fa
Feedback
ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

رفتن به کانال در Telegram

💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot

نمایش بیشتر

📈 تحلیل کانال تلگرام ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

کانال ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ (@ibratli_nomalar) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 43 726 مشترک است و جایگاه 1 368 را در دسته دین و مذهبی و رتبه 1 771 را در منطقه أوزبكستان دارد.

📊 شاخص‌های مخاطب و پویایی

از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 43 726 مشترک جذب کرده است.

بر اساس آخرین داده‌ها در تاریخ 27 ژوئن, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر 4 328 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر -391 بوده و همچنان دسترسی گسترده‌ای حفظ شده است.

  • وضعیت تأیید: تأیید نشده
  • نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 20.69% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 14.05% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب می‌کند.
  • دسترسی پست‌ها: هر پست به طور میانگین 9 130 بازدید دریافت می‌کند. در اولین روز معمولاً 6 200 بازدید جمع‌آوری می‌شود.
  • واکنش‌ها و تعامل: مخاطبان به‌طور فعال حمایت می‌کنند؛ میانگین واکنش به هر پست 174 است.

📝 توضیح و سیاست محتوایی

نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاه‌های شخصی توصیف می‌کند:
💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot

به لطف به‌روزرسانی‌های پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 28 ژوئن, 2026)، کانال همواره به‌روز و دارای دسترسی بالاست. تحلیل‌ها نشان می‌دهد مخاطبان به‌طور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته دین و مذهبی تبدیل کرده‌اند.

43 726
مشترکین
-39124 ساعت
-3 0087 روز
+4 32830 روز
آرشیو پست ها
​​қоғозини олиб келиб бер. Саидабонунинг қиёфасида ташвиш ифодаси пайдо бўлди. – Нимага керак экан, тинчликми? Бироқ у эрининг солинган қовоғига қараб саволи бежавоб қолса ҳам индамай чиқиб кетди. Бироздан сўнг ҳужжатни келтириб эрининг қўлига берди. – Юринг, Фармонбек, янгабону билан гаплашиб кўрайлик. – Менимча чораси йўқ энди, муаллим оға, қаттиқ ранжиган. “Болани менга беринглар ўзим ўстираман”,- деган эди, жаҳл устида “ўз туққанингизни асраёлмадингиз, сизга болани ишониб бўладими”,- деб юбордим. – Эй, астағфурилло... сизни нима жин урди, Фармонбек?! Ўз бошингизни ўзингиз кундага қўйибсиз. Янгабонуни қаттиқ ҳақорат қилибсиз. Юринг, кетдик. Хизматчи аёллар Фармонбек ва Нурмурод муаллимга пешвоз чиқдилар. Эркаклар сўрига чиқиб ўтиришди. – Синглим катта бибингизни чақиринг. Муҳаррам катта бека хонаси томон кетди. Бироздан сўнг Ширинбонунинг ўзи чиқиб келиб, меҳмонга салом берди: – Ассалому алайкум, муаллим оға! – Ваалайкум ассалом янгабону. – Хуш келибсиз муаллим оға. Муҳаррам дастурхон келтир! – Янгабону ташвиш қилманг. Хонадонингизни нотинч деб эшитдим... – Шундай бўлиб қолди, муаллим оға. Ширинбону сўри четига омонат ўтирди. – Энди бу жумбоқни қандай ҳал қиламиз, янгабону? – Қўлингизда замбаракнинг ўқи бор-ку, оға, шартта отмайсизми, ер билан яксон бўлиб кетмайманми?! – Янгабону... – меҳмон сукут сақлади, – сиз оқила ва мард аёлсиз, ён чўнтагидан ҳужжатни чиқарар экан, сӯзида давом этди, буни сиздан олган эдим, ўзингизга қайтараман. У қоғозни аёлга узатди: – Янгабону, бўй етган қизларингиз бор, эрта-индин узатасиз, ҳозир сизга қўйди-чиқди машмашасининг зарурати йўқ. Қоғозни эса олиб қўйинг, хоҳланг йиртиб ташланг, хоҳланг болаларингиз отасининг бошини омон сақланг. Омин, Оллоҳу акбар. Муаллим сўридан тушди. – Мен қизимни бир кўриб кетай. – Ўтиринг ҳали, гурунг қилайлик, аёллар овқатга урнашди, Нурмурод оға, – Фармонбек эътироз билдирди. Тоға жиянининг хонасига яқинлашганда ичкаридан чақалоқнинг йиғиси эшитилди. Райҳонбиби тоғасини остонада кутиб олди. – Ассалому алайкум, тоғажон. Нурмурод муаллим унинг ёш тўла кўзларига қаради. – Яхшимисан, қизим? – Раҳмат тоғажон, яхшиман. – Эҳ, тинчимаган болам-а... – Нима қилай, тоғажон пешонамда бор экан. – Майли мен кетдим, ўзингни қийнама, ўлимдан бошқасига чора бор. – Хўп тоғажон, яхши боринг, янгамга, укаларимга салом денг… Давоми бор.

Хўш, қалай кичкинтойнинг соғликлари яхшими? Янгабону, Райҳонбибилар ҳам эсон-омон юришибдими? Ҳеч нарсадан бехабар муаллим меҳмоннинг кайфиятини илғамай саволга тутди. – Яхши, Нурмурод оға, яхши ҳаммаси. Шундан сўнг Фармонбек яна жимиб қолди. Шундагина Нурмурод муаллим куёви бесабаб келмаганини тушунди. – Нима гап, Фармонбек, айтаверинг. – Нурмурод оға, ҳалиги ажрим ҳақидаги қоғозни берсангиз. – Ие, нега, тинчликми? – Янгангиз парткомга ариза қилди. Устимга хотин олиб ўзимни ҳам, бола-чақамни ҳам қийнаяпти, партиявий жазо беришингизни сўрайман деб. – Янгабону оқила ва мард аёл. Сиздан нима ўтди, биздан нима ўтди? Янгабону шундай қадам қўйибдими, дилини қаттиқ оғритгандирсиз, куёв? – “Болани менга беринглар, ўзим катта қиламан, фақат мени она дейди, бир йил ўтмай бу хотин яна туғади, ўша сизларга бўлади”,- деди. Жиянингиз “бирга катта қилайлик, бирга тарбиялайлик”, деса кўнмади. “Дўхтир даволаёлмади, табибнинг фойдаси тегмади, ўзим даволадим, қош-у, қовоғига қараб яшадим, бола менга”,- деди. Хуллас иккови сиз-биз бўлди. Муаллим бош чайқади. – Бермайди. Икки укасини опа бўлиб эмас, она бўлиб тарбиялади. Боласини тишида тишлаб кўтариб далада ишлади. Қўйиб берсангиз урушга кетган акасини пиёда излаб кетади. Ҳали сал ўзига келса кампирдан ҳам боласини қайтариб олади. Жон берса беради, жонига яқинларни бермайди. Янгабону аста-секин ўзига яқинлаштириб тарбиялайверса бўлар эди. Лекин янгабону фақат шу гап учун ариза қилмагандир. Ўзингиз икки аёлни бир кўзда кўрмагандирсиз-да, куёв? – Тўйда “ болани меҳмонлар ёнига мен кўтариб чиқай”,деди, “йўқ ўзининг онаси обчиқади”, дегандим. Жуда ранжиган экан. – Сиз ёш хотинни ясантириб, бола кўтартириб меҳмонлар олдига чиққансиз. Райҳонбиби айтмадими, опам чиқа қолсинлар деб. – Айтувди бечора. Озгина кайфим бор эди, эътибор қилмабман. – Эҳ, дўстим, катта хотинингиз оқила ва мард, кичиги меҳнаткаш, фаросатли... Худо ол қулим деб турган жойда тарозуни тўғри ушламабсиз. – Айтманг, муаллим оға, хатойимни кеч тушундим, энди нима қилай, бошим қотиб қолди. Қулоқ қилиб Сибир-мибирга жўнатиб юборса додимни кимга айтаман? – Энди Худо деб туринг. Қоғозни янгабонудан олганман, ўзининг қўлига бераман. Муаллим чуқур ўйга толди. Унинг хаёлларини чойнак-пиёла кўтариб кирган қизалоқ бўлиб юборди. – Қизим янгангни чақир. Кириб келган Саидабону эрига савол назари билан қаради. – Янгабонунинг ажрим ҳақидаги

отхона томон ўтди. Отлардан бирини етаклаб чиқди-да, миниб елдай учириб жўнаб кетди. Кўп ўтмай Фармонбекни ишга олиб кетадиган машина ҳам келиб қолди. Ўзини хотиржам тутишга ҳаракат қилиб, чой ичаётган Фармонбек ўрнидан қўзғалди. – Энди сен шу ердан қимирлама. Муҳаррамга тайинлайман, тушликни ҳам хонага олиб келади. Чиқиб юрма, болани эҳтиёт қил. Фармонбек райондаги марказий маъмурий бино ёнида машинадан тушди-ю, дарахтга боғланган отни таниди. У хонасига кириб ўзини кутиб ўтирган одамлардан энди биттасини қабул қилган ҳам эдики, эшикдан котиб йигит мўралади. – Фармон ака, сизни партком чақиряпти… Партком Фармонбекнинг олдига Ширинбонунинг аризасини қўйди. – Ўқинг, ўртоқ Ҳамроев. Фармонбек аризага назар ташлади. “Мени ўз фарзандини асраёлмаган овсар хотинга чиқариб, устимга ёш хотин олди. Ўзининг ва тарбия кўрмаган ёш хотинининг ҳақоратлари жонимдан ўтиб кетди. Партия ва ҳукуматимизнинг кўпхотинлиликни тақиқлаган қарорларини менсимай, хотин устига хотин олган феодал эримга партиявий жазо беришларингизни сўрайман”. Фармонбек Ширинбонунинг бу манзилга келишининг натижаси тахминан шундай бўлишини кутган эди, у қадар ҳайрон бўлмади. – Йўқ, бу аризадаги гаплар нотўғри. Катта хотиним билан ажрашганимиз ҳақида суднинг қарори бор. – Қани ўша қарор? – Ҳозирги хотинимнинг тоғасига асрашга берганмиз. – Ўша қарорни олиб келасиз. Масалани партия мажлисида кўрамиз. Фармонбек ўз хонасига ўтди-да, ўзини босиб, келганларнинг барчасини қабул қилди ва деярли ҳаммасининг ҳожатини чиқарди... ...Мактабдан қайтаётган муаллим куёви ӯтирган машинани узоқдан таниди. Фармонбек уловдан тушиб Нурмурод муаллим билан саломлашди. Меҳмонни кўриб суюниб кетган Саидабону шошилиб дастурхон тузай бошлади. Аммо меҳмоннинг чеҳраси тунд эди.

Umrning uch fasli!!

​ХИЁНАТ... УЛАРНИ АРХИВДА ТУТВОЛДИМ! 😰🔥 ​Охирги пайтлар эрим бутунлай ўзгариб қолди. Телефонига смс келса, пичирлаб гаплаша
​ХИЁНАТ... УЛАРНИ АРХИВДА ТУТВОЛДИМ! 😰🔥 ​Охирги пайтлар эрим бутунлай ўзгариб қолди. Телефонига смс келса, пичирлаб гаплашадиган, мендан қочадиган бўлди. Энг алам қилгани — ўша сирли рақам яқиндагина эримнинг фирмасига ишга жойлашишига ўзим ёрдам берган, энг яқин бева дугонамники эди! ​Ичимдаги шубҳа ўтини ўчиролмай, бир куни тўсатдан ишхонасига бордим. Котибаси эримни архивга ҳужжат излаб кетганини айтди. Тўғри архив хонасига йўл олдим. ​Эшик яқинлашганимда ичкаридан келаётган ғалати, овозлардан юрагим чиқиб кетаёзди... Қўлларим титраб, эшикни аста очдим-у, даҳшатдан қотиб қолдим! У ерда эрим ва дугонам... 😱👇

🚷БИРИНЧИ КЕЧАДА АЛДАНГАН КУЁВ... ЧИМИЛДИҚДАГИ КЕЛИН КИМ ЭДИ? НЕГА КЕЛИННИ КЎРИБ КУЁВ ҚЎРҚИБ КЕТДИ?...😟 ТОЛИК ВИДЕО👇

Солиҳлардан бири айтади: «Кўп ўйланаверма, ундан кўра кўпроқ истиғфор айт. Чунки ўйланиш билан очилмайдиган эшиклар истиғфор
Солиҳлардан бири айтади: «Кўп ўйланаверма, ундан кўра кўпроқ истиғфор айт. Чунки ўйланиш билан очилмайдиган эшиклар истиғфор билан очилади»...

❤️❤️❤️❤️❤️❤️ ❤️❤️❤️❤️❤️ ❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️ ❤️❤️❤️❤️❤️ 🩵FAQAT ROMANTIK AYOLLAR UCHUN MAXSUS !!! 💃💋💋💋💋💋💋💋🏃‍♀️🩸💋 👎 IL
+3
❤️❤️❤️❤️❤️❤️ ❤️❤️❤️❤️❤️ ❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️                   ❤️❤️❤️❤️❤️ 🩵FAQAT ROMANTIK AYOLLAR UCHUN MAXSUS !!! 💃💋💋💋💋💋💋💋🏃‍♀️🩸💋 👎 ILTIMOS, ERKAKLAR KIRMASIN! 🧕      ┏━━━━━━━━━━━━━━┓     彡👉🏻❤️ K I R I SH ❤️👈🏻  彡      ┗━━━━━━━━━━━━━━┛

Бутун гавдасида фақат букриси чўнқайиб қолган аканинг ёдига бир замонлар берган ваъдаларини солишнинг фойдаси йўқ. Жуда жиззаки бўлиб қолган. Ҳар нарса учун хотини билан укасини уришади, жанжалга баҳона излайди. Иккинчи ўғлини уйлантираётганда укасига “Сен ошхонага ўт, бу хоналарга келин тушираман”, деди. Икки укаси уйланиб, ўзи ҳамон хотинсиз юргани аламли эди, “Мен ҳеч қаерга чиқмайман”, деб туриб олди. Ака-ука олдин гап талашди, сўнг ёқалашди, кейин судлашди: уй, ҳовли, томорқа иккига бўлинди. Ўртада “ҳай-ҳай”лаб турувчи онаси ҳам бўлмади. Ултонбой ҳовлининг бир четидаги икки хонали уйда ишсиз, бир қошиқ ёвғонсиз, ёлғиз қолиб кетди. Кундузлари шаҳар четидаги рассомчилик устахонасига бориб, уларга бирон буюртма тушган бўлса, ёрдамлашар, эвазига бироз чойчақали бўлиб қайтарди. Албатта, бу билан рўзғор қилиб бўлмасди, кундузи кўча-кўйда бирон коса иссиқ овқат еса, кечқурун қўлтиғига битта нон қистириб қайтар, бу нон кечки таом ва нонушта ўрнига ўтарди. Агар бирон сабаб бўлиб, кўчага чиқа олмай қолса, шу кун оч қоларди. Бугун даромад унча яхши бўлмади. Оёғига поябзал, устига кийим-бош олмоқчи эди. Қўлидаги арзимас пулни ғижимлаб, бозор айланиб юрганда ёмғир қуйиб юборди. Буёқда Нодира! Яна янги машина олишибди-да... Шанба куни келин туширади, дейишаётган эди... Овқат бемаза эканми ёки тоби қочиброқ тургани учун егиси келмадими, уйда ҳеч нарса йўқлиги, емай туриб кетса, оч қолишини ўйлаб, ўзини зўрлаб-зўрлаб еди. Ёмғир тўхтагач, йўловчи машинага ўтириб, уйига кетди. Боши лўқиллаб оғриб турган эди, кечга бориб иситмаси кўтарилди, уч кун тўшак билан битта бўлиб ётди. Хонасининг деразасидан акасининг ошхонаси кўриниб турарди. Ўзлари қўл учида кун кўришса ҳам, янгаси билан келин ошхонадан чиқишмайди. Ўзиям янга бебаҳо аёл-да, бир ҳовуч нарсадан ҳам мазали егулик тайёрлай оладиган сеҳргарнинг ўзгинаси. Ётганининг учинчи куни болаларидан бир лаган хоним киритиб юборибди. Юпқагина қилиб ёйилган хамирнинг ичида турп, кўкат, пиёздан бошқа нарса йўқ, аммо бирам мазали, бирам мазали эдики, уни ****, кўкраги бироз кўтарилди. Эссиз, акасига қараб, гўзалдан гўзалроқ қиз танлаб юргунча, уйланса бўлар экан. Онаси шўрликнинг ҳам кўзи орқасида кетди. Қорни тўйган бўлса-да, кўнгли яна тўрт бўлаккина хоним истади. Шу хоҳиш баробарида ўғлининг тўйи ёдига тушди. “Дарвоқе, бугун якшанба. Тўй!”. Ажриққа ағанаган итдай у ёққа ағанади, бу ёққа ағанади, кўнглидаги тўйга бориш истагини енга олмади. Тузукроқ ҳақ беришганда, бирон тўёна олиб борса, яхши бўларди. Ҳа, майли, Нодира унинг тўёнасига зорми? Катта бир фирманинг бошқарувчиси. Дастурхонларни тўлдириб ташлагандир... Ўрнидан туриб, қўшни кўчада яшовчи холасиникига ўтди. Ўғилларидан биронтасининг кийим-бошини олиб турмоқчи эди. Аксига олиб уларнинг уйида ҳам ҳеч ким йўқ экан. Уйга қайтиб борай деса, анча йўл, уч кунлик иситма силласини қуритган. “Э-э, нима бўлса, бўлар” деб, шаҳарга жўнаб юборди. Аммо ўғлининг кўчасига бурилиши билан бор журъатидан айрилди. ​Машинадан тушиб, кўча бошидаги кекса тутнинг соясига ўтди. Бу ердан Нодиранинг ҳовлиси аниқ-тиниқ кўриниб турарди. Асаларининг уясидай биров кириб, биров чиқиб ётган дарвозага қараб узоқ туриб қолди. Бирон художўй таниш чиқиб қолиб, “Э, фалончибой, бу ерда нима қилиб турибсиз, юринг тўйга, ота-бола шундай кунда топишмасанглар, қачон топишасизлар?” деб, етаклаб кетишини орзулади! Танишлар ўтди, аммо ҳеч ким “Юр, ўғлингнинг олдига олиб борай”, демади. Шу топда у ўғлини ҳам кўп ўйлаётгани йўқ эди. Ноз-неъматларга тўла дастурхонга қўйиладиган бир коса иссиққина ёғли шўрва кўз ўнгидан кетмасди... ༺🌺༻🌸༺🌺༻ https://t.me/xayotiy_xikoyalari

ЭР АЁЛИНИ СЕВИШИ БЕЛГИЛАРИ Донишманддан бир аёл сўради: — Эрим мени севишини қандай билсам бўлади? Донишманд деди: — Агар мана шу 14 ҳаракат эрингда мужассам бўлса, ишон, у сени севади. — Улар нима? қуйидагиларни санаб берди: — ... Донишманднинг жавоби...👇

Бобоси бир зумда бир дунё нарса ваъда қилиб ташлаган бўлса-да, йигит шумшайиб қолди. — Ҳукумат ҳозир молга рухсат бериб турибди. Тиллога рухсат берсин, мен сени тиллога кўмиб ташлайман. — Э-э, у қиз ҳали менга тегадими-йўқми? Олиб бермасдан “ҳайда”, дейсиз, — йигит қўл силтаб ортига бурилди. — Тегмаям кўрсинчи, — бобо унинг елкасига қоқди. Тўй ўтиб, ғала-ғовур тинчигач, бобосининг ёнига катта акаси қўшилди. Ултонбой бу акасининг юзидан сира ўтолмас эди. Чучук момо саккиз фарзандини тепки-таёқнинг тагида туққан бўлса-да, бирон боласи ўзига ўхшаш букри бўлиб туғилмади. Неваралардан ҳам фақат шу Жўраси... Энг одобли, энг тиришқоқ, билимдон невара! Мактабда аълочи ўқувчи бўлса ҳам, тенгдошлари “букри” деб ҳеч кун бермасди. Ултонбой акасини қандай хўрлашганларини жуда кўп марта кўрган, ич-ичидан эзилган эди. Ака ҳозир катта бир хўжаликнинг раиси, дунёси мўл, қўлини қаёққа узатса етади. Ҳар йили қадди-қоматини тўғрилатаман, деб олис юртларга бориб, дунё-дунё пул сарфлаб келади. Лекин йилдан йилга семириб, боши билан елкасини туташтириб турган букри ҳам кўтарилиб бораётганга ўхшар, унга сари негадир ўзининг ҳам дийдаси қотиб, гапирганда суҳбатдошини масхара қилаётгандай мийиғидан кулиб турадиган одат чиқарганди. — Шу қизни бир кунга оласан, — деди ака ҳам. — Бостирманинг тагида турган машина сеники. Ўшанда ўзи ҳам кўрмаган момосининг муҳаббати учун қурбон бўлаётган бегуноҳ қиздан кўра, бостирма тагида турган машина қизиқроқ кўринган эди унга: “Э-э, буниси бўлмаса, бошқаси! Танлаганингни олиб берамиз, дейишаяпти-ку!” Аммо, тўйнинг эртаси куни... бобоси билан акасига берган ваъдасининг устидан чиқа олмади. Бобо билан ака эрта тонгдан келин билан куёвнинг эшиги кўриниб турадиган супага ўтириб олиб, зич ёпилган эшикнинг зарб билан очилиши, ичкаридан шовқин-сурон эшитилишини кутиб ўтиришарди. Бир маҳал эшик оҳистагина очилиб, бошига катта оқ рўмол ташлаб олган келин чиқиб келди. Қайнотабобоси билан қайноғасига салом бериб, ухлаб қолганидан хижолатланиб, шошиб ҳовлига сув сепа кетди. Куёв кун ёйилгандан кейин ҳам ташқарига чиқмади. “Чойга чиқаркансиз”, деб кирган жиянига “Бошим оғрияпти”, деб жавоб қайтарди. Акасининг қаҳри келди: “Э-э! Ўлик!”. Уч кундан сўнг машинанинг калитини олиб қўйишди. Ултонбой икки ўт ўртасида қолди: бостирма тагида гижинглаган “тулпор”, гўшангада сулув келинчак. Бу қиз сулувгина эмас, шабнамдек мусаффо ва маъсума эди. Бобо невара келиннинг саломига алик ҳам олмай қўйди. Келин қурғур бир замонлар девол суятиб кетган момосининг қуйиб қўйгандай ўзгинаси эди. Эговлагани букри кампир бўлди: “Кецин, кўргани кўзим йўқ шу келинни. Кецин, гап тамом”. Ҳа, бадном қилиша олмади, ҳеч бўлмаса, кецин. Дили яралансин, озгина бўлса-да, азоблансин. Унинг уйида, кўз ўнгида юрмасин! Ака ҳам бобо тараф: “Агар шунинг момоси эр танламаганда, мен букри бўлиб туғилмасдим”, дейди. Нодиранинг бошқоронғилиги оғир ўтди. Ҳомиласи эгиз экан. Ёш қиз бутунлай ўзини йўқотиб қўйди, на ўзига, на икки ўт орасида ҳардамхаёл бўлиб юрган эрига қарай олди. Эр унга ёрдам бериш ўрнига чақалоқларнинг шовқинидан қочиб, ярим тунгача акасиникида телевизор кўриб ўтирадиган бўлди. Укасидаги ўзгаришни кўриб, қаҳрланиб юрган ака ҳам юмшади, қўлига пул берди. Машинанинг калитини берди. Ҳусани иситмалаб ётганда, у бир опахонининг тўйини қизитиб юрган эди. Кечки пайт касалхонага келиб, йиғлаб ўтирган хотинига қараб, ғижини келди: — Ўтиришингни қара. Бугун сен қатори туққан Робияни кўрдим, эрга тегмаган қиздай бўлиб юрибди. Сен бўлса, на ўзингни эплайсан, на болани. Болани сақлаб қолишолмади. Нодиранинг жавоби берилди: “Болага қарай олмай, ўлдирди”. Энди ёти-иб, ўйланди. Жуда бешафқат, аҳмоқ бўлган эканда ўзиям. Нодира кетгач, икки ойдан сўнг хўжаликдан камомад чиқиб, акаси қамалиб кетди. Ҳамма нарса уни тезроқ олиб чиқишга сарфланди. Машина, мол-ҳол, бобонинг яшириб юрган тиллолари... Бу харажатларнинг нечоғли нафи тегди-тегмади, ака ўн бир йил ўтирди. Қайтиб келганида бобо ҳам, момо ҳам, ҳатто отаси ҳам ўтиб кетган, қаттиқ асабий зўриқиш туфайлими, барча тишлари тўкилиб кетган қоқсуяк онаси болалари билан хотинига қора бўлиб ўтирган эди.

Qaytar dunyo davomi

Айдамир_Мугу_Чёрные_Глаза_Deep_House_Remix.mp33.90 MB

😱🔞 Фашистик тажрибалар Ўлим жазосидан олдин учта яҳудийга таклиф қилинган: ё сизни отиб ташлашади, ёки яшашни давом эттирас
😱🔞 Фашистик тажрибалар Ўлим жазосидан олдин учта яҳудийга таклиф қилинган: ё сизни отиб ташлашади, ёки яшашни давом эттирасиз, лекин соат ҳам, ёруғлик ҳам йўқ ва овқат ҳам қоронғу хонада берилади. Яҳудийлар бўшлиқ ҳисси бўлмаган хонага рози бўлишди. Учинчи куни улар билан содир бўлган воқеа фашистларни ҳам ҳайратда қолдирди... 18ёшдан кичиклар ўқимасин😰👇

Erim men bilan kam suxbatlashardi,Etiborsiz, mexr ko'rsatmasdi 😔 Menga sira gul yoki sovg'alar bermasdi hatto o'zidan bilib pul ham bermagan😭 Dugonamning esa eri doim unga sovg'alar pullar berardi va har doim og'zidan chiqqanini muhayyo qilardi💗 Unda buni siri nimada deb so'ragandim Menga mana shu maxfiy kanalni ko'rsatdi👇 Bu kanalda : ❤️Qanday qilib erkakni o‘zingizga ipsiz bog‘lash 👠extirosli ayol bo‘lish yo‘llari o’rgatiladi Faqat hozir qo'shilish imkoniyatingiz bor👇 https://t.me/+SRUAcovFcMhkOTEy

Бу учрашувни Ултонбой неча йил кутганди, ундаги ҳар сўз, ҳар ҳолатни ипга маржон тизгандай тизиб, тизавериб, режалаб, тунларни тонгларга улади. Аммо... Ҳаммаси кутилмаган жойда, бир зумда содир бўлди. Ултон шу дамгача ҳам ёлғиз эди, аммо хаёлида бир кун келиб, уни тушуниб, суянч бўладиган ўғли, умиди бор эди. Энди ҳеч нарсаси қолмади. Ҳа, ундан ҳам ўтган. Шу пайтгача ўғлини бирон марта бўлсин изламади. “Онаси қўймайди”, деган важ ўринсиз эканини гўдак ҳам билади. Учрашгиси, бағрига босгиси келарди. Фақат шунча йил давомида харажатларидан беш-олти сўм ажратиб, ўғлининг йўлини тўсиб, “Ҳой бола, мен сенинг отангман, нима бўлган бўлса, бўлди, энди мени меҳрингдан бенасиб қилма. Ма, ишлатарсан” деб, қўлига беришга ҳафсала қилмади. Аслида, ўғлига айтмоқчи, тушунтирмоқчи бўлганларини ўзи ҳам яхши тушунмасди. Билгани, унинг момоси билан Нодиранинг момоси опа-сингил бўлишган, Нодиранинг момоси тўй кечаси севган йигити билан қочиб кетган. — Мен ҳеч нарсани билмайман, келинни топиб келасан, элни тўйга айтиб қўйганман, — туриб олган куёвнинг отаси. Шу ерда қариндошлардан бири манзират қилган: — Ундай бўлса... Келиннинг опаси бор. Ҳамма олдин бир-бирига, сўнг қудаларнинг оғзига қараган. — Йўқ, бўлмайди, — рад қилган қизнинг отаси. — Нега? — Айби бор... Сағал букрироқ, — тушунтирган ота ҳамон бошини ердан кўтармай. — Э-э! Букрироқ эмиш, қора қозонини қайнатиб, эшигини очиб ўтирса бўлди-да. Фалончининг келини куёвни ташлаб қочиб кетибди, дегандан кўра яхши-ку. Тўйни келинсиз нима деймиз, худойи деймизми? А, Абдумўминбой? Абдумўминбой — куёвнинг отаси, ҳеч нарса демаган. Унинг ўрнига ҳам ҳалиги киши буйруқ берган: — Бўлди, қизни тайёрланглар! — Йўқ, ундай қилманглар, илтимос, — ялинишга тушган ота, — катта қизим жуда қисинчоқ, кўнгли ярим. Тенг-тўшидан кам бўлиб, шунча қийналгани етар, ортиқча хўрликни кўтара олмайди. Абдумўминбой, хўп денг, қилган харажатларингизни секин-аста узаман. Абдумўминбой қудасининг юзига бир зум тикилиб туриб, миясига келган ёвуз бир ўй қарорини қатъийлаштирган. — Йўқ, шу қизингни берасан, букри жойини ўзимиз тўғрилаб оламиз! Букрини гўр тўғрилармиш, деганлари рост бўлса керак, шўрлик келиннинг кирмагани бир гўр бўлди. У еган тепкиларни эгри заранг таёқ еса, алифдек бўлар эди. Бир умр ўлимини кутиб яшади, тезроқ ўлса-ю, уни шу азобларга гирифтор қилиб, ўзи ҳам кун кўрмай, биринчи фарзандини туғаётиб ўлиб кетган синглисининг ёқасидан тутса! “Ўзинг ўлиб кетар экансан, мени ўтга ташлаб нима қилардинг?”, деса. Тўйдан олдин бир кун синглиси гап топиб келди: — Чучук, у дунёда опа-сингиллар юз кўришмас экан. — Нега? — Сабаби, бу дунёда эр талашиб, юз кўрмас бўлган опа-сингиллар кўп экан. У дунёда бир-биримизнинг юзимизни кўролмас эканмиз, бу дунёда бир-биримизнинг қадримизга етиб юрайлик. Шундай деган одам опасини ёнаётган ўтга ташлаб кетди. Бундай қилгандан кўра эрини тортиб олгани яхши эмасмиди? Ундан бир ўғил қолди. Ота қизининг қилиғидан қанча орланган бўлса ҳам, қизи ўтиб кетгач, куёвини кечирди. Тўй-маъракаларида неварасини айтувсиз қолдирмади. Нодира ана шу невара ўғилнинг қизи. Чучук момо невара қизини узатаётганда, Нодира бобосиникига меҳмонга келган эди. Уни ҳам тўйга олиб боришди. Тўйга келган қизлар ичида ҳам хушрўй, ҳам бегона бўлгани учун дарров кўзга ташланди. — Бу қиз ким, — деб сўровчилар кўп бўлди. Ҳатто Чучук момонинг чоли ҳам қизиқди. Ким эканлигини билгач, қозоннинг бошида ўтирган кенжа неварасини олиб келиб, қизни кўрсатди: — Сен шу қизга уйланасан. Дунёбехабар қиз дугоналарининг даврасида нималарнидир завқ билан сўзлаб турарди. Унга қараб йигитнинг кўзлари ёниб кетди: — Бўпти, бобо! — Фақат бир кечага! — кўзлари пирпираб кетган неварасининг елкасига қўлини қўйди. — Менинг орим учун шу ишни қилишинг керак. Кейин олдингисидан ўн бора катта тўй қилиб, бундан ҳам гўзал, бундан ҳам ёш қиз олиб бераман. Машина сеники, мол-ҳолимни сенга қолдираман.

Ойиша машинани катта тезликда ҳайдар экан суюкли эрининг унга хиёнат қилганига ишона олмас эди. Лекин уйига "мен ерингиздан х
Ойиша машинани катта тезликда ҳайдар экан суюкли эрининг унга хиёнат қилганига ишона олмас эди. Лекин уйига "мен ерингиздан хомладорман" деб келган аёлни ҳам инкор қила олмас эди. Кўзларидан оқаётган ёшлар юзини йувар екан ташқаридан у билан тенгма-тенг тезликда хайдайотган яна бир машина коринди..етибор берсаки бу уша..хийонаткор ери..Ойиша тинмай тушунтиришга уринаётган эрига қарашни ҳам хохламай йузини бурди. Аммо ери баланд овозда: — Маликам тушунтириб бераман тўхтат машинани...мен мажбурликдан уша айол билан шу иши килдим — Бу бахона бола олмайди. Сиз ОИЛА мизга хийонат килдингиз! — Мен мажбур болдим. — Хийонат килишизга нима жорладикан кизик??! — Ха мен хийонат килдим, уша айолни хомладор килдим..чунки мен бу иши килмаганимда... ДАВОМИ АНИК СИЗНИ ДАХШАТГА СОЛАДИ🤯👇

✒️ЖАМИЛА ЭРГАШЕВА. ҚАЙТАР ДУНЁ (ҲИКОЯ) Шивалаб турган ёмғир бирдан тезлашиб кетди. Бозор баттар қий-чувга тўлди. Ким молига, ким жонига паноҳ истаб, шошиларди. Аввал ўйдим-чуқур ерлар, сўнг бутун бозор саҳни сувга тўлди. Ёмғир эса секинлашай демайди. Бу пайтда Ултонбой бекорчиликдан бозор айланиб юрган эди. Гарчи унинг асрашга арзигулик бирон нарсаси бўлмаса ҳам, издиҳомнинг ўзи икки елкасидан сиқиб, бозор дарвозасидан ташқарига чиқариб қўйди. Одамлар дуч келган машинага ўтириб, манзиллари томон шошарди. Қаторлашиб ётадиган кира машиналар бир зумда сийраклашиб қолди. Унинг эса шошадиган жойи йўқ. Қорни оч эди. Ички кийимлари ҳам намиққан шекилли, эти жунжикаётганини ҳис қилди. Аммо бу ҳамиша зах ҳиди келиб турадиган, ҳувиллаб ётган уйига ошиқиш учун сабаб бўла олмади: аввал овқатланиб олиши керак!.. У бозор қаршисидаги ойнаванд ошхонага кирди. Яқин ўртадаги арзон ва гавжум бу ошхона унинг доимий қўналғаси, айни пайтда ёмғир қамчисидан қочиб, тўрт томонга югураётган одамларни кузатиш учун жуда қулай жой эди. Бозордан чиқаётган одамлар орасида баланд бўйли ёшгина йигитнинг билагидан икки қўллаб ушлаб олган ўрта ёшлардаги жувон диққатини тортди. Йигит бир қўлида иккита катта елимхалтани кўтариб, иккинчи қўли билан онасини ушлаб олган, улар нимадандир завқланиб кулар, осмондан челаклаб қуйилаётган ёмғир, атрофдаги ола-тасир уларнинг ҳангомаларига ҳалал бермаётгандай. Аёлнинг кулгиси ташқаридаги шунча шовқин-сурондан ўтиб, ойнаванд ошхонанинг бир бурчагида ўтирган Ултонбойнинг қулоқлари остида жарангларди. Йигит ошхона томонда турган оппоқ машинанинг аввал ўнг томонидаги эшигини очиб, онасини ўтқизди, орқа ўриндиққа қўлидаги елим халталарни қўйди, сўнг ўзи олдинги ўриндиққа ўтиб, машинани ўт олдирди. Улар Ултонбой ҳамиша йўлга чиқса — излайдиган, узоқ кўрмаса — соғинадиган, мабодо кўриб қолса — қочгани жой тополмай қоладиган энг яқинлари, айни пайтда юз кўрмас ғанимлари эди. Йўқ, ғаним деса, унчалик тўғри бўлмас, улар Ултон билан ҳеч ишлари йўқ, фақат йўллари кесишмаслиги керак. Бир сафар... Ўғли ўн саккиз ёшга тўлган кун эди. Шаҳар четидаги хилват йўл бўйида, қандайдир жарангдор шиор ёзилган бетондевол соясида машина кутиб турганди. Катта йўлдан “шув” этиб, яп-янги машина ўтиб кетди. Ҳайдовчининг ёнида ўтирган аёл “ялт” этиб унга қаради. Аниқ кўрди: аёлнинг кўзлари нафратдан қисилиб кетди. Машина қандай тезлик билан унинг ёнидан ўтиб кетган бўлса, шундай шитоб билан изига қайтиб, Ултоннинг қаршисида тўхтади. У нима қиларини билмай қолди, қочай деса, ортида турган яккадеволдан бошқа бирон паноҳ йўқ. Тураверайин деса, изидан онаси “Шошма болам, ўзингни қўлга ол”, деб югургилаб келаётган йигитнинг важоҳати от ҳуркар даражада қўрқинчли эди. Уларнинг ҳар уччаласи бу учрашувни ўн саккиз йил кутган эдилар, аммо у шундай бир ҳолатда юз бериши мумкинлигини ҳеч ким хаёлига келтирмаган эди. Йигит машинасидан тушиб, унинг қаршисига келди, бир зум ҳеч нарса демай, кўзларига тикилди, нигоҳлари жуда қаҳрли эди. Вужуди титраб турган бўлса-да, ноиложликдан кулимсиради. — Мени танияпсизми? — Ҳа... — Мен кимман? — Ҳасансан. — Билар экансиз-у?! Мен нега сизни билмайман?! Нега?! —унинг қўллари мушт бўлиб тугилди. Ўртада қалтираб турган онаси унга ёпишди: “Болам, ўзингни бос. Нима бўлганда ҳам у сенинг отанг, дилини оғритиб, гуноҳга ботма”. У онасининг елкаларидан тутди: — Қўрқманг, она, уни чертиш ниятим йўқ, фақат сўраяпман: нега мен уни билмайман?!  — Вақти келади, ҳаммасини тушунтириб бераман... — чайналди Ултонбой. Йигит бош чайқади. — Нимани тушунтирасиз, онанг ёмон эди, ташлаб кетишга мажбур бўлдим, дейсизми? Онанг ёмон эди, сени излаб кела олмадим, дейсизми? — Бўлди, кетдик, болам, — онаси тинмай уни ортга тортқиларди.  —Ҳа, бўлди, — оғир нафас олди ўғил. – Аммо бир нарсани айтиб қўяй, сиз нафратга ҳам арзимайсиз, шуни унутманг. Машина эшиги “қарс” этиб ёпилди. Ултонбой шитоб билан қўзғалиб, бир зумда кўздан ғойиб бўлган машина томонга қарай олмади, силласи қуриб, деволга суянган кўйи ерга ўтириб қолди.