиннинг иттифоқ бўлиб, рўзғор қилиши, биргаликда фарзанд ўстириши мусулмончиликда борлигини мендан яхши биласиз. Бир жиянингизни ўзингизнинг дўстингиз Фармонбек ака тўйга келганларида кўрган эканлар. Боласини кўтариб юрган жувон, исми Райҳонбиби экан. Шу жиянингизни Фармонбек акага сўраб келдик. Орадан бир муддат вақт ўтди ҳамки муаллимдан садо чиқмади. – Хабарингиз бор муаллим оға, дўстингизнинг Худодан тилаб-тилаб олган, тўрт қиздан кейин кўрган ўғли фалокат босиб дунёдан ўтган эди. Асли бу ҳатти-ҳаракатларни кундошдан бўлса ҳам ўғил фарзанд кўриб, тарбиялаб ўстириш ниятида янгабону бошлаганлар. Агар сиз рози бўлсангиз, янгабону кунчилик қилмайдилар. – Кайвони хола, – деди қатъий овозда Нурмурод муаллим, Фармонбекка бир гап бўлганми, эллик ёшдан ошган одам қизи тенги аёлга “уйланаман”, деб ўтирса. Кейин менинг хонадонимда хотин устига узатиладиган қиз ҳам, жувон ҳам йӯқ! Гап тамом. Оллоҳу акбар. Муаллим юзига фотиҳа тортиб ӯрнидан турди. – Сизлар бемалол янгаларинг билан гурунглашиб, меҳмон бўлиб кетинглар. Мен кетдим. Кечкида ўқийдиган болаларга дарсим бор. Муаллим кетгач, совчи аёллар ҳам қўзғалдилар. Вақт энг яхши табиб деганларидек Ширинбону бироз ўзига келиб қолган, эрини уйлантириб бўлса ҳам яна ўғил фарзандли бўлиш хаёли уни изтироблардан анча чалғитган эди. Ширинбону ҳовли ўртасидаги нақшинкор сўрида ўтирганча, қўлидаги жажжи кўзгуга қараб пардоз қилаётган эса-да, хаёли совчиликка кетган аёлларда эди. Шу пайт кайвонилар бирин-кетин дарвозадан кириб келдилар. Ширинбону юзига упа-элик суришда давом этар экан, кирганларга савол берди: – Ҳа, қалай, бўрими-тулкими? Аёллар бир-бирларига қарадилар. Ширинбону сергак тортиб кўзгуни хонтахта устига қўйди. – Нима гап? Нурмуродбой йўқ деяптими? – Хотин устига бермайман деяпти. * * * Ширинбону қўлларини кўксига чалиштириб, супада у ёқдан-бу ёққа бориб кела бошлади. – Бибижон, – деди яқин келиб Муҳаррам, нонуштага нима келтирай? Хаёллари бўлиниб кетган Ширинбону хизматчи аёлга қаради: – Нима дединг? – Нонуштага нима тайёрлай, деб сўряпман, бибижон. – Иссиқ патир. Асал, кўкламгисидан. – Хўп бўлади, бибижон. Ширинбону хаёл сурганча нонушта қилди. Хизматчи аёл дастурхонни йиғиб кетгач, ҳовлининг боғ қисмида недир юмушлар билан ғимирлаб юрган йигитни чақирди. – Норбўта, бери кел! Йигит боғ ичидан чиқиб келди.

Кўп ўтмай бу қизга район марказидан маст қилувчи ичимликлар келтириб, қимматига сотиб юрадиган Раҳим деган йигитдан совчи келди. Райҳонбиби бу қизни ёқтирмас, у бор жойдан қочар, гўё у биров ҳақида ёмон гап айтиб юборса, шу нарса содир бўладигандай ҳадиксирарди. Муаллимнинг хонадонида тўйга тайёргарлик бошланди. Аёллар сеп учун асраб қўйилган гиламчаларни бир-бирига улай бошладилар. Қўли игна уришга келишадиганлари бўздан, қалами матодан қизга кўйлак тикишга киришдилар. Ниҳоят тўй куни етиб келди. Саидабону Райҳонбибини ёнига чақирди. – Сен ҳу анави сўрида ўтирган аёлларга хизмат қиласан. У ерда район катталарининг хотинлари ўтиришибди. Ҳушёр бўл. Битта-яримта келиб қўшилса, дарҳол олдини туза. Лекин болангга эҳтиёт бўл. Ўзингдан бир қадам орқада қолмай, эргашиб юрсин. – Хўп, янгажон, айтганингиздай қиламан. Ўтирган аёллар ичида айниқса Ширинбону ўзини тутиши, кийиниши билан ажралиб турарди. Райҳонбиби негадир унга алоҳида ҳурмат билан қаради. У олиб борган косасини биринчи бўлиб шу аёлнинг олдига қўйди. Ширинбону ҳам дастурхонда нима камчилик бўлса, имо қилиши билан тушунар ва бир зумда керакли нарсани ҳозир қиларди. – Бу жувон Нурмурод оғага ким бўлади? – деб сўради Ширинбону ўтирганлардан. – Муаллим тоғанинг жияни, синглисининг қизи. Жуда меҳнаткаш аёл. Ота-онаси уруш йиллари дунёдан ўтгач, тоғаси уч етимни ўз бағрига олди. Саидабонунинг тарбиясини кўрган жувон бу. Муаллим иззат-ҳурматини жойига қўйиб узатган ҳам эди. Эри ўқишга бориб бир малласочни эргаштириб келди. Шундан буён яна тоғасиникида. Бир-икки сўраганлар ҳам бўлди. Нурмурод оғанинг мўлжалига тўғри келмади, шекилли, узатмади. – Э, бу жувоннинг ҳеч кимга оғирлиги йўқ, – деди шу ерлик аёллардан бири. – Кечани-кеча, кундузни-кундуз демай меҳнат қилади. Ўзи жуда болажон. Икки укасини ҳам ўзи она ўрнида ювиб-тараб, бетоб бўлса бошида ўтириб катта қилган. Боласини ҳам қаерга борса, мушук боласини тишлаб кўтариб юргандай ўзи билан олиб юради. – Ҳа, қаранг, – деди бошқа аёл, – боласи ҳовузга тушиб кетган жойида ўзи дададан қушдай учиб келиб чиқариб олган дейишади. Худо кўнглига солган-да. Ширинбону ўрнидан секин қўзғолди. Дарвоза томон юрар экан, кўзи Бердимуродга тушди. – Укажон, – деди имлаб чақириб олгач, – ҳув анави сўрида ўтирган кишини бу ёққа чақириб берин. Янгам чақиряпти, денг. Бердимурод эркаклар ўтирган сўри томон кетди. Фармонбек ўрнидан туриб хотинининг ёнига келди. – Ҳа, Бону зерикдингизми, кетамизми? – Йўқ, бегим, кетишга шошилманг, ҳозир сизга бир жувонни кўрсатаман. Яхшилаб қаранг, сизга маъқул бўлса... Эрнинг энсаси қотди. – Э, Бону, шу ерда ҳам шу гапми, қўйинг-да, энди... – Йўқ деманг бегим, ёнингизга бир баҳона билан жўнатаман, бир қараб олинг. Фармонбек ўтирган даврасига қайтиб кетди. Ширинбону таванхона томон юрди. Бир қийиқчага қанд-қурс, қатлама, нон тугдириб, ёнига Райҳонбибини чақирди. – Синглим, мана шу тугунни ҳув анави сўрида ўтирган амакингизга олиб бориб беринг. Ўзингиз билан олиб кетаркансиз, денг. Беринг, болангизни мен кўтариб тураман. Райҳонбиби бироз тайсалланиб турди. Ўзи олиб бора қолса бӯлмасмикан, деган фикр хаёлидан ўтди. Эркаклар ўтирган жойга боришга истиҳола қилиб, бир тугунга, бир аёлга қаради ва ноилож у кўрсатган томонга кетди. Ширинбону кап-катта болани бағрига босди, сочларини ҳидлаб, ажиб бир масрурлик туйди. Райҳонбиби эркаклар даврасида ўтирган Фармонбекнинг орқа томонидан келди. – Тоға, – секин овоз берди. Фармонбек бурилиб қаради. – Сизга янгам мана буларни бериб юбордилар. Фармонбек тугунни олар экан, беихтиёр жувонга разм солди. Унинг қарашидан ўнғайсизланган Райҳонбиби ерга қараганча бурилиб кетди. Фармонбек унинг орқасидан тикилиб қолди… ...Ширинбону секин-секин, силаб-сийпаб эрининг кўнглига яна уйланиш ва ўғил фарзанд кўриш орзусини сола бошлади. Кўнглида шундай истак пайдо бўлганига қарамай, Фармонбек иккиланарди.

Бирортаси ҳам ўрнидан туролмайди. Уйга қараб чопиб кетдим. “Эна, тоғамнинг болалари ўляпти, нон беринг, обораман”,- дедим кира солиб. Энам “Ҳа, эркак бўлмай ҳар нарса бўлгурлар, бир нарсани эплаб яширишни билмайди. Бор-йўғини тортиб олса ҳам бўзрайиб тураверади. Бола-чақангни ўлишини томоша қилиб турганча, бормайсанми ўша фронтига, қирқ йил қирғин бўлса ажали етган ўлади”,- деб қарғана-қарғана иккита зоғорани рўмолига ўраб мен билан чопди. Келасолиб ҳалиги зоғораларни сувга ивитиб, ётганларга едирдик. Бир пасда кўзлари очилиб, жон кириб, қимирлаб қолишди. – Ҳа, у қаҳатчилик йилларининг нимасини айтасиз. Қиши билан теша-кетмон кўтариб сичқон-каламушларнинг инини ковлаб, дон қидирардик. Биринчи сўзлаган меҳмон бирдан ҳеч ким кутмаган гапни айтди. – Э, уйи куйсин бу ишчи-деҳқон ҳукуматининг. Бу очарчилиг-у, қама-қама, урушлар-у, дон-дунини тортиб олишлардан ҳалиям ҳамма қирилиб кетмаганига минг қатла шукур. – Энди, биродарлар, – деди сукут сақлаб ўтирган уй эгаси, бу гаплар шу ердан ташқарига чиқмасин. Ҳаммамизнинг бола-чақамиз бор. Ким кўп, гап ташувчи кўп. Ўзимизни хонавайрон қилмайлик. – Ҳа, муаллим тўғри айтасиз. Бу Исталин деганига Худо бас келмаса, бандаси бас келолмайди. – Ҳа, яхши инсонлар билан суҳбат қурсанг, юракни емириб ётган дардларингни айтиб енгил тортасан одам, – деди Нурмурод муаллим. Меҳмон, нима мурод билан остонамни ҳатлаган бўлсаларингиз ҳам жуда яхши инсонлар экансизлар. – Ҳа, муаллим оға, остонангизга қулчиликка келиб турганимиз эди. Энди Худо омон-омон замонларда ҳам ризқни бировга кўпроқ, бировга камроқ берар экан. Ғофуржон деган инимизнинг аёли пахтани жуда яхши терарди. Бир куни ўттиз кило пахтани жўякдан орқалаб чиқибди. Ўша куни юролмай ётиб қолди, бечора. Ғофуржон яхши дўхтир. Болагина аёлига ҳарчанд қаради, ҳарчанд даволади, бўлмади. Бечора қазо қилди. Мана шунга ҳам бир йилдан ошди. Ўзи яхши йигит. Отаси фронтдан қайтмаган. Ҳозир икки боласига кампир онаси қараяпти. Икки синглиси турмуш қуриб чиқиб кетган. Рўзғори ёмон эмас. – Ҳа, рўзғорида тўқчилик, – деди иккинчи киши. – Давлатдан маош олади. Сўратса, қизимизни берамиз деганлар ҳам бор. Лекин ўзи “Жумагул холамнинг биринчи келинини суриштиринглар”,-деб туриб олган. Бу қария сукут сақлади. Яна биринчи сўз очган оқсоқол давом эттирди. – Энди, муаллим оға, бутун умидимиз сиздан. Нурмурод муаллим узоқ жим қолди. Бу орада Саидабону Тоштурди орқали косаларда шўрва киргизди. Қиз яна бир марта чой ҳам кўтариб кирди. – Иззат қилиб сўраб-суриштириб келибсизлар, раҳмат. Райҳонбиби менга жиян эмас, фарзандимдай бўлиб кетган. Бугинанинг бошига тушган кунларнинг азобини бир ўзи билади, бир Худо билади. Ўзим ҳам бир мўмин-мусулмондан совчи келса бериб юбораман, деб юрибман. Бироқ бир тушиб борган қишлоғига энди узатмайман. Боласи ўз отаси билан ҳамсоя бўлатуриб, бу йигитни ота билиб кетадими, йўқми... Кейин кўз-кўзга тушар жой, бўлмайди, оқсоқол. – Нурмуродбой, бирдан йўқ деманг, уйдагилар билан, ўзи билан кенгаш қилинг, улар нима дейди. Биз сабр қиламиз. – Оқсоқол қачон қадамингиз етса, уйимнинг тўри сизники. Келсангиз суҳбат қурамиз, бола-чақа билан борди-келди қиламиз. Аммо бу масалани бошқа кўтарманг... Қариялар юзларига фотиҳа тортиб, ўринларидан қўзғалдилар. Тоға меҳмонларни кузатиб қўйиш мақсадида дарвоза томон йўл олди. Ўчоқ бошида куймаланаётган аёллардан бири Саидабонуга қараб деди: – Янга булар совчиларга ўхшайди. Кимни сўраб келишибди? – Райҳонбибини. Меҳмонхонадан косаларни йиғиштириб чиниб келаётган Тоштурди ӣиғлаб юборд: – Ҳадеб фақат шунга совчи келаверадими? Тоғамга айтинг, бошқа жиянларим ҳам бор десин. Сўнг ҳиқиллаб гапини давом эттирди: – Мен қачон эрга тегаман? Менам турмуш қургим, бола туққим келади. Мениям ёр-ёр эшитгим келади. Тоғамга айтинг ўша йигитга мени берворсин. Саидабону қизни койиб ташлади: – Э, уятсиз шарманда! Эрсираб қолдингми? Сени биров сўраса беради-да.