ru
Feedback

Не попадитесь на канал ботавода! Telemetrio находит и помечает такие каналы 👉 Хотите видеть метку — оформите подписку

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

Открыть в Telegram

💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot

Больше

📈 Аналитический обзор Telegram-канала ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

Канал ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ (@ibratli_nomalar) языкового сегмента Узбекский является активным участником. Сейчас сообщество объединяет 43 515 подписчиков, занимая 1 380 место в категории Религия и духовность и 1 789 место в регионе Узбекистан.

📊 Показатели аудитории и динамика

С момента создания невідомо проект демонстрирует стремительный рост, собрав аудиторию из 43 515 подписчиков.

Согласно последним данным от 14 октября, 2026, канал показывает стабильную активность. За последние 30 дней изменение числа участников составило 3 888, а за последние 24 часа — -133, при этом общий охват остаётся высоким.

  • Статус верификации: Не верифицирован
  • Уровень вовлечённости (ER): Средний показатель вовлечённости аудитории составляет 16.52%. В первые 24 часа после публикации контент обычно набирает 12.25% реакций от общего числа подписчиков.
  • Охват публикаций: В среднем каждый пост получает 7 150 просмотров. В течение первых суток публикация набирает 5 300 просмотров.
  • Реакции и взаимодействия: Аудитория активно поддерживает контент: среднее количество реакций на один пост — 109.

📝 Описание и контентная политика

Автор описывает ресурс как площадку для выражения субъективного мнения:
“💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot”

Благодаря высокой частоте обновлений (последние данные получены 15 октября, 2026) канал поддерживает актуальность и высокий уровень охвата публикаций. Аналитика показывает, что аудитория активно взаимодействует с контентом, что делает его важной точкой влияния в категории Религия и духовность.

43 515
Подписчики
-13324 часа
-4917 дней
+3 88830 дней
Архив постов
– Бегим, кўрдим-ку, орқасидан тикилиб қолдингиз. Нега энди яна йўқ деяпсиз? Ўйчан ўтирган Фармонбек хотиржам жавоб берди: – Мен эркак кишиман, битта эмас, бир нечта ҳам хотин олишим мумкин. Аммо ҳукумат билан ҳазиллашиб бўлмайди, Бону, мени икки хотинли бой деб қамаб қўӣишади. Сиз бу ёғини ўйламаяпсиз. – Кимки сизни безовта қилиб “хотининг иккита экан биз сенга чора кўрамиз”, деса, “биринчи хотинимни қўйганман”, дейсиз. Мана мен тасдиқлайман. Менга қизимга қўл кўтарган чўриваччадан қасос оладиган ўғил керак! Фармонбекнинг совчиларига дарвозани Бердимурод очиб, кутиб олди. Аёллар ҳовуз бўйидаги сўри ёнида қолдилар. Йигитча Саидабонуга меҳмонлар келганидан хабар бергани кетди. Саидабону уйидан чиқиб келиб меҳмонлар билан сўрашгач, сӯрига таклиф қилди. Аёллар чиқиб ўрнашиб ўтирдилар. Хонадондаги қиз-жувонлар дарҳол дастурхон тузашга киришдилар. Саидабоу, хуш келибсизлар, деганча уларга чой қуйиб узата бошлади. Кайвониларнинг мақсадини эшитган Саидабону ўйланиб қолди. – Бу масалани мен ҳал қилолмайман. Муаллим тоғангизга одам юборай бўлмаса. Нурмурод муаллим келиб сўрига омонатгина ўтирди. – Муаллим оға, “эшигингиз остини супурайлик”, деб келиб ўтирибмиз. – Ҳа, рўзғоримда раҳматли бўлиб кетган узоқ-яқин қариндошларнинг фарзандлари улғайди. “Тенги чиқса, текин бер”, деган эскилар. Гапимиз бир жойдан чиқса, биз йўқ дермидик, кайвони хола. Кайвони аёл салмоқ солиб гап бошлади: – Муаллим оға, Ҳазрати Муҳаммад Алайҳиссалом пайғамбаримизнинг ўн битта завжалари бўлган. Бир оилада икки-уч, тўрт хотиннинг иттифоқ бўлиб, рўзғор қилиши, биргаликда фарзанд ўстириши мусулмончиликда борлигини мендан яхши биласиз. Бир жиянингизни ўзингизнинг дўстингиз Фармонбек ака тўйга келганларида кўрган эканлар. Боласини кўтариб юрган жувон, исми Райҳонбиби экан. Шу жиянингизни Фармонбек акага сўраб келдик. Орадан бир муддат вақт ўтди ҳамки муаллимдан садо чиқмади. – Хабарингиз бор муаллим оға, дўстингизнинг Худодан тилаб-тилаб олган, тўрт қиздан кейин кўрган ўғли фалокат босиб дунёдан ўтган эди. Асли бу ҳатти-ҳаракатларни кундошдан бўлса ҳам ўғил фарзанд кўриб, тарбиялаб ўстириш ниятида янгабону бошлаганлар. Агар сиз рози бўлсангиз, янгабону кунчилик қилмайдилар. – Кайвони хола, – деди қатъий овозда Нурмурод муаллим, Фармонбекка бир гап бўлганми, эллик ёшдан ошган одам қизи тенги аёлга “уйланаман”, деб ўтирса. Кейин менинг хонадонимда хотин устига узатиладиган қиз ҳам, жувон ҳам йӯқ! Гап тамом. Оллоҳу акбар. Муаллим юзига фотиҳа тортиб ӯрнидан турди. – Сизлар бемалол янгаларинг билан гурунглашиб, меҳмон бўлиб кетинглар. Мен кетдим. Кечкида ўқийдиган болаларга дарсим бор. Муаллим кетгач, совчи аёллар ҳам қўзғалдилар. Вақт энг яхши табиб деганларидек Ширинбону бироз ўзига келиб қолган, эрини уйлантириб бўлса ҳам яна ўғил фарзандли бўлиш хаёли уни изтироблардан анча чалғитган эди. Ширинбону ҳовли ўртасидаги нақшинкор сўрида ўтирганча, қўлидаги жажжи кўзгуга қараб пардоз қилаётган эса-да, хаёли совчиликка кетган аёлларда эди. Шу пайт кайвонилар бирин-кетин дарвозадан кириб келдилар. Ширинбону юзига упа-элик суришда давом этар экан, кирганларга савол берди: – Ҳа, қалай, бўрими-тулкими? Аёллар бир-бирларига қарадилар. Ширинбону сергак тортиб кўзгуни хонтахта устига қўйди. – Нима гап? Нурмуродбой йўқ деяптими? – Хотин устига бермайман деяпти. * * * Ширинбону қўлларини кўксига чалиштириб, супада у ёқдан-бу ёққа бориб кела бошлади. – Бибижон, – деди яқин келиб Муҳаррам, нонуштага нима келтирай? Хаёллари бўлиниб кетган Ширинбону хизматчи аёлга қаради: – Нима дединг? – Нонуштага нима тайёрлай, деб сўряпман, бибижон. – Иссиқ патир. Асал, кўкламгисидан. – Хўп бўлади, бибижон. Ширинбону хаёл сурганча нонушта қилди. Хизматчи аёл дастурхонни йиғиб кетгач, ҳовлининг боғ қисмида недир юмушлар билан ғимирлаб юрган йигитни чақирди. – Норбўта, бери кел! Йигит боғ ичидан чиқиб келди.

Кўп ўтмай бу қизга район марказидан маст қилувчи ичимликлар келтириб, қимматига сотиб юрадиган Раҳим деган йигитдан совчи келди. Райҳонбиби бу қизни ёқтирмас, у бор жойдан қочар, гўё у биров ҳақида ёмон гап айтиб юборса, шу нарса содир бўладигандай ҳадиксирарди. Муаллимнинг хонадонида тўйга тайёргарлик бошланди. Аёллар сеп учун асраб қўйилган гиламчаларни бир-бирига улай бошладилар. Қўли игна уришга келишадиганлари бўздан, қалами матодан қизга кўйлак тикишга киришдилар. Ниҳоят тўй куни етиб келди. Саидабону Райҳонбибини ёнига чақирди. – Сен ҳу анави сўрида ўтирган аёлларга хизмат қиласан. У ерда район катталарининг хотинлари ўтиришибди. Ҳушёр бўл. Битта-яримта келиб қўшилса, дарҳол олдини туза. Лекин болангга эҳтиёт бўл. Ўзингдан бир қадам орқада қолмай, эргашиб юрсин. – Хўп, янгажон, айтганингиздай қиламан. Ўтирган аёллар ичида айниқса Ширинбону ўзини тутиши, кийиниши билан ажралиб турарди. Райҳонбиби негадир унга алоҳида ҳурмат билан қаради. У олиб борган косасини биринчи бўлиб шу аёлнинг олдига қўйди. Ширинбону ҳам дастурхонда нима камчилик бўлса, имо қилиши билан тушунар ва бир зумда керакли нарсани ҳозир қиларди. – Бу жувон Нурмурод оғага ким бўлади? – деб сўради Ширинбону ўтирганлардан. – Муаллим тоғанинг жияни, синглисининг қизи. Жуда меҳнаткаш аёл. Ота-онаси уруш йиллари дунёдан ўтгач, тоғаси уч етимни ўз бағрига олди. Саидабонунинг тарбиясини кўрган жувон бу. Муаллим иззат-ҳурматини жойига қўйиб узатган ҳам эди. Эри ўқишга бориб бир малласочни эргаштириб келди. Шундан буён яна тоғасиникида. Бир-икки сўраганлар ҳам бўлди. Нурмурод оғанинг мўлжалига тўғри келмади, шекилли, узатмади. – Э, бу жувоннинг ҳеч кимга оғирлиги йўқ, – деди шу ерлик аёллардан бири. – Кечани-кеча, кундузни-кундуз демай меҳнат қилади. Ўзи жуда болажон. Икки укасини ҳам ўзи она ўрнида ювиб-тараб, бетоб бўлса бошида ўтириб катта қилган. Боласини ҳам қаерга борса, мушук боласини тишлаб кўтариб юргандай ўзи билан олиб юради. – Ҳа, қаранг, – деди бошқа аёл, – боласи ҳовузга тушиб кетган жойида ўзи дададан қушдай учиб келиб чиқариб олган дейишади. Худо кўнглига солган-да. Ширинбону ўрнидан секин қўзғолди. Дарвоза томон юрар экан, кўзи Бердимуродга тушди. – Укажон, – деди имлаб чақириб олгач, – ҳув анави сўрида ўтирган кишини бу ёққа чақириб берин. Янгам чақиряпти, денг. Бердимурод эркаклар ўтирган сўри томон кетди. Фармонбек ўрнидан туриб хотинининг ёнига келди. – Ҳа, Бону зерикдингизми, кетамизми? – Йўқ, бегим, кетишга шошилманг, ҳозир сизга бир жувонни кўрсатаман. Яхшилаб қаранг, сизга маъқул бўлса... Эрнинг энсаси қотди. – Э, Бону, шу ерда ҳам шу гапми, қўйинг-да, энди... – Йўқ деманг бегим, ёнингизга бир баҳона билан жўнатаман, бир қараб олинг. Фармонбек ўтирган даврасига қайтиб кетди. Ширинбону таванхона томон юрди. Бир қийиқчага қанд-қурс, қатлама, нон тугдириб, ёнига Райҳонбибини чақирди. – Синглим, мана шу тугунни ҳув анави сўрида ўтирган амакингизга олиб бориб беринг. Ўзингиз билан олиб кетаркансиз, денг. Беринг, болангизни мен кўтариб тураман. Райҳонбиби бироз тайсалланиб турди. Ўзи олиб бора қолса бӯлмасмикан, деган фикр хаёлидан ўтди. Эркаклар ўтирган жойга боришга истиҳола қилиб, бир тугунга, бир аёлга қаради ва ноилож у кўрсатган томонга кетди. Ширинбону кап-катта болани бағрига босди, сочларини ҳидлаб, ажиб бир масрурлик туйди. Райҳонбиби эркаклар даврасида ўтирган Фармонбекнинг орқа томонидан келди. – Тоға, – секин овоз берди. Фармонбек бурилиб қаради. – Сизга янгам мана буларни бериб юбордилар. Фармонбек тугунни олар экан, беихтиёр жувонга разм солди. Унинг қарашидан ўнғайсизланган Райҳонбиби ерга қараганча бурилиб кетди. Фармонбек унинг орқасидан тикилиб қолди… ...Ширинбону секин-секин, силаб-сийпаб эрининг кўнглига яна уйланиш ва ўғил фарзанд кўриш орзусини сола бошлади. Кўнглида шундай истак пайдо бўлганига қарамай, Фармонбек иккиланарди.

Бирортаси ҳам ўрнидан туролмайди. Уйга қараб чопиб кетдим. “Эна, тоғамнинг болалари ўляпти, нон беринг, обораман”,- дедим кира солиб. Энам “Ҳа, эркак бўлмай ҳар нарса бўлгурлар, бир нарсани эплаб яширишни билмайди. Бор-йўғини тортиб олса ҳам бўзрайиб тураверади. Бола-чақангни ўлишини томоша қилиб турганча, бормайсанми ўша фронтига, қирқ йил қирғин бўлса ажали етган ўлади”,- деб қарғана-қарғана иккита зоғорани рўмолига ўраб мен билан чопди. Келасолиб ҳалиги зоғораларни сувга ивитиб, ётганларга едирдик. Бир пасда кўзлари очилиб, жон кириб, қимирлаб қолишди. – Ҳа, у қаҳатчилик йилларининг нимасини айтасиз. Қиши билан теша-кетмон кўтариб сичқон-каламушларнинг инини ковлаб, дон қидирардик. Биринчи сўзлаган меҳмон бирдан ҳеч ким кутмаган гапни айтди. – Э, уйи куйсин бу ишчи-деҳқон ҳукуматининг. Бу очарчилиг-у, қама-қама, урушлар-у, дон-дунини тортиб олишлардан ҳалиям ҳамма қирилиб кетмаганига минг қатла шукур. – Энди, биродарлар, – деди сукут сақлаб ўтирган уй эгаси, бу гаплар шу ердан ташқарига чиқмасин. Ҳаммамизнинг бола-чақамиз бор. Ким кўп, гап ташувчи кўп. Ўзимизни хонавайрон қилмайлик. – Ҳа, муаллим тўғри айтасиз. Бу Исталин деганига Худо бас келмаса, бандаси бас келолмайди. – Ҳа, яхши инсонлар билан суҳбат қурсанг, юракни емириб ётган дардларингни айтиб енгил тортасан одам, – деди Нурмурод муаллим. Меҳмон, нима мурод билан остонамни ҳатлаган бўлсаларингиз ҳам жуда яхши инсонлар экансизлар. – Ҳа, муаллим оға, остонангизга қулчиликка келиб турганимиз эди. Энди Худо омон-омон замонларда ҳам ризқни бировга кўпроқ, бировга камроқ берар экан. Ғофуржон деган инимизнинг аёли пахтани жуда яхши терарди. Бир куни ўттиз кило пахтани жўякдан орқалаб чиқибди. Ўша куни юролмай ётиб қолди, бечора. Ғофуржон яхши дўхтир. Болагина аёлига ҳарчанд қаради, ҳарчанд даволади, бўлмади. Бечора қазо қилди. Мана шунга ҳам бир йилдан ошди. Ўзи яхши йигит. Отаси фронтдан қайтмаган. Ҳозир икки боласига кампир онаси қараяпти. Икки синглиси турмуш қуриб чиқиб кетган. Рўзғори ёмон эмас. – Ҳа, рўзғорида тўқчилик, – деди иккинчи киши. – Давлатдан маош олади. Сўратса, қизимизни берамиз деганлар ҳам бор. Лекин ўзи “Жумагул холамнинг биринчи келинини суриштиринглар”,-деб туриб олган. Бу қария сукут сақлади. Яна биринчи сўз очган оқсоқол давом эттирди. – Энди, муаллим оға, бутун умидимиз сиздан. Нурмурод муаллим узоқ жим қолди. Бу орада Саидабону Тоштурди орқали косаларда шўрва киргизди. Қиз яна бир марта чой ҳам кўтариб кирди. – Иззат қилиб сўраб-суриштириб келибсизлар, раҳмат. Райҳонбиби менга жиян эмас, фарзандимдай бўлиб кетган. Бугинанинг бошига тушган кунларнинг азобини бир ўзи билади, бир Худо билади. Ўзим ҳам бир мўмин-мусулмондан совчи келса бериб юбораман, деб юрибман. Бироқ бир тушиб борган қишлоғига энди узатмайман. Боласи ўз отаси билан ҳамсоя бўлатуриб, бу йигитни ота билиб кетадими, йўқми... Кейин кўз-кўзга тушар жой, бўлмайди, оқсоқол. – Нурмуродбой, бирдан йўқ деманг, уйдагилар билан, ўзи билан кенгаш қилинг, улар нима дейди. Биз сабр қиламиз. – Оқсоқол қачон қадамингиз етса, уйимнинг тўри сизники. Келсангиз суҳбат қурамиз, бола-чақа билан борди-келди қиламиз. Аммо бу масалани бошқа кўтарманг... Қариялар юзларига фотиҳа тортиб, ўринларидан қўзғалдилар. Тоға меҳмонларни кузатиб қўйиш мақсадида дарвоза томон йўл олди. Ўчоқ бошида куймаланаётган аёллардан бири Саидабонуга қараб деди: – Янга булар совчиларга ўхшайди. Кимни сўраб келишибди? – Райҳонбибини. Меҳмонхонадан косаларни йиғиштириб чиниб келаётган Тоштурди ӣиғлаб юборд: – Ҳадеб фақат шунга совчи келаверадими? Тоғамга айтинг, бошқа жиянларим ҳам бор десин. Сўнг ҳиқиллаб гапини давом эттирди: – Мен қачон эрга тегаман? Менам турмуш қургим, бола туққим келади. Мениям ёр-ёр эшитгим келади. Тоғамга айтинг ўша йигитга мени берворсин. Саидабону қизни койиб ташлади: – Э, уятсиз шарманда! Эрсираб қолдингми? Сени биров сўраса беради-да.

– Бону, уйқунгиз келмаяптими, – деди меҳрибонлик билан. – Бегим, Оллоҳдан тилаб-тилаб олган Ҳотамбегимиздан ажралиб қолганимизга ҳам уч йил бўляпти. Аммо қайтиб бўйимда бўлмади. – Бону, ярамга туз сепманг, қизларни узатсак, куёвлар ҳам ўз ўғлимиздек бўлиб кетар. Ширинбону тўшакнинг четига келиб ўтирди. – Бўлмайди, бегим, бўлмайди. Куёв – ёв деб қўйибди эскилар. Ўзимизнинг ўғилларимиз бўлиши керак. Эр ётган жойидан туриб ўтирди, хотинининг елкасидан қучоқлаб, овутишга ҳаракат қилди. – Худо берса бўлиб ҳам қолар, Бону. – Беради. Битта эмас, бешта ўғил беради. Фақат сиз яна уйланасиз. – Бону, ўйлаб гапиряпсизми? Партия ва ҳукуматимиз бунга йўл қўймайди. Икки хотинли бой деб хонавайрон қилади. Ишдан бўшатади, партиядан ўчиради, қулоқ қилади. – У гаплар эски замонда қолиб кетди бегим. Ҳозир бой-камбағал қолмади. Қулоқлар сургун қилинди. Сиз давлатнинг ишида ишлайсиз, саводи бор, керакли одамсиз. Сизга тегишга ҳеч ким журъат қила олмайди. Менга ўғил фарзанд керак. Токи қандайдир оёқяланг чўривачча эмас, ундан каттароғи ҳам на мени, на қизларимни камситмасин! – Ўйламай гапиряпсиз, Бону, эшикдан бир ёш аёл кириб-чиқиб юрса, хонангиз бошқа бўлса, алалоқибат рўзғоримиз бузилиб ўртамизга совуқчилик тушиши мумкин. – Ҳа, рашк қилиб, қийналасиз демоқчимисиз? Сиз менинг рашк қилганимни кўрганмисиз? – Сиз оқила аёлсиз-да, Бону, кўрсатмайсиз. Аммо, дилингиздан кечган нарсаларни мен барибир сезмай қолмайман. – Бегим, мен уч-тўртта хотин-халажнинг ичида анави оқсоч хотинга ўзим туғмасам, кундош туғиб беради, мен ҳали ўғил ўстираман деб лафз қилдим. Энди уйланмасангиз бўлмайди. – Э, Бону, келинг ухлайлик, мен эрта туриб ишга кетишим керак.... 💥УМРНИНГ УЧ ФАСЛИ. (Қисса) 3-қисм. - 902765859318 Нурмурод муаллимнинг дарвозаси олдига эшак арава келиб тўхтади. Аравадан уч нуроний киши тушиб дарвозага яқинлашдилар. Муаллим келганларни ҳовуз бўйидаги сўри томон бошлади. Меҳмонларнинг ёши улуғроғи илмли одамлардан экан, муаллим кўнгил очиб суҳбатлашди. Меҳмон Навоий, Бобур ғазалларидан ўқиди. Суҳбат бугунги кун адабиёти, мактабларда ўқитилаётган дарсликлар хусусида борди. – Ҳозир, – деди меҳмон, – улуғ ватан уруши ҳақида асарлар ёзилмоқда. Менимча, ёзувчилар фронт ортидаги халқ ҳаётини ҳам қаламга оладиган пайт келди. – Тӯғри айтасиз, – суҳбатни давом эттирди муаллим. – Айниқса, қирқ учинчи йилни. Душман Москва остонасигача келди. Фронтга деб бечора халқдан дон-дун, мева-чева, ҳатто туршак ва олмақоқигача тортиб олишди. Қўй-қўзининг-ку, қораси кўринмай кетди, шундай ҳовлига бостириб кириб, дод-войингга қарамай судраб чиқиб кетишарди. Халқ айниқса очликдан ўша йили қирилди. Кўпчилик ўт-ўлан еб, ё дамлаб, ё ичкетмадан ўлиб кетди. Муаллим хаёлан ўша оғир йилларга қайтиб очликдан дунёдан ўтган яқинларини эсладими, ҳартугул сукутга чўмди. Жимликни меҳмонлардан бири бузди. – Ҳа, оғир йиллар эди. Тӯсатдан кириб келиб ҳаммаёқни титиб ташлашарди. Аёллар-ку, дод-вой солиб бирор нималарни олиб қолишарди. Эркаги бор хонадонни талаш осон эди. “Ҳозир фронтга жўнатаман”, дейилса бас, эркаклар индамай қолар, бор будини кўтариб кетишса ҳам “ғинг”, дейишмасди. Бир куни тоғамнинг уйини шундай талашди. Ҳеч нарса қолмагач, биттаси халтачада турган тузни ҳам кўтариб олибди. “Шунга ҳам зормисан?” дебди янгам. “Барибир овқат пиширмайсизлар-ку, энди туз сизларга керак эмас”, дермиш ифлос. Кейин ўша куни бизникига ҳам киришди. Энам чунонам уввос солди-ки, ҳалигилар жуда тешиб-кавлаб ўтирмасдан тезроқ кетишди. Тоғам билан омоч ҳайдардим. Бола эдим, неча марталаб ухлаб қолиб, ҳўкизнинг устидан йиқилиб тушганларим эсимда. Шу воқеадан бирор ҳафта ўтгач, тоғам далага чиқмади. Тоғам ухлаб қолган бўлса керак, деб уйига бордим. Борсам, остонада қўлини пешонасига тираб ўтирибди. “Тоға ишга бормайсизми, юринг, бормасак уполнамочи иккаламизни ҳам қамчилайди”, дедим. Тоғам бошини кўтариб менга қаради. Кўзлари бўм-бўш. Кейин уй ичига ишора қилди. “Булар ҳаммаси ўляпти. Иш-пишингга бормайман. Буларни кўмганимдан кейин ўзим ўламан. Мениям кўмадиган топилар-да”, -деди. Уйга кириб қарасам, ҳаммаси – янгам, учта боласи очликдан сулайиб, қатор ётибди.

...Танчага ёпилган кўрпанинг бир чети Ҳотамбекнинг устида эди, бола елкасига ўраб қўйилган кўрпадан чиқолмай у ён-бу ён ағдарила бошлади... Ва бирдан қаттиқ чинқирди-ю, жим бўлиб қолди... ...Фармонбек ўлжаси томон от сурди. Оёқлари титраб жон бераётган кийик боласининг устига энгашди. Оҳунинг ҳали очиқ, чиройли кўзларида Фармонбекнинг акси кўринди... Ширинбону дарвоза олдида отдан сакраб тушди-ю, уй томон отилди. Зум ўтмай унинг фарёди дунёни тутиб кетди. Қочиб кетган хизматкор хотин ҳеч қаердан топилмади. Ширинбонунинг бағри куйиб кетди... ...Оламни гул-у, гулзор қилиб кириб келган баҳор Ширинбонуга татимас, Ҳотамбекнинг ўлимидан кейин қадди эгилиб, сочлари оқариб қолган эди. Орадан икки-уч йил ўтди ҳамки, қайтиб унинг бўйида бўлмади. Дераза ёнида дунёга бесурур боқиб ўтирган Ширинбону Омонгулнинг йиғи овозини эшитиб ҳушёр тортди. Шу пайт ташқаридан ҳовлига уст-боши тупроққа беланган, бурни қонаган кичик қиз кириб келди. Ширинбону унга бир пас гарангсиб қараб турди-да, ўрнидан қўзғолиб ташқарига чиқди. – Ҳа, қизим, сенга нима бўлди? Қизининг жавобини ҳам кутмай, ҳовли ичкарисига қараб қичқирди: – Мастура, Норбўта, ҳой ким бор? Қаердасизлар? Боғ ичидан хизматчи йигит, ошхонадан янги хизматчи аёл Мастура қилаётган ишларини ташлаб югуриб келдилар. --Лаббай, бибижон! – Ўл бибижон, куй бибижон! – Кўзларинг қаёқда? Нимага Омонгулга қарамадинглар?! – Ҳозиргина ҳовлида ўйнаб юрган эди, бибижон, юмуш билан бўлиб, кўчага чиққанини кўрмай қолибмиз. --Кўрмай кўр бўл! Ширинбону шундай деди-да, қизининг қўлидан етаклаб, кўчага чиқди. – Юр, кўрсат, ким қўлини теккизган бўлса, ўзим жазосини бераман. Она-бола безори боланинг уйи ёнига келдилар. – Ойражаб, ҳой Ойражаб! Қайдасан, чиқ буёққа! Қоп-қора даванг хотин лапанглаб чиқиб келди. – Ҳа, нима ишинг бор? – деди у ҳам сенсираб. – Анави бебошингга қарасанг бўлмайдими? Қизимнинг оғзи-бурнини қонга белабди. Қўлимга тушса, қизимни урган қўлларини синдираман! Қора хотин икки қўлини белига тираб шанғиллади. – Ҳо, сиз қўл синдирадиган бўпқолдингизми? Боланг ўлиб писмайиб қолувдинг-ку! Яна овозинг баландлаб қолибдими? Бўй-мўйингда бўп қолдими дейман?! Шу орада буларнинг олдида уч-тўртта томошаталаб хотин-халаж тўпланиб қолди. – Сен Ражаб чўри, оғзингга қараб гапир. Ҳали сен боласи менинг қизимга кучи етадиган катта бўп қолдингми? – Ҳо, алам қилдими?! Алам қилсин! Сенам ўғил туғиб, ўстириб қўй! Ўғлинг келиб қизингни ўчини олсин. Бор йўқол, мен ўғиллик бойвуччаман, ана тўрттасини туғиб қўйибман. Фақат қиз туғадиган хотин билан гаплашмайман. Ширинбону ғазабдан титраб кетди. – Ҳали сен Ражаб қора - қайнонамнинг иштонини ювиб юрган чўри хотин ўғилли бойвучча бўлиб, мени тенгситмайдиган бўлиб қолдингми? – Бор, бор, аввал ўғил туғ, кейин гаплашаман, – шанғиллади яна даванг хотин. – Керак бўлса битта эмас бешта ўғил туғаман! Ўзим туғмасам эримга ёш хотин олиб бераман. Ўнта ўғил туғади. Ўғлим келиб қизимнинг ўчини олмаса, Ширинбону эмасман! – Эй, менга қара! Катта кетма! Эр бермоқ, жон бермоқ деб қўйибди, хайми? Эрига хотин олиб берармиш! Қилолмайдиган ишингни гапиргунча, отингни бошқа қўя қол! Ширинбону ёнида турган қизининг юз-кўзини арта-арта уйга етаклади. Ширинбону уйга қайтиб кириб, алам билан йиғлади. Ерни муштлаб-муштлаб, ёқаларини чок қилиб йиғлади. Тилаб-тилаб олган боласини ёд этиб йиғлади. Шу зайлда қанча вақт ўтганини сезмади. Ахийри ўксиб-ўксиб ўрнидан турди-да шифтга осилган чироқни ёқди. Ётоғидаги каттакон кўзгу қаршисида туриб ўзига боқди. Шишиб кетган қовоқларини силади… ...Ишдан чарчаб келган Фармонбек ётоққа кириб бир пасда ухлаб қолди. Икки ёқасига иккита қимматбаҳо тош қадалган тунги кўйлакдаги Ширибону яна кўзгу ёнига келди. Яна ўз аксига тикилди. Фармонбек ҳам оғир йўқотишдан ўзини анча олдириб қўйган бўлса ҳам, хотинининг қаттиқ изтироб чекаётганидан хавотирда бўлиб, унга анча эътиборини кучайтирган, ҳозир ҳам унинг ўриндан секин сирғалиб чиққанини дарҳол сезди.

– Энам отни бўшатиб кейин дарвоза очган экан, шартта томдан от устига сакрадим. “Чуҳ, жонивор”, деб бир қамчи солган эдим, ўқдек учиб кетди. Ўшанда ҳам ҳаммаёқ оппоқ қор эди. – Ҳа, Худога шукур, замон тинчиди, халқ ҳам анча хотиржам яшаяпти, – деди Ширинбону. – Иккаламиз ҳам от минмаганимизга ҳам анча бўлди, – деди Фармонбек. – Менинг эсимдан ҳам чиқиб кетгандир, – деди ўйчан ўтирган Ширинбону. – Қани паҳлавон, бери келинг-чи, бир ачом қилайлик. Ҳотамбек атак-чечак қилиб бориб отасини қучоқлади. “Паҳлавоним, суянган тоғим...” Фармонбек ўғлини эркалар экан, яна хотинига юзланди. – Бону, бир овга чиқиб келайлик. Юринг, отлар туёғининг чигилини ёзади, ўзимиз ҳам бир айланиб келамиз. Ҳозир кийиклар ўт-ўлан излаб, тоғдан пастга энадиган пайт. Бирорта отиб келсак, ўзим сизларга гӯштидан кабоб қилиб бераман. – Бегим, ҳозир ҳаво совуқ. Ёшим ҳам бир жойга бориб қолди. От минишга қўрқаман. – Сиз от минишдан қўрқасизми? Сиз-а? Баҳона қидиряпсиз. Отда юришда мен сизга етолмайман-ку! – Барибир, негадир оёғим тортмаяпти. Бормай қўяқолайлик. – Бону уйда ўтиравериб зерикиб кетдингиз. Кейин мен сиз билан дала айлангим келяпти. Йўқ деманг Бону, одамнинг дилини оғритманг. Ойбодомни чақиринг, Ҳотамбекнинг ёнида ўтирсин. Кечгача бир айланиб келамиз. Ширинбону истар-истамас ўрнидан қўзғалди. Унинг рози бўлганини кўрган Фармонбек қувониб ташқарига йўл олар экан, хотинига қараб деди: – Мен Норбўтага айтай, отларни эгарласин! Ширинбону Ҳотамбекнинг ёнидан жилмасликни хизматчи аёлга қайта-қайта тайинлаб, эгар- жабдуқ урилган отлар томон юрди. Икки отлиғ тоғ ёнбағри томон йўртиб кетдилар. Бироқ ҳадеганда на кийик, на бошқа жонивор учрамади. Иссиққина уйда ўтиравериб анча бўшашиб қолган Ширинбону совуқ қота бошлади ва шунинг баробаринда кўнглида недир тушуниксиз хавотир орта борди. – Бегим, кўнглим нотинч, қайтиб кета қолайлик. Фармонбек хотинининг устидан кулди: – Э, Бону, мен кексайяпман, десам, сиз ҳам қарияпсиз шекилли. Яна бироз кезайлик, бирор нима учраб қолар. Яна бироз юришгач, узоқда уч-тўрт қора кўринди. Фармонбек ўша томонга қараб от солди. Хотини истар-истамай уҳ тортганча унга эргашди... ...Ойбодом болани гоҳ ўйнатар, гоҳ йиғласа, овутарди. – Уфф, қачон ухлайсан-а, супрақоқди? – деди энсаси қотиб ўтирган хизматчи аёл инжиқланаётган болага қараб. – Ёт, ухла, ана бўжи келяпти, ёт! Ҳотамбек сандал ёнига тўшалган кўрпачага ётди. Аёл унинг елкасига енгил шапатилаб аллалай бошлади. Сандалнинг иссиғи элитган гўдак ухлаб қолди. Боланинг уйқуга кетганига ишончи комил бўлган аёл секин хонадан чиқди. Эшикни зич ёпиб, ҳовли саҳнини кесиб ўтиб, ошхона хизматчиси Муҳаррамнинг ёнига борди. Катта тоғорада хамир қораётган Муҳаррам Ойбодомга танбеҳ берди: – Бибим сенга қимирламай ўтир деганди, қимирламай ўтирмайсанми иссиққина уйда? – Бибингнинг эркатойи тош қотиб ухлаб қолди. Бояги ҳангомани айтиб берай кейин кетаман. “Кейин эри ўша хотинни уриб-уриб ҳайдаб юборибди. Хотини эса...” Ҳотамбек сандалнинг баланд тафтидан безовта бӯлиб, йиғлай бошлади… ...Ҳалиги қораларга яқинлашган Фармонбек орқасидан етиб келган хотинига қараб: – Кийиклар экан Бону, ҳув ана четроқдагиси она кийик, ёнидаги болалари, – деди. Жониворлар галаси анча олисда бўлиб, ҳали хавф-хатарни сезишмаган, алҳол, қорлар орасидаги яккам-дуккам хас-чўпларни чимдир эдилар. Фармонбек елкасига осиғлиқ милтиқни қўлига олди. -Отманг, бегим, болалари ҳали жуда мурғак экан,- илтижо қилди Ширинбону. – Бону кейинги пайтларда бироз йиғлоқи бўлиб қолибсиз. Худо бу жониворларни бандасига ризқ қилиб яратган. Майли, она кийикни эмас, бирор кичикроғини отиб оламан. – Бегим, онасининг кўз ўнггида отманг. Юрагим жуда безовта бегим, отманг! Бирдан варанглаб кетган ўқ оҳуларнинг энг нозиги, энг кичигини қулатди. Бирдан Ширинбонунинг қулоғи остида боланинг чинқириғи янграгандай бўлди. Ширинбону отнинг жиловини уй томон буриб шамолдек елиб кетди…

давлатнинг масъул ишларига тайинлана бошланди. Уй қурувчи уста ҳунари билан бемалол рўзғор тебратиб юрган, бировга бўйсунишни ёқтирмайдиган, саёҳатни севадиган моҳир овчи Фармонбек ҳам маъмурий бинолар қуриш ишларини бошқаришга мажбур қилинди. Бора-бора уста йигит нафақат бу юмушга кўникди, балки, давлат берадиган имтиёзлардан фойдаланиш, ташкилий ва партиявий йиғинларда қатнашиш унга анча маъқул келиб қолди. Шу кезларда оила иккинчи фарзандни кутаётган, Фармонбек дилида туғилажак ўғли учун Анвар деб ном ҳам топиб қўйган эди. Бироқ қиз фарзанд дунёга келгач, ота узоқ ўйлаб ўтирмасдан унинг исмини Анвара деб қўяқолди. Учинчи, тўртинчи фарзандлар ҳам ўғил бўлмади. Буларнинг исмини Ўғилой, Омонгул қўйди. Фармонбекнинг қизлари очарчилик йиллари мустаҳкам қўрғон ичида мамлакатдаги қирғиндан бехабар – усти бут, қорни тўқ бўлиб ўсдилар… ..,Давлат ишига берилиб кетган Фармонбек яна оғир оёқ хотинининг руҳиятига эътибор бермади. Ширинбону ўнггида ҳам, тушида ҳам Яратгандан ўғил фарзанд тилар ва орзиқиб ўша кун келишини кутарди. Доя аёл ичкаридан чиқиб, хотиржам папирос чекиб, идорадаги ишларини ўйлаб ўтирган Фармонбекка “Ака, суюнчи берин, хотинингиз ӯғил туғди”, деганида ҳайрон бўлиб қолди. Бирпас эшитганини идрок қилолмай тургач, ичкарига қадам қўйди. Ширинбонунинг хурсандликдан кўзларида нам бўлса-да, ўзи янада гўзаллашиб кетган эди, остонадан ичкарига кирган эрига қараб жилмайди. – Исмини нима қўямиз, бегим? – Ҳотамбек бўлсин, Бону, Ҳотамбек! Бобомнинг исми. Бобомдек умри узун бўлсин. Яқин атрофдаги қишлоқларга адирда кўпкари бўлиши ҳақидаги хабар тарқалди. Чавандоз йигитлар белгиланган кунга тонг саҳарлаб йиғилиб келдилар. Далани тумонат одам босди. Ниҳоят ўйин боши ўртага чиқди. – Халойиқ! Чавандоз йигитлар! Мана шу ўзларинг билган Фармон акаларинг тўрт қиздан кейин ўғил фарзандлик бўлди. Унинг шу фарзандига узоқ умр тилаб бир дуо қилайлик. Илоҳо омин, умри узун, бахти бутун, ризқи улуғ бўлсин! Омин. Халойиқ бир гуриллади: – Омин! Ўйин боши яна сўзида давом этди. – Халойиқ! Бугунги кўпкари ўйинини Фармонбек ўғли дунёга келгани муносабати билан беряпти. Биринчи зотга бир тойчоқ, иккинчи зотга новвос, учинчи зотга бир қўчқор атаган. Ол йигитлар, омадингни берсин, омин. Кўпкари бошланиб кетди... ...Қизалоқлар “Укачам, укачам”, қилиб чақалоққа парвона, Ширинбону ҳам тилаб-тилаб олган ўғлини асраб-авайлаб ўстира бошлади. Гўдак той-той юриб қолди. Ширинбону иссиққина уйда Ҳотамбекни бағрига босиб, деразадан оппоқ қорга беланган дарахтларни томоша қилиб ўтирарди. Қизалоқларга нонушта қилдирган хизматчи аёллар уларга кимхоб чопончалари, оёқларига ичи мовут этикчаларини кийдирдилар. Бошларига гулдор рўмоллар ўраган, китоб-дафтарлар солинган жилдларини ёнларига осиб олган қизлар бирин-кетин ҳовлига чиқдилар. Деразада ўзларига қараб турган оналарига қўл силкиб хайрлашгач, мактабга жӯнадилар. Кўп ўтмай ҳовлига кириб келган Фармонбек тӯғри бола эмизиб ўтирган хотинининг ёнига ўтиб кетди. – Келинг, бегим, бугун эрта қайтибсиз? – Ҳа Бону, Болиқул “бораверинг ака, қабулингизга келганлар билан ўзим муомала қиламан”, деди. Қаранг Бону, ҳаммаёқ оппоқ. Негадир бугун бир воқеа ёдимга келаверди. Қиш фасли эди, босмачилар бир-икки келишди, бизга қўшил деб. Кўнмадим. Аммо қизиллар қўя қолишмади. Ноилож ёзув-чизув ишларига қарашадиган бўлдим. Давлатнинг ишига ўтганимни эшитиб Бобоёрбекнинг жаҳли чиқиб кетибди. “Камбағал бечора бўлса ҳам майли эди, беклардан-ку, қизилларга қўшилиб кетди. Бизга қўшилмаганда Уста бобони ҳурматини қилиб индамаган эдик. “Топиб келинглар, нобакорни”, деб йигитларни юборибди. Болахонада ухлаб ётсам ташқарида шовқин-сурон кўтарилди. Нима гаплигини фаҳмлаёлмай уйқусираб турсам, энамнинг шанғиллагани эшитилди. “Кофирларга хизмат қиладиган ўғил менга ҳам керак эмас, ана болахонада ухлаб ётибди олиб кетаверинглар”, – деди овозининг борича бақириб.

Райҳонбиби офтоб айни қиздирган паллада ўзига ажратилган буғдойзорни тозалаб, ўриб бўлди. Энди унинг “оналик бахти”да янги давр бошланган эди; Буғдой ўримининг авж палласида белгиланган нормани тушгача бажаради, сўнг дийдор сӯқмоқлари томон елади... Иккинчи фасл. Уста Ҳамробек ўн тўрт ёшли ўғли Фармонбекни тўққиз яшар Унсиной исмли қизга уйлантирган эди. Бироқ келинчак дардга чалиниб узоқ яшамади. Ўспирин Фармонбекни ўзи эркалаб, опичлаб кўтариб юрадиган, сакраб-сакраб ниначи, капалакларни тутишни яхши кўрадиган хотинининг ўлими қаттиқ изтиробга солди. Шундан кейин у узоқ йиллар ота-онасининг қистовига қарамасдан уйланишга рози бўлмади. Ниҳоят, йигирма тўққиз ёшида отасининг дўсти Суярбек заргарнинг қулоғига нуқра балдоқ таққан, қоракўз, қорақош, оқи-оқ, қизили-қизил ўн уч ёшли Ширинбону исмли қизини кўрганда юраги жиз этди. Уста Ҳамробек кўпкарилаб, данғиллама тўй қилди. Ширинбону юкли бўлгач, янада гўзаллашиб, очилиб кетди. Биринчи фарзанднинг исмини Ҳадичабону қўйдилар. Бу орада шўролар тизими анча мустаҳкамланиб, илмли, саводли одамлар

Опамнинг эрига ишониб номусимдан айрилдим... Ундан фарзандли ҳам бўлдим! Ҳаммаси учрашувга опамнинг ўрнига чиққанимдан бошлан
Опамнинг эрига ишониб номусимдан айрилдим... Ундан фарзандли ҳам бўлдим! Ҳаммаси учрашувга опамнинг ўрнига чиққанимдан бошланди ва унга кўнгил қўйдим... - Балки опам билан ажрашар? - деган саволлар мени тинч қўймасди ва опамни ўзимдан итара бошладим. Эри эса, мендан бошқани севмаслигини қайта қайта такрорлашдан, тухтамасди. Аммо енг дахшатлиси еса бу емасди... Бир куни боламни опамга бериб ишга кетдим ва ишдан эрта қайтганим учун боламни ундан олмоқчи булиб ичкарига назар ташладим ва... Оёқларим қалтираб, дахшатга тушдим.. У ерда опам қўлида кичик темир сим билан БОЛАМНИ...😰

Биз қўрқоқмиз! (Ҳақиқат) 🤱🏻Туғилиш. -Йиғлайверма, бўлмасам “Бўжи” олиб кетади… -Тегинма унга. Синдириб қўйсанг амаки “ат-ат” қилади… -Югурма йиқилиб тушасан, кейин бирор жойинг синади… 👶🏻Болалик. -Бировни боласини нега тишлайсан? Онаси энди тишингни қоқволса нима қиласан?.. -Намунча бақирасан? Томоғинг буғилиб, овозинг чиқмайдиган бўлиб қолади… -У бола билан дўст бўлма, отаси ёмон одам… 🧒🏻Ёшлик. -Дарсингни қилмасанг ўқишга киролмайсан. Ўқишга киролмасанг, ишлай олмайсан. Ишлай олмасанг, хеч кимсан!.. -Қўшиқ айтишга бало борми? Қаерга қарама отарчи бўлса, ундан кўра молга қара… -Расм чизишни йиғиштир. Сендан рассом чиқармиди… Шеър ёзишга бало борми… 🧑🏻Ўсмирлик. -Ўқишни тугатибсан, қаерда ишлайсан энди? Заводда нима бор, мелисага кир. Ойлиги яхши… -Ёш болага севишни ким қўйибди. Даданг эшитса бўйнингни узади… -Нега ишдан бўшадинг? Энди қандай яшайсан… -Чет элда нима бор? Узоқдаги қуйруқдан… 👱🏻‍♂️Ўрта ёш. -Бешик тўйни яхшилаб ўтказгин, одамлар гапириб юришмасин яна… -Фарзандинг мактабда яхши ўқияптими? Ўртоқлари ёмон кўринди кўзимга, айт улар билан ўйнамасин… -Шу ёшда тил ўрганиб дунё оберармидинг?... ✳️...Бу ёғи ҳам ҳудди шундай давом этаверади. Ўз ҳаётимизга ўзимиз хўжайинлик, ўзимиз учун бўлса ҳам кескин қарор қабул қила олмаймиз. ‼️Чунки қўрқоқмиз! Одамлардан қўрқамиз, жамиятдан қўрқамиз, таваккал қилишдан қўрқамиз. Қонингда “рассом бўласан” дейдиган ген оқаётган бўлсада ўқитувчи бўласан. Парвоз қилиш учун яралган бўлсанг ҳам ерда судраламиз. ⚠️Овозимиз “мана ман”деган хофизникидан хушовозроқу, лекин қўйларга бақиришдан бошқасига ярамаймиз. ⚠️Бизга маслахат берганлар, ёмон бўл демайди. Лекин улар Сиз эмас. Улар чизган чизиқда юришинг ҳам шарт эмас. ⁉️Қачонгача ўзгалар йўлидан юрамиз? ✅ Бақиргингиз келяптими бақиринг, йиғлагингиз келяптими йиғланг, ўйнагингиз келяптими ўйнанг. Одамлардан, уларнинг гап-сўзларидан қўрқманг!

🌸Психологик тест? Бу тест сизнинг ҳақиқий шахсингизни 98% очиб беради! Гуллардан бирини танланг ва ўзингизни қандай эканлигизни билиб олинг сиз учун қизиқарли бўлади. Бу сиз ҳақингизда ўзингиз билмаган фактларни айтиб беради... СИЗ ҚАЙСИ ГУЛНИ ТАНЛАДИНГИЗ 👇

Хола уни даричадан секин чиқариб юборди. Ғира-ширада аёл илдам одимлади. У кун тиккага келганда ўрим-йиғим қизғин бораётган буғдойпояга етиб келди. Дала бошига келтириб қўйилган хумларнинг биридан косалаб сув олиб тўйиб ичгач, қўлига ўроқ олди. Унинг шиддат билан солинаётган ўроғи қуёш нурида ялтирар, ӯрилган буғдой ғарамлари ўсиб борарди. Олисларда бошқа ўроқчиларнинг шарпалари кўринар, ҳеч кимнинг биров билан иши йўқ, ҳамманинг мақсади битта: норма, қамчи емаслик, кечки емак ва тунги тин олиш... Райҳонбиби нормани бажариб бўлди. Кечки таомдан сўнг дам оладиган ўрнини ҳозирлашгач, камзулини юмалоқлаб бошига қӯйди-ю уйқуга кетди. Ярим тунда уйқусираб ёнини пайпаслади. Боланинг ўрни бўшлигини сезган заҳоти сакраб туриб “Муроджон, қайдасан?” деб қичқириб юборди. – Ҳой тентак, болангни қайнонангга ташлаб келдинг-ку! – деди уйғониб кетган аёллардан бири… ...Райҳонбиби офтоб айни қиздирган паллада ўзига ажратилган буғдойзорни тозалаб, ўриб бўлди. Энди унинг “оналик бахти”да янги давр бошланган эди;

Меники ҳам ўзингиз тўйда кийдирган калиш эди, – деди Райҳонбека. – Сандиғимда битта калиш бор. Лекин кичкина жуда. Сенга сиғармикан? Тўғри келса кийиб кетардинг. Қайнона жамолаги учига осилган калит билан сандиғини очди. Узоқ кавлаб бир жуфт яп-янги калиш чиқарди. – Ма, кийиб кўр-чи! Райҳонбиби суюниб калишни қўлларига олди. Ялтираб турган янги калишни завқланиб томоша қилгач, ўрнидан туриб кийиб кўрди. – Лоп-лойиқ хола! Олдингиси каттароқ эди. Холажон катта раҳмат, мендан қайтмаса худодан қайтсин, ўла-ўлгунимча унутмайман. – Буюрсин, қизим, бу бир йиллик, сен минг йиллик! – Хола мен борай, ётсам ухлаб қоламан. – Ҳа, тонг ҳам отай деб қолди. Борақол. Райҳонбиби энгашиб боласининг сочларидан ўпди. – Хола бугун бориб кечгача нўрма қиламан. Эртага тушгача бир кунликни бажарсам, индин қоронғу тушганда етиб келаман. Қайнона келини билан ташқарига чиқди. – Холажон, Муроджонга эҳтиёт бўлинг. Сиздан бошқа ҳеч кимга ишонмайман.

ЎН БЕШ ЁШИМДА ОНА БЎЛДИМ. Мен болалик нима эканини билмайман. Замонавий ҳаётдан узилиб қолган. Тоғли ҳудудда яшардик. Онам ан
ЎН БЕШ ЁШИМДА ОНА БЎЛДИМ. Мен болалик нима эканини билмайман. Замонавий ҳаётдан узилиб қолган. Тоғли ҳудудда яшардик. Онам анча эрта вафот этган. Дадам ёш жувонга уйланиб олганди. Бу ҳудудда қиз болани қадри умуман йўқ эди. Мен ўн тўрт ёшдан ошганимда, дадам қизимни узатаман деб бутун тоғга овоза қилди. Энг дахшатлиси эса куёвликка танлаган номзоди эди. У ўзидан бир неча ёш кичик икки хотини бор бўлган тоғ чўпони. Мени қанча кўз ёшимга қарамай, ўша чўпонга узатиб юборишди. Бизда дахшатли удум бор. Тўй кечаси кундошларим мени...😭😭

🔥ШУБХА🔥 asari siz azizlar uchun Hikoya narxi 15.000 soʻm. Toʻliq tugallangan holatda yopiq kanalda oʻqishingiz mumkin! HIKOYA 223 qismdan iborat. Har bir hikoya uchun alohida karta qoʼyilgan. TOʻLOV QILISHDAN AVVAL QAYSI KARTA DEB SOʻRANG!!! Murojaat uchun @A_lixan

#Шубҳа 74-қисм Индамай суҳбатни эшитиб ўтиришда давом этардим. Қўшниларнинг гапидан кейин янгамнинг оҳанги ўзгарди. "Ўқиган қиз бўлсин деймиз ",-деган навбатдаги талаб келганида бувим орага кирди. "Ўқиган йигитга ўқиган қиз ярашадида. Майли кимни келин қилсангиз ҳам ёшлар бахтли бўлсин ",-деб дуо қилди. "Маржонани ҳали узатмаган экансизлар ",-деган гапни эшитишим билан ҳайратланиб суҳбат эгаларига қарадим. "Мени бу мавзуларга қўшманглар",-деб хонадан чиқиб кетдим. Энди бир кам мени узатишгани қолганди. Режаларим ичида Ўзбекистонда қолиш йўқ эди. Йигирма олтида ким турмушга чиқарди? Булар ақлини еганга ўхшайди. 🔦 Қишлоқ ҳавоси тоза ва муҳити ҳузур бахш этсада, одамларининг сени ўрнингга қарорлар қабул қилиши менга тўғри келмаган эди. Биттаси тугамай бошқа узоқ қариндош-уруғ, таниш-билиш бошимни иккита қилиш дардига тушганди. Бу эса менга борган сари ёқмай боряпти. Ўн кун зўрға қолиб, шаҳарга қайтадиган бўлдим. "Яна қолсанг бўларди қизим",-деб бувим кўз ёши тўкди. "Келаман яна. Шаҳарда ишларимни битириб Америкага кетмасдан аввалги келиб хайрлашиб кетаман ",-дедим. Уни қаттиқ қучдим.Тилга келтира олмасамда ичимдан унга катта рахмат айтардим. Чунки унинг танбеҳи билан бўлса керак ҳеч ким менга онамининг вақтида қилган ишини юзимга урмади ёки гап очмади. "Ўзингни эҳтиёт қил қизим",-деб амаким пешонамдан ўпиб қўйди. Бу гапининг маъносини ҳаммамиз яхши билар эдик. Яқинларим билан ўтказган ўн куним совчи холаларни инобатга олмаса яхши ўтди. Кўйлак лозимларни кийиб ҳатто сигир соғиб ҳам кўрдим. Буларнинг барчаси бир қизиқиш ва тажриба бўлсин деб қилгандим. Бир кун фарзандларим бўлса уларга ёшлигим ҳақида, юртим ва қишлоғим ҳақида айтиб берадиган хотира қолсин истадим. Келган узун йўлимни яна енгил машинада босиб ўтдим. Бу сафар меҳмонхонага боришга тўғри келди. Чунки энди яшашга уй йўқ эди. 🔦 "Миршоднинг атрофида учрашиб юрган ҳаммани суриштириб кўрдик. Овга кетган ҳеч ким йўқ. Менимча бу бир вақт кетказиш учун бизни чалғитган бир уриниш бўлди",-деди Моҳигул опа унинг офисига борганимда "Жиноят ерида овчи оёқ кийимига ўхшаш из бор деганингизга ақлим шунда қолганди",-дедим. "Бир томондан яхши қилдик. Ҳар эҳтимолини кўриш керак. Жиноят ҳар қанча пухта ишлангандек кўринсада албатта, бир очиқ қолган ери бор",-деб жилмайди.

#Шубҳа 73-қисм "Унда акамнинг атрофидаги барча эркакларни, жумладан Ойбек, Улуғбек ва ҳатто поччам ва Нигоранинг оиласини бундай жойларга бориб-бормаганини аниқлашим керак. Бунинг иложи борми?",-деб ёздим. "Тўғри йўналиш билан қўлга киритилмайдиган ҳеч қандай маълумот йўқ", -деб ёзди. Кўнглим жойига тушиб, қишлоқ ҳавосини тўйиб ичимга тортдим. 🔦 "Маржонагина шунча катта бўлибди ҳа, хола?" "Сизлар неварали бўлдингиз, булар ҳам улғаядида",- деб бувим мени кўргани чиққан қўшнига гапирди. Мен эса индамай бир бурчакда телефонимда ишимни қилардим. Янгам ўчоқда ош қилганди. Қўшни эса иссиқ нон ёпган экан. Бувимга олиб келибди. Яна бир қўшни сигирининг сутидан қатиқ қилганмиш. Шундан бир косада сузиб келганди. Эркакларга алоҳида ош сузилиб, биз аёлларга алоҳида жой тайёрлаган эдик. Нишонага қўлимдан келганча ёрдам беришга ҳаракат қилдим. Орада Моҳигул опа билан акамнинг телефонини муҳокама қилдим. Бувимдан бошқа ҳамма билгани учун улар олдида иш гаплашиш ҳеч қийин бўлмаган эди. "Опа, ростдан ҳам синиб кетган телефондан ҳамма нарсани тикласа бўладими?",-деб қизиқиб сўради Нишона. "Албатта, чунки биз телефонни ишга туширганда унга бир аккаунт ( электрон эгалик) ҳуқуқи белгилаймиз. Телефонимизга бир исм ва пароль қўямиз. Ўшанда у телефондаги система биздан бир тасдиқ истайди. Тезроқ телефонни ишга тушуриш учун розилик берамиз ва кўрибсанки, телефон эмас, биз унинг асири бўлиб қоламиз." "Айфон бўлса ҳамми?",-деб яна қизиқди. "Фарқ қилмайди." "Нималар деб опа- сингил гаплашяпсизлар?",-деб бувим бизга билдирмай ёнимизга келганди. Нишона эринмай бувимга телефоннинг хусусиятларини тушунтирар экан, албатта акамни исмини қўшмасликка ҳаракат қиларди. "Шунга шунча ҳайратландингми?", -деб менсимади Нишонанинг қизиқишини. "Сиз тушунмадингиз, буви",-деб кулди. "Эҳ, болам, эрта маҳшарда қилган ҳар ишимизни олдимизга олиб келиб, яна ҳар аъзомизга тил бериб гапиртирган Зотнинг ишига иймон келтирганмиз, у телефонинг нима бўлибди", -деганида гапнинг мағзини чақишга ҳаракат қилгандим. Кунимиз шу тарзда ўтиб, кечки пайтда қўни-қўшнилар билан бирга, бир дастурхон атрофида ўтирган эдик. "Достонжонни ҳам уйлантирсак бўлди, ҳаммасидан қутилган бўламиз",-деди аёллардан бири. "Ҳа, ҳозир қиз кўпку. Қиласизда бирортасини", -деди янгам. "Биз ҳам билган оилани қизи бўлса, деяпмиз", -деганида Нишонанинг юзи қизара бошлади.

#Шубҳа 72-қисм Инсон бир мавҳумликдир. Агар бутун умрингни уни кашф этишга сарфласанг, вақтинг зое кетмаган бўлади. Бир кишида неча тур сир бўлиши мумкин? У тирик экан бировдан сақлаган нарсаларини назорат қилиши мумкин экан. Аммо киши вафот этгач, яширин сирларинг кун юзини кўриш эҳтимоли катта. Акам бу дунёдан кетди. Лекин ортидан билинмас мавҳумликлар ташлади. Сара билан суҳбатлашиб бироз ташқарида қолдим. Ёлғиз яшаб юрган қиз учун, бирданига кўпчилик орасига кириш ҳаяжони босган кўринади. Юлдузли осмонга қараб ўзимча узоқ хаёллар сурдим. Америкада охирги йиллар фақат олдинга қарабман. Бирдан ортга ва ўтмишдан қолган яраларга қарашга мажбур бўляпман. Ва бу ҳис мени мавҳумлик сари баттар итмоқда эди. 🔦 "Емини бер! Кейин катагига қамаб қўй товуқларни. Ҳамма жойни расвосини чиқарди!” "Ойи, молларга сувни акам берсин. Катта буқани олдига боролмаяпман ",-деб Нишона ва онасининг овози келарди. Уйқудан кўзларимни зўрға очдим. Хонада ёлғиз эдим. Атрофимдаги ёзилган кўрпачалар йўқ эди. Демак ҳамма аллақачон уйғониб бўлишган. Соатни кўриш учун телефонга қарадим соат 12:40 бўлибди. Ўрнимдан туриб аввал ётган еримни йиғнадим. Кейин овоз келиб турган ҳовлига чиқдим. Бувим ҳавонинг на иссиқ ва на салқинига қарамай айвон тагида ўтирарди. Кичик келин ошхонада, катта янгам қўлида неварасини кўтариб қизига иш буюрарди. Қўл -бетимни ювиб бувим олдига бордим. Икки букилиб қўл машинкасида нимадир тикаётган эди. "Турдингми қизим. Қара сенга нима тикяпман ",-деди кенг бир қолипли матони кўрсатиб "Менгами? Кийимим бор-ку, буви " "У кийимда қишлоқда юриб бўлмайди қизим. Кенгроқ кийсанг ҳаракат қилишинг ҳам яхши бўлади. Хижолат бўлиб ўтирмайсан",-деганида унга қарши боргим келмади. Иштиёқ билан менга нимадир қилган одам ҳаётимда деярли йўқ. Балкида беминнат қиладигани фақат шу бувим қолгандир. "Худо хоҳласа чимилдиқда киядиган бахт кўйлагингни ҳам ўзим тикиб бериш нассиб қилсин.",-деб кўз ойнагини устидан қараб қўйди. Бу гаплар менга таъсир қилмасди. Унинг ишини обдон кузатдим. Сантиметр ишлатмасдан қаричлаб ўлчарди. Бувим ишини бор қунт билан қилар экан. Мен телефондан Моҳигул опага смс ёздим. Акамнинг Ўзбекистонда овга чиқиш имкони бўлган, ёки бўлмаганини сўрадим. "Рухсат берилган махсус ерлар бор. Ўзбекистон ва бутун дунё бўйлаб кўплаб овчилар келади",-деб ёзди.

ШУБХА Муаллиф: Sulhida Davron Огоҳлантириш бурчим⚠️ ❗️Муаллиф рухсатисиз кўчириб олиш ва тарқатиш қонун олдида жавобгарликка олиб боради.❗️ Ёқимли мутолаа