fa
Feedback

فریب کلاهبرداران را نخورید! تل‌متریو این کانال‌ها را شناسایی و برچسب‌گذاری می‌کند 👉 برای مشاهده برچسب، اشتراک تهیه کنید

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

رفتن به کانال در Telegram

💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot

نمایش بیشتر

📈 تحلیل کانال تلگرام ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

کانال ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ (@ibratli_nomalar) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 43 515 مشترک است و جایگاه 1 380 را در دسته دین و مذهبی و رتبه 1 789 را در منطقه أوزبكستان دارد.

📊 شاخص‌های مخاطب و پویایی

از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 43 515 مشترک جذب کرده است.

بر اساس آخرین داده‌ها در تاریخ 14 اکتبر, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر 3 888 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر -133 بوده و همچنان دسترسی گسترده‌ای حفظ شده است.

  • وضعیت تأیید: تأیید نشده
  • نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 16.52% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 12.25% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب می‌کند.
  • دسترسی پست‌ها: هر پست به طور میانگین 7 150 بازدید دریافت می‌کند. در اولین روز معمولاً 5 300 بازدید جمع‌آوری می‌شود.
  • واکنش‌ها و تعامل: مخاطبان به‌طور فعال حمایت می‌کنند؛ میانگین واکنش به هر پست 109 است.

📝 توضیح و سیاست محتوایی

نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاه‌های شخصی توصیف می‌کند:
“💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot”

به لطف به‌روزرسانی‌های پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 15 اکتبر, 2026)، کانال همواره به‌روز و دارای دسترسی بالاست. تحلیل‌ها نشان می‌دهد مخاطبان به‌طور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته دین و مذهبی تبدیل کرده‌اند.

43 515
مشترکین
-13324 ساعت
-4917 روز
+3 88830 روز
آرشیو پست ها
#Шубҳа 72-қисм Инсон бир мавҳумликдир. Агар бутун умрингни уни кашф этишга сарфласанг, вақтинг зое кетмаган бўлади. Бир кишида неча тур сир бўлиши мумкин? У тирик экан бировдан сақлаган нарсаларини назорат қилиши мумкин экан. Аммо киши вафот этгач, яширин сирларинг кун юзини кўриш эҳтимоли катта. Акам бу дунёдан кетди. Лекин ортидан билинмас мавҳумликлар ташлади. Сара билан суҳбатлашиб бироз ташқарида қолдим. Ёлғиз яшаб юрган қиз учун, бирданига кўпчилик орасига кириш ҳаяжони босган кўринади. Юлдузли осмонга қараб ўзимча узоқ хаёллар сурдим. Америкада охирги йиллар фақат олдинга қарабман. Бирдан ортга ва ўтмишдан қолган яраларга қарашга мажбур бўляпман. Ва бу ҳис мени мавҳумлик сари баттар итмоқда эди. 🔦 "Емини бер! Кейин катагига қамаб қўй товуқларни. Ҳамма жойни расвосини чиқарди!” "Ойи, молларга сувни акам берсин. Катта буқани олдига боролмаяпман ",-деб Нишона ва онасининг овози келарди. Уйқудан кўзларимни зўрға очдим. Хонада ёлғиз эдим. Атрофимдаги ёзилган кўрпачалар йўқ эди. Демак ҳамма аллақачон уйғониб бўлишган. Соатни кўриш учун телефонга қарадим соат 12:40 бўлибди. Ўрнимдан туриб аввал ётган еримни йиғнадим. Кейин овоз келиб турган ҳовлига чиқдим. Бувим ҳавонинг на иссиқ ва на салқинига қарамай айвон тагида ўтирарди. Кичик келин ошхонада, катта янгам қўлида неварасини кўтариб қизига иш буюрарди. Қўл -бетимни ювиб бувим олдига бордим. Икки букилиб қўл машинкасида нимадир тикаётган эди. "Турдингми қизим. Қара сенга нима тикяпман ",-деди кенг бир қолипли матони кўрсатиб "Менгами? Кийимим бор-ку, буви " "У кийимда қишлоқда юриб бўлмайди қизим. Кенгроқ кийсанг ҳаракат қилишинг ҳам яхши бўлади. Хижолат бўлиб ўтирмайсан",-деганида унга қарши боргим келмади. Иштиёқ билан менга нимадир қилган одам ҳаётимда деярли йўқ. Балкида беминнат қиладигани фақат шу бувим қолгандир. "Худо хоҳласа чимилдиқда киядиган бахт кўйлагингни ҳам ўзим тикиб бериш нассиб қилсин.",-деб кўз ойнагини устидан қараб қўйди. Бу гаплар менга таъсир қилмасди. Унинг ишини обдон кузатдим. Сантиметр ишлатмасдан қаричлаб ўлчарди. Бувим ишини бор қунт билан қилар экан. Мен телефондан Моҳигул опага смс ёздим. Акамнинг Ўзбекистонда овга чиқиш имкони бўлган, ёки бўлмаганини сўрадим. "Рухсат берилган махсус ерлар бор. Ўзбекистон ва бутун дунё бўйлаб кўплаб овчилар келади",-деб ёзди.

ШУБХА Муаллиф: Sulhida Davron Огоҳлантириш бурчим⚠️ ❗️Муаллиф рухсатисиз кўчириб олиш ва тарқатиш қонун олдида жавобгарликка олиб боради.❗️ Ёқимли мутолаа

Овсиним доим чиройли фасонлардан топиб тиктиради👗 Энди ман хам бу канални биламан☺️ Сизга хам ёкиб колиши аник 👠 Чотки вечерни фасонлар 👠 Миллий фасонлар 👠 Келинчаклар учун фасонлар Янги ва чиройли фасонларни излаяпсизми ❓ Унда каналга қўшилиб олинг 💞Ҳозир қўшилиш имкониятиз бор Шошилинг   👇 https://t.me/+qez2K_MeZuYwMTZi

ШУБХАЧИЛАР уйгондими??? Кулингизни кутаринг

Ассалому алайкум, Сизга почта жўнатмаси келди! Юракча билан гул! Бонусига шодлик, қувонч, бахт! Кимдан дейсизми? Хайрли тонгл
Ассалому алайкум, Сизга почта жўнатмаси келди! Юракча билан гул! Бонусига шодлик, қувонч, бахт! Кимдан дейсизми? Хайрли тонглардан, азизим! Хайрли тонглардан!😍🥰 Бугунги почтангиз учун имзо шарт эмас. Табассум кифоя.😊😍❤️ Ҳа, истасангиз сиз ҳам почта жўнатишингиз мумкин. Устига @xayrlitonglar деб ёзсангиз бўлди. Жўнатмамиз дунёнинг исталган чеккасига етиб боради. Энди биз билан ҳамкорлик қиласиз деган умиддамиз🥰🥰🥰 Бизда қўшиқ, рақс, мотивация хизматлари бор! Яхххххуууу!☺️😉

Реакция белгилаб куямиз😊

Реакция белгилаб куямиз😊

Иш куни огир бўлди. “Мактабда ишлаш ҳар кимга ҳам эмасда”. Йўл-йўлакай ўз ўзига гапириб келаркан, уйда кутиб турган рўзғор ишларини ўйлаб юраги сиқилди. “Ойим келдилар!” Чопқиллаб пешвоз чиққан ўглини нари сураркан, ивирсиб ётган уй гўё тобора кичрайиб уни бўгаётгандай нафаси қайтди. - Аҳмоқ! Лоқал еган овқатининг идишини тозалаб қўйса бўладику! Ғазабини ютолмай айтиб юборган гапини эшитган ўғлига юзланиб, сохта табассум билан: - Азизбек ўғлим мактабингга яхши бориб келдингми? Нечта беш олдинг?- деди. - Ҳеч қанча! - қўрслик билан қайтарилган жавобдан сергак тортди. - Ақлли болалар ойисига шундай жавоб қайтарадими ўғлим? - деди ўзини зўрға босиб. - Мен дадамнинг ўғлиман-ку ойи?! - деди юзи тундлашган ўғли ошхонада куймаланаётган отаси томон кетиб бораркан. ✍️ Аллома Хакимова.

Ичиб олган Шоҳмуродга бутун қишлоққа гап~сўз бўлиб ёшгина қизга уйланиб олган дадаси душман бўлиб кўринди. Бориб ўша отасини
Ичиб олган Шоҳмуродга бутун қишлоққа гап~сўз бўлиб ёшгина қизга уйланиб олган дадаси душман бўлиб кўринди. Бориб ўша отасини йўлдан урган маккорани бир ёқлик қилишни мўлжаллади. Айни муддао отаси уйда эмас...    Уйига келиб билдирмай отасини хонасига кирди. Деразадан тушиб турган ёруқда хона ёришиб турарди. Ғира~ширада сочлари ёстиқда ёйилиб, парилардек гўзал қиз, ҳеч нарсадан бехабар ухлаб ётарди. Ўгай онасини бўғиш учун арқон билан келган Шоҳмуроднинг ойдек чеҳра, ҳиёл очиқ қолган сийналарга қараб ҳаёли бузилди...  Ва...

УМРНИНГ УЧ ФАСЛИ. (Қисса) 3-қисм. Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥 – Худо асрабди, – деди Жумагул хола ухлаётган Муродилланинг бошини силар экан. – Энди кўп яшайди. Шунча хотин-халаж бир-бир қараб қўйса ўлиб қолмасди. Райҳонбиби “Хола, ӯғлингизнинг жонидан жон бўлиб дунёга келган болани ўзингиз қарашга иккиланиб ўтирибсиз-у, қандай бегоналарни ўлиб қолмасди, деб айтасиз?”- дегиси келди, бироқ айтмади. – Хола, биз ҳозир далада ётиб қолиб буғдой ўряпмиз. Кундузи жуда чарчаган эканман, кечаси қаттиқ ухлаб қолибман. Муроджоннинг уйғониб, эмаклаб узоққа кетганини сезмабман. Тулкининг уясидан топиб келдим. Райҳонбиби шундай деб жилмайди. – Қиқир-қиқир кулиб, тулкичалар билан ўйнаб ўтирган экан. У индамай қулоқ солиб ўтирган қайнонасига . “Йўқ олиб қололмайман, деса-я...” Ўз хаёлидан ўзи қўрқиб кетган аёл ялинчоқ овозда деди: – Холажон, болани азобга қўйиб, даланинг жазирамасида судраб юрмай... Мени шу боламдан бошқа кимим бор? Ўзим қоронғу тушганда келиб, эмизиб тонг саҳарда кетиб юраман. Ўғлингиз ҳам, келинингиз ҳам кўрмайди. Муродилла момосининг тўшагида ширин ухлаб ётар, қўлчаларида кўзмунчоқлари ялтирарди. – Хола, игнабандингизни беринг, оёғимга тикан тўлиб кетган, шуларни териб ташлашга вақтим йўқ, ҳозир олиб ташлай... Калишим йиртилиб, ямаб бўлмайдиган бўлиб, оёғимдан тушиб қолди. Қайнона ёқасидан тўғнағич олиб келинига узатди. Ўрнидан туриб шифтда илинган лампани олди-да, унинг ёнига қўйди. Лампанинг ёруғида аёлнинг товонига санчилиб ётган сон-саноқсиз тиканлар қорайиб кўринди. Райҳонбиби энгашиб товонидан тиканларни терар экан, чуқурроқ ботиб кетганларини олаётиб оғриқдан инграб юборар, ҳар бир чиқарилган зирапчанинг ўрнидан қон томчилари пайдо бӯларди. – Тоғанг қишлоқда катта муаллим-ку, битта калиш обермадими? – деди Жумагул хола келинига қараб. – Э холажон, тоғамнинг ўзининг болалари чориқ кийиб юрибди. Калиш ҳозир отлиққа йўқ.

Umrning uch fasli

Янги асар Ҳаммани қўрқадиган нарсаси бўлади. Мен қоронғуликдан қўрқаман.  Ҳозир эса Қоронғу кўчада кетиб боряпман. Агар дадам кутиб турибман демаганда, ҳеч қачон бу кўчага кирмаган бўлардим.  Бир пайт орқамдан шип- шип овоз эшитила бошлади. Қадамимни тезлардим. Яхшики Қўлимдаги телефоним жиринглаб дадиллашдим. -Келяпсанми? – деди дадам. -Ҳа. Келиб қолдим. -Сени кўрмаяпман. Қани қўлингни кўтарчи. -Мана келдим. Ўша сиз айтган устун ёнига етдим. -Қайси кўчага кирдинг ўзи? – дадамни овозида ҳавотир пайдо бўлди, - мен шу устун олдида турибман.   Энди мени совуқ тер босди. Адашиб бошқа кўчага кирдимми? Шу пайт ортимдаги таъқиб овози ҳам тинди... чунки у ҳам етиб келганди... - Ҳеч қаёққа қочолмайсан энди!    Даҳшатдан қичқириб юбордим... чунки орқамда турган одам,

БОЙЛИКЛАРИ БЎЛМАСАДА ЎЗЛАРИНИ БАХТЛИ ҲИС ҚИЛИШАДИ Баъзи одамлар бор — қанча пул топишмасин, барибир тўқ яшамайди, улар ўта қи
БОЙЛИКЛАРИ БЎЛМАСАДА ЎЗЛАРИНИ БАХТЛИ ҲИС ҚИЛИШАДИ Баъзи одамлар бор — қанча пул топишмасин, барибир тўқ яшамайди, улар ўта қизғанчиқ  ва хасислар… Яна шундай одамлар борки, уларни ҳамёнларини атрофдагилар қанча талон-тарож қилишмасин, барибир тўқликда яшайверишади. Бу ерда гап пулда эмас, унга бўлган муносабатда. Баъзи одамлар бор — уларга қанча маош тўламанг, барибир топширилган ишни бажаришмайди. Яна шундай одамлар борки, уларга бир тийин тўланмаса ҳам, барибир ўз ишларини сифатли бажараверадилар. Бу ерда гап — меҳнатга бўлган муносабатда. Баъзи одамлар бутун умр ёмон яшаётганидан шикоят қилади. Натижада улар ҳаёт учун зарур ҳамма нарсалари бор пайтда ҳам ёмон яшашади, оқибатда боридан ҳам айрилади. Яна шундай одамлар борки — уларнинг ҳеч нарсаси бўлмаса ҳам, барибир улар бахтли ва қувноқ яшайверишади. Натижада ҳаётларига фаровонлик кириб келади. Ва бу ерда — инсонийлик ҳақида гап кетмоқда. http://t.me/yuksaklikkayol

🌙 JONLI QO‘NG‘IROQLI TABRIK 🌙 Yaqinlaringiz uchun unutilmas va samimiy tabrikni biz bilan yo‘llang! ✨ 🎤 AKSIYA : 🇺🇿 O‘zbekiston bo‘ylab audio tabrik — atigi 30 000 so‘m 💚 Maxsus tabriklar: • 👨🧕Ota-onalar uchun •🤵‍♂👰‍♀ Turmush o‘rtog‘i uchun •👫 Farzandlar uchun •❤️‍🔥 Yaqin insonlar uchun 🤩Oilaviy videolar 🎶 Sho‘x • Mayin • Ta’sirli uslubda 📩 Murojaat uchun: Telegram: @Boshlovvchi @Nozixann 📞 Telefonlar: +998911818401 Guruhimizga ulanib oling afsuslanmaysiz https://t.me/+sZH62aNx5nI2NTgy https://t.me/+sZH62aNx5nI2NTgy 🎁 Quvonchli kunlarni biz bilan esda qolarli sovg‘a ulashing!

Repost from N/a
𝗧𝗔𝗡𝗟𝗔𝗕 𝗢𝗟𝗜𝗪 3𝗧𝗔𝗦𝗜 19 000 😱😱😱😱😱😱😱 𝗱𝗼𝗸𝗼𝗻𝗱𝗮𝗻 𝗮𝗯𝘆𝗼𝗺 𝗱𝗮𝘀𝘁𝗮𝗳𝗸𝗮𝗻𝗶 𝗯𝗼𝘄𝗹𝗮𝗱𝗶𝗸📌📌📌
+4
𝗧𝗔𝗡𝗟𝗔𝗕 𝗢𝗟𝗜𝗪 3𝗧𝗔𝗦𝗜 19 000 😱😱😱😱😱😱😱 𝗱𝗼𝗸𝗼𝗻𝗱𝗮𝗻 𝗮𝗯𝘆𝗼𝗺  𝗱𝗮𝘀𝘁𝗮𝗳𝗸𝗮𝗻𝗶 𝗯𝗼𝘄𝗹𝗮𝗱𝗶𝗸📌📌📌📌📌📌📌📌 https://t.me/+aE2UpvPV_5w2Nzcy https://t.me/+aE2UpvPV_5w2Nzcy https://t.me/+aE2UpvPV_5w2Nzcy https://t.me/+aE2UpvPV_5w2Nzcy

​​а”, деб илтижо қилибди у. Шу заҳоти ҳовузнинг тўрт томонидан тўртта булоқ отилибди. Бир пасда ҳовуз тип-тиниқ зангор сувга тўлибди. – Ота, ростдан ҳам бу ҳовуздан сув ичган аёллар фарзанд кўрадими? – деб сўраганди ўшанда Райҳонбиби. – Билмадим, қизим, у ёғи ёлғиз Худога аён. Лекин давлат бу ерга узоқ-яқиндан зиёрат учун келишни таъқиқлаб қўйди. Сувдан ҳозир фақат қишлоқ аҳли ва йўлдан ўтадиган йўловчилар ичадилар, – деди… ...Райҳонбиби хотираларга чӯмиб ӯтирар экан: “Эй, Худойим, илоҳо акам эсон-омон қайтиб келсин, мана шу қирғоққа акам, укаларим билан яна бирга келиш насиб этсин,-- деб ният қилди. “Сенинг ҳам умринг узоқ бўлсин, бахтли бўл, болаларинг кўп бўлсин”- деб болага бир ҳовуч сув ичирди, кичиккина кади идишчани сувга тўлдириб олгач, яна йўлга чиқди. У қабристон оралаб илдам юриб борар экан, секин-секин товонларига санчилаётган тиканларни сезмай қӯйди. У қоронғу тушганда Сталин колхози ерлари бошланадиган икки чети пахтазор йўлга тушиб олди. Райҳонбиби ўзи келин бўлиб тушган ҳовлининг қайнона кулбасига яқин томонидаги дарича олдида тўхтаганида осмон юлдузларга тўла эди. У қўлини эшикнинг тор тирқишидан суқиб, занжирни секин тушириб ичкари мўралади. Шу топда эрини узоқдан бўлса ҳам жуда-жуда кўргиси келди. Унинг қора қошлари, кўзлари, жилмайиб турган қиёфаси кўз ўнгида жонланди. Райҳонбиби қайнонаси кулбасининг эшигини секин қитирлатди. – Хола, холажон, эшикни очинг... – Ким у? – ичкаридан Жумагул холанинг овози эшитилди. – Холажон, мен келинингиз... Эшик ғийқиллаб очилди. Кампир келин ва набирасини бағрига босди. Шифтга осилган лампанинг ғира-шира ёғдусида момо меҳмони олдига дастурхон ёзиб, нон, туршак ва майиз қўйди. Йўл юриб очиққан, бу яқин орада қорни тўйиб овқат емаган Райҳонбиби бу неъматлардан шошилиб тановул бошлади. – Гапир, болам, қандайсан, тинчмисан? – деди келинига қараб эзилиб ўтирган Жумагул хола. – Хола, – деди Райҳонбиби ялинчоқ овозда. – Неварангизни сизга бериб кетишга келдим, ўзим кунора келиб эмизиб кетаман. Сиз қорни очганда нон ивитиб едириб турарсиз... – Турсунбой-ку индамайди-я. Лекин хотини жанжал қилмасмикан? – Холажон, олиб қолмасангиз бўлмайди. Икки марта боламдан ажралиб қолай дедим. Тоғамнинг уйидаги аёллар иш билан овора. Уларга ҳам давлат шолча, гилам тўқиш бўйича план беради. Ҳеч ким менинг боламга қараб ўтирмайди. Тоғам мени ҳам гилам тўқишга олиб қолмоқчи эди, катталар кўнмабди. Ёшлар далага чиқади, гиламни ўзидан қолган қари-қури тўқиса ҳам бўлаверади, дейишибди. Ҳар куни тонг саҳардан ишга ҳайдашади. Сал имиллаганга калтак тегади. Нўрмани бажармаганнинг шўри қурийди. Бир куни ҳали нўрмамни ҳам бажарганим йўқ эди. Бирдан кўзимга тоғамнинг ҳовлисидаги ҳовузга қараб эмаклаб кетаётган неварангиз кўриниб кетди. Э, урса урар дедим-да, уйга қараб чопдим. Кела-кела ҳовузга тушиб кетган жойида сувдан тортиб олдим... (Давоми бор..) Гулнора Раҳмон.

🤯 ШАРПАНИНГ ЙИҒИСИ ДАХШАТ... ​ Диёржоннинг нигоҳи ҳовли чеккасидаги эски, қоронғу ертўлага тушди. Болалигидан бу жойдан қўрқарди. Бу сафар нимадир уни ўша томонга судради. Совуқ шамол, ваҳимали ғийқиллаш... Киришга ботинди. Эшик олдига келиб, ичкаридаги қуюқ зулматга тикилди. ​Шу пайт қоронғулик қаъридан, жуда паст ва бўғиқ овоз эшитилди: — Диёр…жон… ​У даҳшатдан қотиб қолди. Ертўлада ҳеч ким йўқ эди-ку! Унда бу кимнинг овози? Овоз эгаси зулмат ичидан Диёржонга қараб секин яқинлаша бошлади ва... У ёғига даҳшатли воқеа юз берди..😰

им, нўрмамни бажарганимдан кейин мен билан ишингиз бўлмайди. Боламни эмизишга қайнонамнинг олдига бориб тураман. – Эсинг жойидами, Зартепа қайда, Сталин колхози қайда? Пиёда бир кунлик йўл-ку! – Майли узоқ бўлса ҳам. Мен мозоротдан ўрталаб юраман. Бригадир қўл силтади. – Билганингни қил! Бир оздан сўнг Райҳонбиби боласини опичлаб олиб йўлга тушди. То қирдан эниб, қишлоқ йўлига етгунча, йиртиғи тикиб бўлмас даражага келган калиш оёғидан чиқиб кетавериб, қийнаб юборди. Бир оёғидаги калиш недир чўгирга илиниб қолди-да, батамом узилди. Энди бу пойафзални тикиб-ямаб бўлмаслигига кўзи етган аёл иккинчи оёғидагисини ҳам ечиб ташлади ва оёқяланг юриб кетди. Ҳар хил чўп-чўгир ва тикан аралаш қизиб ётган тупроқ товонини жазиллатди. Офтоб ўтиб кетмасин деб рўмолининг бир учини боланинг боши аралаш елкасига ёпиб қўйди. Шу юришда тўхтамай, қабристон оралаб қоронғу тушгунча келинлик уйига етиб олишни хаёл қилди. Бироқ, куннинг иссиғида азбаройи чанқаганидан “Оқ олтин” колхози томонга бурилди. Бу колхоз чеккасидаги ҳовузнинг номи “Ёдгор ҳовуз” бўлиб, ўтган-қайтган шу ҳовуздан сув ичар ва қазган аёлнинг ҳаққига дуо қиларди. Ҳовузга яқинлашар экан, Райҳонбибининг яна кўзлари ёшга тўлди.. ...Ўшанда ҳали кичкина қизалоқ эди. Улар отаси, ўзи, Турдимурод ва акаси аравага ўтириб Хатирчига биринчи май байрамига бордилар. Қизил байроқчалар кўтариб, саф-саф бўлиб ўтаётган одамларни томоша қилдилар. Томоша тугагач отаси ҳар уччаласига ҳам қоп-қора ялтираб турган, ичи қип-қизил калишчалар олиб берди. Уйда қолган энасига рўмол сотиб олишди. Болалар қўлларида хўрозқандлар, шодлик-бахтиёрликда яна аравага ўтириб ортга қайтдилар. Қайтишда отаси аравани шу ҳовуз томон бурди. Арава устидан шолча олиб, ҳовуз бўйига тўшаб ўтирдилар. –Ота, – деган эди ўшанда акаси, – нима учун бу ҳовузни “Ёдгор ҳовуз” дейишади? Қадимда мана шу колхоз ўрнида катта бир қишлоқ бўлган экан. Бир чол-у, кампирнинг кексайганда Худодан тилаб олган ягона қизи бор экан. Бу қиз улғайиб вояга етгач, жуда кўп йигитлар ошиқ бўлишибди. Қиз ота-онасини ташлаб, турмушга чиқиб кетишни истамабди. Чол-кампир эса, сени бахтли бўлганингни кўрайлик деб қизни ҳол-жонига қўйишмабди. Ниҳоят қиз ота-онасидан йироққа кетмаслик мақсадида қўшни йигитга турмушга чиқишга рози бўлибди. Тўй ҳам бўлиб ўтибди. Ёш келин-куёв бир неча йил бахтиёр яшашибди. Бироқ ҳадеганда фарзанд туғилавермабди. Йигитнинг рўзғордан кўнгли совибди. Бошқа аёлга уйланиш ҳаракатига тушибди. – Мен онам кексайиб қолганларида дунёга келганман, эҳтимол бизнинг ҳам фарзандларимиз кейироқ туғилар, – дебди аёл. Аммо эри унинг гапларига қулоқ солмабди.. Келинчак ота уйига қайтиб кетибди. Унга яна совчилар кела бошлабди. Бироқ аёл яна турмушга чиқишга рози бўлмабди. Аёлнинг кексайиб қолган ота -онаси кўп ўтмай вафот этишибди. Эри эса кетма-кет фарзанд кӯрибди. Бир куни уни эрининг янги хотини кўриб қолибди. Кўрибди-ю, кундошининг ҳусни-жамоли уни лол қилиб қўйибди. Аёл “мен қанча бола туғиб бермайин, барибир бу хотинини унутмаса керак”, деган хаёлдан ўртаниб кетибди ва бу бечора аёлни ҳақорат қилибди. “Мен ўлиб кетсам қатор-қатор ўғилларим, қизларим қолади. Сен ўлсанг, сендан нима ёдгор бўлиб қолади, эй бахтсиз хотин”- дебди у. Шундоқ ҳам юраги эзилган аёлга бу сўзлар оғир ботибди. У индамай уйига кириб кетибди ва йиғлаб-йиғлаб ухлаб қолибди. Шу кеча унинг тушига бир чол кирибди. “Қизим, хафа бӯлма, сендан ҳам ёдгорлик қолади. Қишлоқ четидаги бир туп қайрағоч ёнига бор. Қирқ қадам у томон, қирқ қадам бу томон ўлча. Ўртасидан ҳовуз қаз. Шундай ҳовуз бўладики, бир ҳовуч сувидан ичган одам қувват олади, фарзанд кўрмаган аёллар муродига етади. Улар сени доимо миннатдор бӯлиб эслашади”,-- дебди. Аёл уйғониб, тушидаги бобо айтганидек белкурак ва кетмон олиб қишлоқ чеккасига чиқибди. Тушидаги чол айтган жойни топиб, ҳовуз қазишга киришибди ва шу иш ҳаётининг мазмунига айланибди. Бироқ сочлари оқариб, белидан қувват кетганида ҳам ҳовуздан сув чиқа қолмабди. У кетмон кўтаришга ҳам ҳоли келмайдиган ёшга етганида сув чиқишидан умидини узиб, Яратганга:“Энди белимда қувват, билагимда куч йўқ. Мени ноумид қилма, Худойим, мени эл-у, юрт олдида уятга қӯйм